Мақолада аналитик таҳлил ва илмий мушоҳада усулларидан фойдаланилган ҳолда республика қишлоқ хўжалиги ерларидан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги айланмасидан чиқиб кетган суғориладиган экин майдонларини қайтариш, турли˗туман қишлоқ хўжалиги ердан фойдаланишларни ташкил этиш ва қайта ташкил этиш бўйича бажариладиган ер тузиш ишларини рақамлаштиришга доир қатор илмий˗амалий тавсиялар берилган, уларни амалга ошириш механизмлари асосланган.
Мақолада аналитик таҳлил, илмий мушоҳада ва монографик тадқиқот усулларига асосланган ҳолда республикамизда амалга оширилаётган ер ислоҳотининг муҳим гаровларидан бири бўлган ерларнинг миқдорий ҳисобининг аҳамияти, ҳусусан, маъмурий туманларда ва шаҳарларда тузилаётган ер баланси (ҳисоботи)да йўл қўйилаётган ҳато камчиликлар кўрсатиб берилган, уларни бартараф этиш, бунда ерларнинг миқдорий ҳисобини ҳаққонийлиги ва шаффофлигини таъминлаш жараёнида ўтказиладиган ерларни ёппасига хатлови натижаларини асос сифатида қобул қилиш бўйича аниқ амалий таклиф ва тавсиялар берилган.