Maqolada boshlanishi asosan Arab xalifaligining II asrida shakllangan Islomiy fuqarolik qonuni o'rganilgan. Islom huquqi tarixiy jihatdan mulkiy munosabatlar, ayirboshlash, shaxsiy nomulkiy munosabatlardan kelib chiqadigan xususiy huquqdir. Uning maxsus va eng rivojlangan tarmog'i "shaxsiy maqom huquqi" bo'lib, uning asosiy institutlari nikoh, ajralish, qarindoshlik, oilani moddiy qo'llab-quvvatlash, oilani tarbiyalash majburiyatlari, qonun bo'yicha meros, muamalat, vasiylik, vasiylik, huquqiy layoqatni cheklash va boshqalar. mulk huquqi, soliq tizimi, savdo va moliya masalalarini tartibga soluvchi islom qonunlarining asosiy qoidalari va umumiy qoidalari, islom qonunchiligining mohiyatini ochib berishga, uning evolyutsiyasini tarixiy rivojlanish jarayonida kuzatishga imkon beradi. Islomni yoyish sohasida Islom huquqi Ummat hayotini tartibga soluvchi qonunlar va tamoyillar to'plami bo'lgan va bo'lib qolmoqda. Islom qonunchiligi nafaqat o'z ahamiyatini to'liq saqlab qoladi, balki Islom tsivilizatsiyasi rivojlanishida tobora muhim rol o'ynaydi, deb hisoblanadi
Мақолада дам олиш ҳуқуқининг умум эътироф этилган халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларида назарда тутилган асосий халқаро стандартлар кўриб чиқилган. Дам олиш ҳуқуқига оид бўлган халқаро стандартларнинг миллий қонунчиликка имплементация қилиш масалалариг алоҳида эътибор қаратилган.
Илмий мақола тиббиёт ҳуқуқнинг ҳуқуқ тизимидаги комлексли ҳуқуқ тармоғи сифатида шаклланаётганлиги маслаларига бағишланган. Тиббиёт ҳуқуқнинг предмети ва ва ҳуқуқий тартибга солиш методлари аниқланган, тиббиёт ҳуқуқнинг мазмунини очиб берадиган умумий тамойиллари белгиланган, тиббиёт ҳуқуқининг қуйи тармоқлари, институлари ва нормалари, методлари ва бошқа мезонлари аниқланган. Тиббиёт ҳуқуқининг комплексли тармоқлигини белгиловчи объектив жиҳатлари ва мезонлари ўрганилган ва таҳлил
қилинган.
Когда-то римское право называли "писанным разумом" – и это было не случайно. Римское право, как известно, было двуедино: вопервых, это право рабовладельческого типа. Проявление этого можно найти в нормах, которые могли разрешать кредитору убить своего должника. Но такие жесткие нормы римского права ушли вместе с гибелью Рима. Но с другой стороны, античный шедевр – это идеально разработанное, абстрактное право, предназначенное для регулирования общественных отношений, основанных на частной собственности.
Мазкур мақолада фуқароларнинг экологик ҳуқуқлари, жамоат экологик назорати, фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқи, фуқароларнинг экологик мажбуриятлари, ахборот олиш ҳуқуқининг ҳуқуқий асослари тўғрисида сўз юритилган.
Ҳозирги замон фуқаролик муомаласида қимматли қоғозлар бозор шароитида хўжалик юритишнинг асосий институтларидан бири ҳисобланади. Кредит, ҳисоб-китоб, гаров муносабатлари, акциядорлик жамиятлари тузиш ва бозор иқтисодиётидаги бошқа операциялар айни шу институтлар ёрдамида амалга оширилади.
Халқаро хусусий ҳуқуқ” термини алоҳида ҳуқуқий нормалар йиғиндиси (мажмуаси) сифатида ҳуқуқ соҳасига ва бевосита ҳуқуқшунослик фанининг махсус соҳаларига нисбатан ҳам қўлланилгани боис у ҳуқуқшунослик соҳаси сифатида ҳам, хуқуқ соҳаси сифатида ҳам муҳим аҳамиятга эгадир
Мақолада ер участкаларидан фойдаланишни ҳуқуқий тартибга солиш ва фуқаролик қонунчилиги ижросини таьминлашда ички ишлар органларининг ўрни билан боғлиқ бўлган масалалар ёритилиб, унга доир масалаларни ҳал этиш ва бу соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида кенг таҳлил қилиб берилган.
Мақолада атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, давлат экологик назорати, жамоат экологик назорати, давлатнинг экологик функцияси, ер, сув, ўрмон, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, ер ости бойликлари, ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш, экологик меъёрлаш, табиий кадастрлар юритиш, экологик мониторинг ҳамда экологик қонунчиликни кодификациялаш билан боғлиқ илмий ишлар ва уларнинг мазмуни таҳлилига кенг эътибор қаратилган.
В статье рассматриваются вопросыправа собственности на землю и другие природные ресурсы, в том числе выдвигаются научно-теоретические и практические предложения по широкому применению экологизации законодательства, целей, задач, принципов, форм и методов экологизации
Инновацион иқтисодиёт шароитида ерга бўлган ҳусусий мулк институти ислохотинингҳуқуқий асослари таҳлил қилинади.
Бугунги кунда Ўзбекистон жаҳонга кенг очилиб бормоқда. Ҳар қандай давлатнинг тараққиёт омилларидан бири жаҳон майдонида муҳим ташкилотлар доирасида ўз ўрнини топиши билан боқлиқ. Ўзбекистон минтақа ва жаҳон мамлакатлари билан фаол алоқалар ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик жараёнларини жадаллаштиришда турли хил дипломатик механизмларни амалга ошириб келмоқда. Мамлакатимиз учун жуда муҳим бўлган шундай ташкилотлардан бири Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳисобланади. ШҲТга аъзо мамлакатларнинг халқлар ўртасидаги бой тарих ва яқин маданий алоқалари ташкилот доирасидаги кенг маданий –гуманитар ҳамкорликни олдиндан белгилаб беради. Айнан шу маънода юз йил олдин ШҲТ давлатлари маконини қадимий Ипак йўли йўналишлари боғлаб турганлигини тилга олиш ўринлидир. Шунингдек, ХХI асрга келиб Евроосиё минтақаси мамлакатлари глобаллашув шароитида қадимий анъаналарни тиклаган ҳолда иқтисодий, маданий ҳамда гуманитар алоқаларни янгича ривожлантиришга ҳозир эканликларида чуқур рамзий маъно бор. Жаҳонда юз бераётган айрим сиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар фақат давлатлараро ҳам-корликни халқ дипломатияси тамойилларига мослаштиришни тақозо этмоқда. Ўзаро тушунишни мустаҳкамлаш, икки томонлама бойиш ҳамда маданиятларни яқинлаштириш ШҲТ маконидаги халқларнинг анъаналари ва одатлари тўғрисидаги ахборот ва билимларни тарқатиш учун мустаҳкам ижтимоий асосни яратган ҳолда маданий – гуманитар соҳадаги ҳамкорлик ривожланиш томон юксалиб борувчи мойилликка эга. Ўзбекистон азал-азалдан ШҲТ макони халқлари билан этник, лисоний, диний ва бошқа ришталар орқали чамбарчас боғланган. Айни шу алоқаларни боғловчи кўприк вазифасини Ўзбекистон замини бажарган. Шу боисдан Ўзбекистон ташқи сиёсатининг энг муҳим йўналишлари ШҲТга аъзо давлатлар билан ҳамкорликка асосланади. Шу боисдан ушбу ташкилотда барча соҳалар бўйича Ўзбекистоннинг ролини янада ошириш имкониятлари долзарб масалалар-дан бири ҳисобланади. Мазкур мақолада Ўзбекистон ва ШҲТ маданий-гуманитар ҳамкорлиги, бу борадаги кўп томонлама дипломатия, Ўзбекистоннинг ташкилот доирасида мазкур соҳа ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида сўз юритилади.
The Constitution is an integral symbol of democracy. The first constitution, which laid the foundations of the modern constitutional system, arose back in 1787 in the United States. In a century that brought great changes, constitutions also saw the light of day in France and Poland. Currently, all countries of the world, and their number is approaching 200, have constitutions.
This work will analyze the updated Constitution of the Republic of Uzbekistan, including a comparative examination of the articles contained in the updated version and their previous formulations. A more detailed study of a number of new articles of the Constitution will also be carried out as part of this review.
Мақолада халқаро хусусий ҳуқуқнинг моҳиятига доир айрим назарий масалалар ва унинг ривожланиш жиҳатлари таҳлил қилинган. Муаллиф халқаро хусусий ҳуқуқни тушунишга доир қарашларни таҳлил этиб, Ўзбекистон Республикасида халқаро хусусий ҳуқуқ нормаларининг ўрни ва ривожини баён этган. Муаллиф, мақола якунида мазкур соҳа долзарб эканлигини ҳамда уни чуқур ўрганиш ва ривожлантириш кераклигини хулоса қилган.
Мақолада Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқининг қонунчилик асослари тушунчаси ва мазмун моҳияти ҳақида таҳлилий мулоҳазалар олиб борилган. Миллий қонунчилик тизимда фуқароларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқига алоқадор элементларни ўзида акс эттирган қонун ҳужжатларида ушбу тушунчага келтирилган таърифлар баён қилинган. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари тизимида фуқароларнинг тадбиркорлик билан шуғулланишга бўлган конституциявий ҳуқуқи консепцияси тушунчаси бу ҳуқуққа оид хусусиятларни умумлаштириш орқали ҳуқуқий жиҳатдан шарҳлаб берилган. Асосий эътибор қаратилиши лозим бўлган масала сифатида бугунги кунда ушбу ҳуқуқнинг ижтимоий ҳаётнинг қайси субъектлари томонидан амалга оширилиши, унинг ўзига хос хусусиятлари ва фундаментал асослари баён этилган.
Мақолада Интернет тармоғини ҳуқуқий тартибга солиш ҳамда унинг ҳуқуқий режимини аниқлашга доир айрим масалалари кўриб чиқилган. Амалга оширилган таҳлил натижасида муаллиф Интернет тармоғи ҳуқуқий режими ва мақоми бўйича хулосаларга келган. Муаллиф мазкур мавзу доирасида тадқиқотлар олиб борилиши долзарблиги ҳамда Интернет тармоғининг фуқаролик-ҳуқуқий мақомини миллий ва халқаро миқёсда аниқлаш кераклигини таъкидлаган.
Мазкур мақолада фуқаролик ҳуқуқларини иш муомаласи одатларини қўллаш орқали ҳимоя қилишнинг айрим масалалари ёритиб берилган. Ҳуқуқ қўлланиши ва суд амалиётини ўрганган ҳолда, муаллифлар иш муомаласи одатларини назарий ва амалий тадқиқ этиш зарурлигини асослаб берганлар.
С обретением Узбекистаном государственной независимости и принятием основного закона нашей страны – Конституции право на профессиональную юридическую помощь гарантируется на любой стадии судопроизводства. Данное право закреплено в ст. 116
Ушбу мақола хусусий ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни илмий стратегик башорат қилишнинг долзарб масалаларига бағишланган. Унда ижтимоий объектив реаллик ва мўлжалдан келиб чиқиб хорижий давлатлар тажрибаси ва мамлакатимизнинг хусусий ҳуқуқ соҳасига оид қонун ҳужжатларини унификация қилиш бўйича хулосалар асослантириб берилган.