Ҳозирги кунда COVID-19 пандемияси бутун дунё бўйлаб миллионлаб инсонларга, шу жумладан ҳомиладор аёлларга таъсир қилган глобал муаммога айланди. 64 000 ҳомиладор аёлни қамраб олган 192 та тадқиқот натижаларини бирлаштирган халқаро мета-анализ маълумотларига кўра, «...SARS-CoV-2 ёки COVID-19да пневмония билан касалланиш 7,4%, ўткир респиратор дистресс синдроми 13,4%; реанимация бўлимига ётқизилганлар - 3,3%, шундан ЎСВ - 1,6% ва ўлим кўрсаткичини 0,8% ташкил этилганлиги аниқланди…»[1] Айни пайтда бутун инсониятдан фарқли равишда ҳомиладор аёллар ноёб «иммунологик» ҳолат сифатида ва ҳомиладорлик даврида барча орган ва тизимлар фаолиятининг ўзгариши билан ажралиб турадиган алоҳида гуруҳни ташкил этиб, вирусли инфекцияларга нисбатан юқори сезувчанлиги сабабли COVID-19 ўтказган ҳомиладор аёлларда она-йўлдош-ҳомила тизимининг функционал ҳолатини ўрганиш замонавий тиббиёт амалиётида ечими топилиши зарур бўлган муаммо ҳисобланади.
Жахонда COVID-19 нинг ҳомиладор аёллар ва ҳомила ҳолатига таъсирини ўрганишга, келиб чиқиши мумкин бўлган асоратларни эрта ташхислаш, энг мақбул даволаш усулларини ишлаб чиқиш ва олдини олишга қаратилган қатор илмий татқиқотлар олиб борилмокда. Бу борада ҳомиладор аёлларда она-йўлдош-ҳомила тизимидаги гемодинамикани, ҳомиладорларликнинг I, II ва III триместрларида COVID-19 ўтказган аёлларда фето-плацентар тизимнинг қон томирлари фаолиятини, томирлар эндотелийси ҳолатини, гемостаз тизимини ва йўлдош морфологиясини ўрганиш натижасида ҳомиладорликнинг турли муддатларида СOVID-19 ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни олиб боришни такомиллаштирилган усулини ишлаб чиқишга қаратилган илмий тадқиқотларни олиб бориш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизими олдига аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш ҳамда жахон андозаларига мослаштириш, жумладан репродуктив ёшдаги аёллар саломатлигини сақлаш, уларда учрайдиган касалликларни эрта ташхислаш ва асоратларини камайтиришга қаратилган қатор вазифалар юклатилган. Бу борада соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича «...мамлакатимизда аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг самарадорлиги, сифати ва оммабоплигини ошириш, шунингдек, касалликларни эрта ташхислаш ва даволашнинг юқори технологик усулларини жорий қилиш, патронаж хизматини яратиш, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва касалликларни олдини олиш ва самарали ташхислаш…»[2] каби вазифалар белгиланган. Ушбу вазифалардан келиб чиқган ҳолда, СOVID-19 билан касалланган аёлларда ҳомиладорлик, туғруқ ва туғруқдан кейинги даврнинг кечиши ва асоратлар ривожланишини, она-йўлдош-ҳомила тизими қон томирлар холатини, қоннинг гемостаз тизимида бузилишларни аниқлаш натижасида эрта ташхислаш ва даволаш тартибини такомиллаштириш ҳамда ҳомиладорликнинг турли муддатларида СOVID-19 ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқ тактикаси алгоритмини ишлаб чиқиш орқали ривожланмаган ҳомиладорлик ва ҳомиланинг антенатал ўлими каби асоратларни олдини олиш ва оналар ўлими кўрсаткичини камайтириш имконини беради.
Ушбу диссертация тадқиқоти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ–60-сонли «Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги ПФ–5590-сонли «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» ги Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сонли «Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг VI. «Тиббиёт ва фармакология» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Жахон илмий адабиётларида ҳамда бугунги кунга қадар глобал миқёсда олиб борилган тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, вирусли касалликларнинг онадан ҳомилага юқиши (herpes вируси бундан мустасно) одатда гематоген йўл билан амалга ошади, бунда она қонида айланиб юрган вирус йўлдошга ўтади, ундан кейин эса ҳомилани зарарлайди. COVID-19 инфекциясининг вертикал йўл билан онадан ҳомилага берилиши бугунги кунга қадар ўз исботини топмади (Alzamora M.C. et al., 2020). S. Khan ва ҳаммуаллифлар (2020) ўз изланишларида SARS-CoV-2 вируси билан зарарланган онадан туғилган чақалоқлардан 2 нафарида неонатал пневмония аниқланганлигини, туғруқдан кейин 24 соат мобайнида чақалоқлар ҳалқумидан олинган суртмада SARS-CoV-2 коронавируси аниқланганлигини келтиришган. Аммо уларда ҳомила йўлдоши, қоғоноқ сувлари, киндик тизимчасидан олинган қон коронавирусга текширилмаган (Khan S. et al., 2020).
SARS-CoV-2 вирусининг инсон организмига таъсирини ўрганишга қаратилган кўплаб тадқиқотлар шуни кўрсамоқдаки, бу вирус айнан қон томирларга таъсир этиб, кўплаб орган ва тизимларда васкулитлар ривожланишига олиб келади (Baud D. Et al., 2020). Бу маълумотлардан шундай хулосага келиш мумкинки, қон томирлар эндотелийсининг тизимли зарарланиши фето-плацентар тизимда бузилишлар ривожланишига, йўлдошнинг оксидловчи стрессига олиб келиши мумкин ва натижада ҳомиладорликда кўплаб асоратлар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.
Ўзбекистонда Абдуллаева Л.М. (2021), Ихтиярова Г.А. (2021), Махкамова И.М. (2021), Пахомова Ж.Е. (2021) ва бошқаларининг янги коронавирус инфекциясининг ҳомиладорлик ва туғруқ оқибатларига таъсирига оид тадқиқотлари диққатга созовордир, аммо SARS-CoV-2 вируси яқинда кашф қилинганлиги, вирус ҳақида, унинг таъсири, шунингдек унинг онадан ҳомилага юқиш йўллари, касаллик ривожланиш хавф омиллари ва касаллик натижасида ўлим кўрсаткичи ҳақидаги маълумотлар етрали эмас. COVID-19 билан касалланган ҳомиладорлар ҳақидаги хабарларга таяниб тавсияномалар ишлаб чиқиш учун етарлича маълумотлар мавжуд эмас.
Ушбу муаммоларни ҳал қилиш, соғлиқни сақлашнинг асосий вазифаларидан бири бўлган акушерлик ва гинекология амалиётида ҳомиладорликнинг турли триместрларида COVID-19 ўтказган ҳомиладорларда она-йўлдош-ҳомила тизимининг функционал ҳолатини ўрганиш, COVID-19 ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни олиб бориш алгоритмини яратиш, асоратларни эрта ташхислаш ва даволашда янги даво усулларини ишлаб чиқишга қаратилган илмий тадқиқотларни амалга ошириш имконини беради.
Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Самарқанд давлат тиббиёт университети амалий тадқиқот лойиҳасининг илмий-тадқиқот ишлари режасига мувофиқ №01980006703 “Диагностика, даволаш ва профилактиканинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш” (2020-2022 йй.) мавзуси доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади ҳомиладорликнинг турли муддатларида COVID-19 ўтказган аёлларда она-йўлдош-ҳомила тизимининг функционал ҳолатини ўрганиш орқали ҳомиладорлик ва туғруқни олиб бориш алгоритмини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари: СOVID-19 нинг ҳомиладорлик, туғруқ ва туғруқдан кейинги даврнинг кечишига таъсирини аниқлаш; ҳомиладорликнинг I, II ва III триместрларида СOVID-19 ўтказган ҳомиладорларда она-йўлдош-ҳомила тизими қон томирларининг фаолиятини баҳолаш; ҳомиладорликнинг I, II ва III триместрларида СOVID-19 ўтказган ҳомиладорларда қон томирлар эндотелийси ҳолатини, гемостаз тизими ва йўлдошдаги морфологик ўзгаришларни тахлил қилиш; соғлиқни сақлаш амалиёти учун COVID-19 ўтказган ҳомиладор аёлларда асоратлар ривожланишининг хавф даражасини баҳолаш учун дастур ишлаб чиқиш; олинган маълумотлар асосида ҳомиладорликнинг I, II ва III триместрларида СOVID-19 ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни олиб бориш алгоритмини ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти сифатида Самарқанд вилояти перинатал маркази ва СOVID-19 билан касалланган хомиладор аёллар учун ихтисослаштирилган туғруқ марказига мурожаат қилган 105 нафар ҳомиладор аёллар олинган.
Тадқиқотнинг предметини умумий клиник ва лаборатор текширувлар учун беморларнинг веноз қони ва унинг зардоби, морфологик ва гистологик текширувлар учун йўлдош тўқимаси ва шунингдек ПЗР-текшируви учун бурун-ҳалқум ажралмалари ташкил этган.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқотда умумий клиник, лаборатор, акушерлик, инструментал, морфологик, молекуляр-биологик ва статистик тадқиқот усулларидан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: илк бор СOVID-19 билан касалланган аёлларда ҳомиладорлик, туғруқ ва туғруқдан кейинги даврнинг кечиши ва асоратларининг ривожланиши касаллик ўтказилган хомиладорлик триместри ва унинг оғирлик даражаси билан боғлиқлиги аниқланган; СOVID-19 ўтказган ҳомиладорларда она-йўлдош-ҳомила тизими қон томирларининг холати (резистентлик ва пульсацион индекслари, Эндотелин-1 кўрсаткичлари) ва гемостаз тизимидаги бузилишлар (D-димер, тромбоцитлар агрегацияси) билан касалликнинг клиник кечиши ўртасидаги тўғри корреляцион боғлиқлик аниқланган; илк бор СOVID-19 ўтказган аёлларда ривожланмаган ҳомиладорликка олиб келиш хавф омиллари шкаласини (аёллар ёши, ТВИ, акушерлик анамнези, хомиладорлик муддати, гемостаз тизими холати, эндотелий функцияси ва касалликнинг оғирлик даражаси) қўллаш СOVID-19 билан касалланган аёлларда ҳомиладорлик асоратларининг ривожланиш даражасини бахолаш учун прогностик маркер эканлиги аникланган; илк бор ҳомиладорликнинг турли муддатларида COVID-19 ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни олиб боришда она-йўлдош-ҳомила тизимидаги гемодинамиканинг ҳолатини тиклаш учун самарали терапияни танлаш тромбофилик асоратлар сонини камайтиришига олиб келиши исботланган.
Тадқиқотнинг амалий натижаси қуйидагилардан иборат: COVID-19 ўтказган ҳомиладорларда асоратлар ривожланиш даражасини аниқлаш мақсадида фето-плацентар тизимида қон айланиш ҳолатини допплерография, гемостаз тизимида D-димер кўрсаткичи, тромбоцитларнинг агрегацион функцияси ҳамда Эндотелин-1 кўрсаткичларини комплекс бахолаш ёндошуви тавсия этилган; COVID-19 билан касалланган ҳомиладорлик муддати ва оғирлик даражасига асосланган ҳолда ҳомиладорликнинг турли триместрларида COVID-19 ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни олиб боришнинг даволаш-профилактик алгоритми ишлаб чиқилган; ҳомиладорликнинг турли триместрларида СOVID-19 ўтказган ҳомиладорларда асоратлар ривожланишининг хавф омилларини баҳолаш учун ишлаб чиқилган шкала диагностик ва прогностик мезон сифатида тавсия этилган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги тадқиқотда қўлланилган назарий ёндашувлар ва усуллар, олиб борилган тадқиқотларнинг услубий жиҳатдан тўғрилиги, етарли даражада беморлар сони танланганлиги, қўлланилган усулларнинг замонавийлиги, уларнинг бири иккинчисини тўлдирадиган клиник-лаборатор, инструментал, гинекологик ва статистик тадқиқот усуллари асосида СOVID-19 ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни олиб боришнинг даволаш-профилактикасига қаратилган чора тадбирларнинг ўзига хослиги ҳалқаро ҳамда маҳаллий тажрибалар билан таққослангани, хулоса, олинган натижаларнинг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқланганлиги билан асосланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти ҳомиладорларда она-йўлдош-ҳомила тизимининг гемодинамик ҳолатига COVID-19 нинг таъсири механизмларини ёритиб бериш, ҳомиладорликнинг I, II ва III триместрларида COVID-19 ўтказган аёлларда қон томирлар эндотелийси, гемостаз тизими ҳолати ҳамда йўлдош морфологиясидаги ўзгаришларнинг касаллик келиб чиқишида ўрнини аниқлаш ва бу соҳада мамлакатимизда ўтказиладиган кейинги чуқур изланишлар учун асос бўлиши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти фето-плацентар тизимнинг ва қон томирлар эндотелийсининг функционал ҳолатини аниқлаш бўйича тавсияларни асослаш, касаллик ўтказилган ҳомиладорлик муддати ва оғирлик даражаси билан боғлиқ равишда ҳомиладорликнинг турли триместрларида COVID-19 ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни олиб бориш бўйича ишлаб чиқилган алгоритмни қўллаш орқали юзага келиши мумкин бўлган асоратларнинг олдини олиш ва оналар ўлими кўрсаткичини камайтириши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Самарқанд вилоят Перинатал маркази бўйича 01.09.2022 йилдаги 128/1-сонли буйруқ ҳамда Самарқанд шаҳар 1-сон туғруқ мажмуаси бўйича 03.10.2022 йилдаги 58/1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган.
Ҳомиладорликнинг турли триместрларида COVID-19 ўтказган аёлларда хомиладорлик даврида она-йўлдош-хомила тизимидаги ўзгаришлар оддий ва самарали текширув усули бўлган УТТ ва допплерография текшируви орқали аниқланиши ҳисобига 53 000 сўм иқтисод қилинган; асоратлар белгисини эхосуратда ташхислаш учун нафақат акушер-гинеколог, балки неонатолог ва терапевтлар томонидан аниқланади, яъни унга махсус малака оширган шифокорларнинг кераги йўқлиги исботланиб, ортиқча сарф харажатлар билан янги кадр тайёрлашни шарт эмаслиги ҳисобига давлат бюджети маблағларини иқтисод қилишга эришилган. СOVID-19 ўтказган ҳомиладорларда гемостаз тизимидаги бузилишлар эрта аниқланганда: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 10,5 кундан 7,5 кунгача қисқартириб, шифохонадаги ётоқ кун миқдорини камайтирган; шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 130 000 сўм дори воситалари сарфланади).
Вирусли инфекциялар билан касалланган ҳомиладор аёлларни самарали ва безарар УТ ва допплерография текширувларидан ўтказиш 85 000 сўм иқтисод қилинишига хизмат қилган: эрта ҳомиладорлик даврининг 16 ҳафтагача (10-11 ҳафта - фетометрия), 19–21, 32–33, 38-40 ҳафталик муддатларида ўтказилди; ортиқча текширув усулларидан фойдаланиш зарурати йўқлиги хисобига сарф харажатларни 23,5% каматириш имконини берган; гемостаз тизимидаги ўзгаришлар ва эндотелиал дисфункцияни тез, кам харажат ва самарали текширув усулларидан фойдаланилиш ҳисобига эрта аниқлаш ҳомиладорларда кузатилиши мумкин бўлган асоратларнинг олди олиш орқали кўп харажатли ва кўп вақт талаб қилувчи текширув ва даволаш усулларини қўлламаслик ҳисобига 106 000 сўм иқтисод қилинган: коагулограмма 105 (100%) беморда аниқланди ва бу ўз навбатида вақтни тежаб, самарадорликни оширди; эндотелин-1 105 (100%) нафар беморда аниқланиб, самарадорликни 78,6% га оширган.
Бачадон-йўлдош ва ҳомила-йўлдош тизимида қон айланишининг функционал имкониятларини яхшилаш, вирусли инфекцияларни ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқ вақтида юзага келиши мумкин бўлган асоратларни комплекс таҳлил қилиш, ҳомиладорлик ва туғруқни олиб боришда диагностика, профилактика ва прогностик тадбирларини такомиллаштириш COVID-19 ўтказган ҳомиладорлар аёлларда тирик, соғлом ва яшашга лайоқатли чақалоқлар туғилишига, оналар ўлими, перинатал ўлим даражасини камайтиришга эришилган, туғруқдан кейинги чилла даврида 43% аёлларнинг касалликдан кейинги реабилитациясига эътибор қаратилган, COVID-19 ни оғир шаклда ўтказган 23,8% аёлларнинг ҳаёт сифати яхшиланган. «Ҳомиладорларда COVID-19 нинг она-ҳомила-йўлдош тизимидаги гемодинамиканинг ҳолатига таъсири» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд Давлат тиббиёт университетининг 2022 йил 9 ноябрдаги 4295-сонли хати юборилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 15 декабрдаги 8н-з/679-сон маълумотномаси).
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 12 та илмий анжуманларда, жумладан, 5 та халқаро ва 7 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Диссертация мавзуси бўйича жами 19 та илмий иш чоп этилган, жумладан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестатсия комиссиясининг диссертацияларнинг асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 8 та мақола, жумладан 7 таси республика ва 1 таси хорижий журналларда нашр этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва хажми. Диссертация таркиби кириш, бешта боб, хотима, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Диссертациянинг хажми 113 бетни ташкил этган.
Тадқиқот объектлари: 107 та климактерий давридаги ревматоид артрит билан хасталанган аёллар.
Ишнинг мақсади: РА нинг аёлларда клиник, иммунологик ва рентгенологик кўрсаткичларининг климактерий даврлари билан боғликликда ўрганиш ва даволашга ёндошувларини такомиллаштиришдан иборат бўлди.
Тадқиқот усуллари: клиник текширувлар, ВАШ, қон зардобидаги прояллиғланиш цитокинларини аниқлаш, рентгенденситометрия, тана вазни индексини аниқлаш, климактерик синдромнинг оғирлик даражасини модификацияланган менопаузал индекс ёрдамида аниқлаш, Ричи ва Ли тести бўйича бўғим синдромини аниқлаш.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: климактерий давридаги РА ли аёлларда репродуктивлик фаолияти бузилиш даражаларининг клиник-лаборатор кўрсаткичлар билан ўзаро боғлиқлиги илк бор тавсифланди. Ўткир фаза кўрсаткичлари, РО ва Ли тести натижалари билан климактерик синдром оғирлик даражаси ўртасида боғлиқлик аникланди. РА ва климактерик синдромнинг бир-бирини ўзаро огирлаштирувчи таъсири мавжудлиги исботланди. Климактерий давридаги аёлларда РА нинг прогностик аҳамиятли омиллари аникланди. РА ли аёлларда остеопороз климактерий давридан қанчалик аввал бошланган бўлса, климактерий даврида шунчалик суяк минерал зичлигининг кескин пасайиши билан кечади. Климактерий даврида бошланган РА да суяк минерал зичлигининг камайиши тезкор кечиши кўрсатилди. Прояллигланиш цитокинлари даражаси касаллик давомийлигига боғлиқлиги, ҳайз фаолияти нормал сақланган РА ли аёлларда ИЛ-ip кўрсаткичларининг регресси климактерий давридаги беморларга нисбатан секинроқ кечиши маълум бўлди. Климактерий давридаги аёлларда касаллик кечиши хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда РА ни даволаш стратегиялари бўйича тавсиялар ишлаб чикилди.
Ишнинг амалий ахамияти: климактерий давридаги РА билан хасталанган аёлларда рентгеноденситометрия ўтказиш, ЎНО-а, ИЛ-ip цитокинларини, Купперман бўйича модифицирланган менопаузал индексни аниклаш, ташхислаш ва прогнозлаш, адекват даво олиб боришга ёрдам беради. Комплекс давода плазмаферез ва климадиноннинг қўлланилиши РА ва климактерик синдром белгиларини камайтиради.
Тадбиқ этиш ва иқтисодий самарадорлиги: текшириш натижалари ТТА 1-шифохонаси ревматология, кардиоревматология бўлимлари, Республика ревматология марказининг амалиётига, ТТА ички касалликлар кафедраларининг маъруза курсларига тадбик этилди.
Қўлланиш сохаси: рематология, ички касалликлар.
Мақоланинг мақсади Ўзбекистонда аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни кўриб чиқиш ва таҳлил қилишдан иборат. Муаллиф ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида батафсил маълумот беради, уларнинг қоидаларини, асосий тушунчаларини ва уларни амалга ошириш механизмларини чуқур таҳлил қилади. Муаллиф аёл қанчалик ҳимояланган бўлса, унинг яшаш шароити шунчалик яхши бўлади, деган хулосага келади. Аёлларга нисбатан зўравонлик даражаси аёллар фаровонлигини ўлчаш учун ишлатилиши мумкин бўлган кўрсаткичлардан биридир. Муаллиф аёлларга нисбатан зўравонликни бартараф этишни аёлларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш учун энг муҳим омили деб ҳисоблайди.
Ushbu maqolada tug'ruq yoshidagi ayollarda qin yo'llarining Lactobacillus turining tur tarkibi bo'yicha natijalar keltirilgan. Tananing turli holatlarida ushbu mikroorganizmning o'zgarishi to'g'risida ma'lumotlarga ega bo'lgan holda, birinchi trimestrda homilador ayollarni normal homiladorlik davrida va 5-kunlik abortdan keyingi ayollarni o'rganish qiziq bo'ldi. Natijalar ushbu ikki o'rganilgan guruhdagi laktobakteriyalarning tur tarkibida sezilarli farqni ko'rsatdi.
Ayollarda ichki jinsiy a'zolarning yallig'lanish kasalliklari tarkibida reproduktiv yoshdagi ayollarda jarrohlik davolash zarurati tufayli nogironlikning asosiy sababi bo'lgan yiringli-yallig'lanishli shikastlanishlar alohida o'rin tutadi. Ayollarning 4-5 foizida bachadon naychalari va tuxumdonlarning yiringli yallig'lanish kasalliklari aniqlanadi. Ushbu tadqiqotning maqsadi ayollarda kichik tos a'zolarining yiringli-yallig'lanish kasalliklarini davolash va oldini olishning yangi usullarini joriy etish va samaradorligini baholash edi. Kichik tos a'zolarining yiringli-yallig'lanish kasalliklarini rivojlanishining oldini olish chora-tadbirlarini ishlab chiqish maqsadida 240 nafar reproduktiv yoshdagi ayollarni ko'rikdan o'tkazdik. Klinikani baholashimiz va qo'llanilgan tadqiqot usullarining natijalari, shuningdek jarayonning natijalari tos a'zolarining yiringli-yallig'lanish kasalliklari bo'lgan ikkita guruhni ajratishga imkon berdi - volumetrik (50; 20,8%) va bo'lmagan. hajmli (190; 79,2%). Bizning ishimizda qo'llaniladigan diagnostik tadqiqot usullari nafaqat patologik jarayonni tekshirish va yallig'lanish o'chog'idagi anatomik o'zgarishlar darajasini baholashga, balki terapiya samaradorligini dinamik monitoringini amalga oshirishga ham yordam berdi. tos a'zolarining yiringli-yallig'lanish kasalliklari bilan og'rigan bemorlarni davolash uchun tavsiya etilgan optimallashtirilgan kompleksni amalga oshirish.
Ушбу мақола ўтган асрда Туркистондаги хотин-қизлар масаласига бағишланган бўлиб, унда паранжи, паранжи ҳақидаги дискурслар, аёлларнинг паранжи остида поймол бўлган инсоний ҳуқуқлари, “Ҳужум” ҳаракати, хотинқизларнинг маънавий-маърифий ҳаётдаги ўрни, оиладаги ижтимоий мавқеи, Туркистондаги диний-сиёсий вазият, диний-сиёсий вазиятни келтириб чиқарган омиллар, гендер хусусиятлари тарихий ретроспектив, фалсафий контекст асосида таҳлил қилинган. Шунингдек, паранжи борасидаги Шарқ ва Ғарб идеологларининг фикр ва мулоҳазалари, ислом дини ва шариат қонун-қоидаларида келтириб ўтилган хотин-қизлар масаласи, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳамда янги замонавий аёл қиёфасини кашф этишда амалга оширилган ишларнинг асл мақсад ва муддаоларига кенг равишда ёндашишга ҳаракат қилинган. Мақолада Туркистоннинг вақтли матбуотида паранжи ҳақида бўлган дискурслар, хотин-қизларнинг турмуш тарзи шариатнинг анчагина ақидавий қарашлари остида бузилган қонунлари асосида ташкил этилганлиги, аёлларнинг илм олишлари шарт эмас, фақат уйда ўтириб, уй-рўзғор юмушлари билан шуғулланишлари керак деган ўйфикрлар, аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг чеклаб қўйилганлиги, паранжини мажбурлаб очиришдан кўра ҳақ-ҳуқуқларини танитиб, онгли равишда тушуниб очиришларига эришиш энг асосий вазифа эканлиги маҳаллий олимлар тарафидан таклиф ва мулоҳазаларда кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, шўролар тузумининг зўравонлик сиёсати миллий қадриятларимиз, шарқона урф-одатларимизга қилинган ошкора ҳужум сиёсати бўлганлиги, оқибатда эса, ака-сингилнинг, ота, тоға, жиянлар ўз қондош қизлари-ю, жиян-холаваччалар, оилалар бир-бирининг душманига, жиноят ва қотилликлар майдонига айланиб, оила муқаддаслиги тушунчасида маънавий инқироз юз берганлиги, бундай ҳунрезликларга инқилобий тузум йўл очиб, реакцион миллий сиёсат юритилганлиги, бунинг натижасида аёлларга руҳий ва диний тазйиқлар қилиниб, кўпгина хотин-қизлар “паранжи ташлаш” сиёсатининг қурбони бўлганлиги статистик маълумотлар асосида таҳлил этилган. Мақола сўнггида бугунги кунда Ўзбекистонда дин омили билан боғлиқ муаммоли вазиятларнинг ечимини топишда ўтган даврнинг диний-сиёсий ҳаётини ўрганиш, таҳлил қилиш муҳим эканлиги таклиф ва мулоҳазаларда баён қилинади.
Темир танқислиги камқонлигининг турли даражалари билан хасталанган241 нафар эмизикли аёллар текширилди.
Улар кўкрак сутидаги озуқа ингредиентлари (оқсиллар, ёғлар ва карбон сувлар) ҳамда энергия қиймати оналарнинг ёши, туғишлар сони, лактация муддати ва касалликнинг даражасига боғлик равишда ўзгаришлари аниқланди. I – даражали шундай тоифали камқонли эмизувлиаёллар борки, уларнинг кўкрак сути таркибидаги оқсил, ёғлар ва карбон сувлари ва калориялари паст бўлади. Камқонликни II даражаси бор аёлларда кўкрак сути таркибидаги овқат ингредиентлари ва калориялари анча пасаяди. Ёши 30 дан ўтган аёлларда эса ундан ҳам кўпроқ камаяди, ундан ташқари, 3 ва ундан кўп туққан ва 6 ойдан кўпроқ эмизадиган аёллар лактацияси эса ундан ҳам кўп пасаяди. Кўкрак сутини энергетик қиммати карбон сувлар хисобига ушланиб турилади. III оғирлик даражасидаги камқонликнинг ҳамма гурухларида кўкрак сутидаги овқат ингредиентлари ва калориялари билинадиган даражада “пасайиши” ва овқат моддалари ва уларнинг болаларида ҳам энергия кимматининг ўзлашиши пасайиши, яъни алиментар – танқисликни ривожланишида асосий холат бўлиб хисобланади.