Ушбу мақолада муҳожирларнинг фарзандлари тил ва маданий интеграцияси амалга ошаётган Германиянинг ҳозирги тил сиёсатининг муҳим саволларидан бири кўриб чиқилган. Интеграцияни маданий жиҳатдан ҳам гапириб ўтилади. Немис тилини билиш ва интеграциянинг имкониятлари бевосита боғлиқ ҳолдаги жараёндир. Германия 2015–2016 йилда содир бўлган миграция инқирозидан сўнг бу муаммо долзарб аҳамият касб этган. Ўша давр оралиғида мамлакатга 1,139 млн. қочоқлар келган эди. Мигрантларнинг кўп сонлилиги ҳозирги немис адабий тилининг бузилишига, сўзлар маъносини нотўғри талқин қилиниши ҳолатида турибди.Бу ҳолатга мисол тариқасида асли туб аҳолининг Яқин Шарқдан келган “биродарларга” тақлид қилиши жараёнини келтириш мумкин. Германия ёшлари, жумладан, немислар қочоқларнинг шевасини кўчиришга мойилдирлар. Қочоқлар эса катта қизиқиш ила соф немис акцентини ўрганмоқда. Тилдаги фарқдан ташқари яна маданий ва диний фарқлар ҳам мавжуд. Маданиятлардаги ўзига хослик бунга яққол мисол бўлади. Германия ҳукумати олдида аҳоли ҳаётининг янги жабҳаларига доир қўшимча муаммолар пайдо бўлмоқда. Муҳожирларнинг улкан оқими иқтисодий барқарорликнинг парчаланишига замин бўлиб, унинг маданий ва сиёсий ҳаётига хавф солмоқда Даромад солиғининг оширилиши ва бунинг ҳисобидан қочоқларнинг мамлакатга келиши ҳамда барча керакли анжомлар ва қулайликлар билан таъминланиши немислар норозилигининг асосий сабаби бўлиб хизмат қилмоқди. Шунинг билан бирга, немислар учун ноқулайликлардан яна бири бу – Ислом дининиг тарқалишидир. Бугунги маълумотлар “уммони”да Ислом динини нотўғри ракурсдан намойиш қилиш борасида мисоллар етарли даражада кўп. Бу, албатта, қочоқларнинг янги давлатдаги интеграция жараёнига ёмон таъсир ўтказмасидан қолмайди. Мамлакатга доимий яшаш учун келган катталар ва болаларнинг тил ўрганиш интеграцияси давлат даражасидаги масалага айланмоқда. Бундай баҳсли ҳолатларда шу нарсага эътибор қаратиш лозимки, ГФРда кўплаб миллатларнинг биргаликда бирданига яшаб кетиш жараёни қийин кечади. Мақолада Германия ҳукуматининг тил масаласидаги танг ҳолатни самарали ечимлар билан ҳал қилиши масаласи ўрганилади.
Бугун хар бир ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва халқаро ўзгариш, ислоҳотлар умуминсоний маданиятга нима беради, деган савол нуқтаи назаридан баҳоланмоқда. Глобал тараққиёт миллий маданиятларни инкор этмайди, балки уларни янада ривожлантиришни, имкониятлардан фойдаланиб жаҳон ҳамжамиятини мустаҳкамлашни назарда тутади. Жахон халклари интеграция ва глобализация йўлидан бораётган экан, ушбу жараёнларни позитив воқеликка айлантириш учуй миллий маданиятлар олдидаги муаммоларни хам хал этиш талаб қилипади.
Мазкур мақолада талабаларни комил инсонлар қилиб тарбиялашда маънавий-ахлоқий тамойиллар интеграцияси тадқиқ қилинган. Шу билан бирга интеграция тушунчасининг мазмун-моҳияти ёритиб берилган.
Ушбу мақолада бошланғич синф ватаншунослик дарсларида бошқа предметларни интеграция қилган ҳолда ўқитишнинг самарали усуллари ҳақида илмий ва амалий маълумотлар келтирилади.
Ҳозирда кўпчилик давлатларни, шу жумладан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларни қамраб олган интеграция Марказий Осиё минтақасида жойлашган давлатларни ҳам четлаб ўтмади.
Мақолада Марказий Осиёдаги ҳар бир мамлакатнинг минтақавий ҳамкорликка ёндошувдаги фарқлари ўрганилган. Минтақа давлатлари раҳбарлари илгари сурган ташаббуслар таҳлил қилинган. Минтақа мамлакатлари ташқи сиёсий концепцияларининг ўзига хосликлари муаллиф томонидан баён қилинган. Марказий Осиё давлатлари ташқи сиёсатидаги омиллар таҳлил қилинди. Марказий Осиёдаги Ўзбекистонга қўшни бўлган давлатларда юз бераётган эволюцион жараёнларнинг таҳлили орқали минтақада интеграция зарур эканлиги тушунтирилган. Минтақавий ҳамкорлик халқаро, сиёсий, иқтисодий ва бошқа муносабатларни барпо этишга мойиллик кучайиб бораётган замонавий оламдаги геосиёсий жараёнлар эволюциясини тушунишга асослангандир. Бундай қараш нисбатан турли хил қадимий маҳаллий ришталар билан ўзаро боғланган бўғиндан иборат бўлган замонавий Марказий Осиёга нисбатан ўта долзарблиги таъкидланган. Минтақа мамлакатлари ривожланиши бевосита қўшнилар билан муносабатларни мустаҳкамлаш, истиқболларни очиб берадиган махсус ҳуқуқий ҳужжат ёки концепцияни ишлаб чиқишга қаратилган айрим омиллар кўриб чиқилган. Халқаро ҳамжамият олдида минтақа давлатлари раҳбарларининг минтақада халқаро муносабатларнинг янги кичик тизимини яратиш учун нуфузли халқаро ташкилотлар ва форумларнинг минбарларидан туриб қилган чиқишлари баён қилинган. Хавфсизлик ва ривожланиш соҳаларида Марказий Осиё давлатларининг йирик минтақавий ва халқаро ташаббуслари алоҳида таъкидланган. Минтақа мамлакатларининг ўзаро чегаралар бўйича муаммоларни ҳал қилишга қаратилган чора-тадбирлари таҳлил қилинган
Мақолада электрон тижоратни ҳуқуқий тартибга солишнинг хорижий мамлакатлар тажрибаси таҳлил қилиниб, уларнинг ижобий жиҳатлари ёритилган. Муаллиф томонидан бир қатор мамлакатларнинг, хусусан Европа Иттифоқи доирасидаги ижобий тажрибани имплементация қилиш бўйича хулосалар келтирилган.