Мақолада 256 та 28 ёшдан 40 ёшгача 28-41 гестацион ҳафтагача бўлган ҳомиладорларнинг текшириш хулосалари кўрсатилган. Текширилган ҳамма аёлларда тана вазни ортиқчалигининг турли даражалари бўлган: ортиқча вазн (ТВИ-25-29.9 кг/м 2 ) – 18 та, семизлик I даражаси (ТВИ-30-34.9 кг/м 2 ) – 67 та, семизлик II даражаси (ТВИ-35-39.9 кг/м 2 ) – 96 та, семизлик III даражаси (ТВИ - ≥34.9 кг/м 2 ) – 75 та беморда. Асоратлар ривожланиш хавфи факторларининг диагностик ва прогностик ўрни текширишдан ўтказилди. Битта юқори информатив интеграл кўрсатгичга диагностик параметр гуруҳи алмаштирилди. Шундай килиб, семиз ва ортиқча вазн билан хаста ҳомиладорлар туғруқ олди текшируви асосида асоратлар хавфини прогнозлашнинг кўп факторли интеграл тизими ётиши керак. Семиз ва ортиқча вазнли ҳомиладорларда туғруқ ва анестезия вақти асоратлар хавфини прогнозлашнинг кўп факторли интеграл тизими индивидуал асоратларни, ўз вақтида комплекс
даволаш ва профилактикани ўтказишни, оптимал акушерлик ва анестезиологик тактикани аниқлашни, юзага келиши мумкин бўлган тактик хатоларга йўл қўймасликни юқори даражада асослайди ва таъминлайди