Мақолада ўзбек миллий мақолларининг қўлланилиши, уларнинг илдизлари ва миллий қадриятларимиз билан узвий боғлиқлиги, ҳар бир сўзнинг маъно хилма-хиллиги, ибораларнинг турғунлиги, шаклий барқарорлигининг устунлик қилиши, қулланиш ўрнига қараб уларнинг маъно доираси доимий равишда кенгайиб бориши ва оиладаги,ёшлар тарбиясидаги ўрни қанчалик муҳим эканлиги бир неча мисоллар билан кўрсатилган
Халқ оғзаки ижодининг ўзига хос жанрларидан бири бу мақолдир. Мақоллар бирор халқнинг асрлар, йиллар оша ўз кўрган-кечирган ҳаётий тажрибалари асосида шаклланган, сайқалланган қисқа шаклдаги асар намуналаридир. Халқ орасидаги бирор фикрнинг мақол бўлиши,унинг ихчам шаклга келиши учун йиллар керак бўлади. Бунда мақол бўлмоқчи бўлган фикрнинг хулосага эгалиги ҳам аҳамиятлидир. Чунки ҳар бир айтилган фикр мақол бўла олмайди. Мақол бўлиши учун бирор воқеа-ҳодисага ҳукм чиқарилган, хулосаланган бўлиши талаб этилади. Кунимизгача йирик ҳажмдаги ёзма шаклда етиб келган мақоллар XI аср тилшунос, фольклоршунос олими Маҳмуд Кошғарий қаламига мансуб “Девону луғати-т-турк” асаридан ўрин олган. Асарда мақоллар бирор туркий сўзнинг маъно-мазмунини ифодалаш, очиш учун фойдаланилган. Адиб ўз асарида уч юзга яқин мақоллардан фойдаланган бўлиб, уларнинг баъзилари такрорланган ҳолда, баъзилари эса қисқарган шаклларда келади. Қадимги туркий мақоллар ўз тузилишига эга. Уларнинг тузилишида бадиият билан бирга тил ҳодисалари, услуби ҳам ўзгачадир. Айниқса, тил ва бадиият уйғунлиги, уларнинг мақол маъно-мазмунига таъсир ўрни каттадир. Бундай тасвир воситалари орасидаги аллегория ва тазод қадимги туркий мақолларнинг катта қисмида учрайди. Мазкур мақолада айни икки ҳодисанинг қадимги туркий мақолларда қўлланиш ўрни, мақол маъно-мазмунига таъсири масаласи ёритилган.
Ушбу мақолада муаллиф ташиш муносабатларида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта килиш шартномаси ва унинг муҳим шартларини очиб беришга харакат қилган. Шунингдек, мақолада ташувчининг қандай турдаги мажбуриятларини суғурта қилишга оид масалалар кўриб чиқилган. Олиб борилган тадқиқот натижасида муаллиф бир қатор хулосаларни келтириб ўтган
Тадкркрт объекты: педагогика олий таълим муассасасида таълимдаги инновацион ўзгаришлар шароитидаги шахсга йўналтирилган парадигмага асосланган таълим жараёни.
Тадқиқрт предметы: педагогика олий таълим муассасасида талабаларнинг билимлар мажмуасини эгаллаш даражаси ҳамда шахсга йўналтирилган технологияларни амалга ошириш шароитлари ва воситаларининг педагогик мониторинги.
Тадқиқот мақсадп: педагогик мониторингни илмий ходиса сифатида хар томонлама назарий ва амалий ўрганиш ҳамда уни шахсга йўналтирилган парадигмада педагогика олий таълим муассасасига татбиқ этиш тизимини ишлаб чиқиш.
Тадқикрт усуллари: муаммо бўйича адабиётларни ўрганиш ва тахдил килиш, сўровномалар ўтказиш ва уларни бахолаш, тест ўтказиш, педагогик тажриба, математик статистика усуллари.
Олинган натызкалар вауларнинг янгилиги: педагогика олий таълим муассасасида талабалар билим даражасини педагогик мониторинг ўтказиш тизими ишлаб чикилди ва татбик килинди; педагогик мониторинг тизимининг ташкилий модели ишлаб чикилди; педагогик мониторинг ходисаси шахсга йўналтирилган таълим жараёни парадигмаси контекстида кўрилади.
Амалий аҳамияти: индивидуал ўқув режалари; ташҳис қўйиш методикаси, дарслар сценарийси; педагогик мониторинг бўйича методик тавсиялар ишлаб чикилди; педагогик мониторингни педагогика олий таълим муассасасининг шахсга йўналтирилган таълим жараёнига татбик этиш йўллари, шакллари ва усуллари курсатилди.
Татбиқ қилинганлик даражаси: тадқиқот натижалари 12 та мақолада ўз аксини топди; асосий хулосалар ва қоидалар халқаро, республика ва институтлараро конференцияларда мухокама қилинди.
Татбик, к/илиш соҳаси: умумий ўрта, ўрта-махсус, хунар (коллежлар ва академик лицейлар) ва олий мактаблар.
Мақола қадим араблар тарихи, хусусан, халифалик ва уммавийлар асри сиёсий ҳаёти билан ушбу аср адабиёти ўртасидаги мутаносиблик масалаларини тадқиқ этади. Муаллиф жамият ва адабиётнинг ўзаро чамбарчас эканлигига оид асосли фикрлар беради ва тўрт одил халифалардан сўнг, деярли бир аср ҳукмронлик қилган уммавийлар давридаги сиёсий- ижтимоий ҳаёт манзаралари қанчалик адабий ҳаётга таъсир этганини ёритади. Маълумки, уммавийлар асри араблар тарихидаги энг кўп жангларга, низо, беқарорлик ва зиддиятларга бой давр бўлган, ва айни пайтда ислом динини кенг тарқатиш авжига олган фатҳлар асри деб ҳам эътироф этилади. Ана шундай мамлакат ички ҳаётидаги нотинчликлар энг авжига чиққан, араблар тарихидаги жаҳоншумул улкан ишлар амалга оширилган ушбу даврда араб ҳукмдорларининг ўзи ҳам етук нотиқлар сифатида турли хил нутқлар айтишган. Мақола муаллифи уммавийлар асри харитасидаги кўплаб фирқалар, гуруҳлар партиялар ва бошқа жамоаларнинг пайдо бўлиши, улар ўртасидаги тўхтовсиз урушлар, келишмовчиликлар - муқаррар нотиқлик санъати-хитобаларга улкан эҳтиёж туғдирганини асослайди. Муаллиф мақола якунида уммавийлар асридаги волийлардан (вилоят ҳокими) бири Убайдуллоҳ бин Зияднинг хитобасини нотиқлик санъати намунаси сифатида , ҳам бадиият қонунлари асосида чуқур таҳлил қилади.
Мазкур мақолада Рашидиддин Ватвотнинг “Ҳадойиқ ус-сеҳр фи дақойиқ уш-шеър” асари мумтоз поэтик манба сифатида ўрганилган. Ушбу мавзу илмий мақолалар, рус тилидаги диссертациялар, форс тилидаги илмий адабиётлар асосида ёритиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ–2995-сонли «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳали ўрганилмаган кўплаб қўлёзма манбаларимизни ўрганиш, уларни илмий муомалага киритиш учун катта имкониятлар эшигини очиб бермоқда. Мақолада Рашидиддин Ватвотнинг “Ҳадойиқ ус-сеҳр фи дақойиқ уш-шеър” асари ҳақида қизиқарли маълумотлар, асарнинг XII асрдан то ҳозирги кунга қадар бўлган аҳамияти, унда келтирилган адабий санъатлар ва мисоллар ҳақида сўз юритилган. Ушбу асар ўзидан кейин “илми бадеъ” билан машғул бўлган барча олимлар учун асосий манба сифатида хизмат қилган. Асар ҳозирги кунда ҳам ўзининг илмий-адабий қимматини йўқотмаган бўлиб, мазкур мақолада унинг кам сонли тошбосма нусхалари адабиётшунослик нуқтаи назаридан кўриб чиқилган. Асосий масала сифатида асарнинг манбашуносликдаги тутган ўрни ва аҳамияти, хусусан, мазкур асарнинг адабиётшунослик назариясига қўшган ҳиссаси ҳамда уларнинг турли таржималар ва тадқиқотларда қўлланилиши таҳлил этилган.
Миллий адабий меросни қўлёзма ва тошбосма манбалар ҳамда архив ҳужжатлари асосида ҳар тарафлама чуқур ўрганиш, илмий тадқиқ этиш, ундан жамият маънавиятини юксалтириш йўлида фойдаланиш бугунги кунда адабиётшуносликнинг ҳар қачонгидан ҳам долзарб вазифаларидан бирига айланди. Зеро, “Бирон-бир жамият маънавий имкониятларини, одамлар онгида маънавий ва ахлоқий қадриятларни ривожлантирмай ҳамда мустаҳкамламай туриб ўз истиқболини тасаввур эта олмайди”.
Бугун, айниқса, XIX аср охири XX аср бошларидаги адабий жараённи, бу даврда яшаб фаолият кўрсатган, миллатни юксак маданият ва маърифатга тарғиб этган маърифатпарвар ижодкорлар меросини ўрганиш айрича аҳамиятга эга. Бинобарин, “...жамият тараққиётининг асоси, уни муқаррар ҳалокатдан қутқариб қоладиган ягона куч – маърифатдир. Асримиз бошида Туркистонда кечган воқеаларни бир эсланг. Нега бу ўлкада ўша йиллари маърифатчилик ҳаракати ҳар қачонгидан ҳам кучайиб кетди? Негаки, чор Россияси асоратига тушиб қолиб, буткул таназзулга юз тутган ўлкани уйғотишга, халқнинг кўзини очишга фақат маърифат орқалигина эришиш мумкин эди”
Шу жиҳатдан, миллий уйғониш даври ўзбек адабиётининг йирик намояндаси, шоир ва адиб, адабиётшунос ва мутаржим, муаррих ва этнограф сифатида ўзидан бой мерос қолдирган, хаттотлик ва журналистик фаолияти билан миллий маънавият ривожига улкан ҳисса қўшган, замонасининг машҳур табиб-ҳакимларидан бири сифатида эл дардига малҳам бўлган серқирра истеъдод соҳиби Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат ижодиётини, айниқса, шоир ҳаётининг ўн саккиз йили кечган хориждаги даврини илк манбалар асосида тадқиқ этиш муҳим аҳамиятга эга.
Фурқатшуносликда шоир ҳаёти ва ижодий фаолиятининг хориждаги даври ҳақида мулоҳаза билдирилган тадқиқотлар муайян даражада мавжуд. Шунга қарамай, уларни таҳлил этиш натижалари бу борада қилиниши зарур бўлган ишлар кўп эканлигини кўрсатади.
Бу ҳақдаги энг дастлабки маълумот Исмоилбек Гаспрали муҳаррирлигида нашр этилган “Таржимон” газетасининг 1896 йил 18 август 32-сонида учрайди. Газетадаги “Кошғар” сарлавҳали хабар-мақолада Фурқат машҳур ўзбек шоири ва сайёҳи сифатида эътироф этилади. Унинг Ёркент маданий ҳаёти ҳақидаги публицистик мақоласи хусусида мулоҳаза юритилади. Хабар-мақола, жадид матбуотининг Фурқат ижодига муносабатини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга.
XX аср бошида Оренбургда нашр этилган “Шўро” журнали ва унинг Туркистон жадидчилик ҳаракатида тутган мавқеи мутахассисларга аён. Мазкур журналнинг 1909 йил 1-сонидаёқ Фурқатнинг “Мухаммас Муҳаммад Худоёрхон тилидан” асари тўла ҳолда эълон қилиниши шоир ижодиётига жадид мутафаккирларининг катта қизиқиш билан қараганлигини кўрсатувчи яна бир муҳим далилдир
Шу пайтгача Фурқатнинг чет эллардаги ҳаёти ва ижоди у ёки бу даражада тадқиқ этилган бир қанча мақолалар тўпламлари 5 , рисолалар 6 , танқидий-биографик очерк 7 , услубий қўлланма 8 ҳамда монографик асарлар 9 яратилди. Мазкур тадқиқотларда Фурқат ҳаёти ва ижодий фаолиятининг хориждаги даврини ўрганиш жиҳатидан муайян ютуқлар қўлга киритилди. Бизнингча, уларда эришилган илмий натижаларни қуйидагича тасниф этиш мумкин:
1. Ўша пайтдаги сафар йўллари йўналиши асосида Фурқатнинг чет элларга қилган саёҳати маршрути белгиланди 10 .
2. Шоирнинг хориждаги ҳаёти ва ижодий фаолиятига оид янги манбалар аниқланиб, илмий муомалага киритилди, тадқиқ ва таҳлил этилди 11 .
3. Фурқат чет элларда ёзган бир қанча асарларнинг илмий таҳлили амалга оширилди 12 .
4. Шоирнинг хорижга кетиш ва юртга қайта олмаслик сабаблари ҳақида турлича мулоҳазалар билдирилди.
Кўриниб турибдики, адабиётшуносликда Фурқат ҳаёти ва ижодининг хориждаги даврини илмий ўрганиш борасида муайян ютуқлар қўлга киритилган. Лекин, мазкур тадқиқотларнинг аксарияти учун, хусусан, шўро замонида яратилган илмий ишлар учун хос бўлган, яққол кўзга ташланиб турадиган ва асл моҳиятга кўпда мувофиқ келавермайдиган бир хусусиятни ҳам айтмасликнинг иложи йўқ. Бу ҳам бўлса, деярли ҳар бир шеър, ҳар бир асар талқинида коммунистик мафкура талаблари асосидаги ёндашувнинг, шоирни ўзи яшаб турган тузумдан норози, жабрдийда қилиб кўрсатишга, уни сунъий равишда динга, диндорларга қарши қўйишга уринишнинг очиқ сезилиб туришидир. Шунинг ўзиёқ бу асарларни янгича тафаккур асосида қайта баҳолаш, уларни биринчи навбатда бадиият намунаси сифатида тадқиқ этиш ва адабиётимиз тарихида тутган ўрнини белгилаш нечоғлик долзарб вазифалардан эканлигини кўрсатади.
Мазкур тадқиқотларда эришилган илмий натижаларни заррача камситмаган ҳолда, таъкидлаш жоизки, уларда Фурқат ҳаёти ва ижодининг хориждаги даврини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга бўлган қуйидаги масалалар етарлича ўрганилмаган:
1. Фурқатнинг хорижга кетиш ва юртга қайта олмаслик сабаблари.
2. Шоирнинг чор Россияси мустамлака сиёсатига муносабати.
3. Фурқатнинг хорижда ёзилган айрим асарларининг илмий таҳлили (Масалан, “Қавоиди Чин ва умуроти сиёсий”, “Рус аскарлари таърифида”, “Масарратнома” ва ҳ.қ.).
4. Шоирнинг ҳар бир хорижий мамлакатда қанча муддат бўлганлиги.
5. Фурқатнинг чет элларда ёзган асарлари матний тадқиқи.
Қуйидаги масалалар эса мутлақо ўрганилган эмас:
1. Фурқатнинг Араб мамлакатларида яшаган даврида яратилган диний-маърифий мавзудаги асарлари (“Ҳажнома” ва шу йўналишдаги шеърлари);
2. Хорижда ёзган асарларининг илк манбалар билан муқоясаси;
3. Шоир ҳаёти ва ижодига чет эллик олимларнинг муносабати;
4. Фурқат асарларининг хориждаги нашрлари таҳлили.
Ушбу илмий иш мавзуси мазкур муаммоларни ечиш йўлидаги интилиш эканлиги билан ҳам долзарб ҳисобланади.