Филологическая сущность эпоса «Камбарамаянам»

CC BY f
68-77
1
0
Поделиться
Муртазаходжаева, М. (2020). Филологическая сущность эпоса «Камбарамаянам». Восточный факел, 3(3), 68–77. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eastern-torch/article/view/14907
Мактуба Муртазаходжаева, Ташкентский государственный институт востоковедения

Старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Данная  статья  посвящена  вопросам  филологического  сравнения  с  оригинальным индийским эпосом «Рамаяна» и «Рамаяна», созданными Камбном в Южной Индии. Известно, что индийская литература богата древностями, а индийская литература богата шедеврами. Литература  народов  Индии  с  ее  многогранностью  и  многоязычием  занимает  особое  место  в  мировой цивилизации.  Эпос  Рамаяна,  один  из  образцов  фольклора,  позже  был  замечен  великим  поэтом Валмики  как  зрелое  произведение,  и  это  произведение  было  переведено  не  только  на  языки, доступные  в  Индии,  но  и  на  языки  мира.  К  средним  векам  в  тамильскую  литературу  начали входить переведенные произведения, в том числе перевод «Рамаяны» тамильского поэта Камбна, который  был  создан  как  самостоятельное  произведение,  обогащенное  новыми  сюжетами  и эпизодами.  Эта  статья  посвящена  этапам  развития  тамильской  литературы  и  содержит результаты двух независимых работ, Рамаяны Валмики и Рамаяны Камбна.

Похожие статьи


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

68

5. Таҳлилга тортилган барча двигу сўзлари 11 та моделга тақсимланди ва уларнинг формула

шакллари мисоллар талқинида очиб берилди. Таҳлил натижаларига кўра татсама ва тадбҳава
гуруҳига 3 тадан 6 та модел хос деб топилди ва улар орасида сон+от=сифaт (татсама гуруҳида),
сон+от+аффикс=сифaт (тадбҳава гуруҳида) каби моделлар маҳсулдор қолипларга оид эканлиги
кўрсатиб берилди. Гибридларга оид двигу сўзлари орасида ҳам аксарият мисоллар
сон+от+аффикс=сифaт моделига хос эканлиги аниқланди. Шунингдек, гибрид сўзлар гуруҳига
оид двигу сўзлари иккита муштарак моделга бўлиб ўрганилди. Уларнинг биринчи компоненти
сонлардан ташкил топган бўлса, иккинчи компонентида санскритча (сон+от(s)+аффикс=от) ва
форсча (сон+от(f)+аффикс=от) отларга оид сўзлар ўз аксини топган.

6. Эътиборли жиҳати шундаки, татсама гуруҳига оид барча двигу сўзларининг

ясалишида тадбҳава ва гибрид сўзлар гуруҳидаги мисоллар таркибида учраган аффикслар
иштирок этмаган. Тадбҳава ҳамда гибрид сўзлар гуруҳига оид двигу сўзларининг
ясалишида эса от ва сифат ясовчи аффикслар ҳам иштирок этган. Шунингдек, татсама ва
тадбҳава гуруҳига оид двигу сўзларининг биринчи компонентига от ва сифатлар қўшилиши
натижасида улардан фақатгина от ёки сифатларга оид лексемалар ҳосил бўлган бўлса,
гибридлар гуруҳига оид двигу сўзларининг ясалишида от ва сифатлардан ташқари улардан
равишларга оид лексемалар ҳам ҳосил бўлганлиги аниқланди.

“КАМБАРАМАЯНАМ” ДОСТОНИНИНГ

ФИЛОЛОГИК МОҲИЯТИ

МУРТАЗАХОДЖАЕВА МАКТУБА

Катта ўқитувчи, ТДШУ

Аннотация. Ушбу мақола буюк ҳинд эпоси “Рамаяна” нинг аслияти билан Жанубий Ҳиндис-

тонда Камбн томонидан яратилган “Рамаяна” ни филологик жиҳатдан чоғиштириш масалала-
рини ёритишга бағишланган. Маълумки, ҳинд диёри асори атиқаларга, ҳинд адабиёти эса дурдона
асарларга бой. Ҳиндистон халқлари адабиёти ўзининг серқирралиги ва кўп тиллилиги билан дунё
тамаддунида ўзига хос ўрин эгаллайди. Халқ оғзаки ижоди намуналаридан бўлмиш “Рамаяна”
достони кейинчалик буюк шоир Валмики томонидан етук бир асар сифатида дунё юзини кўрди ва
бу асар нафақат Ҳиндистонда мавжуд тилларга таржима қилинди, балки дунё тилларига
ўгирилди. Ўрта асрга келиб тамил адабиётига ҳам таржима асарлар кириб кела бошлади,
жумладан, тамил шоири Камбн томонидан “Рамаяна” нинг таржима қилиниши, уни янги сюжет
ва эпизодлар билан бойитилган ҳолда мустақил асар сифатида яратилиши диққатга сазовордир.
Мазкур мақола тамил адабиётининг ривожланиш босқичларига қисман тўхталган ҳолда иккита
мустақил асар Валмики “Рамаяна” си ва Камбннинг “Рамаяна” сининг ўзига хос жиҳатлари ва
тафовутлари натижаларини ўзида мужассам этади.

Таянч сўз ва иборалар: тамил адабиёти, тамил адабиётининг ривожланиши, Валмики,

“Рамаяна”, “Камбнрамаяна”, “Болалик китоби”, янги қаҳрамонлар, эпизодлар.

Аннотация. Данная статья посвящена вопросам филологического сравнения с оригинальным

индийским эпосом «Рамаяна» и «Рамаяна», созданными Камбном в Южной Индии. Известно, что
индийская литература богата древностями, а индийская литература богата шедеврами. Литера-
тура народов Индии с ее многогранностью и многоязычием занимает особое место в мировой


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

69

цивилизации. Эпос Рамаяна, один из образцов фольклора, позже был замечен великим поэтом
Валмики как зрелое произведение, и это произведение было переведено не только на языки,
доступные в Индии, но и на языки мира. К средним векам в тамильскую литературу начали
входить переведенные произведения, в том числе перевод «Рамаяны» тамильского поэта Камбна,
который был создан как самостоятельное произведение, обогащенное новыми сюжетами и
эпизодами. Эта статья посвящена этапам развития тамильской литературы и содержит
результаты двух независимых работ, Рамаяны Валмики и Рамаяны Камбна.

Опорные слова и выражения: тамильская литература, развитие тамильской литературы,

Валмики, «Рамаяна», «Камбнрамаяна», «Книга детства», новые герои, эпизоды.

Abstract. This article is devoted to the issues of philological comparison with the original Indian epic

Ramayana and the Ramayana created by Kambn in South India. It is known that Indian literature is rich in
antiquities, and Indian literature is rich in masterpieces. The literature of the peoples of India, with its
versatility and multilingualism, occupies a special place in world civilization. One of the examples of
folklore, the epic Ramayana was later seen by the great poet Valmiki as a mature work that has been
translated not only into the languages available in India, but also into the languages of the world. By the
Middle Ages, translated works began to enter Tamil literature, including the translation of the Ramayana
by the Tamil poet Kambn, which was created as an independent work enriched with new plots and
episodes. This article focuses on the stages of development of Tamil literature and contains the results of
two independent works, Valmiki's Ramayana and Kamb's Ramayana

Keywords and expressions: tamil literature, development of tamil literature, Valmiki, “Ramayana”,

“Kambnramayana”, “Childhood book”, new heroes, episodes.


Кириш. Талабалик йилларим... ҳаммага таниш ва ёқимли хотиралар. Менга бу йиллар

ютуқлар билан йўқотишларни тақдим этди. Топганим ҳам улуғ беназир устозлар бўлди,
йўқотганим ҳам улар бўлди. Институтни битирар йилларим ўзбек ҳиндшунослиги йирик
мутахассисларидан ажралиб қолди: Раҳмонберди Муҳаммеджонов ва Тоҳир Назаров. Бу
соҳа вакилларига йўқотиш катта руҳий зарба бўлди. Диплом ишим мавзуси “Камб-
арамаянам” достонининг филологик моҳияти” деб номланган бўлиб, илмий раҳбарим
профессор О.Н.Шоматов эдилар. Диплом ҳимоясида ўтган устозларимни ёдга олиб улар
хотирасига шеър битиб чиқишимни бошлаган эдим. Сабаби, айрилиқ дарди янги эди. Мана
ҳозир эса яна бир хотира яна бир соғинчи юки ўртагани боис шу мақола юзага келди.
Устозимиз Озод Насриддинович Шоматовни кўп эслаймиз. Шунга арзигулик олим эдилар.
Улар менга беш йил илмий раҳбарлик қилиб озми-кўпми тамилшуносликка ҳисса қўши-
шимга ундагандилар. Тамил тилига қизиқиш уйғотиб тамил миллий байрами “Пўнгал”,
“Ҳиндий ва тамил тилларининг қиёсий фонетикаси”, “Бҳаратнатьям” рақси ҳаракати
терминларининг лисоний таҳлили” мавзусида илмий изланишлар олиб боришимга сабабчи
бўлганлар. Гарчи устоз орамизда бўлмасалар-да номлари, ўгитлари, берган илмлари ҳамон
биз билан. Демак, шогирдларининг қалбида, амалга оширган ишларида устоз мангу барҳаёт
бўлар экан. Устоз кўрсатган–тамилшунослик анча мураккаб ва олис йўл, аммо мақсад аниқ.
Зеро, ушбу янги манзил сафарида ёлғиз эмасман, атрофимда устознинг талайгина
шогирдлари ҳамроҳ...

Мақсад ва вазифалар: Ушбу мақолада тамил халқи, тили ва адабиётига бир назар

ташлаган ҳолда Валмикининг “Рамаяна” достони билан Камбн “Рамаяна” достонининг
адабий тузилиши жиҳатидан қиёсий таҳлили очиб берилди. Камбн “Рамаяна”си мустақил
асар бўлиб, унда янги эпизодлар, янги қаҳрамонлар ва янги воқеаларнинг кўплиги билан


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

70

фарқланади. Тадқиқот объекти сифатида иккала эпоснинг фақат “Болалик китоби” гина
таҳлилга тортилди.

Усуллар: илмий мақолани ёзишда назарий-методологик, қиёсий-типологик таҳлил этиш

усулларидан фойдаланилди.

Натижа ва мулоҳазалар:
Тамил тили ва адабиёти деган тушунча ўзбек ҳиндшунослигида янгиликдир. Ушбу

объект илмий жиҳатдан Ҳиндистон, Европа ва Россия ҳиндшунослик мактаби вакиллари
томонидан кенгроқ ва атрофлича тадқиқ этилган, бир қатор илмий мақолалар,
монографиялар нашр этилган. Ўзбек ҳиндшунослигида тамилшуносликка марҳум профес-
сор Озод Нариддинович Шоматов асос солган. Мазкур йўналишда илмий-услубий
тадқиқотлар олиб борилмоқда, лекин ҳали амалга ошириладиган, илмий изланишлар учун
мавзулар етарли. Мазкур мақола илк изланишларнинг дебочасидир.

Ҳар бир халқнинг асосий хазинасини моддий ва маънавий жиҳатдан ўша халқнинг бетакрор

санъати, беқиёс маданияти ва асосан соф бадиий тилда яратилган адабиёти ташкил этади. Шу
жумладан, тамил халқининг она тили – тамил давр ва замон таъсирларини ўзига сингдирмай,
ўзининг асл софлигини сақлаб келмоқда. Тамил ёзувчиси Жайкантаннинг фикрича, “Тамил
тили – Ҳиндистондаги энг қадимги жонли тиллардан бири, тамил маданияти эса унинг адабий
тилидан ҳам қадимийроқдир. Биз бундан 2000 йил илгари айтилган сўзларни муомалада
бемалол қўллаймиз, бинобарин энг олис тарихий даврларга мансуб анъаналар хусусида дангал
мунозара юритаверишимиз мумкин. Халқимизнинг ўз маданияти билан қанчалик фахрла-
нишини англамоқ учун тамил тилини билиш даркор, бундан ташқари унинг бой адабий,
мусиқий, рақс, ҳайкалтарошлик, халқ амалий санъати ва ҳатто ошпазлик маданияти
меросларидан, сир-синоатларидан ҳам воқиф бўлиш талаб этилади.”

Жаҳон тиллари классификацияси тизимида тамил тили телугу, каннара, малаялам қаторида

дравид тиллари гуруҳига киради. Дравид тиллари ва ҳинд-орий тиллари бир-биридан кескин
фарқ қилади. Тамил тилига энг яқин дравид тиллардан малаяламдир, лекин тамил тили купроқ
қадимий шаклни сақлаб қолганлиги ва бошқа дравид тилларига нисбатан санскрит
ўзлашмалари жуда ҳам камлиги билан ажралиб туради. Тамиллар ҳақидаги илк маълумотлар
тахминан эрамиздан аввалги I мингинчи йилликка бориб тақалади.

Тилнинг қанчалик бойлигини унинг қадимий тарихи ва бой адабий мероси, ўша тилда

битилган адабиётлардан, асосан халқ оғзаки ижодиёти намуналаридан англаш мумкин.
Тарихий тараққиёт давомида тамил халқи ўзининг сермазмун, энг сара асарлари билан бой
адабий мерос яратди. Қадимий ва бой маданиятга эга тамил халқининг адабиёти бир неча
босқичда шаклланди ва ривожланди. Рус олимларининг фикрига кўра унинг ривожланиш
босқичларини шартли равишда қуйидагича тақсимлаш мумкин:

1.Сангам адабиёти – эрамиздан аввалги III асргача
2.Буддизм ва жайнизм даври–III-VIII
3.Бҳакти даври–VI-IХ
4.Адабий ўсиш даври–IХ-ХIV
5.Ўрта давр –ХIV-ХIХ охирларигача
6.Замонавий давр –ХIХ охиридан ҳозирги пайтгача.
Қадимдан ривожланиб келган адабий анъаналар тамил адабиётини Ҳиндистоннинг энг

қадимий адабиётларидан бири эканлигини исботловчи яққол далилдир. Илк ёзма
ёдгорликлар қачон пайдо бўлганини олимлар аниқ айта олмайдилар. Қадимий тамил


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

71

адабиёти, асосан, уч йўналишда ривожланди: назм (ияль), мусиқий асар(ишей) ва
драма(натакам).

Қадимда тамиллар мусиқа, рақс ва драма ҳақида асарлар битганлар. Буддизм ва жайнизм

таъсири остида яратилган кўпгина санъат дурдоналари эса йўқ бўлиб кетган. Назм – ияль ўз
навбатида иккига бўлинади; илакканам ва илаккиям. Илакканам бу илмий адабиёт бўлиб,
грамматика, логика, риторика кабиларни ўз ичига олади. Илаккиям эса назмий асарлар
бўлиб, яъни илакканам қоидаларига мутаносиб бўлган асарларни тушуниш мумкин.

Тамил адабиёти ҳам бошқа ҳинд адабиёти каби ХIХ асрнинг охиригача дин билан

боғлиқ бўлган. Ҳар бир давр адабий мероси бетакрор ва нодир асарларни тақдим этган. Энг
қадимий давр – Сангам адабиётида табақа ва касталар ҳақида сўз юритилмайди. Бу даврдан
учта йирик тўплам бизгача етиб келган: «Саккиз шоир сайланма шеърий тўплами», “Ўнта
қўшиқ”, “Ўн саккизта кичик поэма”. Бу асарларнинг барчаси назмда битилган ва уларнинг
асосий мазмунини севги муҳаббат, инсонпарварлик ва дидактик мавзулар ташкил этади.

Мутахасиссларнинг фикрича, ҳатто грамматикага оид илк асарлар ҳам назмда битилган.

Шундай асарлардан бири “Толъкапкиям” (мелодий VI асрида яратилган) бўлиб, уни
Толъкаппияр айтиб турган ва бошқалар уни қоғозга туширган. Худди мана шу асар орқали
эса қадимги тамил ёзуви ҳақида маълумот ҳосил қилиш мумкин.

Жанубий Ҳиндистонга буддизм ва жайнизм тахминан милоддан аввалги IV- III асрларда

кириб келган ва жайнизм буддизмга нисбатан кўпроқ ва кенг доирада ёйилган ва ўз таъсирини
кўп вақтгача сақлаб қолган. Жайнизм ва буддизм тамил адабиётига ҳам ўз таъсирини
кўрсатган. Бу даврга келиб янги каппиям, яъни йирик ҳажмдаги достон жанри ҳам пайдо бўлди.
Мазкур асарлар кейинчалик яратилган достонлардан фарқли ўлароқ санскрит тилидаги
“Маҳабҳарата”, “Рамаяна” достонларига асосланган тамил достончилигининг илк намуналари
ҳисобланади. Уларга мисол тариқасида “Беш буюк достон”, “Шиллападикарам”, “Маниме-
халей Живака-чинтами”, “Беш кичик достон”, “Шурамани”, “Яшодари Кавъям” каби
достонларни келтириш мумкин. Бу асарларда буддизм ва жайнизмга асосланган афсоналар
яққол ўз аксини топган. Бу асарларнинг ёзилган вақти аниқ эмас. Ушбу достонлар орасида энг
яхшиси “Шиллападикарам”, яъни “Билакузук ҳақида қўшиқ” бўлиб, унда аёллар садоқати ва
севгиси тараннум этилади. Достон эрамизнинг II-IX асрларида яшаган жайн дарвиши
Илянговадигал қаламига мансуб, деб тахмин қилинади.

Бу даврда биринчи изоҳли луғат – “Дивакарам” тузилган. Бундан кўриниб турадики, ўша

даврда грамматикага ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

VI-IХ асрларга келиб Тамилнадуда диний низолар авж олди ва бу ҳолат Бхакти

адабиёти намуналарида ўз аксини топган. Мазкур даврнинг энг йирик асарлари сифатида
икки тўплам– “ Тирумурей” ва “Нальаирадивьяпирабандам” номли асарларни кўрсатиш
мумкин. Асар шиваизм ва вишнуизм динлари таъсирида яратилган бўлиб, у 16000та
шеърдан иборат тўпламдир.

Юқорида зикр этилган тамил адабиётининг ривожланиш босқичлари ва уларга оид

асарлар, манбалар мавзуси жуда кенг мавзудир. Мақоланинг асосий мавзуси тамил
адабиётининг адабий ўсиш даври намоёндаси Камбн ва унинг ижод маҳсули “Рамаяна” ва
Валмики “Рамаяна”сининг қиёсий бўлганлиги боис тамил адабиётининг даврлаштириш
масалаларига атрофлича тўхталмадик.

Тамил адабиётининг адабий ўсиш даври, яъни эрамизнинг IX-XIV асрлари адабиётига

алоҳида тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқдир. Маълумки, ҳинд адабиётининг илк бадиий
достони (адикавья–“биринчи достон”) бўлмиш Валмики “Рамаяна”си нафақат Шимолий


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

72

Ҳиндистонда, балки мамлакатнинг жанубий қисмларида ҳам кенг тарқалган. Бунинг
натижасида Ҳиндистонда яшовчи барча халқларда “Рамаяна” достонини ўз она тилига
таржима қилиш оммалашди. Бу давр – бутун Ҳиндистон адабиёти тизимида катта уйғониш
даври деган таърифга сазовор бўлди. Шу жумладан, кўҳна тарихга эга тамил халқи
адабиётида ҳам эрамизнинг IX-XIV асрларида ижодкорларнинг ижоди қизғин тус олиб
йирик асарлар дунёга келди. “Маҳабҳарата”, “Рамаяна” достонларининг санскрит тилидан
тамил тилига шеърий кўчирилиши даврнинг энг йирик адабий воқеаларидан бўлди. Шунинг
учун бу даврни иккинчи эпик давр, аниқроғи достон таржималари асри, деб баҳоланди.

Ушбу мақола ўша даврда яшаб ижод қиган тамил шоири Маҳакави Камб ва унинг

қаламига мансуб “Камбарамаянам” достони билан Валмики “Рамаяна” достонининг бадиий
қиёсига бағишланган. Камбн “Рамаяна”си орқали тамил тилнинг ўзига хос жиҳатлари,
тамил халқининг маданияти ва IХ-ХIV аср адабиёти билан қисман бўлсада танишишдир.
Танишиш жараёнида ушбу маданият ва адабиётнинг ўзига хос эканлигини кўрсатишдир.

Маҳакави Камбн ижод қилган давр Чола империясининг ҳукмронлик даврига тўғри

келади ва бу давр тамил адабиёти ва маданиятининг олтин даври ҳисобланади, чунки айни
шу даврда тамил достончилиги жадал ривожланиб кетган.

Буюк шоир ва таржимон Камбн Мадрас шоҳлигидаги Танжавур чеккасида жойлашган

Тирувалундур деган жойда таваллуд топган. Бу жой жанубий темир йўлнинг Маяврам
номли станциясидан 6 мил узоқликда жойлашган. Туғилган йили аниқ эмас, тахминларга
кўра 1138 йил деб тан олинади, бироқ вафот этган йили ҳақида тахмин ҳам йўқ. Отасининг
исми Адитян, онасининг исми эса номаълум. Фақат унинг замондоши Шоҳ Чола Нареш
Кулоттунг билан диний келишмовчилик сабабли 1197 йилда уни ўлдириб юборилгани
маълум. Гап шундаки, ўша даврда шиваитлар ва вишнуитлар орасида тўқнашув ва
келишмовчиликлар бўлиб турар эди. Шоҳ Чола шиваит бўлиб, Камбнга ўз саройида
муносиб бир лавозим ҳам берганлиги маълум, бироқ шоҳ Камбнни вишнуит бўлганлиги
сабабли қатл эттирган. Энг асосийси Камбн ўзининг буюк асари – “Камбарамаянам”
достонини 1175 йилда бошлаб 1185 йилгача ёзиб тугатгани маълум.

Рус ҳиндшунос олимаси И.Смирнованинг фикрича, тамил адиблари “Рамаяна” нинг

санскритча вариантини асос қилиб ўзлаштирган бўлсалар-да, унга қайта ижодий ишлов
беришга муваффақ бўлганлар. Камбннинг “Камбарамаянам” достонини ўрганиш асосида бу
фикрга ишонч ҳосил қилиш мумкин. Тулсидаснинг “Рамчаритманас” достони ҳиндий
адабиётида қандай ўринга эга бўлса, “Камбарамаянам” ҳам тамил адабиётида шундай
мавқега эгадир.

Ҳар бир халқ ўз қадим ўтмишини турли афсона, эртак, достонларга боғлаб ўрганади. Гарчи

буларнинг маълум бир қисми лоф бўлса-да, уларнинг асосида озми-кўпми ҳақиқат, эзгулик,
адолат, шу халқнинг дунёқараши кабилар ётади. Асар қайси жанрда бўлмасин халқ маънавий
хазинасининг асл бойлиги ҳисобланади. Ҳинд халқининг мана шундай асл дурдоналаридан
бири “Рамаяна”дир. Бу асарга ўзбек адабиётшунос олими Воҳид Зоҳидов юқори баҳо бериб
шундай ёзган: “... “Рамаяна” ҳам шундай мағзи чуқур, мазмуни реал ҳаётдан олиниб, мифик,
фантастик шаклларда ифодаланган энг нодир асарлардан биридир...”

“Рамаяна” Рам ҳақидаги достон демакдир. “Рамаяна”– буюк қадимий эпик поэма бўлиб,

у эрамиздан аввалги IV асрда яратилган. Айни пайтдаги шаклга эса эрамизнинг II-IV
асрларида эга бўлган. Унинг муаллифи деб Валмики тан олинади. Достоннинг ёзилиш
тарихига назар ташланганда қуйидаги мисраларга мурожаат қилмоқ ўринлидир: “Кунлар-
дан бир кун сўзамол кишилар орасида ҳам бировга гап бермайдиган фасоҳат эгаси


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

73

донишманд Валмики ҳамма нарсани билгувчи авлиё Нарадага қараб “Дунёда ҳайру
саховатли, мард, гўзал талъат, алп келбат ва бошдан – оёқ бенуқсон, ҳунарманд йигит
борми? ”–деб сўрайди.

Нарада унга Дашаратҳанинг ўғли, насл-насаби Икшвокуга бориб тақаладиган валломат

йигит Рам ҳақида ҳикоя қилади. Алқисса, Нарада ушбу баҳодир йигитнинг ҳаёти ва
жасоратини қўшиқнинг авж пардаларида алқаб, рамзу маъносини ҳаммага бирдек тушу-
нарли қилиб куйлашни Валмикидан ўтинади. Валмики бунга рози бўлади.”

Шундан сўнг “Рамаяна” ёзма достон сифатида дунё юзини кўради. Достон 24 минг

бетдан ва 7 китобдан иборат. Асар замирида ҳинд афсонавий қаҳрамони Рам ва унинг
рафиқаси Ситанинг бошдан кечирган саргузашт ва қаҳрамонликлари ётади. Достон лиризм,
жонли табиат манзараларини тимсол қилиб олганлиги билан ажаралиб туради.

“Рамаяна” достони Ҳиндистон ва дунёнинг бир қанча давлат тилларига ўгирилган. Шу

жумладан, Жанубий Ҳиндистон тили–тамил тилига ҳам таржима қилинган. Бунда юқорида
таърифлаб ўтилган шоир, Маҳакави Камбннинг хизмати алоҳидадир.

“Камбарамаянам” достонининг асоси “Валмики-Рамаяна” сидир, лекин шоир санскрит

ва тамил адабиётларини чуқур ўрганиб, шундай буюк асарни бунёд қила олган. Камбн
“Рамаяна”ни нафақат таржима қилди, балки Валмикининг Рам ҳақидаги фикрларига
асосланган ҳолда ўз миллий қаҳрамонини, тамил китобхонига яқин ва тушунарлироқ бўлган
буюк образни яратди. У Рам образига ўзгача ёндошган. Валмики Рамни оддий бир шоҳ
сифатида, Камбн эса ўз Рамини Вишну худосининг ердаги сиймоси сифатида яратади.
Бундай ижобий ёндашув муаллиф учун асарнинг ғоявий мазмунини очиб беришга хизмат
қилган. Асар асосида инсонпарварлик ва инсон куч-қудратига ишонч ғояси ётади. Камбн бу
ғояларни ҳинд халқига хос оламни англаш фалсафасига таянган ҳолда ифодалайди. Шоир
ўз даври поэзиясининг бадиий тасвир воситаларидан мукаммал фойдаланган. Асарнинг
“Болалик китоби” номли қисмида инсоннинг бу дунёда тортадиган азоб-уқубатларини
тасвирлайди. Охирги, учинчи китоб энг муваффақиятли чиққан бўлим ҳисобланади.
“Камбарамаянам” 6 та китоб ва Валмики “Рамаяна”си эса 7 та китобдан иборат.

Тадқиқот жараёнида Валмики “Рамаяна“сининг аслияти бўлмаганлиги сабаб Муҳаммад

Али, В. Потапова, Э.Н.Темкин ва В.Г.Эрман таржималарига мурожаат қилинди ва қиёсий
таҳлил асосида уччала асарнинг “Болалик китоби”даги бадиий тузилиш масаласини
ўрганиш билан кифояланилди.

Юқорида келтирилган жадвалдан кўриниб турибдики, таржиманинг ҳар уччала

вариантида озми-кўпми фарқ бор. Бинобарин, биз Валмики “Рамаяна”сининг аслига эга
эмасмиз. Балки, “Камбарамаянам”да зикр этилган 22 та боб аслиятда бўлиши мумкин. Зеро,
мазкур тадқиқотда биз Муҳаммад Али таржимасига таяндик. Шу асосда “Камбарамаянам”
достонида эпизодлар тузилиши жиҳатидан айрим фарқлар борлиги аниқланди ва уларни
адабий-бадиий таҳлил нуқтаи назаридан қуйидаги бобларга ажратилди:

• Янги эпизодлар изоҳи
• Янги қаҳрамонлар таърифи
• Ватанпарварлик ҳис-туйғуларининг ифодаланиши
• Давр дунёқарашининг ифодаланиши
• Шаҳар манзараларининг тасвири
• Қаҳрамонларнинг таърифи
• Табиат манзараларининг ифодаланиши


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

74

Янги эпизодлар изоҳи. “Камбарамаянам” асарининг фарқли томонларини ушбу рукн

остида таҳлил қилинганда асосий фарқни асардаги янги эпизодлар, номлар қамраб олди.

Биламизки, ҳар бир ижодкор ўз она тилига ўзга адабиёт ёки асарни кўчираётганида,

даврнинг тош-у тарозисини, халқнинг урф-одатларини ҳисобга олган ҳолда ижод қилади.
Буларнинг ҳаммаси таржима асарнинг муваффақиятли чиқишига, халққа тез етиб боришига,
халқ ижодиёти дурдоналари қаторидан ўрин олишига хизмат қилади.

Тамил адабиётида хўроз уруштириш маросимини учратиш албатта кишини ҳайратга

солади. Аслини олганда, бу маросим бутун Шарқ халқларига мансубдир. Аммо, биз
қиёслаш остига олган Валмики “Рамаяна” си, яъни ўзбек адиби Муҳаммад Али томонидан
рус тилидан ўзбек тилига ўгирилган нашрида бу ҳол учрамади. Албатта, бу асар қисқартма
ҳолда берилган. Қиёслаш нуқтаи назаридан, хўроз уруштиришни янги эпизод сифатида
берсак, ҳақиқатдан йироқ бўлмас. Масалан: “...Баъзи бировлар хўроз уруштиришга
қизиқадилар. Улар хўрозсиз ўзаро бир-бирларининг гўштини ейишга ҳам тайёрдирлар.
Қалблари қорадир. Кўзлари қонга тўлган. Бутун вужудлари билан бир-бирларининг қонини
сўришга шайдирлар. Эҳтимол бу уларга завқ бағишласа керак...”.

Валмики “Рамаяна”сида Айўдҳья шоҳи Дашаратҳа бефарзандлигидан зорланиб худодан

фарзанд ато этишини сўраб илтижо қилади. Бу ҳолатни Камбн қуйидагича ифодалайди:

Кунлардан бир куни шоҳ Дашаратҳа Брахмадек мўътабар ва доно авлиёни учратиб

қолади ва унга бефарзанд эканлигини айтади: “Эй, мўтабар зот! Фақат сиз менинг
мушкулимни осон қила оласиз. Аждодимдаги барча шоҳлардан марҳаматингизни дариғ
тутмаган эдингиз. Сизнинг шарофатингиз билан мана 60 йилдан бери юрт сўрайман.
Мендан кейин юрт сўрайдиганим йўқ. Шу менга тинчлик бермаяпти” - дея мурожаат
қилади.

Келтирилган мисоллардан ташқари яна кўплаб шу тарздаги воқеаларни мисол

тариқасида келтириш мумкин. Булар Валмики “Рамаяна”сидан Камбн “Рамаяна”сининг
тубдан фарқ қилувчи томонларини кўрсатади. Бу тафсилотни эса Камбн ўз ижод услубига
хос, зўр маҳорат билан тасвирлайди.

Янги қаҳрамонларга таъриф. “Камбарамаянам” достонининг асосий жиҳатларидан бири,

достонда янги авлиё ва маъбуд ва маъбудаларнинг номларини учратиш мумкин.

1.“Шунда нилуфар чаноқлари орасида яшовчи Брахманинг ўғли Васиштҳа / афсонавий

донишманд/ ўз танига ўйлаб кўрди.”

2. “Уларни кўриб Девендр ва Камласи Брахма икковлон турдилар ва бошқа тангрилар

билан бирга унга /Вишну/таъзим бажо айлайдилар.

Воқеалар ривожи давомида янги қаҳрамонлар қўшилиб борган.
3. “Унинг ўғли Ришяшрингдир/авлиё/. Улар барча усулларда камол топган. Ману

қонунларининг билимдони ва бош ведалар илмида, қолаверса, ҳар жиҳатдан баркамол
эдилар.”

4. “Васиштҳа айтдики, Свайбмхув Ману авлодида Уттанпад деган бир шоҳ бўлган.

Унинг ҳукмдорлигида жаҳаннамга етакловчи гуноҳли иш бўлмас эди, шунинг учун ҳам ҳеч
ким ҳеч нарсадан ташвиш тортмас эди. Ўзлари истеъдодли, меҳрибон ва бошқа ижобий
фазилатлар эгасидир. Унинг ўғиллари Румпад эндиликда ҳукмдорлик қилмоқда.”

5. “У донишманд ва кўзлари севинч ёшларига тўлган Шанда Девини извошга ўтқазиб

муносиб бўлган илтифот ила ўз шаҳарларига олиб келдилар. Шанти Деви шоҳ
Дашаратҳанинг қизи эди, лекин уни Румпад боқиб олган эди…”


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

75

Ватанпарварлик ҳис-туйғуларининг ифодаланиши. Бу ўринда шоир Камбн ижо-

диётининг барча усулларида фойдаланган ва бу нарса “Мамлакат таърифида”, “Айўдҳя
шаҳри таърифида” номли бобларда ифодаланган Ватанга меҳр, садоқат, халққа чуқур
ҳурмат туйғуларини сезиш мумкин. Шоирнинг фикрича, бу бобни битишда у ўзининг
ожизлигини тан олиб, бу ўринда мамлакат таърифини қиёмга келтириш, гўё гунг одамни
бошқаларга ўз фикрини имо-ишора билан тушинтиришдек мураккаб масала, деб билади.
Шунда у “Ватан муҳаббати” деган “Шароб” ни сипқоради ва “Шароб” нашъасида ушбу
асарга қўл уради. “Кўшала мамлакати” таърифи ушбу “Шароб” ила тараннум этилади:
“Энди Кўшала мамлакати далаларининг таърифини эшитинг: Ариқларида чиғаноқлар,
кўтарилмаларида дур, жавоҳир, эгатларида олтинли тўрвалар, хўкизлар ҳайдаган заминидан
қизил нилуфар гуллари юз очади. Далаларидан ниҳол унганида, боғларида гуллари
чамандир ва арилари асал ичиб хушкайф бўлади.

…Далани саройда савлат тўкиб турган шоҳ деб олсак, унинг дарборида товуслар рақсга

тушади; нилуфар шамлари порлаб туради; булутлар дўмбира чалади…”

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, шоирнинг ватанпарварлик туйғулари табиат

неъматлари билан ҳам уйғунлашиб кетган. Биз юқорида кўрсатган мисоллар, қолаверса,
асарларнинг кўпгина қисмлари ушбу ҳис-туйғулар билан суғорилган. Шунингдек, ҳар хил
илоҳий кучлар, муқаддас маъбуд ва маъбудалар номи фаол иштирок этади:

“Кўшала мамлакати жозибадор ва хушманзарадир. Нилуфар гулининг чаноғи-Лакшми

Девининг қароргоҳидир. Улар давлат соҳибаларидир. Кўшала мамлакатнинг аёллари нақд
нилуфар гули кабидир.

…Сараю дарёсида аёллар чўмиладилар, улар сочларига таққан гулларнинг мушки

анбари каби хушбўй ис дарё суви билан қўшилиб денгизгача етиб боради. Улар жуда
гўзалдирлар. Ҳар қандай эркакни уларнинг чиройи бежон қилади.

Далаларда Минакши аёллари каби оққушлар жавлон урмоқдалар. Улар фарзандларини

нилуфар чаноқларида ухлатгани қолдирадилар…”

Давр дунёқарашининг таъсири. Ҳар бир етук асарда давр, замон дунёқарашининг

таъсири мужассам бўлгандек, “Камбарамаянам” достонида ҳам бу ҳол кузатилади: “Ул
юртнинг волидалари гўдаклари бўйнига тангри Вишнунинг беш хил балойи қазолардан
асрагувчи тасвири туширилган туморни осиб қўйганлар.

… Ул диёр аёлларининг садоқати туфайли ҳар қандай ибодат ҳам осон кечаркан. Шу

боис ҳам ҳатто ёмғир ҳам ўз вақтида ёғаркан.”

Шаҳар манзараларининг тасвири. Шу рукн остида биз асосан Айўдҳя шаҳри

таърифидаги баъзи фарқланувчи томонларни кўрсатамиз. Шоир бу ўринда катта маҳорат
билан сўз юритган: “Айўдҳядан зўрроқ шаҳар бўлмас, асло. Ярим танаси Парвати Деви
бўлмиш тангри Шива, икки аёллик Вишну ва меҳрибон Брахма бунга ўхшаш ўзга шаҳарни
тан олмас эдилар. Ой ҳам, қуёш ҳам уйқусидан кечиб ўз шарофатидан ушбу шаҳарни
бебаҳра қолдирмаслик ниятида бўларкан…” 94№96

Қаҳрамонларнинг таърифи. Бу рукн остида эса асосий қаҳрамонлар таърифидаги фарқ-

ларини кўрсатмоқчимиз. Шуни эслатма тарзда таъкидлаб ўтиш керакки, “Камбарамаянам”
достонининг 2-жилди – “Болалик китоби” нинг фақат бештагина бобини кўриб чиқдик, бу
билан биз беш боб ичида учраган қаҳрамонларгагина таъриф бера оламиз.

Ҳар икки асардаги бош қаҳрамонлардан бири Кўшала салтанатининг шоҳи Дашарат-

ҳадир. Камбн Дашаратҳани қуйидагича таърифлайди: “Ўшал улуғ шаҳарнинг шоҳи,
Дашаратҳа ҳар жиҳатдан мукаммал эди. Ҳарбий илмда эса олий саркарда эди. У бу асарга


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

76

биноан қаҳрамон, қўнғироқлар соҳиби, мурувватли инсон ва Рамга жон ато этгувчи шоҳ
эди. …Унинг донолиги, раҳмдиллиги, диндорлиги, қувноқлиги, бенуқсонлиги, саҳийлиги,
сиёсатдонлиги билан бошқа шоҳлардан ажралиб туради…”

Табиат манзараларининг ифодаланиши. Бунда шоир ўзининг она табиатига бўлган

муносабатини яшира олмайди. Шоир фикридан унинг қалби табиат мўжизалари ва табиат
гўзаллигига ошно эканлигини англаш мумкин: “Сараю дарёси Кўшала мамлакатининг ўзига
хос, кўркига кўрк қўшиб турган дарёдир.”

Шоир кўпроқ бу бобда ўхшатиш услубидан муфассал фойдаланади: “Оқ булутлар

денгизидан сув ичади-ю шу заҳоти қора булутларга айланади. Ранги Шива рангидек бўлган
бўлса, сўнг Вишнудев рангига айланди.”

Юқорида Валмики ва Камбн “Рамаяна”сининг фақат “Болалик китоби” эпизод

жиҳатидан таҳлил қилинди ва қуйидаги натижаларга эришилди.

Ижодкор қаламининг қанчалик ўткир ва кескин эканлигини, унинг асарларининг

бошланғич нуқталаридан англаш мумкин эканлигига ишонч ҳосил қилдик. Ваҳоланки,
Камбн “Рамаяна”сининг таҳлил қилинган боби бутун асарни ташкил этмаса-да, унинг қай
савиядаги асар эканлигидан далолат беради. Қисқа қилиб айтганда, “Камбарамаянам” асари
нафақат таржима асар, балки мустақил асар сифатида ҳам тан олинади. Ушбу асар орқали
қадимий тамил маданияти ва адабиёти, унинг тили ва тилнинг ўзига хос хусусиятларидан
бохабар бўлиш мумкин.

Умумий ҳолатда қуйидаги муштараклик ва тафовутларни келтириш мумкин:
• Валмики “Рамаяна”си ва Камбн “Рамаяна”си – Рам худоси ҳақида муқаддас

ҳиндуизм дини ҳақидаги иккита алоҳида-алоҳида асарлардир.

