Сочинение аль-Хоразми «Китаб сурат ал-ард» и сведения о регионе Аш-Шош в нем

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
66-75
7
0
Поделиться
Алимов, З. (2016). Сочинение аль-Хоразми «Китаб сурат ал-ард» и сведения о регионе Аш-Шош в нем. Востоковедения, 3(3), 66–75. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/15600
Зухриддин Алимов, Ташкентский государственный институт востоковедения

Старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Данная  статья  посвящена  исторической  географии  Ташкентского края  в  IX  веке,  отраженной  в  произведении  Хорезми  «Китаб  сурат  ал-ард»,  где приводятся сведения о местоположении и разных этапах формирования городов.

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

66

своими четверостишиями. Значит, в этот период между культурными

центрами Средней Азии и Стамбулом были тесные культурные и

литературные связи.

В числе дошедших до нас списков рукописи арабописьменные –

наманганский и каирский рукописи являются более ранними. Несмотря на

это, переписчики гератской школы предпочли сохранить традиции пере-

писывания, присущие эпохе Караханидов. Данная рукопись, в создании

которой огромна роль Тимуридов, является данью уважения этой традиции.

С уверенностью можно утверждать, что авторский вариант написан

уйгурским письмом. Спустя столетия появились его аробописьменные

списки. Таким образом, в ХI–ХV столетиях широко распространились как

уйгурописьменные, так и арабописьменные списки памятника.

Характерно, что все известные списки не совпадают текстологически.

Это свидетельствует о том, что они переписаны не из одного источника.

Естестественен вопрос о том, какой из списков переписан из более раннего

варианта, которым может быть и непосредственно сам авторский вариант.

Текстологические наблюдения позволяют утверждать: хотя уйгуропись-

менная гератская рукопись является более поздней по времени, однако была

переписана из более раннего источника, чем два других арабописьменных

списка. Возможно, он был создан еще при жизни самого автора.

АЛИМОВ ЗУҲРИДДИН

Катта илмий ходим-изланувчи, ТошДШИ

Ал-Хоразмийнинг “Китаб сурат ал-ард” асари ва ундаги

Аш-Шош вилояти ҳақидаги маълумотлар

Аннотация. Мазкур мақола Тошкент воҳасининг IX асрдаги тарихий геогра-

фиясига бағишланган бўлиб, шаҳарларнинг жойлашуви ва шаклланишининг турли
босқичларини акс эттирувчи Хоразмийнинг “Китаб сурат ал-ард” асаридаги
маълумотларига асосланган.

Таянч сўз ва иборалар: ал-Хоразмий, “Китаб сурат ал-ард”, “Байт ал-Ҳикма”,

етти иқлим, “Сурат ал

-Маъмун”, “Билад аш-Шош ва Тарбанд”, “Бурж ал-

Ҳижора”, Банокат.

Аннотация. Данная статья посвящена исторической географии Ташкентского

края в IX веке, отраженной в произведении Хорезми «Китаб сурат ал-ард», где
приводятся сведения о местоположении и разных этапах формирования городов.

Опорные слова и выражения: ал-Хорезми, «Китаб сурат ал-ард», «Байт ал-

Хикма», семь климатов, «Сурат ал

-Маъмун», «Билад аш-Шош и Тарбанд», «Бурж

ал

-Хижара», Банакат.

Abstract. This paper investigates the historical geography of Tashkent oasis in IX

century, and based on the data about the location and different stages of cities’


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

67

development in the work of “Kitab surat al-ard” by Kharezmi. The map of “Kitab surat
al-ard” in Central Asia, in particular, in the terms of historical geography of the region of
ash-Shash. This work by al-Kharezmi was the first one among medieval geographical
works, moreover, it is the one of the most ancient information about the location of the
region of ash-Shash.

Keywords and expressions: Al-Kharezmi, “Kitab surat al-ard”, “Bayt al-Hikma”,

seven climate zones, “Surat al-Mamun”, “Bilad ash-Shash wa Tarband”, “Burj al-
Hijora”, Banokat.

Ал-Хоразмий жаҳон фани ривожига улкан ҳисса қўшган буюк

алломадир.

Буюк математик, астроном ва географ Муҳаммад ал-Хоразмий

VIII асрнинг охири ва IX асрнинг биринчи ярмида яшаб ижод этди.

Бу даврда қурилиш, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик, деҳқончилик ва бошқа

соҳаларни янада тараққий эттириш учун астрономия, геодезия, геометрия
каби фанларни ривожлантириш зарурияти туғилди. Ўша даврнинг илғор
олимлари бу фанларнинг амалий аҳамияти ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиб,
ал-Хоразмий эса шу олимларнинг пешқадами ва йўлбошчиси эди.

Олимнинг тўлиқ исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад бин Муса ал-Хоразмий

бўлиб, у 783 йилда таваллуд топган ва 850 йилда вафот этган деб қабул

қилинган. У ўз илмий фаолиятининг катта қисмини Бағдоддаги “Байт ал-

Ҳикма”да ўтказгани тарихдан маълум. Мазкур даргоҳ халифа ал-

Маъмуннинг шахсий эътибори остида бўлиб, маълум муддат ал-Хоразмий

тарафидан бошқарилган. Шу сабабдан ҳам ал-Маъмун ва ал-Хоразмий

ораларида ниҳоятда яқин муносабатлар бўлган

1

. Ал-Маъмун ал-Хоразмийни

олим сифатида қадрлаган, “Байт ал-ҳикма” каби марказни бошқариш

ишларини унга ишониб топширган ва у ерда олиб борилаётган илмий

тадқиқотларга ҳар жиҳатдан кўмак берган. Зеро, у “Байт ал-ҳикма”даги Ўрта

Осиё олимларининг энг машҳури бўлган десак янглишмаймиз.

Манбаларда ал-Хоразмийнинг исмига яна ал-Мажусий ва ал-

Қутруббулий деган атамалар ҳам қўшиб айтилади. Буларнинг биринчиси
олим Хоразмнинг асли маҳаллий аҳолисидан, яъни мажусийлар оиласидан
ёки шу мажусийлик динининг коҳинлари оиласидан келиб чиққанлигини, шу
билан бирга олимнинг ўзи ёки отаси мажусий бўлиб, улар исломни кейин
қабул қилганлигини кўрсатади

2

. Келтирилган исмларнинг иккинчиси, ал-

Хоразмий мўйсафидлик йилларини Бағдод яқинида Дажла бўйидаги ал-
Қутруббул даҳасида ўтказганлигини кўрсатади. Одатда, араблар бирор
кишининг характерли хусусиятлари, ҳунарлари, севимли одатлари ёки яшаш
жойларига қараб, унга бир неча хил исм – “нисбатлар” берадилар. Ал-
Хоразмийнинг ал-Қутруббулий исми ҳам шу тариқа пайдо бўлган.

1

Абдухалимов Б.А. “Байт ал

-

ҳикма” ва Ўрта Осиё олимларининг Бағдоддаги илмий

фаолияти: (IX–XI асрларда аниқ ва табиий фанлар). – Т., 2004. 149-б.

2

Географическая карта мира ал-Хорезми по книге «Китаб сурат ал-ард». – Душанбе, 1985. –

С. 69.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

68

Маълумки, ал-Маъмун 809 йилдан Марвда дастлаб халифа Хорун ар-

Рашиднинг ноиби, сўнг 813 йилдан бошлаб халифа бўлади ва 819 йили
Бағдодга кўчади. Ал-Маъмун Марвда бўлганида ал-Хоразмийни,
мовароуннаҳрлик ва хуросонлик бошқа олимларни ўз саройига жалб қилган
эди. Халифа ал-Маъмун даврида Бағдодда Марказий Осиё ва Хуросондан
келган бир гуруҳ йирик олимлар ижод этган. Улар орасида ал-Хоразмий
билан бир қаторда Марвдан Яҳё ибн Абу Мансур, ал-Фарғоний, Холид ибн
Абдумалик ал-Марваррудий, Форобдан Абул Аббос ал-Жавҳарий ва бошқа
олимлар бор эди.

Бағдодда ал-Маъмун отаси томонидан асос солинган илмий марказ –

“Байт ал-ҳикма” фаолиятини ҳар томонлама такомиллаштириб, унга йирик
давлат муассасаси тусини бериб, аввалига таржимонлик фаолиятини кенг
кўламда ривожлантирди. Византия, Ҳиндистондан кўплаб китоблар кел-
тирилиб, “Байт ал-ҳикма”нинг фаолият доираси бирмунча кенгайтирилади,
унинг қошида иккита йирик расадхона: биринчиси 828 йилда Бағдоднинг
аш-Шаммосия маҳалласида, иккинчиси Дамашқ якинидаги Касиюн тоғида
831 йилда барпо этилади. Иккала расадхонанинг ҳам фаолиятини Марказий
Осиё ва Хуросондан келган олимлар бошқаради. Ал-Хоразмий бу илмий
марказнинг мудири сифатида унинг фаолиятини кузатиб туради

1

.

Ал-Хоразмий қаламига мансуб 20 дан ортиқ асарларнинг фақат 10 таси

бизгача етиб келган. Булар “Ал-жабр ва ал-муқобала ҳисоби ҳақида қисқача
китоб”

алгебраик асар, “Ҳинд ҳисоби ҳақида китоб” ёки “Қўшиш ва

айириш ҳақида китоб”

арифметик асар, “Китаб сурат ал-ард”

географияга

оид асар. “Зиж”, “Астурлоб билан ишлаш ҳақида китоб”, “Астурлоб ясаш
ҳақида китоб”, “Астурлоб ёрдамида азимутни аниқлаш ҳақида”, “Китоб ар-
руҳома”, “Китоб ат-таърих”, “Яҳудийларнинг тақвими ва байрамларини
аниқлаш ҳақида рисола”. Бу асарларнинг тўрттаси араб тилида, биттаси
Фарғонийнинг асари таркибида, иккитаси лотинча таржимада сақланган ва
қолган учтаси ҳали топилган эмас

2

.

Ал-Хоразмий география фанининг ривожига ҳам катта ҳисса қўшган.

Унинг “Ернинг тасвири” (“Китаб сурат ал-ард”) китоби ўрта аср араб
халифалигида яратилган илк ва муҳим географик асарлардан бири бўлган.
Китобда муаллиф Птолемейнинг географияга оид қарашларини шарҳлаб
таҳлил қилиш билан бирга бу қарашларга қатор ўзгаришлар киритиб, уларни
ривожлантиради

3

.

1

Малцев Ю. С. Географические представления ученых научной школы «Байт ал-хикма» в

эпоху ал-Хорезми // Географическая карта мира ал-Хорезми по книге «Китаб сурат ал-ард».
– Душанбе, 1985. – С. 21.

2

Географическая карта мира ал-Хорезми по книге «Китаб сурат ал-ард». – Душанбе, 1985. –

С. 47.

3

Абдухалимов Б. А. “Байт ал

-

ҳикма” ва Ўрта Осиё олимларининг Бағдоддаги илмий

фаолияти: (IX–XI асрларда аниқ ва табиий фанлар). – Т., 2004. 153-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

69

“Китаб сурат ал-ард” асари ўрта асрлардаги биринчи географик асар

эканлиги билан муҳим аҳамиятга эга

1

.

“Ернинг тасвири”

“Китаб сурат ал-ард” китоби илмий адабиётларда ал-

Хоразмийнинг “географик асари” ёки қисқача ал-Хоразмийнинг “Географияси”
номи билан юритилади. Ал-Хоразмий “География”сини ўрганган тадқиқот-
чиларнинг фикрига кўра, муаллиф “Ер тасвири” ибораси билан жуғрофий
харитани назарда тутган ва шу билан бир қаторда улар асарни ал-Маъмун
харитасининг тавсифидан иборат бўлганини таъкидлайдилар.

Асарнинг ҳижрий 428 йилда (милодий 1037 йили) кўчирилган ягона арабча

нусхаси бизгача етиб келган бўлиб, бу нусха Франциянинг Страсбург уни-
верситети кутубхонасида 4247-рақам остида сақланади. Асар матни Г. ф. Мжик
тадқиқоти ва изоҳлари билан бирга 1926 йилда Лейпцигда нашр қилинган

2

.

Ал-Хоразмийнинг “Ернинг тасвири” (“Китаб сурат ал-ард”) китоби

Аббосийлар даврида мусулмон олимларида катта таассурот қолдирган ва кенг
тарқалган асарларнинг бири ҳисобланади. Китоб халифа ал-Муътасим даври
(842

847)да яратилган деб тахмин қилинади. В. В. Бартольднинг кўрсатишича,

бунинг сабаби китобда ал-Муътасим даврида 836 йили асос солинган
халифаликнинг янги пойтахти – Сурраманрао шаҳри эсланади. Демак, асар 836
ва 847 йиллар оралиғида таълиф этилган. Ал-Хоразмий ўз асарида
географиянинг асосий тушунчаларини зиж – жадваллар шаклида баён этади.

Ал-Хоразмийнинг “Китаб сурат ал-ард” асари муаллиф тарафидан махсус

бобларга бўлинмаган. “Китаб сурат ал-ард” асарини шартли равишда олти
бўлимга тақсимлаб, уларда муҳокама этилган мавзуларни қуйидагича
шарҳлаш мумкин: биринчи бўлимда ернинг одамлар яшайдиган (маъмур)
қисмидаги шаҳарларнинг номлари етти иқлим бўйлаб, жадвалда узунлама ва
кенгламалари билан келтирилади. Иккинчи бўлимда тоғлар санаб ўтилади.
Учинчи бўлимда Ер куррасидаги денгизлар тавсифланади. Китобнинг
тўртинчи бўлими денгиздаги оролларга, бешинчи бўлим мамлакатлар, давлат
ва ўлкалар ва ниҳоят олтинчи бўлим эса Ернинг одамлар яшайдиган
қисмидаги дарё ва булоқларга бағишланади. Ал-Хоразмий ўз асарида бош
меридиан, экватор ва иқлимлар ҳақидаги мулоҳазалар юритади ҳамда умумий
ҳисобда 2402 та масканларнинг географик координатларини келтиради

3

.

Ал-Хоразмий “География”си таъсирида яратилган асарлар жумласига

IX асрнинг охирида яшаб ўтган ва илмий адабиётларда шартли равишда
Суҳроб исми берилган муаллифнинг “Етти иқлим ажойиботлари” (“Ажаъиб

1

Brauer Ralph W. Geography in the medieval muslim world: seeking a basis for comparison of the

development of the natural sciences in different cultures. Metropolitan College of New York, 1992.
– Р. 98.

2

Географическая карта мира ал-Хорезми по книге «Китаб сурат ал-ард». – Душанбе, 1985. –

С. 47.

3

Абдухалимов Б. А. “Байт ал

-

ҳикма” ва Ўрта Осиё олимларининг Бағдоддаги илмий

фаолияти: (IX–XI асрларда аниқ ва табиий фанлар). – Т., 2004. 140-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

70

ал-ақалим ас-сабъа”) китобини киритиш мумкин

1

. Муаллифнинг тўлиқ исми

ва таржимаи ҳоли ҳақида маълумотлар сақланмаган. Асар сўз бошисида
Суҳроб исми эслатилгани сабабли мутахассислар бу олимни шу ном остида
қабул қилганлар

2

. Суҳробнинг асари мазмун бўйича ал-Хоразмий

“География”сига шунчалик яқинки, кўпчилик олимлар яқин пайтларгача шу
хусусиятига кўра уни ал-Хоразмий асарининг бирор таҳрири деб
ҳисоблаганлар.

Гиппарх Ернинг одамлар яшайдиган қисмини 12 та иқлимга ажратган.

Ундан сўнг Птолемей иқлимларнинг сонини 8 тагача камайтиради, лекин ўз
“География”сида у иқлимлар назариясига тўла риоя қилмайди, чунки
географик жойларни минтақалар ва епархиялар бўйича тақсимлайди.

Географияни иқлимлар назариясига тўла риоя этган ҳолда биринчи марта

ал-Хоразмий баён қилади. У ернинг маъмур, яъни инсонлар яшайдиган обод
қисмини етти иқлимга ажратади. Ал-Хоразмий қадимги юнон олими
Птолемейдан фарқли ўлароқ, минтақалар, мамлакатлар ва улардаги
географик жойларни эмас, балки биринчи иқлимдан то еттинчи иклимгача
жойлашган жойларни тавсиф этади.

Ал-Хоразмийнинг географик рисоласи ўрта асрлардаги энг биринчи

географик асар эди. Шунинг учун унинг иқлимлар назарияси кейинги
даврларда географиянинг ривожланишида катта аҳамият касб этди.

Ал-Хоразмий ҳам Птолемей каби узунликларни Капар оролларидан

бошлаб ҳисоблайди. Хоразмий экватордан жанубда 8 шаҳар, биринчи
иқлимда 64 шаҳар, иккинчи иқлимда 54 шаҳар, учинчи иқлимда 59 шаҳар,
тўртинчи иқлимда 146 шаҳар, бешинчи иқлимда 79 шаҳар, 6-иқлимда 63
шаҳар, еттинчи иқлимда 25 шаҳар ва еттинчи иқлимдан шимолда
40 шаҳарнинг координатларини келтиради

3

.

Ал-Хоразмий асарининг муҳим хусусияти шундаки, у ўз моҳиятига кўра

“ал-Маъмун харитаси”нинг тавсифидан иборат.

“Ал-Маъмун харитаси” ёки “Олам харитаси” деб ном олган бу ноёб

жўғрофий асар “Байт ал-ҳикма”да фаолият кўрсатган алломалар меҳна-
тининг самараси натижасида пайдо бўлди. “Ал-Маъмун харитаси”нинг ўзи
ёки унинг бирор қисми бизгача етиб келмаган бўлса-да, бу харитани кўрган,
ундан фойдаланган ўрта аср тарихчиларининг фикри мазкур хаританинг
муҳим жўғрофий ёдгорлик эканидан далолат беради

4

. Шу ўринда “ал-

Маъмун харитаси”ни ўз кўзи билан кўрган Х аср тарихчи ва географ ал-

1

Cartography in antiquity and the Middle Ages: fresh perspectives, new methods / edited by

Richard J.A. Talbert and Richard W. Unger. – Lieden–Boston, 2008. – Р. 129.

2

Крачковский И. Ю. Избранные сочинения в 6 тт. Том 4. Арабская географическая

литература. – М.–Л.: Изд-во АН СССР, 1957. – C. 97.

3

Булгаков П. Г., Розенфельд Б. А., Ахмедов А. А. Мухаммад ал-Хорезми. – М., 1983. – С. 168.

4

Абдухалимов Б. А. “Байт ал

-

ҳикма” ва Ўрта Осиё олимларининг Бағдоддаги илмий

фаолияти: (IX–XI асрларда аниқ ва табиий фанлар). – Т., 2004. 140-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

71

Масъудийнинг қуйидаги сўзларини келтирамиз: “Бу иқлимларнинг турли
ранглар билан тасвирланганини мен бир неча китобда кўрганман. Шу
хилдагилардан мен кўрганларнинг энг яхшиси Мариннинг “География”
китобидагиси ва ал-Маъмун учун унинг замонидаги кўп олимлар ҳам-
корлигида тузилган “ал-Маъмун харитаси” эди. Харитада олам сфералар,
планеталар, қуруқлик ва денгизлар, одамлар яшайдиган ва яшамайдиган
қисмлар ва бошқа нарсалар орқали ўз аксини топган. “Ал-Маъмун харитаси”
аввал эслатилган Птолемей ва Тирлик Мариннинг “География”сидан
афзалдир”

1

. Ал-Маъсудийнинг бу сўзлари “ал-Маъмун харитаси”нинг мо-

ҳияти, таркиби ва унинг Птолемей ва Мариннинг хариталаридан
мукаммаллигини англатади.

Ал-Хоразмий асари таркибидаги “Сурат ал

-

Маъмун”

“Ал-Маъмун хари-

таси” номли харита бизгача сақланмаган бўлса-да, Ганс фон Мжикнинг “Сурат
ал

-

Арз” номли тадқиқотида унинг айрим қисмлари қайта тикланган.

Австриялик шарқшунос Г. ф. Мжик харитани тиклашда Суҳробнинг “Етти
иқлим ажойиботлари” асаридан ҳам фойдаланган. Унинг асари тўлиқлигича ал-
Хоразмийнинг “Китаб сурат ал-ард” асарига асосланган

2

. Икки асардаги

маълумотлар жуда ўхшаш бўлиб, Суҳроб ўз асарини яратишда аксарият
маълумотларни Хоразмийдан олганлигига шубҳа йўқ. Шунингдек, Хоразмий
харитасининг бу нусхасини тиклашда “Китаб сурат ал-ард” китоби матнида
келтирилган узунлама ва кенгламаларнинг тавсифларидан ҳам фойдаланилган.

1967 йилда ҳинд олимаси С. Р. Жафри кўп йиллик изланишлар

натижасида ал-Хоразмийнинг ер харитасини тиклаш ишларини якунига
етказди. “Китаб сурат ал-ард” асари матни ва асар таркибидаги зиж – жадвал
кўринишидаги маълумотларининг таҳлили асосида С. Р. Жафри томонидан
ал-Хоразмий меросини ўрганишда биринчи марта шу даврга қадар илм-фан
учун йўқотилган ҳисобланган “ал-Маъмун харитаси”нинг кўриниши қайта
тикланди. Бу тадқиқот натижасидан тикланган харита Бағдоддаги “Байт ал-
ҳикма”нинг олимлар жамоаси томонидан яратилган “ал-Маъмун харитаси”-
нинг айнан нусхаси эмас, албатта. Лекин, С. Р. Жафри томонидан амалга
оширилган бу иш ал-Хоразмийнинг географик меросини ўрганишга
қўшилган улкан ҳисса бўлди

3

.

Ал-Хоразмийнинг “Китаб сурат ал-ард” асари асосида қайта тикланган

харитани диққат билан ўрганар эканмиз, унда ўрта асрлардаги аш-Шош
вилояти ва унга туташ ҳудудлар ҳақидаги маълумотларга ҳам дуч келамиз.

Асар харитасининг Каспий денгизи вилояти ва Ўрта Осиё ҳудудлари

тасвирланган қисмида аш-Шош вилояти “Билад аш

-

Шош ва Тарбанд” (

دلاب

1

Крачковский И. Ю. Избранные сочинения в 6 тт. Том 4. Арабская географическая

литература. – М.–Л.: Изд-во АН СССР, 1957. – C. 87.

2

Там же. – C. 97.

3

Aini K. S. Al-Khwarazmi and his contribution to the word culture // Al-Khwarazmi’s

geographical map of the world based on the book “Surat al-ard”. – Srinagar, 1985. – С.14.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

72

شلا

دنبراط و شا

) номи билан қайд этилган. Шу тариқа Ал-Хоразмий бошқа

кўплаб ҳудудларнинг номи сингари аш-Шош вилоятини ҳам ўша давргача
кузатилмаган, янги ном билан атайди ва бу ерларни саклар мамлакати деб
кўрсатади

1

. Харитадаги маълумотларга суяниб Шош вилоятининг жой-

лашган ўрни борасида бошқа географик асарлар ва хариталардан фарқли
равишда ўзига хос ҳамда уларда мавжуд бўлмаган янги маълумотларга эга
бўлиш мумкин. Жумладан, хаританинг чап тарафида Каспий денгизи
тасвирланиб, “Баҳр Хворазм ва баҳр Журжон ва Табаристон ва ад-Дайлам”
(

مليدلاو ناتسربط و ناجرج رحب و مزراوخ رحب

) деб номланган

2

. Харитада шу давргача

бўлган хариталар орасида биринчи марта Орол денгизи тасвири алоҳида
келтирилган, у Каспий денгизининг жанубий қисмида жойлашган номсиз
кўл, яъни “батиха” (

ةحیطب

) ёзуви билан белгиланган. Хаританинг марказий

юқори қисмида жойлашган “Аввали наҳри Балх” (

خلب رهن لوا

) деб номланган

кўл тасвири ва “жабал” (

لبج

) сўзи мавжуд ердан бошланган “Наҳри Балх” (

رهن

خلب

), яъни Амударё Каспий денгизи яқинидаги “батиха” (

ةحیطب

) ёзуви билан

белгиланган қисмига келиб қуйилгани тасвирланган. Ўз ўрнида “Наҳри
Балх”га оқими давомида яна икки дарё

“Наҳри ас

-

Син” (

نبصلا رهن

) дарёси ва

номсиз, “наҳр” (

رهن

) сўзининг ўзи билан қайд этилган дарё келиб қуйилиши

акс эттирилган. “Наҳри Балх” дарёсининг қуйи оқимида Хворазм (

مزراوخ

)

қайд этилган бўлиб, у аш-Шош вилояти билан бир хил шимолий кенгликда
акс эттирилган.

Хаританинг юқори қисмида “жабал”, яъни тоғ ёзуви билан қайд этилган

ердан бошланиб, уч ирмоқ қўшилиб ҳосил бўлган яна бир дарё Каспий
денгизига келиб қуйилиши тасвирланган. Бу дарё ва унинг ирмоқларига
“наҳр” сўзи билангина изоҳ берилган. Унинг жойлашуви ва оқимининг
йўналишига кўра Сирдарё дарёси деган хулосага келиш мумкин. Ал-
Хоразмий асар матнида Сирдарёни “Наҳр Товил” деб атайди

3

. Дарёнинг

координатларини келтириб, у ҳам Орол денгизига қуйилишини таъкидлаган.

“Билад аш

-

Шош ва Тарбанд” хаританинг марказида, 42º,5 кенгликда

жойлашганлигини кўриш мумкин. Шимолда у “Наҳри Балх”, шарқда “Бурж
Ҳижора” (

ةراجح جرب

) (бу жой минорали бино тасвири билан қайд этилган),

ғарбда Хворазм ва жанубда “жабал” сўзи билан қайд этилган тоғликлар ва
Ахсикат ёки Ахсикас (

ثكیسخا

) билан чегерадош қилиб тасвирланган.

Харитада жойлашган манзиллар ва жой номлари билан солиштирадиган

бўлсак, “Билад аш

-

Шош ва Тарбанд” ёзуви катта ҳарфлар билан қайд

қилинган ва унинг доира шаклида белгиланган маркази ҳам бошқа
манзилларникига кўра йирикроқдир. Хаританинг асосий хусусиятларидан
бири шуки, унда аш-Шош вилояти хаританинг “Наҳри ас

-

Син” дарёси

1

Булгаков П. Г., Розенфельд Б. А., Ахмедов А. А. Мухаммад ал-Хорезми. – М., 1983. – С. 196.

2

Буриев А. Сведения по Средней Азии в “Географии” Ал-Хорезма // Общественные науки в

Узбекистане. К 1200-летию ал-Хорезми. № 7. – Т., 1983. – С. 74.

3

Булгаков П. Г., Розенфельд Б. А., Ахмедов А. А. Мухаммад ал-Хорезми. – М., 1983. – С. 207.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

73

“Наҳри Балх” дарёсига қуйиладиган еридан жануброқда тасвирланган. Яъни
Амударё дарёси аш-Шош вилоятидан шимолда қайд этилган. Бу каби
маълумот эса ўрта асрларда география билан шуғулланган араб олимлари
асарларининг ҳеч бирида учрамайди. Фикримизча, ал-Хоразмийнинг бу
маълумотлари Птолемейнинг “География” асарига асосланган ва ўз ҳолича
сақлаб қолинган. Ўша даврда Шарқ илм-фанида ўзига хос юқори обрўга эга
бўлган Птолемейнинг маълумотларини ал-Хоразмий изоҳлашга, аниқ-
лаштиришга, тўлдиришга ва айрим ҳолларда асл ҳолида сақлашга интилган

1

.

Харитада “Наҳри ас

-

Син” дарёси тасвирланган ернинг шарқий қисмида

“Бурж ал

-

Ҳижора” (

ةراجح جرب

) ва “Искандария аш

-

шарқия” (

ةیقرشلا ةيردنكسا

) деб

номланган манзиллар ва яна кўплаб далилларнинг мавжудлиги ал-Хоразмий
хаританинг бу қисмини яратишда Птолемейнинг “География” асарига
таянганлигини яна бир бор исботлайди

2

. Ҳинд олимаси

Розия Жафрининг

фикрича, ал-Хоразмийнинг “Китаб сурат ал-ард” асари Птолемей ишлари-
нинг арабий адаптацияси ва унга янги ҳамда замонавий маълумотларнинг
қўшилган шаклидир

3

.

Хусусан, харитадаги маълумотлардан кўринадики, аш-Шош вилояти

тасвирланган ҳудудда яна тўртта жой номи келтирилган. Булар

(шарқдан

ғарбга) ат-Тароз (

زارطلا

), Исбижоб (

باجیبسا

), Тарбанд (

دنبراط

) ва Банокат ёки

Банокас (

ثكانب

) дир. Бу шаҳарлар ҳам “Наҳри Балх” дарёсининг жанубида

тасвирланган. Бу шаҳарларнинг барчаси ўрта асрларда Шош ва Илоқ
воҳасининг шаҳарлари таркибида бўлганлиги ўша давр араб географлари
манбаларидан бизга маълум. IX

X асрлар риёзий жуғрофия намояндалари

(ал-Хоразмий, Суҳроб, ал-Фарғоний ва ал-Баттоний) асарларида аш-Шош
Сирдарёнинг қуйи оқимида жойлашган мамлакат сифатида келтирилади.

Ат-Тароз (

زارطلا

) ёки Тароз, айрим манбаларда, Қошғарийда Тироз (

زارط

)

ва “Ҳудуд ал-олам” асарида Тирор (

رارط

) шаклларида ҳам қайд этилган.

Исфижоб вилоятида турклар чегарасидаги шаҳар. Исфижобдан 26 фарсах
масофада жойлашган. Бу шаҳар илк бор VI аср Византия манбаларида
Talluecz ёки Thallovez шаклида туркларнинг савдо маркази сифатида қайд
этилган. Хитой манбаларида унинг номи Ta-lo-se, туркий тилдаги манба-
ларда эса Талас ёки Талос шаклида келтирилган. Бу шаҳарнинг харобалари
Жанубий Қозоғистондаги ҳозирги Тароз шаҳри ёнида жойлашган

4

.

Исбижоб (

باجیبسا

) – аш-Шош вилоятининг ислом давридаги пойтахти

бўлмиш Бинкатдан 4 марҳала масофада жойлашган шаҳар ва вилоятнинг
номи. Унинг номи бошқа манбалар: ас-Самъонийда

Исфижоб (

باجیفسا

),

1

Буриев А. Сведения по Средней Азии в “Географии” Ал-Хорезма // Общественные науки в

Узбекистане. К 1200-летию ал-Хорезми. № 7. – Т., 1983. – С. 77.

2

Булгаков П. Г., Розенфельд Б. А., Ахмедов А. А. Мухаммад ал-Хорезми. – М., 1983. – С. 203.

3

Географическая карта мира ал-Хорезми по книге «Китаб сурат ал-ард». – Душанбе, 1985. – С. 69.

4

Ибн Ҳавқал. Китоб Китаб сурат ал-ард (Мовароуннаҳр) / Араб тилидан таржима ва изоҳлар

муаллифи Ш. С. Камолиддин. – Т., 2011. 268-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

74

Байхақий ва Қошғарийда

Испижоб (

باجیپسا

), Қудама ва ал-Яқубийда

Исбишоб (

باشیبسا

), Наршахийда эса Истижоб (

باجتسا

) шаклида ҳам кел-

тирилган

1

. У жуда машҳур пойтахт шаҳар бўлиб, обод мадина ва рабаддан

иборат бўлган. Шаҳар ҳозирги Чимкент вилоятидаги Сайрам қишлоғининг
марказида жойлашган.

Тарбанд (

دنبراط

) ёки Турорбанд (

دنبراروط

) шаҳри аш-Шош вилоятига тобе

бўлган. IX

X асрларда Турорбанд ёки Ўтрор аш-Шошнинг энг чекка шаҳар-

ларидан бўлиб, Мовароуннаҳрга туташган ва у Фароб (

باراف

) деб ҳам

номланган. Ал-Истахрий, Ибн Ҳавқал ва ал-Муқаддасий маълумотларида бу
шаҳар Бороб (

باراب

) номи билан ҳам қайд этилган. Беруний шаҳарларнинг

координатларини ҳисоблаб чиққанда, Тарбанд, Шалжи ва Исбижобни аш-
Шош вилоятига киритади. Илк ўрта асрлар шаҳри бўлган Тарбанд, қадимги
турк руник ёзуви ёдгорликларида (VIII аср) Kangu Tarban шаклида
эслатилади ва сўнгги асрлардаги Ўтрор шаҳри билан бир шаҳар, деб
ҳисобланади

2

.

Банокат (

ثكانب

) – аш-Шош дарёсининг бўйида, унга Илоқ дарёсининг

қуйилиш ери қаршисида жойлашган. Ибн Хавқалда бу шаҳар Банокат ва
Фанокат (

ثكانف

) шаклида берилган. Ал-Истахрий, Ал-Муқаддасий ва Беруний

маълумотларида Бинокат ва Банокит шакллари учрайди. Бу шаҳар мўғуллар
босқини вақтида вайрон этилган, Темурийлар даврида эса қайта тикланиб,
Шоҳрухия деб аталган. Унинг харобалари Сирдарё бўйида Оҳангарон
дарёсининг унга қуйилган еридан юқорироқда жойлашган бўлиб, Шарқия
деб аталади

3

.

Бурж ал

-

Ҳижора (

ةراجح جرب

) – харитада бу жой минорали бино тасвири

билан тасвирланган бўлиб, у Тароздан шарқроқда ва Навокатдан жанубда
жойлашган. Бу ҳақда Беруний ўзининг “Қонуни Масъудий” асарида шундай
ёзади: “Бинкат аш-Шош вилоятининг пойтахти, туркий “Тошканд”, юнон
тилида эса “Тош минора”дур”. Беруний “Ҳиндистон” асарида бу борада
батафсилроқ тўхталиб, “Шош” сўзи бу шаҳарнинг туркий номланиши, яъни
“Тош-канд” сўзидан олинган бўлиб, “Тош қалъа”дур. Птолемей “География”
асарида ҳам худди шундай маълумот келтириб, уни “Тош минора” деб
атайди” деб хабар беради

4

.

Шунингдек, хаританинг бу қисмида юқорида қайд этилган шаҳар ва жой

номларидан ташқари яна кўплаб шаҳар ва марказлар ҳам тасвирланган.

1

Ибн Ҳавқал. Китоб Китаб сурат ал-ард (Мовароуннаҳр) / Араб тилидан таржима ва изоҳлар

муаллифи Ш. С. Камолиддин. – Т., 2011. 265-б.

2

Камолиддин Ш. С. Ўрта асрлар аш-Шош вилояти // “Мозийдан садо” журнали. 2015 йил, 2-

3-сон, 29-б.

3

Ибн Ҳавқал. Китоб Китаб сурат ал-ард (Мовароуннаҳр) / Араб тилидан таржима ва изоҳлар

муаллифи Ш. С. Камолиддин. – Т., 2011. 242-б.

4

Булгаков П. Г., Розенфельд Б. А., Ахмедов А. А. Мухаммад ал-Хорезми. – М., 1983. – С.

203; Бируни. Индия. Избр. произведения. – Т.: Фан, 1963. Т. 2. – С. 271; Бируни. Канон
Масъуда. Ч. 1. – С. 471.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

75

Хворазм (

مزراوخ

), Самарқанд (

دنقرمس

), Бухоро (

اراخب

), Балх (

خلب

), Ахсикат ёки

Ахсикас (

ثكیسخا

), Навокат ёки Навокас (

ثكاون

), Сажистон (

ناتسجس

), Ашруста

(

هتسورشا

), Хожанд (

ةدنجخ

), Жийрфат (

تفریج

), ал-Қизр (

رزقلا

) каби шаҳарлар

шулар жумласидандир. Айрим шаҳарларнинг номлари келтирилмай,
“мадина” (

ةنيدم

) сўзи билан чекланган. Харитада кўплаб тоғ тизмалари акс

эттирилган, лекин улардан ҳеч бирининг номи келтирилмаган, балки
“жабал” (

لبج

) сўзи билангина қайд этилган. “Китаб сурат ал-ард” асари

хариталарида жойлашган ўрни аниқ шаҳарларни ичи бўялган қора рангли
доира билан, жойлашган ўрни тўла аниқланмаган ва тахминий белгиланган
шаҳарлар ичи бўш доиралар билан белгиланган

1

.

“Китаб сурат ал-ард” асари харитаси Марказий Осиё, хусусан, аш-Шош

вилояти тарихий географияси нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга.
Юқорида таъкидлаганимиздек, Ал-Хоразмийнинг географик рисоласи ўрта
аерлардаги энг биринчи географик асар эди, шу ўринда, аш-Шош вилоя-
тининг жойлашган ўрни борасидаги маълумотларнинг ҳам энг қадимий-
ларидан бири ҳисобланади. Жой номларининг ёзилиши ва уларнинг
жойлашишидаги айрим ноаниқликларга қарамасдан, бу харита аш-Шош
вилояти тарихий географияси бўйича маълум даражада муҳим манба бўлиб
хизмат қилиши мумкин, чунки унда берилган номларнинг айримлари ёзма
манбаларда қайд этилмаган. Шундай қилиб, ал-Хоразмийнинг “Китаб сурат
ал-ард” асари ва унда келтирилган маълумотлар бутун Шарқда география
фанининг ривожланишига катта ҳисса қўшди.

СУЛАЙМОНОВА ҲУЛКАР

Тадқиқотчи, ТошДШИ

Абу Мансур ас-Саолибий ҳаёти ва ижодий меросининг

ўрганилиши хусусида

Аннотация. Мазкур мақолада машҳур ўрта аср араб адабиётшуноси ва

тилшуноси Абу Мансур ас-Саолибий ҳаёти ва ижодий меросининг дунё миқёсида

ўрганилишига оид маълумотлар баён этилган. Турли тадқиқотчиларнинг мазкур

мавзудаги илмий ишларига муносабат билдирилган.

Таянч сўз ва иборалар: Абу Мансур ас-Саолибий, қўлёзма, тазкира, антология,

котиб, расаил.

Аннотация. В настоящей статье рассматриваются вопросы, связанные с

изучением биографии и творческого наследия известного арабского средневекового

ученого-филолога Абу Мансура ас-Саалиби, а также высказывается отношение к

различным научным исследованием в этой области.

1

Джафри С. Р. Введение и интерпретация карты // Географическая карта мира ал-Хорезми

по книге «Китаб сурат ал-ард». – Душанбе, 1985. – С. 71.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов