Мазкур мақолада араб замонавий Саудия адабиёти шеърияти вакили Мансур ал-Ҳозимийнинг илмий мероси “Завқ-шавқ ва ҳикоялар” девонида шоирнинг қасидаларини ўрганишни ўз ичига қамраб олган. Биз Мансур ал-Ҳозимийнинг ةيبرعلا ةريزجلا نم ءارعش (“Араб яримороли шоирлари”) номли китобдаги муҳаббат ва табиат васфи ила ёзилган шеърлари мазмунан бой ва шаклан гўзаллигига, Мансур ал-Ҳозимий шакл ва мазмунга доир барча унсурларни қунт билан ишлаб, уларга жило ва сайқал берганига, тил имкониятларидан усталик билан фойдаланганлигига, шунинг учун ҳам унинг шеърлари тилининг аниқ равонлиги, образли ва ширали бўлиши билан бирга ғоялар содда ва ихчам, китобхонни ўйга солдирувчи, том маънода китобхонга мослигига гувоҳ бўламиз. Шунингдек, унинг шеърияти ўзбек адабларининг шеърлари билан мазмуний жиҳатдан ўзаро солиштирилди.
Мазкур мақолада машҳур ўрта аср араб адабиётшуноси ва тилшуноси Абу Мансур ас-Саолибий ҳаёти ва ижодий меросининг дунё миқёсида ўрганилишига оид маълумотлар баён этилган. Турли тадқиқотчиларнинг мазкур мавзудаги илмий ишларига муносабат билдирилган.
Atherosclerosis and associated cardiovascular diseases are still an urgent problem of modern medicine. The WHO Global Health Estimates show, that they are the leading cause of death and have been the leading cause of death globally for 20 years. Patterns of atherosclerosis pathogenesis are requiring further development, because understanding the mechanisms of disease development has one goal: to find effective treatment in terms of targeting important parts of pathogenesis.
Ҳозирги даврда ўсиб келаётган авлоднинг муаммоларини ўрганиш, тахлил қилиш ва шу асосда уларнинг ечимини топиш эҳтиёжи тобора ортиб бормоқда.Ёшлар жамият ҳаётининг муҳим субъекта эканлиги боне, уларнинг ижтимоий сифатларини жамиятнинг шакл шамойилига қараб тавсифлаш мумкин. Бу ўринда ёшлар таркибида ўқувчи ва талабалар алоҳида кўзга ташланади, уларнинг ижтимоий ҳолати ёки эгаллаётган касблари билан тавсифланади. Ёшларга дойр сиёсат йўналиши бир қанча ривожланган давлатларда XX аернинг 60-70 йилларида мустақил соҳа сифатида шаклланди.
Мақолада Марказий регион – Сирдарё ва Самарқанд воҳаси ҳамда Жанубий регион – Сурхондарё водийсида тарқалган суғориладиган оч тусли бўз тупроқларининг зичлиги, солиштирма оғирлиги ва ғоваклиги тўғрисидаги маълумотлар келтирилган. Ушбу тупроқлар ҳайдалма ости қатламида ҳосил бўлган «плуг товони» – зичлашган қатламини ҳар 3-4 йилда, ўсимликларнинг вегетация даври тугаган даврда – куз ойларида бир маротаба чуқур юмшатиш ишларини ўтказиб туриш, тупроқнинг нафақат умумфизикавий, сув-физикавий ва физик-механик хоссаларини яхшиланишига, балки ўсимликларни ўсиши ва ривожланишига янада ижобий таъсир кўрсатади.
Ўзбекистон республикаси президентининг “Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори [1] чорвачилик тармоқларини янада ривожлантириш, чорвачилик хўжаликларини молиявий қўллаб- қувватлаш, чорва озуқа базасини янада кўпайтириш, шунингдек, аҳолининг йирик чорвачилик хўжаликлари ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишловчилар билан ҳамкорликдаги фаолияти асосида ўз хонадонларида чорва молларини боқишини ташкил этиш ва чорва озуқа базасига бўлган талабини қондириш мақсадида хозирги кунда амалга ошириши лозим бўлган долзарб масалаларга хос бўлиб, унда гидропоника усулида озуқа маҳсулотлари тайёрлашга алоҳида эътибор берилган.
Мақолада, диаспорология фанини таҳлил қилиш мақсадида, илмий тадқиқотлар, “Диаспора” тушунчаси, диаспоралар таснифи, замонавий ва классий диаспоралар, диаспоралар трансмиллий ҳамжамият объекти сифатида мавжуд илмий қарашлар баёни таҳлил этилган. “Диаспора” тушунчасининг ягона умумий қабул қилинган таърифи йўқлиги, бунда ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан зарур эканлиги хулоса қилинган. Хулосада диаспоралар тарихига доир тадқиқотларни такомиллаштиришга оид муаллифнинг фикрлари ишлаб чиқилган.
Улуғ олмон файласуфи, машҳур ёзувчи ва шоир Фридрих Ницше (1844-1900) асарлари мутолааси унинг донишманд Шарқ фалсафий ва бадиий тафаккуридан етарли даражада баҳраманд бўлганлигини кўрсатади. Мазкур мақолада Ницше қарашлари Шарқ фалсафий қарашлари – Зардушт “Авесто”си ва Румийнинг “Маснавийи маънавий” асарлари билан қиёсий равишда таҳлил ва тадқиқ этилади.
Ушбу мақолада республикамиздаги транспорт ва логистика хизматларининг аҳамияти, ўзига хос хусусиятлари муҳокама қилинади. Мақолада замонавий транспорт ва логистика инфратузилмаси ва такомиллаштириш йўллари, республикамизда транспорт-логистика хизматларини ташкил этиш стратегиялари ҳақидаги масалалар муҳокама қилинади.
Suyak bo'shlig'ida "oyna" yaratish orqali erishilgan kistaning samarali dekompressiyasi nafaqat kista bo'shlig'ini antiseptik eritmalar bilan sanitarizatsiya qilish, balki zarur gistologik materialni (suyak moddasi va kista qobig'i) olish imkonini beradi. Suyak bo'shlig'i nuqsonini keyinchalik yangi hosil bo'lgan suyak to'qimasi bilan to'ldirish ikkinchi darajali osteogenez natiyasida yuzaga keladi.
Мақолада, олмада олма мевахўри ва ўргимчакканага қарши уч маротаба қўлланилган препаратларни самарадорлиги. Олма мевахўри ва ўргимчакканага қарши энг самарали инсектоакарицидлардан Бифенфос, 42% эм.к. 1,5 л/га. меъёрда юқори самара берди.
Мақолада Ямандаги замонавий инқирозни келтириб чиқарган сабаблар, ички ва ташқи омиллар кўриб чиқилган. Яманнинг буюк давлатлар манфаатлари тўқнашган нуқта эканлиги унинг Европани Ҳинд океани билан боғлайдиган муҳим стратегик денгиз йўлида жойлашганлиги билан изоҳланади. ХХ асрнинг иккинчи ярмида ташқи омиллар билан бир қаторда, Яманнинг ўзида Шимол ва Жануб ўзаро келишмовчиликлар туфайли иккига бўлиниб кетганлиги ёритиб берилган. 1990 йилда Яманнинг қайта бирлаштирилишидан сўнг, бирлаштириш шартларидан норози бўлган кучларнинг фаоллашуви кузатилиб, бу ҳаракатлар янги фуқаролар урушининг бошланишига олиб келгани қайд этилади. Мақолада асосий эътибор ХХ аср охирларидан Яман ҳаётида сиёсий диний омил ҳам қўшилганига қаратилган, яъни шимолдаги зайдийлар йўналишидаги шиалар ва жанубдаги суннийлар ўртасидаги қарама-қаршилик кучайди. Ямандаги ваххобийликнинг сиёсий ҳамда ғоявий куч сифатида ёйилиши, “Арабистон яриморолидаги Ал-Қоида”га асос солиниши мамлакатдаги шундоқ ҳам оғир аҳволни янада чуқурлаштириб юборганига эътибор қаратилди. “Хусий”-зайдийлар диний ҳаракатининг “Араб баҳори” тўлқинида ҳарбий-сиёсий кучга айланиши жараёни, унинг собиқ президент Али Абдуллоҳ Солиҳ тарафдорлари билан иттифоқда нафақат 2015 йил январ ойида Санада ҳокимиятни эгаллагани, балки шу билан бирга, ўз мавқеини Аденгача кенгайтиришга эришгани таҳлил қилинади. Мақолада асосий урғу 2015 йил мартдан Ямандаги можаронинг Сауд коалицияси (Саудия Арабистони, Баҳрайн, Иордания, Қувайт, Марокаш, Қатар, Судан, БАА ва Миср)нинг Абд Раббо Мансур Хадининг қувиб чиқарилишида Президент тарафида туриши билан ҳамда қурол кучи билан хусийларнинг Аден ва Баб ал-Мандеб бўғозидан чиқиб кетишга мажбур қилиниши билан халқаро хусусият касб этганига қаратилган. Охирги вақтларда АҚШ сиёсатида Сауд коалициясини қўллаб-қувватлаш борасида қандай ўзгаришлар содир бўлганлиги қайд этиб ўтилган. Эроннинг Ямандаги роли ва унинг тадқиқотчилар ўртасида турли баҳс-мунозараларга олиб келувчи хусийлар билан алоқалари кўриб чиқилади. Сўнгги воқеалар таҳлили асосида Сауд коалицияси олиб бораётган ҳарбий ҳаракатлар Яманнинг ягона давлат сифатида барҳам топишига олиб келиши мумкин деган хулосага келинди. Давом этиб келаётган қуролли можаро ҳамда сиёсий ечим топишга уринишларнинг натижасизлиги Яманда тинчлик ўрнатишни кейинга суради.
Mақолада фонд бозорларига COVID-19 коронавирус пандемияси таъсирининг илмий-назарий жиҳатлари тадқиқ қилинган. Шунингдек, «Тошкент» Республика фонд биржасидаги савдо айланмасининг пандемия давридаги ўзгаришлари таҳлил қилинган, эконометрик таҳлиллар асосида COVID-19 коронавирус пандемиясининг фонд биржасидаги савдо айланмасига таъсир этувчи омилларнинг корреляцион боғлиқлиги аниқланган. Ўзбекистон фонд бозорининг фаоллигини оширишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилган.
Shokolad va shokolad mahsulotlari tarkibida kakos moyi qo’llanilishi lozim. Biroq kakos moyining tannarxi qimmatligi sababli unung o’rinbosarlari ishlab chiqilgan. Maqolada shokolad mahsulotlari tarkibida qo’llaniladigan kakos va uning o’rnida ishlatiladigan yog’lar haqida ma’lumotlar keltirilgan. Shuningdek shokolad mahsulotlari tarkibida qo’llaniladigan qandolat yog’lari va kakos yog’i o’rinbosarlarining fizik-kimyoviy ko’rsatkichlarini tahlil qilish natijasida olingan natijalar keltirilgan. Tadqiqot natijasida tahlil qilingan yog’larning tarkibidagi tran yog’ kislotalar miqdori standart meyorlaridan ko’p ekanligi aniqlandi.
Мазкур мақола 2000-2018 йилгача бўлган 19 йиллик давр мобайнида ахборот-коммуникация технологияларидан (АКТ) фойдаланишнинг Марказий Осиё давлатлари иқтисодиётининг иқтисодий ўсишига таъсирини аниқлаш ва ўлчаш масалаларига бағишланган. ИКТнинг турли кўрсаткичларини иқтисодий ўсишга таъсирини эмпирик ўрганиш учун панелли гуруҳ маълумотларидан фойдаланилган. Бунда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ иқтисодий ривожланиш суръатларини акс эттирувчи самарали кўрсаткич (функция) сифатида майдонга чиқади. Тадқиқотлар ва таҳлиллар АКТнинг иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари Марказий Осиё давлатларидаги иқтисодий ўсишнинг асосий омилларидан бири ҳисобланишини кўрсатди. Олинган натижалар Марказий Осиё давлатларида АКТдан фойдаланиш уларнинг иқтисодий ўсишига ижобий ва салмоқли таъсир кўрсатаётганидан далолат беради.
Мазкур мақола 2000-2018 йилгача бўлган 19 йиллик давр мобайнида ахборот-коммуникация технологияларидан (АКТ) фойдаланишнинг Марказий Осиё давлатлари иқтисодиётининг иқтисодий ўсишига таъсирини аниқлаш ва ўлчаш масалаларига бағишланган. ИКТнинг турли кўрсаткичларини иқтисодий ўсишга таъсирини эмпирик ўрганиш учун панелли гуруҳ маълумотларидан фойдаланилган. Бунда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ иқтисодий ривожланиш суръатларини акс эттирувчи самарали кўрсаткич (функция) сифатида майдонга чиқади. Тадқиқотлар ва таҳлиллар АКТнинг иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари Марказий Осиё давлатларидаги иқтисодий ўсишнинг асосий омилларидан бири ҳисобланишини кўрсатди. Олинган натижалар Марказий Осиё давлатларида АКТдан фойдаланиш уларнинг иқтисодий ўсишига ижобий ва салмоқли таъсир кўрсатаётганидан далолат беради.
Suyak bo'shlig'ida "oyna" yaratish orqali erishilgan kistaning samarali dekompressiyasi nafaqat kista bo'shlig'ini antiseptik eritmalar bilan sanitarizatsiya qilish, balki zarur gistologik materialni (suyak moddasi va kista qobig'i) olish imkonini beradi. Suyak bo'shlig'i nuqsonini keyinchalik yangi hosil bo'lgan suyak to'qimasi bilan to'ldirish ikkinchi darajali osteogenez natiyasida yuzaga keladi.
Мақола халқаро муносабатларда халқ дипломатиясининг пайдо бўлиши ва эволюциясига бағишланган. Унинг марказида халқлараро ва миллатлараро дўстона муносабатлар талқинлари, уларнинг ривожланиш босқичларига таълуқли таҳлиллар туради. Халқ дипломатияси ҳар бир давлатнинг халқаро алоқаларини ривожлантиришда муҳим жиҳатлардан бири саналади. Халқ дипломатияси атамаси тарихан шаклланиш давридан то бугунги кунга қадар халқлар ва давлатлар ўртасида дўстона алоқаларни ривожлантириш механизмига айланган. Халқ дипломатияси атамасининг дастлабки шаклланиш даври Шарқда вужудга келган бўлиб, ХХ асрнинг 60 йилларида ғарбда бу термин халқаро муносабатларда кенг қўлланила бошланди. Айни пайтда халқ дипломатиясининг аҳамияти тобора кенгайиб, халқаро алоқаларни ривожлантиришда муҳим рол ўйнамоқда. Халқ дипломатияси ташқи сиёсатнинг муҳим бир қисми бўлиб, халқлар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш, халқаро майдонда мамлакат манфаатларини тарғиб қилиш ва унинг ижобий имиджини яратишни таъминлайди. Шунингдек, халқ дипломатияси хорижий мамлакатлар аҳолисининг фикр ва хулқ-атворига таъсир ўтказишнинг бир усули ҳам ҳисобланади. Бугунги кунда халқ дипломатияси барча ривожланаётган давлатлар ҳаётида яққол намоён бўлмоқда. Бироқ уларнинг қай даражада ва қай мақсадда амалга оширалаётганлиги, халқлар ўртасидаги дўстлик алоқаларини таъминлаш даражаси билан боғлиқ қатор муаммолар мавжуд. Шундан келиб чиқиб, мақолада халқаро муносабатларда халқ дипломатияси масаласи, шаклланиши ва унинг тараққиёт босқичлари, халқаро ҳамжамиятда тутган ўрни хусусида ҳам фикр юритилади. Сўнгги йилларда халқаро доирада хусусан, мамлакатимизда халқ дипломатиясини ривожлантиришга берилган эътибор ва бу борада амалга оширилаётган ишлар таҳлили ҳам келтириб ўтилган. Шунингдек, мақолада халқ дипломатияси ва унинг халқлар ўртасидаги дўстона алоқаларнинг тенг ривожлантиришдаги аҳамияти очиб берилган.