• Валмики “Рамаяна”ни санскрит тилида ёзган бўлса Камбн эса тамил тилида ёзган.
• Номлари бир хил бўлган ушбу икки достонда сюжет ва услуб жиҳатидан фарқ бор.
• Камбннинг “Рамаяна”сини “Рамаватарам” деб ҳам номлашади. Валмикининг

“Рамаяна”си – Рам тарихи бўлиб, асл нусхаси ҳисобланади.

• “Рамаяна”нинг илк нусхаси Валмики томонидан сансткрит тилида ёзилган, аммо

муддати бизга номаълум.

• Сансткрит тилидаги “Рамаяна” асосида тамил тилида “Камбарамаяна” ХII асрда

ёзилган.

• Иккала нусхада ҳам ҳиндуизм дини моҳияти очиб берилади.
• Валмики “Рамаяна”си 7 та китобдан иборат : “Болалик китоби” (“Балкандам”),

“Айўдхя китоби” (“Айодҳьякандам”), “Ўрмон китоби” (“Араньякандам”), “Кишкиндҳа
китоби” (“Кишкиндакандам”), “Соҳибжамол китоби” (“Сундарамкандам”), “Жанг китоби”
(“Юддҳакандам”) ва “Охирги китоб” (“Уттаракандам”).

• Камбннинг “Рамаяна”си 6 та китобдан ташкил топган ва унинг “Охирги китоб”

“Уттаркандам” китоблари етиб келмаган.

• Камбн асари 123 бўлимдан иборат ва унда 12000 та шеър мавжуд. Валмики

“Рамаяна” сида 24000 та шеър бор. Демак, Валмики “Рамаяна” икки марта кўп.

• Камбн ўзининг “Рамаяна” достонининг композициясида Вируттам ва Сантам

усулларидан фойдаланади. Вируттам–шеърнинг суръатини Сантам эса оҳангини
ифодалайди. Ман шу икки унсур асарни машҳур қилган. “Камбарамаяна” диний достон
сифатида тамилча Ади ойида ўқилади. Айтишларича, бу ойда ўқилса уйга бойлик келтирар
эмиш.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

77

• Валмикини Адикави деб ҳам аташади. У санскрит поэзиясининг бойлигидан оқилона

фойдалана олган шоир сифатида танилган. Валмики санскритча Ануштубҳ деб номланган
муҳим оҳанг (усул) дан фойдаланган.

• Гарчи Валмики асл “Рамаяна” нинг муаллифи ҳисобланса-да, Камбн “Рамаяна”

Тамилнаду ибодатхоналарига Рам маъбудини олиб кирган ва у ерда Рамга ҳурмат бажо
келтирилишига асос солган.

• Камбн Рамни Вишнунинг мужассами деб билади. Валмикининг “Рамаяна” си – ягона

асл достон бўлиб у Ҳиндистонда кўпгина бошқа тилларда ёзилган “Рамаяна”ларга асос
сифатида хизмат қилган.

Хулоса. Мазкур мақолада “Камбарамаянам” Вальмикининг “Рамаяна” достони билан

қиёслаш асосида достонларнинг адабий-бадиий қирраларини очиб беришга ҳаракат
қилинди. Яна шуни ҳам таъкидлаш лозимки, қиёслаш давомида достондаги санскрит
сўзларининг баъзи бир фонетик ўзгаришларга учраб иштирок этгани ҳам кузатилди. Сўз-
ларда ўзгаришлар бўлишига сабаб сифатида тамил тилининг ўзига хос тил хусусиятлари,
яъни товушларни санскрит товушларига ўхшаб бурунлашган бўлмаслиги, ўзига хос бўғин
структурасига эга эканлиги фонетик, морфологик, трансференция ҳодисаси, протеза,
эпентеза, аферезис, гаплология, ассимиляция ҳолатларининг вужудга келишига имкон
яратишлар сабаб бўлган, дейиш мумкин. Бундан келиб чиқадики, ўзлаштирма олаётган тил
ўзининг хусусиятларини сингдиради, шунга кўра тамил тили ҳам дравид тилларига мансуб
бўлган хусусияларини санскрит тилидан кирган сўзларга сингдира олган. Бу тамил
тилининг мустақил тил эканлигидан далолат беради. Бу масала тилшунослик нуқтаи
назаридан ўрганиладиган алоҳида масала эканлигини таъкидлаб ўтиш лозим.

Киши ўзга юрт ҳақида билмоқчи бўлса, ўша юрт ҳақидаги манбаларга мурожаат қилади,

лекин бу юртни ўз кўзи билан кўрганида эса олган билимлари ўз исботини топади. Бу
маънода қадимий асарларда ўқиб ўрганган афсонавий Ҳиндистон ўлкаси худди шундай
ўлкалардан ҳисобланади, у ҳақдаги билимлар уни зиёрат қилингандагина ҳақиқат эканли-
гига ишонч ҳосил қилиш мумкин. Камбн асарида битилган “булутлар келиб дарёсидан сув
ичган, ариқларида сув эмас, бол оққан, деҳқонлари ҳосил эмас, далаларидан дур-у жавоҳир
йиққан, эрлари ёвузларга тик боққан, аёллари чин вафодир, хонанишин бўлиб, тилларидан
“гул” томган, йўлларида гул униб, гулистон бўлган юртга мени ошиқ қилган” каби
таърифлар Камбннинг сезгир нигоҳи-ю синмас қалами орқали бизга етиб келган. Бундан
сезилиб турибдики, шоир – ўта самимий, дилкаш инсон бўлган. У ўз она диёри, ватанига
мухаббатни, табиатга шайдоликни, эл-юртига оқибатни, аёлларга чексиз муҳаббат ҳурматни
бадиий ижод торининг муносиб пардаларини топиб, гўзал бир мушфиқ куй ила тараннум
эта олган. Куй оҳангларида адабиётнинг ўхшатиш, метафора, афсоналарга суяниш каби
бадиий ёндошувларни асарни ўқиган ҳар бир китобхон дарров сезиши муқаррардир.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов