Пчеловодство – прибыльная отрасль

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
32
0

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Элмуродов, Б., & Дускулов, В. (2024). Пчеловодство – прибыльная отрасль. in Library, 18(4), 32. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/32504
Бозорбой Элмуродов, Ветеринарный научно-исследовательский институт

Директор Научно-исследовательского ветеринарного института, профессор, доктор ветеринарных наук

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье утверждается, что пчеловодство является одной из малых отраслей сельского хозяйства.

Похожие статьи


background image

VETERINARIYA

MED1TS1NASI

32

#12(133) 2018

АСАЛАРИЧИЛИК

В.М.Дускулов, Б.А.Элмурадов,

Ветеринария илмий-тадқиқот институты,

С.С.Мейлисв,

магистр, СамВМИ

АСАЛАРИЧИЛИК - СЕРДАРОМАД ТАРМОҚ

Асаларичилик қишлоқ хўжалигининг юқори да-

ромадли тармоғи. Боиси асаларилар ўсимликларни
чанглантирганда ҳосилдорлик 25-50% га ошади, асал, гул
чанги ўз хусусиятлари бўйича озиқ-овқат, доривор ва
косметология махсулотлар хисобланади; прополис,
асалари заҳари, она ари сути тиббиёт ва косметология- да
кенг

фойдаланиладиган

кучли

биостимуляторлар

хисобланади.

Узбекистан асалариларни кўпайтириш ва боқиш

бўйича қадим марказлардан хисобланади. Юртимиз- га
асалариларнинг ҳар хил популяциялари 1848 йил- да олиб
келинган. Ҳозирги кунда асалариларнинг фойдали ва
биологик хусусиятлари билан маҳаллий популяцияси
Узбекистан иқлимига мослашган холда сақланиб
келмокда.

Охирги йилларда олимларнинг кузатишлари бўйича

асалари популяцияси Европа, Америка ва Осиёда кескин
камайиб бормокда. Асалари инида асал, асалари овқати ва
наели бўлишига қарамай асаларилар оилалари ўз инини
ташлаб кетмокдалар. Асаларилар- даги бу ходисани
«Colony Collapse Disorder» (CCD)

-

«Колония крахининг

синдроми» деб аташди. Бундай ходисалар бўлишининг
гипотезалари ҳар хил: мобиль телефонлар, пестицидлар
ва генетик модифицирлан- ган галла уруғлари ва иқлим
ўзгаришлари таъсиридир.

Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришда

асалариларининг хизмати беқиёс. Масалан, АҚШда асал
ва мумни сотишдан олинган даромад 45 миллион доллар
бўлса, қишлоқ хўжалик ўсимликларини чанглатишдан
олинган даромад 6 миллиард долларни ташкил этар экан.

Асаларилар кулай экологик муҳитни яратишда ҳам

улкан ҳисса қўшадилар. Жахон экологлари асаларини
атроф-муҳигга ва инсон саломатлигига ижобий таъсир
этишини ишончли исботлаб беришган.

Ер юзида инсониятга маълум бўлган ўсимлик-

ларнинг 80% га яқини оралиқ чангланиш натижа- сида
тугун тугади, мева, уруғ ҳосил қилади. Оралиқ
ўсимликларнинг бешдан тўрт қисми хашаротлар ёрда-
мида чангланишга муҳтож хисобланади. Шунинг учун
ҳам агротехник тадбирлар билан бир каторда боғлар,
далада ўсадиган ўсимликлар, мева-сабзавотлар ҳамда
полиз экинлари ҳосилдорлигини оширишда чанглан-
тириш алоҳида аҳамиятга эга.

Асосан олма, нок, олча, гилос, олхўри, шафтоли,

маймунжон, смородина, малина каби мева-чевалар
ҳашаротлар ёрдамида чангланганда, уларнинг ҳо-
силдорлиги юқори бўлиб, меваси йирик, чиройли, ха-
ридоргир ҳамда мазали бўлади. Агар чанглантирувчи
ҳашаротлар етишмаса, кунгабокар, уруғли беда, эспарцет
уруғи, гречиха, рапс, уруғлик кашничларнинг уруғ

тугиши пасаяди, пахтанингтоласи яхши бўлмайди, полиз
экинларидан қовун, тарвуз, қовоқ, бодринг, уруғли
пиёзлар, уруғли карам ва бошқа сабзавотларнинг уруғ
тугиши паст бўлади.

Энтомофил ўсимликларни асаларилар ёрдамида

чанглантириш орқали нафақат уларнинг ҳосилдорлиги
ошади, балки уруғларининг униб чиқиши, мева тугиши,
ривожланиши юқори бўлади.

Асалариларни бахор ва ёз пайтларида, яъни ҳар бир

оилада 40-60 минг дона ари бўлган даврда боғлар ва экин
майдонлари

яқинига

кўчириб

келтирилган-

да

ҳосилдорлик хашаротлар чанглаганига нисбатан ўртача
30-50% га юқори бўлиши илмий нуқтаи назар- дан
тасдиқланган.

Тажрибалар шуни кўрсатадики, ҳосилдорликнинг

юкори ва ҳосил сифатли бўлиши энтомофил ўсимликлар
чангланишини сифатли бўлишига ҳам боғлиқ. Ҳар қайси
гулга қанча кўп асалари қўнса, улар бошқа хил ўсимлик
ёки мевалар гулларидан гул чан- гини олиб ўтса, яъни
оралиқ чангланишни таъминла- са, шунча яхши бўлар
экан. Полиз экинлари гулига 30 тадан ортиқ ари қўнса,
демак, чангланиш меъёрида бўлади. Асаларилар ёрдамида
чангланган кунгабоқар 85,3% дан 90,8% гача тўлиқ
кунгабоқар пистасини берган. Сим тўр билан тўсиб
чекланган кунгабоқар эса фақат 48%, дока билан тўсиб
чеклангани

-

14,2% кунгабоқар пистасини туккан.

Эътиборлиси, кунгабоқар пистаси оғирлиги ҳам ҳар хил
бўлган, масалан, асаларилар чанглантирган 1000 та
кунгабокар пистаси

-

60,2 гр, сим тўр билан чекланган

пистаси

-

38,2 гр, дока билан чеклангани

-

28,4 граммга тент

бўлган. Бу кўрсаткичлар шундан далолат берадики,
асалариларни энтомофил ўсимликлар экилган май- до
нлар яқинига кўчириб чанглантириш уруглик учун
дуккакли ўсимликларнинг уруг тугиши 2,5—3 баробар
юкори бўлиши тажрибаларда аникланган.

Баҳордан то қиш келгунча тиним билмайдиган

қанотли "‘фармацевтлар”нинг соғлом бўлиши, ри-
вожланиши хамда хар хил касалликларга чалин- маслиги
учун харакат қилсак, экологик таза, табиий маҳсулотлар
истеъмол қилишга эришамиз.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Исамуҳамедов А., Никадамбаев Ҳ. Асалари ка-

салликлари ва зараркунандалари. - Т.: «Sharq», 2013.

-

Б - 96.

2.

Нуждин А.Ф. «Основы пчеловодства»,

-

Москва:

«Агропромиздат», 1988.

Библиографические ссылки

Исамуҳамедов А., Никадамбаев Ҳ. Асалари ка- салликлари ва зараркунандалари. - Т.: «Sharq», 2013.-Б - 96.

Нуждин А.Ф. «Основы пчеловодства», - Мо¬сква: «Агропромиздат», 1988.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов