Ўзбекистон республикасида тери лейшманиозининг эпидемиологик хусусиятлари ва худудий тарқалиши
Мавзунинг долзарблиги. ЖССТнинг 2004 йилда берган маълумотига кўра лейшманиоз касаллиги дунёнинг 88 мамлакатида долзарб аҳоли ўртасида 500.000 та лейшманиоз билан оғриган беморлар қайд қилинади. Касалликнинг тарқалишини олдини олишга қаратилган профи-лактика чоратадбирларидаги айрим қийинчи-ликлар, лейшманиознинг табиий ўчоқларининг фаоллашуви, Ўзбекистон худудида касалликнинг табиий ўчоқларининг мавжудлиги, айнан лейшманиоз бўйича эндемик хавфли хисобланган қўшни мамлакатларда ахволнинг оғирлашуви Республикамиз Соғлиқни Сақлаш тизимида долазрб муаммоларидан бири эканлигини кўрсатмоқда.