Мақолада амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва суд-тергов фаолиятининг таҳлили асосида реабилитация асосларининг моҳиятини очиб бериш йўли билан жиноят-процессуал муносабатларда реабилитация этиш асосларининг қўлланилиши, амалиёт ходимлари томонидан уларнинг моҳиятини тўғри талқин этилиши ва энг муҳими мазкур асосларнинг бир-биридан фарқли томонлари чуқур тадқиқ этилиб, айбсиз шахсларни оқлаш ва уларнинг бузилган ҳуқуқларини қайта тиклашнинг процессуал тартибини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқилган.
Шунингдек, суд-тергов органлари ходимлари ўз фаолиятида реабилитация қилиш асосларини бир-биридан фарқлаш ва қўллашда турли хатоликларга йўл қўяётганлиги, қолаверса ушбу масалада жиноят-процессуал ҳуқуқи назариясида ҳамон тортишувлар давом этаётганлигини ҳисобга олиб, мақолада асосий эътибор уларнинг ечимини топишга қаратилган.
Становление и развитие уголовного процесса непосредственно связаны с преобразованиями социальных отношений конкретного исторического периода. Если XVIII - XIX века для ведущих государств мира знаменуемы промышленной революцией, и как следствие развитием правового регулирования общественных отношений, то сегодня смело можно утверждать о цифровой трансформации разных сфер общественный отношений, в том числе и уголовно-процессуальных. Результаты научно-технических достижений позволили говорить об электронной информации и электронных носителях информации. Идея цифровой трансформации уголовного судопроизводства полностью коррелирует с генеральной линией повышения транспарентности деятельности государственных органов, обозначенной в Указе Президента РФ «О Стратегии развития информационного общества в Российской Федерации на 2017 - 2030 годы»1, а также в «Едином плане по достижению национальных целей развития Российской Федерации на период до 2024 года и на плановый период до 2030 года»
Жиноят содир этилиб, уни содир этган шахс номаълум бўлса, бу жиноят фош этилмаган жиноят ҳисобланади. Жиноятчиликка қарши кураш олиб борувчи органлар фаолиятининг ташкилий шаклларини такомиллаштириш билан боғлиқ соҳалар ичида очилмаган жиноятлар бўйича ишларни тергов қилиш устидан идоравий процессуал назоратни келтириш мақсадга мувофиқ. Жиноят содир этган шахс номаълум бўлганда, яъни ЖПКнинг 364-моддасининг 1-бандида кўрсатилган асослар бўйича тўхтатилган жиноят ишлари ҳозирги пайтда йилдан-йилга рўйхатга олинган жиноятлар ичида кўпайиб бормоқда. Демак, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жиноятларни очилиши билан боғлиқ фаолияти самарадорлиги айнан шу кўрсаткич билан чамбарчас боғлиқ бўлганлиги сабабли, бу ҳолат терговчиларнинг фаолиятида ҳам, айниқса жиноятларни очилишини ташкил этувчи рақамларга ҳам бевосита таъсир кўрсатади, чунки бу рақамлар улар томондан тегишли қарорлар қабул қилишда юзага келади. Таъкидлаш жоизки, терговчи жиноятларни очиш функциясини амалга ошириб, тегишли процессуал ҳаракатларни амалга оширади ва бу ҳаракатлар инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларига тегишли бўлиши мумкин, бу эса дастлабки тергов даврида шахснинг ҳуқуқларини таъминлашда алоҳида эътиборни қаратилишини талаб этади. Ўтган йилларнинг очилмаган жиноятлар очиш фаолияти терговчи ва суриштирувчи органга тегишли бўлиб бунда шахснинг ҳуқуқларига сезиларли дара- жада таъсир кўрсатилади. Маълумки, ички ишлар органлари шахс ҳуқуқлари ва эркинликларини, жамоат тартиби ва фуқаролар хавф- сизлигини ҳимоя қилишнинг ишончли гарови бўлиши лозим.
Жиноят таркиби элементларининг ҳар бири қилмишни жиноят деб топишда, уни тўғри квалификация қилишда катта аҳамиятга эгадир. Шунинг учун ҳам жиноят таркибини тўғри аниқлаш жиноят жавобарлик масаласини ҳал қилишнинг негизи ҳисобланади. Жиноят таркиби элементлари орасида субъектив томон алоҳида ўрин тутиб, шахсни содир этган ижтимоий хавфли қилмишига бўлган руҳий
муносабатида ифодаланади.
Мазкур мақола ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятлар детерминантларининг таҳлилига бағишланган. Хорижий тажриба ва илмий-назарий қарашларни ўрганиш асосида киберэжиноятларнинг сабаб ва шарт-шароитлари, жиноятчи шахси таҳлил қилинган. Таҳлил асосида тегишли хулосалар қилинган ва таклифлар ишлаб чиқилган.
XIX асрнинг 40-йилларида. Шартли ҳукм биринчи марта Бирмингемдаги инглиз судяларидан бири томонидан қўлланилган. Кейин бу институт Англияда 1887 йилдаги “Биринчи маккумларни синаш тўғрисида” ги қонун билан мустаҳкамланган ва ниҳоят 1907 йил “Жиноятчиларни синаш тўғрисида” ги конунга айланди. Континентал Европада шартли ҳукм килиш 1888 йилда Белгиянинг жиноят қонунида, 1891 йилда эса Францияда тартибга солинган [1]. Турли давлатлар конун ҳужжатларида шартли ҳукм қилиш институтининг ҳуқуқий табиати ва мазмуни турлича талкин қилинган, аммо шунга қарамай, статистика унинг кснг таркалишини ва ҳозирги пайтда қўлланилиш доирасининг сезиларли даражада ўсганлигини кўрсатмокда [2].
Мазкур мақолада рухсатсиз компьютер ахборотларини олганлик жиноятининг субъектив томонини аниқлаш масалаларига бағишланган бўлиб, муаллифлар томонидан билдирилган таклифлар келгусида мазкур соҳадаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва илмий соҳани ривожланишига хизмат қилади.
Мазкур мақолада солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлашни олдини олиш масалалари ҳамда ушбу жиноят қарши курашишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўрни ва аҳамияти илмий тадқиқ этилган. Солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган ва таклиф қилинган, шунингдек амалга оширилаётган чора-тадбирлартаҳлил қилиниб хулосалар берилган.
Информационные технологии сегодня используются во всех сферах общественной и государственной жизни, включая уголовное судопроизводство и являясь одним из приоритетных направлений модернизации последнего63 64. Возможности использования цифровых технологий в уголовном судопроизводстве многообразны: от электронного документооборота до сопровождения следственных и судебных действий при фиксации их результатов, осуществления контроля за применением мер процессуального принуждения и доказывания обстоятельств совершенного преступления
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 98, 10-моддаларида назарда тутилган аффект ҳолатида содир этилган жиноятларни квалификация қилишнинг асосий йўналишлари батафсил таҳлил қилинган. Ўтказилган таҳлиллар натижасида Ўзбекистон Республикаси Жиноят қонунчилигини такомиллаштиришга қаратилгнан аниқ таклифлар ишлаб чиқилган.
Мақолада инсон биометрик параметрларини ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида қўллаш долзарблиги очиб берилган. Инсон биометрияси нотариал, банк соҳаларида, бошқарув назорати тизимларида қўлланилади. Шу билан бирга, криминалистик ҳисобга олиш тизимида фойдаланиладиган биометрик идентификаторлар таҳлил қилинган. Мақбул биометрик параметрлар танлови юзасидан криминалист-олимларнинг фикрлари ва қарашлари кўриб чиқилган. Ушбу тадқиқотда криминалистик рўйхатдан ўтказиш тизимида дактолоскопик ва портретли ҳисобга олиш билан бир қаторда рўйхатга олишнинг генотипик ва фоноскопик турлардан ҳам фойдаланиш таклиф этилган. Хитой, Аргентина, Жанубий Корея, Евроиттифоқ мамлакатлари, АҚШдаги биометрик маълумотлар базасидан фойдаланишнинг илғор хорижий тажрибаси ёритиб берилган. Муаллиф томонидан барча автоматлаштирилган биометрик тизимларнинг интеграцияси бўйича, аҳолини максимал даражада қамраб олиш ва ўта оғир жиноят содир этиб қидирувда бўлган шахсларнинг биометрик маълумотлари бўйича тажриба алмашиш таклифлари ишлаб чиқилган. Жиноятларни очиш ва тергов қилиш мақсадида мультибиометрик ҳисобга олишдан фойдаланиш самарасини ошириш муаммоларига ечим топиш учун ташкилий, методик ва ҳуқуқий аспектларни назарда тутадиган комплекс ёндашув зарур. Биометрик тизимларни татбиқ этишда шахсий маълумотларни олиш, ишлов бериш, сақлаш ва фойдаланиш жараёнида уларнинг хавфсизлигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга.
Мақолада муаллиф томонидан Ўзбекистон Республикасининг жиноий жазоларни
либераллаштириш соҳасидаги сиёсати ва амалга оширилган ислоҳотлар таҳлил қилиниб, жумладан, тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти билан боғлиқ жиноятлар учун рағбатлантирувчи нормаларни такомиллаштириш истиқболлари масаласига тўхталиб ўтилган.
Жиноят содир қилган шахсларни экстрадиция қилиш халқаро-ҳуқуқий институт эканлигини инобатга оладиган бўлсак, халқаро ҳуқуқнинг ушбу институти таянадиган халқаро-ҳуқуқий асосларига алоҳида тўхталиб ўтиш зарур. Зотан, халқаро ҳамжамиятнинг экстрадиция институти ҳуқуқий асосларини шакллантириш масаласига алоҳида аҳамият қаратаётганлиги бежиз эмас. Қайд этиш жоизки, жиноятчиларни тутиб бериш ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасида қатор конвенция ҳамда икки томонлама шартномалар амал қилиб келмоқда 1.
Hayotda albatta, har birimiz ertami-kechmi nohaqlikka, adolatsizlikka to‘qnash kelishimiz ehtimoldan xoli emas. Aytaylik, puxta bilimga ega o‘quvchining institutga kirolmasligi yoki sudyaning pora evaziga gunohkorni oqlab, begunohni qoralashi kabi nohaqliklaru bedodliklar hayotda juda uchraydigan hodisalardir hisoblanadi. Ushbu maqolani yozishimdan maqsad korrupsiya tushunchasi, mazkur tizimdagi jinoyatlarning ob’yektiv va sub’yektiv belgilari, xalqaro miqyosdagi huquqiy hujjatlardagi korrupsiyaviy normalarning standartlari hamda mazkur turdagi jinoyatlarga oid xorijiy davlatlar tajribasi qiyosiy-huquqiy jihatdan tahlil qilingan. Shuningdek, maqolada korrupsiyaviy jinoyatlarga oid amaldagi milliy qonunchilik muammolari va ularni takomillashtirish masalalari ko‘rsatilgan. Bundan tashqari mazkur maqolada xalqaro huquqiy hujjatlar, xorijiy davlatlardagi korrupsiyaviy normalarni milliy qonunchilikka implementatsiya qilish istiqbollari muhokama qilingan
Бугунги кунда, Ўзбекистонда диний экстремизмга қарши кураш бўйича самарали тизим яратилди. Натижада, сўнгги йилларда фуқароларни диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолиш ҳолатлари ҳам сезиларли даражада камайди. Аммо, шу билан бирга, ахборот технологиялари ва Интернет тармоғидан ДЭТ аъзоларининг кенг фойдаланиши, киббермаконда процессуал ҳаракатларни ўтказиш тартиби мукаммал ишлаб чиқилмаганлиги ҳамда соҳани тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда бўшлиқларнинг мавжудлиги каби муаммоларнинг сақланиб қолаётганлиги мазкур турдаги жиноятларни тергов қилишда қийинчиликларни юзага келтирмоқда.