Жамиятда яшовчи ҳар бир инсон оилада вояга етади ва ўз оиласи ва шу оила атрофида тўпланган инсонлар билан қариндошлик муносабатига киришади. Қариндошлик бир авлод-аждодга мансуб бўлган кишиларнинг бири бошқасига нисбатан тушуниладиган муносабат шакллари ҳисобланади. Қариндошлик муносабатлари икки тилда ҳам шажаравий муносабатлар асосида ўрнатилган инсонлар алоқаларини англатар экан. Қариндош-уруғчилик терминларини ўрганиш ҳамиша тадқиқотчилар диққат марказида бўлиб келган. Бу терминларни системалаштириш масаласи эса икки тилда ҳам ҳали тўлиқ ечимини топмаган масала бўлиб қолмоқда. Қариндош-уруғчилик сўзлари битта шажара, битта қондошлик муносабатга эгалиги билан умумийлик касб этади. Шу нуқтаи назардан уларни умумий белгиларига кўра бирлашган элементлар мажмуи сифатида тушуниш мумкин. Ушбу илмий мақолада япон ва ўзбек тилларида қариндош-уруғчилик терминлари ном жиҳатдан солиштирилиб, ўхшашлик ва фарқли жиҳатлари кўриб чиқилади. Ишнинг объекти сифатида туғишган қариндошлик терминлари ҳамда ён шажара қариндошлик алоқалари танланиб, таҳлил қилинади.Таҳлилда юқори шажарадан (бобо терминидан) бошлаб қуйи шажарагача (набира терминигача) кўриб чиқилди. Қариндош-уруғчилик терминларининг маъно майдони икки тилда бир хилми, яъни маъно жиҳатдан мувофиқлик мавжуд ёки фарқланишини, сўзлар замирида ётган муносабат шаклларидаги ўхшашлик ҳамда тафовутларни аниқлаш ушбу ишнинг мақсадидир. Шу каби қариндош-уруғчилик сўзларини, уларнинг маъноларини ҳамда муносабатларини системалаштириш ушбу ишнинг вазифасидир. Ишда аниқ мақсад ва вазифалар белгиланиб, мавзунинг ўрганилганлик даражаси таҳлил қилинади. Сўнгра, япон ва ўзбек тилларидаги туғишган қондошлик алоқаларини солиштирилиб тизимлаштирилади, натижалар муҳокама қилинади. 2-жадвалда япон ва ўзбек тилларидаги ён шажара қариндошлик алоқаларини солиштирилиб тизимлаштирилади, натижалар муқокама қилинади. Иккала таҳлил асосида мулоҳаза қилиниб хулосалар берилади. Қариндош-уруғчилик терминларини 3 жиҳатга асосланиб таҳлил қилиш натижасида шу 3 алоқалар бир-бирига боғлиқлиги, яъни улар ўртасидаги умумийлик мавжудлиги аниқланди, ҳамда номдан англашилган маъно муносабат шаклига ҳам таъсир кўрсатиши исботланди. Япон ва ўзбек тилларида туғишган қариндошлик номлари мос келади, бироқ муносабат шаклида фарқлар мавжуд. Ён шажара қариндошлик терминларида эса ном жиҳатдан ҳам маъно ва муносабат жиҳатдан ҳам тафовутлар мавжудлиги аниқланди.
Ўзбeкистон вa Ҳиндистон ўртaсидaги aлоқaлaр тaриxи узоқ ўтмишгa бориб тaқaлaди. Ўзбeкистон мустaқилликкa эришгaнидaн сўнг ўзaро муносaбaтлaр янгичa мaзмунмоҳият кaсб этиб кeлaди. Мазкур мақолада Ўзбекистон Ҳиндистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг сиёсий, тарихий, иқтисодий тадқиқи фанлараро ёндашув илмий тадқиқот услубида ўрганилган. Таҳлил қилиш давомида икки давлат ўртасидаги алоқаларни ўрганган ўзбек ва ҳинд олимларининг асарлари кўриб чиқилади. Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатларни ўрганган ўзбек олимларининг илмий асарларида муносабатларнинг иқтисодий, сиёсий ва маданий жиҳатлари таҳлил қилинади. Жумладан, икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнининг 2000 йилларгача бўлган даврини диссертация иши даржасида ўрганган олимлардан Р.Асадова, Н.Ибрагимоваларнинг ишлари тадқиқ қилинади. Икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар тарихини ўрганишда Ўзбекистон Республикасининг 1993-2004-йиллардаги Ҳиндистондаги Фавқулодда ва мухтор элчилари лавозимида фаолият олиб борган С.Мирқосимов, И.Нематов ва И.Мавлановларнинг илмий мақола ва диссертациялари кўриб чиқилади. Мақолада икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни ўрганган ҳинд олимлари Сканд Р. Таял, Барун Де, Раҳул Трипатҳи , В.Чооб, Рамакант Дwиведи, Рамгопал Агарwала , Меэна Сингҳ Рой, Пракаш Шри, Ражорши Рой, К. Сантҳанам, Г-н Бхаргав Митраларнинг илмий асарлари ўрганилди. Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатларининг ёритилиб боришида Республикамизнинг даврий матбуот нашрлари асосий ўринни эгаллаб келмоқда. Мазкур ишда газеталарда икки давлатнинг дўстона муносабатлари тўғрисида мақолалар эълон қилган муаллифларнинг маълумотлари тадқиқ қилинган.
Геосиёсий трансформациялар ва уларнинг энергетика тизимига таъсири замонавий дунё тартиботи шаклланиши билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, энергия ресурслари омили халқаро муносабатларда тобора муҳим рол ўйнамоқда. Замонавий босқичда энергетика хавфсизлиги нафақат бозор иқтисодиёти қонуниятлари билан балки, геосиёсий манфаатлар доирасида тартибга солинмоқда. Сўнгги пайтларда Халқаро муносабатлар акторларининг ўз манфаатларини илгари суришда энергия-хомашё омилидан фойдаланишга уриниб келаётганлиги кузатилмоқда. Замонавий дунё тартиботида энергия ресурслари борасида кескин рақобат ва кураш янгича тус олди. Бугунги кунда етакчи давлатлар катта хом ашё захиралари, шу жумладан углеводородларга эга бўлган минтақаларда мустаҳкам ўрнашишга интилмоқда. Энергия ишлаб чиқариш, ташиш ва ташқи бозорларга энергия ресурсларини етказиб бериш соҳасидаги муносабатлар геосиёсий жараёнлар билан бевосита боғлиқ кечмоқда. Шу боисдан, геосиёсий трансформациялар таъсирида бу муносабатларнинг шакли тизим ҳамда функционал жиҳатдан ўзгаришларга юз тутмоқда. Бугунги халқаро энергетика тизими дунё тартиботига хос бўлган кучлар ва омилларнинг таъсирини бошдан кечириб, уларнинг таъсири остида мураккаблашиб бормоқда. Геосиёсий трансформациялар халқаро энергетика тартиботига жиддий таъсир кўрсатиб, геосиёсий кучларнинг янги конфигурациясини вужудга келтирмоқда. Халқаро майдонда янги йирик истеъмол марказлари пайдо бўлиб, улар ўртасидаги рақобат ҳам тобора кучаймоқда. Янги куч марказларининг пайдо бўлиши халқаро энергетика муносабатларига жиддий таъсир кўрсатади. Куч марказлари ва бошқа акторлар ўртасидаги энергетика зиддиятлари глобал энергия хавфсизлигининг асосларини заифлаштирмоқда. Шунингдек, энергия тартиботини таъминлашнинг самарали халқаро-ҳуқуқий ме-ханизмларининг йўқлиги энергетик вазиятни янада мураккаблаштирмоқда. Мазкур мақолада Шарқий Осиёдаги геосиёсий трансформацияларнинг энергетика хавфсизлигига таъсири, минтақадаги геосиёсий жараёнлар, етакчи давлатларнинг геостратегик, геоиқтисодий манфаатларининг халқаро ва минтақавий энергетика муносабатларига таъсири, минтақа давлатларининг бозорлар, инвестиция манбалари ва энергия ресурслари учун иқтисодий рақобат ҳамда сиёсий кескинликнинг минтақа умум хавфсизлигига таъсири, минтақадаги геосиёсий вазият ва унда етакчи давлатлар, шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсий, иқтисодий тузилмаларнинг иштироки таҳлил қилинган. Шунингдек, Шарқий Осиёда энергетика хавфсизлигини таъминлаш муаммолари, минтақадаги энергетик вазият, минтақа давлатлари энергетика соҳасидаги долзарб масалалар, минтақа давлатларининг энергетика сиёсати ва ҳамкорлиги, Шарқий Осиёдаги замонавий энергетика хавфсизлиги архитектурасининг асосий йўналишлари, минтақа мамлакатларининг энергетика стратегиялари, энергетика хавфсизлигини таъминлашнинг институционал асослари, минтақа давлатларининг энергетика дипломатияси олдида турган муаммолар, минтақавий зиддиятларнинг энергетика хавфсизлигига таъсири каби бугунги кунда минтақа энергетика хавфсизлиги олдида турган долзарб масалалар ёритилган. Шунингдек, келгусида минтақа ва халқаро майдонда кечадиган энергетик вазият борасида таҳлилий прогнозлар келтирилган. Мақоланинг хулоса қисмида геосиёсий трансформациялар шароитида энергетика хавфсизлигини таъминлаш ва бу борадаги ҳамкорлик самарадорлигини оширишга қаратилган илмий тавсиялар илгари сурилган.
Ушбу мақолада COVID-19 пандемиясининг халқаро алоқаларга, жаҳон иқтисодиётига таъсирининг айрим асосий масалалари кўриб чиқилади. Муаллифнинг фикрича, жаҳон иқтисодиётида хўжалик алоқаларининг заифлашуви, ички ялпи маҳсулотнинг пасайиб кетиши кўп миллий иқтисодиётларга ва умуман жаҳон иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатди. Ушбу нуқтаи назардан шуни таъкидлаш зарурки, мазкур масала мамлакатлар ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларга ҳам салбий таъсир кўрсатади, ва бу пандемиядан кейинги даврда халқаро муносабатларда ҳам акс этиб, уларнинг ривожланиш суръатини секинлаштиради. Дунёда пандемия туфайли шаклланган вазият шундан далолат берадики, бирон бир касаллик, эпидемиянинг пайдо бўлиши унинг миллионлаб аҳоли ўртасида тарқалиши хавфини уйғотади, ва бундан бирон бир мамлакат, бирон бир давлат ҳимояланмаган, айни пайтда уларнинг оқибати инсон ҳаётининг мутлақо барча соҳаларига таъсир кўрсатади. Ҳозирги пайтда кўплаб давлатлар учун кечиктирмасдан ҳал қилиниши лозим бўлган сиёсий ва иқтисодий муаммолар билан бир қаторда касалхоналарни қуриш, уларни жиҳозлаш ва ҳозирги глобал эпидемия пайтида уларнинг етишмовчилиги айниқса яққол сезилаётган тиббиёт ходимлари билан таъминланиши айниқса устувор аҳамият касб этмоқда. Ва бундай шароитларда кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, устувор муаммоларни ҳал қилишда ўзаро ҳамкорлик тамойилларидан келиб чиқиб, биргаликда ҳаракат қилиш зарурияти яққол сезилади Мақолада қуйидаги масалалар кўриб чиқилган: ҳозирги пайтда дунёда коронавируснинг тарқалиши билан боғлиқ бўлган вазиятни, пандемиянинг халқаро муносабатларга таъсирини ўрганиш; ҳукуматлар томонидан пандемия шароитида қабул қилинаётган чоралар ва уларнинг самарадорлиги; Ўзбекистоннинг пандемияга қарши кураш бўйича тажрибаси; минтақавий ҳамкорликни кучайтириш; пандемияга қарши курашда Ўзбекистоннинг ташаббуслари. Пандемиянинг оммалашуви билан боғлиқ умумий вазият кўриб чиқилади. Мамлакатлар ҳукуматлари томонидан коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича кўрилаётган чораларга, айни пайтда уларнинг самарадорлигига эътибор қаратилади. Мақолада Ўзбекистоннинг пандемияга қарши кураш бўйича тажрибаси, инқирозга қарши кураш бўйича ташаббуслари, шунингдек ҳозирги босқичда қўшни давлатлар билан минтақавий ҳамкорликни кучайтириш масалалари ёритилган. Ҳозирги пайтда Марказий Осиё давлатлари билан минтақавий ҳамкорликнинг бошланиши кузатилмоқда. Коронавируснинг тарқалиши ва унинг халқаро муносабатларга таъсирини ўрганиш масалалари мураккаб характерга эга. Чунки пандемия бутун дунё бўйлаб тарқалган, нафақат кенг кўламли, балки маҳаллий даражада ҳам ўрганиб чиқиладиган масалалар жуда кўп. Тадқиқот давомида муаллиф томонидан тизимли ёндашувдан фойдаланилган.
Ushbu maqolada Buxoro Xalq Sovet Respublikasining Turkiya Jumhuriyati bilan XX asr 20-yillarida olib borgan siyosiy aloqalari tarixi yoritilgan. F.Xo‘jaev boshchiligidagi “Yosh buxoroliklar” hukumati mazkur davlat bilan o‘rnatiladigan siyosiy aloqalarga xalqaro maydonga chiqishning muhim yo‘nalishlaridan biri sifatida qaragan. Turkiya davlati BXSR mustaqilligini birinchi bo‘lib tan oldi va elchilarini Buxoroga yubordi. Ikki o‘rtadagi siyosiy aloqalar sovetlar tazyiqi ostida yetarlicha samara bermagani arxiv hujjatlari asosida ochib berilgan
Ushbu maqolada yangi taraqqiyot bosqichida millatlararo munosabatlarning tarixiy omili yoritilgan. Sotsiologik so‘rov orqali respondentlarning millatlararo totuvlik va ahil qo‘shnichilikka bo‘lgan munosabatlari ilmiy tahlil qilingan
Мақолада Россия-Ўрта Осиё муносабатлари уларнинг иқтисодий таркибий қисмларига эътибор қаратилган ҳолда фанлароро нуқтайи назардан кўрилади. Мақоланинг асосини ташкил этувчи давом этаётган тадқиқотнинг ўзига хос хусусияти Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги муносабатларнинг сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт (шу жумладан энергетика соҳасидаги) соҳаларидаги ўзаро таъсирининг муҳим элементларини тизимли равишда баҳолашга уринишдир. Шу нуқтаи назардан, 1991–2018 йиллардаги муносабатларнинг энг муҳим омиллари ва босқичлари кўрсатилган ва илгари битта материалда бирлаштирилмаган статистик маълумотлар келтирилган. Марказий Осиё мамлакатлари мустақилликка эришгандан кейинги йиллар давомида Россия Федерацияси ва минтақа мамлакатлари ўртасидаги иқтисодий муносабатлар бир қатор "кўтарилишлар" ва "пасайиш" билан ажралиб турди. Россия бизнесининг сезиларли даражада фаоллашуви ва Россия Федера-циясининг Ўрта Осиёда умумий иқтисодий сиёсати 2000 йилларнинг бошидан бошлаб кузатила бошланди. Биринчидан, Россиянинг стратегик манфаатлари нефт ва газ соҳасига қаратилган эди. Россия сармояларининг аксарияти ушбу секторга инвестиция қилинган. Сўнгги йилларда Ғарбнинг доимий санкцияларига қарамай, Марказий Осиё минтақаси Россия учун энг муҳим ва муқобил бўлмаган иқтисодий минтақалардан бирига айланди. Ҳозирги вақтда иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш ва чуқурлаштиришнинг янги тенденциялари пайдо бўлмоқда, жумладан иқтисодиёт тармоқлари бўйича алоқаларни диверсификация қилиш, географияни кенгайтириш ва ҳамкорлик сифатини яхшилаш. Иқтисодий алоқаларни ривожлантиришда Марказий Осиё мамлакатларининг Россия Федерациясига киритган сармоялари муҳим рол ўйнаган ва ҳозиргача шундай бўлиб келмоқда. Бундан ташқари, кўп йиллар давомида Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги муносабатлар меҳнат миграцияси сегментида жадал ривожланмоқда. Умуман олганда, меҳнат миграциясининг аҳамияти нафақат Россия Федерацияси, балки Марказий Осиё мамлакатларининг ўзлари учун ҳам муҳимдир. Сўнгги йиллардаги Россия-Марказий Осиё муносабатлари анча юқори динамика билан ажралиб туради. Шубҳасиз, ҳамкорликни ривожлантиришга анъанавий равишда яқин икки томонлама ва кўп томонлама алоқалар ёрдам беради: тарихий ҳамжамият, жуғрофий яқинлик, ижтимоий-маданий ва бошқа яқинлик, институционал шаклларнинг мавжудлиги ва ўзаро ҳамкорлик истаги.
Ushbu maqolada qardosh Turkiya va Markaziy Osiyo xalqlari o‘rtasidagi diplomatik munosabatlar, Qo‘qon xonligi va Usmoniylar imperiyasi o‘rtasidagi elchilik aloqalari yoritilgan.
Мазкур мақолада халқаро кўламда темир йўл транспортида ташиш тушунчасига оид назарий қарашлар, амалиётда кенг қўлланилиб келинаётган темир йўл транспортида ташиш турлари, темир йўл транспортида ташиш муносабатларини тартибга солувчи бир қатор халқаро шартномалар таҳлил қилинган
Мақолада дам олиш ҳуқуқининг умум эътироф этилган халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларида назарда тутилган асосий халқаро стандартлар кўриб чиқилган. Дам олиш ҳуқуқига оид бўлган халқаро стандартларнинг миллий қонунчиликка имплементация қилиш масалалариг алоҳида эътибор қаратилган.
Мақола ҳозирги замон молия ҳуқуқини долзарб мауаммоларидан бири – дунёдаги молиявий оқимларни назорат қилишнинг халқаро ҳуқуқ асослари ва стандартларига бағишланган. Мақолада халқаро молиявий стандартлар тузилишида иштироқ этадиган халқаро институтлар келтирилган. Муаллиф халқаро молия ҳуқуқига хос бўлган хусусиятларга таъриф берган.
Everyone receives spam while working on the Internet.Someone accepts this fact as unavoidable one, and, keeping enviable peace of mind, deletes the incoming correspondence from unknown senders. Someone is growling out and demonstrates his displeasure to a provider or sender. There are others, who read carefully every incoming message, thus deriving sometimes a profit for themselves. All the persons mentioned above participate in the specific informational public relation via the Internet and email using.
Тарихдан маълумки, икки қардош халқларни ўзаро ўхшаш тил, муқаддас ислом дини, урф-одат ва анъаналар ҳамда буюк сиймоларнинг бебаҳо мероси боғлаб туради. Ҳаттоки икки давлат ўртасида чегаралар бўлмаган замонларда ҳозирги Афғонистон ҳудудида халқимизнинг буюк вакиллари томонидан маданият, тарих, илм-фанга оид улкан мерос яратилганлиги, бу мерослар икки мамлакат халқларини умумий мулки сифатида ўзаро боғлаб келаётганлиги ҳам маълум. Айни шу маънода бугунги кунга келиб икки давлат ўртасида муштарак муносабатларнинг янги саҳифаси шаклланмоқда. Афғонистонда давом этаётган қарийб ярим асрлик уруш таҳилили шундан далолат берадики, мазкур замин тарихдан ҳозирги пайтгача жаҳон сиёсатининг “Heartland” ҳудудига айланиб улгурди. Ҳозирги кунда афғон заминида тинчликка эришиш бўйича турлича қарашларнинг мавжуд бўлганлиги ҳам айнан геосиёсий курашнинг натижаси ҳисобланади. Афғонистон минтақанинг геосиёсий менежерлиги учун курашаётган ҳамда манфаатлари бир-бирига зид куч марказларининг рақобат майдонида таянч нуқта бўлиб қолмоқда. Бироқ, алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг Афғонистон тинчлик жараёни бўйича бошқалардан ўзининг прагматик ва конструктив жиҳатлари билан фарқ қиладиган долзарб ёндашувлари ва қарашлари мавжуд. Ўзбекистон геостратегик жиҳатдан муҳим минтақа ҳисобланган Марказий Осиёнинг барча давлатлари, қолаверса, Афғонистон билан ҳам чегарадош ягона давлат саналади. Бундай геостратегик аксиома Ўзбекистоннинг Афғонистон тинчлик жараёнларидаги ролини ҳисобга олишга сабаб бўлади. Мазкур мақолада замонавий Ўзбекистон ва Афғонистоннинг сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар муносабатлари ва уларнинг ўзига хос жиҳатлари атрофлича таҳлил этилади. Хусусан, мақолада Афғонистон ҳукумати билан муносабатлар, Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференцияси, “Толибон” ҳаракати сиёсий идораси раҳбарлари билан музокаралар, “Мозори Шариф-Ҳирот” темир йўли, “Termizkargo” халқаро экспорт логистика маркази, “Мозори Шариф-Кобул-Пешовар” темир йўли, “Сурхон-Пули Хумри” электр тармоғи, “Ўзбекистон-Афғонистон” дўстлик жамияти, Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази, Афғонистон бўйича халқаро илмий конференция ва бошқа бир қатор амалий ишлар ҳақида сўз боради.
Корея ва Ўзбекистон ўртасида 1992 йилда дипломатик алоқалар ўрнатилганидан буён ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва ишончга асосланган икки мамлакат ҳар йили турли соҳаларда дўстона муносабатларни ривожлантирмоқдалар. Хусусан, 2019 йилда Корея ва Ўзбекистоннинг “Махсус стратегик шериклик муносабатлари” даражасига кўтарилиши икки мамлакат ўртасидаги муносабатларда муҳим воқеа бўлди. Ушбу ютуқлар бир лаҳзада қўлга киритилмаган, балки бу икки мамлакат сўнгги 30 йил ичида бир-бирига ишонгани, ҳамкорлик қилгани ва бир-бирини қўллаб қувватлаш учун қилган саъй-ҳаракатлари натижасидир. 2021 йил Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг 30 йиллиги нишонланади. 1992 йилда дипломатик алоқалар илк бор ўрнатилганидан бери, ҳозирги кунгача икки мамлакат ўртасидаги дипломатик муносабатлар миқдор ва сифат жиҳатидан ўсиб бормоқда. Бугунга келиб, Корея ва Ўзбекистон президентлари баъзан бир-бирларини "Ака-Ука" деб чақиришади, баъзан эса бир-бирларини “ҳақиқий дўстлар” деб таърифлашади. Корея ва Ўзбекистон чин биродар мамлакатларга айланишди. Шунга кўра, бир-бирлари учун стратегик муҳим шериклар сифатида дипломатик, иқтисодий, ижтимоий, шунингдек соғлиқни сақлаш, маданий ва меҳнат алмашинуви каби турли соҳаларда алоқаларни фаол ривожлантириб келаётган Корея ва Ўзбекистон келажакда ҳамкорликни кенгайтирса ва бир-бирининг эҳтиёжларини қондирса ҳамда биргаликда ривожланса, катта синергия эффекти юзага келиши кутилмоқда.
Мақолада муаллиф томонидан халқаро хусусий ҳуқуқнинг ҳуқуқ тизимидаги ўрнига доир назарий масалалар таҳлил қилинган. Маыоланинг асосий қисмида Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқининг кичик тизими сифатидаги халқаро хусусий ҳуқуқнинг бошқа норматив-ҳуқуқий тузилмалар билан ўзаро нисбати кўрсатиб ўтилган. Муаллиф фикрига кўрса ҳуқуқий тартибга солиш
жараёнининг ривожланиши ва янги элементлар билан бойишига қараб халқаро хусусий ҳуқуқнинг ички тузилиши ҳам ўзгариб боради.
Замонавий халқаро муносабатлар тизими тобора мураккаб тус олаётган бир шароитда қудратли давлатлар маданий дипломатия омилига жиддий эътибор қаратмоқда. Зероки, мазкур омил ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва барқарорликнинг мустаҳкам мезонига айланиб бормоқда. Маданий дипломатия халқаро муносабатларни тараққий этиши ва ривожланишига замин яратибгина қолмасдан, нафақат давлатлараро, балки халқлар ўртасидаги ишонч ва истиқболли муносабатларни ҳам оширади. Жумладан, Россия ва Хитой сингари давлатлар тарихий тажрибани ҳисобга олган ҳолда, маданий дипломатия воситасидан самарали фойдаланишга уринмоқда. Ушбу давлатларнинг халқаро муносабатлардаги маданий дипломатияси яқин хориждаги давлатлар билан тарихий маданий алоқаларни тиклашга асосий урғуни қаратади. Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, Россия ва Хитой маданий дипломатияси ҳар бир минтақа ёки давлатда ўзига хос тарзда олиб борилади ва бундай дипломатиянинг бир қатор ўхшаш хусусиятлари ҳам мавжуд. Бу борада Россия ва Хитойнинг Марказий Осиё минтақаси, жумладан Ўзбекистон билан олиб бораётган маданий дипломатияси “юмшоқ куч” сиёсатининг муҳим элементи бўлиши билан бир қаторда, халқлар ўртасида ҳам маданий ҳамкорликни ривожлантиришда алоҳида ўрин эгаллайди. Ўзбекистон Республикаси учун дипломатиянинг, шу жумладан маданий дипломатиянинг бой тарихига эга бўлган дунё мамлакатлари орасидан нафақат етакчи ривожланган мамлакатларнигина, балки Евроосиё минтақасидаги йирик давлатлар Россия ҳамда Хитойнинг тажрибаси ҳам муҳимдир. Агар уларнинг геосиёсий ҳолати, ҳарбий-иқтисодий қудрати, шунингдек умумий тарихи ўтмишни (Россия билан) ҳамда уларнинг манфаатларини ҳисобга олмасдан туриб Ўзбекистон улар билан геоиқтисодий майдонда ўз ташқи сиёсий стратегиясини барпо эта олмайди. Россия ва Хитой сингари давлатлар узоқ йиллар давомида маданий дипломатиядан ташқи сиёсатни амалга оширувчи муҳим механизм сифатида фойдаланиб келишган ва ҳозирда ҳам бу жараён давом этиб келмоқда. Шу боисдан иккала давлат маданий дипломатия соҳасидаги сиёсатининг ўзига хос жиҳатлари ва тажрибасини ўрганиш долзарб аҳамиятга эга. Мазкур мақолада Хитой ва Россиянинг халқаро муносабатлардаги дипломатик тажрибаси, хусусан маданий дипломатиянинг ўзаро ўхшаш ва фарқли жиҳатлари таҳлил этилади.