Ushbu maqolada inson huquqlari va erkinliklarining mohiyati tahlil qilingan. Odamlar o'rtasidagi munosabatlar ijtimoiy xulq-atvor normalari bilan tartibga solinadi. Ijtimoiy munosabatlar tizimida tartibga solishning asosiy me'yorlari axloq va qonun normalari hisoblanadi. Inson huquqlari axloq normalarida ham, huquqiy normalarda ham mavjud. Maqola muallifi inson huquqlari va erkinliklari inson mohiyati haqidagi dunyoqarashning falsafiy kontseptsiyasi tizimidir, deb hisoblaydi. Shu bilan birga, inson huquqlari ta'lim va axloq tamoyillari va odamlar o'rtasidagi munosabatlarni ijtimoiy jihatdan tartibga soluvchi qonun normalaridan iborat tizim ekanligini tan olish mumkin
Илмий мақола тиббиёт ҳуқуқнинг ҳуқуқ тизимидаги комлексли ҳуқуқ тармоғи сифатида шаклланаётганлиги маслаларига бағишланган. Тиббиёт ҳуқуқнинг предмети ва ва ҳуқуқий тартибга солиш методлари аниқланган, тиббиёт ҳуқуқнинг мазмунини очиб берадиган умумий тамойиллари белгиланган, тиббиёт ҳуқуқининг қуйи тармоқлари, институлари ва нормалари, методлари ва бошқа мезонлари аниқланган. Тиббиёт ҳуқуқининг комплексли тармоқлигини белгиловчи объектив жиҳатлари ва мезонлари ўрганилган ва таҳлил
қилинган.
Ушбу мақолада муаллиф концептуал ва консуллик ҳуқуқининг тушунчавий-категориялик аппаратини очиб беришга харакат қилган, консуллик ҳуқуқ манбаларини ва замонавий халқаро ҳуқуқнинг мустақил тармоғи сифатида консуллик ҳуқуқининг ўрнини аниқлашга ҳаракат қилган. Консуллик фаолиятига тааллуқли бўлган баъзи муоммалари ва уни ҳал қилиш йўиллари хорижий мамлакатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ёритилган
Мақолада инсоннинг шахсий ҳуқуқлари ва эркинликларига оид нормаларнинг миллий ва халқаро ҳуқуқий ҳужжатлардаги ифодаси таҳлил қилинган. Муаллиф асосий халқаро ҳуқуқий ҳужжатларни ва уларнинг қоидаларини кўрсатиб ўтиб, мазку қоидалар миллий қонунчилигимизда акс этганлигини намоён қилган. Мақола якунида муаллиф инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий қонунчиликни янада такомиллаштириш кераклигини кўрсатиб ўтган.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликга эришганидан сўнг инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга катта аҳамият берди. 1991 йилнинг 30 сентябрида Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига аъзо бўлди.
Ушбу илмий мақолада Ўзбекистон ҳамда чет эл мамлакатлари фуқаролик қонунчилигида тасвирга бўлган ҳуқуқнинг ўрни ва аҳамияти, қонунчиликлардаги қиёсий таҳлили келтирилган, шунингдек цивилист олимларнинг бу борадаги фикрмулоҳазалари ўрганилган. Миллий қонунчилик учун амалий аҳамиятга эга бўлган таклиф ва тавсиялар илгари сурилган.
Маълумки, Ўзбекистон шарқшунослари томонидан араб тили лексикологияси араб тилшунослигининг бошқа соҳаларига нисбатан кам ўрганилган. Шу боис, мақолада бунги кунда ушбу соҳанинг муҳим лексик қатлами саналган ҳуқуқий терминлар, хусусан араб тилидаги жиноят-ҳуқуқи терминлари тадқиқ қилинди. Тадқиқот ишида термин тушунчаси, ҳуқуқий терминлар, жиноят-ҳуқуқи терминлари, шунингдек асрлар давомида маълум бир тарихий босқичларни босиб ўтган араб давлатларининг қонун тили тарихи ҳамда фикҳ методологиясининг асосий устунларидан ҳисобланган Қуръон ва ҳадислардан келтирилган мисоллар илмий адабиётлар таҳлили асосида ёритиб берилган. Қуръони карим сураларининг оятларида ҳуқуқнинг турли соҳалари, жумладан, жиноят ҳуқуқига тегишли бир қатор қонун-қоидалар мавжуд бўлиб, улар диний ҳуқуқ тушунчалари билан суғорилгандир. Қуръони каримда бир неча оғир жиноят турлари ҳақида сўз юритилган. Жумладан, ўғрилик, босқинчилик, қасддан одам ўлдириш, тан жароҳатини етказиш, порахўрлик, зино, туҳмат, жосуслик, исён, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, ота-онанинг қасддан ўз фарзандини ўлдириши, судхўрлик ва бошқалар. Шу сабабли мақолада Қуръон ҳамда ҳадислар араб ҳуқуқий тилининг шаклланишига таъсир кўрсатган омил сифатида таҳлил қилинган. Исломнинг иккинчи манбаи ҳисобланмиш суннатларда ҳам қатор жиноят ҳуқуқига оид терминлар келтирилган бўлиб, Имом ал-Бухорийнинг «Ал- жомеъ ас-саҳиҳ» ҳадислар тўпламидаги жиноят ҳуқуқига оид жиноят ва жазо масалаларини ўзида акс эттирган саҳиҳ – ишончли ҳадислар тадқиқот манбаи сифатида ўрганилган. “Олтин силсиласи: Саҳиҳул Бухорий” номли ҳадис тўпламларининг 3, 4 ва 8-жузларида жиноят турлари ва уларда кўзда тутилган жазо масалалари ифодаланган ҳадислар ҳам ўрин олган. Мақолада “Ҳаддлар китоби (боб)” дан келтирилган хамр ичиш ва ўғирлик қилишда пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) томонидан қўлланган жазолар тўғрисидаги ҳадислар, “Гувоҳликлар китоби” дан эса яширинган кишининг гувоҳлиги, бирор нарсага бир ёки бир нечта гувоҳ гувоҳлик бериши, адолатли гувоҳлар, ноҳақ гувоҳликка гувоҳ қилиниш ҳақидаги ҳадислар, “Диялар китоби” деб номланган бўлимдан эса ўша давр амалиётида мавжуд бўлган аниқ жиноят ишлари тафсилотини баён қилган ҳолда қасддан одам ўлдириш ва тан жароҳати етказиш ва шу каби бошқа жиноий қилмишларни ўз ичига олган ҳадислар ўрин олган. Қуръон оятлари, ҳадис ҳамда суннатларда келтирилган фиқҳий-ҳуқуқий масала ҳамда терминлар ҳозирги араб тилидаги жиноят ҳуқуқи терминларининг пайдо бўлиши ва шаклланишида асос бўлиб хизмат қилгани қатор мисоллар орқали исботланган.