Стилистико-функциональная характеристика именных и прилагательных словосочетаний в персидском публицистическом стиле

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
106-115
14
10
Поделиться
Ахмедова, Д. (2021). Стилистико-функциональная характеристика именных и прилагательных словосочетаний в персидском публицистическом стиле. Восточный факел, 1(1), 106–115. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eastern-torch/article/view/15091
Дильфуза Ахмедова, Ташкентский государственный институт востоковедения

доктор филологических наук

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Язык - одно из сложнейших явлений человеческого общества. Определенные языковые средства  и  стили,  которые  мы  постоянно  используем  в  общении,  образуют  систему.  В  связи  с непрерывным развитием  языка,  изменение целей и  задач различных функциональных стилей, стилистическое невообразимое разделение речи как инвариантной догмы. Поэтому теоретически не существует  общепризнанных  критериев  стилистической  дифференциации  стиля.  Однако  деление  на функциональные стили речи представляло собой не только законное, но и необходимое, если оно сделано с  учетом  динамики  процессов,  происходящих  в  естественном  языке  и  обществе.  Предметом исследований является газетно-публицистический стиль речи. Газетно-публицистический стиль имеет специфические особенности и основная задача материалов этого  стиля  -  донести  определённую  информацию  до  определённых  позиций;  Таким  образом достигается желаемый эффект для читателя или слушателя. Содержание газеты и информационных сообщений отличается тем, что здесь речь идет о событиях, доступных для широкого понимания слоев неспециалистов, прямо или косвенно связанных с их жизнью и интересами.

Похожие статьи


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

106

ТИЛШУНОСЛИК

ФОРС ТИЛИ ПУБЛИЦИСТИК УСЛУБИДА ОТ

ВА СИФАТ СЎЗ ТУРКУМЛАРИНИНГ УСЛУБИЙ

ВА ФУНКЦИОНАЛ ХУСУСИЯТЛАРИ

АҲМЕДОВА ДИЛФУЗА

филология фанлари доктори, ТДШУ

Аннотация. Мақола форс тили газета матнлари таҳлили асосида уларда қўлланган от ва сифат

сшў туркумларининг ўзига хос услубий хусусиятларини ёритишга қаратилган. Таҳлил давомида
аввало газета матнларида қўлланган отва сифат сўз туркамларининг грамматик категориялари
тадқиқ этилиб, энг фаол ва нофаол граммтик категориялар аниқланган, уларнинг фаоллик сабаблари
очиб берилган. Шу билан бирга мақолада айнан газета матнларида қўлланувчи от ва сифатлар
таҳлилга тортилиб, уларнинг қўлланишидаги услубий ўзига хослик очиб берилган.

Публицистик матнлар, хусусан, газета матнини лингвистик таҳлил қилишга функционал

ёндашувда тил бирликларининг семантикаси ва шакли, уларнинг матн ҳосил қилишдаги вазифасидан
келиб чиқиб ўрганилади. Ушбу функцияни бажаришда тил бирлигининг семантикаси ва шакли уни
газета матнини вужудга келтирувчи воситага айланади. Эроншуносликда ҳам сўз туркумлари ва
уларнинг маъновий гуруҳларини функционал услублар доирасида қўлланиши таҳлили алоҳида аҳамият
касб этса-да, бу борада махсус тадқиқотлар амалга ошириш долзарб ҳисобланади. Форс тили
газета-публицистик услубини тадқиқ этиш замонавий эроншуносликнинг муҳим йўналишларидан
саналади. Шундан келиб чиқиб, от ва сифат сўз туркумларининг услубий-функционал аспектда
ёритишда мазкур мақола долзарблик касб этади.

Таянч сўз ва иборалар: стилистика, функционал услуб, публицистик услуб, газета матнлари, сўз

туркумлари стилистикаси, от сўз туркми, сифат сўз туркуми, онимлар, туб ва ясама сифатлар.

Аннотация. Язык - одно из сложнейших явлений человеческого общества. Определенные языковые

средства и стили, которые мы постоянно используем в общении, образуют систему. В связи с
непрерывным развитием языка, изменение целей и задач различных функциональных стилей, стилис-
тическое невообразимое разделение речи как инвариантной догмы. Поэтому теоретически не сущест-
вует общепризнанных критериев стилистической дифференциации стиля. Однако деление на
функциональные стили речи представляло собой не только законное, но и необходимое, если оно сделано
с учетом динамики процессов, происходящих в естественном языке и обществе. Предметом
исследований является газетно-публицистический стиль речи.

Газетно-публицистический стиль имеет специфические особенности и основная задача материалов

этого стиля - донести определённую информацию до определённых позиций; Таким образом
достигается желаемый эффект для читателя или слушателя. Содержание газеты и информационных
сообщений отличается тем, что здесь речь идет о событиях, доступных для широкого понимания слоев
неспециалистов, прямо или косвенно связанных с их жизнью и интересами.

Опорные слова и выражения: стилистика, газетно-публицистический стиль, части речи,

текст, тематическая группа, информативность, функциональные ососбенности частей речи,
онимы, имена существительные, имена прилагательные.

Abstract. Currently, one of the actively developing directions in linguistics is language learning in a functional-

stylistic aspect. Special attention is paid to the study of the use of language units in different functional styles.

Publicist texts are studied according to the functional approach to linguistic analysis of newspaper texts,

investigated based on semantics and form of language units, their function in text formation. In the


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

107

implementation of this function, the semantics and form of the language unit are transformed into a means
of generating newspaper text. Although the analysis of the application of parts of speech and their semantic
groups within functional styles is particularly important in iranistics, there are no studies on this subject. The
study of the newspaper-publicist style of Persian is the most important direction of modern iranistics.

Keywords and expressions: stylistics, newspaper style, qualitative adjectives, relative adjectives, text,

thematic group, noun, onims.

Кириш.

Дунё тилшунослигида публицистик матнлар, хусусан, газета матнини линг-

вистик таҳлил қилишга функционал ёндашувда тил бирликларининг семантикаси ва шакли,
уларнинг матн ҳосил қилишдаги вазифасидан келиб чиқиб ўрганилади. Ушбу функцияни
бажаришда тил бирлигининг семантикаси ва шакли уни газета матнини вужудга келтирувчи
воситага айланади. Эроншуносликда ҳам сўз туркумлари ва уларнинг маъновий гуруҳларини
функционал услублар доирасида қўлланиши таҳлили алоҳида аҳамият касб этса-да, бу борада
махсус тадқиқотлар амалга ошириш долзарб ҳисобланади. Форс тили газета-публицистик
услубини тадқиқ этиш замонавий эроншуносликнинг муҳим йўналишларидан саналади.

Бугунга қадар газеталар лексикаси бўйича ўзбек тилшунослигида муайян илмий ишлар

амалга оширилган бўлса-да, ушбу мавзу газета матнларига янги ёндашувни қўллаш орқали
ўрганилмаганлиги, тилшуносликка янги йўналишларнинг кириб келишини таъминлаши билан
бирга, газета матнлари тадқиқининг янги методларини шакллантириш лозимлигини кўрсатади.
Бу борада газета-публицистик услубини стилистик жиҳатдан фарқлаш мезонларини белгилаш,
газета матнларида сўз туркумларининг услубий маъносини аниқлаш, кўп маъноли сўз туркум-
ларини тавсифлаш каби масалалар янада долзарб ҳисобланади.

Мавзунинг мақсади

форс тили газета матнларида сўз туркумларининг таркиби, уларнинг

функционал-услубий хосликларини аниқлашдан иборат.

Дунёда ижтимоий-сиёсий вазиятнинг ўзгариб бориши, ўз навбатида жамиятнинг ян-

гиликларга бўлган талабини оширади. Ҳозирги кунда ҳаётимизда матбуот воситаларининг
аҳамияти ошиб боргани сари, уларни чуқур ўрганиш талаби ҳам ошмоқда. Газета тили матн
бирликларидан ташкил топади. Ушбу бирликлар ўз навбатида стилистиканинг ўрганиш
объекти саналади.

Ҳозирги кунда Эрон тилшунослигида стилистикага оид қатор тадқиқотларни кузатиш

мумкин

1

. Бу асарларни ўрганиш жараёнида ХХ асрнинг охиригача бўлган давр мобайнида

стилистика бўйича яратилган асарлар асосан адабий стилистика, яъни адабий жанрлар
стилистикасига бағишланганининг гувоҳи бўлиш мумкин. ХХ аср охири-ХХI аср бошларида
Эрон тилшунослигида стилистикага янгича ёндашув кузатилади.

Форс тилида «услуб»کبس, قایس, هیوگ, یدربراک هنوگ терминлари билан ифодаланади. Эрон

тилшунослигида услубнинг турли таснифлари мавжуд. Услуб таснифларида якдиллик
бўлмаса-да, таҳлил қилиш жараёнида улар орасида умумийлик мавжудлиги, бир услуб турли
номлар билан аталгани ёки бир услубнинг бир неча гуруҳларга ажратилган таснифини кўриш
мумкин. Услубни ажратишда сўзловчи ва тингловчи муносабати, уларнинг ижтимоий
фарқланиши, замон ва маконда жойлашуви асос қилиб олинган.

1

مشچ

کبس زادنا

یسراف نابز رد یهوژپ

.http//farsi.blogfa.com.

یسانش کبس .ارعشلا کلم راهب یقت دمحم

نارهت

۱۳۴۹

.

رتكد

نارهت .ىناعم و نایب .اسیمش سوریس

۱۹۹۵

نارهت .ىسراف رعش و نابز ىسانشكبس .ناویك سرمویك .

۱۳۷۷

.

رتكد

.ىحوتف

نارهت .ىسانشكبس

۱۳۹۴

.

یرقاب یدهم

.

س ةنیشیپ

کبس و کب

ناریا و اپورا رد یملع یسانش

نارهت .

۱۳۹۰

.

یرقاب یدهم

.

کبس و کبس ةنیشیپ

ناریا و اپورا رد یملع یسانش

نارهت .

۱۳۹۰

.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

108

Публицистик услуб сиёсат ва баъзи ижтимоий соҳаларда қўлланувчи услуб бўлиб, икки

асосий вазифа, яъни информатив ва таъсир кўрсатиш функцияларини бажаради

1

. Форс

тилида публицистик услубни расмий, илмий, бадиий ва оғзаки услуб элементларини ўз ичига
қамраб олишидан келиб чиқиб, уни функционал услублар системасида энг очиқ услублар
қаторига киритиш мумкин.

Публицистик услубда газета тили алоҳида ўрин эгаллайди. Зеро, газета ва публицистика

бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Газетадаги ҳар бир публицистик мақола ўзига хос
ижтимоий масалаларни кўтариб чиқиши ёки жамиятдаги турли янгиликларни бадиий ифода
этиши мумкин

2

.

Ҳозирги кунда Эронда газета тилига бўлган қизиқишнинг ортиб бораётганини бу соҳада

амалга оширилган қатор тадқиқотларда кўриш мумкин

3

. Изланишларни ўрганиш жараёнида

уларда қисқалик, терминларни камроқ қўллаш, тўғри баён услубини танлаш ҳамда ҳозирги
кунда форс тилининг софлигини сақлаб қолишга интилиш кузатилади. Шу билан бирга,
олимлар газетанинг ёшлар тарбиясида катта аҳамият касб этишига тўхталиб ўтадилар.
Таҳлиллар натижасида эрон газеталарида аниқ ахборот етказиш, тил софлиги, тарбиявий
вазифалар асосий ўринни эгаллаши аниқланди.

Газета жанрлари информацион, аналитик ва бадиий-публицистик жанрларга бўлинади

4

.

Эрон тилшунослигига назар ташлайдиган бўлсак, унда газета жанрлари таснифи мавжуд
эмаслиги аён бўлади. Унда фақат газета матнларининг турлари ажратилади. Масалан, Аҳмад
Гилони Эрон газета матнлари турлари сифатида هلاقمرس «

бош мақола

», ربخ «

хабар

», یربخ شرازگ

ژاتراپر ای «

репортаж

», هبحاصم «

интервью

», یعرف یاهشخب «

қўшимча бўлимлар

» (

соғлиқни сақлаш,

экология, оила, фан, китоб, кўргазма, фильм ва ҳ.к. мавзусига бағишланган мақола

)ларни

келтиради

5

. Ҳасан Зулфиқорий Эрон матбуоти 4 қолип – ربخ

хабар

, شرازگ

репортаж

, هبحاصم

интервью

ва هلاقم

мақоладан

ташкил топганини таъкидлайди

6

.

Эрон газеталари тематикаси ижтимоий-сиёсий янгиликлар, маҳаллий янгиликлар, Эрон

ва маданият, жаҳон янгиликлари, спорт ва ҳ.к. рукнларни ўз ичига олади. Умуман, Эрон
газеталари рукнлари тематикасини беш гуруҳга ажратиш мумкин. Булар: ижтимоий-сиёсий,
иқтисод, спорт, маданият ва адабиёт. Тадқиқотда сўз туркумларининг функционал-услубий
хусусиятларини ёритиш жараёнида биз ижтимоий-сиёсий, иқтисод ва спорт рукнларига
мурожаат қилдик. Сўз туркумларининг газета матнларида ўзига хос хусусиятлари, асосан,
юқорида санаб ўтилган учта рукнда намоён бўлади.

Газета матнларида ўзининг асосий маънолари билан бир қаторда ифодалаган қўшимча

маъноларидаги турли туманлик от ва сифат сўз туркумларининг функционал чегараланишга

1

Gorshkov A.I. Russkaya stilistika. Stilistika teksta i funksionalnaya stilistika: uchebnik dlya pedagogicheskix

universitetov i gumanitarnix vuzov. – M.: Astrel, 2006. – S.265.

2

Qo‘ngurov R., Karimov S., Qurbonov T. Nutq madanyati asoslari. II qism. – Samarqand, 1986. – B.20.

3

قح هدیرف ششوک هب حیر اتوناد

نیب

.

همانزور نابز

.

،نارهت

۱۳۸۸

.

بیط

.تاعوبطم بولطم نابز یاه یگژیو .داش یروصنم ه

-

باور

.یمومع ط

هرامش

۸۳

.

ریت

۱۳۹۱

.ص .

۱۲

-

۱۹

.

بیسآ.یراقفلاوذ نسح رتکد

تاعوبطم نابز يسانش

-

.هناسر

هرامش

٤

.

۱۹۸۰

.

-

۹

-

٤۲

.

نارهت .تاعوبطم نابز رد رایعمریغ یاهوگلا .یراقفلاوذ نسح رتکد

،

۱۳۸۵

.یراقفلاوذ نسح رتکد .

نارهت .تاعوبطم نابز رد رایعمریغ یاهوگلا

،

۱۳۸۵

.

4

Gorshkov A.I. Russkaya stilistika. Stilistika teksta i funksionalnaya stilistika: uchebnik dlya pedagogicheskix

universitetov i gumanitarnix vuzov. – M.: Astrel, 2006. – S.265.

5

حا

)ینلایگ( یعیمس دم

.

نآ تافارحنا و امیس و ادص نابز

-

.

.هناسر و نابز

-

۱۳۸۸

.

۱۱۷

-

۱۳۲

.

6

نارهت .تاعوبطم نابز رد رایعمریغ یاهوگلا .یراقفلاوذ نسح رتکد

،

۱۳۸۵

.ص .

۲۹

.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

109

олиб келади. Эрон газета матнлари доирасида отларнинг коннотатив маънода қўлланиш
ҳолатлари кузатилади ва бу ҳолат турли контекстларда намоён бўлади. Масалан «ههبج»

фронт

нинг асл маъноси «

жанг майдони

» бўлиб,

бир вақтнинг ўзида бир неча фаолият олиб

борилаётганхудуд

,

маълум мақсадларни амалга оширишга қаратилган ижтимоий кучлар

иттифоқи

каби маъноларга ҳам эга. Мазкур лексик бирлик газета матнларида ҳарбий маъно

билан бир қаторда, сиёсий маънода ҳам қўлланади. Сўзнинг қайси маънода қўлланишини
контекст орқали аниқлаш мумкин.

زا یکی بط

اه ههبج

تامهم هک ،

دننک یم دودحم ار مجاهت نیا و دنتسیا یم گرم هب نازابرس و ،دنتسه نآ دقاف امئاد

1

Медицина – доимо қурол-аслаҳа етишмовчилиги мавжуд бўлган, аскарлар эса ўлим билан

курашиб, хужумни қайтариб турадиган фронтлардан биридир.

Мисолда ههبج

фронт

сўзи

ўзининг асл маъносида қўлланган бўлса-да, унда врачлар аскарлар, дори-дармон эса қурол-
аслаҳа билан ифодаланган ҳолда кўчма маъноси англашилади.

Газета матнларида ههبج сўзи семантикасининг кенгайиши контекстуал тўлдириш

натижаси сифатида намоён бўлади: сиёсат ва тижорат соҳасидаги ўзаро муносабат имплицит
равишда ҳарбий ҳаракатлар билан боғлиқ душманона муносабат сифатида негатив баҳо-
ланади. Худди шундай имплицит салбий экспрессияشترا

армия

нейтрал сўзи орқали қуйидаги

контекстларда намоён бўлади.

شترا

کی دننام ،تاماقم

دنک یم دشر هلاس ره ،یلگنا مسیناگرا

2

Амалдорлар армияси худди паразит организм каби йилига кўпаймоқда

شترا

армия

– 1.

Давлатнинг қуролли кучлари мажмуаси

; 2.

Фронтдаги қуролли кучларнинг

бир қисми

маъноларини англатса, кўчма маънода

умумий фаолият билан шуғулланувчи кўп

сонли одамлар

маъносини ифодалайди. Юқоридаги келтирилган мисолда қўлланган شترا

армия

сўзи

Армияда молиявий манёврлар кутилмоқда

3

تسا ندمآ لاح رد یلام یاهرونام ،شترا رد

жумласида қўлланган ҳолат билан таққосланса, уларда контекст орқали кучайтирилган

«

кўпсонлилик

» ва «

бошқалар ҳисобига яшовчилар

» маъноси англашилади. Таҳлил қилинган

отларнинг семантик-услубий маънолари бошқа услубларда ҳам намоён бўлса-да, ана шу
маъноларнинг бирмунча кенгайган ҳолда ифодаланишида газета матнлари тилининг
имкониятларини алоҳида таъкидлаш лозим.

Газета матнларида ономастик қатламнинг энг кўп учрайдиган гуруҳини антропоним ва

топонимлар ташкил қилади. Газета матнларида қўлланган антропонимлар учун шахснинг
жисмоний, руҳий, биологик, маънавий, интеллектуал томонлари, унинг ижтимоий, миллий
мансублигини асосий омил сифатида кўрсатиш мумкин. Антропонимлардан фақат воқеа-
ҳодисалар изоҳловчиси ёки бирор нутқ эгаси сифатида эмас, ўқувчини ишонтириш, унга
таъсир кўрсатиш ва ўқувчи эътиборини тортиш мақсадидафойдаланиш усулидир. Бунда
асосан машҳур инсонлар исмларидан фойдаланилади. Масалан, эрон газета матнларида
Саддам Ҳусейн, Трамп (биз тадқиқ қилган манбалар даврида Борак Обама), Исроил бош
вазири ва Саудия қироли исми салбий оттенкани беришда қўлланади. Улар қўлланган
мақолалар ватанпарварлик руҳида бўлиб, мана шу антропонимлар маълум маънода ўқувчига
таъсир кўрсатиш, миллий ғояни тарғиб ва ташвиқ қилиш вазифасини бажаради. Газета
матнларида давлат раҳбарлари, вазирлар, ташкилот раҳбарлари, депутатлар, спортчилар,

1

Ruzname-ye etela’at. Bahman 1394. Šomare-ye 24382. (Xabarlar gazetasi)

2

Ruzname-ye siyasat-e ruz. Ordibehešt 1394. Šomare-ye 3894. (Kun siyosati gazetasi)

3

Ruzname-ye etela’at. Bahman 1394. Šomare-ye 24362. (Xabarlar gazetasi)


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

110

адиблар, оддий кишилар исм-фамилияларини англатиб келувчи антропонимлар қўлланиши
газета публицистик услубининг яна бир ўзига хос жиҳатларидандир.

Географик онимлар юз бераётган ҳодисаларни номлаш орқали информацион характерга

эга бўлади. Ўзининг семантик фаоллигидан топоним газета публицистик услубининг маълум
матнларида ўқувчига эмоционал таъсир этувчи асосий восита сифатида намоён бўлади

1

.

Мамлакат номи маълум давлатларнинг тарихий тақдири ҳақида эслатма бериш учун хизмат
қилади. Натижада маълум мамлакат номи рамзий хусусият касб этади. Масалан, Африка
мамлакатлари асосан қашшоқлик рамзини англатса, араб давлатлари бойлик, ҳашамат
маъносида қўлланишини кузатиш мумкин.

هب ، دنک یمن تبحص دنلب یادص اب نآ دروم رد سک چیه هچ رگا ،یلیچ هخسن هب طوبرم تابساحم هنوگ ره

دسر یم رظن

ت.تسا داوس یب و حول هداس

اهنآ ،یلیچ هب ندش لیدبت یارب شلا

هیرجین

تفن نامه و داسف نامه :دندش

2

Бу ҳақда ҳеч ким баланд овозда гапирмаса ҳам, Чили версияси, содда ва саводсиз бўлиб

чиқти. Чили бўлишгаинтилиб, улар Нигерияга айландилар: ўша коррупция, ўша нефть.

Ушбу

мисолда

Чили

қаттиққўл тузум шароитида ҳам хўжалик фаолиятини ташкил эта олган ва шу

йўл билан иқтисодий ўсишга эришган давлат тимсолида гавдаланган.

Нигерия

орқали эса

образли тарзда ер ости бойликларига эга бўлишига қарамай, амалдорларнинг очкўзлиги
туфайли мамлакатнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлай олмаган давлат тасвирланган.

Таъкидлаш лозимки, газета матнларида «

пойтахт номи – мамлакат номи

» модели

асосидаги анъанавий метанимик кўчиш кўп учрайди. Сиёсий матнларнинг ўзига хос жиҳати
шундаки, уларда пойтахт номларини англатувчи атоқли отлар кўп ҳолларда ўша мамлакатни
ифодалаш учун қўлланади. Масалан,

هکنیا هب هراشا اب غابصلا

اردادغب نارهت

...تفگ ،داد تاجن شعاد لاغشا تسد زا

3

Алсабоғ Теҳрон Боғдодни ИШИДдан қутқарганига ишора қилиб деди

жумласида

қўлланган نارهت

Теҳрон

ва دادغب

Бағдод

шаҳар номи сифатида эмас, балки

Эрон

ва

Ироқ

давлати тимсолини акс эттирган.

От сон категориясида функционал чегараланиш сезилмайди. نآ ва اه кўплик қўшимчалари

барча услубларда қўлланади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, гарчи نآ кўплик қўшимчаси
ўрнига اه кўплик қўшимчасини қўллаш грамматик жиҳатдан қабул қилинган ҳолат бўлса-да,
газета матнларида бундай ҳолат деярли кузатилмайди. Буни газета матнларида юқори услуб
белгилари намоён бўлиши билан асослаш мумкин. Бу эса نآ кўплик қўшимчасида اه кўплик
қўшимчасига нисбатан расмийлик оттенкаси кучлироқ эканини кўрсатади. Газета матнла-
рининг ўзига хос услубий жиҳатларидан бири унда араб кўплик қўшимчалари ва синиқ
кўплиги кенг қўлланишида ҳам кўринади.

«Эрон матбуоти, замонавий оммавий ахборот воситалари ўзлашмаларга жуда бой экани»

4

таъкидланади. Ҳозирги кунда тилни ўзлашмалардан тозалашга қаратилган тил сиёсатининг
олиб борилишига қарамай, Эрон замонавий газета лексикаси ғарб тилларидан ўзлашмалар
ҳисобига бойиб бораётганини кузатиш мумкин. Бу жиҳат ҳозирги ижтимоий, сиёсий,
иқтисодий ва маданий соҳалардаги катта ўзгаришлар билан асосланади. Газета матнларида
ғарб тилларига хос ўзлашмаларнинг қўлланиши таҳлил қилинар экан, улар асосан форсий

1

Нахимова Е.А. Метафорические и метонимические значения топонимов в современных СМИ // Журналистика

и массовые коммуникации. – 2009, № 3. –С.80.

2

Ruzname-ye etela’at. Bahman 1394. Šomare-ye 24381. (Xabarlar gazetasi)

3

Ruzname-ye jomhuri-ye eslami. Farvardin 1394. Šomare-ye 10288. (Islom respublikasi gazetasi)

4

Kuranbekov A. Problemi formirovaniya nauchno-texnicheskoy terminologii v sovremennom persidskom yazike //

Voprosi filologii. – M., 2003. – №2 (14). – S.17.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

111

сўзларга дублет сифатида воқеланиши аниқланди. Ҳозирда форс тилига илм, тижорат, сиёсат
ва иқтисод соҳаларига оид ўзлашмаларнинг оммавий ахборот воситалари, хусусан, газета
матнлари орқали кириб келиш жараёни эрон тилшунослари томонидан ижобий қабул
қилинмаслигининг гувоҳи бўлиш мумкин. Лекин, назаримизда, жамиятда юз бераётган турли
воқеа-ҳодисалар билан таништириш жараёнида, муаллифлар хорижий тиллардаги сўзларга
қисқа вақт ичида дублет вариантни топиб, хабарни аниқ тақдим этиш имконига эга эмаслар.

Газета орқали етказиб берилаётган хабарлар ўзининг компрессияси билан ажралиб

туради. Компрессия эса аббревиатураларга хос жиҳат. «Сўз ясалишининг аббревиация усули
эрон тилшунослиги учун ХХ асрнинг иккинчи ярмида кириб келган янги тил ҳодисаси
ҳисобланади. Дастлаб эрон матбуотида лотин ёзувидаги ўзлашма аббревиатуралар, вақт
ўтиши билан соф форсча инициал аббревиатуралар ҳам вужудга кела бошлади»1. Форс тили
газета матнлари таҳлили жараёнида аббревиатуралар, асосан, иқтисод ва сиёсатга оид
мақолаларда қўлланиб, аксарият, халқаро ташкилот номлари қисқартирилган шакли
берилишининг фаоллиги кузатилади. Аббревиатуралар газета матнларининг асосий
воситаларидан бири ҳисобланиши, уларнинг қўлланиш соҳаси, ахборот бериш вазифаси,
аниқлик ва қисқалик каби хусусиятлари, аббревиатураларни публицистик услубга хос лексик
восита сифатида талқин этиш имконини беради.

Газета матнларида сифатлар услубий жиҳатдан ўзига хос аҳамият касб этади. Маълумки,

даврий матбуотда журналистлар мақола тайёрлаш жараёнида ўзининг услубини яратишга
уринадилар ва бу жараёнда ўз услубига хос сифатлардан фойдаланиш ҳолатлари кўзга
ташланади. Маълум бир воқеа-ҳодисалар эмоционал бўёқдор воситалар билан бойитилган
бўлса янада қизиқарли бўлади. Бирор маълумотни образли етказишда муаллиф албатта
сифатлардан фойдаланади.

Туб ва ясама сифатларнинг услубий имкониятлари газета матнларида ҳар доим ҳам бир

хил эмас. Газета матнларида туб сифатлардан кўра ясама сифатларнинг қўлланиши фаол.
Буни ҳозирги кундаги турмуш тарзининг жадал ривожланиши, янги сўз ва тушунчалар пайдо
бўлиб бораётгани, буларни ифодалаш ва аниқлашга янги воситалар зарурати мавжудлиги
билан асослаш мумкин. Газета матнларида сифатларнинг воқеланиши борасидаги яна бир
жиҳат уларда бадиий ёки оғзаки услубда кенг ишлатилувчи сифатларнинг кам ёки умуман
қўлланмаслигидир. Мисол учун, бирор шахснинг белги-хусусиятини ифодаловчи خوش

шўх

,

نابرهم

меҳрибон

, لگشوخ

гўзал

, گنشق

чиройли

, ابیز

чиройли

, маза билдирувчи روش

шўр

, هزمشوخ

мазали

, نیریش

ширин

, кишиларнинг жисмоний белгиларини англатувчи ریپ

қари

, رغلا

озғин

каби сифатлар газета матнларида деярли қўлланмайди.

Сифатлар денотатив ва коннотатив маъносида баҳолаш компонентининг мавжудлиги

сабабли улар белги ва баҳолашни ифодалаш аспектларини ўзида мужассамлаштиради.
Баҳолаш, эмоция, экспрессия коннотациянинг тенг ҳуқуқли компонентлари сифатида асосан
кўп маъноли сўзлар семантик структурасида кенг тарқалган, чунки улар асосан кўчма
маънода намоён бўлади. Сифатлар лексик маъно структурасидаги мураккаблик ва ўзига
хослик уларнинг кўпмаънолилигида намоён бўлади. Кўп маъноли сифатлар маъносининг
англашинувида отларнинг таъсири муҳим.

ملاس

-

тани соғ

,

соғлом

,

фойдали

,

тоза

,

нормал

,

тўғри

. Газета матнлари мазкур сифатнинг

соғлом

физиологик белги маъносида қўлланиши нофаол бўлиб, асосан, кўчма маънода

1

Suxorukov A.N. Zapadnie inisialnie abbreviaturi v persidskom yazike v kontekste borbi za ochiщenie yazika. – M.,

2015. – S.77.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

112

қўлланиши кузатилди. Газета матнларида унингملاس تباقر

соғлом рақобат

, ملاس تاباختنا

одил

сайлов

, ملاس بآ

тоза сув

, ملاس یاوه

тоза ҳаво

, ملاس یاذغ

фойдали овқат

каби бирикмалар

таркибида қўлланиши фаол. Шу билан бирга, газета матнларида ملاس сифатининг антоними
ملاسان

носоғлом

ҳам учрайди.

تباقر رد اهکناب لاور هک هدرک دراو اهکناب هب ارداقتنا نیا هشیمه یزکرم کناب

ملاسان

رد مه تسا هدش ثعاب رگیدکی اب

دیآ دوجوب یناماسبان تیعضو دزمراک هزوح

ارش مه و

ی

دورب یناماسبان هب ور اهکناب دوخ یلام ط

1

Марказий банк ҳамиша банкларнинг носоғлом рақобатга интилиши тўлов соҳасида

тартибсизликнинг келиб чиқиши ва банклар молиявий ҳолатининг тартибдан чиқиб
кетишигасабаб бўлишини танқид қилиб келган.

مرگ

илиқ, иссиқ, қизғин, жўшқин, дўстона

каби маъноларни англатиб келади. Мазкур

сифатнинг газета матнларида қўлланишидаги ўзига хослик шундаки, у икки мамлакат
ўртасидаги илиқ муносабатларни ифодалашда кенг қўлланади. Бу сифат ишлатилган
бирикмалар, асосан, Эрон ва баъзи хорижий мамлакатлар ўртасидаги алоқалар, хорижий
давлат раҳбарлари ташрифи ёритилган мақолаларда воқеланиши маълум бир шаклдаги
бирикмалар таркибида қўлланиши жараёнида клишега айланган ҳолатлар мавжуд.

طباور فلاخم ،رگ هطلس یاهتردق

مرگ

ب ناریا

دنتسه اقیرفا ا

2

Ҳукмрон кучлар Эроннинг Африка давлатлари билан илиқ алоқларига қарши.

Охирги вақтларда газета лексикасида сиёсий-тимсол маъно касб этган сифатларнинг кенг

қўлланишини кузатиш мумкин. Газета тили юз бераётган воқеа-ҳодисаларга оператив
муносабат билдириш хусусиятига эгалигини инобатга олсак, унда баъзи ранглар семантикаси
трансформациясини кузатиш мумкин. Улар сиёсат, иқтисод, бизнес, оммавий ахборот
воситалари соҳалари билан боғлиқ. Ранг маълум эмоционал кайфиятни вужудга келтирувчи
символик фон сифатида намоён бўлади. Шу боис, сиёсий партиялар ранглардан таъсир
этувчи тимсол ҳамда уларни ажратиб турувчи белги сифатида фойдаланадилар. Ранг
символикаси ҳозирги кундаги сиёсий тенденцияларни ифодалайди. Масалан, Украина,
Грузия, Қирғизистонда юз берган сиёсий инқирозлар натижасида

тўқ сариқ

,

пушти

,

бахмал

ранглар сиёсий маъно касб этти. Бу рангларнинг охирги вақтда янги коннотацияларга эга
бўлган ҳолда қўлланиши кўп кузатилади. Рангли инқилобларнинг оммавий норозилик
намойишлари тушунчасида қўлланиши оммалашди. Газета матнларида спорт
терминологиясига оид бирликларнинг ишлатилиш ҳолатлари ҳам мавжуд. Маълумки, сариқ
рангли карточка айрим спорт турларида огоҳлантириш сифатида қўлланади. Қуйидаги
мисолда эса сариқ карта олиш орқали депутатга огоҳлантириш бериш маъноси англашилади.

اب تیاهن رد و دوبن زاسراک هسلج نآ رد یناف یاهخساپ

۱۱۴

یار

تراک ،فلاخم

یدرز

تفرگ

3

Фонийнинг жавоблари мажлисда ёрдам бермади ва у 114та қарши овоз билан сариқ

карта олди.

Қизил ранг асосан сиёсий ва ташвиқот мақсадида қўлланиб, одамни қатъийлик, бирор

ишни қилишга ундовчи ранг бўлиши билан бирга, ҳавф-хатардан огоҳлантириш маъносини
ҳам англатади. Яшил рангнинг табиат ва экология билан боғлиқ контекстларда фаол
қўлланиши аниқланди. Ранг билдирувчи сифатлар борасида бир жиҳатга аҳамият қаратиш
лозим. Ҳавонинг тозалик даражаси маълум ранглар билан белгиланган. Форс тилида ҳам ана
шу даражани ифодалашда белгиланган ранглар мавжуд. Бу кўрсаткич, айниқса, Теҳрон

1

Ruzname-ye siyasat-e ruz. Ordibehešt 1394. Šomare-ye 3909. (Kun siyosati gazetasi)

2

Ruzname-ye jomhuri-ye eslami. Farvardin 1394. Šomare-ye 10273. (Islom respublikasi gazetasi)

3

Ruzname-ye etela’at. Bahman 1394. Šomare-ye 24382. (Xabarlar gazetasi)


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

113

шаҳри ҳавоси софлиги кўрсаткичини белгилашда қўлланилади ва бу кўрсаткичлар газета
матнларида ҳам ўз аксини топади.

Оммавий ахборот воситалари тили жамиятда юз бераётган янгиликлар, ўзгаришлар акс

топган тилни кенг оммага тақдим этади. Юз бераётган янгиликлар тилда янги сўзларнинг
юзага келишига эхтиёж туғдиради. Шу нуқтаи назардан, сўз ясалишининг мавжуд усуллари
орқали ясалган сифатлар газета матнларида кенг қўлланади. Сифатларнинг грамматик
формалари, хусусан, ясовчи қўшимчаларда ҳам маълум услубий чегараланиш мавжудлигини
сезиш мумкин. Сифат ясовчи қўшимчаларнинг асосий қисми умумистеъмолдаги бирликлар
бўлиб, сўзлашув услубида фаол ишлатилса-да, دنم, هنا, راد, سانش, کان, ریذپ каби аффикс ва
полуаффиксларнинг публицистик услубда бирмунча фаоллиги сезилади.

نارذگ هیامرس دورو ثحب رد نینچمه

دنمتردق

نیب یاهرازاب داجیا رد مه و یروانف و شناد لاقتنا مه یجراخ و یلخاد

دوب رثوم یللملا

1

Шу билан бирга, ички ва ташқи қудратли сармоядорлар, фан ва технологиялар кириб

келиши ҳамда халқаро бозорларнинг вужудга келишига таъсир кўрсатди.

Префикслар иштирокида ясалган сифатлар ичида

ریغ

инкор юкламаси ёрдамида ясалган

сифатлар газета матнларида қўлланиши фаоллиги бу сўзлар таркибидаги

ریغ

юкламасида

публицистик услубга алоқадор чегараланганлик мавжудлиги билан изоҳланади.

ىتسشن رد هیروـــس روما رد للم نامزاـــس هدنیامن

ىنلعریغ

ىدوعس ناتسبرع ىاهىنكشراك زا تدـــش هب ،تینما ىاروش رد

اقتنا هیروس تاركاذم دنور رد

درك د

2

Сурия бўйича БМТ вакили Ҳавфсизлик Кенгашининг ёпиқ мажлисида Саудия

Арабистонини Сурия бўйича музокараларга тўсқинлик қилишини қаттиқ танқид остига
олди.

Форс тилида ریغ инкор юкламаси ان инкор юкламасига синоним сафатида қўлланади.

Лекин газета матнларида ریغ инкор юкламаси иштирокида ясалган сифатларнинг
маҳсулдорлигини кузатиш мумкин. Бу ҳолат ریغ инкор юкламасида расмийлик
оттенкасининг кучлироқ эканлиги билан асосланади. Буни инкор юкламалари услубий
жиҳатларининг намоён бўлиш ҳолати сифатида талқин қилишга асос бўла олади.

ریغ инкор юкламаси билан ясалган сифатлар антоним жуфтлик шаклида қўлланиш

ҳолатлари газета матнларининг ўзига хос жиҳатини намоён этади.

هب ار ییاه لمعلاروتسد و تدمدنلب و هاتوک یاهراکهار ،هدش هیهت روهمج سیئر راضحتسا یارب هک هژیو هتیمک شرازگ رد

روظنم

یاههاگتسد همه رد فراعتمریغ یاهتخادرپ یریگ لکش ذفانم همه ندش دودسم

یغ و یتلود

یتلودر

تسا هدرک هئارا

3

Президент учун тайёрланган махсус қўмита ҳисоботида қисқа ва узоқ муддатли

стратегиялар, барча давлат ва нодавлат ташкилотларда расмий тўловни шакллан-
тиришдаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган кўрсатмалар тақдим этилган.

Ясама сифатлар ичида энг сермаҳсули

تبسن یای

нисбий йой

қўшилиши орқали ясалган

сифатлар эканлиги маълум бўлди. Газета матнларида تبسن یای

нисбий йой

қўшилиши орқали

ясалган сифатлар мисолида биринчидан, айни усул сифат ясашнинг энг қулай усулларидан
бири сифатида талқин қилиниши мумкин. Иккинчидан, бу сифатлар Эроннинг дунё сиёсат
саҳнасида тутган ўрни, мамлакатдаги иқтисодий вазият, миллий мафкуранинг ўзига хос
хусусиятларини ифодалайди. Буни یا هتسه

ядровий

, یمیرهتاسپ

санкциядан кейинги даврга оид

каби сифатларнинг қўлланишида кузатиш мумкин.

1

Ruzname-ye etela’at. Bahman 1394. Šomare-ye 24364. (Xabarlar gazetasi)

2

Ruzname-ye jomhuri-ye eslami. Farvardin 1394. Šomare-ye 10275. (Islom respublikasi gazetasi)

3

Ruzname-ye jomhuri-ye eslami. Farvardin 1394. Šomare-ye 18. (Islom respublikasi gazetasi)


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

114

Хулоса

. Форс тилида услуб таснифида бир хиллик бўлмаганидек, уни номловчи термин-

лар ҳам турлича. «Услуб» کبس, قایس, هیوگ, یدربراک هنوگ каби терминлари орқали ифодаланади.

Янгиликларни ўқувчига етаказиш, уларни шарҳлаш, воқеа-ҳодиса тафсилотларига баҳо

бериш газета-публицистик услубнинг асосий вазифаси саналиб, бунинг натижасида тилнинг
информатив ҳамда экспрессив функциялари намоён бўлади. Мана шу вазифаларнинг газета
матнлари таркибида ўзаро алоқаси ва умумийлиги публицистик услубнинг ўзига хос
жиҳатини белгилайди. Публицистик услуб нафақат маълумотни етказиш, балки оммага
маълум маънода таъсир ўтказишда қўлланади. Бу эса унинг ёрқин эмоционал - экспрессив
томонини акс эттиради.

Газета матнларига хос ахборот янгилиги, долзарблиги ва қисқалиги каби услубий

жиҳатлар унинг информацион функцияси билан боғлиқ бўлиб, бу функция хабарларни
шакллантиришда қатнашувчи лексик бирликларнинг воқеланишига олиб келади. Таъсир
этиш функцияси биринчи навбатда ташвиқот, тарғибот ва матнларнинг ижтимоий-сиёсий
йўналишини ифодаловчи лексиканинг шаклланишини таъминлайди.Икки функциянинг
ўзаро муносабати, газета матнларини шакллантириш шартлари натижасида экспрессия ва
стандарт уйғунлиги юзага чиқади.

Тўпланган фактик материал таҳлили – газета-публицистик услубнинг асосий хусусияти

сифатида унинг информацион ва ташвиқот функциясини бажаришга йўналтирилгани, меъё-
рий тилда мавжуд аксарият лексик-грамматик бирликларнинг иштироки натижаси-
даулардаги услубий хусусиятлар намоён бўлиб, мазкур услубга хосланиш амалга ошиши
ҳамда маълум даражада бадиий, расмий ва илмий услубга хос воситалар қўлланиши каби
жиҳатлар ажратилишини белгилаб берди.

Форс тили газета матнларининг қуйидаги хусусиятлари аниқланди:
- газета матнларида хабарларни етказишда аниқлик, қисқалик, мантиқ, муфассаллик каби

хусусиятлар талаб этилади;

- газета матнларига тезкорлик хос бўлиб, қисқа вақт оралиғида долзарб мавзулар

ёритилади;

- газета матнлари бошқа матнларга нисбатан кенг оммага мўлжалланган;
- газета матнларида информативликнинг юқорилиги, таъсирнинг кучли бўлишига эътибор

қаратилади.

Эрон газета матнларининг ўзига хос жиҳати уларда расмийлик белгиси кучлилиги билан

белгиланади. Газета матнларида نآ кўплик қўшимчасининг фаол қўлланиши, кишилик
олмошлар

и

ҳам мана шу расмийликни сақлаб қолиш учун хизмат қилади. Газета

матнларидаги расмийлик белгиси асосан феълнинг расмий шакллари, мажҳул нисбат ва
дистант ҳолати орқали намоён бўлади.

Таҳлиллар натижаси газета матнларида от сўз туркумининг бошқа сўз туркумларга

нисбатан кенг функционал-услубий имкониятларга эга эканлигини кўрсатади. Лекин от сўз
туркумига кирадиган баъзи грамматик шаклларда функционал чегараланиш сезилмайди.
Буни кўплик категорияси мисолида кўриш мумкин.

Газета матнларида қўлланган от ва сифатларнинг аксарияти бошқа услубларда ҳам

ишлатилади. Бироқ мақолада таҳлил қилинган от ва сифатларнинг айнан газета матнлари
таркибида семантик-услубий маънолари кенгайиш ҳолати аниқланди. Шу билан бирга, кўп
маъноли от ва сифталар газета матнида айнан бир маънода қўлланиб, публицистик услубга
хосланганлик хусусиятига эга бўлади. Эрон газета матнларида қўлланган от ва сифат сўз
туркумларига оид аксарият лексик бирликлар миллий специфика - Эроннинг давлат


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

115

тузилиши, мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий вазият, миллий менталитетнинг
ўзига хос хусусиятлари ва ҳ.к. таъсирида шаклланган.

Газета-публицистик услубда от сўз туркуми информатив вазифани бажаради. Турдош ва

атоқли отлар, сон категорияси орқали унинг услубий имкониятлари очиб берилади. Топонимлар,
антропонимлар ҳамдаой номларини англатувчи номлар қўлланиши газета-публицистик
услубига хос хусусиятни намоён этади. Газета матнларида милодий ҳамда ҳижрий йил ой
номларини ифодаловчи лексемаларнинг қўлланиши, улар акс этган хабарлар мавзусидан келиб
чиқади. Ички хабарлар ёритилганда ҳижрий, жаҳон янгиликлари ёритилганда эса милодий йил
ой номларини англатувчи отлар қўлланади. Ҳозирги кунда аббревиатуралар газета-публицистик
услубнинг ажралмас қисмига айланиб улгурган. Чуончи, газета матнларида лотин алифбоси ёки
транслитерация орқали ифодаланган ёҳуд лотин ёзувидаги инглизча ташкилот номларининг
форсча таржималарида аббревиатуралар қўлланади.

Кузатувлар газета лексикаси хусусиятларидан бири- топонимларнинг қўлланиш фаолли-

гида намоён бўлишини кўрсатди. Топонимлар дунёда юз бераётган воқеа-ҳодисалар ўрни
номини англатиш билан чегараланмай,қўшимча вазифаларни ҳам бажаради. Топонимларда
тарихий воқеалар, маданий аҳамият, ижтимоий-сиёсий институтлар билан муносабат каби
маънолар акс этиб, газета матнларининг эмоционал-экспрессив бирлигига айланади.

Сифатларнинг коммуникатив ва экспрессив функциялари газета матнларида бирор воқеа-

ҳодисага муносабат билдиришда намоён бўлишиниалоҳида таъкидлаш лозим.

Форс тили газета

матнларида туб сифатларга нисбатан ясама сифатларнинг қўлланиши фаол усуллардан саналади.
Газета-публицистик услубнинг асосий вазифаси ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий масалаларни
ёритиш, бунда эса шу соҳага мос лексикани қўллашни тақозо этади. Ясама сифатларнинг
салмоқли улуши мана шу масалаларни ёритишда қўлланувчи отларнинг белгисини англатади.

Олд қўшимчалар билан ясалган сифатлар ичида

ریغ

инкор юкламаси иштирокида ясалган сўзлар

таркибидаги

ریغ

юкламасида публицистик услубга алоқадор чегараланганлик сезилади.

ҲИНДИЙ ТИЛИДАГИ НУМЕРАТИВЛАРГА ХОС

ЛЕКСЕМАЛАРНИНГ ЭТИМОЛОГИК ТАҲЛИЛИГА ДОИР

НУРМАТОВ СИРОЖИДДИН

филология фанлари номзоди, ТДШУ

Аннотация. Мазкур мақолада ҳинд-орий тилларига хос бўлган ҳиндий тилидаги нумеративларга

оид лексемалар этимологик жиҳатдан таҳлил қилинган. Таҳлилга тортилган барча мисоллар ҳинд
тилшунослигида тан олинган тадбҳава, татсама ва видеши каби типларга бўлиб ўрганилган ва
уларнинг ўзига хос маъно хусусиятлари кўрсатиб берилган. Баъзи нумеративларнинг бошқа
нумератив сўзларга тенг бўлган жиҳатлари ҳам аниқланган. Аксарият нумеративларга оид
лексемалар ўз маъносидан ташқари бошқа маъно хусусиятларига ҳам эга эканлиги, яъни уларда
омонимия ҳодисаси ҳам мавжуд эканлиги тадқиқ этилган.

Таҳлилга тортилган барча мисоллар 3 та гуруҳга, яъни оғирлик, узунлик, ер майдони сатҳи ўлчов

бирликларига оид деб топилиб, уларнинг ўзига хос ифодаланиш жиҳатлари ҳам ўрганилган. Нуме-
ративларга хос бўлган лексемалар этимологик жиҳатдан ўрганилиши натижасида фақатгина

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов