Тромб асосида янги биоқопламаларни ишлатиш тиббиётнинг келажак йўналишларидан
ҳисобланади. Тромбни организмга ножўя таъсир кўрстамайдиган табиий биологик материал деб
ҳисоблаш мумкин. Айниқса бу талабларга шаклланган тромблар жавоб беради. Шу сабабли тромблар
ретракциясини бахолаш усуллари, ҳамда уларнинг физик ва механик хусусиятларини ўрганишга
қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Олиб борилган тадқиқот тромб ретракциясини қиёсий баҳолаш
усули билан тўғри усулни солиштирилган. Тромбларнинг физик ва механик хусусиятлари текширилган.
Олиб борилган тадқиқотлар “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДК экспериментал бўлим
базасида ЎзР ФА ФТИ билан ҳамкорликда олиб борилган