Maqolada globallashuv jarayonida shaxsning o‘z-o‘zini psixologik himoyalashning ijtimoiy-psixologik mexanizmlari tahlil qilingan. Shuningdek, axboriy tahdidlardan psixologik himoyalanish yo‘l va usullari haqida fikr yuritiladi.
Мазкур мақолда Шанхай Ҳамкорлик ташкилотининг 2018 йилнинг 9–10 июнь кунлари ХХР нинг Циндао шаҳрида бўлиб ўтган Саммитида муҳокама этилган долзарб масалалар таҳлил қилинган. Шунингдек, муаллиф томонидан Саммитда хавфсизлик, маданий, гуманитар ҳамкорлик, жумладан, ёшлар манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қабул қилинган қарорларнинг роли ва аҳамияти тўғрисидаги фикрлар баён қилинган.
Ушбу мақолада морфемали контракциянинг “умумлаштириш” усулига оид ўзига хусусиятлар ҳақида маълумот берилиб, мазкур усулнинг турлари ва ясалиши мисоллар ёрдамида таҳлил этилади. Илмий-тадқиқот иши мақсадидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги вазифалар белгиланди: хитой тилшунослигидаги назарий қарашларни таҳлил этиш; “умумлаштириш” усулининг турларига оид ифодаланиш хусусиятларни ўрганиш; морфемали контракция усулларини хитой тилидаги ижтимоийсиёсий матнлардаги мисоллар орқали таҳлил этиш. Ҳар бир усул доирасида ўхшаш ва фарқли хусусиятларга таяниб бир неча турларга ажратилди. Морфемали контракция усуллари ўрганилиб, турли мисоллар орқали таҳлил этилди. Замонавий хитой тили морфемали контракциясида компонентлараро муносабатнинг фақатгина тўрт хил модели кузатилди: копулятив, феъл-объектли, атрибутив, субъект-предикатив моделлари. Мазкур усулда қисқартмалар “миқдор сон+компонент” кўринишига эга бўлади. Қисқартма сўз нечта сўз асосида ҳосил бўлгани миқдор сон билан ифодаланади ҳамда сўзлар учун умумий ҳисобланувчи, барча сўзларни англатувчи маъновий компонент миқдор соннинг олдига қўйилади. Ушбу усулда қисқарувчи бирликлар иккига бўлинади: сўзнинг қисқариши, сўз бирикмасининг қисқариши. “Миқдор сон” ўзининг қатъий жойлашиш ўрнига эга. Икки компонентли мураккаб қисқартма сўзларда “миқдор сон” сўзнинг бошланғич қисмида, яъни бошида келади, уч компонентли мураккаб қисқартма сўзларда биринчи, иккинчи бўғинда келади, тўрт компонентлиларда иккинчи, тўртинчи бўғинларда келади. “Умумлаштириш” усули юзасидан икки хил қараш мавжуд. Мазкур ишда биринчи қараш маъқулланди, чунки “миқдор сон+ компонент”даги “компонент”, албатта, ҳар бир сўздаги умумий компонент бўлиши шарт эмас, у умумий маънони ифодаловчи алоҳида сўз бўлиши ҳам мумкин.
Ушбу мақолада ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш шаклларидан бири бўлган васийлик ва ҳомийлик муносабатларини тартибга солишга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги таҳлил этилиб, амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш борасидаги мулоҳазалар илгари сурилган. Муаллиф жорий қонунчилик ва ҳуқуқшунос олимларнинг васийлик ва ҳомийлик институти, хусусан, васийлик ва ҳомийлик остидаги шахсларнинг мулкий манфаатларини таъминлаш борасидаги қарашларини ўрганиш асосида васийлик ва ҳомийлик институтини такомиллаштиришга қаратилган айрим таклифларни ўртага ташлайди.
Ushbu maqolada Yusuf Xos Hojibning «Qutadg'u bilig asari va undagi badiiy tasvir vositalari haqida fikr bildiriladi. Maqolada ijodkor asridan namunalar keltiriladi, baytlardagi badiiy san'at vositalari tahlil qilinadi. Ijodkor mahorati haqida alohida to'xtalib o'tiladi, so'z san'ati va uning qudrati tahlil qilinadi. «Qutadg'u bilig asarining o'zbek va jahon adabiyotida tutgan o'rni haqida so'z boradi.
“Бир минтақа – бир йўл” стратегик дастурининг ҳаётга тадбиқ этилиши билан бирга, Марказий Осиё давлатлари тили тадқиқи нафақат чет эл илм аҳлининг, балки Хитой олимларининг ҳам диққатини жалб этмоқда. Мазкур мақола орқали Хитой Халқ Республикасида ушбу йўналишдаги тадқиқотлар, ўзбек тили бўйича ҳориждаги илмий тадқиқотларнинг олиб борилиш жараёни ва тадқиқот натижалари, Ўзбекистон ва ХХРдаги тадқиқотларнинг илмий моҳияти, ХХРда олиб борилаётган тадқиқотларнинг йўналиши ва ҳар икки давлат олимларининг илмий ҳамкорлиги имкониятлари ҳақида фикр билдирилган.
Ushbu tesizda bolalarda ijodkorlikni tarbiyalashning psixologik jihatlari yoritib berilgan, bolalarda ushbu xususiyatlarning shakllanishida oila va atrof muhitning ijtimoiy ta‘sirlari haqida fikrlar keltirilgan.
Мақолада нутқий этикет бирликларининг ғарб олимлари томонидан ўрганилганлиги тадқиқ қилинади. Тадқиқотдан мақсад ғарб тилшунослари томонидан тадқиқ қилинган нутқий этикет бирликлари масаласини ўрганишдир. Натижаларга кўра уларни ўзаро солиштириш, таҳлил қилиш, умумий фикрларни баён қилиш вазифалари белгиланди. Мавзу тавсифий, таҳлилий, қиёсий услубда тадқиқ қилинди. Ғарб тилшунослигида мазкур мавзу биринчи тадқиқотчилари бўлмиш калифорниялик Лакофф, америкалик Браун ва британиялик Левинсон ҳамда британиялик Лич назариялари батафсил ўрганилиб, кейинги авлод изланувчиларнинг уларга бўлган муносабатлари ҳам кўриб чиқилди. Нутқий этикет масалалари жаҳон миқёсида долзарблиги, тадқиқот натижалари амалий самарадорлиги асослаб берилди. Ғарб тилшунослигида Америка, Европа ва Россия илмий манбалари таҳлил этилди. Хулосага кўра, Ғарб маданиятида (АҚШ, Италия, Испания, Франция каби давлатларда нутқ этикети негатив (босим ўтказмаслик) ҳамда сайқаллашларсиз тўғридан-тўғри фикрни ифода этиш тамойиллари етакчи эканлиги аниқланди. Россияда носамимий нутқий этикет бирликларини қўллаш нутқий этикет қоидаларига зид бўлиб, позитив ҳурмат (face) ифодаланиши белгиланди. Британияда эса нутқни сайқаллаш, фикрни аниқ ифода этмаслик (мавҳумлик), босим ўтказмаслик тамойиллари етакчи бўлиб, негатив ҳурмат (face) ифодаси салмоқли даражада кузатилди.
Исследование развития терминов компьютерной лингвистики само собой подразумевает изучение начал самой дисциплины компьютерной лингвистики. Широко распространено мнение, что компьютеры являются всего лишь математическими машинами, самым главным предназначением которых являются расчеты. В действительности же будет более уместно сказать, что компьютеры – это языковые машины.Их сильной стороной является способность манипулировать лингвистическими знаками, которым приписан некоторый смысл.