Новые сведения о научном наследии Ходжи Мухаммада Порсо

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
137-142
5
7
Поделиться
Исмоилов, М. (2015). Новые сведения о научном наследии Ходжи Мухаммада Порсо. Востоковедения, 2(2-3), 137–142. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/15555
Масъудхон Исмоилов, Национальный университет Узбекистана

кандидат исторических наук, доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье дается вводная информация о ряде новых книг, написанных Хаджой Мухаммад Порсо, который научно обосновал Накшбандия учение в своих научных трудах.

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

137

асарига эга қўлёзмага Умархон муҳри қўйилмаганида, биз “Олтин Бешик”
афсонасини “Даҳ вазир” асари билан ишонч асосида боғлай олмаган бўлар-
дик. Умархоннинг уч муҳри Қўқон хонлиги сиёсий ва маданий ҳаётини тад-
қиқ этиш жараёнида янги хулослар томон етаклайди. Шу маънода, хулоса
қилиб шуни айтиш мумкинки, Умархонга тегишли уч муҳр ва ундаги маъ-
лумотлар таҳлилини давом эттириш лозим.

ИСМОИЛОВ МАСЪУДХОН

Тарих фанлари номзоди, доцент, ЎзМУ

Хожа Муҳаммад Порсо илмий меросига оид янги

маълумотлар

Аннотация.

Мақолада нақшбандия таълимотини ўз асарларида илмий жиҳатдан

асослаб берган Хожа Муҳаммад Порсо қаламига мансуб қатор янги асарлар ҳақида
дастлабки маълумотлар баён қилинган.

Таянч сўз ва иборалар:

тасаввуф, нақшбандия, қўлёзмалар, Хожа Муҳаммад Порсо,

сулаймонийя, калом илми, араб ва форс адабиёти, география, биография, ҳадис илми,
тафсир илми, фиқҳ, Қуръон илмлари.

Аннотация.

В статье дается вводная информация о ряде новых книг, написанных Хаджой

Мухаммад Порсо, который научно обосновал Накшбандия учение в своих научных трудах.

Опорные слова и выражения:

тасаввуф, накшбандия, рукописи, Хаджа Мухаммад Порсо,

сулеймания, теология ислама (наука калам), арабская и персидская литература, география,
биография, хадисоведение, толкование Корана, фикх (исламское право), учение Корана.

Summary.

This article describes introductory information about a number of new texts written

by Khwaja Muhammad Parsa, who had proved and supported Naqshbandi teachings with his
scholarly works.

Keywords and expressions:

Tasawwuf, Naqshbandiya, Khwaja Muhammad Parsa, sulay-

maniyah, science of kalam (ilm al-Kalam), Arabic and Persian literature, geography, biography, the
science of Hadith, science of Tafsir, Fiqh (Islamic jurisprudence), the science of the Holy Quran.


Ёзма мерос инсоният тарихидан хабар берувчи, маълум бир юртнинг

цивилизациясига гувоҳлик берувчи нодир мерослардан бўлиб, бу бебаҳо бой-

ликни сақлашга ҳукуматлар, халқаро жамиятлар катта эътибор билан қара-

моқдалар. Қўлёзмаларнинг асосий қисми арабий ёзувда бўлиб, Шарқ мамла-

катларида яратилганидан уларни Шарқ қўлёзмалари ҳам дейишлари бежиз эмас.

Дунё цивилизация маконларидан бўлмиш Ўзбекистонда ҳам қўлёзма

асарлар қадимдан яратилиб, авлоддан-авлодга етказиб келинган. Ҳозирги

кунда бу мамлакатда фаолият юритаётган бир неча қўлёзмалар хазиналари

орасида жаҳонга машҳури Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёз-

малари маркази фонди бўлиб, унда ўттиз минг жилдга яқин қўлёзма сақ-

ланади. Жамғармада сақланаётган энг кўп номдаги асарлар муаллифлари


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

138

орасида оламшумул нақшбандия тариқати назариётчиси Хожа Муҳаммад

Порсо алоҳида ўрин тутади.

Зеро, хожагон-нақшбандия таълимоти ўзининг салкам 900 йиллик тарихи

давомида ислом олами ва умуман, инсониятга улкан бир маънавий меросни
тақдим этган. Ушбу тариқат етиштирган мутасаввифларнинг ибратли ҳаёти,
дин ва дунё, олам ва одам, илм ва маърифат, ишқ ва муҳаббат ҳақидаги
қарашлари, турли илмлар ва мавзуларга бағишланган илмий-адабий асар-
лари ислом тафаккури тарихида ўзига хос ўрин тутади.

Тасаввуф таълимотининг XIV аср охиридаги назариётчиларидан бири,

хожагон-нақшбандия тариқатининг йирик вакили Хожа Муҳаммад Порсо номи
билан машҳур бўлган Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Ҳофизий ал-
Бухорий (1349–1420) ҳам ана шундай улуғ сиймолардан бири ҳисобланади.

Хожа Муҳаммад Порсо Бухорода туғилган, мадрасаларда ўқиб, Қуръон,

ҳадис, калом каби турли диний илмларни чуқур ўрганиб, замонасининг за-
бардаст кишиларидан бири бўлиб етишган ва Баҳоуддин Нақшбанддан сўнг
Марказий Осиёда нақшбандия оқимининг энг йирик вакили ҳамда тар-
ғиботчиси сифатида машҳур бўлди.

Абдураҳмон Жомий ўзининг “Нафоҳот ул-унс” номли асарида кўрса-

тишича, Муҳаммад Порсонинг тўлиқ исми Муҳаммад бин Маҳмуд ал-Ҳофиз
ал-Бухорийдир. “Порсо” унинг лақаби бўлиб, бу лақабни унга Баҳоуддин
Нақшбанд берган. “Рашаҳот” муаллифи бунинг тафсилотини қуйидагича
баён қилади: “Муҳаммад Порсо кўчада мунтазир ҳолда турардилар. Ногоҳ
ичкаридан Ҳазрати Хожа (Баҳоуддин)нинг канизаклари чиқиб қолди. Ҳазра-
ти Хожа канизакдан: “Кўчада турган ким?”, – деб сўрадилар. “Бир порсо
(диндор) йигит турибди”, деди канизак. Ҳазрати Хожа ташқарига чиқиб,
Хожа Муҳаммадни кўрдилар ва унга: “Сиз порсо экансиз”, дедилар. Шу
кундан бошлаб эл орасида у “Порсо” лақаби билан машҳур бўлиб кетди”.

“Рашаҳот”да Хожа Муҳаммад Порсонинг қуйидаги ҳикояси келтирилади:

“Ҳижоз йўлида Хожаи Бузруг (Баҳоуддин) касалга чалиндилар ва васиятлар
қилдилар. Шу аснода дўстлар ҳузурида бу мажлисга юзланиб: “Хожагонлар
хонадонининг халифаларидан бу заифга нимаики етган бўлса ва бу йўлда
ниманики топган бўлса, бу омонатларнинг барини сенга топширдим. Бу омо-
натларнинг барини Ҳақ субҳонаҳу халқига етқиз”, дедилар. Ҳижоз сафаридан
қайтганимизда эса дўстлар ҳузурида: “Бизда нимаики бўлса, сен ҳаммасини
тўлиқ олдинг”, дедилар. Ҳаётларининг охирида эса: “Бизнинг вужудга
келишимизнинг сабаби Муҳаммад (Порсо)нинг зуҳури эди”, дедилар.

Баҳоуддин Нақшбанд вафоти олдидан Хожа Муҳаммад Порсони ўз ўр-

нига тайин қилганлигини унинг яқинларидан бўлган Хожа Али Домод қуйи-
дагича тавсифлайди: “Ҳазрати Хожа Баҳоуддин охирги беморликлари пай-
тида ҳозирги жасадлари ётган қабрни ковлашга буюрдилар. Қабрни ковлаб
бўлиб, уларнинг ҳузурларига келдим. Ўзларидан сўнг иршод ишига кимни
буюрар эканлар, деган фикр кўнглимдан ўтди. Улар тўсатдан менга ўгири-


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

139

либ: “Ҳижоз йўлида айтган гапим гапдир, кимки бизни орзу қилса, Хожа
Муҳаммад Порсога назар қилсин”, дедилар”.

Муршидлик мартабасига етган Хожа Муҳаммад Порсо тафсир, ҳадис,

тасаввуф, калом, география, адабиёт, тарих, фиқҳ каби соҳаларда ҳам моҳир
олим бўлиб, йигирмадан ортиқ асарлар ёзган. Улардан қирқтага яқин
номдаги асарлари бизгача етиб келган.

“Тафсири Хожа Муҳаммад Порсо” муаллифнинг ўз дастхатида битилган

ягона нусхадаги нодир асардир. Шунингдек, “Ал-ҳадис ул-арбаъун” ҳам ягона
нусхада бўлиб, унда Хожа Муҳаммад Порсо ўз устодлари орқали ривоят
қилган нодир 40 та ҳадис танлаб олинган ва форсий таржимаси берилган.

Хожа Муҳаммад Порсонинг энг катта асарларидан бири «Таҳқиқот»

бўлиб, у тасаввуф мавзуига бағишланган.

Порсонинг шариат ва тариқат масалаларига бағишланган ва унга катта

шуҳрат келтирган асари “Фасл ул-хитоб би-вусули-л-аҳбоб” (“Дўстлар висо-
лига етишда оқ ила қорани ажратувчи китоб”) номли асаридир. Катта ҳажм-
га эга бўлган бу китоб ислом уламолари орасида қўлланма сифатида фойда-
ланилган. Асар бир неча марта чоп этилган. Асар 494 та масалага бағиш-
ланган бўлиб, бу масалаларнинг ҳаммаси исломда баҳсли ҳисобланган ва
Порсо бу масалаларни турли асарларга суянган ҳолда ечиб берган. “Фасл ул-
хитоб” муаллифнинг асосий асарларидан биридир.

Муҳаммад Порсонинг “Рисолаи қудсия” асари Хожа Баҳоуддин Нақшбанд-

нинг қудсий калималарини шарҳлашга бағишланган. “Аз анфози қудсияи ма-
шойихи тариқат”, “Фусули ситта”, “Рисолаи кашфия”, “Эътиқодот”, “Ҳафтоду се
фирқа”, “Муқаддима ли-жомиъ ул-калим”, “Мактуби Хожа Муҳаммад Порсо ба
Мавлоно Зайнуддин”, “Шарҳи фиқҳи Кайдоний”, “Рисолаи кашфийя”, “Рисола
дар одоби мурид”, “Мухтасар тарихи Макка” ва “Мақомоти Хожа Баҳоуддин
Нақшбанд” рисолалари ҳам мазкур фондда фақат ягона нусхада мавжуддир.

Булардан ташқари, Хожа Муҳаммад Порсо қаламига мансуб асарлардан:

“Рисола” – 2 нусхада, “Рисолаи маҳбубия” – 5 нусхада, “Рисолаи дар баёни баъзи
аз калимоти Баҳоуддин Нақшбанд” – 2 нусхада, “Рисолаи қудсийя васоё сулуки
машойих” – 12 нусхада, “Мақомоти Хожа Алоуддин Аттор” 2 нусхада сақланади.

Хожа Муҳаммад Порсо илмий мероси борасида яқинда олинган маълу-

мотлар унинг янги асарлари ҳамда маълум асарларининг бошқа нусхалари
мавжудлигини тасдиқлади. Станбул шаҳридаги машҳур “Сулаймонийя”
кутубхонаси фондларида Порсонинг қаламига мансуб асарлардан 124 та
нусха сақланиши аниқланди. Улар орасида янги асарлар ҳам бор. Биз бу
мақолада уларнинг картотекада берилган кўрсаткичлари асосида қисқача
тавсифини келтириб ўтмоқчимиз:

1. “Рисола фи силсилат ал-машойих ал-муҳаддисийн”. Асар ҳадис олим-

лари биографиясига бағишланган. 5 варақ (165–169), 19 сатр, 12,5х17,5; мат-
ни 13,3х9 см. Классификатор рақами № 922, инвентар рақами – № 01307–
003, Шаҳид Али Пошо бўлими. Форс тилида ёзилган, таълиқ хатида.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

140

2. “Шарҳу “Фусус ал-ҳикам”. 42 варақ (27–70), 19 сатр, 18х26,5 см. Клас-

сификатор рақами № 297,7, инвентар рақами – № 01366–002, Шаҳид Али
Пошо бўлими. Форс тилида ёзилган, насх хатида. Асар машҳур мутасаввиф
Муҳйиддин ибн ал-Арабийнинг тасаввуфнинг назарий масалаларига бағиш-
ланган “Фусус ал-ҳикам” номли асарининг шарҳига бағишланган.

3. “Рисола фи усул ад-дин ва фурузиҳи ва важибатиҳи”, рисола 9 варақ

(240–248), 13 сатр, 12,5х17,5 матни 12,3х8 см. Классификатор рақами
№ 297,5, инвентар рақами – № 00110–019, Шаҳзода Маҳмуд бўлими. Араб
тилида ёзилган, насх хатида. Фиқҳий масалаларга бағишланган.

4. “Рисола фи ал-мийм вуқуф ал-Қуръан”, рисола 3 варақли (5–7), 13

сатр, 12х18 матни 12х8 см. Классификатор рақами № 297,1, инвентар рақами
– № 00012–002, Тирновали бўлимида сақланади. Араб тилида ёзилган, насх
хатида. Қуръон илмларига доир.

5. “Ғурар ал-афкор шарҳу “Дурар ал-биҳор”, Ҳанафий фиқҳига оид ушбу

асар араб тилида, таълиқ хатида ёзилган, 367 варақ, 19 сатрдан, 21,5х31,5
матни 12,5х7,5 см. Классификатор рақами № 297,5, инвентар рақами –
№ 00439, янги жомеъ бўлими.

6. “Тафсир сурат ал-Фатиҳа”, 15 варақ (36–50), классификатор рақами

№ 297,212, инвентар рақами – № 03262, Валийюддин Афанди бўлимида.
Таълиқ хатида, форс тилида ёзилган.

7. “Рисола фил-интисор ли-соҳиб “ат-Тавзиҳ”. 11 варақ (54–65), 19 сатр-

дан, 13х20 матни 14,7х7,5 см. Классификатор рақами № 297,4, инвентар
рақами – № 02311–002, Асад Афанди бўлимида сақланади. Араб тилида,
таълиқ хатида ёзилган. Асар усули фиқҳ масалаларидан баҳс этади.

8. “Рисола дар нийат-и намоз”, икки варақли ушбу рисола Оғо Афанди

Танажан бўлимида сақланади, форс тилида, настаълиқ хатида ёзилган, фиқҳ,
тасаввуф масалаларига аталган (116–117), 17,5х26,5 см. Классификатор
рақами № 297,512, инвентар рақами – № 00022–025.

9. “Рисолаи силсилаи Хожагон”, 16 варақ (1–16), 13 сатр, 14х21, матни

11х7 см. Классификатор рақами № 922, инвентар рақами – № 01084М,
Жоруллоҳ бўлимида сақланади. Форс тилида ёзилган, таълиқ хатида.
Тасаввуф масалаларидан баҳс этилган.

10.

“Маноқиби ҳазрати Хожа Баҳоуддин ан-Нақшбандий” рисоласи ҳам

форс тилида, таълиқ хатида ёзилган, Асад Афанди бўлимида сақланади. 20
варақ (74–93), 19 сатр, 13х22, матни 13х6 см. Классификатор рақами № 922,
инвентар рақами – № 03736–006.

11.

“Ал-Фусул ас-ситта”, асар 158 варақ, 17 сатр, 12,5х17,5 матни

12,5х8,5 см; классификатор рақами № 297,7, инвентар рақами – № 01307–
001, Шаҳид Али Пошо бўлимида сақланади. Араб тилида ёзилган, таълиқ
хатида. Тасаввуфнинг назарий масалаларига бағишланган.

12.

“Рисола-и вужуд” таржимаси” 25 варақли араб тилида, насх хатида

ёзилган ушбу рисола ҳам тасаввуфий масалаларга доир. 19 сатр, 13х20


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

141

матни 6х13 см.; классификатор рақами № 297,7, инвентар рақами –
№ 00459–003, Ҳофиз Афанди бўлимида.

13.

“Лавозим ул-вақф” 5 варақ (130–134), 25 сатр, 15х23 матни 17,5х9,5 см.

Классификатор рақами № 297,18, инвентар рақами – № 00008–010, Эрзинжон
бўлими. Араб тилида ёзилган, насх хатида. Улум ул-Қуръон мавзуига оид.

14.

“Рисола фил-мазорот” 6 варақ (108–113), 15 сатр, 8х13 матни 5х8 см.

Классификатор рақами № 910, инвентар рақами – № 01455–009, Ҳамидийя
бўлими. Форс тилида ёзилган, насх хатида. Географияга доир асар.

15.

“Хутба-и дивони уло – дебоча-и девони аввал”. 97 варақ (672–769), 23

сатр, 24х34 матни 16х24 см. Классификатор рақами № 891.5, инвентар рақами
– № 00725–026, Ҳакимўғли бўлими. Асар форс тилида ёзилган, насх хатида.

16.

“Дивон-и соний”, 75 варақ (770–845), 23 сатр, 24х34 матни 16х24 см.

Классификатор рақами № 891.5, инвентар рақами – № 00725–027, Ҳакимўғли
бўлими. Форс тилида ёзилган, насх хатида.

Бу охирги икки асар Хожа Муҳаммад Порсонинг ғазалларидан тузилган

девони бўлиб, олимнинг шоир сифатидаги ҳали кўпчиликка номаълум
қиррасини кашф этишга сабаб бўлади.

17.

“Маносик-и ҳаж” рисоласи, 11 варақ (435–446), 23 сатр, 24х34 матни

16х24 см. Классификатор рақами № 297.5, инвентар рақами – № 00725–016,
Ҳакимўғли бўлими.

18.

“Муншаот”, 15 варақ (914–928), 23 сатр, 24х34 матни 16х24 см. Клас-

сификатор рақами № 891.5, инвентар рақами – № 00725–035, Ҳакимўғли
бўлими. Форс тилида ёзилган, насх хатида. Адабиётга оид асар.

19.

“Рисол-и тариқат-и Хожагон – Рисола физ-зикр”, 2 варақ (428–429),

23 сатр, 24х34 матни 16х24 см. Классификатор рақами № 297.7, инвентар
рақами – № 00725–012, Ҳакимўғли бўлими. Форс тилида ёзилган, насх ха-
тида. Тасаввуфга доир асар.

20.

“Суханон-и Хожа Порсо”, 3 варақ (426–428), 23 сатр, 24х34 матни

16х24 см. Классификатор рақами № 297.7, инвентар рақами – № 00725–011,
Ҳакимўғли бўлими. Форс тилида ёзилган, насх хатида. Тасаввуфга доир асар.

21.

“Шарҳ-и ҳадис-и ал-Уқайлий – Шарҳи ҳадиси кана”, 2 варақ (430–

431), 23 сатр, 24х34 матни 16х24 см. Классификатор рақами № 297.3,
инвентар рақами – № 00725–013, Ҳакимўғли бўлими. Форс тилида ёзилган,
насх хатида. Ҳадис илмига оид асар.

22.

“Таржума-и баъз-и аз “Наср ул-лаолий”, 2 варақ (433–434), 23 сатр,

24х34 матни 16х24 см. Классификатор рақами № 892.7, инвентар рақами –
№ 00725–015, Ҳакимўғли бўлими. Форс тилида ёзилган, насх хатида.
Адабиётга оид асар.

23.

“Таржума-и ҳадис-и Арбаъийн”, 2 варақ (431–432), 23 сатр, 24х34

матни 16х24 см. Классификатор рақами № 297.3, инвентар рақами –
№ 00725–014, Ҳакимўғли бўлими. Форс тилида ёзилган, насх хатида. Ҳадис
илмига оид асар.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

142

24.

“Рисола фил эътиқод вал-амал вал-ахлоқ”, 4 варақ (126–129), 21 сатр,

14х20 матни 15,5х8 см. Классификатор рақами № 297,4, инвентар рақами –
№ 01037–012, Килич Пошо бўлими. Араб тилида ёзилган, таълиқ хатида.
Калом илмига оид асар.

25.

“Рисола фит-тасаввуф”, 13 варақ (117–128), 15 сатр, 15х21 матни 15х10,5

см. Классификатор рақами № 297,7, инвентар рақами – № 00702–010, Лала
Исмоил бўлими. Форс тилида ёзилган, таълиқ хатида. Тасаввуфга оид асар.

26.

“Мактуб”, 3 варақ (79–81), 26 сатр, 18х28 матни 17х9 см. Клас-

сификатор рақами № 297,7, инвентар рақами – № 00698–016, Лала Исмоил
бўлими. Форс тилида ёзилган, таълиқ хатида. Тасаввуфга оид асар.

27.

“Рисолат ал-ҳақоиқ”, 4 варақ (128–131), 15 сатр, 15х21 матни 15х10,5

см. Классификатор рақами № 297,7, инвентар рақами – № 00702–011, Лала
Исмоил бўлими. Форс тилида ёзилган, таълиқ хатида. Тасаввуфга оид асар.

28.

“Шарҳу ар-Рисола ар рамизат аш-шафия фил-аруз”, 179 варақ (1–

179), 17 сатр, 13,5х18 матни 12х8,5 см. Классификатор рақами № 492.7,
инвентар рақами – № 01219–001, Рашид Афанди бўлими. Араб тилида ёзил-
ган, насх хатида. Араб адабиёти.

29.

“Қавл фил-ажвиба ҳазиҳи ал-асилат ал-мурсала мин Ҳирот ила

Бухоро”, 2 варақ (1–2), 18х26 см. Классификатор рақами № 297,7, инвентар
рақами – № 01511–001, Шаҳид Али Пошо бўлими. Форс тилида ёзилган,
таълиқ хатида. Тасаввуфга оид асар.

30.

“Таржума ва тафсири сувари ас-самоийя”, 224, 21 сатр, 17,5х22, 7х13.

Классификатор рақами № 297,2, инвентар рақами – № 00063, Биғдодли
Ваҳби бўлими. Форс тилида ёзилган, насх хатида. Тафсир илмига оид асар.

Мазкур асарларнинг барчаси ҳам янги бўлмаслиги мумкин, улар ора-

сидан айримлари янги, бошқалари эса номланишда ҳар хилликка йўл
қўйилган бўлиши мумкин, бу масалаларга аниқлик киритиш кейинги
тадқиқотлар мавзуидир.

Умуман, Хожа Муҳаммад Порсо илмий мероси ва қарашларини ўрганиш

нафақат Нақшбандия тариқати асослари, балки умуман, тасаввуф таълимо-
тининг асл моҳиятини янада чуқурроқ ўрганишимиз учун имкон беради.
Айниқса, унинг “Фасл ул-хитоб” ва “Шарҳи Фусус ул-ҳикам” номли асар-
ларини таҳлил ва тадқиқ этиш орқали тасаввуф таълимотининг фақатгина
аниқ белгиланган расм-русумлар, урф-одатлар ва муайян ахлоқ-одоб қои-
даларидан таркиб топган бир мажмуадан иборат бўлмаганлиги, аксинча, бу
таълимот инсон, ҳаёт, жамият, дунё, охират, борлиқ, маърифат, ақл-идрок,
тафаккур, ҳиссиёт, ишқ... каби минг йиллардан буён инсоният диққат-
эътиборини ўзига жалб этиб келаётган бир қатор муҳим масалалар ва
муаммолар хусусида ҳам кўплаб қизиқарли ва ибратли фикрларни тақдим
этганлигига яна бир карра амин бўламиз.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов