Ушбу мақолада Австралия Иттифоқи жиноят қонунчилигида жазони енгиллаштириш институти, шу жумладан, вояга етмаганларга жазо тайинлаш, тамом бўлмаган ҳамда иштирокчиликда содир этилган жиноятлар учун жазо тайинлаш масалалари таҳлил қилинган.
Мазкур мақола жиноят ҳуқуқидаги энг долзарб мавзулардан бири – жиноий жазо масаласига
бағишланган. Мақолада жиноий жазонинг мақсади унинг моҳияти ва ижро этилишига оид баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб келаётган муаммоли масалалар илмий, ҳуқуқий, ижтимоий ва фалсафий нуқтаи назардан таҳлил этилган.
Мазкур мақолада жазони ўташдан бўйин товлашнинг жазодан озод қилишда таъсирига доир масалалар илмий ва назарий жиҳатдан таҳлил этилиб, тегишли хулосалар берилган.
Ушбу мақола рецидив жиноят бўйича жазо тайинлашнинг ўзига хос хусусиятларига бағишланган бўлиб, унда рецидив жиноят тушунчасига оид назарий қарашлар таҳлил қилинган. Шу билан бирга муаллиф томонидан рецидив жиноят учун жазо тайинлашнинг ўзига хос жиҳатлари ёритиб берилган. Мақолада амалдаги жиноят қонунчилигини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига мувофиқ, жазо тизимида энг енгилидан энг оғирига қараб саккизта жазо тури мустаҳкамланган бўлиб, жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, қамоқ, интизомий қисмга жўнатиш, озодликдан маҳрум қилиш ва ўлим жазоси фақат асосий жазо сифатида, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш эса асосий жазо сифатида ҳам, қўшимча жазо сифатида ҳам қўлланилади.
Мақолада жиноят ишлари бўйича халқаро ҳамкорлик йўналиши ҳисобланган озодликдан маҳрум қилинган шахсларни жазони ўташ учун фуқароси бўлган давлатга топшириш ва уларни қабул қилиш масаласининг тартибга солинишининг ўзига хос хусусиятлари таҳлил қилинган. Бундан ташқари, муаллиф томонидан жиноят ишлари бўйича халқаро ҳамкорлик механизмини такомиллаштириш, миллий ва халқаро ҳуқуқ нормаларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган, хусусан, рухий касалликка чалинган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун фуқароси бўлган давлатга топширишни тартибга солиш борасида қатор таклифлар келтирилган.
Всеобщая декларация прав человека ООН от 10 декабря 1948 г. в качестве задачи, к выполнению которой должны стремиться все народы и государства с тем, чтобы каждый человек и каждый орган общества, постоянно имея в виду настоящую Декларацию, стремились обеспечению, всеобщего и эффективного признания и осуществления их как среди народов государств-членов Организации, так и среди народов территорий, находящихся под их юрисдикцией. В статье 235 Уголовного кодекса Республики Узбекистан рассмотрена уголовная ответственность за пытки и других жестоких, бесчеловечных или унижающих достоинство видов обращения и наказания.
Маълумки, Ўзбекистон шарқшунослари томонидан араб тили лексикологияси араб тилшунослигининг бошқа соҳаларига нисбатан кам ўрганилган. Шу боис, мақолада бунги кунда ушбу соҳанинг муҳим лексик қатлами саналган ҳуқуқий терминлар, хусусан араб тилидаги жиноят-ҳуқуқи терминлари тадқиқ қилинди. Тадқиқот ишида термин тушунчаси, ҳуқуқий терминлар, жиноят-ҳуқуқи терминлари, шунингдек асрлар давомида маълум бир тарихий босқичларни босиб ўтган араб давлатларининг қонун тили тарихи ҳамда фикҳ методологиясининг асосий устунларидан ҳисобланган Қуръон ва ҳадислардан келтирилган мисоллар илмий адабиётлар таҳлили асосида ёритиб берилган. Қуръони карим сураларининг оятларида ҳуқуқнинг турли соҳалари, жумладан, жиноят ҳуқуқига тегишли бир қатор қонун-қоидалар мавжуд бўлиб, улар диний ҳуқуқ тушунчалари билан суғорилгандир. Қуръони каримда бир неча оғир жиноят турлари ҳақида сўз юритилган. Жумладан, ўғрилик, босқинчилик, қасддан одам ўлдириш, тан жароҳатини етказиш, порахўрлик, зино, туҳмат, жосуслик, исён, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, ота-онанинг қасддан ўз фарзандини ўлдириши, судхўрлик ва бошқалар. Шу сабабли мақолада Қуръон ҳамда ҳадислар араб ҳуқуқий тилининг шаклланишига таъсир кўрсатган омил сифатида таҳлил қилинган. Исломнинг иккинчи манбаи ҳисобланмиш суннатларда ҳам қатор жиноят ҳуқуқига оид терминлар келтирилган бўлиб, Имом ал-Бухорийнинг «Ал- жомеъ ас-саҳиҳ» ҳадислар тўпламидаги жиноят ҳуқуқига оид жиноят ва жазо масалаларини ўзида акс эттирган саҳиҳ – ишончли ҳадислар тадқиқот манбаи сифатида ўрганилган. “Олтин силсиласи: Саҳиҳул Бухорий” номли ҳадис тўпламларининг 3, 4 ва 8-жузларида жиноят турлари ва уларда кўзда тутилган жазо масалалари ифодаланган ҳадислар ҳам ўрин олган. Мақолада “Ҳаддлар китоби (боб)” дан келтирилган хамр ичиш ва ўғирлик қилишда пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) томонидан қўлланган жазолар тўғрисидаги ҳадислар, “Гувоҳликлар китоби” дан эса яширинган кишининг гувоҳлиги, бирор нарсага бир ёки бир нечта гувоҳ гувоҳлик бериши, адолатли гувоҳлар, ноҳақ гувоҳликка гувоҳ қилиниш ҳақидаги ҳадислар, “Диялар китоби” деб номланган бўлимдан эса ўша давр амалиётида мавжуд бўлган аниқ жиноят ишлари тафсилотини баён қилган ҳолда қасддан одам ўлдириш ва тан жароҳати етказиш ва шу каби бошқа жиноий қилмишларни ўз ичига олган ҳадислар ўрин олган. Қуръон оятлари, ҳадис ҳамда суннатларда келтирилган фиқҳий-ҳуқуқий масала ҳамда терминлар ҳозирги араб тилидаги жиноят ҳуқуқи терминларининг пайдо бўлиши ва шаклланишида асос бўлиб хизмат қилгани қатор мисоллар орқали исботланган.
Мазкур мақола доирасида жиноят ва бир неча жиноят содир этиш ва унинг асослари, шунингдек олимларнинг бир неча жиноятлар учун жазо тайинлаш бўйича назарий қарашлари тадқиқ этилган. Мақола сўнгида муаллиф томонидан ушбу соҳада жиноят қонунини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган
Мақолада Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти тизимида Президент ва Бош вазир муносабатларининг ўзига хос жихатлари, мазкур муносабатларнинг предметини ташкил этувчи конституциявий-ҳуқуқий муносабатлар қиёсий ҳуқуқий таҳлил асосида батафсил ёритилган ҳамда мазкур соҳада қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилган.
Наличие преступлений, которые нередко совершают лица, страдающие различными заболеваниями, настоятельно требует уголовно-правовых мер по охране жизни, здоровья и безопасности общества.
Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этишнинг бош мақсади - инсон манфаатларини ҳимоя қилишдир. Сўнгги йилларда бу борада амалга оширилган ислоҳотлар фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш баробарида, жиноий жазоларнинг либераллаштирилишига замин яратмоқда.
Судимость – это правовое состояние лица, вытекающее из факта его осуждения за преступление к какому-либо наказанию и связанное с определенными правоограничениями 1. Факт судимости влияет на степень общественной опасности лица, деяния, им совершенного. Судимость учитывается при определении неоднократности, рецидиве преступлений и при назначении наказания.
Мақолада озодликдан маҳрум қилиш жойларида маҳкумлар билан муомала қилишнинг ҳалқаро-ҳуқуқий тушунчаси, қоидалари назарий-ҳуқуқий таҳлил этилиб, унинг юридик фаолият тушунчаси билан алоқадорлиги ва фарқловчи жиҳатлари очиб берилган. Шунингдек, мазкур ҳуқуқий фаолиятнинг тузилиши, мақсади, усуллари, шакллари ва воситалари масаласида илмий мушоҳада юритилган.