«Добросовестное» восстановление: причины, примеры и последствия

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
183-191
5
1
Поделиться
Полатов, Ш. (2015). «Добросовестное» восстановление: причины, примеры и последствия. Востоковедения, 2(2-3), 183–191. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/15562
Шухратилло Полатов, Центр восточных рукописей имени Абу Райхана Беруни при Ташкентском государственном институте востоковедения

Заведующий реставрационным отделом

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Автор  статьи  размышляет  о  рукописных  документах,  о  факторах, которые им угрожают, в том числе о “реставрации из благих побуждений”. Основу статьи  составляет  информация  о  причинах,  последствиях  “реставрации  из  благих  побуждений” и о том, каких основных принципов реставрации нужно придерживаться.

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

183

да яратилган талқинлар

1

. “Насри Хамсаи беназир” ҳали ўзбек халқи шарқона

фикрлаш тарзини сақлаб турган даврда яратилган. Ғарбона фикрлаш тарзи

устуворлик қилган даврдаги баёнларда сиёсий, мафкуравий чекловлар нати-

жасида айнан ҳамду санолар берилган боблар баёндан тушириб қолдирилди.

Насрий баёнларни махсус тадқиқ қилган адабиётшунос А. Ҳайитов ўзгар-

тириш ва қисқартиришлар аслида табдилчиларнинг нуқсони бўлмай, балки

турғунлик йилларидаги ҳукмрон бўлган мафкура талаблари эди, дея давом

этади: “Яъни шоирнинг диний, фалсафий-тасаввуфий қарашларидан табдил-

ларнинг холи этилиши, уларни дунёвий асарлар сифатида талқин этишга

мойиллик ўша давр учун умумий бўлган бир сабабият билан изоҳланади”

2

.

Юқоридаги насрий баён яратилган даврда бундай чекловлар мавжуд эмас

эди. Ношир китобхонлар қизиқиши, эҳтиёжини инобатга олиб асарни давр

тақозо этган талабга мослайди.

Хулоса қилиб айтганда, Навоий достонларининг насрий табдиллари давр

адабий жараёни тақозоси, кенг китобхонлар оммаси эҳтиёжини қондириш

учун яратилди ва бу жараён давом этиб келмоқда. Уларнинг ҳар бири ўз

даври адабиётида муҳим ўринга, ўз вазифаларига эга.

ПЎЛАТОВ ШУҲРАТИЛЛО

Реставрация бўлими бошлиғи, ТошДШИ ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний

номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази

“Яхши ниятда қилинган” реставрация:

сабаблар, мисоллар ва оқибатлар

Аннотация.

Мақолада муаллиф қўлёзма ҳужжатлар, уларни сақлаш, уларга зарар

етказувчи омиллар, жумладан, “яхши ниятда қилинган” реставрация тушунчаси ҳақида
мулоҳаза юритади. “Яхши ниятда қилинган” реставрациянинг сабаблари, унинг оқибат-
лари ва уни йўлга қўймаслик учун реставрациянинг қайси асосий меъёрларига риоя қили-
ниши кераклиги мақоланинг асосини ташкил қилади.

Таянч сўз ва иборалар:

қўлёзма, ҳужжатлар, консервация, “Яхши ниятда қилинган”,

реставрация, асосий принциплар, меъёрлар.

Аннотация.

Автор статьи размышляет о рукописных документах, о факторах,

которые им угрожают, в том числе о “реставрации из благих побуждений”. Основу ста-
тьи составляет информация о причинах, последствиях “реставрации из благих побуж-
дений” и о том, каких основных принципов реставрации нужно придерживаться.

Опорные слова и выражения:

рукопись, документы, хранение, “реставрации из благих

побуждений”, основые принципы, нормативы.

1

Эркинов А. Алишер Навоий “Хамса”си талқинининг XV–XX аср манбалари. Филол. фан.

док. дисс. – Т., 1998. 63-б.

2

Ҳайитов А. Алишер Навоий “Хамса”сини насрийлаштириш: анъана, табдил ва талқин.

Филол. фан. ном. дисс. – Т., 2000. 85-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

184

Summary.

The author of this paper proposes his own views on the issues concerning the storage of

manuscript documents. After long investigations he reveals certain “threats” to manuscripts, documents,
especially notes some thoughts on the phrase “done with good purpose”. Here the author underlines such
problems such as the reasons and results of this so-called “well-meaning repairs” restoration and also
gives his suggestions on how to obey the rules of restoration of the documents in this article.

Keywords and expressions:

manuscripts, documents, conservation, restoration, “well-

meaning repairs”, general, principles.

Ўзбекистон Республикаси ҳудуди умумжаҳон илм, фан ва маданиятига

ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшган маданият ўчоқларидан биридир. Мана
шу залворли ҳиссанинг исботи, инъикоси, гувоҳи ҳисобланган ёзма ёдгор-
ликлар – миллатимизнинг илм-фанга бўлган муҳаббатининг яққол намунаси.
Аксарият ўзбек оилаларида қўлёзма ва тошбосма китоблар, шажара ва
қозилик ҳужжатларининг тарихнинг минг бир чиғириғидан ўтказиб сақлаб
келинганлиги юқоридаги фикримизга далил бўла олади. Баъзи маълу-
мотларга кўра, Ўзбекистон Республикасининг турли фондларида ва хусусий
коллекцияларда 100 мингдан зиёд қўлёзма асарлар сақланмоқда. Ҳозирги
кунда бу ёдгорликларнинг катта қисми тарқоқ ҳолдалиги ва турли хил
шароитларда сақлаб келинаётганлиги ушбу артефактларни муҳофаза қилиш
чораларини кучайтириш заруриятини туғдиради. Бир томондан, уларни сақ-
лаб қолиш масаласи юзага келса, иккинчи томондан, улардан тадқиқот-
чиларнинг фойдаланишларини енгиллаштириш, қўлёзмаларни илмий муо-
малага киритишга йўналтирилган ҳаракатлар амалга оширилиши керак. Бу
йўналишда турли идора, муассаса ва ўқув юртлари томонидан кўплаб тад-
бирлар амалга оширилаяпти. Улар Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг
бир неча қарор ва меъёрий ҳужжатларида ҳам ўз аксини топган.

Ўзбекистон Республикасида архив ишини такомиллаштириш тўғрисида”

(2012 й.), “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан
фойдаланишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”
(2002 й.; 2011 й.) каби ҳужжатлар шулар жумласидандир.

2014 йилнинг 15 май куни Самарқанд шаҳрида ўтказилган “

Ўрта асрлар

Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замо-
навий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти

” мавзуидаги халқаро

конференциянинг очилиш маросимида Президент Ислом Каримов ёдгор-
ликларни асраб-авайлаш ҳақида батафсил тўхталиб: “Бизнинг истагимиз
шуки, Шарқ қўлёзмаларида сақланаётган улкан меросдан барча-барча
инсонлар баҳраманд бўлсин. Уларни одамларга, авваламбор ёшларимизга
етказиш айни муддао бўлур эди”, деб тилак билдирди

1

.

1

Президент Ислом Каримовнинг “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг

тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги
халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқи. Халқ сўзи, 2014 йил 16 май.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

185

Юқорида келтирилган таклифларнинг амалий ижросини таъминлаш

ниятида Шарқ қўлёзма асарлар мажмуаси фаолиятини такомиллаштиришга
алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Жумладан, Марказ фолиятида илк
бора “Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузуридаги Абу Райҳон
Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари марказида сақланаётган тарихий
ҳужжатлар ҳолатининг таҳлили ва уларни сақлаш шароитларини яхши-
лашнинг илмий асослари ва амалиёти” номли лойиҳа амалга оширила
бошланди. Асосий эътиборнинг қўлёзма китобларни таъмирлашга қаратил-
ганлиги, мутахассис ва материалларнинг етишмаслиги туфайли бир оз на-
зардан четда қолгандек туюлаётган қўлёзма ҳужжатлар Марказ фондининг
ажралмас қисми бўлиб, унинг аҳволини яхшилашга қаратилган ушбу лойиҳа
жуда долзарб муаммоларни ҳал қилишга йўналтирилган. 3 йилга мўлжал-
ланган лойиҳанинг борйўғи 3 ойигина ўтгани, ҳали олдинда бажарилиши
лозим бўлган ишларнинг бисёрлигига қарамай, лойиҳа иштирокчилари бир
қанча қизиқ ҳолатларга дуч келишди. Дастлабки кузатишлар тарихий
ҳужжатларга етган зарарларнинг турлари, даражаси, уларни бартараф қилиш
учун сарфланадиган ҳаражат ва зарур материалларни аниқлашга йўнал-
тирилди. Лойиҳа якунлангач, бу кузатувларга асосланган хулосалар ва
уларнинг натижалари жамоатчилик ҳукмига тақдим қилинади. Бироқ, бир
тушунча борки, биз унга ҳозирданоқ эътиборингизни қаратмоқчимиз.
Сабаби бу ҳолат билан нафақат тор доирадаги мутахассислар, балки ўз
шахсий коллекциясида, китоб жавонида оз бўлса-да, тарихий аҳамиятга эга
бўлган ҳужжат, китоб ёки артефакт сақлаб келаётган фуқаролар ҳам дуч
келадилар. Демак, бизнинг нишонимизда “

Яхши ниятда қилинган

” рестав-

рация (Well-Meaning Repairs). Шундай ажойиб жумланинг нима учун
қўштирноқ ичида ишлатилаётганлиги сабабини қуйида баён қили-
наётганлардан билиб олиш мумкин.

Тарихий ёдгорликларга таҳдид солувчи омиллар жуда ҳам кўп. Табиий

офатлар, тарихий объектларни сақлашнинг талаб ва меъёрларига риоя
қилинмаслиги, улардан фойдаланиш қоидаларига амал қилмаслик ва ҳ.к.лар
шулар жумласидандир. Юқоридаги омиллар зарарли эканлиги ҳақида бар-
чамиз биламиз ва бу борада ўзига хос фикрларимиз шаклланган. Тарихий
объектларни сақлашда биринчи планга консервация тадбирлари чиқади.
Консервациянинг моҳияти эса қуйидаги жумлаларда ўз аксини топган:

Ёдгорликларни консервациялашнинг асоси уларнинг ҳолатларини ўзгар-

тирмаган ҳолда ушлаб туришдадир

1

.

Консервация амалиётининг биринчи босқичи эса, превентив консерва-

циядир. Превентив консервация

тарихий объектнинг аҳволи ёмонлашуви,

1

Ёдгорликларни консервациялаш ва реставрация қилиш бўйича халқаро хартия”нинг

4

-

параграфи. 1969

йил, Венеция.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

186

унинг йўқотилишининг олдини олиш ва унга кўрсатилаётган салбий омил-
ларнинг таъсирини камайтиришга йўналтирилган ҳаракатлар мажмуаси

1

.

Превентив консервация амалиёти кифоя қилмайдиган, яъни тарихий

объект ўзининг функционал хусусиятларини йўқотиб бўлган ҳолатлардагина
реставрация тадбирлари амалга оширилади

2

.

Юқорида санаб ўтилган амалиётлар бир неча ўзгармас тамойиллар асо-

сида амалга оширилиши шарт қилиб қўйилган:

барча ҳаракатларнинг тарихий ёдгорликка минимал даражада таъсир

кўрсатиб, уни максимал даражада сақлаб қолишга йўналтирилиши;

тарихий ёдгорликка ҳар қандай таъсир, яъни реставрациянинг чуқур

асосланганлиги;

тарихий ёдгорликлар консервация ва реставрациясининг илмий асос-

ланганлиги;

тарихий ёдгорликларни консервациялаш ва реставрация қилиш жараё-

нининг холислиги ва бошқалар...

Бу тамойиллар нафақат қўлёзмалар, балки тарихий бинолар, музейларда

сақланаётган осори атиқалар учун универсал ҳисобланади.

Бу тамойилларга риоя қилинмай амалга оширилган таъмирлаш ишлари

қўлёзманинг ҳолатини ўзгармас ҳолатга олиб келиш ўрнига, унга зарар
етказиши ҳам мумкин. “

Яхши ниятда қилинган

” реставрация ана шундай рес-

таврация турларидан биридир. Бошқа касб вакилларининг фаолиятига соҳа-
дан бехабар одамларнинг аралашуви нисбатан камроқ учрайди. Аммо рестав-
рация соҳасида фаолият олиб бораётганлар ва бу соҳадан бир оз бўлса-да,
хабардор инсонлар, афсуски, бу омил билан ҳар қадамда тўқнашишга мажбур
бўлмоқдалар. Яна ачинарлиси, аксарият ҳолатларда “

Яхши ниятда қилинган

реставрацияни амалга оширган инсон ўзининг хатти-ҳаракатлари билан тари-
хий объектга зарар етказаётганлигини англамайди. Бундай воқеалар рестав-
рация билан боғлиқ турли соҳаларда халқаро миқёсда ҳам учраб туради.

Мисол тариқасида 1960 йилда Мексиканинг Чичиахуа (Chiсhuahua) про-

винциясидан топилган қадимий ҳинду қабилаларидан бирига тегишли бўл-
ган мис қозон билан боғлиқ воқеани келтирамиз. Катта шов-шувларга сабаб
бўлган ушбу топилма ичида ҳиндуларнинг анъанавий ичимлиги қолдиқлари
топилганлиги тадқиқотчи олимлар томонидан катта қизиқиш билан кутиб
олинди. Бу ичимликнинг таҳлили ҳиндулар анъаналари, маданияти ва тур-
муш тарзи ҳақидаги тасаввурларга ёрқин чизги бўлиб қўшилиши кути-
лаётган эди. Бироқ, топилмани сақлаш учун масъул бўлган ходимлар унинг
сиртини тозалаш жараёнида ичидаги суюқликни тўкиб ташлаб, топ-тоза

1

Халқаро музейлар кенгашининг 2008

йили Ҳиндистонда бўлиб ўтган конференциясида

қабул қилинган резолюцияси материалларига асосан.

2

Реставрация

тарихий объектдан фойдаланишни осонлаштириш, унинг йўқотилган

функционал хусусиятларини тиклаш учун амалга ошириладиган ҳаракатлар мажмуаси.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

187

қилиб ювиб қўйишлари олимларнинг ҳафсаласини пир қилиб, уларнинг кес-
кин норозиликларига сабаб бўлди.

Иккинчи мисол Сарагоса (Испания) яқинидаги Борҳа (

Borja

) шаҳар-

часида жойлашган ибодатхона деворига чизилган фреска билан боғлиқ
бўлиб, унинг қайғули интиҳоси бутун Европа бўйлаб акс садо берган эди.
Фрескада тасвирланган эркак портрети XIX асрда яшаб ижод этган Элиас
Гарсия Мартинес (

Elias Garcia Martinez

) мўйқаламига мансуб эди. 120 йил

давомида юз берган табиий эскириш ва намлик таъсирида фресканинг баъзи
ерларидаги бўёқлар қуриб тўкила бошлайди. Ибодатхона қавмидан бўлган
нафақадаги аёл Сесилия Хименес (

Cecilia Giménez

) ўзининг рассомликдан

хабари борлигини билдириб, асарни тиклаш учун ўз ёрдамини таклиф қи-
лади. Черков руҳонийсининг ижозати билан катта шижоат билан ишга ки-
ришган аёл портретда тасвирланган эркакнинг кийимини таъмирлаётганда
вазият назорат остидадек кўринган эди. Муаммолар эркакнинг юз қисми
билан боғлиқ ишлар бажарилаётганда намоён бўлди. Атрофдагилар вазиятга
баҳо бериб, Хименес ўз ишини тўхтатгунига қадар суратдаги қиёфа умуман
ўзгартирилган эди. Аёл ўз ишидан афсусда эканлигини билдириб, рестав-
раторлар гуруҳига қандай материаллар ишлатгани ҳақида маълумот бери-
шини ва ҳар қандай кўринишдаги ёрдамга тайёрлигини билдирди. Гарчи
испаниялик санъатшунослар бир неча бор йиғилиб, асарни қай тарзда таъ-
мирлаш, уни асл ҳолатига қайтариш борасида кенгашаётган бўлсалар-да,
шаҳар кенгашининг маданият ишлари бўйича вакили Хуан Мария Охеда-
нинг фикрича, асар тўлалигича йўқотилган ва ибодатхона деворига фреска-
нинг фото нусхаси илиб қўйилиши кутилаяпти.

Энди, ўзимизнинг фаолиятимиз давомида учраган мисолга келсак. Абу

Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази фондида сақланаётган
12165-рақамли қўлёзма ёмон аҳволдалиги, ундан фойдаланиш жараёни тала-
фотларнинг янада чуқурлашувига олиб келаётганлиги туфайли лаборато-
риямизга олиб чиқилди. Дастлабки таҳлиллар шуни кўрсатдики, талафот-
ларнинг асосий сабаби яна ўша – “

яхши ниятда қилинган

” реставрация.

Қўлёзма ўрам (рулон) шаклида бўлиб, табиийки, дастлаб унинг четлари еми-
рила бошлаган. Унинг умрини узайтириш, емирилиш жараёнини тўхта-
тишдек эзгу мақсадни ният қилган “реставратор” қўлёзмани бутун пери-
метри бўйлаб саноат қоғози ва келиб чиқиши бизга номаълум бўлган оқиш
тусли қаттиқ елим (ҳар ҳолда ПВА ёки қўлда тайёрланган хамир елими
бўлса керак) билан “мустаҳкамлаб” чиққан. Бу инсоннинг нияти яхши бўл-
ганлиги, ўз дунёқарашидан келиб чиқиб қўлёзмани сақлаб қолишга ҳаракат
қилганлигига ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ. Аммо, бу ҳолат реставраторни
оқловчи сабаб бўлиб хизмат қилмайди. Айнан реставратор шикаст-
ланишларнинг асосий сабабчиси бўлиб қолган. Қаттиқ, эгилувчан бўлмаган
елим қуригач, букланмайди, аксинча синади. Паст сифатли саноат қоғози эса,
дастлаб қўлёзма варағини мустаҳкамлагандек туюлса-да, вақт ўтиши билан


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

188

таркибидаги легнин моддаси туфайли ўз тусини ўзгартира боради. Эскириш
жараёнида унинг рН

1

даражаси тушиб боради ва нафақат ўзининг, балки қўлёзма

варағининг ҳам рН мувозанатини бузади. Натижа эса ҳаммамизга маълум. Ҳар гал
қўлёзмани очиб ишлатишга уринар эканмиз, қотиб қолган елим туфайли унинг
маълум қисмлари синиб боради. рН мувозанатининг бузилиши туфайли
заифлашиб қолган қўлёзма қоғози эса, йиртилиб боради. Қўлёзманинг диаметри
кичик бўлган ёғоч асосга ўралганлиги ва унга майда мих билан қоқиб (!)
қўйилганлиги унинг охирги қисмини ниҳоятда аянчли аҳволга олиб келган.

Юқорида келтирилган учала мисолнинг умумий жиҳатлари кўп. Учала

ҳолатда ҳам бу ишларни амалга ошириб борган одамлар ўз хатти-ҳара-
катларини яхши ниятда амалга оширганлар. Барча мисолларда мақола-
мизнинг бошида таъкидлаб кўрсатганимиз, реставрация жараёнининг чуқур
илмий асосга эга бўлиши, тарихий объектга минимал таъсир кўрсатиш,
реставрация қилиш учун зарур шарт-шароитларнинг мавжудлиги каби рес-
таврация ва консервациянинг асосий меъёр ва тамойиллари қўпол равишда
бузилган. Учала вазиятда тарихий объектларга ёки уларнинг таркибий қисм-
ларига катта зарар етказилган.

Бу мисолларнинг бир-биридан фарқли томони эса уларнинг оқибати

турлича кўриниш олганлигида. Чичиахуа провинциясидан топилган қади-
мий ҳинду қабилаларидан бирига тегишли бўлган мис қозон билан содир
бўлган воқеада тарихий объект, яъни қозон талафот кўрмаган. Топилманинг
ҳажми ва таркибий қисмларини англамаслик, уларнинг тарих билан
боғлиқлигини ҳис этмаслик оқибатида бу осори атиқа ўзида жам қилган ва
соҳа тадқиқотчилари учун зарур бўлган маълумотлар йўқотилган.

Иккинчи мисолда келтирилган Испаниянинг Борҳа шаҳарчасида жой-

лашган ибодатхона деворига чизилган фреска билан боғлиқ ҳодисанинг оқи-

батлари анча аянчли – тарихий объектдан ном-нишон қолмаган. Шаҳар маъ-

мурияти, санъатшунослар, қаттиқ руҳий зарбага учраганликларидан ташқари

устидан жиноий иш қўзғалиши кутилаётган нафақадаги аёл, черков хо-

димлари, барчалари ўзларини жабрланувчи деб ҳисоблашлари учун асос бор.

Ҳодисанинг сабабчилари эса, ўз имкониятларига тўғри баҳо бера олмаган

“реставратор” аёл ва 120 йил олдин яратилган санъат асарини таъмирлаш

учун биринчи бўлиб ўз хизматларини таклиф қилган одамга ишонган

руҳоний. Уларнинг ҳаммасини бирлаштириб турган жиҳат уларда рестав-

рация ва консервация ҳақидаги тушунчаларнинг саёзлиги ёки йўқлиги.

Учинчи ҳолатда Шарқ қўлёзмалари маркази фондида сақланаётган

12165-рақамли қўлёзма ҳақида гапирган эдик. Қўлёзма тўлалигича

таъмирланди ва сақлаш учун яроқли бўлган шароитга ўтказилди. Ташқи

кўринишидан нисбатан стабил кўринган бу ўрамни таъмирлаш жараёни

1

Модда, жисмнинг кислоталик ёки ишқорлилик потенциали. рН даражаси 7 га тенг

бўлганида модда ёки жисм нейтрал кўрсаткичга эга ҳисобланади. рН 7 дан паст бўлса,
модда кислотали, 7 дан 14 гача рН кўрсаткичга эга бўлган ҳолатларда модда ишқорли
асосга эга ҳисобланади.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

189

кутилганидан анча мураккаб кечди. Уни амалга ошириш учун реставрация

лабораториясининг икки ходими бир неча ой давомида қўлёзма устида

меҳнат қилдилар.

Бу ишларни амалга ошириш учун даставвал қўлёзмадан эски реставрация

асоратларини олиб ташлашга тўғри келди. Қўлёзманинг устига ёпишти-
рилган саноат қоғози ивитиб олиниб, скальпель ёрдамида кичик бўлаклар
кўринишида олиб ташланди. Меъёрдан ортиқ намликнинг қоғоз структураси
учун зарарли эканлиги ва матн ёзилган сиёҳнинг суркалувчанлиги туфайли
бу амалиёт метилцеллюлоза елими ёрдамида амалга оширилди. Метил-
целлюлоза елими ўзининг нейтрал таркиби ва эгилувчанлиги билан машҳур.
Метилцеллюлоза ва япон реставрация қоғози воситасида тўғри амалга оши-
рилган таъмирлаш ишларини орқага қайтариш имкониятининг мавжудлиги
эса, унинг ажойиб ашёлигини исботлайди. Бироқ, эски таъмирланган ўрин-
ларни тозалаш қўлёзма учун хавф туғдиргани табиий. Иккинчидан, “

яхши

ниятда қилинган

” реставрация оқибатларини бартараф қилиш олдин таъ-

мирланмаган уринган қўлёзмаларни таъмирлашдан мураккаблиги, кўпроқ
материаллар, ишчи кучи, кўпроқ малака ва ниҳоят кўпроқ вақт талаб қилади.
Оддий реставрация жараёнида биз амалга ошириладиган қуйидаги ҳара-
катлар кетма-кетлигига гувоҳ бўламиз:

қўлёзма аҳволининг таҳлили → бажарилиши керак бўлган тадбирларни аниқлаш

→ реставрация жараёни → стабилизация тадбирлари → консервация амалиёти;

Яхши ниятда қилинган

” реставрация билан боғлиқ ҳолатда эса,

ҳаракатлар мана бундай тарзда амалга оширилади:

қўлёзма аҳволининг таҳлили → бажарилиши керак бўлган тадбирларни аниқ-

лаш →

“Яхши ниятда қилинган” реставрация оқибатларини бартараф қилиш

→ реставрация жараёни → стабилизация тадбирлари → консервация амалиёти.

Энг ачинарлиси шуки, юқоридаги ҳаракатлар занжирининг иккинчисида

тасвирланган тадбир ва амалиётлардан кейин хам қўлёзманинг яроқли ҳолга
келиши катта савол остида қолади. Қўлёзма ёдгорликларнинг эскириш
жараёни муттасил суръатда давом этиб борса-да, деградация жараёнининг
суръати ниҳоятда секин кечади. Нисбатан қулай шароитда сақланган ва
фондларимиздаги жуда яхши ҳолати билан бизнинг ҳайратланишимизга
сабаб бўлаётган қўлёзмалар бунга яққол мисол бўла олади. Қайсидир
даражадаги талафотлар билан етиб келган китобларнинг аксарияти эса, бу
ҳолатга бир неча юз йил давомида тушганлар. Реставрация соҳасидан
хабардор бўлмай туриб, бу ишга қўл ураётган одам эса, бир неча дақиқа ёки
соат давомида қилган “реставрация” жараёнида юз йиллар давомида етган
зарардан ҳам кўпроқ талафот етказиши мумкин. Баъзи ҳолатларда эса,
тарихий ёдгорлик бутунлай яроқсиз ҳолга келади. Бу нарса билан
фаолиятимиз давомида тез-тез тўқнаш келаяпмиз.

И. Э. Грабарь ўтган асрнинг ўрталаридаёқ: “Реставрация ва жарроҳлик

ўзаро жуда ўхшаш соҳалардир. Реставратор худди жарроҳ сингари операция


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

190

мобайнида нимани ва қандай амалга оширишни билиши шарт. Реставрация
хавфли ва мажбурий амалиёт бўлиб, у хато ва камчиликлардан холи эмас.
Таъмирлаш амалиётини амалга ошириш олдидан реставратор унда содир
бўлажак ўзгаришлар ҳақида шак-шубҳадан холи бўлган тасаввур ва ишонч
хосил қилиши керак”, деган эди

1

.

Юқоридаги иқтибосда келтирилган даражадаги мутахассисларни тайёр-

лаш масаласи эса ҳозир хам долзарб бўлиб турибди. Бу муаммо биргина
қўлёзмаларни сақлаш, фақатгина бизнинг географик ҳудуд, бизнинг дунёқа-
рашимиздаги инсонлар доираси билан боқлиқ эмаслигини кўрсатиш учун
мақоланинг юқори қисмида кўрсатилган бир-биридан фарқ қилувчи мисол-
ларга мурожаат қилдик. Бу муаммо археология, санъатшунослик, рангтасвир,
музей иши, қўлёзмалар билан боғлиқ. Бу Марказий Америка, Европа,
Марказий Осиёнинг муаммоси ва ниҳоят, бу халқаро миқёсдаги муаммо.

Яхши ниятда қилинган

” реставрация амалиётига йўл қўймаслик учун

барчани тўғри реставрация қилишга ўргатиш шарт эмас. Тўғри йўл анча
осон ва самарали. Авваламбор, мамлакатимизда фаолият олиб бораётган
реставраторларнинг малакаларини ошириш, уларнинг реставрация ва кон-
сервациянинг асосий тамойил ва қонун-қоидалари асосида иш юритиш-
ларини қатъий назорат остига олиш. Аҳолининг турли қатламлари, айниқса,
соҳа мутахассислари, фаолиятлари маданий ёдгорликлар билан қайсидир
кўринишда кесишувчи инсонлар, олий ўқув юртлари талабалари орасида
тарихий ёдгорликларга бўлган муносабатни шакллантириш дастлабки
қадамдир. Бу муносабат ўз ичига тарихий ёдгорликнинг қадрини, унинг
маҳобати, ҳажми, жамиятда тутган ўрнини ҳис қилиш, унга нисбатан амалга
ошириладиган ҳар қандай таъсир ва амалиётнинг оқибатларини тўлақонли
тасаввур қилиш каби жиҳатларни ўз ичига олмоғи керак. Бу ишда оммавий
ахборот воситалари, тегишли идоралар ва, айниқса, республикамизнинг
турли фонд, архив ва музейларида фаолият олиб бораётган мутахассислари
ташаббус кўрсатишлари керак бўлади.

Бунга уларнинг касбий ахлоқ кодекси мажбур қилади:
“Консервация бўйича малакали мутахассис маънавий мероснинг тарихи, этика

ва фалсафаси, қадри ва аҳамияти, илмий принцип ва услублари, бузилиш ва
ўзгаришлари, профилактика ва тадбирлар, ҳужжатлаштириш ва консервациялаш
методлари ҳақида тасаввурга эга бўлган ваколатли эксперт бўлмоғи лозим”.

“Консервация бўйича мутахассис маънавий мерос объектлари билан

бевосита иш олиб боради ва у маънавий мерос объектларининг эгалари ва
жамият олдида шахсан жавобгардир. У ҳар қандай шароитда касбий ахлоқ
кодексининг мазмун ва моҳиятига зид келувчи ҳар қандай талаб ва илти-
мосни рад қилиш ҳуқуқига эга”

2

.

1

Грабарь И. Э. О древнерусском искусстве. – М.: Наука, 1969. – С. 298.

2

“Специалист по консервации, реставратор: Определение профессии” (ICOM, 1984).


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

191

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов