FEATURES OF THE FORMATION OF AUTHORITY IN THE PERSON OF A TEACHER IN HIGHER EDUCATION INSTITUTIONS

HAC
Google Scholar
To share
Absalomov, T. (2024). FEATURES OF THE FORMATION OF AUTHORITY IN THE PERSON OF A TEACHER IN HIGHER EDUCATION INSTITUTIONS. Modern Science and Research, 3(1), 1446–1454. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/28060
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

This article describes the characteristics of the formation of authority in the person of a teacher in higher education institutions. Reasonable opinions and comments are used throughout the article.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 /MODERNSCIENCE.UZ

1446

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЎҚИТУВЧИ ШАХСИДА

АВТОРИТЕТНИНГ ШАКЛЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ

Абсаламов Толиб Тўрабоевич

Низомий номидаги ТДПУ тадқиқотчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.10508146

Aннотация. Мазкур мақолада олий таълим муассасаларида ўқитувчи шахсида

авторитетнинг шаклланиш хусусиятлари масалалари ёритиб берилган. Мақола давомида
асослм фикр ва мулоҳазалардан фойдаланилган.

Калит сўзлар: олий таълим, ёш авлод таълим-тарбияси, ирода, фидойилик,

педагог шахсининг фаолият натижалари.

FEATURES OF THE FORMATION OF AUTHORITY IN THE PERSON OF A

TEACHER IN HIGHER EDUCATION INSTITUTIONS

Abstract. This article describes the characteristics of the formation of authority in the

person of a teacher in higher education institutions. Reasonable opinions and comments are used
throughout the article.

Key words: higher education, education of the young generation, will, self-sacrifice,

activity results of the pedagogue.

ОСОБЕННОСТИ ФОРМИРОВАНИЯ АВТОРИТЕТА В ЛИЧНОСТИ

ПРЕПОДАВАТЕЛЯ В ВЫСШИХ УЧЕБНЫХ ЗАВЕДЕНИЯХ

Аннотация. В данной статье рассмотрены особенности формирования

авторитета в личности преподавателя в высших учебных заведениях. На протяжении
всей статьи используются обоснованные мнения и комментарии.

Ключевые слова: высшее образование, воспитание молодого поколения, воля,

самопожертвование, результаты деятельности педагога.


Давримиз инсонни мустақил фикрли шахс сифатида ҳар бир сонияда ўйлашга,

фикрлашга, мулоҳаза юритиб, ўзи учун хулосалар чиқаришга мажбур этмоқда. Яъни, бу
чексиз оламда биз ўзимизни ўзгаларсиз, ўз манфаатларимизни ўзгалар манфаатисиз
тасаввур қила олмаганимиз учун ҳам инсонлар психологиясини билишга мажбурмиз.
Зеро, бугунги давлатимизнинг сиёсати инсон манфаатини ҳимоя қилиш, унинг учун
муносиб турмуш тарзини яратишдан иборат. Айнан бу жараёнда педагогларимизнинг
ўрни ва роли муҳим ҳисобланади. Хусусан бу борада президентимиз Ш.М.Мирзиёев
таъкидлаганидек, “Биз аждодларимизнинг ёрқин хотирасини асраб-авайлаб, қалбимизда,
юрагимизда абадий сақлаймиз. Букилмас ирода, фидойилик, ва жасорат намунасини
амалда намоён этиб, ўз ҳаётини азиз Ватанимизнинг ҳар томонлама равнақ топишига
бағишлаган устоз ва мураббийларимиз, замондошларимиз билан чексиз фахрланамиз

1

.

Мамлакатимизда ёш авлод таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўғил-қизларнинг замонавий билим олиши, юксак маънавиятли бўлиб улғайиши учун
зарур шароит яратиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда. Айниқса, ёш авлодни
ҳар томонлама камолга етиши, тарбияланиши, камолот чўққисига чиқишида ўқитувчи,
педагогларимизнинг ўрни аҳамиятли эканлиги барчамизга маълум. Ўз навбатида

1

Мирзиёев Ш.М. Ёшлар тарбияси –энг муҳим масалалардан Т.: 2017 й 19 июнь


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 /MODERNSCIENCE.UZ

1447

юртбошимиз 2019 йил 23 август куни “Мактаб таълимини ривожлантириш умумхалқ
ҳаракатига айланиши зарур” номли маърузасида мактаб таълим тизимини ислоҳ қилиш
бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатлар, бу борада олдимизда турган
долзарб масалалар ҳақида фикр юритар экан, улуғ маърифатпарвар бобомиз Маҳмудхўжа
Беҳбудийнинг “Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактабдир”

2

деган фикрни алоҳида

таъкидлаб, бу масаланинг моҳияти ва аҳамиятини атрофлича тўхталиб ўтдилар.

Маълумки, педагог шахсининг фаолият натижалари улар эришган ютуқ ва

муваффақиятларига боғлиқ. Шу нуқтаи назардан олганда, ўқитувчи шахсини таълим
жараёнида ўзига хос ўрни, мавқеи, обрўси бўлиши табиий ҳисобланади. Ўз навбатида
таълим жараёнидаги муваффақият ўқитиш тизимини ташкил қилиш, бошқариш,
уюштириш ҳамда ўқувчи шахсига онгли равишда таъсир кўрсатиш билан изоҳланади. Бу
эса ўз-ўзидан ўқитувчи шахсидан авторитетни талаб қилади. Таъкидлаш жоизки, аввало
авторитет тушунчасини мазмунини англаш муҳим ҳисобланади.

Илмий адабиётларда авторитет тушунчаси кенг ва тор маъноларда қўлланилади.

Кенг маънода

авторитет

- бу ижтимоий муносабатларда иштирок этиш, мавжудликнинг

шакли сифатида қараладиган бўлса, тор маънода эса маълум бир шахснинг ижтимоий
ахлоқийлик даражасини англатувчи тизим сифатида ишлатилади.

Авторитет

тушунчаси умум қабул қилинган инсоний сифат бўлиб, шахснинг

инсонларга таъсир этиш унинг ғоялари ва фаолиятининг кўпчилик томонидан
қўлланилиши, ҳурмат қозониши, ишончга кириши, унинг ақлига, иродасига,
қадриятларига, яхшилик қила олишига, умумий иш фаолиятига бор куч-қудратини
сарфлашига ишонишдир. Авторитет – (лотинча, ҳокимият, таъсир) якка шахс ёки бир
гуруҳ шахсларни куч ишлатмай ўз иродасига мос равишда фикрлашга ундашни
ифодалайдиган тушунча

3

.

Авторитет

лотин тилидан олинган бўлиб ҳукмронлик,таъсир маъноларини

англатиб, атрофдагилар томонидан шахсни тан олиш ва юқори баҳолаш,ҳамда ижтимоий-
психологик муносабатларда уни юқори ўринга қўйиш, норасмий лидерликни англатади

4

.

Авторитет

(лот. ҳукмронлик)- гуруҳ ва ташкилотларда шахслар ўртасидаги

ҳукмронлик бўлиб, бу билим даражаси, салоҳияти, ҳаётий тажриба ва ахлоқийликка
асосланади

5

.

Авторитет

лотинча куч, қадр-қиммат, таъсир ўтказиш маъноларини англатади.

Педагогик энциклопедик луғатларда авторитет маълум бир шахснинг қадр-қиммати,
таъсир ўтказиш маънолари сифатида келтирилган.

Мазкур атамани юзага келиши қадимги Рим империясига бориб тақалади ва у ерда

бошқа бошқарувчи органлардан фарқли равишда сенатнинг қадр-қиммати “авторитет” деб
номланган.

