Янги Ўзбекистон олдида турган асосий вазифалардан бири бўлган юртимиз ёшларини ҳар томонлама камол топиши, ватанпарварлик, дахлдорлик руҳида тарбиялашда маънавий-маърифий ва ахлоқий тарбия муҳим аҳамият касб этиши ҳамда бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида ёзилган. Мақолада Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида” Қонуни, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси асари ва Олий Мажлисва Ўзбекистон халқига мурожаатномаси асос қилиб олинган. Мақолада ёшларни жисмонан соғлом, руҳий ва интеллектуал ривожланган, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий нуқтаи-назарига эга, Ватанга содиқ ёшларни тарбиялаш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш каби масалалар устида тўхталиб, бу жараёнлар Тошкент Педиатрия тиббиёт институтида амалга оширилаётган ишлар мисолида кўрсатилган.
Халқ оғзаки бадиий ижоди халқимизнинг дунёқарашини, ижтимоий-сиёсий ҳамда фалсафийэстетик ғояларини, руҳиятини содда бир шаклда асрлар мобайнида сақлаб келаётган нодир манбадир. Хусусан, латифалар халқнинг мақсадини, орзусини, ҳаётдаги воқеаликни, қайғу ва ҳасрат, ранжу-севинчни ҳамда адолат учун курашни, кундалик ҳаётдаги турмуш тарзини кенг тарзда қамраб ифодалайди. Нариддин Афанди латифалари асрлар оша бизгача етиб келган жанр табиатини, уларнинг ижтимоий ҳаётда тутган ўрни ҳам амалий, ҳам тарбиявий аҳамиятини ёш авлод ваклларига етказиш ҳамда очиб беришдан иборат.
Мазкур мақолада XVII аср охирги чорагида ижод қилган кўплаб япон адабиёт вакиллари ижодининг шаклланишига катта таъсир этган наср – “каназоши” ҳамда унинг япон ўрта асрлар адабиёти тараққиётида тутган ўрни ҳақида сўз боради. “Каназоши” насрининг жанрий хусусиятлари, ривожланиш тенденцияларини таҳлил қилиш ишнинг мақсади, ҳамда унинг сюжетли ва сюжетсиз жанрларини аниқлаш, ҳар бир жанрнинг шаклланишига таъсир этган омилларни кўрсатиб бериш ва таҳлиллар орқали уларнинг бадиий хусусиятларини аниқлаш эса тадқиқоднинг вазифаси ҳисобланади. Ушбу мақсад ва вазифаларнинг бажарилишида маданий – тарихий, қиёсий – тарихий таҳлил методларидан фойдаланилади. Мақолада дастлаб, каназоши насрининг диний – ахлоқий асарлари, ҳарбий руҳдаги воқеа – ҳодисаларнинг хроникалари ҳисобланмиш сюжетсиз жанрларининг ўзига хос жиҳатлари “Киёмизу моногатари”, “Гион моногатари”, “Укигумо моногатари” каби танлаб олинган намуналарнинг таҳлилига таянилган ҳолда кўрсатилиб берилади. Сўнг, “Нинин бикуни”, “Шичинин бикуни” номли асарлар орқали буддавийлик таълимоти ғояларини илгари сурган Сузуки Шёсан, хитой адабиёти таъсирида яратилган “Отоги боко”, “Жигоку о митэ ёмигаэри”, “Инухарико” каби сеҳрли – фантастик асарлари билан машхур бўлган Асаи Рёининг ижоди мисолида XVII аср япон насрининг сюжетли жанрлари тавсифланади. Жумладан, ўрта аср япон адабиёти учун анъанавий жанр бўлмиш ишқий қиссалардаги воқеликни англашнинг янги бадиий принциплари “Цую доно моногатари”, “Зэраку моногатари” асарларининг таҳлиллари орқали очиб берилади. Тарихий шарт – шароитлар ва бадиий эхтиёжлар натижаси ўлароқ юзага келган “хёбанки” ва “мэйшёки” каби каназоши жанрларининг ўша давр японлар ҳаётидаги амалий аҳамияти ҳақида фикр юритилади. “Чикусай моногатари” ва “Нанива моногатари” асарлари мисолида эса уларнинг бадиий жиҳатлари ёритилади. Мақолада XVII аср япон адабиётида қисқа кулгули ҳикоялар – “ракуго” жанри ҳамда ўша даврда урф бўлган классик асарлар пародияларининг юзага келиш шароитлари, уларнинг шаҳар маданияти ва адабиётининг шаклланишида ўрни тўғрисида ҳам таҳлилий мулоҳазалар келтирилади.
Ушбу мақолада Авестонинг зардуштийликнинг муқаддас китобидаги мифологик қаҳрамон Траэтон, худо ва Инсон характерининг моҳиятига оид саволлар муҳокама қилинди. Контекстда Ардв Сур Анахит мадҳиясидаги Паур ҳақидаги афсонада бу худонинг Сунрисе Cолорс сифатидаги унчалик маълум бўлмаган
кўринадиган функцияси очиб берилган. Бундан ташқари, Паурва ва Тҳраэтаона ўртасидаги ўзаро боғлиқлик имонсиз ахлоқий ёвузлик ўртасидаги курашдан иборат бўлиши керак, биринчи ҳақиқатга Аҳура Маздадаги "энг яхши эътиқод", иккинчисини ҳимоя қилиш керак.
Қадимги асотирларда турли шакл ва мазмунда акс этган “сунъий интеллект” концепцияси ХХ асрга келиб (1950) илмий муомалага киритилган. Шу вақтдан бошлаб “сунъий интеллект”га доир бир неча ўн мингдан ортиқ тезис, илмий мақола, қўлланма, монография нашрэтилган бўлса ҳам унинг фалсафий моҳияти етарли очиб берилмаган. Мақолада интеллект, “сунъий интеллект”нинг инсон ва жамият ҳаётидаги муҳим аҳамияти, қадриятлар тизимидаги ўрни, “сунъий интеллект”нинг ахлоқий баҳоси, “сунъий интеллект”га доир фантастик асарларда илгари сурилган ғояларнинг фалсафий моҳияти, инсонни мукаммаллик сари йўллайдиган “трансгуманизм” тарафдорлари илгари сурган қарашлар фалсафий таҳлил қилиниб, инсон энг олий қадрият экани илмий далилланган.
Рашод Нури Гунтекин дунёга машҳур турк ёзувчисидир. Унинг кўплаб ҳикоялари, романлари ўзбек тилига таржима қилинган. Мақолада Рашод Нури Гунтекиннинг ҳаёти ва ижоди ҳақида сўз боради. Унинг турк романчилиги тарихида тутган ўрни, романларинг мазмун моҳияти хусусида сўз юритилиб айрим романлари таҳлил қилинади. Ёзувчининг адабиёт оламига кириб келиши, нашр қилинган асарлари ҳақида маълумот берилади. Мақолада “Сирли қўл”, “Чолиқуши”, “Тамға”, “Хазонрезги”, “Ачиниш”,“Яшил кеча”, “Оташ кечаси”, “Оқшом қуёши” романлари таҳлили мисолида ёзувчининг бадиий маҳорати, айниқса қаҳрамонларнинг руҳий ҳолатини тасвирлаш маҳорати яхши кўрсатилган. Рашод Нури Гунтекиннинг ёзувчи сифатидаги ўзига хослиги, асарларида кўтарилган ижтимоий муаммолар мазмуни очиб берилган. Рашод Нури ижоди ҳақидаги бошқа ёзувчиларнинг фикрлари келтирилганлиги (масалан, озарбайжон ёзувчиси Исмоил Шихлининг сўзлари) ўринли бўлиб, Р.Нури Гунтекин ижодининг ўзга ижодкорларга таъсирини билиш мумкин. Умуман мақолада Рашод Нури Гунтекиннинг йирик романнавис эканлиги, унинг романлари ўзбек тилига таржима қилинганлиги ҳақида керакли маълумотлар берилган.
Бугунги кунда аҳолига тиббий хизмат кўрсатишда ҳамширалар фаолияти ва уларнинг эстетик тарбияланганлик даражасига катта эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастурининг асосий шарт шароитларидан ҳисобланган аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва уни такомиллаштириш асосий мазмун моҳият касб этади. Замонавий шароитларда касбий қобилият этика деонтология тамойиллари ва касбий жозибадорликнинг асослари ва уларни ҳамширалик амалиётида қўллаш муҳим аҳамият касб этади.Барча тиббий фаолиятда этика ва эстетик тарбия ҳар бир аҳолига индивидуал тарзда ёндошишнинг замонавий ёндошувларини талаб этади.Тиббий этика, маданият,эстетик тарбияланганлик даражаси соғлиқни сақлашни “юзи” бўлиб ҳисобланади,айнан ушбу элементлар бугунги кунда соғлиқни сақлашни шиддат билан ривожланишида биринчи ўринга кўтарилаётган иқтисод, замонавий даво диагностика технологиялари, биотиббий тадқиқотлар, фармакотерапия йўналишларидан сусайиб бормоқда.
Мақолада “бағрикенглик” замонавий фалсафанинг мустақил категорияси сифатида таҳлил қилинган. Бағрикенгликнинг мураккаб ва серқирра мазмуни ушбу йўналишдаги илмий қарашларнинг қиёсий таҳлили орқали очиб берилган. Бағрикенглик ва тоқатлилик ўртасидаги диалектик алоқадорликка доир тавсифларнинг мазмуни ойдинлаштирилган. Бағрикенг хулқ-атворнинг намоён бўлиш шакллари ажратиб кўрсатилган. Бағрикенглик ахлоқий мажбурият сифатида асосланган.
Мазкур мақола хитой ва ўзбек лингвомаданиятида “аёл” концепти билан боғлиқ эвфемизмларнинг тадқиқига бағишланган. Кишилар баъзан бошқалар билан мулоқот чоғида ўзлари хоҳлаган нарсани тўғридан-тўғри айта олмайдиган ёки ибораларнинг ўз маъносида қўллаб, суҳбатдошларини ноқулай аҳволга солиб қўядиган вазиятлар билан тўқнашиб қоладилар. Бундай қийин вазиятлардан чиқиб кетиш мақсадида эвфемизмлар қўлланилади. Эвфемизмлар тақиқланган, айтилиши ножоиз, қўпол, одоб-ахлоқ меъёрларига зид бўлган сўз ва ифодалар ўрнига юмшоқ қўлланишли бўлган сўз ва ифодалардир. Эвфемизмлар халқнинг руҳияти, дунёқараши, урфодатлари, удумлари, ирим-сиримлари ва инончларини акс эттиради. Мақолада хитой ва ўзбек лингвомаданиятидаги “аёл” концепти билан боғлиқ эвфемизмлар “аёлнинг ёши”, “ҳомиладорлиги”, “ахлоқи” ва “ташқи кўриниши” сингари мавзуий гуруҳларга ажратилиб тадқиқ этилган. Хитой ва ўзбек лингвомаданиятида “аёл” концептини ифодалаган эвфемизмларнинг умумий ва ўзига хос жиҳатлари чоғиштириш асносида ёритилиб, уларнинг тил ва маданиятдаги ўрни кўрсатиб берилган. Хитой ва ўзбек халқи тафаккур тарзининг, дунёқарашининг муайян даврлардаги ўзгаришлари, ҳозирги кунда аёлнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ролининг ортиб бориши, унинг она, уй бекаси бўлиши билан бирга, эркак билан тенг ҳуқуқга эга бўлган жамиятнинг фаол аъзоси экани эвфемизмлар мисолида очиб берилган. Ҳар иккала халқ аёлларидаги шарқона ибо, ҳаё, иффат каби когнитив белгиларнинг эвфемизмларда акс этиши аниқланган. Хитой ва ўзбек лингвомаданиятларида “аёл” концепти билан боғлиқ эвфемизмларни тадқиқ этиш ҳозирги кунда долзарб бўлган гендер тенглиги масаласини ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади. Эвфемизмларни ўрганиш халқнинг менталитетига чуқур кириб бориш, унинг миллий маданияти, қадриятлари, урф-одатлари, ахлоқий меъёрлари, тил соҳибининг миллий характери ҳамда тил ва маданиятнинг ўзаро алоқаси ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиш имкониятини беради. Шунингдек, маданиятлараро мулоқот жараёнида юзага чиқадиган тушунмовчиликларни, қийинчиликларни олдини олади, прагматик тўсиқларни бартараф этиб, мулоқотнинг муваффақиятли ва самарали бўлишини таъминлайди.
Мазкур мақолада ёш авлодни маънавий-маърифий тафаккурини шакллантиришда мусиқа санъатининг ўрни, мусиқа маданияти дарсларида, синф ва мактабдан ташқари турли мусиқавий тадбир ва машғулотлар жараёнида амалга оширилиши илмий тарзда ёритиб берилган.
Ушбу мақола олий таълим тизимида ёшларнинг фуқаролик фаоллигини шакллантириш оила ва маҳалланинг ўрни масаласини тизимли-функционал ёндашув асосида ўрганиш таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий аҳамиятини ёритишда, таълим сифати ва самарадорлигига эришиш механизмларини тадқиқ этишда манба сифатида фойдали бўлиши мумкин. Бугунги талаба ёшлар эртанги кунда мамлакатимиз олдида турган улуғвор вазифаларни амалга оширишга тайёрланаётган кишилардир. Бинобарин, талаба меҳнати ўзининг алоҳида хусусиятларига эга бўлган ақлий меҳнат экан, демак бу меҳнат аъло ўқишда, илмий фаолиятда ва фан асосларини ижодий ўзлаштиришда ўз ифодасини топади. Бу эса талаба ёшларнинг профессионал фаолиятидир. Жамиятимиз ривожининг ҳозирги босқичида ёшларнинг маънавий соҳадаги фаоллиги уларнинг ўз актив ҳаётий позициясини онгли ва ижодий равишда амалга оширишидан иборатдир. Бундай позиция- юртимизда озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт қуриши сиёсатининг моҳиятини билишни, ижтимоий ҳодисаларга теран муносабатни, жамият тараққиётининг устувор вазифаларини чуқур ўрганишни, яъни назария билан амалиётни моҳирона қўшиб олиб боришни, меҳнатга фаол муносабатни, юксак эътиқод ва ахлоқий фазилатларни намоён этишни англатади
Бугунги кунда фалсафанинг баҳс-мунозарага сабаб бўлаётган масалаларини чуқур тадқиқ этаётган соҳа сифатида биз биоэтикани келтиришимиз мумкин. Мазкур фан соҳаси ўзининг узоқ ўтмишига эта бўлмаса да, унинг муаммолари доираси қадимдан мавжуд бўлган. Врач ва бемор муносабатларининг ахлоқий жиҳатлари, эвтаназия ва ўлим, инсон аъзоларини трансплантация қилиш, ҳомила тушириш (аборт), клонлаш, ирсий инженерия муаммоларини фалсафий талқин қилиш нафақат жахон фалсафаси балки миллий фалсафий тафаккурга хос бўлган хусусиятдир. Чунки мазкур муаммога қизиқиш шуни кўрсатдики, XX асрнинг иккинчи ярмига келиб фалсафа ва фан оралигида биоэтика муаммосини ўрганиш бўйича муайян маънодаги объектив билимлар тизими шаклланди. Шу нуқтаи-назардан ҳозирги кунда мазкур масала ахлоқ фалсафасининг илмий тадқиқотлар соҳасига киритилган бўлиб, у жуда кўп мутахассислар томонидан тадқиқ қилинмоқда. Шунингдек, XX асрнинг охирларида тиббий адабиётларда биоэтика муаммоларига бағишланган кўпгина илмий рисолалар чоп этилди.
Мақолада Х1-ХП–асрларда яшаган аллома Юсуф Хос Ҳожибнинг фалсафий-дидактик асари "Қутадғу билиг" ("Саодатга элтувчи билим") асарида сўз, тил одоби ва ахлоқий қарашлари таҳлил этилган. Туркий ёзма адабиётнинг илк йирик обидаси, туркий халқлар дидактик фалсафасининг ўзига хос кўриниши бўлган “Қутадғу билиг” асари ўз даврининг илғор ижтимоий-сиёсий, маънавий-ахлоқий масалалари, туркий халқлар тарихи, маданияти, илм-фани, урф-одат ва анъаналари, турмуш тарзи, қадриятлари хусусида батафсил маълумот беради. Поэтик усулда ёзилган ушбу асар мавзулари ғоят кенг қамровли, мазмундор бўлиб айниқса инсон, унинг ижтимоий моҳияти, тафаккури, ахлоқига оид масалалар образли, бадиий юксак мисралар, шеърий ҳикматлар вамақоллар орқали баён этилган. Мутафаккирнинг асаридаги рамзлар, тимсоллар орқали инсон ва имон-эътиқод, инсон ва жамият, инсон ва бурч каби масалалари сўз ва тил одоби билан алоқадорликда таҳлил этилган ва замонавий аҳамияти кўрсатилган.
Мактабгача таълим ташкилотларида болалар фаолияти мазмунли ташкил этиш ҳамда уларнинг фаоллигини ошириш максадида турли ўйинлар, сайрлар, машғулотлар ташкил этилади. Улар махсус дастурлар асосида олиб борилади ва бунда албатта болаларнинг ёш хусусиятлари инобатга олинади. Шунингдек, болаларнинг ўзлари ташкиллаштириб ўзаро келишувлари асосида ўйнайдиган ўйинлари ҳам болаларнинг ҳар томонлама ривожланишлари, теварак атрофни билишлари учун хизмат қилади.Боланинг дунёга таъсир кўрсатишга бўлган эҳтиёжининг намоён бўлиши илк бор ўйинда шаклланади
Табдиркорлик фаолиятини тартибга солиш нафақат юридик нормалар орқали, балки ноҳуқуқий нормалар орқали ҳам амалга оширилади. Ушбу мақолада ноҳуқуқий манбалар тизими ва уларнинг хусусиятлари, ҳуқуқий ва ноҳуқуқий манбалар нисбати тадқиқ этилган. Муаллиф томонидан тадбиркорлик фаолиятини батафсил ва
атрофлича ҳуқуқий тартибга солишга интилмаслик лозим, деган хулосага келинган.
Ушбу мақола араб адабиётида алоҳида ўринга эга бўлган улуғ мутафаккир Абу-л-Ала ал-Маъаррий ҳаёти, ижодига бағишланади. Унда дастлаб, Шарқ ва Ғарб олимларининг Абу-л-Ала ал-Маъаррийга берган таърифлари, унинг ижодига оид тадқиқотлар ва илмий рисолалар ҳақида сўз боради. Мақолада ал-Маъаррийнинг ҳаёт йўли, унинг илмий сафарлари ва устозлари ҳақидаги маълумотлар шоир қаламига мансуб шеърлар орқали баён этилади. Унинг ижоди исломгача бўлган шоирларнинг фалсафий сатрларидан бошланиб, Абул Атахиянинг зухдияти ва ал-Мутанаббийнинг пессимизм билан суғорилган байтлари орқали ўтувчи араб фалсафий лирикаси ривожини якунлайди. Ал-Маъаррий маҳоратли шоир бўлиши билан бирга у етук файлафуф ҳамдир. Унинг бутун фалсафий лирикаси орқали ҳаётдан ниҳоятда қониқмаслик мавзуси ва даҳшатли дунёда чорасиз ёлғизлик мотивлари, ёвузликка қарши ожизлик мавзуси ўтади. Шоирнинг асарлари инсон ақлининг кучига ўзгармас ишонч, илоҳиётчиларнинг хурофоти ва риёкорлигидан нафратланиш ҳамда мурожатларига турли неъматлар ваъда қилувчи, аммо айбсиз одамларнинг қонини тўкишга тайёр бўлган сектантларга муросасизлик билан тўлган. Шоирни фалсафий-диний муаммолар билан бир қаторда у юксак инсонпарварлик нуқтаи назаридан қараган ахлоқий масалалар ҳам қизиқтирган. Шоир ижтимоий адолатсизликка қарши қаттиқ бош кўтарган, одамларга хизмат қилиш инсонга муносиб ягона йўл деб ҳисоблаган.