Влияние театра санскрита и хинди на китайскую драму

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
62-69
4
2
Поделиться
Комилова, Ш. (2020). Влияние театра санскрита и хинди на китайскую драму. Восточный факел, 4(4), 62–69. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eastern-torch/article/view/14964
Шахноза Комилова, Ташкентский государственный институт востоковедения

преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Данная статья отражает влияние индийской культуры, в том числе санскритской драмы  и  театра,  на  возникновение  жанра  драмы  в  китайской  литературе.  Хотя  развитие драматургии  в  китайской  литературе  наблюдалось  в  XIII-XIV  веках,  ее  появление  относится  к глубокой древности. Автор рассматривает особенности  жанров «сивень», «цзаяцзюй», «чуанцзы», сформировавшихся в драматургии к этому периоду, освещает  вопросы влияния санскритской драмы на возникновении китайской драмы на основе исследований, проведенных такими писателями, как Суй Дишан и Чжен Чжэндо. В статье представлены санскритская драма и ее сходство с китайской драмой с точки зрения жанровых особенностей.

Похожие статьи


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

62

кучсизлик, дарду аламли ҳолатлари ифода этилган. Қуш образи шунингдек, Зўҳарийнинг « غرم
ریپ راوخیهام» - «Қари денгиз қуши» 1955 шеърида ҳам мавжуд. Ушбу шеър денгиз билан
олишувдан мағлуб бўлган қари ва чарчаган денгиз қуши ҳақидаги ҳикоя бўлиб, Зўҳарий уни
график аниқлик, драматизмга бойлик ва рамзий маънога асосланган ҳолда талқин этган. Шоир
бу шеъри билан хаста қари қушнинг дил сўзларини ифода этган. Қари денгиз қуши образи аслида
ҳаётдан хаста инсоннинг дарду-нолаларини ифода этади. У қуш образида намоён бўлиб инсоний
кечинмаларни таъсирчан қилиб ёритган. Булардан ташқари, шоир шеърларида тутқунликдаги
муваффақиятли ҳаёт кечираётган канарейка ва эркинликдаги фожиали ўлим топган тўрғай каби
қуш образлари ҳам мавжуд. Бу образлар рамзий образлар бўлиб, қафасдаги тутқун канарейка
образи тутқунликда азобланаётган, жабрланаётган шахс сифатида талқин этилса, дили яраланган
озод тўрғай қуши кўр-кўрона эстетик жиҳатдан ожиз, шеъриятлари мантиқсиз, ҳақиқий ҳаётдан
узилган баъзи шоирларларнинг рамзий образидир.

ХИТОЙ ДРАМАСИГА САНСКРИТ ВА ХИНДИЙ

ТЕАТРИНИНГ ТАЪСИРИ

КОМИЛОВА ШАХНОЗА

ўқитувчи, ТДШУ

Аннотация. Мазкур мақолада хитой адабиётида драма жанрининг пайдо бўлишига таъсир

кўрсатган ҳинд маданияти, жумладан санскрит драма ва театрининг таъсири масаласи акс
эттирилган. XIII-XIV асрларда Хитой адабиётида драматургиянинг ривожланиши кузатилса-да, унинг
пайдо бўлиши қадим даврларга бориб тақалади. Мазкур даврга келиб драматургияда шаклланган
“сивень”, “цзацзюй”, “чуанцзи” жанрларининг ўзига хос жиҳатлари хусусида сўз боради. Сўнг, драма-
нинг пайдо бўлишида санскрит драмасининг таъсир масалалари Суй Дишан ва Жень Женьдо каби
ёзувчиларнинг олиб борган тадқиқотлари асосида таъкидлаб ўтилди. Мақолада жанр нуқтаи назаридан
санскрит драмаси ҳамда хитой драмасининг ўхшашликлари келтирилган.

Опорные слова и выражения: Санскрит драмаси, «наньсивень» (

南戏

), «цзацзюй» (

杂剧

), вэньянь

яцзы, байхуа суцзы, санскрит тили, пракрит тили, «чуаньци» (

传 奇

), “Шарипутрапракаран”,

“Кумаралата”, “Шакунтала”.

Аннотация. Данная статья отражает влияние индийской культуры, в том числе санскритской

драмы и театра, на возникновение жанра драмы в китайской литературе. Хотя развитие
драматургии в китайской литературе наблюдалось в XIII-XIV веках, ее появление относится к
глубокой древности. Автор рассматривает особенности жанров «сивень», «цзаяцзюй», «чуанцзы»,
сформировавшихся в драматургии к этому периоду, освещает вопросы влияния санскритской драмы
на возникновении китайской драмы на основе исследований, проведенных такими писателями, как
Суй Дишан и Чжен Чжэндо. В статье представлены санскритская драма и ее сходство с китайской
драмой с точки зрения жанровых особенностей.

Таянч сўз ва иборалар: санскритская драма, «наньсивень» (

南戏

), «цзацзюй» (

杂剧

), «чуаньци» (

传 奇

), вэньянь яцзы, байхуа суцзы, санскрит, пракрит, “Шарипутрапракаран”, “Кумаралата”,

“Шакунтала”.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

63

Abstract. This article reflects the influence of Indian culture, including Sanskrit theater and drama, on

the emergence of the drama genre in Chinese literature. Although the development of drama in Chinese
literature was observed in the 13th-14th centuries, its appearance dates back to ancient times. The author

examines the features of the genres “nansiwen”, “сzaсzyuy”, “chuanzi”, formed in dramaturgy by this
period, as well as highlights the influence of Sanskrit drama on the emergence of Chinese drama on the basis
of research conducted by such writers as Sui Dishan and Jando Jen. The article presents Sanskrit drama and
its similarity to Chinese drama in terms of genre features.

Keywords and expressions: Sanskrit drama, “nansiwen” (

南戏

), “сzaсzyuy” (

杂剧

), “chuanzi” (

传奇

),

wenyan yaczi, baihua suczi, Sanskrit, Prakrit, “Shariputraprakaran”, “Kumaralata”, “Shakuntala”.

Кириш.

Қадимий маънавий ва моддий маданият ёдгорликларини тахлил этиш Хитой халқ

томоша санъати жуда қадим замонларда туғилган ва ўз ривожланиши давомида булғуси
сахна кўринишлари учун умумий қонунлар яратди. Тан даври шеърияти ва насрининг эстетик
шаклланиши жуда турличадир. Бу давр шоир ва ёзувчилари инсон тириклиги гўзаллигани
таранум этдилар. Инсон санъатга ўзининг бой ички дунёси билан манбаа бўлди. Ли Бо, Ду
Фу шеърияти, Ли Гунцзо, Юань Чжэнь новеллалари асосида энг аввало ўз халқига, инсонга
бўлган муҳаббат ётади. Ижтимоий ғоялар ва хаққониятнинг қайғули манзаралари ўртасидаги
қарама-қаршилик Ду Фу, Бо Цзюй ва бошқа кўплаб шоирлар шеъриятидаги фожиа асосини
ташкил этади. Инсоннинг ички дунёси Тан сулоласи охири ва Сун сулоласининг бошла-
нишида (X-XII асрлар) вужудга келган романсларда етакчи ўрин тутди. Драматургиянинг
ривожланиши эса XIII-XIV асрларга тўғри келади.

Мақсад ва вазифалар.

Мақолани мақсади хитой драматургияси ривожига хинд

маданияти ва санскрит драмасининг таъсир масалалалрини очиб беришдан иборат. Ушбу
мақсадга эришиш учун хитой адабиётида драматургиянинг пайдо бўлиши, ривожланиши
хусусида аниқ маълумотларни келтириш, илк драматик асарлар, санкскрит драмасининг илк
намуналарини санаб ўтиш, таъсир масаласини ёритиб бериш керак.

Усуллар

. Мақолада қўйилган мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда, маданий –

тарихий, қиёсий – тарихий таҳлил методларидан фойдаланилган.

Натижалар ва мулоҳаза.

Ҳар бир халқнинг адабиёти ва санъати гуллаган даврлари бўлади. Тарихда эрамиздан

олдинги VII-V асарларда антик адабиёт, яъни грек адабиёти ривож топди. У давр етакчилари-
Гомер, софокл, Эхсил, Аристофаннинг асарлари ҳозиргача жаҳон халқлари қалбидан мустаҳ-
кам ўрин эгаллаб келмоқда. Ундан кейин Рим адабиёти ривож топди. XVI асрда инглиз
адабиётида Шекспир, Марло, Гриннинг пайдо бўлиши билан дунё маданиятида кўтарилиш
даври бошланди. XIV асрда ижод этган Гёте, Шиллер Германияга шон-шухрат олиб келди.
Гюго, Дюма, Флобер, Мопассанлар XIX аср француз адабиётини кўкларга кўтарди.

1

Хитой театри ва драматургиясининг ривожланиши XII аср охири XIII бошларига тўғри

келади. Биринчи Хитой пьесаси драматурглар томонидан кичкинагина, лекин жуда хам эркин
формадаги, яъни «сивень» (театр матни) (

戏文

) ёки «наньсивень» (

南戏

) - «жанубий сивень»

(жанубий театр матни) деб номланган жанр яратилган. Бу жанрнинг айрим хусусиятлари
хозирги хитой жанубий театри ва драмаларида сақланиб қолинган, яъни қўшиқ куйлаш
(ария), прозаик диалог ва пантомимоларнинг (рақс) бирга келиши яққол кўриниб туради.

1

Ҳ.Абдусаматов. Драма назарияси. Ғофур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти. Т-2000


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

64

Юань

1

сулоласи хукумронлиги даври XIII-XIV асрларда драманинг «сивень» жанри янги

«цзацзюй» (

杂剧

)

2

жанрига айлантирилди. Бу даставвал Шимолий хитойда пайдо бўлиб тез

орада «сивень»ни иккинчи ўринга тушириб қўйди ва нафақат шимолда, балки жанубда хам
ривожлана бошлади. Драманинг бу жанри-жуда хам мураккаб бўлиб, ўз хусусиятига эга:
«цзацзюй» жанрида ёзилган асарлар 4 актдан иборат бўлиб, ундаги ариялар асосий
персонажлар томонидан куйланади, қолганлар эса прозаик диалогларда қатнашадилар, хар
бир акт бир бирига ўтувчи қофияга эга бўлиб, мусиқали томонлари хам мураккаб бўлган.
«Цзацзюй» жанрида ёзилган асарларда бир актдаги ариялар маълум бир тартибда терилган
ва ягона охангга бирлашиб умумий ҳолда 12-14 актни ташкил этган. Мана шу ўзига хос
хусусияти муаллифдан катта махоратни талаб қилган, шу сабабли бу жанрдаги асарлар
фақатгина малакали муаллиф томонидан яратилар эди.

XV асрга келиб «цзацзюй» ўзининг хусусиятини секин-аста йўқотади, унинг ўрнини

«чуаньци» (

传奇

)

3

жанри эгаллаб боради. «Чуаньци» шакли аввал айтиб ўтилган «сивэнь»

шаклининг давоми эди, лекин «чуаньци» ўзининг айрим жихатлари билан фарқ қилади. Мин

4

давридаги муаллифлар бу жанрга кўпроқ марожаат этганлар. «Цзацзюй» жанрида ижод
қилаётган муаллифлар асарлари жамиятнинг юқори табақаларига аталган бўлиб, тил жиҳатидан
ҳам мураккаб эди. Оддий халққа қийинчилик туғдирарди. Айнан бу даврга келиб хитой
драматургияси ва театри ривожланди. Бунга сабаб эса мамлакат мўғуллар томонидан босиб
олинганлиги ва мамлакатдаги оғир вазиятнинг хукум сураётганида деб таъкидлаб ўтилган.

Адабиётда драматургия ва театр тарқибот манбайи бўлиб қолди. Юань хукумати

томонидан хитой халқи таъзиқ остида бўлганлиги туфайли санъат соха вакиллари бирлашиб
“ёзувчилар уюшмаси”га (

书 会

)

5

бирлашдилар ва драматургия, театр тарқибот учун энг

мақбул деб билдилар, хамда бу даврда жуда кўп драма асарлари яратилди, шу билан бирга
“Китоб жамияти” томонидан халқ учун китоблар нашр этилди. Хозирги кунга келиб эса XIII‒
XIV асрга тегишли бўлган турли жанрларда яратилган 750га яқин асарлар сақланиб қолинган.
Драматургия ривожига катта хисса қўшагн бир қатор драматург, яъни «4 та буюк юань
драматурглари»нинг («

元曲四大家

») асарлари хозирги кунга қадар етиб келган.

6

Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек хитой драматургияси ХII аср охири – XIII аср

бошларда ривожлана бошлади. Хар бир замоннинг характерли хусусияти шундаки,
драматургия ва театрнинг вужудга келиши ва қадрини ростлаб олиши биланоқ улар ҳақида
адабий-танқидий, эстетик китоблар ва мақолалар пайдо бўла бошлаган. Драматургияда
жанрларининг пайдо бўлиши юзасидан кейинги даврларда тадқиқотчилар ўз тадқиқотларида

1

XII асрда хитой худудида 4 та подшохлик мавжуд бўлиб, ягона хитойга бирлашмаган эди. XIII аср бошларида хитой

мўғуллар босқичи хав солган эди. 1210 йилда Цзин (1234 й.), кейин Сун (1276 й), подшолиги босиб олди, 1280 йилга
келиб хитой мўғуллар хукумронлигига ўтади. Мўғуллар хитойда Юань сулоласи хукумронлигини ўрнатади

2

«Цзацзюй» жанрида бирор бир сюжэт хикоя килинади. Хикоя ария ва ракслар билан бир актёр томонидан ижро

этилган.

3

«Чуаньци» пьесаларида воқеа ва ходисалар кўпайиб, улар кенгроқ ёритила бошланган. «Чуаньци» деярли

«цзацзюй»га нисбатан эркинроқ тарзда эди.

4

1368 йилда Юань сулоласи бархам топганидан кейин мамлакатда халқ қўзғалони оқибатидан Мин сулоласи

хукумронлигини ўрнатади, 16 та императорлар томонидан 276 йил хукумронлиги давом этади. 1644 йилда
манбжурлар томонидан сулола хукумронлигига бархам берилади.

5

www. aprobacia.ru

6

Бо Пу («Чинорларда ёмғир» – «

梧桐雨

»), Гуань Хань-цин («Доу Э қасоси» – «

窦娥冤

»), Ма Чжи-юань («Хан

сароийда куз» – «

汉宫

») и Чжэн Гуан-цзу ( « Цянь-нюй қалбидан йироқда» – «

倩女离魂

»


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

65

хитой драматургияси жанрларининг юзага келишида айнан хинд маъданиятининг хитойга
кенг ёйилиш сабаб деб таъкидлаб ўтганлар.

Хитой адабиётида драматургиянинг ривожида хинд драматургиясининг таъсири ва унинг

ривожланиши борасида ХХ аср бошларига келиб адиблар Чжен Чженьдо ва Сюй Дишань
томонидан бир қатор тадқиқотлар олиб борилган.

Илк бор адабиётшунос, ёзувчи Сюй Дишань

许地山

ўзининг “Хинд драмасининг услуби

ва унинг хитой драмасига оид тафсилотлари” номли мақоласида бу мавзуни кенгроқ тахлил
қилган, мақолани Кембриджда тахсил олиб юрган кезлари ёзган. Адиб бир қатор илмий
тадқиқотларида қиёсий адабиётшунослик, Хиндистон ва Хитой маданияти тарихи, чет эл
маданиятининг хитой адабиётининг ривожига таъсир масалаларини батафсил очиб берган.
Сюй Дишаннинг фикрича хитой драмаси пайдо бўлиши хитойга Шарқий Туркистон
территорияси орқали кириб келган Махаяна буддизмининг кенг тарқалиши билан боғлиб деб
айтади. У яна шуни таъкидлайдики, эрамиздан аввалги иккинчи асрда санскрит драмаси ва
Махаяна буддизми бир вақтнинг ўзида шаклланган. Санскрит драмасига параллел равишда
Махаяна буддизми хам Хань сулоласи даврида кенг тарқалган. (эр ав 206.—эр. 220) .

1911 йилда немис олими Генрих Людерс томонидан археологик ишлари орқали Шарқий

Туркистон территорияларида санскрит драмасининг қўл ёзма вариантларини топилади.
Буларнинг хаммаси Германияда Берлин нашриётида китоб қилиб нашр этилади. Уларнинг
орасида Асвагхошанинг “Шарипутрапракаран” драмаси, Кальпанамандитиканинг “Кумара-
лата” драмаси ва 3та номи номалум матнлар бор эди. Булар Гупта даврида хинд брахманлари
томонидан ёзилган манбаалар эди.

Асвагхошанинг “Шарипутрапракаран” Хитой территорияларида топилган энг қадимги

асарлардан бири хисобланади. Драма матни буддизм асосчиси Гаутама Шакьямуни Шари-
путра ва Маудгалаян хаётига бағишланган. Шу тариқа хитойга кириб келган биринчи
драматик асар буддизм адабиёти мотивлари асосида ёзилган эди. Ва бу ўша даврда хитой
тилига таржима килинган.

Кейинги топилма санскрит драмасининг хитойда кенг ёйилишига таъсир этган асар “натака”

жанрида ёзилган Майтрисимити матни хисобланади. Матн тохар тилида ёзилган. Кейинчалик илк
бор уйғур тилига ва хитой тилларига таржима қилинган. Драма матни ёзилиши эрамизнинг V-VI
асрларига тўғри келади. Бу матн 293 бетдан иборат бўлиб, маълумотларга кўра Марказий Осиё ва
хитойда буддизмнинг янада кенг тарқалишига таъсир кўрсатган дейилади. Драма сюжети
куйдагича: 120 ёшли брахман Сенбоболи тушида осмон рухини кўради, у буддизм асосчиси
Гаутам Шакьямун хокини олиш учун бориши кераклигини айтади. Уйғонгач жуда кексайиб
қолганлиги туфайли ўзи боролмаслигин билиб Майтрей ва унинг 16 та шогиртини таклиф этади.
Брахман Майтрейга олий руҳий ҳолатга эришиш учун Будда танасининг ўттиз икки сифатини тан
олиш кераклигини айтади. Шу тариқа Майтрей жуда кўп турли жойларда бўлади, фақатгина
буддизм асосчиси Гаутам Шакьямунни учратгандагина Будда танасининг ўттиз икки сифатини
кўради ва буддизм йўлини танлайди.

1

Айнан бу пьеса сюжети асосида ёзилган хитойда илк

цзюйбень жанрида ёзилган асар топилган.

Шу тариқа эрамизнинг I-VII асрларда “Буюк ипак йўли” орқали Махаяна буддизми кенг

ёйилишига ва хитой халқнинг хинд драматургиясининг анъаналари билан танишиш

1

. Бу матнинг илк тарихини Ген Шиминь

耿世民

ўрганиб чиқади ва ўзининг “Майтрисамити драмаси қадимги

уйғур тилида” номли мақоласида келтириб ўтади. (

古代

维吾尔语说唱文学

"

弥勒会

见记

") , хамда бу драманинг

хитой ва уйғур адабиётинингда драманинг пайдо бўлиши ва ривожидаги ўрни хақида айтиб ўтади.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

66

имконини берди. Саккизинчи асрдан бошлаб арабларнинг "Буюк Ипак йўли" ни босиб олиши
туфайли Ҳиндистон билан алоқа деярли йўқолган.

1

Цин сулоласи даврига келиб хитой илк драматик жанрлари

чжугундяо

и

цзацзюй

жанрларинг ривожида хам хитой халқнинг хинд драматургиясининг анъаналари билан та-
нишиши катта таъсир кўрсатган. Бу эса хинд маданияти, хамда хинд будда драматур-
гиясининг хитойда кенг ёйилишига алоқалар узилган бўлсада, Шарқий Туркистонда
драманинг ривожланиб бориши билан изохлаб берилади. Бунга хитойлик тадқиқотчи Ляо
Бень “Санскрит драмасидан суцзян драмасига”

2

номли мақоласида буддизмнинг таъсирида

хитойда илк пайдо бўлган драмани куйдагижа схема орқали келтиради:

Санскрит-тохар

тили-уйғур тили-хитой тили.

Айнан бу мақола орқали хам санскрит дарматургиясининг

хитойда драманинг ривожланиши ва кенг тарқалишига таъсир таъкидлайди.

Яна бир адабиётшунос олим Жень Женьдо ўз тадқиқотларида айнан санскрит

драматургияси ва театрининг хитой драмасига таъсри хусусида тўхталиб ўтган. Таъкидлаб
ўтишича хинд драмаса “Шакунтала”

3

нинг санскрит қўлёзма варианти Тяньтай тоғида

жойлашган ибодатхонадан топилганлиги, чуаньцзи номи билан хинд театри харакатларини
ўзида мужассам этган бошқа қўлёзмалар топилганлигини айтиб ўтади. Айнан бу санскрит
драмасининг бевосита хитой маданиятига таъсирини кўрсатади.

Жень Женьдо “Хитой адабиёти тарихи”

4

номли китобида илк драма жанри цзацзюй (

杂剧

)да ёзилган пьесаларни санскрит драмаси билан параллел равишда таққослаганлиги хақида
маълумотлар келтирилган.

1. Санскрит драмаси хамда цзацзюй жанридаги пьесаларда ария ва репликаниинг мавжудлиги,

ариялар орқали бош қахрамонларнинг туйғулари, характер хусусиятлари очиб берилиши.

2. Амплуаларда хам ўхшашликларни хам келтириб ўтади. Санскрит драмасида эркак амплуа

Nayaka хитой дармасидаги эркак амплуа Шен (

) билан мос келиши, аёл амплуа Nayika билан

цзацзюйдаги амплуа Дань (

) билан мос келиши, иккинчи даражали эркак персонаж–амплуа

Vidusakа амплуа Цзин (

) билан мос келиши парраллел тарзда оичиб берилган.

3. Хинд драмасида амалдорлар, подшолар, брахманлар, файласуфлар арияси ва

репликаларида

санскрит тилида

ёзилган бўлса, оддий халқ персонажлари

пракрит (оддий

халқ тили)

тилида берилган экан. Хитой драмаларида хам худди шундай амалдорлар,

подшолар, конфуцийчилар, даочилар, буддистлар ариялари ва репликалари

вэньянь яцзы

тил

услубида берилган, оддий халқ персонажлари

байхуа суцзы

тил услубида берилган.

Яна бир қатор шу каби параллел хусусиятлари келтириб ўтилган. Шу тариқа санскрит драматур-

гиясининг ўрта аср хитой адабиётида драма жанрининг пайдо бўлишига катта таъсир кўрсатди.

Яна бир адабиётшунос олим Жень Женьдо ўз изланишларида айнан санскрит драматур-

гияси ва театрининг Хитой драмасига таъсири хусусида тўхталиб ўтган. Унинг таъкид-
лашича, санскрит тилидаги “Шакунтала” драмасининг қўлёзма нусҳаси Тяньтай тоғида
жойлашган ибодатхонадан топилганлиги, шунингдек,

чуаньци

5

номи билан ҳинд театри

1

(751йилда Араб армияси томонидан Шарқий Туркистон ҳудудида Танг империяси қўшинлари (618-907)

мағлубиятга учрайди, шунинг учун Ҳиндистон билан бир қатор маданий алоқалар йўқолади)

2

www. aprobacia.ru

3

Шакунтала-Хинд шоири ва драматурги Калидаса қаламига мансуб, санскрит драмаси.

4

www. aprobacia.ru/

郑振铎编《中国文学史》下册

.

当代世界文学出版社

,

北京

2008

5

Чуаньци (сўзма сўз. - ажойиб воқеа) - 14 - 17-асрларда кенг тарқалган драма жанри. У 12 - 14-асрлар жанубий драмаси

(Юань драмаси) таъсири асосида пайдо бўлган. Бошқа хитой мумтоз хитой драмалари қатори чуаньцининг драмалари.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

67

харакатларини ўзида мужассам этган бошқа қўлёзмалар топилганлигини ҳам айтиб ўтади.
Буларнинг барчаси қадимги Ҳиндистоннинг санскрит тилида ривожланган драматургияси
Хитой драматургияси ривожига ҳақиқатан ҳам катта таъсир кўрсатганини исботлайди.

Хитой драмасининг ушбу жанри жуда мураккаб бўлиб, ўзиги хос хусусиятларга эга:

«цзацзюй» жанрида ёзилган асарлар 4 актдан иборат бўлиб, ундаги ариялар асосий персонажлар
томонидан куйланади, қолганлар эса (прозаик) насрий диалогларда иштирок этадилар, хар бир акт
бир-бирига ўтувчи қофияга эга бўлиб, мусиқаси ҳам мураккаб бўлган. Арияларни куйлашда
мумтоз шеърият намуналаридан фойдаланилган. «Цзацзюй»да хар бир актдаги ариялар маълум
бир тартибда терилган ва ягона оҳангга бирлашиб умумий ҳолда 12-14 актни ташкил этган.
Драманинг мана шу ўзига хос хусусияти муаллифдан катта маҳорат талаб қилган, шу сабабли бу
жанрдаги асарлар фақатгина малакали муаллифлар томонидангина яратилган.

«Цзацзюй» жанрида ижод қилган муаллифларнинг асарлари жамиятнинг юқори

табақаларига бағишланган ва у тил жиҳатдан ҳам мураккаб бўлиб, оддий халқ учун буни
тушуниш қийинчилик туғдирган. Бу даврда ёзилган нафақат драматик асарлар, балки насрий,
назмий асарларнинг барчаси “веньян” тилида ёзилган эди.

Юань

1

сулоласи даврига келиб Хитой драматургияси ва театрининг ривожланшига сабаб

айнан давр муҳити бўлган. Мўғуллар томонидан Хитойнинг босиб олиниши туфайли театр
тарғибот манбаи бўлиб қолди. Юань хукуматида Хитой халқи тазйиқ остида бўлганлиги
сабабли санъат соҳаси вакиллари бирлашиб “ёзувчилар уюшмаси”га (

书会

)

2

(театр сўзи нега

ташқарида ёки олиб ташланг) бирлашадилар ва драматургияни тарғибот учун энг мақбул
жанр деб ҳисоблайдилар, натижада бу даврда жуда кўп драматик асарлар яратилади, шу
билан бир қаторда “Китоб жамияти” томонидан халқ учун жуда кўп китоблар нашр этилади.

Бугунги кунда XIII‒XIV асрларда турли жанрларда яратилган 750га яқин хитой адабиётининг

сара намуналари етиб келган ва улар орасида «Тўрт буюк юань драматурги» («

元曲四大家

»)

номини олган драматургларнинг кам сонли бўлсада драматик асарлари етиб келган.3

ХIII-ХIV асрларда айнан оқсуяклар репертуари ҳам яратилади. Ундан кўпинча шаҳарнинг

қуйи табақаларидан чиққан қаҳрамонларга бағишланган маиший комедиялар ўрин олган.
Чунончи, Гуан Хан Синнинг «Чжао Панер севги ўйинини ўйнаб бахтсиз никоҳдан қутқариб
қолганлиги хақида»

4

ги пьесада асосий қахрамонлар - қўшиқчи аёллардир. Бу асарда жиддий

масалалар акс эттирилган бўлиб, уларда комедия билан фожеа билан аралаш ифодаланган.
Бу ерда ҳеч қандай ҳақ-хуқуққа эга бўлмаган гетера ва бой савдогар ўртасидаги конфликт
(низо) етакчи ўринга олиб чиқилган. Бироқ комедиянинг асосий ғояси «аёллар макри» эмас,
балки асарга лирик нафасни олиб кирган севгидир. Асардаги аёлларнинг хар бири ўз касбини
ташлашни ва уларни ўз уйига (хотин) умр йўлдош сифатида олиб кирадиган қаҳрамон билан
учрашишни орзу қиладилар.

диалоглар, ариялар ва декламацияларни ўз ичига олади. Бу жанр қуйдагича тавсифланади: кўп актли (40 - 100 акт),
жанубий куйлардан фойдаланиш, (айрим чуаньцилар шимолий куйларни ўз ичига олади).

1

XII асрда хитой худудида 4 та подшохлик мавжуд бўлиб, ягона хитойга бирлашмаган эди. XIII аср бошларида хитой

мўғуллар босқичи хав солган эди. 1210 йилда Цзин (1234 й.), кейин Сун (1276 й), подшолиги босиб олди, 1280 йилга
келиб хитой мўғуллар хукумронлигига ўтади. Мўғуллар хитой Юань сулоласи хукумронлигини ўрнатади.

2

Жуковец, В. В. Белорусско-китайский культурный диалог (ІІ): история, современное состояние, перспективы:

сборник научных статей.Минск. 2016

3

Бо Пу («Чинорларда ёмғир» – «

梧桐雨

»), Гуань Хань-Чин («Доу Э қасоси»– «

窦娥冤

»), Ма Чжи-юань («Хан

сароийда куз» – «

汉宫

») и Чжэн Гуан-цзу ( « Цянь-нюй қалбидан йироқда» – «

倩女离魂

»)

4

www.synologia.ru/Гуань Хань-Чин— (

关汉卿

)


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

68

Лекин, ишқий саргузаштларда уларнинг характеридаги тафовут ойдинлашиб боради.

Гуан Хан Чин ўз қаҳрамонларининг ташқи кўринишини тасвирлашдан уларнинг ички
дунёсини таҳлил этишга ўтганлигини таъкидлайди. «Куйи табақа» вакили бўлган инсон
образини яратиш нормативлари бўлмаган пайтда муаллиф уни ўзи қандай тасаввур этса,
шундай қилиб яратиши мумкин ва бунинг оқибатида тўқима қахрамон пайдо бўлган.

XV асрга келиб «цзацзюй» жанри секин-аста ўз хусусиятини йўқота борди ва унинг

ўрнини «чуаньци» (

传奇

)

1

жанри эгаллади. «Чуаньци» жанрининг шакли аввал айтиб ўтилган

«сивэнь» шаклининг давоми эди, лекин «чуаньци» ўзининг айрим жиҳатлари билан фарқ
қилади. Мин

2

давридаги муаллифлар бу жанрга кўпроқ марожаат этганлар.

ХVII-ХVIII асрлар хитой адабиётини ўрганган рус тадқиқотчилари В.М.Алексеев

3

,

О.Л.Фишман

4

, Н.Т.Федоренко

5

ва бошқаларни асосан наср, чунончи: Пу Сунлиннинг машхур

новеллалари, биринчи хитой маърифий романи сифатида тан олинган У Цзин-цзининг
«Конфуцийчиларнинг норасмий тарихи» деб номланган сатирик асари кўпроқ қизиқтирган. Ушбу
давр драмаси тўғрисидаги масала кўтарилган рус тилидаги кам сонли тадқиқотлар орасида
Б.Л.Рифтиннинг «Хитой драмаси назарияси(ХII аср - ХVII аср бошлари)» номли мақоласини қайд
этиш мумкин. Вахоланки, ХVII аср драматургиясининг истеъдодли вакиллари сони анчагина бўлиб,
уларнинг асарлари теран мазмуни, сюжетларининг ранг-баранглиги билан ажралиб туради ва шак-
шубхасиз бадиий қийматга эга бўлган асарлардир.

Манчжурияга қарши кураш ва ватанпарварлик ХVI асрда хаётнинг турли жабха-

ларидаги феодал жабр-зулмига қарши муносабат сифатида юзага келган ва ХVII
асрнинг иккинчи ярмига келиб ўз чўкқисига кўтарилган маърифатчилик харакатининг
ажралмас қиррасига айланди. Манчжуриялик илк подшолар хитой зиёлиларига нисбатан
икки ёқлама сиёсат олиб бордилар. Син сулоласи вакилларига хайрихоҳ бўлмаган, феодал
жамият негизлари ва унинг мафкурасини танқид қилган одамлардан шафкатсиз ўч олган
холда, улар айни вактда ёзувчилар, олимларни ўз томонига оғдиришга, уларнинг фаолиятини
ўзига маъқул томонга йўналтиришга харакат қилдилар.

1

«Чуаньци» пьесаларида воқеа ва ходисалар кўпайиб, улар кенгроқ ёритила бошланган. «Чуаньци» деярли

«цзацзюй»га нисбатан эркинроқ тарзда эди.

2

1368 йилда Юань сулоласи бархам топганидан кейин мамлакатда халқ қўзғалони оқибатидан Мин сулоласи

хукумронлигини ўрнатади, 16 та императорлар томонидан 276 йил хукумронлиги давом этади. 1644 йилда
манбжурлар томонидан сулола хукумронлигига бархам берилади.

3

Алексеев В.М.-(1881-1951)-хитойшунос, филолог, хитой мумтоз асарлари таржимони. Китайская

иероглифическая письменность и ее латинизация. — Л.:1932; В старом Китае. Дневники путешествий.1907 г.
М. 1958;Китайская литература. Наука, 1978;Наука о Востоке: статьи и документы. М.,1982; Труды по китайской
литературе. Кн. 1-2. М., 2002, Шедевры китайской классической прозы в переводах академика В. М. Алексеева:
В 2 кн. М., 2006.каби китоблар муаллифи

4

Фи шман.О.Л (1919—1986) — хитойшунос, таржимон, адабиётшунос . Перевод, послесловие и примечания в кн.:

Танские новеллы. М.: 1955; Ли Бо. Жизнь и творчество. М.: 1958; Китайский сатирический роман. (Эпоха
Просвещения). М.: Наука, 1966; Три китайских новеллиста XVII—XVIII вв.: Пу Сунлин, Цзи Юнь и Юань Мэй. М.,
1980; Китай в Европе: миф и реальность (XIII—XVIII вв.). СПб., 2003.каби адабиётлар муаллифи

5

Федоренко Н.Т. (1912- 2000) — профессор, шарқшунос, давлат арбоби; Великий китайский писатель Лу Синь. М.,

Знание. 1953; Очерки современной китайской литературы. М., Гослитиздат. 1953; Мао Дунь. М., Знание. 1956;
Китайская литература. Очерки по истории китайской литературы. М., Гослитиздат. 1956; «Шицзин» и его место в
китайской литературе. М., ИВЛ. 1958; Гуань Хань-цин — великий драматург Китая. М., Знание. 1958; Японские записи.
М., Сов.писатель. 1966; Проблемы исследования китайской литературы. М., 1974; Древние памятники китайской
литературы. М., Наука. 1978; Кавабата Ясунари: Очерк. М., Сов.писатель. 1978; Китайское литературное наследие и
современность. М., 1981; Цюй Юань. Истоки и проблемы творчества. М., Наука. 1986; Избранные произведения. В 2 т.
М., 1987;Федоренко Н. Т., Сокольская Л. И

.

Афористика. М., Наука. 1990. каби китоблар муаллифи


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

69

Хулоса.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, хитой адабиётида барча тур ва жанрлар пайдо

бўлиш қади даврларга тўғри келади. Қадимги хитой адабиёти – оғзаки ва ёзма ёдгорликларда
ўз ифодасини топган, чунки сўзлашув тили ва адабий тилнинг ривожланиши ёзувнинг
ривожланишини кўп жиҳатдан белгилаган. Қадимги адабиёт бўлими ўз анъаналарини
ўзининг антик адабиётидангина олган Хитой адабиётининг таянч нуқтаси сифатида ҳам
муҳимдир, зеро XIX аср охиригача унга жаҳон адабиётининг буддизм билан боғлиқ бўлган
ўрта асрлар ҳинд адабиётидан бошқа бирон-бир адабиёти маълум бўлмаган.

Албатта Ҳинд буддизми Хитой орқали Узоқ шарқ мамлакатларига тарқалган ва ҳар бир

мамлакатда маҳаллий эътиқодларга мос келувчи янгича шакл-шамойил касб этган. Хитой
адабиёти хазинаси турли жанрлар ва сулолаларга мансуб шеърий ва насрий асарлар
тўпламлари, шарҳловчилар ва уларнинг мактаблари яратган асарлар, айрим муаллифларнинг
китоблари, рисолалар, адабиёт ҳақида мақолалар, турли-хилдаги китоблардан иборат. Аммо,
ёзув ёдгорликларини йиғиш ва уларни тизимга солиш бўйича катта иш олиб борилганига
қарамай, Хитойда ўз адабиёти назариясини яратиш зарурлиги узоқ вақтгача англанмаган. Бу
жараён эса ХХ аср бошларига келиб амалга оширила бошланган.

Хусусан, мақолада тахлил қилмоқчи бўлган драма жанрининг хитойда пайдо бўлиши,

ҳамда ривож топиши хақидаги тадқиқотлар хам ХХ аср бошларига ккелиб амалга оширилган.
Бу тадқиқотлар илк бор адиблар Суй Дишан ва Жэн Жэндо томонидан олиб борилди. Унга
кўра хитойда драма жанрининг пайдо бўлиши хинд маданияти ва санскрит драмасининг
хитойга кириб келиши билан боғлиқ эканлиги таъкидлаб ўтилган.

ЎЗБЕК ВА ИНГЛИЗ ТИЛЛАРИДАГИ ИЖТИМОИЙ

РЕКЛАМАЛАРНИНГ ЛИНГВОМАДАНИЙ ТАҲЛИЛИ

БАХАДИРОВ ЖАҲОНГИР

МИРЗО

ўқитувчи, ТДШУ

Аннотация. Мақолада ҳозирги кунда ижтимоий рекламаларнинг жамият ҳаётида тутган ўрни ва

аҳамиятини тўлиқ очиб бериш мақсадида ушбу соҳада илмий тадқиқот ишларини олиб борган олим ва
мутахасисларнинг илмий асосланган фикр ва мулоҳазалари илмий-назарий жиҳатдан ўрганилган ва таҳлил
қилинган. Ҳозирги пайтда ижтимоий реклама қабул қилувчига тез ва самарали таъсир кўрсатибгина
қолмасдан, ахлоқ ва маънавиятнинг умумэътироф этилган қоида ва мезонларига ҳам тўғри келмоғи
лозим.Зеро ижтимоий рекламанинг асосий мақсади бирор-бир ижтимоий муаммога нисбатан омма
муносабатини қаратиш ва уни ўзгартириш, бундан ташқари, ижтимоий қадр-қимматни ошириш ёки
такомиллаштириш, муаммони қабул қилиш тарзини ўзгартиришдан иборатдир.Унинг ўзига хос хусусияти у
жамиятда истиқомат қилаётган муайян бир инсонга ҳам ёки, умуман олганда, бутун жамоага ҳам
йўналтирилган бўлади. Таъкидлаш жоизки, ижтимоий реклама жамиятдаги аҳамиятга молик бўлган ҳеч
қандай муаммоларни четлаб ўтаётгани йўқ, гўёки у инсонларга ҳаётдаги қийин вазиятларда йўл кўрсатувчи
маёқ вазифасини ўтаб келмоқда. Шунингдек унинг вазифалари яъни мулоқат ўрнатувчи, ғоявий, тарбиявий,
умумлаштирувчи, эстетик ва иқтисодий жиҳатларини илмий назарий жиҳатдан ёритиб бериш билан бир
қаторда, унинг нотижорат руҳидаги, кенг халқ оммасига қаратилган ва давлат рекламаларига ажратган
ҳолда уларнинг ўртасидаги фарқлар ёритиб берилган. Ижтимоий рекламаларнинг мазмун–моҳиятини

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов