Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Инсон популяцияларининг генетик хилма-хиллигини ўрганиш, унинг генофонди шаклланиши сцена-рийлари борасидаги тадкиқотлар замонавий генетиканинг энг истиқболли йўналишларидан биридир. Ушбу фан соҳасининг жадал ривожланиши инсон томонидан китъаларнинг эгалланиш йўлларини аниқлашга имкон берди. Марказий Осиё халкларини ўрганиш бу йўналишда жуда қизиқарли маълумотларни бериши мумкин, зеро Марказий Осиё ўзининг географик жойлашуви бўйича Европа ва Осиё ўртасидаги боғловчи халқа бўлиб хизмат қилади. Тарихий этнографик ва археологик тадқиқотлар маълумотларига кўра, ушбу худуд замонавий одам аждодларининг кадимда шаклланишида ва Евроосиё бўйича тарқалишида муҳим роль ўйнаган. Марказий Осиё халқлари ҳақидаги маълумотлар, ҳатто ўрганилган генетик маркерлар бўйича ҳам, бўлинган ва тасодифий характерга эга эканлигини кўрсатади. Бундан ташқари, тарихий, археологик, палеонтологик ва баъзи бир антропогенетик тадқиқотларга кўра, ушбу ҳудуд ҳозирги одам аждодларининг Евроосиё қитъаси бўйлаб тарқалишида маълум роль ўйнаганлигини кўрсатади. Шу сабабдан, Марказий Осиё ахолиси генофонди ҳакидаги янги ва аввал йиғилган маълумотларга комплекс бахо бериш ва умумлаштириш жуда муҳим, чунки ушбу минтақа аҳолиси генофондининг мураккаб популяцион тизим сифатидаги тахлилий тадқикотлари мавжуд эмас.
Одам популяцияларининг генетик тузилишини ўрганишда уларнинг бўлиниши ва тузилиши ҳақида тасаввурга эта бўлиш учун, ҳамда популя-циялар ўртасидаги генетик муносабатларнинг хусусиятларини аниқлаб бериш учун турли усуллар ишлатилади. Уларнинг орасида популяциялар ўртасидаги генетик масофаларни кўп ўлчамли статистик ёндашув ёрдамида тахдил килиш усули алоҳида ўрин тутади. Янада аниқроқ тасаввур килиш учун популяциялар ўртасида дендрограммалар бўйича жойнинг “генетик ландшафта” тузилади, унда популяциянинг генетик тузилиши эквидистант шакллар ёрдамида тасвирланади, популяциялар ўртасидаги генетик масофасига караб популяциялар кетма-кет бирлаштирилади ва шу тарзда генетик ландшафт хосил бўлади. Ушбу усул нафакат элементар популяциялар чегараларини ажратиш учун восита бўла олиши мумкин, балки популяциянинг табиий тарихий бирлик сифатида чегара ва ўлчамларини аниклаш учун самарали ёндашув бўлиб ҳисобланади.
Мультигенетик ландшафт маълум ҳудуд ва этносларга хос бўлган турли генетик тизимлар мажмуаси бўлиб, улар, ўз навбатида, ўзининг географик ареали, географик ва тарихий-маданий чегараларига эга.
Ушбу шартли чегара орасидан генлар оқими ўтади, аммо уларнинг ареал доирасидаги фаоллиги камрокдир. Бу чекланишлар бир хил эмас, ўзгарувчан, шу билан бирга, мутлако реалдир. Уларни никоҳ миграциялари тузилишини ўрганиш мисолида аниклаш мумкин. Шу сабабли турли популяциялар
антропогенези, албатта, бир-биридан фарқ килади. Этногенетик таркиб вақт ўтиши билан наслдан-наслга ўзгариб боради, демак, нафакат ҳозирги вақтдаги генофонд тузилишини билиш, балки уни шаклловчи ва ўзгартирувчи генетик жараёнларни хам ўрганиш лозимдир. Юкоридагилардан келиб чиқадики, мультигенетик ландшафтларни тадқиқ қилиш демография, тиббий генетика, антропология, этнология, археология ва халклар тарихи, яъни, табиий ва гуманитар билим сохалари билан узвий богликдир.
Геном хилма-хилликни ўрганиш нафақат турли миллатларнинг келиб чикиши ва генетик тарихини билиш, балки ирсий ва мультифакторли касалликлар молекуляр эпидемиологиясининг асоси бўлиб хам хисобланади. Ҳар бир ҳудуд ўзида маълум ва кенг таркалган генетик детерминирланган касалликлар тўплами билан тавсифланади. Турли минтақаларда у ёки бу касалликлар таркалишининг сабабларини тушуниш ҳамда уларни эрта ДНК-ташхислаш ва самарали профилактика килиш учун, авваламбор, касалликнинг ривожланишини аниқлаб берувчи популяцион тадкиқотларни ўтказиш зарурияти пайдо бўлди.
Тадқиқотниинг мақсади Марказий Осиёнинг маҳаллий халқларининг демографик, филогенетик ва эволюцион хусусиятларини митохондриал ДНК (мтДНК), Y-хромосомаси (NRY), Х-хромосомасининг микросателлитлари ҳамда Helicobacter pylori (H.pylori) ва В гепатити вируси (HBV) иммуногенетик вариантлари генетик хилма-хиллигини асосида уларнинг генофонди тузилишини тавсифлашдан иборат.
Мақсадга эришиш учун қуйидаги тадқиқот вазифалари хал қилинди:
Марказий Осиё территориясида яшовчи беморлардан ажратиб олинган H.pylori ва HBV нинг иммуногенетик ва регионал вариантларини дунёнинг бошка ҳудудларидаги вариантлари билан киёсий филогенетик тахлили оркали тавсифлаш;
Марказий Осиё популяциялари генетик дифференциация даражаси ва генетик хилма-хиллигини мавжуд популяцион-генетик объектлар маълумотлари - мтДНК, NRY, аутосома ва Х-хромосома маркерлари бўйича аниклаш;
Марказий Осиё популяциялари генофондига Евроосиё ғарби ва шарқи популяциялар ирсиятининг худудий, этник, субэтник ва элементар популяциялар даражасида қўшган ҳиссасини баҳолаш;
этнографик, ижтимоий ва лингвистик маълумотларни хисобга олиб мтДНК, аутосома, Х-хромосома ва NRY маркерларининг генетик хилма-хиллиги асосида регион популяцияларининг ўзаро муносабатлари хусусиятларини ўрганиш;
мтДНК, NRY, Х-хромосома ва аутосома маркерлари полиморфизми бўйича регионал, секс-специфик генетик ва ижтимоий тузилмаларни бахолаш;
мтДНК, NRY, аутосома ва Х-хромосома маркерлари ҳамда Н. pylori ва //ДКнинг иммуногенетик вариантлари бўйича Марказий Осиё халкларининг қадимий миграция йўллари ва шаклланиш сценарийларини аниклаш;
барча ўрганилган популяция - генетик кўрсаткичларни киёсий тахлил килиш йўли билан Марказий Осиё популяцияларининг Евроосиё ва дунё генофонди тизимидаги ўрнини белгилаш.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
илк бор Марказий Осиёнинг 6 та халкига кирувчи 26 та популяция гурухи генофонди тузилиши яхлит популяцион тизим сифатида кенг миқёсли генетик объектлар ёрдамида аниқланган;
илк бор мазкур халқлар таркибидаги гурухлар генофонди тузилишининг батафсил тавсифи берилган ва олинган натижалар асосида хар бир генетик объект типининг информативлиги баҳоланган;
биринчи марта Евроосиё ғарбий ва шарқий линиялари бўйича тадкиқ қилинган генетик маркёрларининг ўзаро нисбати комплекс аникланган, ушбу худуд умумий генетик хилма-хиллиги ва популяцияларининг генетик дифференциация даражалари бахоланган;
илк бор мазкур генетик объектлар асосий гаплогурухларининг филогенетик тахлили таърифланган;
илк маротаба қўшни худудлар ва Евроосиё популяциялари генофонди тизимида Марказий Осиё халкларининг ўрни асослаб берилган;
биринчи марта Марказий Осиёнинг 6 та этносида мультиген патологиялар шаклланишини башоратлашда зарур бўлган ҳудуд эволюция ва адаптация механизмлари таърифланган.
Хулоса
1. Марказий Осиѐ минтақасид анажратиб олинган H.pylori Ғарбий Европа изолятларига ўхшаш бўлиб, иккита турли аждод популяциялар ѐрдамида шаклланган - Ancestral Europe1 (устунроқ бўлган) генотипива Ancestral Europe2 генотипи, AE1-генотипи учун Марказий Осиѐ ҳудудиманба бўлиб ҳисобланиши мумкин. Марказий Осиѐ ҳудудидан ажратиб олинган H.pylori штаммлари алоҳида кластер гуруҳлар ташкил этади: тожик, ўзбек штаммлари ва шимолий Эрондан бўлган эрон изолятларининг ўзаро яқинлиги аниқланди. Қирғиз изолятлари (hpЕAsia, hpAsia2 генотиплари) Сибирь популяцияларига яқинлиги исботланди.
2. Марказий Осиѐ ҳудудида HBV генотипларининг юқори даражадаги хилма-хиллиги аниқланди – 4 та генотип (А, С, D, G). HBV нинг Марказий Осиѐ генотиплари бошқа ҳудудлардаги вариантлар билан филогенетик таҳлили доминант бўлган D1 генотипининг (0,78) Европа, Яқин Шарқ ва Африка вариантлари билан яқинлигини кўрсатди.
3. Қозоқлар, туркманлар, Тўрткўл қорақалпоқларининг NRY бўйичагенетик яқинлик кўрсаткичлари битта уруғ даражасида юқори бўлди: 0,54 (p<0,001); 0,34 (р<0,01) ва 0,77 (р<0,001), мувофиқ равишда. Яқинлик коэффициентлари клан даражасида қозоқлар, туркманлар, Қўнғирот қорақалпоқлари, ўзбеклар ва Тўрткўл қорақалпоқлари учун камроқ бўлди: 0,30 (р<0,01); 0,21 (р<0,001) ва 0,40 (р<0,001); 0,07 (р<0,05) ва 0,09 (р<0,05) мувофиқ равишда. Қабила даражасида ушбу кўрсаткичлар барча туркий популяциялар учун негатив бўлди: -0,02 (р<0,05); -0,04 (р<0,001); -0,07 (р<0,01); -0,0011 (р<0,1) ва -0,10 (р<0,01) мувофиқ равишда.
4. мтДНК HVS-1 таҳлили шуни кўрсатдики, барча популяциялар учун умумий коэффициент даражаси паст бўлди: FST=0,013; р<0,0001. Хилма-хиллик даражаси гуруҳлар ўртасида умумий вариабеллик даражасидан 0,6% (р<0,001) ни ташкил этди. Туркий ва ҳинд-эрон популяциялари ўртасидаги генетик фарқ ўрсаткичи умумий генетик вариабелликдан 0,55% (р<0,0283) ни ташкил этди. Субэтник даражадаги генетик дифференциация кўрсаткичи ҳинд-эрон гуруҳида (FST=0,0197; р<0,001) туркий гуруҳларга (0,3%; р=0,10) қараганда яққолроқ намоѐн бўлди. Барча популяцияларда глобал даражада мтДНК HVS-1 бўйича генетик ва географик масофалар ўртасида ўзаро боғлиқлик аниқланмади: r= -0,00682; р=0,502.
5. NRY тахлили қуйидаги кўрсаткичларни кўрсатди: этник гуруҳлар ўртасидаги генетик дифференциация даражаси 5,6% (р<0,02)ни ташкил этди; популяциялар ўртасидаги умумий дифференциация RST=0,186 (р<0,001) га тенг бўлди. Туркий ва ҳинд-эрон популяцияларини яшаш тарзи ва тилини ҳисобга олган холда ўтказилган комбинацияланган тахлил ўтказилганда генетик фарқлар кўрсаткичи иккала гуруҳ ўртасида ~9,1% ни ташкил этди. Этнос-этнос даражасида генетик дифференциация кўрсаткичлари этнослар ичидаги кўрсаткичларга нисбатан пастроқ: 5,6% - этник гуруҳлар ўртасида, 18,6% ва 13,7% га тенг бўлди – этник гуруҳ ичидаги популяциялар ўртасида.
6. Гетерозиготалик кўрсаткичлари (Н) ва мтДНК бўйича жуфт фарқлар ўртача қиймати (р) чорвадор популяцияларда (ўртача Н=0,99; ўртача р=5,29) ва фермер популяцияларида (ўртача Н=0,99; ўртача р=5,32) юқори бўлганлигини кўрсатди. NRY бўйича гетерозиготалик (Н) кўрсаткичи чорвадор гуруҳларда аграр гуруҳларга нисбатан пастроқ бўлган, мувофиқ равишда 0,86 ва 0,99 (p<0,01). Номад популяциялар фермер популяцияларига нисбатан юқори популяцион дифференциация даражасини (RST) кўрсатди – 0,19 ва 0,06, мувофиқ равишда (p<0,01). Демографик ўсиш кўрсаткичлари (r) чорвадор популяцияларда аграр популяцияларга нисбатан пастроқ бўлганлиги аниқланди– 1,004 ва 1,008, мувофиқ равишда (р=0,056).
7. Барча этносларда генетик дифференциация даражаси NRY бўйича мтДНК га нисбатан баландроқлиги аниқланди. Фермер популяцияларида генетик дифференциация фарқи деярли аниқланмади - FST (Y)=0,069 ва FST (мтДНК)=0,034, патрилинеал номад популяцияларда эса генетик хилма-хиллик даражаси эркаклар линияси учун юқорироқ бўлди – FST (Y)=0,177 ва FST (мтДНК)=0,010. Аутосома ва Х-боғланган маркерлар бўйича популяцион тизимнинг генетик хилма-хиллиги патрилинеал чорвадорларда қуйидаги қийматларни ташкил этди: FST(A)=0,008 (0,006-0,010) ва FST (X)=0,003 (0,001- 0,006) (H0: FST (A)=FST(X); H1: FST (A)>FST(X); p=0,02). Билинеал фермер популяцияларда аутосома ва Х-хромосомали маркерлар фарқи деярли кам бўлди: FST (A)=0,014 (0,012-0,016) ва FST (X) =0,013 (0,008-0,018; p=0,36 га тенг бўлганда).
8. мтДНК таҳлили Евроосиѐ ҳудудида экспансия ѐши (τw) шарқдан ғарбга сезиларли даражада камайиб борганлигини кўрсатди(r=0,72; p<0,001). Экспансия ѐши Хитой ҳудудида 30 минг йилдан Ғарбий Европада 17 минг йилгача камайиш тенденциясига эга эканлиги аниқланди. Марказий Осиѐ ҳудудида экспансия ѐши 26 минг йилни ташкил этди. NRY бўйича экспансиялар таҳлили натижалари ҳам генетик хилма-хилликни Евроосиѐда шарқдан ғарбга камайиб борганлигини кўрсатди (r=0,49; р<0,001). Марказий Осиѐда бу ѐш 16 минг йилни ташкил этди. Batwing таҳлилининг натижаларига кўра ўзбек популяциясининг келиб чиқиш минимал ѐши 1232,71 йилни ташкил этди (Ne=14088 (6765-23942); α=0,0108 (0,0065-0,0155)).
9. Марказий Осиѐ популяциялари этник ва лингвистик гуруҳлари ўртасида мультилокусли генетик вариациялар пропорционал тақсимланиши шуни кўрсатдики, вариацияларнинг 98% дан ортиғи популяция чегарасида кузатилган (p<0,0001). Кузатилган вариацияларда этник ва лингвистик баҳолаш аниқ муносибликни кўрсатди - FCT=0,007; p<0,0001 ва FCT=0,011; p<0,0001, мувофиқ равишда. Ҳар бир туркий ва ҳинд-эрон популяциялари ичида географик изоляция далиллари топилмади (p=0,363 ва p=0,772, мувофиқ равишда).
10. Мультилокусли аллел хилма-хиллик таҳлили (AR) ва гетерозиготалик таҳлили (He) Марказий Осиѐ популяциялари ва бошқа популяциялар ўртасидаги фарқларни кўрсатди: ҳам аллел хилма-хилликда (2 =105,29; d.f.=25; p<0,0001), ҳам гетерозиготаликда ( 2 =67,98; d.f.=25; p<0,0001). Марказий Осиѐ аҳолисининг мультилокусли таҳлилида популяцияларнинг дифференциацияси Евроосиѐнинг бошқа ҳудудлари аҳолисига нисбатан сезиларли даражада эканлиги аниқланди: Европа ва Яқин Шарқ гуруҳларида FST жуфтли баҳолаш – 0,011 дан 0,015 гача ва -0,008 дан – 0,021 гача ўзгарган, мувофиқ равишда; Шарқий Осиѐ гуруҳларида -0,011 дан 0,046 гача; ва ниҳоят, Марказий Осиѐда ушбу кўрстакичлар -0,004 дан 0,056 гачани ташкил этди. Гетерозиготалик ҳиндэрон популяцияларида туркий популяцияларга қараганда сезиларли даражада юқори эканлиги кузатилди (He=0,818 ва He=0,787, мувофиқ равишда; Z=-4,55; p<0,0001). Мультилокусли таҳлилга кўра барча 26 та Марказий Осиѐ популяциялари ўртасида унча кўп бўлмаган, аммо лекин аниқ бўлган тафовутлар аниқланди (FST=0,015; CI99%=0,011 – 0,018; p<0,01).
Замонавий дунёда глобаллашув жараёнлари билан бир қаторда, постиндустриал жамиятнинг интеграцияси ва алоқа жараёнларининг ўтказувчанлиги ошиб бориши билан бир қаторда миллий идентикликни ўрганиш муаммоси тобора ортиб бормоқда. Глобал ўзгаришлар маданиятлар ва халқларнинг ажралиши, миллий идентикликка салбий таъсир кучайиши билан бирга келади, бу маданий ўзини ўзи тасдиқлаш истаги, миллий қадриятлар ва давлат манфаатларини сақлаб қолиш истагини келтириб чиқаради. Одамларнинг идентиклигини йўқолиб қолиш хавфи туфайли миллий ўзига хосликни сақлаш ва намойиш этиш учун янгиланган ёндашувни излаш керак бўлади. Шу муносабат билан миллий идентиклик хусусиятларини аниқлашга қаратилган фалсафий ва услубий тадқиқотларга эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Илмий мақолада япон ва ўзбек халқларининг маданий анъаналари доирасида услубий база ва фалсафий тоифаларнинг шаклланиши кўриб чиқилган. Тадқиқот мавзусининг аҳамияти замонавий глобал оламнинг ривожланиш динамикаси, интеграция жараёнлари, турли мамлакатлар ва минтақалар ўртасидаги ўзаро таъсир ва ҳамкорликнинг ўсиши билан белгиланади, бундай шароитда миллий идентикликнинг тез ўзгариши содир бўлмоқда. Миллий идентиклик ҳодисаси, миллий менталитет ва характернинг шаклланиши замонавий дунёнинг энг долзарб ва мунозарали мавзуларидан бири бўлиб, унинг келиб чиқиши асрларга бориб тақалади.
Мақолада Россия-Ўрта Осиё муносабатлари уларнинг иқтисодий таркибий қисмларига эътибор қаратилган ҳолда фанлароро нуқтайи назардан кўрилади. Мақоланинг асосини ташкил этувчи давом этаётган тадқиқотнинг ўзига хос хусусияти Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги муносабатларнинг сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт (шу жумладан энергетика соҳасидаги) соҳаларидаги ўзаро таъсирининг муҳим элементларини тизимли равишда баҳолашга уринишдир. Шу нуқтаи назардан, 1991–2018 йиллардаги муносабатларнинг энг муҳим омиллари ва босқичлари кўрсатилган ва илгари битта материалда бирлаштирилмаган статистик маълумотлар келтирилган. Марказий Осиё мамлакатлари мустақилликка эришгандан кейинги йиллар давомида Россия Федерацияси ва минтақа мамлакатлари ўртасидаги иқтисодий муносабатлар бир қатор "кўтарилишлар" ва "пасайиш" билан ажралиб турди. Россия бизнесининг сезиларли даражада фаоллашуви ва Россия Федера-циясининг Ўрта Осиёда умумий иқтисодий сиёсати 2000 йилларнинг бошидан бошлаб кузатила бошланди. Биринчидан, Россиянинг стратегик манфаатлари нефт ва газ соҳасига қаратилган эди. Россия сармояларининг аксарияти ушбу секторга инвестиция қилинган. Сўнгги йилларда Ғарбнинг доимий санкцияларига қарамай, Марказий Осиё минтақаси Россия учун энг муҳим ва муқобил бўлмаган иқтисодий минтақалардан бирига айланди. Ҳозирги вақтда иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш ва чуқурлаштиришнинг янги тенденциялари пайдо бўлмоқда, жумладан иқтисодиёт тармоқлари бўйича алоқаларни диверсификация қилиш, географияни кенгайтириш ва ҳамкорлик сифатини яхшилаш. Иқтисодий алоқаларни ривожлантиришда Марказий Осиё мамлакатларининг Россия Федерациясига киритган сармоялари муҳим рол ўйнаган ва ҳозиргача шундай бўлиб келмоқда. Бундан ташқари, кўп йиллар давомида Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги муносабатлар меҳнат миграцияси сегментида жадал ривожланмоқда. Умуман олганда, меҳнат миграциясининг аҳамияти нафақат Россия Федерацияси, балки Марказий Осиё мамлакатларининг ўзлари учун ҳам муҳимдир. Сўнгги йиллардаги Россия-Марказий Осиё муносабатлари анча юқори динамика билан ажралиб туради. Шубҳасиз, ҳамкорликни ривожлантиришга анъанавий равишда яқин икки томонлама ва кўп томонлама алоқалар ёрдам беради: тарихий ҳамжамият, жуғрофий яқинлик, ижтимоий-маданий ва бошқа яқинлик, институционал шаклларнинг мавжудлиги ва ўзаро ҳамкорлик истаги.
Адабиётнинг асл моҳияти миллий руҳнинг бадиий талқинига кўра белгиланиши, муайян ижодкор асарини баҳолашда миллий адабий-эстетик тафаккур асосий мезон эканлиги мақола илмий концепциясини ташкил этган. Қайси тилда яратилган бўлишидан қатъи назар, жаҳондаги ҳар бир халқ адабиётининг энг сара намуналари миллий руҳ ифодаси нуқтаи назаридан илмий таҳлил этилиши зарурияти долзарблик касб этади. Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи ХХ аср ўзбек адабиётида ана шу мезонга жавоб бера оладиган асар сифатида таҳлил этилган.
Муаллифнинг фикрича, “Ўткан кунлар” романида миллий руҳ қуйидаги уч тамой ил асосида намоён бўлган: 1) миллат руҳини мужассам этган ўзига хос урф-удумлар, анъаналар, қадриятлар, миллатнинг орзу-армонлари талқини; 2) миллатнинг ўз-ўзига танқидий руҳда қарай олиш салоҳияти ифодаси; 3) асарда миллий шахсиятларга хос собит эътиқоднинг поэтик сувратланиши. Ўз навбатида, бу тамойиллардан биринчиси – миллатнинг ахлоқи, иккинчиси – иродаси, учинчиси – эътиқодини тажассум этади ва бу учлик яхлит ҳолда миллий руҳни ташкил қилади.
Мақола сўнгида тадқиқот натижалари назарий умумлаштирилган.
Central Asia is a key region of the Korean administration's vision of building a global hub and building an overseas Korean community. Until now, the South Korean government has laid the foundation for northern diplomacy in Central Asia. It has developed strategies and visions for Central Asia through the Eurasian Initiative policy, Northeast Asia peace policy initiative, and the promotion of the New Northern Policy. As such, Central Asia, such as Uzbekistan, is a key country with high geopolitical and geographical strategic value, and has served as a cooperative base for previous governments to enter the Eurasian market. The fact that research on cooperation between Korea and Central Asia can look at institutional reforms being pursued by Central Asian countries after the transition to the socialist system has many implications. In other words, it is very meaningful in terms of the Korean government's construction of a global central country, the construction of an overseas Korean community, the establishment of a foundation for overseas unification, and the study of a unification model.
В настоящем обзоре рассмотрены наиболее изученные однонуклеотидные полиморфизмы генов матриксных металлопротеиназ и их влияние на развитие атрофии костной ткани челюстей, хронического и агрессивного пародонтита в зависимости от этнической принадлежности и других аспектов.
Маҳатма Ганди дунёқарашининг шакилланиш ғоявий асоси, ўзиндан аввалги мутафаккирларнинг илгари сурган ғояларига бориб тақалади. Шу даврга назар ташлашлаб, назарий-ғоявий жиҳатдан қараганда, ҳинд миллий озодлик ҳаракатига ҳос таълимотнинг кўзга ташланадиган томонларидан бири, унинг диний-ақидавий мазмунидир. Ҳинд миллий озодлик ҳаракати жароёнида диний-фалсафий таълимотларни долзарб сиёсий муаммоларга мослаштириш мақ¬садида уларни замонавийлаштириш ва ушбу ҳаракат талабларига мувофиқлаштириш, айниқса, ўта долзарб вазифа бўлиб юзага келган эди. Ҳамда, ижтимоий тенгсизлик, кастачилик ва миллий бирлик масалалари ҳам ўрганилган. Ҳиндистоннинг илк миллий-аърифатпарварлик мутафаккири Рам Мохан Рой бўлиб, Ҳиндистонда миллий озодлик ҳаракати туғилишида катта аҳамиятга эга бўлган. ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ асрнинг бошларида фаолият олиб борган миллий мутафаккирлардан бири Дадабхай Наороджи ҳиндларнинг давлат бошқарувида иштирок
этишларини талаб қилган ва Ҳиндистон давлатини, ҳинд миллати барпо этиш кераклигини такидлаган. Бонкимчондро Чоттопаддҳай мамлакат ривожланишидаги энг
асосий тўсиқ – бу халқ юқори ва қуйи табақалари манфаатларининг умумий эмаслигида деб билган. Ҳиндувийлик динининг фалсафий жиҳатлари Свама Вивеканда қарашларида ўз аксини топган, Умумий дин ғоясини илгари сурган. Бал Гангадхар Тилак қашошоқлик иллатларини қоралаб чиққан. Рабиндранат Тагор қишлоқ жамиятини «халқ таянчи ва онаси», деб атаган. Бу мутафаккирларнинг илгари сурган ғоялари Маҳатама Гандини миллий озодлик ҳаракати майдонига келишга туртки берди, унинг ижтимоий-ғоявий қарашларининг асосини ташкил этди.
Мақолада Марказий Осиёдаги ҳар бир мамлакатнинг минтақавий ҳамкорликка ёндошувдаги фарқлари ўрганилган. Минтақа давлатлари раҳбарлари илгари сурган ташаббуслар таҳлил қилинган. Минтақа мамлакатлари ташқи сиёсий концепцияларининг ўзига хосликлари муаллиф томонидан баён қилинган. Марказий Осиё давлатлари ташқи сиёсатидаги омиллар таҳлил қилинди. Марказий Осиёдаги Ўзбекистонга қўшни бўлган давлатларда юз бераётган эволюцион жараёнларнинг таҳлили орқали минтақада интеграция зарур эканлиги тушунтирилган. Минтақавий ҳамкорлик халқаро, сиёсий, иқтисодий ва бошқа муносабатларни барпо этишга мойиллик кучайиб бораётган замонавий оламдаги геосиёсий жараёнлар эволюциясини тушунишга асослангандир. Бундай қараш нисбатан турли хил қадимий маҳаллий ришталар билан ўзаро боғланган бўғиндан иборат бўлган замонавий Марказий Осиёга нисбатан ўта долзарблиги таъкидланган. Минтақа мамлакатлари ривожланиши бевосита қўшнилар билан муносабатларни мустаҳкамлаш, истиқболларни очиб берадиган махсус ҳуқуқий ҳужжат ёки концепцияни ишлаб чиқишга қаратилган айрим омиллар кўриб чиқилган. Халқаро ҳамжамият олдида минтақа давлатлари раҳбарларининг минтақада халқаро муносабатларнинг янги кичик тизимини яратиш учун нуфузли халқаро ташкилотлар ва форумларнинг минбарларидан туриб қилган чиқишлари баён қилинган. Хавфсизлик ва ривожланиш соҳаларида Марказий Осиё давлатларининг йирик минтақавий ва халқаро ташаббуслари алоҳида таъкидланган. Минтақа мамлакатларининг ўзаро чегаралар бўйича муаммоларни ҳал қилишга қаратилган чора-тадбирлари таҳлил қилинган
Ушбу мақола атоқли давлат арбоби, таниқли адиб Шароф Рашидов романларидаги миллийликнинг таржимада қайта яратилиши масаласини “Ғолиблар” романи мисолида илмий ўрганишга бағишланган бўлиб, унда асардаги ўнлаб миллий хос сўзлар, қолаверса, миллийликни акс эттирувчи бошқа лисоний ун-сурлар ҳам аниқ мисоллар асосида кўриб чиқилади. Шунингдек, мақолада хос сўз (реалия)ларнинг таржимадаги ўрни ва вазифаси ҳақида сўз боради.
Мақолада миллий ўзлик масаласи таҳлил қилинган бўлиб, глобаллашув жараёнида япон маданияти ва япон миллий ғоясини сақлаб қолиш масаласи қадрият нуқтаи назаридан тадқиқ этилган.
Абдулла Қодирийнинг салкам бир асрдан бери маҳаллий ва хорижлик ўзбек адабиёти ихлосмандлари эътиборини тортиб келаётган асарлари дунёнинг ўнлаб тилларига, жумладан, турк тилига ҳам ўгирилган. Ушбу мақолада адибнинг “Ўткан кунлар” (“Ötgen Künler (Geçmiş Günler)”) романининг туркча матни таҳлилга тортилиб, ундаги чуқур миллийликнинг таржимада қай даражада акс эттирилгани хусусида сўз юритилади. Қиёс нуқтаи назаридан айрим ўринларда русча таржимасига ҳам мурожаат қилинади. Турк таржимонининг аслият тилидаги сўзларнинг маъно нозикликлари, халқнинг маданияти, миллий ўзига хосликларини қанчалик илғаганлигига баҳо берилади. Илгари сурилган таклиф ва мулоҳазалар, чиқарилган хулосаларда роман таржимасининг ютуқли жиҳатлари билан бир қаторда айрим мунозарали жиҳатлари ҳам алоҳида таъкидланади. Маълумки, асарнинг миллий ўзгачалигини намоён этувчи унсурларнинг бадиий таржимада берилиши билан боғлиқ муаммолар талайгина. Ўзбек реалиялари галереяси деб аташ мумкин бўлган “Ўткан кунлар”ни ўгиришда таржимон муаллифга тенг қобилият ва истеъдодга эга бўлиши керак эди. Аммо бунга эришиш осон кечмайди. Буни, асосан, тилнинг миллийликни ўзида мужассам этган луғат таркиби – ўзбек халқининг моддий-ижтимоий ҳаёти, миллий урф-одат ва анъаналари, маънавияти, дунёқарашини акс эттирган хос сўзлар таржимаси мисолида яққол кўриш мумкин. Чунки хос сўз (реалия)ларни қайта яратиш таржимондан алоҳида ёндашувни талаб этади. Уларни асардаги мингларча сўз орасидан алоҳида ажратиб олиш ва оддий йўл билан бошқа тилга ўгириш мумкин эмас. Шунга қарамай, ўзбек ва турк тилларининг айни тил оиласига мансублиги, кўпчилик хос сўзларнинг келиб чиқиш нуқтаи назаридан иккала тилда бир хил шаклга эга бўлиши асарни ўгиришда ижодкор учун қулайлик туғдирганлиги рост. Бироқ, шунга қарамай, турк таржимони бундай сўзларнинг сохта эквивалент бўлиб чиқмаслигига алоҳида эътибор бериши, сўзларнинг этимологиясини чуқур ўрганиши лозим эди. Мақолада қўйилган масаланинг ана шу жиҳатига урғу берилади.