ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
2014
№
3-4
♦
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
81
У
.
Сайдахмедов
ТДЮУ
“
Тадбиркорлик
ҳуқуқи
(
бизнес
ҳуқуқи
)”
кафедраси
ўқитувчиси
ЎЗБЕКИСТОНДА
ЭРКИН
ИҚТИСОДИЙ
ЗОНАЛАР
ФАОЛИЯТИ
ВА
БУ
СОҲАДА
ХОРИЖИЙ
МАМЛАКАТЛАР
ТАЖРИБАСИ
Мамлакатимиз
мустақилликка
эришгандан
сўнг
давлатимизда
кичик
бизнес
ва
x
усусий
тадбиркорликни
янада
ривожлантириш
,
бу
соҳага
кенг
имтиёз
ва
кафолатлар
беришни
асосий
мақсад
қилиб
қўйилди
.
Бугунги
кунга
келиб
республикамизда
фаолият
юритаётган
тадбиркорлик
субъектлари
577 000
мингдан
ортиқни
ташкил
этмоқда
.
Бу
эса
тадбиркорлик
фаолияти
билан
шуғулланишга
кенг
имкониятлар
яратиб
берилганлигидан
далолат
беради
.
Ҳозирги
кунда
Ўзбекистон
Республикаси
олдида
иқтисодиёт
соҳасида
маълум
муаммоларни
,
яъни
миллий
техника
ва
технологияларни
ишлаб
чиқиш
ва
жорий
қилиш
,
экспорт
салоҳиятини
ошириш
,
валюта
захираларини
тўлдириш
,
ўз
молия
ресурсларини
ижобий
ҳал
этишда
эркин
иқтисодий
зоналарни
яратиш
муҳим
аҳамиятга
эга
.
Шу
мақсадда
Ўзбекистонда
эркин
иқтисодий
зоналарни
ташкил
этишнинг
ҳуқуқий
асослари
яратилди
.
Жумладан
, 1996
йил
25
апрелда
қабул
қилинган
Ўзбекистон
Республикасининг
“
Эркин
иқтисодий
зоналар
тўғрисида
”
ги
қонуни
(
ушбу
Ўзбекистон
Республикаси
қонунига
2009
йилда
ўзгартиш
ва
қўшимчалар
киритилган
), “
Навоий
вилоятида
эркин
индустриал
-
иқтисодий
зона
ташкил
этиш
тўғрисида
”
ги
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2008
йил
2
декабрдаги
ПФ
-4059-
сонли
Фармони
ва
эркин
иқтисодий
зоналар
фаолиятини
тартибга
солувчи
бошқа
қонун
ости
ҳужжатлари
шулар
жумласидандир
.
Ўзбекистонда
эркин
иқтисодий
зоналарни
ташкил
этишдан
мақсад
:
мамлакат
ва
чет
эл
инвестициясини
,
истиқболли
технология
ва
бошқарув
тажрибасини
жалб
этишни
,
экспортни
рағбатлантириш
,
унинг
таркибини
яхшилаш
,
иш
билан
бандликни
ошириш
ва
малакали
кадрларни
тайёрлаш
,
ер
участкасини
ижарага
бериш
,
бино
-
иншоотлар
ижараси
,
тижорат
ва
бошқа
хизматларни
тақдим
этишдан
келадиган
қўшимча
валюта
даромадини
олиш
.
Қонунда
эркин
иқтисодий
зонага
қўйдагича
таъриф
берилган
:
“
Эркин
иқтисодий
зона
—
минтақани
жадал
ижтимоий
-
иқтисодий
ривожлантириш
учун
мамлакат
ва
чет
эл
капиталини
,
истиқболли
технология
ва
бошқарув
тажрибасини
жалб
этиш
мақсадида
тузиладиган
,
аниқ
белгиланган
маъмурий
чегаралари
ва
алоҳида
ҳуқуқий
тартиботи
бўлган
махсус
ажратилган
ҳудудга
тушунилади
.
Эркин
иқтисодий
зона
ҳудудида
юридик
шахслар
ва
фуқаролар
(
жисмоний
шахслар
)
хўжалик
,
молиявий
ва
бошқа
фаолиятнинг
исталган
турлари
билан
шуғулланишига
йўл
қўйилади
,
Ўзбекистон
Республикаси
қонун
ҳужжатларида
ман
этилган
фаолият
турлари
бундан
мустасно
”
1
.
1
“
Эркин
иқтисодий
зоналар
тўғрисида
”
ги
Ўзбекистон
Республикасининг
Қонуни
. 1-
модда
. //
Ўзбекистон
Республи
-
каси
Олий
Мажлисининг
Ахборотномаси
, 1996
й
., 5-6-
сон
, 58-
модда
;
Ўзбекистон
Республикаси
Қонун
ҳужжатлари
тўплами
,
Ҳозирги
кунда
жаҳон
иқтисодиётида
эркин
иқтисодий
зоналарнинг
30
дан
ортиқ
тури
мавжуд
.
Чет
элларда
иқтисодиётни
соғломлаштиришнинг
самарали
воситаларидан
бири
мамлакатга
чет
эл
инвестициясини
киритиш
учун
зарур
шарт
-
шароит
яратиш
ва
ушбу
мамлакатлар
иқтисодиётига
хорижий
инвесторларни
жалб
қилишга
нисбатан
очиқ
ташқи
сиёсат
юритиш
ҳисобланади
.
Мамлакатнинг
иқтисодий
салоҳиятини
ошириш
ва
фаровон
инвестицияли
иқлимни
яратишнинг
бошқа
воситалари
билан
бир
қаторда
хорижий
мамлакатларда
турли
эркин
иқтисодий
зоналарни
шакллантириш
методи
қўлланилади
.
Ушбу
йўл
билан
мамлакатлар
бундай
тузилмаларни
таъсис
этиш
ёрдамида
ўз
олдида
турган
баъзи
иқтисодий
масалаларни
ҳал
қилади
.
Эркин
иқтисодий
зоналар
қабул
қилаётган
мамлакат
ўз
иқтисодиётига
илғор
технология
,
валюта
киримлари
шаклидаги
чет
эл
сармояларини
жалб
қилиш
,
замонавий
инфратузилмасини
яратиш
,
ички
истеъмол
бозорини
тўлдириш
,
қолоқ
ҳудудларни
жадал
ривожлантириш
,
қўшимча
ишчи
ўринларини
яратиш
,
шунингдек
иқтисодиётни
бошқариш
соҳасида
ва
замонавий
халқаро
тадбиркорлик
соҳасидаги
илғор
халқаро
тажрибага
эга
бўлиш
мақсадида
ташкил
этилади
.
Жаҳон
стандартларига
жавоб
берадиган
ва
жаҳон
бозорларида
талаб
қилинадиган
маҳсулот
ишлаб
чиқаришни
таъминлайдиган
,
замонавий
юқори
технологияли
ишлаб
чиқаришларни
ташкил
этиш
учун
хорижий
инвестицияларни
,
биринчи
галда
тўғридан
-
тўғри
инвестицияларни
жалб
этиш
бўйича
қулай
шарт
-
шароитлар
яратиш
,
шунингдек
,
Навоий
вилоятининг
саноат
салоҳиятини
,
ишлаб
чиқариш
,
транспорт
-
транзит
ва
ижтимоий
инфратузилмасини
ривожлантириш
мақсадида
“
Навоий
вилоятида
эркин
индустриал
-
иқтисодий
зона
ташкил
этиш
тўғрисида
”
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2008
йилнинг
2
декабрда
4059-
сонли
Фармони
қабул
қилинди
.
Ушбу
Президент
Фармонини
бажариш
ва
ижросини
таъминлаш
юзасидан
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2009
йил
27
январда
“
Навоий
”
эркин
индустриал
-
иқтисодий
зонаси
фаолиятини
ташкил
этиш
чора
-
тадбирлари
тўғрисида
”
ги
21-
сон
, 2009
йил
9
апрелдаги
“
Хорижий
фуқаролар
ва
фуқаролиги
бўлмаган
шахсларнинг
“
Навоий
”
эркин
индустриал
-
иқтисодий
зонаси
ҳудудига
кириши
,
ундан
чиқиб
кетиши
,
у
ерда
бўлиши
ва
ишга
ёлланишининг
соддалаштирилган
тартиби
тўғрисидаги
низомни
тасдиқлаш
ҳақида
”
ги
104-
сон
ва
“
Навоий
”
эркин
индустриал
-
иқтисодий
зонаси
фаолиятини
тартибга
солиш
чора
-
тадбирлари
тўғрисида
”
ги
105-
сон
, 2009
йил
23
апрелда
“
Навоий
”
эркин
индустриал
-
иқтисодий
зонаси
ҳудудида
алоҳида
божхона
режими
ҳамда
алоҳида
солиқ
режимини
таъминлаш
тартиби
тўғрисидаги
низомларни
тасдиқлаш
ҳақида
”
ги
120-
сон
ҳамда
2013
йил
25
декабрда
“
Навоий
”
эркин
индустриал
-
иқтисодий
зонасида
алоҳида
валюта
режими
фаолияти
тартиби
тўғрисидаги
Низомни
тасдиқлаш
ҳақида
”
ги
341-
сон
Қарорлари
қабул
қилинган
.
Юқорида
номлари
келтирилган
норматив
-
ҳуқуқий
хужжатлар
ушбу
худудда
тадбиркорлик
фаолиятии
амалга
оширишга
кенг
имкониятлар
,
имтиёз
ва
кафолатларни
яратиб
берилганлигидан
2005
й
., 49-50-
сон
, 365-
модда
; 2006
й
., 41-
сон
, 405-
модда
;
2009
й
., 39-
сон
, 424-
модда
.
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
2014
№
3-4
♦
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
82
далолат
беради
.
Буларнинг
натижаси
ўлароқ
,
бугунги
кунга
келиб
, “
Навоий
”
эркин
иқтисодий
-
индустриал
зонасида
“UzEraeCable”
МЧЖ
ҚК
, “UzEraeAlternator”
МЧЖ
ҚК
, “O`z Minda”
МЧЖ
ҚК
, “UzKorLighting”
МЧЖ
ҚК
,
“Polietilen Quvurlar”
ШК
, “Polipropilen Quvurlar”
ШК
,
“Telecom Innovations”
МЧЖ
ҚК
, “NB Cosmetics”
МЧЖ
ҚК
, “Navoiy Hunan Pulp”
МЧЖ
ҚК
, “Agrofresh”
МЧЖ
ҚК
,
“KO-UNG Cylinder”
МЧЖ
ҚК
, “Hansang Pharm”
МЧЖ
ҚК
,
“CFM ProEnergies”
МЧЖ
ҚК
, “Hayat Power Cable
Systems”
МЧЖ
ҚК
, “Olive Telecom”
МЧЖ
ҚК
, “Ariston
Thermo-UTG”
МЧЖ
ҚК
1
каби
корхоналар
фаолият
олиб
бормоқда
ва
бу
корхоналарда
ишлаб
чиқарилган
маҳсулотлар
нафақат
ички
бозорни
таъминламоқда
,
балки
чет
элга
ҳам
экспорт
қилинмоқда
.
Шунингдек
эркин
иқтисодий
зоналарни
яратишни
давоми
сифатида
ҳамда
республикада
юқори
қўшилган
қийматга
эга
бўлган
рақобатбардош
маҳсулот
ишлаб
чиқаришни
таъминлайдиган
замонавий
,
юксак
технологияли
ишлаб
чиқаришларни
ташкил
этиш
учун
хорижий
ва
маҳаллий
инвестицияларни
жалб
этиш
бўйича
қулай
шарт
-
шароитларни
шакллантириш
,
шунингдек
Тошкент
вилоятининг
ишлаб
чиқариш
ва
ресурс
салоҳиятидан
комплекс
ҳамда
самарали
фойдаланиш
,
шу
асосда
янги
иш
жойларини
яратиш
ва
аҳоли
даромадларини
ошириш
мақсадида
2012
йил
13
апрелда
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“
Ангрен
махсус
индустриал
зонасини
барпо
этиш
тўғрисида
”
ги
ПФ
-
4436-
сон
ҳамда
Жиззах
ва
Сирдарё
вилоятларининг
ишлаб
чиқариш
ва
ресурс
салоҳиятидан
комплекс
ҳамда
самарали
фойдаланиш
,
шу
асосда
янги
иш
жойларини
яратиш
ва
аҳоли
даромадларини
ошириш
мақсадида
,
шунингдек
Ўзбекистонда
ўзбек
-
хитой
саноат
паркини
барпо
этиш
лойиҳасини
амалга
ошириш
бўйича
ўзаро
англашув
тўғрисидаги
меморандумга
мувофиқ
2013
йил
18
мартда
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“
Жиззах
махсус
индустриал
зонасини
барпо
этиш
тўғрисида
”
ги
ПФ
-4516-
сон
Фармонлари
қабул
қилинди
.
Бугунги
кунга
келиб
ушбу
махсус
индустриал
зоналарда
хорижий
сармоя
иштирокидаги
ва
бошқа
ички
инвестицияларни
жалб
қилган
ҳолда
янги
корхоналар
ташкил
этилмоқда
ва
бу
аҳолининг
иш
билан
таъминланишига
,
юқори
жаҳон
талабларига
жавоб
берадиган
маҳсулотларни
ишлаб
чиқаришга
ҳамда
хизматларни
бажаришга
олиб
келмоқда
.
Жаҳон
мамлакатларининг
кўп
йиллик
халқаро
тажрибаси
иқтисодиётни
соғломлаштириш
ва
ҳаётга
янги
иқтисодий
ғояларни
қабул
қилаётган
давлатларнинг
алоҳида
ажратилган
ҳудудларда
эркин
иқтисодий
зоналарни
ташкил
этиши
самарали
эканлигини
кўрсатиб
турибди
.
Бугунги
кунда
эркин
иқтисодий
зоналар
давлатларнинг
ташқи
иқтисодий
фаолиятида
муҳим
аҳамият
эга
.
Дунёнинг
120
дан
ортиқ
давлатида
эркин
иқтисодий
зоналар
фаолият
олиб
бормоқда
.
Уларнинг
йиллик
айланмаси
700
млрд
АҚШ
долларини
ташкил
этиб
,
бу
тизимда
50
млндан
ортиқ
одам
банд
2
.
Эркин
савдо
зоналари
биринчилардан
бўлиб
XII-
XIII
асрларда
Шарқий
ва
Ғарбий
Европа
давлатлари
ўртасидаги
савдо
муносабатларида
муҳим
аҳамият
касб
этган
Ганза
иттифоқида
фаолият
олиб
борган
.
Кейинроқ
эркин
савдо
зоналари
XVI-XVII
асрларда
1
http://fiez.uz/page/companies-in-navoi-fiez
2
Бирлашган
Миллатлар
Ташкилотининг
саноатни
ривожлантириш
ташкилоти
маълумотларига
асосан
. (UNIDO)
Италия
,
Германия
ва
Россияда
ҳам
ташкил
этила
бошланган
.
Бугунги
иқтисодий
зоналарга
ўхшаш
биринчи
саноат
-
ишлаб
чиқариш
зонаси
1959
йилда
Ирландиянинг
Шеннон
аэропортида
ташкил
этилган
3
.
Бундай
турдаги
махсус
иқтисодий
зоналар
ишлаб
чиқаришни
фаол
ривожлантиришда
,
шунингдек
,
мамлакатнинг
иқтисодий
аҳволи
бирмунча
ночор
бўлган
ҳудудларда
қўшимча
иш
ўринларини
яратишга
олиб
келган
.
Технологияларни
ривожланиши
билан
янги
турдаги
махсус
иқтисодий
зоналар
–
технопарклар
вужудга
келган
.
Уларнинг
бош
мақсади
нафақат
ишлаб
чиқариш
ва
ишлаб
чиқарилган
маҳсулотни
реализация
қилиш
,
балки
илмий
-
тадқиқот
ишларини
ҳам
олиб
боришдан
иборатдир
.
Бугунги
кунда
технопаркларнинг
энг
муҳим
вазифаларидан
бири
у
ёки
бу
қурилмани
яратиш
ва
уни
бозорда
реализациясини
амалга
оширишдан
иборатдир
.
Хитойда
эркин
иқтисодий
зоналарни
ташкил
этиш
дунёда
мувафаққиятли
тажрибалардан
бири
ҳисобланади
.
Хитойда
ташкил
этилган
эркин
иқтисодий
зоналар
ташкил
этилиётганда
улар
олдига
ташқи
дунёга
чет
эл
капитали
ва
технологияларини
,
шунингдек
,
иқтисодий
ислоҳотларни
амалга
ошириш
полигонининг
“
ойна
”
си
сифатидаги
вазифалар
қўйилган
,
улар
орқали
Хитойга
капитал
,
юқори
технологиялар
,
бошқариш
тажрибаси
кириб
келган
ва
мамлакатнинг
барча
минтақаларида
адаптация
қилиш
учун
фойдаланилган
.
Хитойда
1980
йил
биринчи
эркин
иқтисодий
зоналар
5
та
“
махсус
иқтисодий
зоналар
”:
Шеньчжень
,
Чжухай
,
Шаньтоу
ва
Сяминда
ташкил
этилган
.
Бугун
МИЗлар
ташқи
бозорга
йўналтирилган
.
Уларда
асосан
қайта
ишлаш
саноати
,
шунингдек
,
савдо
-
майиший
тизими
ривожланмоқда
.
МИЗлар
ҳудудида
махсус
иқтисодий
сиёсат
ва
бошқаришнинг
махсус
тизими
мавжуд
.
Хорижий
инвесторлар
бу
ерда
кўпгина
божхона
ва
солиқ
имтиёзларидан
фойдаланади
,
уларга
кўп
ҳуқуқ
ва
ваколатлар
берилган
.
Бу
Хитойга
энг
юксак
технология
ва
техникаларнинг
турларини
қабул
қилиш
,
ишлаб
чиқаришнинг
замонавий
усулларидан
,
дунёнинг
товар
ва
молия
бозорларида
ишончли
ахборотни
олишга
,
ўзининг
кадрларини
қайта
тайёрлаш
даражасини
оширишга
имкониятлар
берган
.
1984
йилда
Сариқ
,
Шарқий
-
Хитой
ва
Жанубий
-
Хитой
денгизлари
қирғоқларининг
14
та
порт
-
шаҳарларида
МИЗ
очиш
бўйича
қарор
қабул
қилинган
.
Очиқ
шаҳар
-
портлар
40%
экспортни
ва
деярли
100%
денгиз
портлариннг
юк
айланмасини
берган
.
Божсиз
зоналарни
ташкил
этишдан
мақсад
ХХР
ташқи
иқтисодий
алоқаларини
кенгайтиришда
ҳамда
хорижий
инвестициялрани
жалб
этишдан
иборатдир
.
Ушбу
ҳудудларда
алоҳида
божхона
сиёсати
амал
қилади
.
Бугунги
кунда
Ўзбекистонда
эркин
иқтисодий
зоналар
фаолиятини
тартибга
солувчи
норматив
-
ҳуқуқий
хужжатлар
ишлаб
чиқилган
.
Юқоридагилардан
келиб
чиқиб
қуйидаги
таклифларни
бермоқчиман
:
Биринчидан
Ангрен
ва
Жиззахда
ташкил
этилган
махсус
индустриал
зоналар
фаолиятини
тартибга
солишга
қаратилган
қонун
ишлаб
чиқиш
лозимдир
.
Мисол
учун
,
Россия
Федерациясида
2005
йилда
“
Россия
Федерациясида
махсус
иқтисодий
зоналар
тўғрисида
”
ги
қонун
қабул
қилинган
.
Шунингдек
,
жаҳон
тажрибасида
ҳам
одатда
махсус
иқтисодий
зоналар
3
Зименков
Р
.
И
.
Свободные
экономические
зоны
. –
М
.:
ЮНИТИ
, 2005. –
С
.29.
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
2014
№
3-4
♦
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
83
атамаси
қўпроқ
қўлланилади
.
Иккинчидан
республиканинг
бошқа
ҳудудларида
ҳам
бу
каби
зоналар
ташкил
этиш
мақсадга
мувофиқдир
.
Агар
бошқа
ҳудудларда
ҳам
бу
каби
индустирал
ёки
иқтисодий
ташкил
этилиши
ҳудудларда
аҳолининг
иш
билан
бандлиги
,
тадбиркорлик
субъектлари
сонининг
ошишига
,
ҳамда
ҳудуднинг
иқтисодий
кўрсаткичларини
юқори
бўлишига
олиб
келиши
табиий
ҳол
.
Учинчидан
норматив
-
ҳуқуқий
хужжатларда
индустриал
зоналарни
фаолият
юритиши
30
йил
қилиб
белгиланган
бўлиб
,
бу
муддатда
бу
ҳудудларда
ташкил
этилган
корхоналар
эндигина
бозорни
ўрганган
ва
бозорга
ўз
махсулотлари
билан
кириб
борган
бўлади
.
Бу
муддатни
узайтириш
бу
ҳудудда
фаолият
юритаётган
тадбиркорлик
субъектлари
учун
янада
улар
фаолиятига
кафолатлар
берган
бўлади
. “
Эркин
иқтисодий
зоналар
тўғрисида
”
ги
қонуннинг
3-
моддасига
биноан
,
“
Эркин
иқтисодий
зонанинг
фаолият
кўрсатиш
муддатини
узайтириш
белгиланган
муддат
тугашидан
камида
уч
йил
олдин
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
қарори
билан
амалга
оширилади
”
деб
белгилаб
қўйилган
.
Бу
эса
индустриал
зоналарда
тадбиркорлик
субъектлари
ўз
фаолиятларини
бошлашлари
учун
манфаат
кўрмайдилар
.
Хулоса
қилиб
айтганда
,
амалдаги
эркин
иқтисодий
зоналар
фаолиятини
тартибга
солувчи
норматив
-
ҳуқуқий
база
жаҳон
молиявий
-
иқтисодий
инқирози
шароитида
мамлакатимиз
иқтисодиётини
янада
ривожлантиришда
ва
унинг
самарадорлигини
оширишда
,
жаҳон
бозорига
тобора
интеграциялашувига
,
тўғридан
-
тўғри
инвестицияларни
рағбатлантиришнинг
ўзига
хос
ва
бетакрор
механизмини
жорий
қилишда
муҳим
ҳуқуқий
асос
бўлиб
хизмат
қилади
.
Аннотация
:
Ушбу
мақолада
Ўзбекистон
эркин
иқтисодий
зоналар
фаолияти
ва
улар
фаолиятига
оид
хориж
тажрибаси
ёритилган
бўлиб
,
Ўзбекистонда
улар
фаолиятини
тартибга
солувчи
норматив
-
ҳуқуқий
хужжатлар
,
яратиб
берилган
имтиёз
ва
кафолатлар
каби
масалаларга
тўхталиб
ўтилган
.
Шунингдек
мақолада
эркин
иқтисодий
зоналарнинг
пайдо
бўлиш
тарихи
ва
хориж
тажрибаси
ўрганилиб
таҳлил
қилинган
.
Калит
сўзлар
:
эркин
иқтисодий
зона
,
капитал
,
фойда
,
тушунча
,
фаолият
,
фойдаланиш
.
Аннотация
:
В
данной
статье
изучена
деятельность
свободных
экономических
зон
в
Узбекистане
и
опыт
в
этой
сфере
иностранных
государств
,
а
также
льготы
,
гарантии
и
нормативно
-
правовые
акты
,
регулирующие
их
деятельности
в
Узбекистане
.
Кроме
этого
в
статье
анализируется
история
становления
и
зарубежный
опыт
свободно
экономических
зон
.
Ключевые
слова
:
свободно
экономическая
зона
,
капитал
,
прибиль
,
понятия
,
деятельность
,
использова
-
ния
.
Annotation:
The activity of free economic zones in
Uzbekistan and experience of foreign states in this sphere,
as well as benefits, guarantees and legal acts governing
their activities in Uzbekistan are studied in this article. In
addition, the auther analyzes the genesis and foreign
experience of free economic zones.
Key words:
free economic zone, capital, profit, con-
cept,
а
ctivity, using.
Адабиётлар
рўйхати
:
1.
Каримов
И
.
А
.
Жамиятимизни
эркинлаштириш
,
ислоҳотларни
чуқурлаштириш
,
маънавиятмизни
юксалтириш
ва
халқимизнинг
ҳаёт
даражасини
ошириш
–
барча
ишларимизнинг
мезони
ва
мақсадидир
.
Т
. 15. –
Т
.:
Ўзбекистон
, 2007. – 291
б
.
2.
Каримов
И
.
А
.
Демократик
ислоҳотларни
янада
чуқурлаштириш
ва
фуқоролик
жамиятини
шакллантириш
-
мамлакатимиз
тараққиётининг
асосий
мезонидир
.
Т
.19. –
Т
.: “
Ўзбекистон
”, 2011
й
. – 317
б
.
3.
Ўзбекистон
Миллий
энциклопедияси
.
Давлат
илмий
нашриёти
. – T.:2005.
4.
Зименков
Р
.
И
.
Свободные
экономические
зоны
.
М
.:
ЮНИТИ
– 2005,
стр
. 89
5.
Ўзбекист
o
н
Республик
a
сининг
1996
йил
25
апрелда
қабул
қилинган
220-I-
сонли
“
Эркин
иқтисодий
зоналар
тўғрисида
”
ги
Қ
o
нуни
.
6. http://www.lex.uz/
7. http://www.fiez.uz/