Диплококкоз овец и ягнят

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
25-26
0

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Элмуродов, Б., & Абдалимов, С. (2006). Диплококкоз овец и ягнят. in Library, 3(3), 25–26. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/31583
Бозорбой Элмуродов, Ветеринарный научно-исследовательский институт

Директор Научно-исследовательского ветеринарного института, профессор, доктор ветеринарных наук

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье представлена ​​информация о диплококкозе у овец и ягнят.

Похожие статьи


background image

УДК: 619. 2. 616.989.75.

25

ҚЎИ ВА ҚЎЗИЛАР ДИПЛОКОККОЗИ

Абдалимов С., Элмурадов Б.

Узбекистан ветеринария илмий тадқиқот институти, Самарканд, Ўзбекистон.

Мавзунинг долзарблиги.

Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ хўжалигида чорвачилик асосий соҳалардан бири

ҳисобланади. Пекин шу соҳанинг бундан ҳам ривожланиши, рентабеллигининг ошишига, мол бош
сонининг кўпайишига бир қатор муаммолар қаторида ҳайвонларнинг касалликлари ҳам жуда катта
тўсқинлик қилмоқда. Ушбу касалликлар орасида юқумли бактериал касалликлар катта аҳамиятга
эга. Чунки, юқумли бактериал касалликларда касалланиш ва ўлиш даражаси юқори, касаллик жуда
оз вақтда кенг территорияга тарқалади, олдини олиш ва даволаш каби тадбирларга кўплаб маблағ
сарфланади. Шунинг учун чорвачилик хўжаликларида бактериал касалликларнинг тарқалиши ва
эпизоотологиясини ўрганиш, олдини олиш ва даволаш воситаларини яратиш муҳим аҳамиятга эга.

Тадқиқотларимизга кўра, бозор иқтисодиётидаги турли бошқарув тизимларига (фермер,

хусусий, ширкат ва ҳ.к.) асосланган республика чорвачилик хўжаликларида диплококкоз касаллиги
кўплаб учрамоқда ва ҳайвонлар алмашинувининг тезкорлиги (бозорлар) туфайли кенг тарқалиш
хавфини юзага келтирмоқда. Ушбу касалликнинг эпизоотологияси, этиологияси, кечиши кўплаб
олимлар томонидан ёритилган бўлса ҳам () даволаш ва махсус олдини олиш ҳақида маълумотлар
жуда кам.

Диплококкоз - қишлоқ хўжалик ва ёввойи ҳайвонларнинг юқумли бактериал касаллигидир

(қўзғатувчиси Streptococcus pheumoniae

(Diplococcus lanceolatum)).

Касаллик ўпканинг яллиғланиши,

сепсис, артрит, ичакларнинг яллиғланиши, лимфа тизимининг жароҳатланиши билан кечади. Ёш
ҳайвонларда ўта ўткир, ўткир ва ярим ўткир шаклларда кечиб уларнинг ўлимига сабабчи бўлади.
Катта ёшли ҳайвонларда асосан сурункали, баъзан, ўткир шаклларда кечиб эндометрит, аборт,
артрит, мастит касалликларининг ривожланишига сабабчи бўлади (Чепуров К.П., 1963; Махматкулов
М.А, Ибадуллаев Ф.И., Элмуродов Б.А, 2001).

Қўзилар орасида диплококкоз билан касалланган ҳайвонларнинг ўлиш даражаси 20-75 % ни

ташкил этади. Касал ҳайвонларни даволаш ва касалликка қарши курашиш тадбирлари учун катта
маблағ сарфланади. Касалланиб тузалган ҳайвонлар ўсиш ва ривожланишдан ортда қолади ҳамда
диплококк ташувчи былиб қолади (Сытдиков А.К., Бурлуцкий И.Д.,1990; Махматкулов М.А.,
Ибадуллаев Ф.И., Элмуродов Б.А. 2001).

Ҳозирги вақтгача республикамизда диплококкозга қарши курашиш воситалари (вакцина,

гипериммун қон зардоби ва ҳ.к.) ишлаб чиқилмаган. Хорижий мамлакатларда ишлаб чиқарилган
диплококкозга қарши биопрепаратларни қўллаш учун кўп вақт ва валюта сарфланиши лозим.
Шунинг учун долзарб муаммолардан бири ушбу касалликка қарши биопрепарат ишлаб чиқаришдир.

Тадқиқотларнинг мақсад ва вазифалари.

Бизнинг мақсадимиз республика чорвачилик хўжаликларида диплококкоз касаллигининг

тарқалишини ўрганиш ҳамда мащаллий диплококк штаммларидан фойдаланган ҳолда қўй ва
қўзилар диплококкоз касаллигининг олдини олиш учун биопрепаратлар яратиш.

Тадқиқотлар материаллари ва услублари.

Диплококкоз касаллигининг тарқалишини ўрганиш тадқиқотлари А.А. Конопаткин (1984)

бўйича олиб борилди. Ҳайвонлардан олинган патологик намуналарни бактериологик текшириш
умум тан олинган услубларда олиб борилди ва идентификация қилинди.

г

.

Тадқиқотлар натижалари.

Ўзбекистонда диплококкоз касаллиги Наманган, Андижон, Сирдарё, Самарканд, Фарғона,

Навоий вилоятлари чорвачилик хўжаликларида бузоқ ва қўзилар орасида учрамоқда.


background image

26

Диплококкоз Самарканд вилояти Нуробод тумани («Ўзбекистон» ва «Каттақўрғон» ш/х)

чорвачилик хўжаликларида 5-10 кунлик ёш қўзилар ва катта совлиқлар орасида тарқалганлиги
кузатилди. Ушбу касаллик септицемия, ўпканинг жарощатланиши, бўғимлар шиши белгилари билан
намоён бўлди ва келтирилган патматериаллар бактериологии текширилганда оқ сичқонлар учун
патоген диплококклар ажратилди. Диплококкозда касалланиш даражаси 3,1-9,6% ни, касал
ҳайвонлар сонидан ўлим даражаси 29,1-36,2% ни ташкил этди.

Қўйлар диплококкозига қарши ГОА формол вакцинанинг иммуногенлик хусусиятларини

хўжалик шароитида қўзиларда ўрганиш тадқиқотлари бўйича вакцинанинг экспериментал № 1
серияси тайёрланди. Ушбу вакцина стериллик, зарарсизлик ва иммуногенлик хусусиятлари бўйича
лаборатория шароитида давлат назоратидан ўтказилди. Диплококкозга қарши ГОА формол
вакцинанинг тажриба серияси Самарканд вилояти Нуробод туманида («Каттақўрғон» ш/х) қўзиларда
хўжалик шароитида синовдан ўтказилди. Ушбу вакцина носоғлом отарларда 315 бош қўзига l-марта
2 мл, ll-марта 3 мл дан тери остига эмланди, шунингдек 2- бўлимда 200 бош қўзи назорат сифатида
қолдирилди (эмланмади). Антителолар титри вакцинациядан кейин 120 кунда 1: 720 ни ташкил этди.
4 ойлик кузатиш муддати давомида отардаги қўзилар орасида диплококкоз билан касалланиш
ҳодисаси кузатилмади.

Хулоса.

Ўзбекистон Республикаси чорвачилик хўжаликларида диплококкоз учраб турмоқда ва унда

касалланиш даражаси 3,1-9,6% ни, ўлим даражаси 29,1-36,2% ни ташкил этди. Маҳаллий штаммлар
асосида тайёрланган диплококкозга қарши экспериментал вакцина иммуногенлик хусусиятига эга.

Фойдаланилган адабиётлар:

/. Чепуров К.П. “Диплококковые и стрептококковые заболевания животных”. Киев - 1963,-

160 с.

2.

Конопаткин А.А.. Эпизоотология и инфекционные болезни сельскохозяйственных
животных. М., 1984.

3.

Сытдиков А.К., Бурлуцкий И.Д., Болезни молодняка. Справочник,- Ташкент: Мехнат,
1990.-

С.139.

4.

Махматкулов М.А, Ибадуллаев Ф.И., Элмуродов Б.А., кыйлар экспериментал
диплококкозида кузатилган патоморфологик ызгаришлар. ЫзВИТИ 75 йиллигига
бааишланган ҳалқаро илмий конф, маьрузалар матнининг туплами. Самарканд.-2001, 97-
98 бетлар.

SUMMARY

DIPLOKOKKOSIS OF THE SHEEP AND LAMBS

Abdalimov S.H., Elmurodov B.A.

Uzbek scientific research institute of veterinary

Diplokokkoz wide-spread ambience lambs in breeding farm Republics Uzbekistan. Persisting

time to diseases Diplokokkosis diseases 3,1-9,6 %, death-rate 29,1-36 %. The Local strain is prepared
vaccine our experience was immunogenic.

УДК 619:616,9

ОБ ОРГАНИЗАЦИИ ПРОВЕДЕНИЯ МОНИТОРИНГОВ БОЛЕЗНЕЙ ЖИВОТНЫХ В

УСЛОВИЯХ РЫНОЧНОЙ экономики

Абдул ал иев Г. Г.

Министерство Сельского Хозяйство Азербайджанской Республики,

Баку, Азербайджан

Библиографические ссылки

Чепуров К.П. “Диплококковые и стрептококковые заболевания животных”. Киев - 1963,- 160 с.

Конопаткин А.А.. Эпизоотология и инфекционные болезни сельскохозяйственных животных. М., 1984.

Сытдиков А.К., Бурлуцкий И.Д., Болезни молодняка. Справочник,- Ташкент: Мехнат, 1990.-С.139.

Махматкулов М.А, Ибадуллаев Ф.И., Элмуродов Б.А., кыйлар экспериментал диплококкозида кузатилган патоморфологик ызгаришлар. ЫзВИТИ 75 йиллигига бааишланган ҳалқаро илмий конф, маьрузалар матнининг туплами. Самарканд.-2001, 97- 98 бетлар.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов