Муминов Нозим Гаффарович
Мирзо Улуғбек номидаги
Ўзбекистон Миллий университети
“Иқтисодиёт назарияси” кафедраси
мудири, и.ф.н., доцент
Тел.:(90) 998-57-54
ХИТОЙ ВА АВСТРАЛИЯ ЎРТАСИДА САВДО-ИҚТИСОДИЙ
МУНОСАБАТЛАРИНИ ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАИШИНИНГ
ТАРИХИЙ БОСҚИЧЛАРИ
Аннотация
Мақолада
Хитой
ва
Австралия
ўртасидаги
савдо-иқтисодий
муносабатларнинг шаклланиш хусусиятлари ва ХХ асрнинг бошларига қадар
уни ривожланиш босқичлари таҳлил этилган. Шу икки мамлакат ўртасидаги
иқтисодий муносабатлар Осиё-Тинч океани минтақасидаги иқтисодий
муҳитни яратиши қайд этилган.
В статье проанализированы особенности формирования и этапы развития,
вплоть до начала ХХ века, торогово-экономических отношений между Китаем
и Австралией. Отмечено, что экономические отношения между этими двумя
странами является основным составляющим экономической среды в
Азиатско-Тикоокеанском регионе (АТР).
The article analyzes the features of formation and stages of development, of the
trade and economic relations between China and Australia up to the beginning of the
twentieth century. It was noted that economic relations between two countries are
the main component of the economic environment in the Asia-Pacific region (APR).
Таянч сўз ва иборалар:
экспорт, импорт, кўмир, чой, шойи, “олтин
талвасаси”, қўрғошин, мис, жун.
Ключевые слова:
экспорт, импорт, уголь, чай, шёлк, “золотая лихорадка”,
свинец, медь, шерсть.
Key words:
export, import, coal, tea, silk, gold rush, lead, copper, wool.
Хитой ва Австралия ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатлар Австралия
қитъасида Британия мустамлакаси пайдо бўлган даврлардан бошланган. 1788
йилда қироллик флотининг баъзи кемалари Австралияга маҳбусларни олиб
келиб қайтишда Хитойнинг Гуандун провинциясидаги денгиз портларига
киришарди ва Лондонга турли хитой товарлари билан қайтишарди
1
.
Кейинчалик, маҳбусларни Австралияда қолдиргандан сўнг кўпчилик кемалар
тюленларга ов қилиб, уларнинг териларини Хитойга олиб келиб сотишар эди
2
.
Хитойдан Англия ёки Австралияга келтирилган биринчи товарлар ҳақида
1
Williams M. Chinese Settlement in NSW. 1999.с. 4
2
Macintyre S. A Concise History of Australia. Third Edition. New York: Cambridge University Press, 2009, с. 37
аниқ маълумотлар бўлмаса ҳам, Австралиядаги бир маҳбусни хатида “...бу
ерда таскин берувчи бир нарса – бу хитой чойидир”
3
деб ёзган. Яна бир
маълумот Хитойнинг 1845 йилдаги газеталарини бирида босиб чиқилган:
Австралиянинг машҳур одамларидан бирининг қизини тўйида хитой
шойисидан рўмол совға қилинганлиги қайд этилган. Бу рўмол кема эгаси
томонидан Шанхайда чой юклаш учун борилганда сотиб олинганлиги
ёзилган
4
. Иккала ҳолатда ҳам хитой чойи ҳақида гап бормоқда, ва бу товар
хитой-австралия
савдосининг
биринчи
товарларидан
эканлигини
тасдиқлайди.
Икки мамлакат ўртасида кенг савдо муносабатлари 1850 йиллардан
бошланди, бу даврда Австралияни “олтин талвасаси” қамраб олиб, у ерга
Хитойдан жуда кўп ишчи ва тадбиркорлар боришди, бу эса, ўз навбатида, икки
томонлама муносабатларни ривожланишига сабаб бўлди.
5
1861-1881 йиллардаги хитой-австралия савдо муносабатлари
. XIX аср
ўрталарида Австралиянинг асосий савдо ҳамкорлари Буюк Британия, АҚШ ва
Хитой эди. Австралия ташқи савдо айланмасида уларнинг улуши 80%ни
ташкил этарди.
Ўз навбатида, Буюк Британия ва Австралия ўртасидаги савдо айланмаси
70%дан ошарди, чунки Буюк Британия Австралиянинг метрополияси
ҳисобланар эди. 1830 йилдан бошлаб Австралияда қўйчилик жадал суръатлар
билан ривожланди, ва жун асосий экспорт маҳсулотига айланди. Австралия
жунининг деярли барчаси Англияга экспорт қилинарди, Англия бозорида
унинг улуши 1830 йилда 30%, 1840 йилда – 25% ва 1850 йилда – 50%ни
ташкил этди. Жун экспорти Австралия экспорти жами ҳажмининг 90%ни
ташкил этарди
6
. Ўз навбатида Англия австралия бозорига саноат ва маиший
товарларни асосий етказиб берувчиси ҳисобланар эди: ушбу товарлар
импортда 70% ошиқ эди. 1861 йилда австралия колонияларининг ташқи савдо
айланмаси тахминан 35 млн.фунт стерлингни ташкил этди, улардан 25,7 млн.
(яъни 73%) Англия билан савдога тўғри келарди. Австралия ва Буюк Британия
экспорти ва импорти 1871 йилда 30,5 млн.фунт стерлингни ва 1881 йилда 50
млн.фунт стерлингни ташкил этиб, бу кўрсаткич Австралия ташқи савдо
айланмасининг 76 ва 77,5%ларини ташкил этди.
АҚШ Австралиянинг иккинчи йирик савдо ҳамкори эди. Албатта, Буюк
Британия билан солиштирганда австралия-америка савдо ҳажми анча кам эди:
1861 йилда – 1,16 млн.фунт стерлинг (Австралия ташқи савдо айланмасининг
3,3%), 1871 йилда 980 минг (2,5%), 1881 йилда – 2,9 млн.(4,5%).
Австралиянинг учинчи йирик савдо ҳамкори Хитой бўлиб, улар
ўртасидаги савдо айланмаси ҳам катта эмас эди – Австралия ташқи савдо
айланмасининг 2%. Хитой экспорти ва импортининг суммаси 1861 йилда 94
минг фунт стерлингни, ёки австралия колониялари ташқи савдо
3
Historical Records of Australia. Vol. 2. URL: http://dictionaryofsydney.org/entry/chinese, с. 746–747
4
Ju Zeng. Cong GuanCe Shang GuanCha ZhongAo MaoYi // QianYe YueBao. 1930. Vol. 10, N 12. [Ju Zeng.
Supervision over the Chinese-Australian Trade According to the Customs Reports // Qianyue Monthly Bulletin. 1930.
Vol. 10, N 12, с. 21
5
Hou Minyue. ZhongAo GuanXi Shi. 1999. [Hou Minyue. History of the Chinese-Australian Relations. 1999.], с. 65
6
Trewin D. Year Book. Australia. Canberra, 2008, с. 466
айланмасининг 2,7%ни ташкил қилди, 1871 йилда – 900 минг фунт стерлинг
(2,3%) ва 1881 йилда - 1,5 млн (2,3%).
Бошқа мамлакатлар жуда кичик улушларга эга эдилар – уларнинг улуши
Австралия ташқи савдосининг 1% ҳам ташкил этмас эди. Масалан, тўртинчи
ва бешинчи ўринлардаги Франция ва Нидерландияларнинг улушлари 0,7% ва
0,6%ни ташкил этарди.
Агар хитой-австралия савдосини чуқур таҳлил қилинса Хитойнинг
Австралияга экспорти ўша мамлакатдатдан импортга кўра жуда катталигини
аниқлаш мумкин. 1871 йилда ушбу фарқ 37:1 ни ташкил этган (1-жадвал).
1-жадвал
Хитой ва Австралия экспорт ва импорти
7
(фунт стерлинг)
йиллар
Хитойнинг
Австралияга
экспорти
Хитойнинг
Австралиядан
импорти
Хитойнинг
нетто-экспорти
1861
827 347
114 149
713 198
1871
874 925
29 137
845 788
1881
1 430 993
78 599
1 352 394
Бу ҳолат Хитой ва Австралия иқтисодиётларининг ривожланиши ва улар
ўртасидаги савдони ривожланиш босқичлари таъсирида юзага келди.
Маълумки, Австралия қитъасида Англия мустамлакаларига асос
солинганда бошлаб уларнинг тақдири ўз метрополиялари билан узвий
боғлиқдир. Австралияда қўйчиликни жадал ривожланиши ва жун экспортини
ўсиб бориши Буюк Британия текстиль саноатини индустирлаштириш фонида
амалга ошди, ўз навбатида унга эса доимий равишда тайёр маҳсулотларни
сотиш бозорлари ва узлуксиз хом ашё таъминоти зарур эди. Шу билан бирга
жун экспортини жадал ўсиши ва “олтин талвасаси” Австралиялага жуда кўп
эммигрантларни жалб этди, аҳолини ўсиши ва турмуш даражасини тез ўсиши
истеъмол бозорини кенгайишини тақазо этди, бу эса катта ҳажмда
товарларини импорт қилишни мажбур қилди. Айнан Буюк Британия билан
алоқа Австралиянинг биринчи иқтисодий ўсишига имкон яратди.
Хитой ва Австралия иқтисодиётлари таҳлил этилса манфаатли ҳамкорлик
учун жуда кам асос борлиги кўзга ташланади. Австралия асосан жун экспорт
қиларди, Хитойда эса унга талаб катта эмас эди, чунки яримфеодал ва
яриммустамлака Хитой жунни қайта ишлаш имконига эга эмас эди. Ўша
даврларда Хитой саноат маҳсулотлари ва кенг истеъмол буюмларини импорт
қиларди, лекин у Австралия бозорида Буюк Британия ва АҚШ билан
рақобатлаша олмас эди. Австралияликларнинг хитой жун ва гўшт
бозорларини эгаллаб олишга уринишлар ҳам муваффақиятсиз бўлди. Бу ҳақда
Австралия статистик йилномасида қайд этилган эди: “Шарқ билан савдо
истиқболлидир, айниқса Ҳиндистон, Хитой, Япония ва шарқий-ҳинд
Архипилаги билан, бу ерларда келажакда австралия жуни учун бозорлар
очилиш эҳтимоли юқори. Лекин ҳозирги вақтда ушбу мамлакатлар билан
7
Coghlan T. A. A Statistical Account of the Seven Colonies of Australia. Sydney, 1890, с. 22.
товар айирбошланиши жуда кам ҳажмдадир”.
8
Австралияликларнинг хитой жун бозорини эгаллаб олиш бўйича
ҳаракатлари тўғрисида Буюк Британиянинг Шанхайдаги Бош консули “1885
йил учун Шанхай савдо маърузаси”да қуйидагича фикр билдирган эди:
“Менга Австралия ва Янги Зеландия жунини Хитой бозорида сотиш борасида
мурожаат қилишди. Таъкидлаш жоизки, бу товар ҳозирги кунда Хитойга жуда
кўп экспорт қилинмоқда. Хитой бозорида жундан тайёрланган товарларга,
баъзиларидан ташқари, талаб ошиши кутилмоқда, жун хом ашёсига эса талаб
пастроқ даражада ошади”.
9
Австралия жунини Хитойга экспорт қилишни суст ўсишига сабаб
фақатгина истеъмолга чекланган қобилият ва ташиш қийматининг
юқорилигида эмас, балки хитой бозорини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар
томонидан таъминланишида ҳамдир. Бу ҳақда Буюк Британиянинг
Шанхайдаги Бош консули Артур Давенпорт “1878 йил учун Шанхай савдо
маърузаси”да қуйидагича фикр билдирган эди: “1878 йилда мен Австралиядан
хат олдим, унда Шанхайда гўшт маҳсулотлари сотиш имкониятлари
тўғрисида сўралган эди. Шуни айтиш керакки, бир неча сабабларга кўра
Хитойнинг ушбу ҳудудида мол ёки гўшт маҳсулотлари сотиб фойда олиш
мумкин эмас, ундан ташқари мамлакат шимолида гўшт билан таъминлаш
мўғўл чўллари ҳисобига амалга оширилмоқда”.
10
Хитой эҳтиёж сезган ва Австралия таъминлаб бера оладиган товар
тошкўмир эди. Австралия кўмир ресурсларига жуда бой эди, 1797 йилдаёқ бу
ерда катта кўмир захиралари аниқланган эди. Австралия кўмири асосан
Ҳиндистон, Хитой ва АҚШга экспорт қилинар эди. XIX асрнинг ўрталарига
келиб Хитойнинг кўмирга бўлган талаби тез ўса бошлади. Иккинчи “қорадори
уруши”дан сўнг, айниқса 1860 йилдан бошлаб Хитойда кўплаб миллий саноат
корхоналари вужудга кела бошлади. Кўпчилик устахоналар ва таъмирлаш
заводлари кўмир ёқилғисида ишлар эди, дарё кемалари ҳам ёқилғи сифатида
кўмир ишлатишарди. Лекин маҳаллий кўмир қазиб олиш талабни қондира
олмас эди, шу сабабдан Хитой четдан кўмир импорт қилишга мажбур эдилар.
1860 йилда Хитой кўмирни асосан Буюк Британия ва Австралиядан импорт
қиларди. Британия кўмиридан кўра австралия кўмирининг нархи арзонроқ
эди. “Шанхай савдо маърузаси”да ёзилишича “барча мамлакатлар орасида
Австралиядан келтирилаётган кўмир ўзининг улушини жадал ошириб
бормоқда. Британия кўмирига нархнинг ўсиши шароитида кўпчилик кемалар
австралия кўмиридан фойдаланишга ўтишмоқда”.
11
Австралия тошкўмирдан бошқа Хитой иқтисодиёти учун керакли
8
Coghlan T. A. A Statistical Account of the Seven Colonies of Australia. Sydney, 1891, с. 58
9
Li Bizhang. ShangHai JinDai MaoYi JingJi FaZhan GaiKuang: 1854–1898 Nian YingGuo Zhu ShangHai LingShi
MaoYi BaoGao HuiBian. 1993. [Li Bizhang. Development of Economy and Trade of Shanghai in a Modern History:
The Collection of Trade Reports of Consuls of Great Britain in Shanghai for 1854–1898, 1993.], с. 698
10
Li Bizhang. ShangHai JinDai MaoYi JingJi FaZhan GaiKuang: 1854–1898 Nian YingGuo Zhu ShangHai LingShi
MaoYi BaoGao HuiBian. 1993. [Li Bizhang. Development of Economy and Trade of Shanghai in a Modern History:
The Collection of Trade Reports of Consuls of Great Britain in Shanghai for 1854–1898, 1993.], с. 506
11
Li Bizhang. ShangHai JinDai MaoYi JingJi FaZhan GaiKuang: 1854–1898 Nian YingGuo Zhu ShangHai LingShi
MaoYi BaoGao HuiBian. 1993. [Li Bizhang. Development of Economy and Trade of Shanghai in a Modern History:
The Collection of Trade Reports of Consuls of Great Britain in Shanghai for 1854–1898, 1993.], с. 102
маҳсулот тавсия эта олмади, Хитой экспорт қилаётган чой ҳам нархи, ҳам
ҳажми билан устунлик қилар эди. Шу сабабдан Хитой ва Австралия
ўртасидаги молиявий ҳисоб-китобларда кўп йиллар давомида Хитой
фойдасига ижобий сальдо мавжуд эди. XVIII асрдан бошлаб чой Хитойнинг
асосий экспорт товари ҳисобланди ва XIX асрнинг ўрталарига қадар халқаро
ва Австралия бозорида устунликни сақлаб қолди.
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, европаликларнинг авлодлари ҳисобланган
австралияликлар инглиз ёки америкаликлардан анча кўп чой истеъмол
қилишади, европаликлар томонидан севиб истеъмол қилинадиган кофе эса
кенг истеъмол қилинмайди, унинг истеъмоли чойникидан кўра анча
орқададир (2-жадвал).
2-жадвал
Европе, Америка ва Австралияда чой ва кофе истеъмоли
12
, унция
Ичимлик
тури
Буюк Британия Франция
Германия
АҚШ
Австралия
Кофе
15
52
83
115
14
Чой
73
1
1
21
120
Хитой жаҳон бозорида ягона йирик чой таъминотчиси эди, чой
Австралияда кўп истеъмол қилинганлиги сабабли Хитойдан Австралияга чой
экспорти ҳажми жуда катта эди. XIX аср ўрталарида Хитой фойдасига ижобий
сальдо ташқи савдода табиий ҳолга айланди. Мисол учун, хитой-британия
савдоси: 1859 йилдан 1862 йилгача Хитой Буюк Британияга 10 млн.фунт
стерлингли товар экспорт қилди, импорт ҳажми эса 4,5 млн. ташкил этди
13
,
яъни экспорт импортдан икки баробар кўп эди. Дисбаланс юзага келишига
асосий сабаб чой экспорти эди.
Умуман олганда XIX аср ўрталарида Хитой ва Австралия савдо
муносабатларининг хусусиятлари иккала томон ҳам аграр-хом ашё
товарларини экспорт қилишидадир. Хитойнинг асосий экспорт товари чой
эди, Австралияники – кўмир. Хитой фойдасига узоқ муддатли ва ижобий
сальдо бўлишига сабаб Хитой бозорида автралия кўмирига рақобатчилар кўп
эди, Австралия бозорида эса хитой чойини ўрнини ҳеч нарса босмас эди.
Лекин маълум бир даврдан сўнг шароит ўзгарди.
1881-1911 йиллардаги хитой-австралия савдо муносабатлари
. 1880
йилдан бошлаб хитой чойи экспорти кучли рақобатга дуч кела бошлади: бу
даврга келиб Ҳиндистон ва Цейлонда чой индустрияси оёққа туриб олди. 1838
йилдаёқ Буюк Британия Ҳиндистонда чой етиштириш тажрибасини ўтказиб,
ўша йилнинг ўзида 500 фунт чойни олиб чиқиб кетган эди. Башланғич даврда
ҳинд чойи Хитой учун тўсиқ бўла олмас эди – 1867 йилда жаҳон бозорида
хитой чойининг улуши 90%ни ташкил этар эди
14
. 1872 йилдан бошлаб
12
Coghlan T. A. A Statistical Account of the Seven Colonies of Australia. Sydney, 1891, с. 174
13
Yan Zhongping. ZhongGuo JinDai JingJiShi. 1989. [Yan Zhongping. History of Economy of China in a Modern
History, 1989.], с. 353
14
Morse H. B. The International Relations of the Chinese Empire. Vol. 2: The Period of Submission 1861–1893.
Taipei: Wenshing shudian, 1963, с. 449–450
Ҳиндистонда чойни машина ёрдамида қайта ишлаш жорий этилди, ва бу
меҳнат унумдорлигини сезиларли оширди, 1889 йилда Буюк Британия
бозорида ҳинд чойининг улуши хитойникидан 1,38 баробар кўп эди
15
.
Австралия бозорида ҳинд чойи хитойникидан сал кейинроқ кўпайди: 1891
йилда Ҳиндистондан импорт қилинаётган чой ҳажми Хитойдан қилинаётган
импортнинг ярмини ҳам ташкил этмас эди, 1894 йилга келиб эса Ҳиндистон
чой экспорти бўйича Австралия учун биринчи экспортерга айланди. ХХ аср
бошига келиб австралия бозорида ҳинд чойининг улуши икки баробар ўсди,
хитой чойининг улуши эса ўн йил аввалги ҳажмнинг 10%га тенг бўлиб қолди
(3-жадвал).
3-жадвал
Хитой ва Ҳиндистондан Австралияга чой импорти
16
, фунт стерлинг
йиллар
1891
1894
1896
1899
1901
1902
Ҳиндистондан 344 078 367 345 506 980 734 941 826 276 766 616
Хитойдан
764 428
348 978
201 781
231 635
92 612
83 913
ХХ аср бошидан Австралия учун энг йирик чой экспортери Цейлон бўлди,
у Ҳиндистонни анча орқада қолдирди. 1911 йилга келиб австралия бозорида
цейлон чойининг улуши барча чой импортининг ярмини ташкил этарди
(4-жадвал).
4-жадвал
Хитой, Ҳиндистон ва Цейлондан Австралияга чой импорти
17
, фунт
стерлинг
йиллар
1906
1907
1910
1911
Цейлондан
592 152
672 801
712 260
673 797
Ҳиндистондан
220 520
323 475
329 134
283 554
Хитойдан
19 869
54 336
85 427
89 304
Шу даврнинг ўзида австралия бозорига бошқа мамлакатлардан ҳам чой
келтирила бошланди – Япония, Ява, Янги Зеландия, лекин уларнинг улуши
катта эмас эди. Мисол учун, япон чойи асосан кўк чой бўлиб, у америка
бозорида хитой чойи билан рақобатлашарди, австралияликлар эса инглизлар
каби қора чойни хуш кўришади. Австралияда қора ва кўк чойларни истеъмоли
нисбати 7:3 ни ташкил қилади.
15
Tao Dechen. JinDai ZhongGuo ChaYe DuiWai MaoYi De FaZhan JieDuan Yu TeDian // ZhongGuo NongShi.
1996. N 2. [Tao Dechen. Stages of Development of Trade in the Chinese Tea in a Modern History and Their Feature.
History of Agriculture of China, 1996, N 2.], с. 96–97
16
Coghlan T. A. A Statistical Account of the Seven Colonies of Australia. Sydney, 1896.; Coghlan T. A. A Statistical
Account of the Seven Colonies of Australia. Sydney, 1898.; Coghlan T. A. A Statistical Account of the Seven
Colonies of Australia. Sydney, 1900.; Coghlan T. A. A Statistical Account of the Seven Colonies of Australia.
Sydney, 1902.; Coghlan T. A. A Statistical Account of the Seven Colonies of Australia. Sydney, 1903.
17
Commonwealth Bureau of Census and Statistics. Official Year Book of the Commonwealth of Australia.
Melbourne, 1909.; Commonwealth Bureau of Census and Statistics. Official Year Book of the Commonwealth of
Australia. Melbourne, 1909.; Commonwealth Bureau of Census and Statistics. Official Year Book of the
Commonwealth of Australia. Melbourne, 1911.; Commonwealth Bureau of Census and Statistics. Official Year Book
of the Commonwealth of Australia. Melbourne, 1912.
Ташқи бозорда рақобатни кескин ўсиши Хитойдан Австралияга чой
экспорти ҳажмини кескин қисқартирди. Цин сулоласи ҳукмронлигининг
охирги йили, 1911 йилга келиб экспорт ҳажми 1881 йилдаги экспортнинг 10%
ташкил этди. Солиштириш учун: 1881-1891 йй.да Австралия ташқи савдо
айланмаси 14%га ўсди, Хитой ва Австралия ўртасидаги товар айланмаси
65%га камайди; 1891-1901 йй.да Австралия ташқи савдо айланмаси 24%га
ўсди, Хитой ва Австралия ўртасидаги товар айланмаси 60%га камайди;
1901-1911 йй.да Австралия ташқи савдо айланмаси 60%га ўсди, Хитой ва
Австралия ўртасидаги товар айланмаси 10%га камайди. Натижада Хитой
Австралия импортерлари орасида 1881 йилдаги 3-ўриндан 1911 йилда
22-ўринга ўтиб қолди, Хитойдан импортнинг улуши эса Австралия ташқи
савдо айланмаси ҳажмининг 0,15%ни ташкил этди (5-жадвал).
5-жадвал
Австралия импортида мамлакатларнинг улуши
18
, %
йиллар
1891-1895 1896-1900 1901-1905 1906-1910
1911
Буюк Британия
71,26
64,56
58,33
60,67
58,98
АҚШ
5,95
11,12
13,39
10,90
11,57
Германия
4,15
5,95
6,68
6,75
6,63
Янги Зеландия
4,47
4,20
5,63
4,82
4,44
Ҳиндистон
2,39
2,36
2,72
3,90
3,17
Япония
0,20
0,55
0,90
1,10
1,24
Цейлон
0,79
1,10
1,46
1,39
1,10
…
…
…
…
…
Хитой
1,49
0,85
0,40
0,13
0,15
Энди Хитой ва Австралия ўртасидаги экспорт ва импорт таркибини кўриб
чиқамиз. 1860-1870 йилларда икки томонлама савдонинг хусусияти ижобий
сальдо Хитой фойдасига бўлган бўлса, 1880 йилдан бошлаб бу кўрсаткич
аста-секин пасайиб бориб охир натижада салбий кўрсаткичга айланди. Бунга
хитой экспортининг кескин қисқариши сабабчи бўлди: чой австралия
бозорида ягона рақобатбардош хитой товари эди. Ўз навбатида Австралия
аста-секин Хитойга экспорт ҳажмини ошириб борди. 1899 йилда Хитойга
Австралия экспорти биринчи марта Хитойдан импорт ҳажмидан ошди, 1904
йилга келиб эса ижобий сальдо Австралия фойдасига бўлди (6-жадвал).
6-жадвал
1888-1911 йй.да Хитой ва Австралия савдоси
19
, фунт стерлинг
18
Commonwealth Bureau of Census and Statistics. Official Year Book of the Commonwealth of Australia.
Melbourne, 1909.; Commonwealth Bureau of Census and Statistics. Official Year Book of the Commonwealth of
Australia. Melbourne, 1909.; Commonwealth Bureau of Census and Statistics. Official Year Book of the
Commonwealth of Australia. Melbourne, 1911.; Commonwealth Bureau of Census and Statistics. Official Year Book
of the Commonwealth of Australia. Melbourne, 1912.
19
Coghlan T. A. A Statistical Account of the Seven Colonies of Australia and New Zealand. Sydney, 1904.; Hall W.
H. Annual Statement of the Trade of the Commonwealth of Australia. Sydney, 1905.; Commonwealth Bureau of
Census and Statistics. Official Year Book of the Commonwealth of Australia. Melbourne, 1908.; Commonwealth
Bureau of Census and Statistics. Official Year Book of the Commonwealth of Australia. Melbourne, 1911.;
Commonwealth Bureau of Census and Statistics. Official Year Book of the Commonwealth of Australia. Melbourne,
1913.
йиллар
Австралияга
Хитой
экспорти
Хитойга
Австралиядан
импорт
Хитой
нетто-экспорти
Икки
томонлама
савдо
1888
1 129 241
30 397
1 098 844
1 159 638
1890
706 131
56 269
649 862
762 400
1892
479 719
30 029
449 690
509 748
1896
298 813
30 892
267 921
329 705
1899
306 505
324 871
-18 366
631 376
1902
226 207
107 071
119 136
333 278
1904
76 109
330 352
-254 243
406 461
1906
58 338
222 790
-164 452
281 128
1907
355 455
416 441
-60 986
771 896
1911
102 757
155 789
-53 032
258 546
Цин сулоласи ҳукмдорлигининг охирги 30 йилида Хитой ва Австралия
ўртасидаги савдонинг характерли белгиси Хитой экспортининг тез қисқариб
бориши ва аста-секин импортни ошиб боришидир. Ушбу тенденция хитой
жамиятининг ижтимоий-иқтисодий ўзгаришини акс эттиради. 1870-йй.да
хитой савдогарлари, феодаллари ва бюрократларининг бир қисми ўзининг
замонавий корхоналарини ташкил этишди. Миллий корхоналарни ташкил
этилиши билан миллий буржуазия ҳам пайдо бўлди. Бу товар иқтисодиётини
ривожланишига сабаб бўлиб, миллий саноатни ривожланишига асос бўлади.
Давлат ҳарбий заводлари, хусусий темирчилик цехлари ёки хорижий
кемасозлик ва кема таъмирловчи заводлар жуда катта ҳажмда саноат хом
ашёлари (темир, цинк, мис, қўрғошин, қалай)га эҳтиёж сезар эди. Шу сабабдан
1880 йилдан бошлаб Австралиядан импорт ассортименти доимо кенгайиб
борди ва савдо муносабатлари Австралия фойдасига қараб силжиб борди.
Умуман олганда Цин сулоласи ҳукмронлигининг охирги йилларида экспорт
савдоси стагнация ҳолатида эди, Хитой ва Австралия савдо муносабатларида
экспорт ҳажми жуда кичик кўрсаткични ташкил этди.
Хитой-Австралия экспорт ва импорти таркиби
. Икки мамлакатнинг
экспорт ва импорт товарлари ассортименти жуда чекланган эди. Бошланғич
даврда Хитойдан чой ва гуруч экспорт қилиниб, Австралиядан кўмир импорт
қилинар эди. Кейинчалик товарлар номенклатураси кенгайган бўлса ҳам
мазмун ўзгармасдан қолди – иккала томон ҳам бирламчи маҳсулотни экспорт
қилишарди: хитой томонидан аграр товарлар, австралия томонидан ёқилғи ва
қазилма ресурслари.
Цин сулоласи ҳукмронлигининг охирги йилларида хитой чойи хорижда ўз
шуҳратини йўқотиб борди, энг катта ҳажмдаги экспорт товари сифатида
қолган бўлса ҳам (йилига 60-70 минг фунт стерлинг). Чойдан кейинги
ўринларни текстиль ва кийим-кечак эгаллади – бу товарлар ҳам Хитойнинг
анъанавий маҳсулоти ҳисобланарди. Хитойдан келтирилган шойи, кашта,
қўлда тўқилган ва бўялган матолар жаҳон бозорида доимо катта талабга эга
эди. Цин сулоласи ҳукмронлигининг охирги йилларида текстиль ва
кийим-кечак экспорти тез суръатлар билан ўсди, унинг ҳажмининг умумий
суммаси ХХ аср бошидаги 10 минг фунт стерлингдан 1911 йилга келиб 100
минг фунт стерлингга етди.
Кейинги йилларда текстиль ва кийим-кечак Австралияга Хитой
экспортининг асосий товарларига айланди: 1910-1920 йй.да ушбу
товарларнинг Австралия билан савдодаги улуши 35%ни, 1918-1919 йй.да
43%га етди
20
.
Чой ва текстилдан ташқари Хитой Австралияга бошқа қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини экспорт қиларди: гуруч, ўсимлик ёғи, ёнғоқ, мевалар, шакар,
пахта. Гуруч доимо анъанавий экспорт товари бўлиб хитой-австралия
савдосида учинчи ўринни эгаллар эди. Лекин экспорт қилинаётган ҳажми унча
катта эмас эди – йилига атиги 20-30 минг фунт стерлингни ташкил этди.
Тўртинчи ўринда ўсимлик ёғи, ундан кейин мевалар ва ёнғоқ турарди
(7-жадвал).
7-жадвал
Хитой томонидан Австралияга экспорт қилинаётган асосий товарлар
21
,
фунт стерлинг
йиллар
1900 1901 1902 1903 1904 1905 1906 1907 1911
Кийим-кечак
ва текстиль
13
775
8297
13
987
19
833
7879
10
999
9826
10
457
110
266
Чой
206
363
68
222
66
285
51
585
33
249
28
465
19
869
54
336
89
304
Гуруч
28
683
20
529
23
067
32
138
12
169
6253
10
659
5589
57
243
Ёғлар
8765
11
502
15
810
17
567
793
5125
…
…
15
709
Балиқ
…
3747 2932 2995 2772 1196 1365 1073
13
608
Хитой-австралия савдо муносабатлари ҳақида фикр юритганда бир ўзига
хос товар – қора дори тўғрисида тўхталиб ўтиш зарур. Мельбурндаги Хитой
Бош консулининг 1923 йилдаги Статистик ҳисоботига биноан қора дорини
дори-дармон хом ашёси сифатида иккала мамлакат бир-бирига экспорт қилар
эди
22
. 1903 йилнинг декабрида Австралияда қора дорини олиб кириш
тўғрисида қонун қабул қилинди, унга биноан тиббиёт мақсадларида
фойдаланишдан бошқа мақсадларда қора дорини импорт қилиш тақиқланди
23
.
XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Хитойда кўкнор ўсимлиги экин
майдонлари кенгайиб борди
24
. 1882 йилдан бошлаб Хитой қора дорини
20
Au-Yeung W., Keys A., Fischer P. Australia-China: Not just 40 years. URL: http://www.treasury.gov.
au/PublicationsAndMedia/Publications/2012/Economic-Roundup-Issue-4/HTML/article1, с. 1
21
Coghlan T. A. A Statistical Account of the Seven Colonies of Australia and New Zealand. Sydney, 1904.; Hall W.
H. Annual Statement of the Trade of the Commonwealth of Australia. Sydney, 1905.
22
Guo Cunxiao. Zhong Ao GuanXi De ZhenQing SuiYue, 2008 [Guo Cunxiao. The Years of Sincere Friendship
between China and Australia, 2008.], с. 76
23
Hou Minyue. ZhongAo GuanXi Shi. 1999. [Hou Minyue. History of the Chinese-Australian Relations. 1999.], c. 40
24
Wang Jingyu. ZhongGuo JinDai JingJiShi(1895–1927), 2000. [Wang Jingy. History of Economy of China in a
хорижга экспорт қила бошлади
25
. “1882 йил учун Шанхай савдо маърузаси”да
Буюк Британия консули хитой қора дориси Бирма ва Тайванга экспорт
қилинаётганини ёзган эди
26
. Австралия Статистика бюросининг ҳар йиллик
тўпламига биноан 1905 йилда Австралия 48769 фунт қора дорини импорт
қилди, шу жумладан Гонконгдан – 39479 фунт, Хитойдан – 2428 фунт, ҳамда
Буюк Британиядан – 1603 фунт
27
.
Хитойнинг Австралиядан импорти. Узоқ йиллар давомида Австралиядан
Хитой импортида кўмир катта улушга эга эди. 1870 йилдан бошлаб австралия
кўмирини импорти аста-секин қисқариб борди. Масалан, 1869 йилда Шанхай
портига 48 минг тонна австралия кўмири туширилган бўлса, 1872 йилда – 40
минг тонна, 1876 йилда эса – бор йўғи 26 минг тонна кўмир келиб тушди.
Австралия кўмири импортини қисқаришига сабаб тариф сиёсатидир: юқори
нархлар сабабли кўпчилик фирмалар Австралия, Буюк Британия ва АҚШдан
кўмир импортини қисқартиришди, шу даврда Япониядан келтирилаётган
арзонроқ кўмир Хитой бозорида улушини ошириб борди: 1869 йилда 11 минг
тонна япон кўмири импорт қилинган бўлса 1876 йилда бу кўрсаткич 79 минг
тоннага чиқди
28
.
Австралия – олтин ишлаб чиқарувчи мамлакатдир. 1851-1861 йй.да, “олтин
талвасаси” даврида, мамлакатда олтин қазиб олиш жаҳондагининг 40%ини
ташкил этарди. 1854-1870 йй.да Австралиядан 3,5 млн.фунт стерлингли олтин
ва 560 минг фунт стерлингли олтин буюмлари Хитойга олиб келинган эди
29
.
ХХ аср бошига келиб олтин талвасаси аллақачон ўтиб кетди, ва Хитойга олтин
ва олтин буюмлар экспорти қисқарди. 1905 йилда - 54 000, 1906 йилда – 11 940
ва 1907 йилда – 6100 фунт стерлингни ташкил этди.
Рангли металлар ҳам Австралиядан Хитойга импортнинг асосий
элементлари ҳисобланади, айниқса қўрғошин ва мис. XIX аср бошларидаёқ
Хитой хориждан қўрғошин импорт қиларди, ундан экспортга чиқариладиган
чойни қадоқлашда фойдаланиларди. Аввалбошдан қўрғошинни асосан Буюк
Британиядан импорт қилинар эди. Хитойда саноат корхоналари сони кўпайиб
бориши билан хом ашё металларга талаб ошиб борди. ХХ аср бошига келиб
жами импорт ҳажмида Австралиядан қўрғошин ва мис импортини улуши 25%
ва 20%ни ташкил этди. Бу Хитой саноатидаги ўзгаришлар натижасида юзага
келди, уни ривожлантириш учун фақат ускуна ва технологияларни эмас, балки
саноат хом ашёсини ҳам импорт қилиш зарур эди (8-жадвал).
Modern History (1895–1927), 2000.], c. 179–180
25
Zhong Weimin. 19 ShiJi ZhongGuo YaPian De ShengChan TiDai Ji Qi YingXiang // Wen Shi Zhe. 2009. N 5.
[Zhong Weimi. Replacement of Production of Opium in China in the XIX Century and its Influenc. Literature, History
and Philosoph, 2009, N 5.], c. 108
26
Li Bizhang. ShangHai JinDai MaoYi JingJi FaZhan GaiKuang: 1854–1898 Nian YingGuo Zhu ShangHai LingShi
MaoYi BaoGao HuiBian. 1993. [Li Bizhang. Development of Economy and Trade of Shanghai in a Modern History:
The Collection of Trade Reports of Consuls of Great Britain in Shanghai for 1854–1898, 1993.], c. 634–635
27
Hall W. H. Annual Statement of the Trade of the Commonwealth of Australia. Sydney, 1905., c. 338–389
28
Li Bizhang. ShangHai JinDai MaoYi JingJi FaZhan GaiKuang: 1854–1898 Nian YingGuo Zhu ShangHai LingShi
MaoYi BaoGao HuiBian. 1993. [Li Bizhang. Development of Economy and Trade of Shanghai in a Modern History:
The Collection of Trade Reports of Consuls of Great Britain in Shanghai for 1854–1898, 1993.], с. 225, 258, 410
29
Zhong Weimin. 19 ShiJi ZhongGuo YaPian De ShengChan TiDai Ji Qi YingXiang // Wen Shi Zhe. 2009. N 5.
[Zhong Weimi. Replacement of Production of Opium in China in the XIX Century and its Influenc. Literature, History
and Philosoph, 2009, N 5.], с. 77–78
8-жадвал
Хитой томонидан Австралиядан импорт қилинувчи асосий товарлар
30
,
фунт стерлинг
йиллар
1902
1903
1904 1905
1906 1907
1908 1909
1910
қўрғошин
25
044
11
188
18
595
29
734
18
880
20
529
28
456
13
716
24
661
мис
812
16
171
263
046
257
800
34
297
148
979
172
196
23
100
18
469
сарёғ
3908
10
854
9966
14
518
13
338
11
207
17
397
19
352
сандал
дарахти
22
500
21
399
5719 7008
9299
10
886
6238
12
180
7332
ишлов
берилмаган
ёғоч
…
211
413
54
817
81
673
19
397
13
060
26
606
2699
кўмир
…
7078
5805
16
643
31
652
18
474
20
041
7470
1245
ун
…
84
247
3129
4539
47
037
3221 2671
6094
Цин сулоласи ҳукмролигининг охирги даври Хитойда замонавий саноатни
шаклланиши билан характерланади, бу даврда мамлакат хорижий товарлар
импортини ошириб борар ва хорижий капитал оқиб киришини рағбатлантирар
эди. Буюк Британия ва АҚШга нисбатан Австралия Хитой бозорига камроқ
таъсир кўрсатар эди. Хитой ва Австралия ўртасидаги икки томонлама савдо
муносабатлари жуда суст эди, чунки иккала томондан ҳам устун бўлган
экспорт товари йўқ эди, Хитой молиявий балансини салбий сальдо томон
ўзгариб бориши жаҳон бозорида мамлакат рақобатбардошлигини пасайиб
боришидан далолатдир.
Хулоса
Цин сулоласи ҳукмронлигининг охирги даврида хитой –австралия савдо
муносабатларини таҳлил қилиш натижасида қуйидаги хулосаларга келиш
мумкин:
Биринчидан, бу даврдаги хитой-австралия савдо муносабатлари Хитой
ташқи савдосида вужудга келган умумий ҳолатни акс эттиради. Хитой
Австралиянинг учинчи йирик савдо ҳамкоридан аста-секин ташқи савдода
22-ўринни эгалловчи экспортерга айланиб қолди. Бу жараён Хитой экспорт
қобилияти рецессияси ва комплекс қувватини акс эттирар эди.
Иккинчидан, узоқ йиллар давомида Хитой фойдасига бўлган ижобий
сальдони салбийга ўзгариши чой экспорти ҳажмини камайиши натижасида
30
Coghlan T. A. A Statistical Account of the Seven Colonies of Australia and New Zealand. Sydney, 1904.;
Commonwealth Bureau of Census and Statistics. Official Year Book of the Commonwealth of Australia. Melbourne,
1908.; Commonwealth Bureau of Census and Statistics. Official Year Book of the Commonwealth of Australia.
Melbourne, 1911.; Commonwealth Bureau of Census and Statistics. Official Year Book of the Commonwealth of
Australia. Melbourne, 1913.
юзага келди. Бу кўп йиллар давомида чой Хитойнинг ягона рақобатбардош
экспорт товари бўлганлигидан далолатдир.
Учинчидан, Австралиядан товарлар импорти таркибидаги ўзгаришлар
Хитой ишлаб чиқаришидаги ўзгаришларни акс эттиради, XIX асрда кўмир
импорт қилган бўлса, ХХ аср бошларига келиб қўрғошин, мис, темир ва бошқа
металлар импортига ўтди. Бозор талабини ўзгариши Хитой миллий саноати
ривожини жадаллашувини кўрсатади ва мамлакат фақатгина техника ва
технологияга эмас, балки саноат хом ашёсига ҳам эҳтиёж сезганлигидан
далолат беради.
Тўртинчидан, Австралия асосан бирламчи ресурс товарларни экспорт
қиларди: Буюк Британияга жун экспорт қилинарди, Хитойга – кўмир,
қўрғошин, мис. Бу ҳолат импортер мамлакатларни индустрилизациянинг
турли босқичида эканлигини акс эттирарди: Буюк Британия текстиль
саноатини механизациялаш босқичида бўлган бўлса, Хитой энди
индустриализациянинг бошланғич босқичига қадам қўйган эди.
Адабиётлар рўйхати:
1.
Williams M. Chinese Settlement in NSW. 1999.
2.
Macintyre S. A Concise History of Australia. Third Edition. New York:
Cambridge University Press, 2009.
3.
Historical
Records
of
Australia.
Vol.
2.
URL:
http://dictionaryofsydney.org/entry/chinese.
4.
Ju Zeng. Cong GuanCe Shang GuanCha ZhongAo MaoYi // QianYe YueBao.
1930. Vol. 10, N 12. [Ju Zeng. Supervision over the Chinese-Australian Trade
According to the Customs Reports // Qianyue Monthly Bulletin. 1930. Vol. 10, N
12.]
5.
Hou Minyue. ZhongAo GuanXi Shi. 1999. [Hou Minyue. History of the
Chinese-Australian Relations. 1999.]
6.
Trewin D. Year Book. Australia. Canberra, 2008.
7.
Coghlan T. A. A Statistical Account of the Seven Colonies of Australia. Sydney,
1890.
8.
Coghlan T. A. A Statistical Account of the Seven Colonies of Australia. Sydney,
1891.
9.
Li Bizhang. ShangHai JinDai MaoYi JingJi FaZhan GaiKuang: 1854–1898 Nian
YingGuo Zhu ShangHai LingShi MaoYi BaoGao HuiBian. 1993. [Li Bizhang.
Development of Economy and Trade of Shanghai in a Modern History: The
Collection of Trade Reports of Consuls of Great Britain in Shanghai for
1854–1898, 1993.]
10.
Yan Zhongping. ZhongGuo JinDai JingJiShi. 1989. [Yan Zhongping. History of
Economy of China in a Modern History, 1989.]
11.
Morse H. B. The International Relations of the Chinese Empire. Vol. 2: The
Period of Submission 1861–1893. Taipei: Wenshing shudian, 1963.
12.
Tao Dechen. JinDai ZhongGuo ChaYe DuiWai MaoYi De FaZhan JieDuan Yu
TeDian // ZhongGuo NongShi. 1996. N 2. [Tao Dechen. Stages of Development
of Trade in the Chinese Tea in a Modern History and Their Feature. History of
Agriculture of China, 1996, N 2.]
13.
Coghlan T. A. A Statistical Account of the Seven Colonies of Australia. Sydney,
1896.
14.
Coghlan T. A. A Statistical Account of the Seven Colonies of Australia. Sydney,
1898.
15.
Coghlan T. A. A Statistical Account of the Seven Colonies of Australia. Sydney,
1900.
16.
Coghlan T. A. A Statistical Account of the Seven Colonies of Australia. Sydney,
1902.
17.
Coghlan T. A. A Statistical Account of the Seven Colonies of Australia. Sydney,
1903.
18.
Commonwealth Bureau of Census and Statistics. Official Year Book of the
Commonwealth of Australia. Melbourne, 1909.
19.
Commonwealth Bureau of Census and Statistics. Official Year Book of the
Commonwealth of Australia. Melbourne, 1909.
20.
Commonwealth Bureau of Census and Statistics. Official Year Book of the
Commonwealth of Australia. Melbourne, 1911.
21.
Commonwealth Bureau of Census and Statistics. Official Year Book of the
Commonwealth of Australia. Melbourne, 1912.
22.
Coghlan T. A. A Statistical Account of the Seven Colonies of Australia and New
Zealand. Sydney, 1904.
23.
Hall W. H. Annual Statement of the Trade of the Commonwealth of Australia.
Sydney, 1905.
24.
Commonwealth Bureau of Census and Statistics. Official Year Book of the
Commonwealth of Australia. Melbourne, 1908.
25.
Commonwealth Bureau of Census and Statistics. Official Year Book of the
Commonwealth of Australia. Melbourne, 1911.
26.
Commonwealth Bureau of Census and Statistics. Official Year Book of the
Commonwealth of Australia. Melbourne, 1913.
27.
Au-Yeung W., Keys A., Fischer P. Australia-China: Not just 40 years. URL:
http://www.treasury.gov.
au/PublicationsAndMedia/Publications/2012/Economic-Roundup-Issue-4/HTM
L/article1
28.
Guo Cunxiao. Zhong Ao GuanXi De ZhenQing SuiYue, 2008 [Guo Cunxiao.
The Years of Sincere Friendship between China and Australia, 2008.]
29.
Wang Jingyu. ZhongGuo JinDai JingJiShi(1895–1927), 2000. [Wang Jingy.
History of Economy of China in a Modern History (1895–1927), 2000.]
30.
Zhong Weimin. 19 ShiJi ZhongGuo YaPian De ShengChan TiDai Ji Qi
YingXiang // Wen Shi Zhe. 2009. N 5. [Zhong Weimi. Replacement of
Production of Opium in China in the XIX Century and its Influenc. Literature,
History and Philosoph, 2009, N 5.]
31.
Shen Yiyao. HaiWai PaiHua BaiNianShi. 1985. [Shen Yiyao. Centenary History
of Prosecution of Chinese Emigrants Abroad, 1985.