Гипоспадия жинсий олатнинг туғма норасолиги бўлиб ўғил болалар ўртасида тез-тез учрайди. Охирги 30 йил давомида бу хасталик билан туғилган болалар сони 1:450-500 дан 1:125-150 гача кўпайган. Ушбу норасоликнинг болаларда учрашининг кўпайиши ва операциядан кейинги асоратларнинг 50%га етиши сабабли, норасоликнинг жарроҳлик усули билан бартараф этиш бутун жахон олимлари диққат эътиборида бўлиб, бу хол қозирги пайтда ҳам давом этмокда.
Изучить эффективность комплексного лечения и профилактику внепищеводных проявлений гастроэзофагеально рефлюксной болезни, оптимизировать тактику лечения.
Мазкур мақолада Қайта қуриш йилларида Ўзбекистонда аграр соҳадаги йилар мобайнида совет иқтисодий модели асосида олиб борилган сиёсат ва унинг салбий оқибатлари, соҳадаги муаммолар ва уларни келтириб чиқарган омиллар ҳамда аграр соҳадаги мавжуд муаммоларни даврий матбуот саҳифаларида ёритиш масалалари очиб берилган.
Маълумки, республикамизда мулкнинг хилма-хил шакллари муҳофазасини кучайтириш, мулк ҳамда мулкий ҳуқуқлар кафолатларини белгилашга алоҳида эътибор қаратилиб, қатор мақсадли чора тадбирларамалга оширилмоқда. “Мулкка тажовуз қилиш билан боғлиқ иқтисодиёт асосларига қарши жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш”[1] билан қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланиб, ушбу соҳани тадқиқ этиш муҳим аҳамият касб этмоқда
В последние годы в связи с успехами пренатальной диагностики пороков в детской урологии развивается новое направление - неонатальная урология, что делает актуальной проблему ранней диагностики пороков у детей первых недель и месяцев жизни
Жиноий жазога ҳукм қилинган шахсларда қонунга итоаткорлик, жамиятда юриш-туриш қоидаларига ҳурмат муносабатини шакллантиришда уларга таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганишга кўмаклашиш муҳим омил ҳисобланади. Шу боис кейинги йилларда судҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, жиноят ва жиноят-процессуал қонунчиликни такомиллаштириш жараёнида бунга алоҳида аҳамият берилмоқда. Хусусан,Президентимизнинг 2019 йил 29 январдаги “Озодликдан маҳрум этилган шахсларни меҳнат билан бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 апрелдаги “Озодликдан маҳрум этилган шахслар учун умумий таълим ва касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларида бу йўналишда амалга оширилиши зарур бўлган долзарб вазифалар белгилаб берилди
Мазкур мақолада ҳиндий тилидаги сон компонентли фразеологик бирликлар атрофлича ўрганилган. Мақолада бирликларга оид сонлар иштирок этган фразеологик бирликларгина таҳлилга тортилган. Уларнинг ўзига хос жиҳатлари тадқиқ этилган. Таҳлилга тортилган мисоллар фразеологик бутунлик, фразеологик қўшилма ва фразеологик чатишма каби гуруҳларга тақсимланган ва турли хил моделлар ишлаб чиқилган. Мақолада бирликларга оид сонлар иштирокида ҳосил бўлган фразеологик бирликлар таркибида асосан “бир” саноқ сони фаол иштирок этиши, бошқа сонлар эса фразеологик бирликлар таркибида нисбатан кам қўлланилиши аниқланган. “Бир”, “икки”, “тўрт” ва “етти” саноқ сонлари иштирок этган фразеологизмлар қолган сонлардан фарқли равишда учала гуруҳда ҳам ўз ифодасини топганлиги кўрсатиб берилган. Сон компонентли фразеологик бирликлар ҳиндий тилидан ўзбек тилига таржима қилинганида сонларга хос лексемалар ўз маъносини йўқотиши ва аксарият ҳолларда уларнинг ўрнини маъно кучайтирувчи бошқа сўзлар эгаллаши каби хусусиятлар ҳам ўрганилган ва уларнинг ўзига хос жиҳатлари мисоллар талқинида очиб берилган. Ҳиндий тилидаги сон компонентли фразеологик бирликлар таҳлил қилиниши натижасида улар орасида сўз бирикма шаклига хос иборалар нисбатан кам учраши, шунингдек, фразеологик бирликлар таркибида соматик отлар нисбатан кўп қўлланилиши ҳам аниқланган. Таҳлилга тортилган бошқа фразеологик бирликлар гуруҳидаги мисоллардан фарқли ўлароқ фразеологик чатишма гуруҳига оид мисоллар таркибида фақатгина сонларга хос лексемалар иштирок этганлиги ҳам маълум бўлган.
Мақолада сифатсиз ва қалбаки маҳсулотларнинг контрафакт товарлар сифатида республикамизга кириб келишини олдини олиш ҳамда интеллектуал мулк объектларини божхона органлари томонидан қай даражада ҳимоя қилинишида хориж тажрибаларининг аҳамияти тўғрисида тавсиялар берилган.
Yangi bo'sh ish o'rinlarini yaratish iqtisodiy rivojlanishning tabiiy jarayonidir. Ishlab chiqarishni muttasil takomillashtirish, ilm-fan va texnologik yangiliklarni faol takror ishlab chiqarish shaklida amaliyotga doimiy tatbiq etish, ilg‘or tarkibiy o‘zgartirishlar orqali yangi bo‘sh ish o‘rinlarini yaratish ishlari amalga oshirilmoqda. Yangi bo‘sh ish o‘rinlari yaratilmasdan turib, bandlikning maqbul tuzilmasi shakllanmaydi, mehnat unumdorligi oshmaydi. O‘zbekistonning bozor iqtisodiyotiga o‘tishi bilan yangi bo‘sh ish o‘rinlarini yaratish shartlari tubdan o‘zgardi. Turli mulkchilik shakllarining vujudga kelishi, mavjud korxonalarning kengayishi va modernizatsiya qilinishi zamon talablariga javob beradigan ish o‘rinlarini yaratish imkonini berdi. Bunday rivojlanish natijalari hududlarda ham o‘z samarasini bermoqda.
Жиноий жазога ҳукм қилинган шахсларда қонунга итоаткорлик, жамиятда юриш-туриш қоидаларига ҳурмат муносабатини шакллантиришда уларга таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганишга кўмаклашиш муҳим омил ҳисобланади
Олиб қўйилувчи ортодонтик аппаратлардан
олинадиган натижа билан даволашга бўлган оилавий ёндашув ўртасида мувофиқлик ўрнатиш
Мақолада ер учун ҳақ тўлашга оид Ўзбекистон ва хорижий давлатларнинг ер, солиқ, фуқаролик қонунчилиги таҳлил этилган. Ўрганишлар натижасида Ўзбекистон Республикаси ер қонунчилигини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари кўрсатиб берилган.
Мазкур мақолада ҳинд-орий тилларига хос бўлган ҳиндий тилидаги нумеративларга оид лексемалар этимологик жиҳатдан таҳлил қилинган. Таҳлилга тортилган барча мисоллар ҳинд тилшунослигида тан олинган тадбҳава, татсама ва видеши каби типларга бўлиб ўрганилган ва уларнинг ўзига хос маъно хусусиятлари кўрсатиб берилган. Баъзи нумеративларнинг бошқа нумератив сўзларга тенг бўлган жиҳатлари ҳам аниқланган. Аксарият нумеративларга оид лексемалар ўз маъносидан ташқари бошқа маъно хусусиятларига ҳам эга эканлиги, яъни уларда омонимия ҳодисаси ҳам мавжуд эканлиги тадқиқ этилган. Таҳлилга тортилган барча мисоллар 3 та гуруҳга, яъни оғирлик, узунлик, ер майдони сатҳи ўлчов бирликларига оид деб топилиб, уларнинг ўзига хос ифодаланиш жиҳатлари ҳам ўрганилган. Нумеративларга хос бўлган лексемалар этимологик жиҳатдан ўрганилиши натижасида фақатгина битта гуруҳ, яъни узунлик ўлчов бирлигига оид нумератив сўзлар ҳам тадбҳава, ҳам татсама, ҳам видеши типида ҳам мавжуд эканлиги аниқланган. Татсама ҳамда видеши типига оид мисоллардан фарқли ўлароқ фақатгина тадбҳава типида уччала гуруҳга оид мисоллар мавжудлиги кузатилган ва уларнинг ўзига хосликлари мисоллар талқинида очиб берилган. Баъзи нумеративларга оид мисолларнинг бир неча шакллари мавжуд эканлиги ва уларнинг қўлланилишида турлича фарқлар борлиги ҳам аниқланган. Айниқса, татсама ва тадбҳава типига оид бўлган кўпгина нумератив сўзлар қадимда кенг қўлланилганлиги ва уларнинг ҳозирги кунда ҳам кенг қўлланилишига алоҳида урғу берилган. Шунингдек, баъзи нумеративларга хос лексемаларнинг қўлланилишидаги фарқли жиҳатлар кўрсатиб берилган.