Бошқарув ҳисобини юритишда асосий эътибор хўжалик юритувчи субъектлар ички фаолиятига қаратилмоқда, у фаолият олиб бораётган бизнесни ташқи муҳити эса назардан четда қолмоқда. Шу боисдан, ҳозирги кунда асосий эътиборни ташқи муҳитга қаратадиган бошқарув ҳисоби концепцияси, яъни стратегик бошқарув ҳисобини ташкил этишга катта эҳтиёж сезилмоқда. Тадқиқотда стратегик бошқарув ҳисобини жорий этиш зарурлиги илмий асосланди. Иқтисодий адабиётлар таҳлили асосида стратегик бошқарув ҳисобини ҳисоб-ахборот таъминотидаги ўрни, жорий этиш тартиби,
тактик бошқарув ҳисоби билан таққослама тавсифи ва концептуал асослари ишлаб чиқилди.
Ушбу мақолада пандемия шароитида олий таълим муассасаларида бошқарув тизимини шакллантиришнинг назарий асослари тадқиқ этилган. Шу билан бир қаторда, ОТМ бошқарув тизимини такомиллаштириш жараёнида эътиборга олиниши зарур бўлган хусусиятлар, асосий тенденциялар ва трендлар, соҳада кузатилаётган муаммолар таҳлили натижаларига таянган ҳолда бошқарув ҳамда бошқарув тизимларининг ташкилий-иқтисодий механизми тушунчаларининг муаллифлик ёндашуви баён этилган.
шбу мақолада бошқарув қарорлари самарадорлигини баҳолаш йўналишлари ва жихатлари ёритилган. Муоммонинг ахборот майдони, муоммони қўйилишига таъсир этувчи омиллар ҳамда бошқарув қарорларининг самарадорлик кўрсаткичларининг синфланиши баён этилган. Бошқарув қарорларининг самарадорлигини баҳолаш бўйича қатор назарий фикрлар асосида бошқарув қарорларини ижросини таъминлаш ва уни бошқарув самарадорлигига таъсирини ошириш масаларига хулосалар берилган.
Ушбу мақолада Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолияти қонунчилигини такомиллаштиришда корпоратив бошқарув кодексининг роли, хозирги даврда корпорациялар, акциядорлик жамиятлари ўрни ва ҳуқуқий асослари, уларда ўз сармояси билан қатнашаётган акциядорлар ҳуқуқлари ва манфаатлари каби масалалар ёритилган.
В данной статье, на основе мнений ученых освещены понятие обеспечения открытости деятельности органов государственной власти и управления и его особенностей, даны собственные идеи касательно обеспечения открытости деятельности данных органов, а также выдвинуты предложения и рекомендации, необходимые для совершенствования организационно-правовых основ обеспечения открытости деятельности органов государственной власти и управления.
Тадқиқот объектлари: Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг нуфузли халқаро сиёсат ва ҳуқуқ субъекти сифатидаги фаолияти.
Ишнииг мақсади: Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг институциялашиш жара-ёни ва фаолият йўналишларини сиёсий институтлар ва жараёнлар нуктаи назаридан тахдил килишдан иборат.
Тадқиқот усули: Тадқиқот жараёнида тизимли, қиёсий тахдил, функционал, та-рихий қиёслаш ва политологик тахлил каби усуллардан фойдаланилди.
Олипган натижалар ва уларнинг янгилиги халқаро сиёсат ва хуқук субъекти сифатида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг фаолияти ва институциялашиши жара-ёни, уиинг минтақада хавфсизликни таъминлашга таъсири илк марта комплекс ўрга-нилганлигида ўз аксини топади. Жумладан: Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг ша-клланишига олиб келган ижтимоий-сиёсий ва маконий шарт-шароитлар илмий жихатдан асослаб бсрилди; Шанхай ҳамкорлик ташкилотида Узбекистан ишгироки-нинг сиёсий-ижтимоий жиҳатлари ёритиб бсрилди; хорижий тилларда, биринчи навбатда, хитой тилида чоп этилган манбаларни ўрганиш ва умумлаштириш асосида ШҲТнинг минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш сиёсатининг ўзига хос хусусиятлари очиб берилди; ШҲТнинг халқаро ва минтақавий ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги ўрни ва роли илмий тахдил этилди; Шанхай ҳамкорлик ташкилоти фаолиятига гаъсир этувчи ички ва ташки омилларни таҳлил қилиш асосида уларни мувофиқлаштириш йўллари илмий асосланди; ШҲТга аъзо давлатларнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш хусусиятлари ва даражаларидан келиб чиқиб, ташкилот доираси-да миллий ва минтақавий манфаатлар тизимини уйғунлаштириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Амалий аха м пяти. Тадқиқотнинг амалий аҳамиятини аъзо давлатларнинг ШҲТ дои-расида халқаро жараёнларга янгича таъсирини ошириш билан боғлик мухим муаммолар-нинг илмий тахлили ва шу асосда ишлаб чикилган амалий тавсиялар белгилайди.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: диссертация мавзуси бўйича 8 та илмий мақола чоп этилди. ТошДШИда махсус курслар ўқилди.
Қўллапиш (фойдалаииш) сохаси: Тадқиқот иши натижалари Узбекистан Рес-публикаси ташқи сиёсий ва иқтисодий фаолияти, хавфсизликпи таъминлаш, ташкилот фаолияти доирасига кирувчи маконда узоқ муддатли барқарорлик ва тараққиётни сақлаш ҳамда шу орқали дунёда кечаётган ижтимоий жараёнларга таъсир кўрсатишда кул келиши мумкин.
Олий таълим соҳасидаги ислоҳотлар айнан ОТМларнинг янги сиёсий-иқтисодий ўзгаришларга мослашишини назарда тутмоқда. Бугунги кунда ривожланган давлатларнинг таълим тизимида авторитар ва маъмурий-бюрократик бошқарув моделидан воз кечган ҳолда корпоратив бошқарув усули кенг ёйилмоқда[1].Дунёнинг ривожланган мамлакатларида олиб борилаётган ислоҳотларда белгиланган мақсадларга авваламбор олий таълим муассасалари бошқарув тизимини ислоҳқилмасдан, аниқроғи, олий таълимда илғор бошқарув усуллари: корпоратив бошқарув, академик мустақиллик тамойилларини жорий этмасдан эришиб бўлмайди. Ривожланган мамлакатлар тажрибаси ва ҳозирги ОТМлар бошқаруви аҳволи таҳлили ушбу фикримизни тасдиқлайди.