Ҳозирги кунда ўлим сабаблари ичида шикастланишлар аҳамиятига кўра тўртинчи ўринни эгаллаб, 45 ёшгача бўлган аҳоли ўртасида эса ўлимнинг биринчи сабаби бўлиб ҳисобланади. Бунда айнан абдоминал травманинг ўзи 7-10% шикастланганларда ўлимнинг сабаби бўлиб қолмоқда. Шунингдек, А.М. Хаджибаев ва ҳаммуаллифларнинг эълон қилган маълумотларига кўра «...автоҳалокат туфайли шошилинч операция қилинган шахсларнинг 28,2% ида қорин бўшлиғи аъзоларининг шикастланиши аниқланган...» 1 . Шу билан бирга, замонавий шароитда қорин бўшлиғи аъзолари жароҳатлари кўплаб ва қўшма шикастланишларда юқори улушни ташкил этгани ҳолда, ўзига хос оғирлиги билан ажралиб туради ва пасайиш тенденциясига эга эмас. Бу хил шикастланишларда ўлим даражаси 58% гача етади. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда қорин бўшлиғи ёпиқ шикастланишларида миниинвазив ташхис ва даволаш усулларининг имкониятларини ошириш шошилинч тиббиёт учун катта аҳамият касб этади. Дунё миқёсида қорин бўшлиғи ёпиқ шикастланишларини даволашда қониқарсиз натижаларнинг асосий сабабларидан бири бу турли анатомик соҳалар қўшма шикастланишларининг бир бирини оғирлаштириши ва ушбу фонда қорин бўшлиғидан қон кетиши аниқ клиник кўринишининг йўқлиги, деб эътироф этилади. Диагностик хатоларнинг миқдори 20-45% гача ўзгариб тургани ҳолда оғир шикастланишларда 73,1% гача ошган. Бу ҳолат диффуз перитонит ёки гемодинамик жиҳатдан қорин бўшлиғида сезиларли қон кетиши белгилари намоён бўлишини кутмасдан, эрта асоссиз лапаротомия тактикасини кенг қўллашга олиб келган. Бунда давом этувчи ички қон кетиш белгилари аниқланмаган ва қорин бўшлиғи аъзоларининг жароҳати ҳаёт учун хавф туғдирмаган ҳолларда асоссиз лапаротомиялар сони 7-28,6% ни ташкил этган, қўшма шикастланишларда эса 50-80% гача ошган. Аниқланишича, асоссиз диагностик жарроҳлик аралашувларни амалга ошириш оғир қўшма қорин шикастларида беморлар аҳволини оғирлаштирган. Бундай ҳолларда лапаротомиянинг травматиклиги кўпинча амалга оширилиши лозим бўлган оператив амалиёт ҳажмидан ортиқ бўлган. Бу эса ўз навбатида қорин бўшлиғи аъзоларининг алоҳида ва қўшма шикастлари бўлган ушбу оғир тоифадаги беморларни бошқариш учун мавжуд алгоритмлар ва протоколларни қайта кўриб чиқишни талаб қилади.
Бугунги кунда мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва кўламини етарлича кенгайтириш юзасидан кенг қамровли дастурий тадбирлар амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда, хусусан, қорин ёпиқ шикастланиши бўлган беморларни жарроҳлик даволаш сифатини яхшилашда етарлича ижобий натижаларга эришилиб келинмоқда. Шу билан бирга, тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш учун қорин ёпиқ шикастларида тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилашнинг янгича усулларининг самарадорлигини баҳолаш бўйича илмий – асосланган натижалар бўлиши талаб этилмоқда. Бу борада 2022-2026 йилларга мўлжалланган мамлакатимиз тараққиёт стратегиясининг 7 та устувор йўналишининг 56- мақсад, 4-қисмида «...аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш ва 2022-2023 йилларда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш дастурини тадбиқ этишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш...» 2 бўйича қатор вазифалар белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6110-сон «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида» ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 ноябрдаги ПҚ-4887-сон «Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги, 2020 йил 12 ноябрдаги ПҚ-4891-сон «Тиббий-профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилган.
“Жаррохлик амалиётидан кейинги битишмалар – бу патологик ҳолат бўлиб, қорин бўшлиғида ташрих ўтказилган беморларнинг 90% дан кўпроғида ва торакал аралашувлардан кейин 45-70 фоизида учрайди, битишмалар туфайли асоратлар сони эса 12% дан 64% гача ўзгариб туради. “Битишма хасталиги” атамаси асосида ички аъзоларнинг жароҳатли шикастланишлари, шу жумладан жарроҳлик аралашуви оқибатида қорин бўшлиғида битишмаларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ патологик ҳолат тушунилади. Мавжуд адабиёт маълумотлари жарроҳлик амалиётидан кейинги битишма касаллигининг юқори частотасидан далолат беради, шу билан бирга битишмалар ҳосил бўлиш механизмлари тўлиқ ўрганилмаган. Битишма хасталигида такрорий жарроҳлик аралашувларни амалга ошириш нисбатан узоқроқ ва техник жиҳатдан мураккаб кечади, бу эса ўз навбатида ҳаётий муҳим тузилмаларга зарар етказишнинг эҳтимолий хавфини келтириб чиқаради. “Қорин бўшлиғида жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган беморларнинг тахминан 1/3 қисми бевосита битишма жараёни ёки унинг сурункали оғриқ, бепуштлик ва ичак тутилиши каби жиддий клиник муаммоларга олиб келувчи асоратлари оқибатида келиб чиқадиган муаммони ҳал қилиш учун 10 йил ичида қайта тиббиёт муассасасига ётқизилади”.[1] Шу муносабат билан, битишмалар пайдо бўлиш хавфи юқори бўлган беморларда, қорин пардаси функциясини сақлаб қолиш ва битишмаларнинг ривожланишини бартараф этишга имкон берувчи янги перитонеал антиадгезион омилларга тобора кўпроқ устунлик берила бошланди.
Жаҳон амалиётида ҳозирги пайтда қўзғатувчи механизми ишемия, жарроҳлик жароҳати, яллиғланиш, қон кетиш, термик ёки кимёвий зарарланиш, генетик мойиллик ҳисобланган қорин ва плевра бўшлиғида битишмалар шаклланишига олиб келаувчи жараёнларни ўрганиш бўйича тадқиқотлар долзарблигича қолмоқда, бу эса ўз навбатида замонавий профилактика воситаларини яратиш учун янги тушунчаларни беради. Эпителиал-мезенхимал ўтишнинг тескари жараёни таъсири, миофибробластларнинг аберрант дифференциацияси, илдиз ҳужайралари тикланиши ва эндотелий ўсишининг бузилиши бўйича тадқиқотлар алоҳида қизиқиш уйғотишда давом этмоқда, бу эса функционал қатламнинг фаол бўлмаган эпителиал моноқатлам билан алмашинувини келтириб чиқаради, у аслида гормон қўзғатувчи таъсирига жавоб бермайди. Қорин парданинг табиий битиб кетиши ёки битишмалар шаклланишини аниқлаш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган фибрин ажралиши ва унинг деградациясини ўрганиш тобора кўпроқ қизиқиш уйғотоқда, чунки тўлиқ парчаланмаган фибрин перитонеал битишмаларни пайдо қилиш билан фибробласт ва капиллярларнинг ўсиши учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Ҳозирги вақтда мамлакатимизда аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини тубдан яхшилаш ва турларини сезиларли даражада кенгайтириш бўйича кенг кўламли мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда, жумладан, битишмалар пайдо бўлишини олдини олиш ҳисобига беморларни жарроҳлик йўли билан даволаш натижаларини яхшилашда ижобий натижаларга эришилган. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида аҳолининг заиф гуруҳларининг тўлақонли ҳаёт кечиришини таъминлаш мақсадида тиббий-ижтимоий ёрдам тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш вазифалари белгиланган.[2] Шунга мувофиқ, экспериментал ва морфологик тадқиқотлар асосида торако-абдоминал жарроҳликда битишмалар пайдо бўлишининг олдини олувчи маҳаллий воситани қўллаш истиқболларини аниқлаш тадқиқотнинг долзарб йўналишларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сон «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» ва 2017 йил 16 мартдаги ПФ-4985-сон «Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3071-сон «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021-йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-нинг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот Республика фан ва технологиялар ривожланишининг VI «Тиббиёт ва фармакология» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Ҳозиргача экспериментал тадқиқотларда муваффақиятли қўлланилган бир қатор усуллар ва битишмаларга қарши қопламалар ишлаб чиқилган. Уларнинг тутган ўрни “фибринолизни фаоллаштириш, коагуляция жараёнига тўсқинлик қилиш, яллиғланиш реакциясини камайтириш, коллаген синтезини тўхтатиш ёки ёндош жароҳат сиртлари ўртасида тўсиқ яратишдан иборат. Маълумки, айрим асосий жарроҳлик тамойилларига қорин бўшлиғидаги барча жарроҳлик амалиётларида риоя қилиш керак” (Uemura A.).[3] Lu S. ва ҳаммуал. (2018) полипропилен асосда сиролимус трансплантатларидан (SRL) тайёрланган янги композит тўрнинг битишмаларга қарши хусусиятларини баҳолаган. Табиий полипропилен тўрлари ва полипропилен-PLLA тўрларига нисбатан, SRL қопламали тўрлар битишмаларни (P˂0,05) ва яллиғланишни камайтиришнинг энг юқори қобилиятини кўрсатган.[4] SRL қопламали композит тўр каламушларда қорин девори нуқсонларининг битиб кетиши моделида қорин бўшлиғида битишмаларни минимал даражада пайдо бўлишини кўрсатган. Битишмаларга қарши қопламалар ҳозирда энг фойдали восита бўлиб, кўпинча биологик парчаланадиган гидрогеллардан фойдаланилади, улар сувнинг 60% га анча сингишини, ажойиб пишиқликни (3 МПа дан ортиқ), юқори эгилувчанликни (700% дан юқори), яхши биологик парчаланувчанлик ва биологик мослигини кўрсатмоқда. Ушбу гидрогелларнинг парчаланиши ўзи билан сиртдан ички томонга узлуксиз парчаланиш жараёнини намоён этади, бу 30 кунлик парчаланишдан кейин юқори механик хусусиятларни сақлашга ёрдам беради. Бундан ташқари, гидрогеллар, шунингдек, оқсиллар билан қопланишга қарши ажойиб қобилиятини ва ҳужайралар ёпишқоқлигига қаршиликни намойиш этди. Демак, ушбу гидрогеллар битишмаларга қарши биологик мембраналар сифатида фойдаланиш учун катта салоҳиятга эга.[5]
Проспектив рандомизацияланган тадқиқотлар карбоксиметил-целлюлозанинг (Seprafilm) жарроҳлик амалиётидан кейинги битишмалар частотасини ва оғирлик даражасини пасайтиришда самарали эканлигини кўрсатди[6]. Бир қатор экспериментал тадқиқотларда париетал қорин парда нуқсонларини микрожарроҳлик аутологик қорин парда трансплантатлари ёрдамида ёпиш оғир перитонеал битишмалар пайдо бўлишини етарли даражада олдини олиши аниқланди[7]. Синтетик материалнинг афзаллиги шундаки, материални жарроҳлик йўли билан олишнинг ҳожати йўқ ва уни қорин бўшлиғидан ташқарида керакли ҳажмда шакллантириш, сўнгра чоксиз қўйиш мумкин. Шундай қилиб, битишмалар пайдо бўлишини олдини олиш муаммоси бўйича бир қатор тадқиқотлар ўтказилган бўлиб, уларнинг натижалари баъзида қувонтиради, аммо улар ноаниқ ва фақатгина экспериментал моделларда ўтказилган.
Адабиётлар таҳлили шуни кўрсатдики, жарроҳлик аралашувларида битишмалар пайдо бўлишини олдини олишда сезиларли ютуқ ва аҳамиятли натижаларга қарамай, ҳамон битишмалар пайдо бўлишининг олдини олиш ва битишма хасталигини даволаш билан боғлиқ мунозарали масалалар мавжуд бўлиб, бу мазкур муаммони торако-абдоминал жарроҳликда ҳал қилинмаган муаммолар қаторига қўшиши ҳақида далолат беради. Шу нуқтаи назардан, битишмалар пайдо бўлишини олдини олувчи маҳаллий ишлаб чиқарилган воситани экспериментал тадқиқ қилиш ва самарадорлигини баҳолаш тадқиқот учун долзарб йўналиш ҳисобланади.
Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган илмий-тадқиқот муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг АДСС–15.3.7-сон “Жарроҳликда тўқималарни мустаҳкамлаш ва зичлаш учун янги полимер қопламаларни ишлаб чиқиш ва самарадорлигини баҳолаш” илмий лойиҳаси доирасида бажарилган (2015-2017 й.).
Тадқиқотнинг мақсади экспериментал ва морфологик тадқиқотлар асосида торако-абдоминал жарроҳликда битишмаларни олдини олувчи маҳаллий воситани қўллаш истиқболларини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари: қорин бўшлиғида битишма жараёни шаклланишининг экспериментал моделида целлюлоза ҳосилаларидан иборат антиадгезив қопламани қўллаш самарадорлигини ўрганиш; кўкрак қафасида битишма жараёни шаклланишининг экспериментал моделида целлюлоза ҳосилаларидан иборат битишмаларга қарши қопламани қўллаш хусусиятларини аниқлаш; маҳаллий антиадгезив қоплама қўлланилганда шаклланган битишмалар гистоструктурасининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш; битишмалар ҳосил бўлишига қарши қоплама қўлланилганда қорин бўшлиғи ва кўкрак қафасининг экспериментал нуқсонлари соҳасидаги маҳаллий ўзгаришларнинг хусусиятларини динамикада аниқлаш; тажрибадан сўнг ҳайвонларнинг тикланиш жараёнларига гел қопламасини қўллаш ва унинг биодеградацияси таъсирини баҳолаш;
Тадқиқотнинг объекти сифатида қорин ва плевра бўшлиқларида иккита экспериментал тадқиқотлар ўтказилган 62 та оқ зотсиз каламушлар олинган. Ҳар бир эксперимент сериясида тадқиқотлар 2 та қиёсий гуруҳда – назорат ва асосий гуруҳларда ўтказилган. Қорин ва плевра бўшлиқларида битишма жараёни пайдо бўлиши бўйича тажрибалар 2019 йилдан 2020 йилгача бўлган даврда “Акад. В. Воҳидов номидаги РИХИАТМ” ДМ негизидаги экспериментал жарроҳлик бўлимида ўтказилган.
Тадқиқотнинг предмети яллиғланиш жараёнини тавсифловчи полиморфядроли нейтрофиллар, лимфоцитлар, плазма ҳужайралари, макрофаглар, кўп ядроли ҳужайралар ва эозинофиллар каби ҳужайралар сони ва тақсимланиши ярим миқдорий баҳолаш кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда гистологик ўзгаришларни баҳолаш учун қорин ва плевра бўшлиқларидан олинган тўқима препаратларини баҳолаш билан ўтказилган экспериментал тадқиқотлар натижаларини таҳлил қилишдан иборат.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқотда экспериментал, морфологик ва статистик усуллардан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: қорин бўшлиғида битишмалар ҳосил бўлиши жараёни моделлаштирилганда целлюлоза ҳосилаларидан тайёрланган антиадгезив қопламани маҳаллий қўллаш адгезиогенез жараёнларини хамда ичак архитектоникаси, эгилиши ва бўшлиғининг торайиши каби ўзгаришлар ривожланишини камайтириши экспериментал тадқиқотлар асосида исботланган; экспериментал тадқиқотда кўкрак қафасида битишмалар ҳосил бўлиши жараёни моделлаштирилганда антиадгезив имплантатни маҳаллий қўллаш, дағал ёки ясси битишмалар шаклланиши кўринишидаги адезиогенез хавфини сезиларли даражада пасайтириши аниқланган; кукунли имплантат устига қон зардоби суртилганда, адгезия сифати ва унинг қорин пардаси ёки ўпканинг экспериментал нуқсони юзасида бир текис тақсимланиши ўзгармаганлиги, аммо қон билан фаоллаштиришдан фарқли ўлароқ (гемостатик самарани таъминлаш учун) тромботик массаларнинг сўрилиши ҳисобига ҳужайравий яллиғланиш ривожланиши кузатилмаганлиги аниқланган; қоннинг ҳужайрали элементлари мавжуд бўлмаган шароитда жароҳат етказилган қорин пардаси соҳаси устида гелли плёнкани ҳосил қилиш, яққол ҳужайра-яллиғланиш реакциясиз қопламанинг биодеградациясига имкон беради ва массив битишмалар ҳосил бўлиш жараёни ривожланиш хавфини сезиларли даражада камайтириши билан нуқсонларнинг битиб ёпилишини таъминлаши аниқланган; антиадгезив қоплама қўлланилганда яллиғланишли инфильтрат бириктирувчи тўқимали хужайралари сонининг динамикада камайиши ҳамда атроф тўқималар билан битишмали конгломератлар ривожланмагани ҳолда нуқсон соҳасининг чандиқланиши билан тавсифланувчи битишма жараёнлари шаклланишининг морфотузилмавий хусусиятлари аниқланган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: қорин бўшлиғида битишма жараёнини экспериментал моделлаштиришда целлюлоза ҳосилаларидан тайёрланган антиадгезив қопламани қўллаш атроф аъзолар билан адгезияни пасайтириши хисобига ичак ва унинг тутқичи деформацияси ривожланиш хавфини камайтиришга имкон бериши аниқланган; ўпкада ташрихдан кейинги битишма жараёни шаклланишининг экспериментал моделлаштириш натижаларига кўра, қон зардобини қўшиш орқали фаоллаштирилган маҳаллий Гепроцел гемостатик воситасини қўллаш, париетал ва висцерал плеврада битишмалар ривожланиши частотасини камайишига имкон бериши аниқланган; битишма жараёнини шакллантиришнинг экспериментал моделида гемостатик қопламадан фойдаланиш фибробластларнинг тўпланиши ва фаоллигини, шунингдек маҳаллий яллиғланиш реакцияларини камайтиришга ёрдам бериши, шу билан битишмаларнинг ривожланиш эҳтимолини сезиларли даражада камайтириши морфологик тадқиқотлар орқали аниқланган; целлюлоза ҳосилаларидан тайёрланган Гепроцел гемостатик қопламасини қўллаш қорин бўшлиғи ва кўкрак қафаси аъзоларида жарроҳлик аралашувларни амалга оширишда иккита муаммони ҳал қилишга – енгил маҳаллий гемостазни амалга ошириш хамда қорин бўшлиғида дағал битишма жараёни шаклланишининг олдини олишга имкон бериши исботланган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги амалиётда кенг қўлланиладиган замонавий лаборатор ва инструментал тадқиқот усулларидан фойдаланиш билан тасдиқланган, олинган барча натижалар ва хулосалар далилий тиббиёт тамойилларига асосланган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти шундан иборатки, олинган хулосалар ва таклифлар назарий аҳамиятига эга бўлиб, антиадгезив қоплама қўлланилганда яллиғланишли инфильтрат бириктирувчи тўқимали хужайралари сонининг динамикада камайиши ҳамда атроф тўқималар билан битишмали конгломератлар ривожланмагани ҳолда нуқсон соҳасининг чандиқланиши билан тавсифланувчи битишма жараёнлари шаклланишининг ўзига хос хусусиятларини ўрганишга муҳим ҳисса қўшиши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундан иборатки, целлюлоза ҳосилаларидан тайёрланган “Гепроцел” гемостатик қопламасини қўллаш қорин бўшлиғи ва кўкрак қафаси аъзоларида жарроҳлик аралашувларни амалга оширишда иккита муаммони ҳал қилишга – енгил маҳаллий гемостазни амалга ошириш хамда қорин бўшлиғида дағал битишма жараёни шаклланишининг олдини олишга имкон беради.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Торако-абдоминал жарроҳликда битишмалар пайдо бўлишини олдини олувчи маҳаллий воситани қўллашни қиёсий таҳлил қилиш бўйича бажарилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида: “Торако-абдоминал жарроҳликда битишмалар пайдо бўлишини олдини олишнинг янги технологиялари” услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 августдаги 08-09/10055-сон маълумотномаси). Таклиф қилинган тавсиялар қорин бўшлиғи ва кўкрак қафаси аъзоларида жарроҳлик аралашувларни бажаришда маҳаллий енгил гемостазни амалга ошириш имконини беради, шунингдек қорин бўшлиғида дағал битишмалар ҳосил бўлиш жараёнини олдини олади; торако-абломинал жарроҳликда битишмалар пайдо бўлишини олдини олувчи маҳаллий воситани қўллашни қиёсий таҳлил қилиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, жумладан, Акад. В. Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказига, Андижон ва Самарқанд давлат тиббиёт институтлари клиникаларининг жарроҳлик бўлимлари амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 августдаги 08-09/10055-сон маълумотномаси). Экспериментал тадқиқот натижалари асосида, таклиф қилинган целлюлоза ҳосилаларидан тайёрланган антиадгезив қопламани қўллаш битишмалар пайдо бўлиш хавфини 60% дан 20% гача, ичак тутилиши аломатларисиз ичак деформациясини 33,3% дан 13,3% гача ва ўткир битишмали ичак тутилиши ривожланиши эҳтимолини 6,7% дан 0% гача камайтиришга имкон берган.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 6 та илмий-амалий анжуманларда, жумладан 3 та ҳалқаро ва 3 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 15 та илмий иш чоп этилган, шулардан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 7 та мақола, жумладан, 4 таси республика ва 3 таси хорижий журналларда нашр этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, тўртта боб, хулоса, амалий тавсиялар ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Диссертациянинг ҳажми 113 бетни ташкил этган.
Ўзбек халқи этногенези ва этник тарихи масаласини ўрганиш XIX аср сўнгги чорагидан бошланди. XX асрда масалага оид кўплаб илмий изланишлар олиб борилди. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг, ушбу мавзуни ўрганиш долзарб масала сифатида кўтарилди. Этнографик, археологик, антропологик, лингвистик тадқиқотлар билан бир қаторда манбашунослик соҳасида ҳам муаммо тадқиқ этилди. Мустақиллик дастлабки йилларида ўзбек халқи этногенези ва этник тарихи масаласини ўрганишда турли хил илмий ёндашувлар вужудга келди. Тадқиқотчилар совет даврида ҳукм сурган мафкуравий қолипларидан воз кечиб илмий изланишлар олиб бордилар. Тарихий асарлар ёзиш назарий-методологик жиҳатдан ўзгариб, халқ тарихини холис ёзиш бошланди. Совет даврида пайдо бўлган назарий-услубий ёндашув ва нашр этилган адабиётлардан фойдаланиш ҳам давом этди. Манбашунослик тадқиқотларда туркий халқлар тарихи, уларнинг тарихий шаклланиши, географик жойлашуви, этник жараёнлар, давлат бошқарувида туркий халқларнинг ўрни, ўрта асрларда туркий халқларнинг идтимоий-иқтисодий муносабатлари каби масалалар ўрганилди. Туркий халқларнинг тарихда тутган ўрнини ёритишга кўпроқ эътибор берилди. Араб-форс тилли қадимги манбаларда Марказий Осиё минтақасидаги этник ва этносиёсий жараёнлар тадқиқ этилди. Мустақиллик йилларида қадимги хитой манбаларини ўрганиш ривожланди. Қадимги хитой манбаларида Марказий Осиё халқларига оид маълумотлар тўпланди. Номаълум бўлган туркий уруғлар номлари, жойлашуви
масалаларига аниқлик киритилди. Манбашунос олим Аблат Хўжаев томонидан нашр этилган адабиётлар қадимги хитой манбаларида Марказий Осиё халқлари тарихига оид янги маълумотларни тақдим этди. Тадқиқотчи Х.М.Мамадалиев араб тили манбалари асосида Ўрта Осиё ҳудудида IX – XII асрларда содир бўлган минтақа халқлари, этник жараёнлар, хусусан ўзбек халқи этногенезининг шаклланиши, давлатчилик қуриш жараёнлари тадқиқ этди. Кейинги йилларда Шамсиддин Камолиддин томонидан
қадимги араб-форс тилли манбаларда “ўзбек”, “Ўзбекистон” атамаларини шарҳлаб берилди. Ўзбек уруғлари ҳақида ҳам мақолалар чиқди.
Мустақиллик йилларида манбашунослик изланишлар натижасида, ўзбек халқи
этногенези ва этник тарихи масаласини ўрганишга доир бир қатор илмий асарлар, кам
сонли диссертациялар, кўплаб мақолалар чоп этилди. Мавзуга оид қатор масалалар очиқ
қолди. Мақолада ушбу муаммонинг манбашунослик тадқиқотларда ўрганилиши тизимли таҳлил қилинган. Ўзбек халқи этногенези ва этник тарихига доир манбашунос олимларнинг қарашлари, илмий ёндашувлари ёритилган.
Мазкур мақолада замонавий араб ҳикоянавислигида “саёҳатнома” жанри хусусиятларининг ифодаланиши тадқиқ қилинган. “Саёҳатнома” – энг қадимги ва ўзгарувчан жанрлардан бири. Инсониятнинг кўп минг асрлик тарихи давомида ва айниқса, ёзма адабиёт пайдо бўлганидан сўнг дунё халқларининг тилларида сафар, саёҳат мавзусида минглаб асарлар яратилган. Жанрнинг генезиси фольклор ва ёзма адабиёт анъаналарининг синтезлашуви натижаси бўлиб, марказида сайёҳ-ҳикоячи турган асарлар фольклор (мас., эртаклар) ва ёзма адабиётда (мас., антик саёҳатномалар) жуда қадимдаёқ яратилган. Саёҳатномаларнинг жанр-композицион хусусиятлари сифатида марказида сайёҳ-ҳикоячи образининг туриши ва сафар (муайян йўналишдаги макон ва замон ўзгарувчи ҳаракат) фактининг мавжудлиги, сайёҳ-ҳикоячининг кузатувчи мақомида туриши ва ўзга юртда кўрганларини ўз юртидаги ҳолат билан қиёслаб бориши кабиларни кўрсатиш мумкин. Жанрнинг ушбу асосий хусусиятлари сақлаб қолингани ҳолда, адабиёт ривожи давомида Саёҳатноманинг бир қатор бошқа кўринишлари ҳам пайдо бўлди. Ўзбек классик адабиётида саёҳат таассуротларини тасвирловчи асарлар саёҳатнома деб аталган бўлса, бу жанр араб адабиётида “риҳла” деб номланади. Замонавий араб бадиий насрига назар ташласак, ёзувчиларнинг саёҳатнома жанрида ёки саёҳатнома жанри хуссиятларини ҳикоя жанри билан бирлаштирган холда истифода этишларини кузатиш мумкин. Янги давр ва замонавий араб ёзувчиларидан Муҳаммад ал-Мувайлиҳий, Суналлоҳ Иброҳим, Жамол ал Ғитоний, Абдураҳмон Мажид ар-Рубейъий каби бир қатор ёзувчилар ҳикоя, романларида саёҳатнома жанри хусусиятларидан фойдаланишган. Шу жумладан, суриялик ёзувчи Абдус-Cалом ал-Ужейли ҳам (1918-2006) саёҳатнома жанри хусусиятлари акс этган ҳикоялар ижод қилган бўлиб, унинг “Европага саёҳат”, “Сафарга чорлов” каби саёҳатга бағишланган тўпламлари мавжуд. “Европага саёҳат”, “Сафарга чорлов” тўпламлари ўз ичига 22 та саёхатга оид кичик ҳикояларни қамраб олган. Абдус-Салом ал-Ужейли туғилиб ўсган она Юртининг жамоли яъни Суриянинг сўлим табиати, аҳолининг турмуш тарзи, машғулотлари, дини, баъзи шаҳарларнинг номи, тарихи, географик жойлашувлари, Европага саёҳати асосида Парижнинг васфини юксак бадиий жиҳат билан тасвирлаган.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятчиликка қарши курашиш муаммолари тобора глобал аҳамият касб этмоқда. Хусусан, БМТ Бош Ассамблеяси, Европа Кенгаши, ШҲТ, МДҲ, Араб давлатлари лигаси ва бошқа ташкилотлар томонидан ахборот-коммуникация технологияларидан жиноий мақсадларда фойдаланишга қарши курашиш бўйича минтақавий ва халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. Статистик маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда 7 миллиардга яқин инсон (дунё аҳолисининг 95 %) электр алоқасининг кўчма тармоқлари билан қамраб олинган , йилига кибержиноятчилик оқибатида етказилган моддий зарарнинг миқдори дунё ЯИМнинг 1 %ни ташкил этади.
Жаҳонда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, кибержиноятларга қарши курашиш, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар ва уларни содир этган шахсларнинг криминологик тавсифини ўрганиш, халқаро ҳамкорликнинг самарадорлигини оширишнинг долзарблиги бу борада чуқур илмий-тадқиқотлар олиб борилишини тақозо этмоқда. Ахборот технологиялари соҳасидаги муносабатларни ва ахборот хавфсизлигини жиноий тажовузлардан ҳимоя қилишни таъминлаш, ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларнинг олдини олиш, мазкур жиноятлар учун жавобгарлик белгиланган миллий қонун ҳужжатлари ва қонунни қўллаш амалиётида учрайдиган жиноят-ҳуқуқий муаммоларнинг илмий-назарий ва амалий ечимларини топиш муҳим аҳамият касб этади.
Республикамизда ахборот хавфсизлигини ҳуқуқий таъминлаш, ахборот технологиялари соҳасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш мақсадида дастурий тадбирлар амалга оширилмоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «жиноят қонунчилигини такомиллаштириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ахборотни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, ахборот соҳасидаги таҳдидларга ўз вақтида ва муносиб қаршилик кўрсатиш» каби масалалар назарда тутилган. Шу сабабли, жиноят қонунчилигига шахс ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларига таҳдид солувчи хавфли ахборотларни тарқатганлик учун жавобгарлик белгилаш, ахборот хавфсизлигини жиноят-ҳуқуқий муҳофаза объекти сифатида муҳофаза қилиш, ахборот соҳасидаги жиноятларга қарши курашишнинг комплекс чора-тадбирларини ишлаб чиқиш долзарб вазифалардан ҳисобланади.
Диссертация тадқиқоти Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (1994), Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги 467-1-сон, 2003 йил 11 декабрдаги «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги 560—II- сон, 2014 йил 14 майдаги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги ЎРҚ-371-сон Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3723- сон «Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилиги тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва бошқа соҳадаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган вазифаларни комплекс тарзда амалга оширишга хизмат қилади.
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши- нинг устувор йўналишларига боғлиқлиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. «Демократик ва ҳуқуқий жамиятни маънавий-ахлоқий ва маданий ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни шакллантириш» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.
Диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий-тадқиқотлар шарҳи. Ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларга қарши курашишнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик чораларини такомиллаштириш бўйича комплекс тадқиқотлар етакчи илмий-таҳлилий марказлар ва олий таълим муассасаларида, жумладан, University of Alabama (АҚШ), Faculty of Law, University of Turku (Финляндия), Chaitanya Bharathi Institute of Technology, Osmania University, Hyderabad (Ҳиндистон), Environment and E-Application Department, ITU Telecommunication Development Bureau (Швейцария), Department of Political Science at Tel Aviv University (Исроил), М.В.Ломоносов номидаги МДУ Ахборот хавфсизлиги муаммолари институтида (Россия Федерацияси), Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш марказида, Тошкент ахборот технологиялари университетида (Ўзбекистон) амалга оширилмоқда.
Ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларга қарши курашишнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик чораларини такомиллаштиришга оид илмий тадқиқотлар натижасида: кибержиноятчиликка қарши курашишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятида ахборот технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш чоралари ишлаб чиқилган (University of Alabama, АҚШ); ҳуқуқий тизимларни унификация қилиш ва уйғунлаштириш орқали халқаро миқёсда кибержиноятчиликка қарши курашиш механизмлари такомиллаштирилган (Faculty of Law, University of Turku, Финляндия); ахборот инфратузилмасинининг киберхавфлардан ҳимоя қилинганлигига салбий таъсир кўрсатувчи ижтимоий-ҳуқуқий: фойдаланувчиларнинг бепарволиги, ахборот соҳасидаги билимларнинг етишмаслиги, ҳуқуқбузарлик содир этганларнинг жавобгарлигини таъминловчи ҳуқуқий механизмнинг кучсизлиги каби омиллар аниқланган (Chaitanya Bharathi Institute of Technology, Osmania University, Hyderabad, Ҳиндистон); ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар учун жавобгарликни кучайтириш лозимлиги асослантирилган (Environment and E-Application Department, ITU Telecommunication Development Bureau, Швейцария, Россия Федерацияси Ички ишлар Академияси Санкт-Петербург университети); кибержиноятчиликка қарши курашиш миллий хавфсизликни таъминлаш омилларидан эканлиги изоҳланган (Department of Political Science at Tel Aviv University, Исроил), кибержиноятчилик, компьютер терроризми ва ахборот- коммуникация технологияларини (АКТ) давлатлараро низоларда қўлланишига қарши курашиш лозимлиги асослантирилган (М.В.Ломоносов номидаги МДУ Ахборот хавфсизлиги муаммолари институти, Россия Федерацияси); ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларга қарши курашишнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик чораларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси), “Хавфсиз шаҳар” дастурининг амалга оширилиши бўйича тизимли равишда амалий тадқиқотлар олиб борилмоқда (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази), ахборот ҳимоясини таъминлашнинг дастурий-техник воситалари ва моделлари, криптографик чоралари ва усуллари тизими яратилган (Тошкент ахборот технологиялари университети).
Бугунги кунда жаҳон миқёсида ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш самарадорлигини ошириш билан боғлиқ муаммолар ечимини топишга қаратилган қатор, жумладан, қуйидаги йўналишларда тадқиқот ишлари олиб борилмоқда: иқтисодиёт соҳасидаги кибержиноятларнинг юридик табиатини очиб бериш орқали улар учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш; ахборот хавфсизлигини муҳофаза қилиш мақсадида махфий маълумотни ўз ичига олувчи компьютер ахборотидан ғайриқонуний фойдаланганлик, шахсий маълумотларни Интернет тармоғида тарқатиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгилаш орқали жиноят қонунчилигини такомиллаштириш; шахсни салбий ахборот таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида ўрганилаётган жиноятлар квалификациясини такомиллаштириш; ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларни содир этган шахсларнинг криминологик тавсифини ўрганиш асосида мазкур жиноятларни барвақт олдини олишнинг самарали ва таъсирчан механизмини ишлаб чиқиш; кибержиноятларга қарши курашишда халқаро ҳамкорликни кучайтириш.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлари нафақат миллий, балки дунё жиноят-ҳуқуқий фанида янги йўналиш ҳисобланади. Мамлакатимизда мазкур муаммонинг жиноят- ҳуқуқий ва криминологик (Е.С.Абдурахманов, Р.Кабулов, М.Х.Рустамбаев, К.Р.Абдурасулова, М.Собиров, Н.С.Салаев, Д.И.Сафаров), шунингдек, криминалистик (А.С.Закутский, Т.Н.Бутунбаев) чораларининг умумий ҳуқуқий жиҳатлари тадқиқ этилган.
Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларнинг таркиби, хусусиятлари, улар учун жиноий жавобгарлик, жиноятларни квалификация қилиш ва исботлаш масалалари, шунингдек жиноятларнинг виктимологик, криминологик, социологик (жиноят-статистик) жиҳатлари В.А.Бессонов, М.Ю.Дворецкий, С.Г.Спирина, B.C. Карпова, Д.Г.Малышенко, А.М.Доронин, А.А.Жмыхов, Т.Л.Тропина, Т.М.Лопатина, У.В.Зинина, А.В.Глушков, М.А.Зубова, Ю.М.Батурин, Ю.М.Жодзинский, Н.А.Селиванов, Н.С.Полевой, Д.А.Крылов, В.Б.Вехов, Б.В.Андреев, О.М.Сафонов, В.П.Хорст, Ю.В.Гаврилин, А.Л.Осипенко ва бошқалар томонидан ўрганилган. Шунингдек А.В.Мнацаканян, Д.А.Ковлагина, Г.И.Узембаеваларнинг ахборот хавфсизлигини жиноят-ҳуқуқий муҳофаза қилиш, А.А.Шутова, М.А.Простосердов, М.Ю.Шаляпина, А.Ю.Чупрова, З.И.Хисамоваларнинг иқтисодиёт соҳасида ахборот воситаларидан фойдаланиб, содир этилган жиноятлар, Г.Г.Родионовнинг ушбу жиноятларнинг криминалистик тавсифи, И.Р.Бегишевнинг рақамли ахборот жиноятларига қарши курашиш, J.Howardнинг (АҚШ) Интернетга тармоқли хужумлар статистикасининг таҳлили, J^mith^^ (АҚШ) тармоқли хужумларнинг тергов қилиш техникаси; B.Collin (АҚШ), D.Denningларнинг (Великобритания) кибертерроризм ва ахборот хавфсизлиги, S.Furnell (Австралия), P.Grabosky (АҚШ), P.Himanenларнинг (Финляндия) кибержиноятчи ва хакер шахси, E.Hickey (Австрия), D.Parkerларнинг (АҚШ) кибержиноятларнинг криминологик жиҳатларига бағишланган тадқиқотларни таъкидлаш лозим.
Республикамизда ўзгалар мулкини компьютер воситаларидан фойдаланиб талон-торож қилганлик учун жавобгарлик (Х.Р.Очилов) мавзусида фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимоя қилинган. Ушбу тадқиқотда ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ жиноятларнинг сабаблари ва шароитлари, компьютер фирибгарлиги, ўғрилиги тадқиқ этилган. Аммо ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларга қарши курашишнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик чораларини такомиллаштиришга оид алоҳида монографик тадқиқот олиб борилмаган.
Диссертация мавзусининг диссертация бажарилаётган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги. Диссертация мавзуси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг илмий-тадқиқот ишлари режаси ва «Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексини такомиллаштириш ва уни қўллаш амалиёти муаммолари», «Глобаллашув шароитида жиноятчиликка қарши курашишни такомиллаштириш муаммолари» илмий тадқиқотларининг долзарб йўналишлари доирасида амалга оширилган.
Тадқиқотнинг мақсади ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларга қарши курашишнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик чораларини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборатдир.
Тадқиқотнинг вазифалари:
жиноят ҳуқуқи доктринасини ривожлантириш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш; жиноят қонунчилиги ва унинг самарадорлигини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; ахборот соҳасидаги жиноятчилик, ахборот соҳасидаги янги хавф ва хатарларга қарши курашиш самарадорлигини ошириш мақсадида миллий ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа муассасалар фаолиятига халқаро стандартлар, қоидаларни имплементация қилиш имкониятларини кенгайтириш юзасидан тавсияларни бериш; ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятлар профилактикаси ва уларни олдини олишнинг криминологик чоралари самарадорлигини ошириш;
ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш асосида ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларга қарши жиноят-ҳуқуқий курашиш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; қонунни қўллаш амалиётини яхшилаш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш ҳисобланади.
Тадқиқотнинг объекти ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларга қарши курашишнинг жиноят-ҳуқуқий, криминологик ва ташкилий чораларини тартибга солувчи ижтимоий муносабатлар ҳисобланади.
Тадқиқотнинг предмети ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларни содир этганлик учун Ўзбекистон Республикасида жиноий жавобгарликни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, қонунни қўллаш амалиёти, амалдаги қонунчилик ва хорижий мамлакатлар амалиёти, шунингдек жиноят ҳуқуқи фанида мавжуд бўлган концептуал ёндашув, илмий қарашлар ва ҳуқуқий категориялардан иборат.
Тадқиқотнинг усуллари. Белгиланган вазифаларни амалга оширишда илмий тадқиқотнинг умумий ва махсус усуллари: тарихий, тизимли, аниқ- социологик, қиёсий-ҳуқуқий, таҳлилий, миқдорий таҳлил (контент-таҳлил), мантиқий-юридик ва бошқа усуллардан фойдаланилган. Мазкур усулларнинг барчаси маълум даражада диссертация тадқиқоти натижаларининг аниқлиги ва асосланганлигини таъминлашга хизмат қилди.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
шахсий ҳаёт дахлсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, фуқароларнинг ҳуқуқлари муҳофаза қилинишини таъминлаш, шунингдек ҳуқуқий бўшлиқни бартараф этишда шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш зарурати асосланган; шахснинг шахсий ҳаёт дахлсизлигини жиноят-ҳуқуқий муҳофаза қилиниши ва жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашда шахсий ҳаёт дахлсизлигига тажовуз қилганлик учун Ўзбекистон Республикаси ЖК 1411- моддасида жавобгарлик белгилаш зарурати исботланган; жиноят қонунининг одиллик ва инсонпарварлик принципларини таъминлаш мақсадида ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларни содир этганларга нисбатан озодликни чеклаш тарзидаги жазони қўллаш мақсадга мувофиқлиги асосланган;айрим турдаги жиноятлар (пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол- мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолиятни амалга ошириш (ЖК 1881- моддаси), жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш (ЖК 2441- моддаси))нинг телекоммуникация тармоқлари ва интернет орқали содир этилишининг ижтимоий хавфлилик даражаси юқорилиги исботланган;
телекоммуникация тармоқлари ва интернет орқали ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш, ўзини ўзи ўлдиришга ундаш учун жавобгарлик белгилаш зарурати асосланган; ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган интернет сайтларида салбий ахборотни тарқатганлик учун блогернинг жавобгарлигини қонунига киритиш кераклиги исботланган; электрон тижоратни амалга оширишда иштирокчиларнинг шахсий маълумотларидан шартномада белгиланмаган мақсадларда фойдаланиш, мазкур маълумотларнинг ошкор этилиши таъқиқланиши лозимлиги асосланган; ғайриқонуний хулқ-атворни оқлайдиган ва ҳуқуқбузарлик содир этилишига олиб келадиган, жамиятда бузғунчилик ғояларини тарғиб этувчи ахборотнинг болалар ўртасида тарқатилиши тақикданиши ва бундай ҳаракатлар учун жавобгарлик белгиланиши таклиф этилган;
ахборот соҳасидаги жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан «ишончли мулоқот» услубининг қўлланиши мақсадга мувофиқлиги, уларнинг психологик ҳолатидан келиб чиқиб, суриштирув, тергов ва профилактик чора-тадбирларнинг амалга оширилиши лозимлиги кўрсатилган; ахборот технологиялари воситасида шахснинг ҳаёти, соғлиғи ва аҳлоқига салбий таъсир кўрсатилиши сабабли мазкур ҳаракатлар ижтимоий хавфли қилмиш сифатида тан олиниши лозимлиги таклиф этилган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятчиликка қарши курашишда жиноят-ҳуқуқий ва криминологик чораларни асосий восита сифатида тан олиш, шунингдек уларни миллий жиноят қонунчилиги ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритиш заруриятига оид тегишли таклифлар берилган;
ахборот соҳасидаги жиноятчиликка қарши курашишнинг ҳозирги ҳолатини, уларга қарши курашиш тизими ва механизмини чуқур ўрганиш асосида ахборот хавфсизлиги соҳасида концептуал норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш масаласи кўтарилган, хусусан, ахборот хавфсизлигининг ҳозирги ҳолати таҳлили асосида замоновий хавф ва таҳдидларни инобатга олган ҳолда ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича вазифалар қўйилган ва долзарб муаммолар аниқланган Ўзбекистон Республикасининг Ахборот хавфсизлиги концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилган;
Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази ҳузурида махсус лабораториянинг ташкил этилишисинов ва тадқиқот ишларини амалга ошириш, шунингдек ахборот хавфсизлиги соҳасида ҳимоя воситаларини тестдан ўтказиш орқали ахборот хавфсизлиги соҳасидаги салбий ҳодисаларни аниқлаш ва тергов қилиш самарадорлигини оширишга хизмат қилиши асослантирилган (у компьютер вируслари, зарарли дастурлар, ноқонуний фойдаланиш ва бошқалардан муҳофаза қилишнинг янги воситаларни синовдан ўтказиш бўйича ўзига хос “полигон” функциясини бажаради);
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамкорлигида ва мутахассис, эксперт ва таҳлилчилар иштиркида «Ёш дастурчи- ватанпарварлар клуби»ни ташкил этиш зарурияти асослантирилган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Тадқиқот натижалари халқаро ҳуқуқ ва миллий қонун нормалари, ривожланган давлатлар тажрибаси, қонунни қўллаш амалиёти, социологик тадқиқотларнинг анкета, интервью ва эксперт баҳолаш шаклларига асосланган бўлиб, статистик маълумотларни таҳлил қилиш натижалари умумлаштирилиб, олинган натижалар ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқланган ва амалиётга жорий қилинган.
Хулоса, таклиф ва тавсиялар апробациядан ўтказилиб, уларнинг натижалари етакчи миллий ва хорижий нашрларда эълон қилинган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Диссертация ишининг илмий аҳамияти ундаги илмий-назарий хулосалар, амалий таклиф ва тавсиялардан келгуси илмий фаолиятда, амалдаги жиноят қонунчилигини такомиллаштиришда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг тегишли қарорларини ишлаб чиқишда, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятида ҳамда жиноят ҳуқуқи, ҳуқуқий кибернетика, криминалистика, ахборот ҳуқуқи, ахборот хавфсизлиги, тезкор- қидирув фаолияти, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятида ахборот хавфсизлиги, суд экспертизаси каби фанларни илмий-назарий жиҳатдан янада бойитишда фойдаланиш мумкинлигида намоён бўлади. Тадқиқот ишининг назарий жиҳатларига таяниш келгусида ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги жиноятлар учун жавобгарликни такомиллаштириш, мазкур жиноятларни олдини олиш самарадорлигини ошириш, ахборот хавфсизлигини жиноят-ҳуқуқий муҳофаза объекти сифатида тадқиқ этиш билан боғлиқ янги илмий тадқиқотлар олиб бориш имконини беради. Шунингдек, жиноят ҳуқуқи, ҳуқуқий кибернетика, криминалистика, ахборот ҳуқуқи, ахборот хавфсизлиги, тезкор-қидирув фаолияти, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятида ахборот хавфсизлиги, суд экспертизаси фанлари бўйича маъруза, мунозара ва амалий машғулотларда, ўқув ва методик қўлланмалар тайёрлашда фойдаланиш мумкин.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларга қарши курашишнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик чораларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонунига кўра Ўзбекистон Республикаси МЖтК 461-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитасининг 2016 йил 28 сентябрдаги 06/1-05/1 148-вх-сон маълумотномаси). Мазкур ўзгартириш шахсий ҳаёт дахлсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, фуқароларнинг ҳуқуқлари муҳофаза қилинишини таъминлаш, шунингдек ҳуқуқий бўшлиқни бартараф этишга хизмат қилган; шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонуни билан киритилган Ўзбекистон Республикаси ЖК 1411-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд- ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитасининг 2016 йил 28 сентябрдаги 06/1- 05/1148-вх-сон маълумотномаси). Шахсий ҳаёт дахлсизлигига тажовуз қилиш учун жиноий жавобгарлик белгиланиши шахснинг шахсий ҳаёт дахлсизлигини жиноят-ҳуқуқий муҳофаза қилинишини ва жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаган;
ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларни содир этган шахсларга озодликни чеклаш жазосини қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонунига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 2781-2786-моддаларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитасининг 2018 йил 2 июлдаги 06/1-05-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар учун муқобил жазо тайинланишига хизмат қилади; айрим турдаги жиноятларни телекоммуникация тармоқлари ва Интернет орқали содир этилишининг ижтимоий хавфлилик даражаси юқорилиги Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405- сонли Қонунига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 1 881-моддаси, 2441- моддаси учинчи қисми «г» бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд- ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитасининг 2018 йил 2 июлдаги 06/1-05-сон маълумотномаси). Мазкур таклифга мувофиқ ахборот технологияларидан жиноий мақсадларда фойдаланиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган;
телекоммуникация тармоқлари ва интернет орқали ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш, ўзини ўзи ўлдиришга ундаш учун Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сонли Қонунига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 103- ва 1031-моддаларида жавобгарлик белгиланган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитасининг 2018 йил 2 июлдаги 06/1-05-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф инсон ҳаётига таҳдид солувчи турли ахборот ҳуружлари учун жиноий жавобгарлик белгиланишига хизмат қилган; ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган айрим турдаги салбий ахборотни Интернетда тарқатганлик учун блогернинг жавобгарлиги тўғрисидаги қоидалар Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрдаги «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги 560-11-сонли Қонунининг 3- ва 121- моддаларига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг 2018 йил 2 июлдаги 05/2-01-71- сон маълумотномаси). Мазкур таклиф интернет тармоғидан фойдаланиб, содир этиладиган турли жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилади;
электрон тижоратни амалга оширишда иштирокчиларнинг шахсий маълумотларидан шартномада белгиланмаган мақсадларда фойдаланиш мумкин эмаслиги, мазкур маълумотларнинг ошкор этилмаслиги лозимлиги Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 22 майдаги «Электрон тижорат тўғрисида»ги ЎРҚ-385-сонли Қонунининг 18-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг 2018 йил 2 июлдаги 05/2-01-71-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф электрон тижорат иштирокчилари томонидан шахсий маълумотлардан ғайриқонуний фойдаланишнинг тақиқланишига асос бўлган;
ғайриқонуний ҳулқ-атворни оқлайдиган ва ҳуқуқбузарлик содир этилишига олиб келадиган, жамиятда бузғунчилик ғояларини тарғиб этувчи ахборотни болалар ўртасида тарқатилиши тақиқланиши ва бу ҳаракатлар жавобгарликка олиб келиши тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 8 сентябрдаги «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ-444-сонли Қонунининг 16-моддасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг 2018 йил 2 июлдаги 05/2-01-71-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф болалар орасида уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборот тарқатилишининг ғайриқонуний ҳаракат сифатида баҳоланишига хизмат қилган;
ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятлар учун жиноий жавобгарликни такомиллаштиришга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3723-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини ривожлантириш концепцияси доирасида таҳлилий маълумотларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг 2018 йил 2 июлдаги 05/2-01-71-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги жиноятлар учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминланишига хизмат қилган; ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан «ишончли мулоқот» услубининг қўлланиши мақсадга мувофиқлиги, мазкур шахсларнинг психологик ҳолатини инобатга олиб, суриштирув, тергов ва профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли таркибий бўлинмалари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 2 июлдаги 33/1985-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги жиноятлар профилактикаси самарадорлигини оширишга хизмат қилган; ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларнинг сабабларини ўрганишда ташқи таъсирларни, ходимларнинг компетентлик ва амалий кўникмалари даражасини, ҳуқуқбузарлик мотивларини аниқлаш, шунингдек, ижтимоий тармоқлар мониторинги олиб борилиши лозимлиги тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли таркибий бўлинмалари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 2 июлдаги 33/1985-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларнинг сабабларини аниқлаш ҳамда уларни барвақт олдини олишга хизмат қилган; ахборот хавфсизлиги давлатнинг миллий манфаатлари билан бевосита боғлиқлиги сабабли жиноят-ҳуқуқий муҳофаза объекти эканлиги Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасида ўз аксини топди (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш марказининг 2017 йил 13 ноябрдаги 03-07-02/124-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ахборот хавфсизлиги жиноят-ҳуқуқий муҳофаза объекти сифатида ҳимоя қилинишига хизмат қилган;
ахборотни муҳофаза қилишда ахборот хавфсизлигини таъминлаш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан комплекс чора- тадбирлар амалга оширилиши лозимлиги Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш марказининг 2017 йил 13 ноябрдаги 03-07-02/124-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятининг ахборотни муҳофаза қилишга йўналтирилишини таъминлаб берган;
аҳборот хавфсизлигига таҳдид солувчи хавфларнинг шахс, жамият ва давлат манфаатларига жиддий зиён етказиши Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш марказининг 2017 йил 13 ноябрдаги 03-07-02/124-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ахборот таҳдидларининг ижтимоий хавфлилик даражаси юқорилигини ва ахборот соҳасида жиноят содир этилишининг омили сифатида баҳолаш имконини берган; шахснинг онгига ахборот технологиялари воситасида таъсир кўрсатиш унинг ҳаёти, соғлиғи ва аҳлоқига салбий таъсир кўрсатиши сабабли шахсни ғайриқонуний ахборот таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қоида Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш марказининг 2017 йил 13 ноябрдаги 03-07-02/124-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ушбу ҳаракатларнинг ижтимоий хавфли қилмиш сифатида тан олинишига хизмат қилган.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 10 та илмий-амалий анжуманда, хусусан, 5 халқаро ва 5 республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Тадқиқот мавзуси бўйича 27 илмий иш, шу жумладан 1 монография, 16 илмий мақола (4 таси хорижий нашрларда) чоп этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, тўртта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертациянинг ҳажми 260 бетни ташкил этади.
ХУЛОСА
Ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларга қарши курашишнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик чораларини такомиллаштиришни ўрганиш ва қуйилган вазифаларни бажариш натижасида қуйидаги таклиф ва тавсиялар шакллантирилган:
1. Ахборот соҳасидаги жиноятларга қасДДан ёки эҳтиётсизлик орқасида содир этиладиган, ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги ижтимоий муносабатларга жиддий зиён ёки моддий зарар етказадиган ёхуд уларни етказиш хавфини туғдирган, компьютер ахбороти ва ахборот ресурсларини хавфсиз ишлаб чиқиш, йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш, қидириш, ўтказиш, тарқатиш, улардан фойдаланиш, ахборот- коммуникация технологиялари инфрратузилмасини хавфсиз фаолият юритиши, ахборот технологияларини, уларни таъминлаш воситаларини яратиш ва фойдаланиш, компьютер ахбороти ва ахборот тизимлари, тармоқлари ва ресурсларини ҳимоя қилиш, ахборот соҳасида шахс, жамият ва давлатнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари муҳофазасига таҳдид қилувчи ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) деб таъриф берилган.
2. Ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларнинг турдош объекти ахборот хавфсизлиги ва технологиялари соҳасидаги шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминловчи ижтимоий муносабатлардир.
3. Ахборот соҳасидаги муносабатларнинг ривожланиши ва уларнинг жиноят-ҳуқуқий муҳофаза қилинишининг таъминланиши уч босқичга ажратилган:
1) Компьютер соҳасидаги жиноятларнинг ижтимоий хавфлилигини англаш босқичи XX асрнинг 70-90 йилларини ўз ичига олиб,компьютер жиноятчилигининг пайдо бўлиши ва ривожланиши, айнан компьютерлардан бошқа жиноятларни, қоида тариқасида фирибгарлик ва маблағларни талон- торож қилишни қилганликнинг расмий қайд этилган ҳолатлари, компьютер инфратузилмасининг босқичма-босқич ривожланиши, ғайриқононуний фойдаланиш, компьютер саботажи каби компьютер жиноятларини (жиноий гуруҳларга фаол жалб қилинмаган ҳолда) содир этган хакер, кракер ва бошқа шахсларнинг пайдо бўлиши билан тавсифланади.
2) Интернет глобал тармоғида жиноятларнинг кўпайиш босқичи (XX аср охири - тахминан 2010 йилга қадар) компьютер жиноячилигининг глобаллашуви ва «халқаро кўламга эга бўлиши», мазкур жиноятчиликнинг глобал хавф (кибержиноячилик) сифатида тан олиниши, ахборот хавфсизлигига қарши таҳдидларнинг кучайиб бориши ва янги хавфларни вужудга келиши, шиддатли технологик ривожланиш, янги ахборот- коммуникация тизимлари ва инфратузилманинг, кибержиноятларнинг халқаро миқёсда содир этилишига имкон яратувчи «виртуал макон»нинг вужудга келиши, хакерлик ҳамжамиятларининг фаол жадаллашуви, уларнинг жиноий тармоқларга кенг жалб қилиниши билан тавсифланади.
3) Замонавий босқич - кибержиноятларнинг Давлатлараро, миллатлараро ва тузилмалараро курашишнинг кучли тизимли воситаси айланган ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларга ўзгариши (2010 йилдан ҳозирги кунга қадар) бўлиб, бу давр нафақат шахс, жамият ва давлатга, балки умуман инсониятга хавф соладиган, ахборот таҳдидларининг мутлақ янги тури ҳисобланадиган ахборот ҳужумларининг кучайиши билан ифодаланади. Интернет глобал тармоғининг таъсири ва имкониятлари кўп ҳолатларда тартибга солинмайдиган бош- бошдоқликка, минтақавий уришлар ва қуролли можароларга, сиёсий тузумларнинг ўзгаришига, халқаро террористик ташкилотларнинг давлат институтларига айланишига, вазиятнинг халқаро ҳамжамият, давлат ва трансмиллий корпорацияларнинг назоратидан чиқиб кетишига, ўз вақтида таъсир кўрсатиш чораси сифатида қабул қилинган ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалиётдан ортда қолишига сабаб бўлмоқда.
4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ахборот технологиялариа соҳасидаги муносабатларни муҳофаза қилишга оид жиноят-ҳуқуқий нормаларнинг ривожланиш тарихи ва тенденциялари шартли равишда уч босқичга бўлинган:
1) Мазкур босқич мустақилликка эришилгандан (1991 йил) Ўзбекистон Республикаси ЖК қабул қилингунча (1994 йил) вақтга қадар бўлган даврни ўз ичига олади. Мазкур босқичнинг ўзига хослиги шундаки, бу даврда ахборотлаштириш масалалари ва ахборот технологиялари соҳасидаги муносабатларни умумий жиҳатдан тартибга солувчи қонун ҳужжатлари қабул қилинди (мисол учун, Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида»ги Қонуни), Ўзбекистон 1996 йилда Интернет халқаро тармоғига кирган.
2) Ушбу босқич 1994-2007 йилларни ўз ичига олади. Бу даврда ахборотлаштириш қоидаларини бузганлик, компьютер техникаси воситалари ёрдамида содир этилган ўғрилик, фирибгарлик, ўзлаштириш ёки растрата йўли талон-торож қилиш учун жавобгарлик белгиланган Ўзбекистон Республикаси ЖК, шунингдек ахборот технологиялари соҳасидаги умумий қонунлар - «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги, «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги, «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонунлар қабул қилинди. Ахборотлаштиришнинг табиати аниқланиб, ушбу жараённи ҳимоя қилиш механизми ишлаб чиқилди, зарур ҳуқуқий асос яратилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ФК қабул қилиниб, ашё сифатида ахборотнинг юридик табиати аниқланди.
3) Мазкур босқич 2007 йилдан ҳозиргача бўлган даврни ўз ичига олади. Ахборотлаштириш ва компьютерлаштиришнинг мазкур даврида ахборот технологиялари соҳасидаги муносабатларни жиноят-ҳуқуқий муҳофаза қилиш механизми такомиллаштирилди. Айрим хорижий мамлакатларнинг ижобий тажрибасини инобатга олиб, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларнинг янги таркибини назарда тутувчи янги ХХ1-боби киритилди.
Жамият ривожининг ҳозирги босқичида шахс, жамият ва давлатнинг ахборот хавфсизлигига тажовуз қилувчи янги ижтимоий хавфли қилмишларни криминализация қилиш зарурати мавжудлиги асослантирилди.
5. Кибержиноятларга қарши курашиш бўйича хорижий мамлакатлар қонунчилиги ва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг қиёсий-ҳуқуқий таҳлили асосида миллий қонунчиликда қатор бўшлиқлар, зиддиятлар ва камчиликлар мавжудлиги аниқланди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси ЖК 130- («Порнографик маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш»), 1301- («Зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш») 139- («Туҳмат»), 140- («Ҳақорат қилиш»), 1411- («Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш»), 156- («Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш»), 158- («Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш”), 159- («Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш»), 170-моддаларида («Алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш») «оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация ва ахборот-коммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса» каби оғирлаштирувчи ҳолатни назарда тутиш мақсадга мувофиқ. Ўзбекистон Республикаси ЖК 149-моддасини қуйидаги таҳрирдаги: «Муаллифлик ҳуқуқи объекти ҳисобланган компьютер ДастурлариДан, ёки ахборот-коммуникация технологиялари учун дастурлардан ғайриқонуний равишда фойдаланиш, шунингдек ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда муаллифликни ўзлаштириш» деган иккинчи қисм билан тўлдирилиши лозим.
6. Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиб, содир этилаётган жиноятлар сонининг ортиб бораётганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖК 56-моддасига қуйидаги таҳрирдаги оғирлаштирувчи ҳолатни киритиш мақсадга мувофиқлиги асослантирилган:
«оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация ва ахборот- коммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет тармоғидан фойдаланиб».
7. Ёшларнинг ахборот-коммуникация маконига кенг жалб қилинганлиги, турли ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг вояга етмаганлар томонидан содир этилаётганлигини инобатга олиб, ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятлар учун жиноий жавобгарлик ёшини 14 ёшгача камайтириш лозимлиги асослантирилган.
8. Жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ЖК 64-моддасини қуйидаги таҳрирдаги: «Алоҳида ҳолларда суднинг қарорига асосанжавобгарликка тортиш муддатлари ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасида жиноят содир этган шахсларга нисбатан қўлланилмаслиги мумкин», деган саккизинчи қисм билан тўлдириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади:
9. Кибержиноятларнинг тез фош этилиши ва сифатли тергов қилинишини таъминлаш мақсадида диссертант ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятлар содир этилганида экспертиза тайинланиши ва ўтказилиши мажбурийлигини таъминлаш мақсадида ЖПК 173-моддасини қуйидаги таҳрирдаги ўнинчи банд билан тўлдириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади:
«ахборот тизимлари, тармоқлари ва ресурслари фаолияти бузилганлиги белгиларини, шунингдек компьютер ахбороти билан ғайриқонуний ҳаракатлар хусусияти ва ушбу ҳаракатлар амалга оширилганлигини кўрсатувчи ҳолатларни».
10. Янги вужудга келаётган ижтимоий муносабатларни жиноят- ҳуқуқий ҳимоя қилиш зарурияти мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКга болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун нормаларини бузганлик, Интернет тармоғида ахборот жойлаштириш талабларини бузиш, давлат сирини ташкил этувчи компьютер ахборотидан ғайриқонуний равишда фойдаланиш, электрон тижоратни амалга ошириш қоидаларини бузиш учун жавобгарликни назарда тутувчи қатор янги моддаларни киритиш таклиф этилади. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси МЖтКга болалар орасида уларнинг соғлиғига зарар етказувчи маҳсулотни қасддан тарқатиш, электрон тижоратни амалга ошириш қоидаларини бузиш, электрон рақамли имзо тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, Интернет тармоғида ахборот жойлаштириш талабларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш лозимлиги таклиф этилган.
11. Ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятлар таснифидан келиб чиқиб, тадқиқот ишида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг «Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар» номли ХХ1-боби негизида:
1) «Ахборот хавфсизлигига қарши жиноятлар» номли XX1;
2) «Стратегик ахборот инфратузилмаси хавфсизлигига қарши жиноятлар» номли XX2;
3) «Телекоммуникация ва алоқа соҳасидаги жиноятлар» номли XX3- боблардан иборат «Ахборот технологиялари ва хавфсизлиги, телекоммуникация ва алоқа воситалари соҳасидаги жиноятлар» деб номланувчи еттинчи бўлимни киритиш мақсадга мувофиқлиги асослантирилган:
12. Ахборот таҳдидлари ва хавфларига қарши курашишда ахборот хавфсизлиги соҳасида концептуал норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Ахборот хавфсизлиги концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилган.
13. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳуқуқий чоралар Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришга оид давлат сиёсатидан келиб чиқиши лозим. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясидаги вазифалардан келиб чиқиб, киберхавфсизлик соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш таклиф этилган.
14. Ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларни содир этган шахсларга криминологик тавсиф беришда уларнинг ҳулқ-атвори шаклланишига таъсир кўрсатувчи тўртта омил: шахснинг хусусиятлари, техник ноу-хау, ижтимоий хусусиятлар, рағбатлантирувчи омилларга эътибор берилиши лозимлиги кўрсатилган.
15. Ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятлар криминологик тавсифининг асосий жиҳатлари сифатида уларининг ижтимоий хавфлилик даражаси юқорилиги, трансчегаравий хусусиятга эга эканлиги, стратегик инфратузилманинг муҳим элементи сифатида ахборот- технологик тизимнинг заифлиги, мавжуд қонун нормаларининг етарли самара бермаётганлиги ва сиёсий институтларнинг мукаммал эмаслиги, ходимлар профессионаллик даражаси пастлиги ва инсон омили кўрсатилган.
Шулардан келиб чиқиб, ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларга қарши курашишда ҳуқуқий, ижтимоий, сиёсий, ташкилий-техник чоралар комплексини қўллаш зарурияти мавжудлиги кўрсатилган.
16. Ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги салбий ҳодисаларга қарши курашишга ихтисослаштирилган бўлинмаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш муҳим вазифа ҳисобланади. Хусусан, текширув ва тадқиқот ишларини амалга ошириш, шунингдек ахборот хавфсизлиги соҳасида ҳимоя воситаларини тестдан ўтказиш мақсадида Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази ҳузурида махсус лаборатория ташкил этилиши зарур (у компьютер вируслари, зарарли дастурлар, ноқонуний фойдаланиш ва бошқалардан муҳофаза қилишнинг янги воситаларни синовдан ўтказиш бўйича ўзига хос «полигон» функциясини амалга оширади).
17. Ахборот-коммуникация технологиялари ва киберхавфсизлик соҳасида зарур билим ва кўникмаларга эга бўлган истеъдодли ва креатив фикрловчи ёшларни йиғиб, мунозаралар олиб бориш ва кадрларни танлаш учун кўргазмали майдон ҳисобланувчи «Ёш дастурчи-ватанпарварлар клуби»ни ташкил этиш зарурати асослантирилган. Мазкур клубни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда, мутахассис, эксперт ва таҳлилчиларни жалб этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи ҳузурида ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Мазкур клубни ташкил этиш ёшлар билан очиқ мулоқотнинг яққол намунаси, ахборот ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва уларни содир этишга мойил бўлган шахсларни аниқлаш бўйича профилактик марказ бўлиб, ёшларни ватанпарварлик, қонунга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилади.
18. ахборот жиноятларига қарши курашишнинг умумий принциплари, фуқаролик ва жиноий жавобгарлик масалалари, жиноий жазо муқаррар бўлган қилмишлар рўйхати, ахборот жиноятларига қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари малакасини оширишнинг механизмлари, маълумотлар алмашинуви ва судда иш юритиш бўйича аниқ ишлаб чиқилган қоидаларнинг комплексини ўз ичига оладиган ягона Кибержиноятларга қарши курашиш ва глобал ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича БМТ Конвенциясини қабул қилиш лозим, деган таклиф илгари сурилган.
19. ШҲТ, ЕИ ва бошқа минтақавий ташкилотларга аъзо мамлакатлар ўртасида кибержиноятчилик ҳолати ва у бўйича ахборот алмашинувини таҳлил қилиш, миллий даражада амалга оширилган жиноятларнинг олдини олишга қаратилган ва тезкор чора-тадбирларни баҳолаш, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, суд ва прокуратура органлари ходимларини махсус тайёргарликдан ўтказиш мақсадида Интерпол доирасида кибержиноятларга қарши курашиш бўйича глобал мувофиқлаштирувчи марказни ташкил этиш лозимлиги асослантирилган. Мазкур Марказнинг ташкил этилиши маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш, Интерполга аъзо мамлакатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тегишли бўлинмаларига ахборот, техник ва криминалистик ёрдам кўрсатиш, ўзаро текширувлари амалга ошириш, шунингдек. мутахассисларни тайёрлаш имконини яратади. Марказ зарур тадқиқотлар ўтказишга ва дастурий таъминот яратишга кўмаклашиши, мавжуд ва вужудга келиши мумкин бўлган хавфларни баҳолаш ва таҳлил қилиш, истиқболни белгилаш ва барвақт огоҳлантиришлар билан шуғулланиши мумкин.
Ushbu maqolada mualliftomonidan shambala bo'yicha mavjud ilmiy adabiyotlar, jumladan, o'simlik mahsulotlarining sog'liq uchun foydalari va shifobaxsh xususiyatlari, xorijda o'tkazilgan bir qator epidemiologik va laboratoriya tadqiqotlari, Shuningdek, so'nggi yillarda shambala (fenugreek) bo'yicha tadqiqotlar jarayonida eksperimental hayvonlarda ham, odamlarda ham klinik sinovlarda bir qator sog'liq uchun foydali va fiziologik xususiyatlar aniqlangani to'g'risida ma'lumotlar berildi.
Мақолада форс ва ўзбек тиллари термин ясаш бўйича ташкилотларининг Низомлари ва ундаги принципларнинг қиёсий-солиштирма таҳлили амалга оширилган. Маълумки, дунё терминологиясидаги Вена, Прага ҳамда Россия терминология мактабларининг назарий-илмий қарашлари ва ишлаб чиққан таклифларига кўра, умумий тилшуносликда барча тилларга дастурул-амал бўладиган халқаро Стандарт юзага келган. Унга қадар эса 1926 йилда “Халқаро стандартлар ассоциацияси” – ISA (International Association for Standardization), 1931 йилда Европада “British Standard Institution” (“Британия стандартлаштириш институти”), 1946 йилда– ISO (International Organization for Standardization) каби қатор стандартлаштириш уюшмалари ташкил этилган эди. Эронда эса тил софлигини сақлаб қолиш мақсадида даврларга қараб, учта “Тил академиялари” ташкил этилган. Уларнинг сўнгиси “Форс тили ва адабиёти академияси”, яъни учинчи академия бўлиб, у 1991 йилда ташкил топган ва ўз Йўриқномасига эга. Худди шу даврда ўзбек тилида Атамақўм ўз фаолиятини бошлаган ва қисқа даврда ўз ишини якунлаган. Мақолада дунё терминология мактабида юзага келган Халқаро терминология ташкилоти Стандарти – ISO 704, ундаги термин ясаш принципларининг форс ва ўзбек тиллари термин ясаш Қоидаларига таъсири, уларнинг ҳар биридаги фарқли ва ўхшаш қирралари таҳлиллари келтирилган. Шунингдек, форс тили Академияси низомининг маълум бандлари ўзбек Атамақўми термин ясаш қоидаларининг мувофиқ бандлари билан қиёсланилди ва таҳлил қилинди. Мақоладан кўзланган асосий мақсад – форс ва ўзбек тилларида термин ясалиши бўйича юзага келган “терминология ташкилотлари”нинг ўзлашмаларга термин тақдим қилиш ва янги термин ясаш бўйича Низомларини қиёслаб ўрганиш ҳамда халқаро терминология ташкилоти - ISO 704 стандартининг тегишли бандларига мослигини таҳлил қилишдан иборат. Қиёсланган назариялар натижасида ўзбек тилида термин ясаш бўйича қатор таклифлар келтирилган.
Ushbu maqola shahrlarni rejalashtirishda geometrik talqin kompozitsiyasining rivojlanishini shartli ravishda: - nuqta, markaz, doiraviy rivojlanish yo'nalishi bo’lmasligi, (statik kompozitsiya); - chiziq, qator-ikki qarama-qarshi yo'nalishda rivojlanadi (dinamik kompozitsiya); - to’rt burchak, panjara-bir nechta, o'zaro ko'ndalang yo'nalishlarda rivojlananishi to’g’risida so’ boradi.
Маълумки, Ўзбекистон шарқшунослари томонидан араб тили лексикологияси араб тилшунослигининг бошқа соҳаларига нисбатан кам ўрганилган. Шу боис, мақолада бунги кунда ушбу соҳанинг муҳим лексик қатлами саналган ҳуқуқий терминлар, хусусан араб тилидаги жиноят-ҳуқуқи терминлари тадқиқ қилинди. Тадқиқот ишида термин тушунчаси, ҳуқуқий терминлар, жиноят-ҳуқуқи терминлари, шунингдек асрлар давомида маълум бир тарихий босқичларни босиб ўтган араб давлатларининг қонун тили тарихи ҳамда фикҳ методологиясининг асосий устунларидан ҳисобланган Қуръон ва ҳадислардан келтирилган мисоллар илмий адабиётлар таҳлили асосида ёритиб берилган. Қуръони карим сураларининг оятларида ҳуқуқнинг турли соҳалари, жумладан, жиноят ҳуқуқига тегишли бир қатор қонун-қоидалар мавжуд бўлиб, улар диний ҳуқуқ тушунчалари билан суғорилгандир. Қуръони каримда бир неча оғир жиноят турлари ҳақида сўз юритилган. Жумладан, ўғрилик, босқинчилик, қасддан одам ўлдириш, тан жароҳатини етказиш, порахўрлик, зино, туҳмат, жосуслик, исён, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, ота-онанинг қасддан ўз фарзандини ўлдириши, судхўрлик ва бошқалар. Шу сабабли мақолада Қуръон ҳамда ҳадислар араб ҳуқуқий тилининг шаклланишига таъсир кўрсатган омил сифатида таҳлил қилинган. Исломнинг иккинчи манбаи ҳисобланмиш суннатларда ҳам қатор жиноят ҳуқуқига оид терминлар келтирилган бўлиб, Имом ал-Бухорийнинг «Ал- жомеъ ас-саҳиҳ» ҳадислар тўпламидаги жиноят ҳуқуқига оид жиноят ва жазо масалаларини ўзида акс эттирган саҳиҳ – ишончли ҳадислар тадқиқот манбаи сифатида ўрганилган. “Олтин силсиласи: Саҳиҳул Бухорий” номли ҳадис тўпламларининг 3, 4 ва 8-жузларида жиноят турлари ва уларда кўзда тутилган жазо масалалари ифодаланган ҳадислар ҳам ўрин олган. Мақолада “Ҳаддлар китоби (боб)” дан келтирилган хамр ичиш ва ўғирлик қилишда пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) томонидан қўлланган жазолар тўғрисидаги ҳадислар, “Гувоҳликлар китоби” дан эса яширинган кишининг гувоҳлиги, бирор нарсага бир ёки бир нечта гувоҳ гувоҳлик бериши, адолатли гувоҳлар, ноҳақ гувоҳликка гувоҳ қилиниш ҳақидаги ҳадислар, “Диялар китоби” деб номланган бўлимдан эса ўша давр амалиётида мавжуд бўлган аниқ жиноят ишлари тафсилотини баён қилган ҳолда қасддан одам ўлдириш ва тан жароҳати етказиш ва шу каби бошқа жиноий қилмишларни ўз ичига олган ҳадислар ўрин олган. Қуръон оятлари, ҳадис ҳамда суннатларда келтирилган фиқҳий-ҳуқуқий масала ҳамда терминлар ҳозирги араб тилидаги жиноят ҳуқуқи терминларининг пайдо бўлиши ва шаклланишида асос бўлиб хизмат қилгани қатор мисоллар орқали исботланган.
Ўзбекистон Республикаси миллий ахборот коммуникация тизимини ривожлантириш бўйича комплекс дастур доирасида
Ўзбекистонда электрон суд жараёнларини такомиллаштиришнинг технологик жиҳатлари таҳлил қилинган. Ўзбекистонда электрон суднинг ҳозирги ҳолатини ўрганиш асосида муаллиф бир қатор муаммоларни, республикамизда электрон суд тизмини
самарали ривожлантириш учун зарур бўлган чора-тадбирларни қайд этган ва уларни амалга ошириш йўлларини тавсия этган.