Мақолада тилшуносларнинг доимо диққат марказида бўлган нутқ маданияти масалалари, замонавий нутқ маданияти аспектлари атрофлича назарий жиҳатдан таҳлилга тортилган.Учта муҳим тушунча ватан, тил ва маданият буларсиз тараққий этган мамлакатда яшовчи халқ бирлигини тасаввур қилиб бўлмайди. Жаҳон тилшунослиги тилни ўрганиш борасида уни ёпиқ тизим эмас, балки ҳаракатдаги тизим сифатида, яъни жамият, тафаккур, маданият, сиёсат, мафкура, дин каби соҳалар билан боғлиқ тарзда ўрганиш лозимлигини кўрсатди. Тил ҳақидаги фаннинг турли соҳалар билан боғланиши унинг янгидан-янги хусусиятларини кашф этишда кенг имкониятларни очиб беради. Нутқ маданияти таълимоти тилнинг адабий ва адабий бўлмаган шакллари, статик ва динамик ҳолати, унинг функционал турлари ҳақидаги қарашларнинг яратилиши билан бирликда ривожланиб борди. Нутқ маданиятининг замонавий концепцияси – меъёрийлик, коммуникативлик, аҳлоқий принципи ва риторик канон маданий нутқнинг асосий хусусияти бўлиб, уларнинг бари тилнинг сайқаллашуви ва ривожланишида жуда муҳим роль ўйнайди. Нутқни маданий кўринишда такдим этиш учун зарур тил воситаларини танлаш ва қўллаш кўникмаларини ишлаб чиқиш, уларга нисбатан онгли муносабатни шакллантириш, белгиланган меъёрларга риоя қилиш талаб этилади.
Тадқиқот объекта: оммавий ахборот воситалар тили.
Тадқиқот мақсади: оммавий ахборот воситалари тилининг нутқ маданиятини меъёрий, коммуникатив ва этик аспектларда тадқиқ килишдан иборат.
Тадқиқот методлари: диссертацияда куйидаги методлардан фойдаланилди: лингвистик тавсиф методи, семантик-стилистик метод, компонент тахлил методи, матн билан боғлиқ тахлил, киёсий метод, акустик анализ (радио ва телевидение) методи, ижтимоий сурок методларидан фойдаланилган.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: нутк маданиятининг меърий, коммуникатив ва этик аспектларида оммавий ахборот воситалари ( газета, телевидение ва радио) тили илк бор монографик тадқиқот объекта сифатида тадқиқ этилди; оммавий ахборот воситалари тили ва нутқ маданияти масалаларини тилшуносликда ўрганиш принциплари аниқланди; нутқ маданиятининг замонавий концепцияси ёритилди ва оммавий ахборот воситалари талида нутк маданияти намоён бўлишининг ўзига хос хусусиятлари кўрсатилди; замонавий ОАВ тилининг хусусиятлари тахлил этилди; оммавий ахборот воситалари тилининг миллийлиги очиб берилди; газета тилининг социопсихолингвистик ва функционал-коммуникатив хусусиятлари ўрганилди; газета тилининг экспрессивлиги ва ундаги нутқий-маданий баҳоси аниқланди; телевидение ва радио тилининг хусусиятлари ёритилди ва уларнинг экспрессивлиги, нутқий-маданий баҳоси аникланди; оммавий ахборот воситаларида нутк маданиятининг меъёрийлик аспектида тадқиқ қилинди; оммавий ахборот воситаларида нутк маданиятининг коммуникативлик аспекта ёритилди; оммавий ахборот воситаларида нутк маданиятининг этик аспекта тахлил этилди; оммавий ахборот воситалари талида нутк маданияти аспектларининг ўзаро боғликдик жиҳатлари очиб берилди.
Амалий ахамияти: тадқикот натижаларидан умумий ва ўзбек тилшунослиги, нутк маданияти, услубият ва матн тахлили, социолингвистика, психолингвистика, риторика ва журналистика йўналиши бўйича машғулотлар ўтказишда, диссертациялар, монографиялар, дарсликлар, ўқув қўлланмалар ёзишда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси: Диссертация иши натижалари ва материалларидан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультета, Ўзбекистон Милий университетининг ўзбек тилшунослиги (нутқ маданияти ва нотиқлик санъати йўналиши) кафедрасида “ОАВ тили, услуби”, “Матбуот тили, услуби”, “Электрон ОАВ тили, услуби”, “Оммавий онгни шакллантиришда ОАВ тилининг ўрни”, “Нутқ сифатлари”, “Нутқ маданияти асослари” фанлари ва курслари бўйича маъруза ва амалий машғулот дарсларини олиб боришда кенг фойдаланилмоқда.
Қўлланиш сохаси: умумий ва ўзбек тилшунослиги, социолингвистика, психолингвистика, услубият, нутк маданияти асослари, нотиқлик санъати.
Ёзма расмий-дипломатик нутқнинг тарихи туркий расмий услубнинг, давлат ҳужжатчилиги, дипломатиканинг шаклланиши ва такомили билан узвий боғлиқ бўлиб, у юрт эгалари номидан битилган қадимий битигтошлар, тарих китоблари, ёрлиқлар, буйруқ ва кўрсатмалар, хонлар ўртасидаги расмий ёзишмаларда тамғаланиб қолган. Ушбу ҳужжатлар тил тарихининг турли босқичларида амал қилган сиёсий, расмий-дипломатик нутқ, унинг ўзига яраша белгиларини ўрганишда муҳим манбалар бўлиб хизмат қилади; расмий мулоқотнинг лингво-культурологик, этик-эстетик, халқаро-дипломатик ўлчовларини акс эттиради. Муҳим белгиси, ёрлиқ ва расмий-дипломатик хатларда ҳукмдор нутқи муайян қолипда, ҳужжатчиликнинг ёзма услубий ўлчовларига таянган шаклларда юзага чиқади. Олтин Ўрда хонлари ва темурий султонларнинг сиёсий, расмий-дипломатик нутқи ҳукмдорлар буйруғи билан битилган эпиграфик матнларда, уларнинг ёрлиқларида, суюрғал битигларида, ўзга юртларга йўллаган дипломатик ҳужжатларида сақланиб қолган. Ёрлиқ ва мактубларнинг бари хон ёки султонлар тилидан битилган. Тўғрироғи, ҳужжатлар хон ва султонларнинг ўз оғзидан ёзиб олиниб, сўнг уста хаттотлар томонидан оққа кўчирилган. Улар юрт эгаларининг расмий кишиларга, давлат идораларига қаратилган сўзлари бўлиб, эски ўзбек ёзма адабий тилидаги («чиғатой туркчаси»да амал қилган) сиёсий, расмий-дипломатик нутқни, расмий мулоқот маданиятининг лингво-культурологик, этик-эстетик ўлчовларини ифода этади. Муҳим жиҳатларидан бири, улардаги нутқ монологик характерга эга бўлиб, у бир кишига, яъни ҳукмдорга қарашли. Ёрлиқ ва мактубларнинг тури, мақсадига қараб матннинг баён услуби, ҳукмдор нутқи ҳам фарқланиб туради.
Адабий тилнинг софлиги ва таъсирчанлигини таъминловчи воситалардан бири фразеологизмдир. Ўзбек тилида фразеологизм бу сўзларнинг турғун бирикмаси ёки барқарор иборасидир. Бадиий адабиёт сўзлашув нутқи фразеологизмлари учун ҳам асосий манба ҳисобланади. Бадиий нутқ образли нутқ, образли тил ҳисобланади, чунки бадиий адабиётда ҳаёт образлар, манзаралар ёрдамида акс эттирилади. Бизнинг онг-туйғумизга таъсир этиб, бизни ҳаяжонга соладиган бу образ ва манзаралар сўзлар ёрдамида, сўзлардан ташкил топган гаплар ёрдамида тасвирланади. Нутқнинг таъсирчанлигини оширишда ҳам иборалардан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга.
Мақолада маданий-нутқий меьёрлар аслида коммуникатив андозалар, прагматик
кўрсаткичлар, этикет қоидаларининг умумлашмаси эканлиги, улар касбий ахлоқ талаблари билан
ўзаро муносабатга киришиши, шу боис, қадрият, баҳо, меьёр кабилар лингвистик хавфсизлик
йўналишининг асосий тушунчалари, коммуникатив меьёр бузилиши ҳақида қайд этилган