Ўзбекистон республикасининг халқаро-ҳуқуқий соҳадаги фаолиятини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизми ва прокуратура фаолияти
Мустақиллик шарофати ила, Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳуқуқнинг универсал субъектига айланди. Бу эса, ўз навбатида, давлатимизга халқаро муносабатларда ўзининг қонуний ҳуқуқларини эркин амалга ошириш, бошқа давлатлар билан тенг ҳуқуқлик, ўз ҳудуди устидан ва ушбу ҳудудда мавжуд бўлган шахслар устидан (халқаро ҳуқуқда тан олинган иммунитетлар бундан мустасно) каби ҳуқуқларга эга бўлиши билан бирга, халқаро ҳамжамият олдида инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, халқаро муносабатларда халқаро ҳуқуқнинг принципларига риоя қилиш, халқаро ҳамжамиятига нисбатан хавф туғдирмайдиган шароитларни яратиш сингари мажбуриятларни юклайди 1.