2

Мирзиёев Ш.М Мактаб таълимини ривожлантириш умумхалқ ҳаракатига айланиши зарур Т.: Халқ сўзи

2019 24 август

3

Р.П.Сафарова Педагогик энциклопедия Т.:2001 й

4

Авторитет учителя // Парт. Жизнь.-1999, №8.-с.56

5

Педагогическая энциклопедия. Том 1. Гл. ред.- А.И. Каиров и Ф.Н. Петров. М., 'Советская Энциклопедия',

1964. 832 столб. с илл., 7л. илл.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 /MODERNSCIENCE.UZ

1448

ХII асрдан ХХ асрлар оралиғида бу йўналишда Я.А.Каменский, Дж.Локк,

И.Ф.Гербартлар авторитет муаммосига тарбияланувчиларнинг ўқиши ва ривожланишига
самарали таъсир этувчи куч сифатида эмас, балки энг аввало қўл остидагиларни
қаттиққўллик, мажбурлаш, қўрқитиш орқали куч билан бошқаришни назарда тутганлар.

Авторитет

– қўрқитиш, мажбурлаш, кўр-кўрона бўйсунишга эмас, балки аксинча

ишонч ва ҳурмат асоси сифатида қаралишига биринчилардан бўлиб, педагог гуманист
Якуш Корчак ХХ асрнинг биринчи ярмида ўз эътиборини қаратади.

Рус файласуф олими ва педагоги В.В.Зеленский эса авторитетни ўқувчилар билан

янада сермаҳсул ишлаш учун қулай шарт-шароитларни яратиш, ижодий куч ишлатиб
руҳлантиришдан иборат деган фикрни билдиради.

А.С.Макаренко эса авторитет бу ҳеч қандай исбот далилсиз катталарнинг фикрини

инобатга олишдир

6

.

И.П.Андриати фикрига кўра, авторитет бу бошқа бир кишининг хатти- ҳаракатини,

тафаккур ва мантиғи орқали ўзи истаган йўлга йўналтира олиш қобилиятидир

7

.

Н.А.Морева фикрича авторитет инсоннинг чуқур билишга, компетентликка,

ютуқларга шунингдек, шахснинг ўзига таянган ҳолда ҳурматга сазовор бўлишидир

8

.

Н.Д.Левитов таъкидлашича ўқувчилар ўртасида авторитетга эга бўлган ўқитувчи

билан ўзаро муносабатлар эмоционал жиҳатдан бой, ранг-баранг бўлади.

Н.Д.Левитов педагогик фаолиятдаги авторитетнинг қуйидаги босқичларини

ажратиб кўрсатади:

Биринчи босқич

– педагог ахборотнинг асосий манбаи саналади;

Иккинчи босқич

- педагог референт шахс саналади;

Учинчи босқич-

педагог авторитетга эришган саналади.

Дарҳақиқат ҳақиқий авторитетга фақатгина меҳнат орқали эришилади.

Ўқитувчилик лавозими ўз-ўзидан инсонга авторитетни келтиради деган фикр мавжуд.
Аммо бу ҳақиқатдан анча йироқ ҳисобланади. Лавозимий авторитет барқарор бўлмай,
инсоннинг ихтиёрий профессионализмини англаши, шахс сифатидаги фазилатларининг
ривожланишига муҳтож бўлади. Ҳар бир педагог авторитетга интилади, аммо ўз устида
ишлашни истамай фақатгина ёлғон авторитетга эга бўлиши мумкин.

Педагогика тарихида илк маротаба педагогик авторитетни ҳақиқий ва ёлғон

авторитетга ажратган олим А.С.Макаренко хисобланади

9

. Ҳақиқий авторитет битта, ёлғон

авторитет эса кўплаб кўринишларда намоён бўлади.

Ёлғон авторитет -

ўқитувчилардан ўқувчиларнинг якуний натижаларидан

қўрққанлиги боис қулоқ солишига асосланади. Бу жараёнда ўқувчилар йилдан йилга
қулоқсиз бўлиб боради.

Макаренко А.С. О воспитании. – М.: Школьная Пресса, 2003. -192с.

7

Андриади И.П. Истоки становления авторитета учителя //Школа и производство.-2001,-№8.с.2

8

Морева Н. А. Основы педагогического мастерства : учеб. пособие для вузов. — М.: Просвещение, 2006.

320 с.

9

Макаренко А.С. О воспитании. – М.: Школьная Пресса, 2003. -192с.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 /MODERNSCIENCE.UZ

1449

Босимий авторитет

ўқувчиларнинг доимий қўрқуви остида жазоланишдан қочиш,

умумий кулгуга қолишдан қўрқиши остида эришилади. Ҳозирда бундай ўқувчиларда
қўрқоқлик, лаганбардорлик, катталарга нисбатан агрессив муносабат, ўқитувчиларга
нисбатан ҳурматсизлик сифатларини келтириб чиқаради. Бундан ташқари қўполлик, нерв
тизимининг доимий босим остида туриш ўқувчида таълим муассасасига, ўқув жараёнига
салбий муносабатни шакллантиради.

Педант авторитет-

бунда ўқитувчи ўқувчиларни аҳамиятсиз, ҳеч кимга керак

эмасдек кўради. У доимо камчиликлар топишга ҳаракат қилади. Бундай ўқитувчининг
ўқувчилари ўз кучига ишонмайдиган бўлиб гуруҳнинг ярим дарс вақтида тартибни қўпол
равишда бузадилар, ярми эса қўқувда, хавотирда ўтирадилар.

Резонер авторитет

-бунда ўқитувчи авторитетга эришиш мақсадида доимий

равишда “ақл ўргатишлар”, тарбиялашга уринаверади. Бундай ҳолатда ўқувчилар тез
орада чарчашади ва доимий “тарбиядан” зерикишади, ҳатто ўқитувчининг устидан
кулишлари ҳам мумкин.

Керагидан ортиқ меҳрибонлик орқали авторитетга эга бўлишга уриниши-

авторитетнинг бу тури жуда кўп учрайди. Айниқса, авторитетнинг бу тури кўпроқ ёш
педагогларда кузатилади. Чунки ёш ўқитувчилар меҳрибонлик кўрсатган ўқувчилар
диққат-эътиборда бўламан деб ўйлашади. Лекин аслида вазият аксинча бўлиб чиқади.
Ўқувчилар ўқитувчининг меҳрига жавобан беэътиборлилик, ҳурматсизлик билан жавоб
қайтаради ҳатто унинг устидан кулишади.

Масофавий авторитет

-педагог ҳамма вақт ўқувчилар билан масофани сақлашга

уринади. Улар билан фақатгина расмий мулоқотда бўлади, натижада сирли ва етиб
бўлмасдек таассурот қолдиришга ҳаракат қилади.

Ҳақиқий авторитет

- бу авторитетнинг шундай турики, бунда ўқувчилар

ўқитувчининг кичик дўстлари каби муносабатда бўладилар, ҳамда барча жабҳаларда
биргаликда ҳаракат қиладилар.

Таъкидлаш жоизки, авторитетга эга бўлмаган ўқитувчи ҳеч қачон тарбиячи бўла

олмаслиги азал-азалдан барчага маълум. А.С.Макаренко ўқув–тарбиявий жараёнда
ўқитувчининг характери, шахс сифатидаги фазилатлари муҳим тарбиявий омил эканини
таъкидлайди. Шу боис, баъзи педагогларда жуда мустаҳкам иродавий сифатлар
ривожланган бўлиб, ижтимоий фаол, характери мустаҳкам бўлади. Бу тоифага мансуб
ўқитувчилар ҳамма ишни ўзи бажариб, ўқувчидаги интилишни, фавқулоддаги
вазиятларда фаолликларини босим остида қолдиради. Ўқув жараёнида бундай ўқувчилар
томошабин бўлиб қолаверадилар. Баъзилари эса аксинча юмшоқ характерли бўлиб, улар
ҳатто ўқувчилардан оддий тартибни ҳам талаб қила олмайди.

Ҳар бир касб инсондан маълум сифатларни талаб қилади. Ўқитувчилик касбининг

ўзига хослиги шундаки, педагог шахси доимий тарзда ривожланиб ва ўзгарувчан бола,
ўсмир ва ёшлар билан ишлайди. Шунга мувофиқ шартли равишда педагог авторитетини 2
та асосий, яъни профессионал ва шахсий компонентларга ажратиш мумкин.

Педагог авторитетининг таркибий қисми ўз ичига қуйидаги сифатларни олади:
-педагогик фаолиятда болаларга муҳаббат. Ҳар бир касбда инсоннинг ўз соҳасига

муҳаббати ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Агар инсон ўз соҳасини ёқтирмаса, ундан қониқиш


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 /MODERNSCIENCE.UZ

1450

ҳосил қилмаса бу фаолиятдан натижани кутиш самарасиз. Педагог фақатгина ўз касбини
эмас, болаларни ҳам севиши керак.

Педагогик авторитет ўқитувчини умумий маданият даражасидан, яъни нутқдан

моҳирона, мимика ва жестлардан оқилона фойдаланиш ҳамда тоза, чиройли кийинишдан
иборат. Ўқитувчининг ташқи кўриниши ва ўзини тутиши, маданияти авторитетга
эришишда аҳамиятли ҳисобланади.

Педагогик авторитетнинг профессионал компонентига қуйидаги сифатларни

киритишимиз мумкин: касбий билим, педагогик такт, ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги
ўзаро муносабат усули. Биринчидан авторитетга эга ўқитувчи ўз соҳасини чуқур
билимдони бўлади. Ҳар бир фаннинг методикасини яхши билиши керак. Айниқса,
ўқувчилар ўз касбини яхши биладиган ўқитувчини эмас, балким ўзидаги билимини
ўқувчига моҳирона етказиб берадиган педагогни ҳурмат қилишади.

Педагогик фаолиятдаги мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб, авторитетнинг

қуйидаги даражалари фарқ қилади:

-позицион, бунда ўқитувчининг функционал мажбуриятларидан келиб чиқувчи

унинг формал даражасини белгиловчи авторитет тури;

-функционал, яъни педагогнинг формал бўлмаган даражасини кўрсатувчи

авторитет тури бўлиб, ўқитувчи томонидан профессионализм даражасидан келиб чиққан
ҳолда белгиланади;

-шахсий-бу ҳам авторитетининг формал бўлмаган даражаси бўлиб, юқорида санаб

ўтилган сифатларидан ташвари педагогнинг шахсий сифатлари ҳам киритилади.

Маълумки, ўрнатилган илмий манбалар, адабиётлар таҳлилига кўра, педагогик

авторитетнинг тузилиши қуйидаги компонентлардан иборат.

И.П.Андриади, И.И.Ефремов, Н.А.Моревалар бўйича авторитет тузилиши

10

Педагогик авторитетнинг тузилиши
Профессионал компонент

Шахсий компонент

Ижтимоий компонент

Ролли компонент

Қадриятли компонент

Маданиятли компонент



-профессионал компонент

- ижтимоий эрудиция, методик маҳорат, технологик

кўп қирралилик, фанни чуқур билиш, уни ўқитиш методикаси дунёқарашининг кенглиги;

-шахсий компонент-

авторитетнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланиб,

ўқитувчининг қарашлари, индивидуаллиги, фаоллиги, ҳаққонийлигидир;

-қадриятли компонент

- ўқитувчи қадриятлар тизимининг ташувчиси

ҳисобланиб, эстетик, аҳлоқий ва бошқа қадриятларнинг етказувчиси саналади;

10

Андриади И. П. Авторитет учителя и процесс его становления: Монография. М., МПГУ, 1997. 205 с.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 /MODERNSCIENCE.UZ

1451

-маданиятли компонент

– мулоқот, хулқ-атвор, қизиқишлар доираси, педагогик

такт кабиларни ўз ичига олади.

-ижтимоий компонент

– профессионал стереотиплар, касбнинг обрўси,

ижтимоий аҳамиятидан иборат.

Айтиш жоизки, таълим жараёнида ўқитувчининг авторитети муҳим ҳисобланади.

Шу боис, авторитетнинг ўқув-тарбиявий жараёндаги аҳамияти борасида тадқиқотчи
олимлар томонидан қуйидаги фикрлар илгари сурилади. Хусусан, И.О.Пироговнинг
фикрига кўра, ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги муносабат ҳурмат ва ишончга асосланган
бўлиши кераклигини, қўрқитиш ва жазолаш ноўрин эканлиги айтилади

11

.

А.С.Макаренконинг таъкидлашича, авторитетга эга бўлмаган тарбиячи тарбиячи

бўла олмайди

12

.

Дарҳақиқат ўқитиш ва тарбиялаш жараёнида авторитетсиз бирор бир натижага

эришиб бўлмайди. Ўқитувчининг ҳукмронлиги боланинг тақдирига бўлган масъулияти
сифатида қаралади. Аммо бу ҳукмронлик, бузғунчиликка эмас, яратувчанликга
асосланмоғи лозим. Маълумки, ҳурматга сазовор инсоннинг фикрлари, ғоялари тезроқ ва
осонроқ қабул қилинади. Таниқли академик тиббиёт олими И.О.Кассирский ўз
ўқувчиларига шундай деган экан: “Сизлар беморга аспирин берсангиз- бу дори, агар мен
берсам- бу дори ва менинг авторитетим”.

Шу ўринда психологлар томонидан педагогик авторитетнинг маълум

босқичларини ажратиб кўрсатилади:

Биринчи босқич

ўқитувчи зарурий ахборотларни асосий манбаи сифатида

гавдалантиради.

Иккинчи босқич

ўқитувчи референт шахс сифатида баҳоланади яъни, бунда

ўқувчилар унинг фикрини ҳам инобатга олишади, баъзида қарши ҳам чиқишади.

Учинчи босқич

ўқитувчига авторитет сифатида қаралади. Бу босқич сифат

жиҳатдан юқоридаги икки босқичдан самарали ҳисобланади. Авторитетга эришган
ўқитувчи ўқувчиларимиз ишончини қозонади.

Бу тоифага кирувчи ўқитувчининг фикри шак шубҳасиз тўғри деб қабул қилинади.

Маслаҳатлари фаолиятга ундовчи, ҳаракатлантирувчи куч сифатида қаралиб, иш якунида
ижобий натижа кутилади. Бундай ўзаро муносабатлар эмоционал яқинликка сабаб бўлиб,
ўқувчилар муносабатларининг мустаҳкамлигига олиб келади.

Авторитетга эришиш ҳамда уни ушлаб қолиш ўқитувчидан кўп меҳнат талаб

қилади. Авторитетни ушлаб қолиш учун ҳар куни, ҳар соат, ҳар секунд машаққатли
меҳнат талаб этилади. Айнан шунинг учун ҳам ўқитувчи “авторитет” формасини
йўқотмасликка доимий ҳаракатда, ўз устида тинимсиз изланишда бўлиши лозим. Шунга
монанд равишда педагогик авторитетни шаклланишини 2 шартини ажратиб
кўрсатишимиз мумкин:

1.Касбни тўғри танлаш.

11

Елканов С.Б.Основы профессионального самовоспитания будущего учителя.-М.: Просвещение, 1999.-189с

12

Макаренко А.С. О воспитании. – М.: Школьная Пресса, 2003. -192с.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 /MODERNSCIENCE.UZ

1452

-педагогик маҳоратнинг эгалланиши, ўқув юртида ўзини ўзи тарбиялаш, ўз устида

ишлаш.

Педагогик авторитетни ўрганишга бағишланган тадқиқотнинг биринчи босқичида

ўқувчилардан “Менинг севимли ўқитувчим”, “Ҳақиқий ўқитувчи қандай бўлиши керак”,
“Ўқитувчидаги қайси характер сифатлари менда бўлишини хоҳлардим” каби мавзуларида
иншолар ёзиш сўралган.

Иккинчи босқичда “Жумлани тугат” методикаси ўтказилади. Унда қуйидаги жумла

берилади: “Мен ўқитувчимни яхши кўраман, чунки у…..”.

Тажриба асосида тўпланган иншолар таҳлил қилинар экан, ўқувчилар

ўқитувчидаги меҳрибонлик, юмшоқлик, ақл, болаларга меҳр-муҳаббат сифатларини
алоҳида таъкидлаш билан бирга ёқтирмайдиган сифатлар сифатида эса қаҳр,
“бақироқлик” ва бошқаларни киритади. Шунинг билан бирга ўқитувчи ўқувчиларга
бақирмаслиги, сўзлари ва ҳаракатлари ўзаро мос бўлиши кераклигини ҳамда ваъда
берганидан кейин албатта бажарилиши лозимлигини айтилган.

Тадқиқотда қўлланилган “Жумлани тугат” методикаси натижаларига кўра 52 нафар

ўқувчидан 45 нафари томонидан ўқитувчи меҳрибон, ҳаққоний адолатли, фани доирасида
етарли даражада билимга эгалиги, кўнгилчанг, дарсларни қизиқарли қилиб ўтиши
лозимлиги кўрсатилади.

2-жадвал

Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда ўқитувчи шахсини авторитети

курсаткичлари

Мезонлар

% ҳисобида

1

Меҳрибон

95%

2

Сабрли

83%

3

Болаларни севувчи

64%

4

Адолатли

57%

5

Кўнгилчан

51%

6

Дарсларни қизиқ ўтувчи

36%

7

Яхши тушунтирувчи

21%

8

Кўп билувчи

10%

9

Талабчан

7%

10 Озода

3%


Жадвал натижаларидан кўринадики, кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар учун

ўқитувчининг педагогик авторитетида шахсий компонет муҳим аҳамият касб этади.
Болалар фикрига кўра, ўқитувчи ўқувчи билан умумий тил топиши, ўз касбини, ўз фанини
яхши тушунтириши ва яхши ўқитувчи бўлиши керак.

Ўсмир эса ўқитувчи энг аввало ўз касбини яхши билиши муҳимлигини таъкидлаш

билан бирга ўқитувчининг ташқи кўриниши, кийиниши улар учун аҳамият касб этмайди.
Энг асосийси энг яхши ўқитувчи фанни қизиқ ўта олса, улар фаол равишда дарсда
иштирок этишади.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 /MODERNSCIENCE.UZ

1453

3-жадвал
Ўсмирларни

ўқитувчи шахсини авторитети хусусидаги фикрлари

Мезонлар

% ҳисобида

1

Дарсни яхши тушунтириш

78%

2

Фанни яхши билиш

72%

3

Болаларни севиш

63%

4

Меҳрибон

57%

5

Адолатли

43%

6

Сабрли

32%

7

Кўнгилчан

26%

8

Талабчан

20%

9

Қаттиққўл

12%

10

Кўп билувчи

6%

Юқори синф ўқувчиларининг фикрига кўра ўқитувчи фанини мукаммал билиши

билан бир қаторда мавзуни яхши тушунтира олиши, етказиб бериши керак. Улар учун
ўқитувчининг энг ёқмайдиган жиҳати эса бақириши, ўзини ҳаммадан ақлли қилиб
кўрсатиши ҳисобланади.

3-жадвал
Юқори синф ўқувчилари томонидан

ўқитувчи шахси авторитетининг

мезонлари

Мезонлар

% ҳисобида

1

Ўз касбини билиш

89%

2

Фанни яхши тушунтириш

86%

3

Дарсни қизиқ ўтувчи

73%

4

Талабчан

68%

5

Адолатли

52%

6

Болаларни севиш

49%

7

Қаттиққўл

34%

8

Сабрли

25%

9

Меҳрибон

12%

10

Ўқитувчига хос кийиниш

8%

Шу билан бирга

таълим жараёнида авторитетнинг ижобий таъсирини кўрсатиб

ўтиш жоиз:

-авторитет-ўқув

фаолиятини оптималлаштиради, негаки ўқув материали

мазмунини сўзлаб беришда бевосита авторитет ёрдамида мулоқот вақтини тежайди
тезлаштиради, материални ўзлаштиришга вақт ажратади;

-авторитет доирасида изланиш илмий муаммолар билан танишиш ва кўпроқ

ахборот тўплашга йўналтиради;

-авторитет тезкорликни тормозлаб, янгилик сари шошмасликни, яъни уни етарлича

исботланмаганлиги учун, юзакилигини англатади.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 /MODERNSCIENCE.UZ

1454

-авторитет –ўзаро муомала–муносабатларда тартиблиликни таъминлайди;
-авторитетнинг плюралистлиги эса-авторитетизм пайдо бўлишига тўсқинлик

қилиб, алоҳида шахслар тўпланишига, йўл қўймайди.

Дарҳақиқат ўқитувчининг ҳақиқий авторитетини шаклланганлиги аввало таълим

жараёнига ижобий таъсир кўрсатибгина қолмай, ўқувчи фаолиятида ҳам сезиларли
аҳамиятга эга. Шу нуқтаи назардан ўқитувчининг ҳақиқий авторитетини шакллантириш
учун асосий шарт-шароитларни билиш мақсадга мувофиқ:

-ўқитувчилик касбини танлаш босқичи;
-педагог касбига зарур бўлган педагогик маҳоратга эга бўлиш. Ўқитувчилик

кўникма ва малакасига аста-секин эга бўлиб бориши ҳамда бу жараён эса маълум
қонуниятларга асосланган бўлиши лозим.

-педагогик амалиёт.

Амалиёт натижаларидан қайд этиш мумкинки, мазкур босқичлар босқичма-босқич

босиб ўтилса, ўқитувчининг профессианализмига эга бўлиб бориш жараёни
муваффақиятли кечади. Шу билан бирга ўқитувчи бўлишни ҳоҳлаган шахс коммуникатив
малакаларга ҳам эга бўлиши лозим. Педагогик коммуникация бир нечта босқични ўз ичига
олади:

Биринчи босқич

- мулоқот жараёнини ўрганиб бориш орқали шахс рефлексияни,

яъни ўз хулқ-атворини англаши, назорат қилиши, ички ҳислар ва уларнинг ташқи намоён
бўлишини кузатиб боради.

Иккинчи босқич

- ўқувчининг интеллектуал эмоционал, иродавий-ахлоқий

хусусиятларини ҳамда уларнинг фаолликларини стимуллаштиришни ўрганади.

Учинчи босқич

- мулоқот ўрнатишни нафақат идрок эта олиш балки, ўқувчиларга

моҳирона таъсир ўтказа олишни назарда тутади.

Келтирилган фикрларга асосланиб, ўқитувчи авторитетини шаклланиши юзасидан

қуйидаги хулосаларни тақдим этиш мумкин:

-педагог шахсига авторитетини шаклланиши вақт билан узвий боғлиқ бўлиб ўзига

хос мантиқни талаб этади;

-авторитетни шахсда шаклланиши профессионализм, шахс сифатлари, билим

даражаси билан узвий боғлиқ;

-педагог авторитетини намоён бўлишида профессионал ва шахсий компонентлар

уйғун ҳолда гавдаланади.


REFERENCES

1.

Мирзиёев Ш.М. Ёшлар тарбияси –энг муҳим масалалардан Т.: 2017 й 19 июнь

2.

Мирзиёев Ш.М Мактаб таълимини ривожлантириш умумхалқ ҳаракатига
айланиши зарур Т.: Халқ сўзи 2019 24 август

3.

Р.П.Сафарова Педагогик энциклопедия Т.:2001 й

4.

Андриади И.П. Истоки становления авторитета учителя //Школа и производство.-
2001,-№8.с.2

5.

Морева Н. А. Основы педагогического мастерства : учеб. пособие для вузов. —
М.: Просвещение, 2006. 320 с.

References

Мирзиёев Ш.М. Ёшлар тарбияси –энг муҳим масалалардан Т.: 2017 й 19 июнь

Мирзиёев Ш.М Мактаб таълимини ривожлантириш умумхалқ ҳаракатига айланиши зарур Т.: Халқ сўзи 2019 24 август

Р.П.Сафарова Педагогик энциклопедия Т.:2001 й

Андриади И.П. Истоки становления авторитета учителя //Школа и производство.-2001,-№8.с.2

Морева Н. А. Основы педагогического мастерства : учеб. пособие для вузов. — М.: Просвещение, 2006. 320 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов