Способ лечения Трихофита крс препаратами Флуконазола и Бутасола-100

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
28-30
5

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Усмонова, Х. (2024). Способ лечения Трихофита крс препаратами Флуконазола и Бутасола-100. in Library, 22(3), 28–30. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/30463
Хадича Усмонова, Ветеринарный научно-исследовательский институт
Ветеринарный научно-исследовательский институт, Научно-исследовательская лаборатория туберкулеза, участник проекта, аспирант
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье содержится информация о методе лечения трихофита крс с применением флуконазола и бутасола-100.

Похожие статьи


background image

VETERINARIYA

MEDITSINASI

ВЕТЕРИНАРИЯ ДОРИШУНОСЛИГИ

Х.Усмонова,

мустақил таОқиқотчи,

Самарканд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик

ва биотехнологиялар университеты,

Г.Х.Мамадуллаев,

в.ф.д, катта илмий ходим, илмий

маслаҳатчи, ВИТИ

ҚОРАМОЛЛАР ТРИХОФИТИЯСИНИ ФЛУКОНАЗОЛ ВА БУТАСОЛ-100

ПРЕПАРАТЛАРИ БИЛАН ДАВОЛАШ УСЛУБИ

Аннотация

В статье приводятся результаты эпизоотических, кли-

нических и лабораторных исследований трихофитии крупного
рогатого скота, а также эффективным внедрением метода
профилактики и лечения 119 больных животных с инфузионным
раствором приготовленной из смеси препаратов флуконазол и

бутасол-100.

Summary

The article presents the results of epizootic, clinical and laboratory

studies of cattle trichophytosis, as well as the effective implementation of
the method of prevention and treatment of sick animals with an infusion
solution prepared from a mixture of drugs fluconazole and butasol-100.

Калит сўзлар:

Trverrucosum, трихофития, даволаш, флуконазол капсула, бутасол-100, инфузион эритма, микроскопия, лю-

минисцент таулил.

Кириш.

Чорвачиликни ривожлантириш, сифат- ли,

арзон гўшт ва сут махсулотлари етиштириш учун
қорамолларни асраш, парваришлаш, наслини яхшилаш,
маҳсулдорлигини ошириш, улар орасида турли касал-
ликлар тарқалишининг олдини олиш долзарб масала
ҳисобланади. Аҳоли ва шахсий фермер хўжаликларида чорва
молларини кўпайтириш ва ривожлантиришга чорвачилик
хўжаликларида

учраб

турадиган

ҳайвонларнинг

дерматомикозлари жиддий тўсқинлик қилмоқда. Айниқса,
қорамоллар

трихофития

касаллиги

Ўзбекистон

Республикасининг барча вилоятларида кенг тарқалиб,
чорвачиликка катта иқтисодий зарар келтирмокда.

Трихофития - сурункали юқумли касаллик бўлиб, тери

ва жуннинг кескин чегараланган, кепаксимон қазғоқланган,
кулранг қатлам билан қопланган тамға шаклида
зарарланиши ёки тери ва фолликулалари- нинг яллиғланиши
билан тавсифланади. Касаллик қўзғатувчиси организмга
контакт йўли билан юқади.

Ҳозирги даврда ветеринария медицинаси, хусусан

ветеринария дерматологияси фани ривожланган бўлса- да,
қорамоллар трихофитияси дунёнинг аксарият мам-

лакатларида тери касалликлари орасида кенг таркалган
замбуруғ чақирадиган касалликлардан бири бўлиб қолмокда.
Касаллик чорвачиликка катта иктисодий зарар келтириб
қолмасдан, инсонлар соғлиғига ҳам хавф соладиган микотик
касаллик ҳисобланади. Шунинг учун амалиётда тиббиёт ва
ветеринария соҳасида трихофития касаллигини олдини
олиш, даволаш ва карши курашиш чора тадбирларини
такомиллаштириш муҳим долзарб вазифа ҳисобланади. Бу
мақсадга эришиш учун лаборатория ва ишлаб чиқариш
шароитида Флуконазол ва Бу- тасол-100 препаратлари
комбинацияси билан касалликни даволаш услуби синовдан
ўтказилди.

Флуконазол капсула препарата “ЛАХИСАМ МЧЖ”

Беларусь Республикасининг Борисов медицина препа-
ратлари заводида ишлаб чиқарилган.

Флуконазол ва Бутасол-100 препаратлари зам-

буруғларга қарши препарат бўлиб, таъсир механизми- га
кўра, замбуруғ ҳужайрасидаги цитохром-диметила- за
ферментини яққол ингибиция қилиниши ва бунинг
оқибатида замбуруғ ҳужайра деворининг асосий компонента
бўлган эргостерол синтезини сусайтаришга олиб

Чорвачилик фермаларида трихофитияни даволаш натижалари

Т.р.

Хўжалик номи, ф/х

Хўжаликдаги . жами

мол бош сони

Шундан касаллик

аниқланган бош сони

Лабораторияда диагноз

'тасдиқланганлари сони

Даволаш

самарадорлиги, %

1

Самарканд тумани. “Сатгор бобо” ф/х

78

12

12

90-100

2

Самарканд вил. Пастдарғом туман аҳоли

қарамоғидаги қорамоллар

41

41

90-100

3

Сирдарё вил. Гулистон ш. “Бахт Нур

чорва ҳамкор” ф/х

283

6

6

90-100

4

Андижон вил. Шахрихон туман
“Гулистон нурли истиқбол” ф/х

576

ғ

28

28

90-100

5

Қашқадарё вилояти “Юрт ризқи” М.Ч.Ж

сут товари фермаси

278

32

32

90-100

Жами мол бош сони

1215

119

119

UDK. 619:636.2:616.5:577.16


background image

ВЕТЕРИНАРИЯ ДОРИШУНОСЛИГИ

#07 (176) 2022

29

ЭВ

VETERINARIYA

MEDITSINASI

келади. Баъзи ҳолатларда қорамолларда трихофития асо- сий
сабабчи эмас, балки иккиламчи омил бўлиб колади. Бу
йсараёнда ҳайвон организми бошқа касаллик туфайли
заифлашиб, трихофития қўзғатувчисига қарши ҳимоясиз
бўлиб қолади. Бундай вазиятда флуконазол-бутасол
препаратларини асосий касалликка қарши биргаликда
қўллаш терининг ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади.

Тадқиқот услуби.

Касал ҳайвонларда диагнозни

аниқлаш эпизоотик ва клиник текширишлар билан бир
қаторда лаборатория шароитида патологик мате- риалдан
эзилган томчи усулида предмет ойначасида препарат
суртмалари тайёрлаб, микроскопия қилинди. Натижа
гумонли бўлганида Вуд лампаси ёрдамида лю- минисцент
таҳлил ўтказилди. Махсус электив озиқа муҳитларида
патологик намуна суспензияси экилди ва соф трихофития
қўзғатувчиси культуралари ажратиб олинди. Заруратга кўра,
денгиз чўчқаси ва қуёнларда биосинов ўтказилди.

Қорамоллардан олинган патологик материал микро-

скопия усулида текширилди. Бунинг учун патологик
материалга 10% NaOH ўювчи натрий эритмасидан 5 мл
қўйилди ва 20 дақиқа давомида препарат рангсизлан-
тирилди. Сўнгра буюм ойначасига 50% глицерин то-
мизилиб, устига жунидан 4-5 та тук намуналари териб
қўйилди ва қоплагич ойнача билан ёпилиб, эзилган томчи
усулида микроскопда замбурут мицелийси ва спора- лар
борлиги аниқланди.

Қорамоллар трихофитиясини даволаш мақсадида

флуконазол капсуласи ва бутасол-100 препаратлари 1:10
нисбатда (100 мл Флуканазол+10 мл Бутасол) аралашти-
рилиб, инфузион эритма тайёрланди.

Инфузион эритмани қўллашдан олдин подадаги касал

ҳайвонлар алоҳида изоляторга ажратилди ва асептика
қодаларига риоя қилган ҳолда 100 гр Флуконазол капсуласи
ва 10 гр Бутасол-100 препаратлари аралашмасидан тай-
ёрланган инфузион эритма 1 бош сигирга НО мл дозада
бўйин венасига юборилди. Даволаш муолажалари 1 кунда 1
маҳалдан 2 кун оралигида икки марта инъекция қилинди.

Тадқиқотлар натижалари ва уларнинг тахлили.

Трихофития касаллиги фасллар, иқлим ва хўжалик фер-
масининг санитария шароитлари, чорвачиликни юритиш
тизими, экологик ва бошқа кўплаб омилларга боғлик ҳолда
ҳар хил тарзда кечади. Бинодаги юқори намлик ва ноқулай
ҳарорат, қиш ойларидаги қуёш нурининг етиш- маслиги,
ҳайвон жунларининг узун бўлиши, сифатсиз озиқлантириш
ва зич сақланиши эктопаразитларнинг ривожланиши ва тез
тарқалиши учун қулай шароит туғдиради. Эпизоотологии ва
клиник текширишлар нати- жасида экто-эндопаразитларнинг
қорамоллар ўртасида пайдо бўлиш даражаси, аҳоли ва ферма
молларининг санитария ҳолатига кўпроқ боғлиқ эканлиги
аниқланди.

Трихофитияни даволаш бўйича илмий тадқиқот иш-

лари Самарқанд, Сирдарё, Андижон ва Қашқадарё вило-
ятларининг чорвачилик фермалари ва аҳоли қарамоғидаги
Голштин-Фриз, швицлаштирилган ва маҳаллий жайдари
зотли қорамолларда ўтказилди (жадвал).

Жадвалдан кўриниб турибдики, Республиканинг 4

вилояти чорвачилик фермаларидан 1215 бош ва аҳоли

қарамоғидаги 41 бош қорамолларда трихофития касаллиги
бўйича эпизоотик, клиник ва лаборатория текширишлар
ўтказилиши натижасида 119 бош қорамолда трихофития
аниқланган. Касаллик аниқланган қорамолларни флуконазол
ва бутасол-100 препаратларидан тайёрланган инфузион
эритмасини жорий этилиши эвазига 90-100 % даволаш
самарасига эришилди.

Лаборатория текширувларида жами 119 бош қорамолда

микроскоп объективида (12x90) Trichophyton verrucosum
қўзғатувчиси зарарланган соч толаси ичида ва ташқарисида
занжирсимон қатор бўлиб, тартибли ва споралар шаклида
жойлашганлиги кўринди.

Тадқиқотлар

жараёнида

касал

ҳайвонлар

соғ-

ломларидан ажратиб алоҳида бинолар-изоляторларда
сақланди ва даволаш ишлари олиб борилди. Флуконазол ва
Бутасол-100 препаратлари аралашмасини касал мол- ларга
қўллаш вақтида жароҳат жойининг ташқи юзасига бирор бир
малҳам суртишга хожат бўлмади. Даволаш- нинг 7-кунидан
кейин жароҳат жойидан жун ўса бошла- ди ва терининг
согайиши кузатилди.

Хулосалар:

1.

Трихофития кўпгина мамлакатларда, шунингдек

Узбекистонда ҳам кенг тарқалган ва чорвачиликка катта
иқтисодий зарар келтириши билан бир қаторда инсонлар
соглигига хам хавф солади.

2.

Трихофития касаллиги фасллар, иқлим ва хўжалик

фермасининг санитария шароитлари, чорвачиликни юри-

1
а
а

а
я г
I,
I.
Қ

и
и
а

н
ip
13

ф
эб
И.
ан

1-2 раем, патологик материалга ишлов.

3-4-расмлар. Trichophyton verrucosum

қўзғатувчисининг соф колонияси ва морфо-

культурал хусусиятларининг микроскопик

кўриниши.


background image

VETERINARIYA

MEDITSINASI

ВЕТЕРИНАРИЯ ДОРИШУНОСЛИГИ

тиш тизими, экологик ва бошқа кўплаб омилларга боғлиқ
ҳолда ҳар хил тарзда кечади.

3.

Экто-эндопаразитларнинг

қорамоллар

ўртасида

пайдо бўлиши, трихофитияни бирламчи ёки иккиламчи
инфекция сифатида вужудга келиши аниқланди.

4.

Трихофитияни даволаш мақсадида 119 бош

қорамолга 100 мл Флуконазол капсулага 10 мл Бута- сол-100
препарати аралашмасини буйин венаси орқали ҳар 2 кун
оралиғида бир кунда бир маҳалдан икки марта қўлланилиши
7-10 кун ичида самарали даволаш натижа- сини берди.

4. 100 мл Флуконазол капсуласини алоҳида касал

ҳайвонларга қўлланилиши даволаш самарасини бермай- ди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Пармонов М.П. Трихофития овец в Узбекистане

//

Бюлл. ВИЭВ. 1981. -Вып. 42. -С. 11-13.

2.

Салимов Х.С., Қамбаров А.А. “Эпизоотология”

Дарслик., 226-232 бетлар, Самарканд 2016 й.

3.

Х.Ж.Усмонова. Д.И.Сайдалиев. Бузоқларда три-

хофития касаллигини даволашда цинк сулъфат припара-
тининг самарадорлиги. Агрор соҳадаги илм фан янгили-

клари ва истиқболдаги вазифалари. Иқтидорли талаба ва
магистрартларнинг 2016 йил - соглом она ва бола йилига
бағишланган илмий канференцияси материаллари II- қисм.
Самарқант-2016. 5-6 бет.

4.

Х.Ж,Усмонова Н.Бойсинова Д.И.Сайдалиев. “Ёш

бузоқларнинг трихофития касаллигини даволашда ЛТФ-130
вакцинаси ва тетрамаг припаратини бирга қўллашнинг
самарадорлиги”. Илм йўлидаги илк изла- нишлар.
Иқтидорли талаба ва магистрартларнинг “2017 йил

-

халк

билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили’Та багишланган
илмий конферентсияси материаллари.П- қисмСамарқанд-
2017.

5.

Х.Ж.Усмонова. “Қорамоллар трихофития касал-

лигининг профилактикаси ва даволаш услубларини та-
комиллаштириш”./ Материалы Международной научно-
практИческой конференции:

«Состояние разработки и

производства биологических и ветеринарных препаратов и
возможности расширения их локализации»

И

Са-

маркандский Государственный университет и Узбекско-
Британско-Российское СП ООО «УзБиоКомбинат» 9-10
сентября 2020 года Стр. 225-229.

У.Р.Файзуллаев,

талаба,

Н.О.Фарманов,

илмий раҳбар, в.ф.н., доцент, Самарканд давлат

ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар

университети

ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАРНИНГ КИМЁВИЙ ТАРКИБИ ВА

ХУСУСИЯТЛАРИНИ ЎРГАНИШ

Аннотация

Изучен химический состав и свойства лекарственных рас-

тений:

зверобой продырявленный -

Н. Perforatum

и полынь горькая

-

Artemisia absinthium L, которые имеют важное значение в

ветеринарной практике.

Annotation

Was studied the chemical compositions and properties of medical

plants H. Perforatum and Artemisia absinthium L, which important in
veterinary medicine practice.

Калит сўзлар:

гиперетсин, псевдогиперетсин, кверситрин, эфир мойлари, флавоноидлар, ошловчи моддалар, органик кисло- талар,

аччиц гликозидлар, абсинтин, хамазулен, прохамазуленоген, артабсин, цаурабо, олма ва аскорбин кислоталар, каротин.

Мавзунинг долзарблиги.

Республикамизда сўн- ги

йилларда доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш,
етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш, улардан оқилона
фойдаланишга аълоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ветеринария амалиётида ҳам доривор ўсимликлардан

фитотерапевтик мақсадда фойдала- ниш муҳим аҳамиятга
эгадир.

Мамлакатимизда доривор ўсимликларнинг ки- мёвий

таркибини аниқлаш, хусусиятларини ўрганиш ҳамда
истиқболли турларини турли иқлим шароитла- рида
етиштириш технологияларини ишлаб чиқишга алоҳида
эътибор қаратилиб, муайян натижаларга эришилмокда.

Тадқиқотнинг мақсади.

Самарканд вилояти шаро-

итида маданийлаштирилаётган далачой -

Н. Perforatum

ҳамда аччиқ шувоқ (эрмон) -

Artemisia absinthium L

нинг

биологик ва доривор хусусиятларини ўрганиш ҳамда

кимёвий таркибини аниқлашдан иборат.

Тадкиқот материаллари ва услублари.

Тадқиқот- лар

Самарканд вилояти Ургут туманида жойлашган “Шерзод,
Шерқўзи, Жамшид Рўзиевич” фермер хўжа- лиги
худудининг бўз тупроқли майдончасида ўтказилди.

Далачой -

Н. Perforatum

ҳамда аччиқ шувок (эрмон) -

Artemisia absinthium L нинг

кимёвий таркиби ЎзР ФА

Ўсимлик моддалари кимёси института Флавоноидлар
лабораториясида барча кимёвий таҳлиллар Давлат
фармакопеяси XII нашрида баён этилган усул- лар орқали
аниқланди [6].

Тадқиқот натижалари ва уларнинг таҳлили.

Тадқиқотларимизда Самарканд вилояти шароити- да
маданийлаштирилаётган Далачой -

Н. Perforatum

ҳамда

Аччиқ шувоқ (эрмон) -

Artemisia absinthium L

#07 (176) 2022

УДК: 633.88

30

Библиографические ссылки

Пармонов М.П. Трихофития овец в Узбекистане // Бюлл. ВИЭВ. 1981. -Вып. 42. -С. 11-13.

Салимов Х.С., Қамбаров А.А. “Эпизоотология” Дарслик., 226-232 бетлар, Самарканд 2016 й.

Х.Ж.Усмонова. Д.И.Сайдалиев. Бузоқларда трихофития касаллигини даволашда цинк сулъфат припара тининг самарадорлиги. Агрор соҳадаги илм фан янгили- клари ва истиқболдаги вазифалари. Иқтидорли талаба ва магистрартларнинг 2016 йил - соглом она ва бола йилига бағишланган илмий канференцияси материаллари II- қисм. Самарқант-2016. 5-6 бет.

Х.Ж,Усмонова Н.Бойсинова Д.И.Сайдалиев. “Ёш бузоқларнинг трихофития касаллигини даволашда ЛТФ-130 вакцинаси ва тетрамаг припаратини бирга қўллашнинг самарадорлиги”. Илм йўлидаги илк изла- нишлар. Иқтидорли талаба ва магистрартларнинг “2017 йил - халк билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили’Та багишланган илмий конферентсияси материаллари.П- қисмСамарқанд-2017.

Х.Ж.Усмонова. “Қорамоллар трихофития касал-лигининг профилактикаси ва даволаш услубларини та- комиллаштириш”./ Материалы Международной научно-практИческой конференции: «Состояние разработки и производства биологических и ветеринарных препаратов и возможности расширения их локализации» И Самаркандский Государственный университет и Узбекско-Британско-Российское СП ООО «УзБиоКомбинат» 9-10 сентября 2020 года Стр. 225-229.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов