Достонлар ва лирик асарларда тарих тасвири
Мақолада Қўқон адабий муҳитида яратилган достон ва айрим лирик манзумаларда тарихий воқеа-ҳодисаларнинг акс этиши масаласи ҳақида тўхталинган. Достонлардан “Умарнома”,“Воқеоти Муҳаммадалихон”, “Шаҳномаи девона Мутриб”, “Шаҳномаи девона Андалиб”, “Зафарномаи Худоёрхон”, “Жангномаи Худоёрхон”, “Мактубчаи Хон” кабилар, лирик шеърлардан эса Акмал, Нодира, Муқимий, Насимий каби шоирларнинг асарларига мурожаат қилинган. Тарих ҳодисалари шеъриятда қай тариқа ёритилгани ҳақида мисоллар ёрдамида фикр билдирилган.