Мазкур мақолада давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ, этика ва хизмат интизоми билан боғлиқ илмий-ҳуқуқий масалалар таҳлил қилиниб, таҳлил натижасида одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилинишини таъминлаш самарали давлат хизматини ташкил этиш ҳамда тизимда коррупция ва манфаатлар тўқнашувини бартараф этишнинг мақбул механизми эканлиги маълум бўлди.
Шунингдек, давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб ахлоқ қоидаларига амал қилиш борасидаги муаммолар аниқланиб, назарий-ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил қилинди. Одоб-ахлоқ ва касбий сифатларнинг давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш ва манфаатлар тўқнашувини ҳал этишдаги аҳамиятига бугунги кун амалиёти ва амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар асосида баҳо берилди.
Миллий ва хорижий олимларнинг қарашлари асосида одоб-ахлоқ қоидалари ва уларга амал қилишнинг аниқ ечимлари кўриб чиқилди. Ривожланган мамлакатларнинг тажрибалари ўрганилиб, манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш ва этика қоидаларини самарали бошқариш юзасидан аниқ таклифлар илгари сурилди
Мақолада давлат хизматчиси одобахлоқи мазмуни, унинг назарий-ҳуқуқий асослари, давлат хизматида қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашда давлат хизматчиси одобахлоқининг тутган ўрни таҳлилэтилган. Шунингдек, давлат хизматчиси одобахлоқига оид қонунчилик ҳужжатларни такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилган.
Мақолада Насриддин Тусийнинг “Ахлоқи Тусий” асари фассларида илгари сурилган ғоялар – маънавий ахлоқ, ақл, яхшилик, комиллик, бахт-саодатга элитувчилиги, нафснинг эса тури ва зарарлари ҳақида мулоҳазалар келтирилади.
Ушбу мақола шифокор нутқининг этикаси ва унинг лингвистик хусусиятларини ўрганишга бағишланган. Унда шифокор нутқида мавжуд сўз, сўз бирикма, гапларнинг лингвистик ҳамда услубий хусусиятларини аниқланган, мисоллар билан изоҳланган. Бундай
сўзларнинг таъсир доирасини, яъни прагматикасини илмий жиҳатдан ўрганиш зарурати ҳақида фикр юритилган. Мақолада шифокор-бемор мулоқоти ва унинг этикаси билан боғлиқ маълумотлар илмий асосланган. Нутқимиздаги сўзларнинг қудрати нақадар кучли таъсир воситаси эканлиги ёритилган. Хусусан, беморнинг шифокорга берган маълумоти орқали аниқ ва тўғри ташхис қўйиш ёки шифокорнинг касаллик бўйича берган маълумоти давомида тиббий эвфемизм, перифразалардан ўринли фойдаланишининг аҳамияти мақолада ўз ифодасини топган.
Ушбу мақолада реклама ва унинг асосий вазифалари, этика қоидаларига риоя қилиниш муҳимлиги, соф рақобат муҳитини шакллантириш ва халқаро иқтисодий ҳамжамият интеграция жараёнига қўшилиш кўриб чиқилган.
Мақола Ҳиндистоннинг икки буюк шоири - Амир Хусрав ва Мирза Абдулқодир Бедил ижодининг қиёсий таҳлилига бағишланган. Биринчиси султонликлар даврида, иккинчиси Амир Темур даврида яшаган. Форс адабиётининг икки буюк шоирлари - Амир Хусрав ва Мирза Абдулқодир Бедил Эронга ҳеч қачон бормаган, бу мамлакат билан ҳеч қандай қондошлиги бўлмаган, ҳар иккови ҳам ҳинд муҳитида туғилиб ўсган ва келиб чиқиши туркийлардан бўлган ва адабиётдан ҳеч қандай таълимга эга бўлмаган. Ундан ташқари Амир Хусрав ва Бедил ўртасида 400 йиллик фарқ мавжуд бўлишига қарамасдан улар ўртасида ҳайратланарли даражада ўхшашлик бор. Бедил Хусравдан фарқли равишда ҳеч қачон Амир ёки шоҳларга боғлиқ бўлмаган, лекин у ҳам ўз даврининг ижтимоий-сиёсий ўзгаришларини доим кузатиб ва яхши ўрганиб борган. Ҳар иккиси ҳам суфий бўлиб ўз шеъриятида суфизмнинг мистик жиҳатларини очиб берган. Бундан ташқари, уларнинг ижодидаги яна бир ўхшашлик ижодда янгиликларга интилишда ўзларидан авалги мумтоз даврнинг етук устозлари анъаналарини яхши ўрганганлар. Шу боис бу шоирлар кейинги давр адабий анъаналарига жуда катта таъсир кўсатганлар. Мақолада форс адабиётига умумий тавсиф ҳам берилади, хусусан ундаги маънавий олам, либераллик ва бағрикенглик ва ахлоқий қадриятларга тўхталиб ўтилган.
В лечебно-профилактических учреждениях особое значение имеет вопрос медицинской этики. Права пациентов, и в первую очередь на получение квалифицированной медицинской помощи, культуры обслуживания и этического обращения, а также на информацию (включая согласие пациента на применение тех или иных диагностических и лечебных мероприятий), приобретают в настоящее время особое значение.
Мақолада Ибн Сино фалсафий қарашларининг не қадар кенг қамровни иҳота қилгани келтирилган. Фалсафанинг таркибий қисмлари бўлган мантиқ, ахлоқ, илоҳиётга оид асарлар бир ёқда турсин, ҳатто унинг тафсир ёки каломга оид рисолалари ҳам фалсафий жиҳатдан чуқур ғоялар билан суғорилгани кўзга яққол ташланиб туради.