Ушбу мақолада Ўзбекистон сиёсий партияларининг давлат ҳокимияти органлари (қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият)ни шакллантиришдаги роли, кўппартиявийлик тизимининг ижобий хусусиятлари, фуқаролик жамиятини шакллантиришда сиёсий партиялар ва сайловларнинг ўрни, сайлов тизимидаги ислоҳотлар, сиёсий партияларнинг электорал функцияси, сайловолди платформасининг ўрни таҳлил қилинган.
Важную роль в диагностике воспалительных заболеваний кишечника и мониторинге их активности играют биомаркеры, такие как дефензины, кателицидины, лактоферрин, остеопротергин, кальпротектин. В современных исследованиях показана их высокая чувствительность, специфичность и прогностическая ценность.
Мақолада давлат ҳокимиятининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ҳуқуқий сиёсатининг маъно-моҳияти, уни шакллантириш механизми ва принциплари, қонунчилик стратегиясини қарор топтириш, унинг таркибий элементлари ва амалга ошириш масалалари назарий-методолик жиҳатдан таҳлил этилди.
Ушбу мақолада давлат хизматларини кўрсатиш юзасидан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш билан боғлиқ жараёнларда вужудга келадиган муаммоларни бартараф этишга оид муносабатлар, бу борада миллий қонунчилигимизнинг ўзига хос хусусиятлари, келгусида бу туркумдаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган нормаларни янада самарадорлигини оширига қаратилган механизмларни ишлаб чиқишга доир таклифлар ёритилган.
Мақолада мамлакатимизда ўтган йиллар давомида парламент назоратининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тадқиқ этилган, ушбу ислоҳотларнинг ҳокимият тизимида мувозанатни таъминлашдаги ўрни ва роли очиб берилган, шунингдек, “Парламент назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг асосий нормалари таҳлил қилинган.
Узбекистан Республикасида амалга оширилаётган суд ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида адвокатура мустақиллигини таъминлаш ва унинг тизимини янада ислоҳ қилиш ҳамда ривожлантириш зарурияти мавжуд. Бунинг асосий сабабларидан бири жисмоний ва юридик шахсларнинг юридик хизмат ва юридик ёрдамга, айниқса, адвокатларга бўлган эҳтиёжи кун сайин ошиб бормоқда.
Мақолада сиёсий партиялар демократик жамият қуришнинг рамзи эканлиги таъкидланиб, сиёсий партияларнинг фаолияти ҳамда ушбу соҳада қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тахлили келтирилган. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда сиёсий партияларни шакллантириш тизимида олиб борилган ташкилий-ҳуқуқий, институционал ишлар ёритиб берилган.
Мақолада Сурия ва Мисрдаги демократиянинг ўзига хос жиҳатлари кўриб чиқилган, мазкур давлатлардаги сиёсий тенденциялар демократик жамият қадриятлари нуқтаи назаридан таҳлил этилган. Сурия ҳамда Миср жамиятларининг эволюцияси ва трансформацияси, сиёсий бошқарувининг ўзига хосликлари, шунингдек, сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёнида ҳокимият марказлашувининг айрим хусусиятлари очиб берилган. Демократик ўзгаришларга нисбатан мухолиф кучларнинг ёндашувлари тадқиқ этилган. Президент Б.Асаднинг Сурияда жамиятни либераллашуви ва модернизацияси ҳамда инқироз ҳолатининг олдини олишга оид ташаббуслари, хусусан, давлат аппаратига ёш раҳбар ходимларни тайинлаш сиёсати, сиёсий жараёнларни назорат қилиш мақсадида иқтисодий, маъмурий ва мафкуравий сиёсат юритиш каби интилишларида “Баъс” партиясига суяниши кабилар баён этилган. Тадқиқотда, Сурияда сиёсий зиддиятларнинг қуролли тўқнашувларга айланиши, дастлабки сиёсий мақсадларининг ўзгариб шариат меъёрларига асосланган давлат тизимини ўрнатишга интилишнинг кучайиб бориш ҳақида сўз юритилган. Сурия раҳбариятининг етакчи ислом ташкилотлари билан муносабат ўрнатиш сиёсатининг оқибатлари, ҳукуматнинг парламент сайловларини мамлакатда демократик жараёнларнинг бошланиши сифатида тақдим этишга уринишининг бесамар кетганлиги каби ҳолатлар ҳам таҳлил қилинган. Мақолада, шунингдек, Мисрдаги ички сиёсий омиллар, хусусан, жамият эволюцияси тенденциялари, унинг демократик бошқарув асосларига яқинлашув жараёнлари, мамлакатда содир бўлаётган воқеаларнинг манбалари ва сабаблари таҳлил қилинган. 2001-2008 йилларда айрим етакчи ғарб мамлакатларининг ташқи сиёсатида Сурия ва Мисрга нисбатан демократлаштириш масаласи муҳим унсурлардан бири бўлганлиги қайд этилади. Тадқиқотда келтирилишича, Дамашқ ва Қоҳира ғарб ҳамжамиятига демократик жамиятни ички вазиятдан келиб чиқиб қуриш позициясини намойиш этди, унга кўра давлат ички сиёсий ҳаётининг демократлашуви ҳамда либераллашуви мезонларининг устувор жиҳатлари мамлакатнинг миллий ҳамда тарихий-маданий анъаналаридан келиб чиқиб белгиланиши кера