Работа Насриддина Туси «Этика Насири»

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
228-241
9
4
Поделиться
Кодиров, М. (2015). Работа Насриддина Туси «Этика Насири». Востоковедения, 2(2-3), 228–241. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/15568
Мухаммаджон Кодиров, Ташкентский государственный институт востоковедения

кандидат филологических наук, доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Насриддин  Туси  в  своем  произведении  “Насировская  этика”  (Ахлаке Насири) комментировал философские взгляди Аристотеля, Ибн Мискавейха, Ибн Сины и защищал их воззрения от нападок мусульманского богослова Фахриддина ар-Рази, разбирал вопросы этики и социологии. В философском произведении «Рассуждение о двух рассуждениях» («Ал-Мухакаматбейн ал-мухакаматайн») Туси разбирал политику между мусульманским мыслителем Абу Хамидом ал-Газали и арабским философом, перипатетиком Ибн Рушдом (Аверроэском). В статье говорится о большой роли Насриддина Туси в развитии естественных, математических и этических наук на Ближнем и Среднем Востоке.

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

228

ФАЛСАФА // ФИЛОСОФИЯ // PHILOSOPHY

ҚОДИРОВ МУҲАММАДЖОН

Филология фанлари номзоди, доцент, ТошДШИ

Насриддин Тусийнинг “Ахлоқи Носирий” асари

Аннотация.

Мақолада Насриддин Тусийнинг “Ахлоқи Тусий” асари фассларида илгари

сурилган ғоялар – маънавий ахлоқ, ақл, яхшилик, комиллик, бахт-саодатга элитувчилиги,
нафснинг эса тури ва зарарлари ҳақида мулоҳазалар келтирилади.

Таянч сўз ва иборалар:

Аристотелис, Арасту, Насириддин Тусий, маънавий ахлоқ, ақл,

нафс, яхшилик, комиллик, бахт-саодат, баҳс, илм толиби, ҳунарманд.

Аннотация.

Насриддин Туси в своем произведении “Насировская этика” (Ахлаке

Насири) комментировал философские взгляди Аристотеля, Ибн Мискавейха, Ибн Сины и
защищал их воззрения от нападок мусульманского богослова Фахриддина ар-Рази, разбирал
вопросы этики и социологии. В философском произведении «Рассуждение о двух рассуж-
дениях» («Ал-Мухакаматбейн ал-мухакаматайн») Туси разбирал политику между мусуль-
манским мыслителем Абу Хамидом ал-Газали и арабским философом, перипатетиком Ибн
Рушдом (Аверроэском). В статье говорится о большой роли Насриддина Туси в развитии
естественных, математических и этических наук на Ближнем и Среднем Востоке.

Опорные слова и выражения:

Аристотелис, Аристотель, Насриддин Туси, этические

нормы, ум (разум), эгоизм, добро, развитость, счастье, спор, ученик, ремесленник.

Summary.

In this paper it is proposed the ideas such as – enlightening ethics, mind,

perfection, the function of leading to happiness, the types and bad sides of the wills that was put
forward by Nasriddin Tusiy in his work named “Akhloqi Tusiy” (The Ethics of Tusiy).

Keywords and expressions:

Aristotle, Nasriddun Tusiy, enlightening ethics, mind (intellect),

will, goddness, perfection, happiness, argumentation, a person willing to study, craftsman.

Ижтимоий-сиёсий, иқтисодий-маънавий ҳаёт, миллий ва демократик та-

раққиётнинг уйғунлиги миллат, мамлакатнинг юксалиб, дунёга юз тутиш жа-

раёни ёш авлоднинг маънавий қиёфаси, тафаккур тарзи, миллий ва умуминсоний

қадриятларни ўзлаштиришдаги кўникма ва билимларига чамбарчас боғлиқ. Шу

маънода, ахлоқий қадрият инсоният тафаккури ривожининг ажралмас қисмидир.

Президентимиз таъкидлаганидек, Ватанимиз азалдан башарият тафаккур

хазинасига унутилмас ҳисса қўшиб келган. Асрлар мобайнида халқимизнинг

юксак маънавият, адолатпарварлик, маърифатсеварлик каби эзгу фазилат-

лари Шарқ фалсафаси ва ислом таълимоти билан узвий равишда ривож-

ланди ва ўз навбатида фалсафий – ахлоқий таълимотлар ҳам халқимиз даҳо-

сидан баҳра олиб бойиб борди”

1

.

1

Каримов И. А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Асарлар, 3-жилд. – Т.: Ўзбекистон,

1996. 7-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

229

Замонавий маънавий тараққиётининг ҳозирги палласида халқимизнинг ўз

ўтмишига, тафаккур маданияти тарихини чуқур ўрганишга бўлган қизи-
қишлари тобора ошиб бормоқда. Мустақиллик туфайли ўзбек халқи бошқа
халқлар қатори ўзининг бой маданий заминини, халқпарвар анъаналарини,
ўзлигини англаш ва ҳис этиш жараёнини бошидан кечирмоқда.

Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 2014 йилнинг 15–16

майида Самарқандда ташкил этилган “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва
мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация риво-
жидаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро конференцияда қуйидагилар
қайд этилган эди: “Ислом оламининг энг машҳур файласуфи ва қомусий ал-
ломаси ҳамда инсониятнинг энг буюк мутафаккирларидан бири” деган унво-
нига сазовар бўлган Абу Али ибн Синонинг ҳаёти ва фаолияти авлодларда
алоҳида чуқур эҳтиром туйғуларини уйғотади. Илмий тадқиқот ишларини
16 ёшида бошлаган бу улуғ зот ўз умри давомида 450 дан ортиқ асар яратди.
Уларнинг аксарияти, аввало, тиббиёт ва фалсафа, шунингдек, мантиқ, кимё,
физика, астрономия, математика, мусиқа, адабиёт ва тилшунослик соҳала-
рига бағишланган. Леонардо да Винчи, Микеланжело, Фрэнсис Бэкен ва
бошқа кўплаб олимлар авлоди унинг асарларини ўқиб, ҳайратга тушганлар...

Ибн Сино ва Берунийнинг бизгача етиб келган Аристотелнинг “Коинот

ҳақида китоб” асарига тааллуқли ёзишмалари буюк алломаларимизнинг ил-
мий мулоқот олиб бориш, антик давр фалсафий қарашларини чуқур англаш
ва уларни ривожлантириш борасида нақадар юксак даражага кўтарил-
ганининг мумтоз намунасидир.

Х–ХI асрларда Хоразм заминида ижод қилган Беруний, Ибн Сино ва бошқа

буюк аллома ва мутафаккирларимизнинг хизматлари уларнинг илмий ишлари
ва асарлари доираси билангина чегараланиб қолмайди, балки инсониятнинг
интеллектуал тарихида чуқур из қолдирган илмий мактаб – Хоразм Маъмун
академиясини шакллантиришдек муҳим масалани ҳам қамраб олади”

1

.

Мусулмон Шарқида фалсафий тафаккурнинг пайдо бўлиш тарихи ёзма

равишда VIII асрга тааллуқли бўлиб, илк калом вакиллари бўлган мута-
зилийларнинг фаолияти билан боғлиқдир. Илоҳиёт баҳсларида ўзларининг
қатъий ақлга таянишлари билан алоҳида ажралиб турган илоҳиётчилар
гуруҳи бўлган мутазилийлар Бағдодда халифа Маъмун саройида катта ну-
фузга эга бўлдилар. Инсоннинг ирода эркинлиги ва илоҳий сифатлар маса-
ласини муҳокама қилишдан ўз фаолиятларини бошлаган мутазилийлар шун-
дай таълимотни ишлаб чиқдиларки, у диний мавзудан четга чиқиш билан
чекланмасдан, ҳатто мусулмончилик эътиқодининг баъзи ақидаларини ич-
дан бузар эди. Масалан, уларнинг қайд этишларича, табиат қонунларигагина
мувофиқ фаолият кўрсатиши мумкин бўлган Аллоҳга қарама-қарши ўлароқ,

1

Президент Ислом Каримовнинг «Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг

тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги
халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқи. “Халқ сўзи”, 2014 йил 16 май.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

230

инсон ўз иродасича ҳар қандай хатти-ҳаракат кўрсатиши мумкин эди. Унинг
учун эзгулик ва ёвузликнинг ягона мезони сифатида унинг ақли хизмат
қилмоғи лозим эди. Улар биринчи бўлиб холиқни инсон қиёфасида тасаввур
этишга қарши чиқиб, унга мажҳул илоҳий ғояни қарама-қарши қўйдиларки,
ўз моҳиятига кўра у ирода, қудрат, билим ва бошқа сифатлардан холи эди.
Жумладан, худода нутқ борлигини инкор этиб, Қуръоннинг абадийлиги ҳа-
қидаги таълимотни рад этдилар. Қуръонни бундай талқин қилиш мутази-
лийларга ва кейинчалик арастучиларга уни рамзий маънода тушунишга
имкон бериб, ўз қарашларини унга мувофиқлаштиришга йўл очди.

Табиат ҳақидаги таълимотда мутазилийларнинг кўпчилиги атомистик на-

зариядан келиб чиқиб, шуни қайд этдиларки, ҳар қандай жисм изчил бў-
линиш жараёнида бўй, ранг, ҳид ва бошқа сифатларга эга бўлган унсур
парчаларга бўлинадилар. Ҳар бир шундай зарра бўйга эга бўлмаган муайян
миқдорда атом парчаларидан ташкил топган бўлиб, ҳаракат қилиш ва секин
ҳолатда бўлишдан бошқа ҳар қандай хусусиятлардан холидир. Бундай наза-
риядан қуйидагича хулосаларга келиш мумкин эди: борлиқнинг шакллари
абадий бўлган модданинг ўзида имконият даражасида мавжуддир, аммо,
мажҳул қарашга кўра, у қандайдир шаклланмаган ва унинг учун у йўқлик
билан айниятдадир; холиқнинг ягона вазифаси барча зарурий сифатларга эга
бўлган моддани яна бир сифат, яъни мавжудлик билан сийлашдир; моддий
дунёда кўзга ташланадиган барча ҳодисалар сабабий шартланган хусу-
сиятларга эга бўлиб, ўз асосларини табиатдаги ашёларда топадилар. Мутази-
лийларнинг барча ҳодисаларни ақлий йўл билан билиш мумкинлиги ҳақи-
даги ақидалари ана шундан келиб чиқади. Улар билишни ваҳий орқали
идрок қилишга салбий муносабатда бўладилар. Илк ислом ақидаларига ишо-
нишни уларнинг кўпчилиги фақат шунинг учун қабул қилиш мумкин, деб
билдиларки, улар ахлоқий доирада кўпчиликка фойда етказиши мумкин.

Халифа Маъмун (813–833) ҳукмронлиги йилларида мутазилийлар таъли-

моти Аббосийлар давлатининг расмий мафкураси деб эълон қилинди. Ўзи-
нинг сиёсий мухолифлари билан иттифоқда бўлган илк ислом ақида-
ларидаги руҳонийларга қарши курашда Ироқ савдогарлари ва ҳунарманд-
ларига таянган Маъмун ўз сиёсий фаолиятида Шарқда мисли кўрилмаган
ишни қилиб, табиатшунослик ва фалсафа фанларини ривожланиши учун
қулай шароит яратиб берди. Айнан, ана шу даврда таржимачилик ҳаракати
кенг қулоч ёзиб, арабларни қадимги давр илмий табиатшунослиги ва фал-
сафий мероси билан таништириш жараёни бошланди.

Мусулмонларни қадимги юнон мутафаккирлари асарлари билан таниш-

тириш Сурия христианлари орқали амалга оширилди. Оғир меҳнат бўлган икки
томонлама таржима жараёни, яъни юнон тилидан Сурия тилига, ундан араб
тилига қилинган ишлар аввал бошда кўпроқ табобатга, табиий-илмий асарларга
қаратилган эди. Аммо тез орада китобхон зиёлилар ва таржимонларнинг
қизиқиши фалсафий адабиётларни ҳам қамраб олди. Бу қонуний жараён эди.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

231

Чунки, Шарқ халифалиги деб аталган Бағдод ва унга тобе бўлган мусулмон-
лашиш жараёни бошланган ўлкаларда савдо-сотиқ ва ҳунармандчиликгуркираб
ўсиб, улар асосида математика, механика, оптика, кимё, астрономия, жуғрофия,
табобат ва бошқа назарий ва амалий фанларга эҳтиёж катта эди.

Маърифатли доиралар диққат марказида Арасту фалсафаси турар эди.

Бироқ, уни мусулмон дунёсида ўзлаштириш шундай хусусиятга эга эдики,
унинг асарлари билан танишиш кейинги давр арастучилари ва янги афло-
тунча шарҳчилар воситасида, масалан, Александр Асрродизий, Фомистий,
Порфирий ва бошқалар ижодининг самараси орқали амалга оширилган эди.
Бир қанча уйдирма асарлар ҳам кенг тарқалган бўлиб, улардан энг муҳими
“Арасту илоҳиёти” деб аталган асар эди. Ушбу асар аслида Платиннинг
“Эннеадлар” асарининг бир неча бобларидан иборат эди. Ана шундай “янги
афлотунчиликка айлантирилган” арастучилик мусулмон Шарқи арастучи-
лари томонидан ишлаб чиқилган таълимотга асос бўлди.

Мусулмон Шарқи “арастучилигининг асосчиси, араблар файласуфи” деб

ном олган Абу Исҳоқ ал-Киндий (800-870) эди. У араблардан биринчи бў-
либ, Арасту фалсафасининг асосий қоидаларини илмий амалиётга киритди.
Ал-Киндий ўз рисолаларида табиат ҳодисаларини сабабий боғланишда
эканликларини кўрсатишга ҳаракат қилди. Оламни замонда яратилган-
лигини инкор этмаса ҳам, худони у “узоқдаги сабаб” сифатида кўрсатиб,
гарчи у дунёни яратган бўлса-да, унинг келгусида ўз қонунларига мувофиқ
равишда ривожланишига имкон берди. Шарқ арастучилиги тарихида унинг
томонидан олдинга сурилган ақлнинг тўрт хили ҳақидаги таълимот катта
ўрин тутади: “фаол ақл”, яъни ташқи борлиққа эга бўлган умумий нарсалар
мажмуаси; “имкониятдаги ақл”, яъни руҳнинг ташқи умумий нарсаларни
қабул қилишга қодирлиги, яъни инсон томонидан ёзиш санъатини ўрганиш-
га ўхшаш; “касб этилган ақл”, яъни ёзиш санъатига ўхшаш, руҳда фаол
равишда мавжуд бўлган, аммо ҳали котиб томонидан фойдаланилмаган
қобилият; “ўзини намоён қиладиган ақл”, яъни ўша касб этилган ақл, аммо
ўзини ёзиш санъати каби ташқарида намоён қилган ва котиб томонидан
ёзиш жараёнида идрок этилган ақл.

Шарқ арастучилигининг бундан кейинги тараққиёти Абу Наср Форобий

(873–950), Ибн Сино (980–1037) ва Насриддин Тусийлар (1201–1274) номи
билан боғлиқ. Ал-Киндийга қарши ўлароқ, бу файласуфлар худо оламни
яратиб қўйиб, унинг ишларига аралашмайди, деган ақидани рад этиб,
дунёни худо каби абадий эканлигини исбот қилиб, “дунёни яратилганлиги”
истилоҳидан бош тортмаган ҳолда, унга шундай маъно бахш этдиларки,
худо “вожибул вужуд сифатида ўз моҳиятидан келиб чиқиб”, моддий дунё
мавжудлигини фақат ҳимоя қилади, холос. Моддий дунё эса, “ўзи туфайли
мумкинул вужуд” сифатида майдонга чиқади. Уларнинг фикрича, худо
мутлақ бирлик бўлганлигидан қандайдир кўпчиликнинг сабаби бўла
олмайди: ягоналикдан бевосита фақат ягоналик келиб чиқади. Худодан


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

232

бирлик маҳсули сифатида келиб чиқадиган ўз-ўзини билиш натижаси бўлган
“биринчи ақл” майдонга чиқади. “Биринчи ақл” вожибул вужуд бўлган-
лигидан худони идрок этади ва ундан “иккинчи ақл” келиб чиқади, негаки, у
айни замонда ўз-ўзини билганлиги учун мумкинул вужуд ҳамдир. Шунинг
учун ўз моддийлиги билан ва унга мувофиқ келадиган шакл бўлган руҳ
сифатида олий самовий доира келиб чиқади.

“Иккинчи ақл” ўз навбатида келгусида келадиган доиранинг руҳ ва

жисмини ҳамда ундан ҳам пастки доирада жойлашиб, ўзини бошқариб
турувчи доира бўлган “учинчи ақл”ни келтириб чиқаради ва ҳоказо. Шундай
келиб чиқишлар тизими бўлган эманация “фаол ақл” билан тугалландики, у
ой остидаги дунёда мавжуд бўлган инсоний руҳ ва тўрт унсур борлиғининг
сабаби – пайдо бўлиш ва завол топиш дунёси” сифатида майдонга чиқади.

Худо Форобий ва Ибн Сино таълимотида ал-Киндий таълимотида

бўлгани каби “узоқдаги сабаб” вазифасини бажаради. Худонинг дунёга бўл-
ган муносабатини бундай талқин қилиш табиатга мансуб ғояларни ривож-
лантиришга кенг имкон яратади. Уларнинг фикрича, донишманд барча фази-
латларни ўзида мужассамлаштирган шахсдир.

Абу Наср Форобийдан тортиб, унинг замондоши, Маъмун Хоразмшоҳ

академиясининг забардаст олимларидан бўлган Ибн Мискавейҳ (923–1030)
ва унинг асарларининг мазмунини кенг шарҳлаб, араб тилидан форс тилига
ХIII асрда таржима қилган Абу Жаъфар Насриддин Тусийлар ана шундай
ғояларни давом эттирдилар.

Х асрда яшаган ҳамда калом ва фалсафий илмларнинг йирик намоян-

даларидан бири бўлган Яҳё ибн Адий ўз асари бўлган “Таҳзиб ал-ахлоқ”
асарини Мискавейҳнинг шу номдаги асаридан 50 йил илгари ёзган бўлиб, бу
бизгача етиб келган араб тилидаги ахлоққа оид биринчи асар эди. Унинг бу
рисоласида айтилишича, инсоннинг табиий тамойили ҳайвоний фитрат
хусусиятига эга бўлиб, фақат ахлоқий тарбиягина бу тамойилни маълум
ҳудудгача бартараф қила олади. Агар шундай бўлмаганда ахлоқий фасод
шунчалик кучли бўлар эдики, уни тузатишга ҳеч қандай умид қолмас эди.

Яҳё ибн Адий Мискавейҳ каби асосий ахлоқий тафовутларни руҳнинг бир-

бири билан курашадиган уч қувватидан, яъни шаҳват қуввати, ғазаб ва
оқилликдан келиб чиқишини таъкидлайди. Агар инсонда шаҳват қуввати
ғалаба қилса, у инсонликдан кўра ҳайвонларга ўхшаб қолиб, ўз жисмидан
қочади ва инон-ихтиёрини маишатпарастликка ва табиий тамойилларга бериб
қўяди. Бундай киши чорасиз равишда ўз йўлидан адашса, давлатнинг вази-
фаси уни жамиятдан узоқлаштириб, тарбиялаши лозим. Уни жамиятдан узоқ-
лаштиришдан мақсад шундаки, мабодо у ўзининг номаълум феъли билан
бошқаларни ҳам фасодга бошламасин. Ғазаб қуввати кишида ғалаба қилганда,
у исёнкор ва тажоввузкор бўлиб, бошқалар билан жанжал кўтаради

1

.

1

Қаранг: Яҳё ибн Адий. Таҳзиб ал-ахлоқ (Ахлоқни тузатиш). 15, 18-б. (араб тилида).


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

233

Ақл қуввати ягона кучдирки, инсонни ҳайвонот оламидан ажрата олади.

Ҳар бир инсоннинг камоли шу қувватгагина боғлиқдирки, у қолган икки
қувватдан устун чиқиши лозим. Бу қувватнинг махсус фазилатлари қуйи-
дагилардан иборат: маърифат касб этиш, шахсий ва ижтимоий ишларга маъқул
келадиган муносиб йўл танлаш, дўстлик, яқинлик, меҳрибонлик, сабр-тоқат ва
чидам ҳамда ўрта миёналикка интилиш. Разилликларга боғлиқ бўлган қувват
қуйидагилардан иборат: фирибгарлик, риё, рашк. Ахлоқий фазилатларни
тарбиялаш барча фазилатларнинг сарчашмасидир. Шундай фазилатларни ҳосил
қилган киши ўзидаги ҳайвоний ва ғазаб қувватини мўътадиллаштириб, барча
нафсоний қувватларни бир-бирига ҳамоҳанг қола олади

1

.

Яҳё ибн Адий назарича, йирик фазилатлар қуйидагилардан иборат: ўрта

миёналик, инсон, ҳайбат, сабр, виқор, рафоқат, шафқат, вафо, камтарлик ва
саҳоват. Ушбу фазилатлар қаршисида қуйидаги разилликлар мавжуд: шаҳ-
ватга берилиш, беҳаёлик, енгилтаклик, жаҳлдорлик, дили қаттиқлик, ғурур
ва такаббурлик, аҳдига вафосизлик, ёлғончилик ва кўролмаслик.

Худди шундай фикрларни биз Насриддин Тусийнинг “Ахлоқи Носирий”

асарида учратамиз.

Абу Жаъфар Муҳаммад Насриддин Тусий Хуросоннинг Тус шаҳрида 1201

йилнинг 18 февралида таваллуд топди. Ёшлигидан илмга чанқоқ бўлган
Тусий аниқ фанлар ҳамда ахлоқий масалалар билан ҳам муфассал шуғул-
ланди. Бизгача унинг астрономия, математика ва фалсафага доир асарлари
етиб келган. Унинг фалсафий қарашлари Ибн Синонинг шогирди бўлган
Баҳманёр таъсирида шаклланди. У ўзининг машҳур асари “Шарҳе ал-ишо-
рот”да Ибн Синонинг фалсафий қарашларини шарҳлаш билан уни мусулмон
илоҳиётчиси Фахриддин Розий ҳам ҳамлаларидан ҳимоя қилди. У ахлоқ ва
жамиятшуносликка доир кўп асарлар муаллифидир. Тусий “Ал- муҳокамат
бейн ал-мухокаматайн” (“Икки мулоҳаза ҳақида ўйлар”) асарида мусулмон
мутафаккири Абу Ҳомид ал-Ғаззолий билан машоиюн оқимидаги араб файла-
суфи Ибн Рушд ўртасидаги баҳсни таҳлил қилиб чиқди. У Мароғадаги расад-
хонанинг асосчиси эди. Унинг астрономияга оид “Зижи Илхоний” юлдузлар
жадвали Шарқда ва Ғарбий Европада машҳур эди. Насриддин ўз ижоди билан
Яқин ва Ўрта Шарқда табиатшунослик ва ахлоққа оид таълимоти билан
муҳим ўрин тутди. У 1274 йилнинг 25 июнида вафот этди. Унинг ватанимизда
ва умуман Шарқда кенг тарқалган асари “Ахлоқи Носирий” эди.

Насриддин Тусий китобнингёзилиш сабаби ҳақида асар дебочасида шуни

таъкидлаб ўтадики, Кўҳистон (арабчаси Қаҳастон – Эроннинг шарқида)
ҳукмдори Носириддин Абдураҳим ибн Абу Мансур ҳузурида хизматда
бўлган даврда бир куни шоҳона мажлисда суҳбат комил ҳаким ва фозил
устоз Абу Али Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ёқуб ибн Мискавейҳ Хазин
Розийнинг (Х–ХI асрларда яшаган) “Китобул таҳорат” (“Поклик ва покиза-

1

Қаранг: Ўша жойда. 21-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

234

лик китоби”) ҳақида борди. Китоб араб тилида ёзилганлиги сабабли ўтириш
қатнашчиларининг кўпчилиги унинг ғояларини кенгроқ ёйиш мақсадида
форс тилига таржима қилиш мақсадга мувофиқ бўлиши ҳақида фикр
билдирдилар. Хукмдор Носириддин Абдураҳим ибн Абу Мансур бу хайрли
иш бажарилишига амр этди. Шунинг учун китоб унинг иродасини ҳисобга
олган ҳолда “Ахлоқи Носирий” деб аталди.

Гарчи ушбу китоб амалий ҳикмат (аҳлоқ) нуқтаи назаридан олий

даражада мукаммал ёзилган бўлса, ҳам аммо унда икки қисмнинг жойи ҳоли
қолган эди, яъни маданий ҳикмат (ижтимоий фалсафа) ва махзилий ҳикмат
(уй-рўзғор, оилавий иқтисод)

1

.

Абу Али Мискавейҳнинг “Китобул таҳорат” асарининг барча мазмунини

сақлаган ҳолда, кейинги ўтган барча ҳукамоларнинг қарашларини ҳисобга
олиб “Ахлоқи Носирий” асари вужудга келди. Китоб бошида Шарқдаги
анъаналарга мувофиқ дунёни тушуниш, фанларнинг вазифалари ва турлари
ҳақида қисқача тўхтаб ўтилади.

Ҳикмат илми дунёдаги барча нарсаларни қандай бўлса, шундайлигича

тушуниш бўлганлигидан унга қизиқувчилар ундаги мавжудотларни қисм-
ларга бўлиб ўрганадилар. Мавжудотларни икки катта қисмларга мавжудотлар
жумласига шундай нарсалар кирадики, уларнинг ҳаракат жараёнлари киши-
лар иродасига боғлиқ бўлмайди (осмону фалакдаги руҳлар, унсурлар ва
бошқалар), иккинчи гуруҳдаги мавжудотларга инсон тасарруф қилса бўлади-
ган, жамоат шоҳидлигида намоён бўладиганлар киради. Демак, мавжудотлар
ҳақидаги илм ҳам икки қисмга бўлинади. Биринчи қисмдаги илмни назарий
ҳикмат

2

дейишади. Иккинчи эса, агар модда бўлмаса, унинг ўзи ҳам бўла

олмайди. Ўз навбатида, бу қисмни яна иккига бўлиши мумкин. Биринчи ақл
ва тасаввурда модданинг бор йўқлигига эътибор берилмайди, иккинчида эса,
эътибор берилаётган нарса, фақат модда бўлгандагина маълум бўлади. Демак,
шу нуқтаи назардан назарий ҳикматни уч қисмга бўладилар. Биринчисини
илму мобаъдул табиа

3

, деб аташади, иккинчисини илму риёзий

4

(математика),

1

Қаранг. Ахлоқий Носирий. Қўлёзма Лаҳордаги Навал Кушер матбаасининг соҳиби

мунший Пирог Нароин амри билан 1906 йилнинг январида тошбосмага босилади. 10-б.
(форс тилида).

2

Назарий ҳикматдан мақсад унинг икир-чикирларини билишдан иборат эмас, яъни унда

бир ишни бажариш ёки бажармаслик кўзда тутилмайди, балки унда ақлда бўлган ҳар бир
нарсанинг ҳақиқати идрок этилади.

3

Мобаъдул табиа деб шундай нарсага айтиладики, у биринчи илм бўлиб, инсоннинг

жисмлар ва ҳис-туйғуларига тааллуқли, ундан кейин унинг абстракт фикрлари томон
тараққий қилиб боради. Буни олий илм деб ҳам аташади ёки табиатдан олдинги илм деб ҳам
номлашади. Негаки, илмий мартаба жиҳатидан ҳаммадан олдин келади.

4

Риёзиёт илмини ҳикмат таълимида воситачи деб ҳисоблашади. Негаки, руҳни риёзиёт

топиб, уни моддийликдан абстракт фикр томон ўтказади. Унинг ақлда бўлиши учун
моддага эҳтиёжи йўқ.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

235

учинчисини эса, илму табиий

1

дейишади. Бу уч қисм илмдан ҳар бириси, ўз

навбатида, бир қанча қисмларни ўз ичига олади. Уларнинг баъзилари усул
сифатида бўлсалар, баъзилари иккинчи даражалидирлар.

Мавжудотлар бирлик ва кўплик ҳамда вужутдан

2

иборат бўлиб, пайдо

бўлиш ёки қадимдан мавжуд бўлиш имкониятига эга бўлганликлари
туфайли биринчи фалсафа, деб аталадилар.

Аммо риёзий илм усули тўрт хил бўлиб, биринчиси миқдорларни

3

ва уларга

тааллуқли ҳукмлар ва шаклларни билиш бўлиб, уни ҳандаса (геометрия)

4

, деб

аташади. Иккинчиси сонлар ва уларнинг хоссаларини аниқлаш бўлиб, уни
ҳисоб (арифметика), деб аташади. Учинчиси юқоридаги юлдузларнинг бир-
бирига қарама-қарши жойлашиши ҳамда қуйидагиларнинг уларга нисбатан
тутган ўрни, улар ҳаракатининг миқдорлари ва уларни ўлчаш бўлиб, уни илми
нужум ёки ҳайъат (астрономия), деб аталади. Тўртинчиси ёзилган нарсанинг
аҳволи ва сифатини аниқлаш бўлиб, уни илми таълиф, дейилади.

Мавжудотларни билиш учун уларни қисмларга бўлишни давом эттириб,

Насриддин Тусий инсон руҳига етиб келади ва бу ҳақда шундай ёзади:

“Руҳлар ичида инсон руҳини қўзғовчи ва ҳайвонот жонларидан тубдан фарқ

қилувчи шундай бир қувват борки, уни нутқ қуввати, деб аташади. Бу қувват

барча нарсаларни қуролсиз равишда идрок эта олади. Унинг эътибори

мавжудотлар ҳақиқатини ва уларни ўраб турган синфларга қаратилган-

лигидан уни назарий ақл дейишади

5

. Унинг тасарруфида инсон фаолия-

тидаги яхши нарсаларни ёмонларидан ажратиш ва кун кечиришнинг фой-

дали жиҳатларини аниқлаш имконияти борлигидан бундай қувватни амалий

ақл, деб аташади. Бу қувватнинг икки қисмга бўлинишидан икки бўлим

шаклланганлиги учун илми ҳикматни (фалсафани) иккига бўлдиларки,

биринчисини назарий ва иккинчисини амалий, деб атадилар.

Муаллиф ўз китобининг тўртинчи фаслини инсоннинг бошқа барча мав-

жудотлардан афзаллигини исботлашга бағишлаган. Унинг далилига кўра, та-
биий жисмлар жисм бўлганликлари туфайли бир-бирларига тенг ва баробар
бўлиб, уларнинг оралари даражаларга ва фазилатларга бўлинган эмас. Маъ-
навий жиҳатдан уларнинг ҳаммаси бир ҳудудда бўлиб, узунлик, кенглик ва
чуқурликда фарқлари бўлса ҳам ва кўринишдангина турларга бўлинсалар ҳам,
барибир биринчи жавҳардан (ҳаюло) келиб чиққан жинс суратидадирлар

6

.

1

Бирлик (ваҳдат) икки қисмдан иборат, эътиборий ва ҳақиқий. Ҳақиқий ҳақ субхона ва

таоло бўлиб, эътиборий бутун ишларни ўз ичига олади.

2

Вужуб шундай нарсаки, ўзининг қолиши ва йўқ бўлиши учун бошқага муҳтож эмас, худди

Худо каби. Уни вужубул зоита дейишади. Вужубул ғайра ўнта ақл бўлиб, Худонинг
назарида мавжуд бўлишлари зарур, ўзларининг назарларида эса, бўлишликлари мумкин.

3

Бу илмда чизиқлар, сатҳ ва бурчаклар шакли мужассамлашиб, уларнинг барчаси ҳисобига

миқдорлар дейилади.

4

Бу илмда сонларнинг ҳолати, хусусиятлари ва бир-бирларига нисбати ҳисобланади.

5

Насриддин Тусий. Ахлоқи Носирий. 43-б. (форс тилида).

6

Насриддин Тусий. Ахлоқи Носирий. 46-б. (форс тилида).


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

236

Инсоннинг камолоти ҳам икки хил бўлиб, бу унинг гапириш қувватининг

икки турлигидан келиб чиқади: биринчиси илмий қуввати, иккинчиси эса
амалий қувватдир.

Илмий қувватнинг хусусияти шундаки, ўзига хос бўлган барча қув-

ватларни тартибга келтириб, уларнинг бир-бирларига мувофиқ келиш-
ликларини таъминлайди. Натижада, улар ўртасида тинчлик ўрнатиб, ҳам-
маси мақбул бўлган ахлоқий сифатларни вужудга келтиради. Ундан кейин
бошқа даражадаги комилликлар томон юзланиб, хўжалик юритиш ва жамоат
ўртасида ҳаммани қониқтира оладиган чораларни кўрадики, натижада иш-
тирок этган кишилар бахтли ҳаётга эришадилар. Бундай турдаги камолот
сари бериш амалий ҳикматда матлуб иш ҳисобланади. Демак, биринчи
камолот назарияга тааллуқли бўлиб, сурат сифатида бўлса, иккинчи камолот
модда сифатида майдонга чиқади. Моддасиз сурат, суратсиз модданинг
турғунлиги бўлмаганлиги сабабли, амалсиз илм ҳам бекорчи бўлиб қолади
ва илмсиз амални ҳам тасаввур қилиш қийиндир. Демак, илм ибтидо бўлиб,
амал барча нарсаларнинг бутунлиги ва камолидан ташкил топганлиги учун
ундан кутилган мақсад инсоннинг борлигидандир. Камолот ва мақсад
маънода бир-бирига яқин бўлганликларидан улар ўртасидаги фарқ уларнинг
бирига қўшимча қўйиш орқали исботланади.

Мақсад шундай нарсаки, ҳозиргача ўз чегарасида кучга эга бўлиб, кучдан

фаолият томон юрса, камолотга эришади. Масалан, уй бинонинг тасаввури-
нинг давомида бўлса, мақсад бўлади. Агар ташқи вужуддан келиб чиққан
бўлса, камолот даражасига эришади. Демак, инсон бундай илм даражасига
эришса, коинотдаги барча жараёнлардан хабардор бўлади ва нарсаларнинг
чексиз икир-чикирларидан ҳам умумий нарсалар ёзилгандек, маълумот
ҳосил қилади. Амалий ишлар унга яқинлашганда худди асарларда қайд
этилганидек, эътиборга молик ишлар унга куч-қувват бағишлайди. Шу
туфайли у катта олам (коинот) да кичик олам мақомига эришади. Шунинг
учун уни худойи таоло яратган нарсалар ичида халифа мақомида кўриб,
унинг энг яқинларидан ҳисоблашади. У комил инсон бўлиб, абадий саодатга
эришади

1

.Ҳаким Аристотелис ўзининг “Ахлоқ” китобини шундай фасл би-

лан бошлайдики, камолот талаби шундай ҳодисадирки, унинг талабгорининг
шавқи-завқи бошқа нарсалардан устун туради. Комиллик хурсандчиликни
келтириб чиқариб, кўнгилли зафарларга бошлайди”

2

. Ҳақиқатда ҳам бу

фаслдаги энг тўғри йўл шундаки, аввал фикр қилиш, кейин амал бошланади.
Аммо фикрнинг охири биринчи амалга бошлайди. Масалан, барча ҳунар-
ларга шундай қоида мавжудки, ҳунармандлар аввал ясаётган нарсаларини
фикрда обдон ўйлаб кўриб, сўнгра ишга киришадилар. Инсон руҳининг уч
хили Қуръони мажидда нафси амора

3

, нафси лавома

1

ва нафси мутамаъина

2

1

Насриддин Тусий. Ахлоқи Носирий. 63-б. (форс тилида).

2

Ўша манба. 67-б.

3

Нафси амора – ёмонликка бошловчи руҳ.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

237

тарзида келтирилади. Нафси амора шаҳват томон бошлайди ва уни яхши
кўрсатишга ҳаракат қилади. Нафси лавома камчилик ва хатоликларни бир-
бирига ўхшашлигини аниқлаб, уларни маҳкум қилишга ҳаракат қилиб, улар-
ни кишилар кўз олдида қабиҳлигини кўрсатиб беради. Нафси мутамаъина
(ишончли руҳ) гўзал хулқ ва ёқимли қониқишдан бошқасига рози бўлмайди.

Уламоларнинг айтишларича, ушбу уч руҳдан бириси адаб ва карам

(эътиборга лойиқ) соҳиби бўлиб, ҳақиқатда унинг жавҳари ва моҳияти шо-
ҳона руҳдир. Иккинчи руҳ гарчи адаб бўлмаса ҳам, аммо одобни қабул
қилишга қодир бўлиб, унга бўйсунади ва тарбия кўрганлигини намоён қи-
лади. Жазолаш орқали тузатиш вақтида ушбу нафс ҳайвонийдир. Учинчиси
адабдан холи бўлиб, уни қабул ҳам қила олмайди ва шунинг учун у ҳай-
воний руҳдир. Ҳайвоний руҳнинг ҳикмати унинг баданда бўлганлиги
туфайлидирки, у баданда мураккаб шоҳона йўлни босиб ўтиб, бу муддат
ичида ўз камолини топиб олиши ва ўз мақсадига етиши мумкин

3

.

Ғазабли руҳнинг вужудидаги ҳикмат шундаки, у қисқара бориб, ҳай-

воний руҳга айланадики, ундаги фазод ўз қамровини йўқотади ва охирида
даф бўлади. Ҳайвоний нафсни тарбия қилиб бўлмаганлигидан, бундай
маънони тавил (яъни кенг шарҳлаш) қилиш лозимдирки, у эса бундай
тушунчадан тушиб қолади.

Афлотун ҳайвоний нафсга ишора қилиб, шундай деган: сабъий нафс

юмшоқлик ва ўрамлилик жиҳатидан олтин кабидир, баҳаъимий нафс эса,
қаттиқлик жиҳатидан темир кабидир. Қийин итоатдан қутилиш оғир бўл-
ганидек, шаҳвоний нафсдан қўл ювиб фазилат соҳиби бўлиш ҳам шундай
қийиндир (73-оят). У бошқа бир масалада яна шундай деган эдики, ҳар ким
ўз феълу атворида агар шаҳвоний қувватдан қуйилиб, яхшилик томон
юзланмоқчи бўлса

4

, бошқалар ёрдамига муҳтож қилиши лозим бўлиб,

ҳамиятини қўзғовчи ҳолатга тушади ва унда қаҳр камаяди. Аммо ёрдамга
муҳтож қилинганига қарамай, унда шаҳват яна ғалаба қилса ва уни
эҳтиёжини қондириш тақдим қилинган бўлса ҳамда унинг соҳибида ҳасрат
ва надомат, пушаймонлик давом этаверса, уни тузатиш ва эгасини умидвор
қилиш учун, шаҳват таъмасини узиш ниятида

5

олдинги тадбирлардан

фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Акс ҳолда у биринчи ҳаким

6

айт-

ганидек бўлади, яъни биз кўплаб кишиларни кўрамизки, гўзал хулқ-
атворларга даъво қиладилар, аммо унинг фазилати юкини

7

кўтаришдан ожиз

1

Нафси лавома – виждон азобига солувчи руҳ.

2

Нафси мутамаъина – ишончли бўлганлиги учун тинчлантирувчи руҳ.

3

Афтидан алоқа доимийдир, яъни ўз камолини ҳосил қилгунча ўтган муддатда мақсадга

эришади. Демак, камолга эришиш мақсадга эришиш билан баробардир.

4

Яъни, ҳайвоний нафсдан бўйин товласа.

5

Яъни, шаҳват тамасини узиш учун шундай қатъий қарор қилиш керакки, токи у бошқа

қайтмасин.

6

Биринчи ҳаким Арасту.

7

Яъни, унинг машаққатли меҳнати ва азобидан ожиз қоладилар.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

238

қоладилар. Ана шундай ҳолатда улар билан фазилатга даъво қилмаган
кишилар ўртасида ҳеч фарқ қолмайди, худди чоҳга қулаган кўзи очиқ киши
билан кўрнинг ҳалокатидаги қиссаси каби. Шунга кўра, танбеҳ ва маломат
ҳар кишига алоҳида тааллуқли

1

бўлади, худди юқорида зикр қилинган уч

нафс каби. Қадимги ҳакимлар ушбу уч нафс учун бир-биридан фарқ қилувчи
ҳайвонларни бир жойга тўплаб, марбат

2

қилдилар, яъни фаришта, ит ва чўч-

қани бир-бирига боғламоқчи бўладилар (74-оят). Уларнинг қайси бири бош-
қасидан ғолиб келса, унинг ҳукми раво бўлади. Баъзилар шундай фикрда
эдиларки, бу уч нафс худди инсонникига ўхшаб, ҳайвоний қувватга миниб
олгандек ёки бирор ит ёки бўлмаса қоплон овга эҳтиёж сезиб, ташқарига
чиққандек иш тутадилар. Агар кишиларҳукмига қаралса, тўрт оёқли жони-
ворлар шикорда ҳам адолатга риоя қилгандек истеъмол қиладилар, дам
олиш шартларига ва бошқа заруриятларга ҳам риоя қиладилар. Демак,
ҳамма табиатан ейиш-ичиш ва камчиликларга йўл қўйишда мажозул иллат-
дирлар

3

. Аммо ҳайвоний нафс, ғолиб келиб қолса ва бўйсунмаса, бундай

шароитда егулик алафнинг

4

яхшироғидан ташлаш керакки, у ўша томонга

қараб югурсин ва югурганда ҳам шундай шошилинч ҳаракат қилсинки,
йўлнинг паст ёки баландлиги, нишаб ва қияликларига қарамай, ўзини ва
ёронларини ҳам чарчатиб, силласини қуритсин. У ўз мазали алафига етиб
келганда, бошқаларга баргсиз (бе баргли) жойни қўядики, токи улар оч-
ликдан заиф бўлиб қолсинлар ва ҳалокат ёқасига келиб қолсинлар. Шундай
ҳолатлар ҳам бўлиши мумкинки, чопиш жараёнида бирор-бир дарахт ёки
бирор ғор ёки бўлмаса хатарли ва чуқур кечувга дуч келиб, зарба

5

ва тойиб

6

кетиши оқибатида ўзи ва ҳамроҳларини бирор офатга йўлиқтириши мумкин.
Шунингдек, агар ҳайвоний нафс ғолиб келса, мушоҳада қилиш жараёнида
отлиқ ва отсиз шикорчини ўз фазилатининг қуввати туфайли хоҳлаган
томонга йўналтира олади ва натижада азоб-уқубатлар, хатарларга дучор
қилиб, илгари айтилган тўсиқлар унинг йўлида рўпара келади ва кураш
ҳамда олишишлар чоғида унга маъқул келган ҳайвон ҳам жароҳат олиб
ҳалоқ бўлади. Аммо улар ҳокимиятга ҳақдор бўлган ҳоким фармонида
бўлсалар, бу офат ва тўсиқлардан қутилиб қоладилар. Бироқ бу уч қувват
бир-бирлари билан сулҳ тузган

7

ва аралашган ҳолда бўлсалар ҳам бошқа

жисмлар ҳолатига қарама-қаршидирлар. Фариштавий нафс тадбири

8

туфай-

1

Мутафарез, яъни ҳар кишига тегишли.

2

Бир нарсанинг юкини ёки камчилигини бир жойга тўпламоқ.

3

Мажозул-иллат – касаллардан дардни даволашда қўлланиладиган усул.

4

Солинадиган масаллиқ каби.

5

Садамайе билфатҳ – бир-бирига урилиб кетиб, бирор жойи шикастланиши.

6

Сиқтайе билфатҳ – сийқаниб кетиб, йиқилиш.

7

Тасолим ҳолати, яъни бир-бирлари билан тинчлик шартномасида бўлиш.

8

Яъни, фариштавий нафснинг тадбири туфайли икки ҳайвоний нафс муроса қилиши

мумкин. Аммо, уч жисмнинг бир бўлиши жуда қийиндир.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

239

ли ўша икки нафснинг иттифоқи у билан муросага келади ва гўёки ҳар
уччаласи бир нарсадек бўлиб қолади.

Шундай бўлса ҳам, ҳайвоний қувват аслида уларнинг ҳар бирида тўхта-

тилган ҳолда бўлади. Ва ўз вақти келганда яна ундан содир бўлади. Бир-
бирларига итоат

1

ва мувофиқлик

2

нуқтаи назаридан улар шундай ҳолат-

дадирларки, гўё улар ўша ягона қувватдирлар, холос. Улар ўртасида ҳеч
қандай низо ва қарама-қаршилик йўқ. Шу нуқтаи назардан олимлар ўрта-
сида қарама-қарши фикрлар вужудга келган. Баъзиларнинг фикрича, ушбу
уч қувват бир нарсадир ёки ўзининг ҳар бири нафсдир. Аммо агар тадбир
фариштавий нафсга топширилмаган бўлса, низолар ва қарама-қаршиликлар
келиб чиқади ва соат басоат кучайиб, шунга олиб келади, уларни ҳалокат
сари олиб боради (76-оят).

Насриддин Тусий ўз асарининг еттинчи фаслини хайр ва бахт-саодат

баёнига бағишлайди. Унда қайд этилишича, “камолга эришишнинг ёқим-
лилиги шундаки, ҳар бир қилмиш ва қидирмишнинг ғояси

3

ва мақсади

бўлиб, инсон руҳини тўлдиришни кўзда тутади. Ундан кутилган мақсад,
суҳбат асносида айтилганидек, унинг бахт-саодати бўлиб, унинг яхши амал-
лари билан бирга қўшилади. Демак, биринчиси шундай бўладики, хайрнинг
ва саодатнинг моҳиятини англашга ишора қилади. Агар унинг шавқидан
бирор камчилик келиб чиқса ҳам унинг камолга эришиши талабидан рўй
беради. Ўша шавқнинг талабидан рўй берган ҳодиса ғалаба қилади ва тўла
шукуҳ ва хурсандчилик оқибатида ёқимли ҳолат ошиб боради. Ҳаким
Арастотелс ўз “Ахлоқ” китобининг кириш қисмида шундай фаслни баён
қилган (77-оят). Ҳақиқатдан ҳам ушбу бобда тўғри йўл шундаки, у уни
қуйидагича қайд этган: аввал фикр келади, кейин эса амал қилинади ва
фикрнинг охири амалнинг боши ҳисобланади. Чунончи барча ҳунарларда
қабул қилинганидек, дурадгор аввал тахтадан кўзда тутилган тасаввурни
фикрламагунча ва унинг сифатини хаёлидан тўла ўтказмагунча, тахтадан
буюк ясамайди. Шунингдек, тахтадан буюм ясаш амали тамом бўлмагунча,
ундан олинадиган фойда тўғрисидаги аввалги фикр ўз ижросини топмайди.
Худди шунингдек, оқил одам токи хайр ва саодатнинг етук руҳи бўлган
нарсани тасаввур қилмаса, комилликни ҳосил қилиш фикри унинг хоти-
расига йўл топмайди. Шундай бўлганда уни ҳосил қилиш муяссар бўлмайди
ва яхшилик ҳамда бахт-саодатга эришиб бўлмайди.

Устоз Абу Али раҳматуллоҳи алайҳ айтадики, Аристотелис “Ахлоқ”

китобида айтган экан, болалар, ўсмирлар ва толиби илмлар ҳамда табиатан
комилликка интилувчилар учун бу китобда унчалик манфаат йўқ. Кейин у
шундай деган эканки, толиби илмлар равнақидан биз уларнинг умрларини
назарда тутмаймиз, негаки, бу маънода умрнинг таъсири йўқ. Улар равна-

1

Мутоуат – бир-бирлари билан итоат ҳолатида бўлиш.

2

Мусолимат – бир-бирлари билан ярашиш ҳолатида бўлиш.

3

Ғоянинг сабаби зеҳнда олдин келса, вужудда кейин келади.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

240

қидан биз шуни истаймизки, уларнинг ҳаёт тарзида шавқат ҳисси аралашган
бўлиб, уларнинг майлларини унча қулоқ солишга ва уни эгаллашга ундайди.
Мен айтаманки ва менинг даъвоим шундаки, “Китоби таҳорат” китобига
бахт-саодат ва хайр тўғрисидаги баҳсга бағишланган фаслни шунинг учун
қўшдимки, икки толиби илмлар унга етиб келсинлар, яъни улар эшитсинлар
ва билиб қўйсинларки, кишиларда шундай мартабалар борки, унга ҳавас
қилса арзийди. Агар улар унга етиша олсалар, ўзларида катта шавқу завқ ва
кўтаринкилик ҳис этадилар.

Бу фаслнинг бошида хайр билан бахт-саодатнинг фарқи кўрсатилган.

Сўнгра ҳукамоларнинг фикрлари келтирилган. Кейин эса, турли мазҳабдаги
кейинги давр уламоларининг ақлий талқинлари қайд этилган ва уларнинг
хулосалари шарҳланган (78–79-оятлар). Айтамизки, илгари ўтган ҳукамолар
айтган эканлар: хайр икки хил бўлиб, бириси мутлақ ва бошқа бириси
қўшимча хайри мутлақ бўлиб, барча ғояларнинг ҳам ғояси (худонинг
маърифати) сифатида майдонга чиқади. Аммо саодат ҳам хайр (яхшилик)
жумласидандир. Лекин у ҳар бир шахснинг унга қўшилганлиги билан бел-
гиланади ва ўз нафсини ички иродаси ҳаракати натижасида тийиб, ўз комо-
лотига етиб келганлигини англатади. Демак, шу жиҳатдан ҳар бир айрим
олинган шахснинг бахти, бошқалар бахтидан ўзгача бўлади. Аммо хайр
(яхшилик) барча кишиларда бир хил бўлиши лозим (79-оят).

Ҳайвонларга нисбатан бахт деганда баъзилар бошқача маънони қўл-

лайдилар ва у шундан иборатки, мазкур атама мажоздир

1

. Негаки, ҳайвон-

ларнинг ўз комолотларига эришишлари уларнинг ҳаёт тарзида эмас, балки

уларга табиат ато этган истеъдодлари сабабидан келиб чиқади. Демак, у

ҳақиқий бахт бўла олмайди. Агар баъзи ҳайвонларда бу нарса рўй бергандек

бўлса, бу уларнинг ювошликлари ва ўрганишга табиатан мойилликлари

туфайли келиб чиқади. Демак, бундай ҳайвонларда кўринган роҳат ва осо-

йишдек ҳолат бу бахт белгиси бўлмасдан, балки бахтга тааллуқли нар-

саларнинг тасодифий тўпланишидир. Кишиларда ҳам шундай ҳолатлар куза-

тилади. Аммо, унинг сабаби юқорида айтганимиздек, мутлақ яхшиликнинг

биринчи маъноси бордирки, барча шахслар унда иштирок этадилар. Бу

шундай намоён бўладики, ҳар бир ҳаракат зарурият туфайли камолот сари

йўналтирилади. Худди шунингдек, ҳар қандай хатти-ҳаракат бирор мақсадга

эришиш туфайли содир бўлади (80-оят).

Ақлда эса

2

, маъқул келувчи нарсани идрок қилиш учун бениҳоят кенг

ҳаракат ва истакларни намоён қилиш жоиз эмас. Ниманинг мақсади қў-

йилган бўлса, унинг эгаси фаол сифатида унга эришиш учун муайян хатти-

ҳаракатларни тасаввур қилмоғи лозим. Агар шундай бўлмаса, беҳуда иш

қилинган бўлади ва ақл уни қабиҳ ҳисоблайди. Демак, агар ўша мақсад ўз

1

Мажоз – шу нарсага алоқадор бўлган, аммо бошқача истилоҳ билан айтиладиган нарсадир.

Масалан, Зайдни назарда тутиб, шер келди дейишади, яъни Зайднинг шерюрак, жасоратли
эканлигини таъкидлаш мақсадида.

2

Ақл ўзида муайян мақсадни кўзда тутмаган хатти-ҳаракатни жоиз ҳисоблайди.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

241

нафсида бўлса, яхши бўлади ва хайри мутлақ ҳисобланади. Агар яхшиликни

ҳосил қилиш сабаби хайрли ишларни кўпайтириш сабабидан бўлса, у янада

эзгуликларга қўшимча бўлиб, хайри мутлаққа айланади. Барча оқил киши-

ларнинг кўникмалари ва қилмиш қидирмишлари ана шундай яхшиликлар

томон мўлжалланганлигига кўра, хайри мутлақ ҳаммада умумий бир маъно

касб этади. Бундан шундай зарурият келиб чиқадики, хайрли иш маъри-

фатига ҳамма ҳиммат камарини боғлаб, ўзларининг диққат-эътиборларини

янада кўпроқ унга қаратиб, эзгу амалларни кўпайтирсинлар.


ЯМИНОВ АБДУЖАББОР

Тарих фанлари номзоди, ТошДШИ ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги

Шарқ қўлёзмалари маркази

Ибн Сино фалсафаси ва ислом илмлари

(тафсир ва калом)

Аннотация.

Мақолада Ибн Сино фалсафий қарашларининг не қадар кенг қамровни иҳо-

та қилгани келтирилган. Фалсафанинг таркибий қисмлари бўлган мантиқ, ахлоқ, ило-
ҳиётга оид асарлар бир ёқда турсин, ҳатто унинг тафсир ёки каломга оид рисолалари ҳам
фалсафий жиҳатдан чуқур ғоялар билан суғорилгани кўзга яққол ташланиб туради.

Таянч сўз ва иборалар:

Фалсафий билимлар, мантиқ, илоҳиёт, ижтимоий муноса-

батлар, ахлоқ, Шарқ фалсафаси, ҳикмат, фалсафий рисолалар, борлиқ.

Аннотация.

В данной статье анализируются философские мысли Ибн Сины. С точки

зрения великого учёного не только логика, этика, теология являются частями философии, но
даже его трактаты по толкованию Корана или богословии обогощены глубокими
философскими идеями.

Опорные слова и выражения:

Философские знания, логика, теология, социальные от-

ношения, этика, Восточная философия, философские трактаты, вселенная.

Summary.

This article provides a broad overview Ibn Sina’s philosophical worldview. In

addition to his works on logic, ethics and theology, Ibn Sina’s treatises on interpretation of the
Qur’an and theology contain philosophical notions.

Keywords and expressions

: philosophical knowledge, logic, Theology, social relationship,

Ethics, Eastern Philosophy, philosophical treatises, universe.

Абу Али ибн Синонинг (980–1037) илмий-ижодий фаолияти жуда ранг-

баранг бўлиб, аллома ўз даврида мавжуд бўлган барча фан соҳаларида қалам

тебратган. Дунёда у, асосан, табиб сифатида машҳур бўлгани билан олимлар

наздида буюк файласуфдир. Бошқача айтганда, табобат Ибн Сино фалсафа-

сининг бир қисмидир, холос. Бироқ, у файласуфгина ҳам бўлиб қолмади.

Шайхурраиснинг ҳам дунёвий, ҳам диний мазмундаги асарлари ҳақли равишда

уни жаҳон фани ва маданиятининг нодир намояндаси дейишга ҳуқуқ беради.

Ибн Синонинг қизиқишлари доираси ўз даврининг барча фанларини

қамраб олган эди. Унинг турли фанлар ривожига ҳисса қўшган қомусий

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов