Коллекция исторических документов Центра восточных рукописей: исследование, реформа и задачи на будущее

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
  • Центр восточных рукописей имени Абу Райхана Беруни при Ташкентском государственном институте востоковедения
CC BY f
109-114
1
1
Поделиться
Исламов, Ш. (2015). Коллекция исторических документов Центра восточных рукописей: исследование, реформа и задачи на будущее. Востоковедения, 2(2-3), 109–114. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/15551
Шарифжон Исламов, Центр восточных рукописей имени Абу Райхана Беруни при Ташкентском государственном институте востоковедения

Главный специалист

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Статья  посвящена  коллекции  исторических  документов,  хранящихся  в центре  восточных  рукописей  и  значению  исследований,  проводимых  в  рамках  проектов. Уделяется  особое  внимание  содержанию  и  выполнению  постановлений  правительства направленных на изучение и хранение исторических источников.

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

109

каталоги тадж., Мунзави, при описании тюркских сочинений – все: Щеглава,
работы, статьи, исследования, издания.

9) За основу берется древняя, датированная рукопись. При описании

списков отмечается различие их, если оно имеется; дается их краткое
палеографическое описание.

10) При описании за руководство берутся “Правила подготовки к изда-

нию памятников литературы Востока”. – М., 1961 г.

ИСЛАМОВ ШАРИФЖОН

Бош мутахассис,

ТошДШИ ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги

Шарқ қўлёзмалари маркази

Шарқ қўлёзмалари марказида сақланаётган тарихий

ҳужжатлар коллекцияси: тадқиқотлар, ислоҳотлар ва

келгуси вазифалар

Аннотация.

Мақола Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари марказида сақ-

ланаётган тарихий ҳужжатлар коллекцияси ва унда олиб борилаётган тадқиқот лойиҳа-
ларининг моҳиятига бағишланган. Шунингдек, тарихий манбаларни ўрганиш, сақлаш ва ом-
малаштириш йўлида чиқарилган ҳукумат қарорларининг мазмуни ва унинг бажарилишига
алоҳида эътибор қаратилган.

Таянч сўз ва иборалар:

Шарқ қўлёзмалари, тарихий ҳужжат, тадқиқот, ислоҳот,

реестр, интеграция.

Аннотация.

Статья посвящена коллекции исторических документов, хранящихся в

центре восточных рукописей и значению исследований, проводимых в рамках проектов.
Уделяется особое внимание содержанию и выполнению постановлений правительства
направленных на изучение и хранение исторических источников.

Опорные слова и выражения:

восточные рукописи, исторический документ, иссле-

дование, реформа, реестр, интеграция.

Summary.

This article is devoted to the study of historical documents stored at the Center for

Oriental Studies (COS) and the importance of the researches conducted within the framework of
projects. Besides, special attention was drawn to the procurement of the government Decrees
directed to the investigation of saving historical documents.

Keywords and expressions:

Oriental manuscripts, historical document, research, reform,

register, integration.

Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний

номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази ноёб ёзма манбалар хазинаси Марказий
Осиёдаги етакчи ҳисобланиб, дунёнинг энг бой қадимий ёзма манба хазина-
ларидан бири сифатида 2000 йил халқаро ЮНЕСКО ташкилотининг “Бутун
Жаҳон Маданий Мероси” рўйхатига киритилган.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

110

Мазкур хазинада 26000 жилд ноёб Шарқ қўлёзма асарлар, 40000 қадимги

тошбосма ва босма асарлар, 5000 ноёб тарихий ҳужжатлар каби турли кол-
лекциялар мавжуд бўлиб, улар миллатимизнинг буюк ўтмиши, маданияти,
илм-фан тарихини ўзида акс эттиради. Ёзилган даври бўйича манбалар ми-
лодий IX–ХХ асрларга мансуб бўлиб, улар тарих, маданият, адабиёт, мате-
матика, астрономия, астрология, география, табобат, кимё, маъданшунослик
каби соҳаларга оид. Асарлар араб, форс, туркий, урду ва бошқа шарқ тил-
ларида битилган. Шунингдек, манбалар хазинасида XIV асрдан XX асргача
бўлган даврларда ишланган ноёб миниатюралар сақланади. Қўлёзмаларни
миниатюралар билан безатиш, яъни асар сюжети қаҳрамонлари ва воқеала-
рини тасвирларда акс эттириш санъати Шарқ китобат санъатининг ўзига хос
жиҳатларидан ҳисобланади.

Манбалар хазинасининг нодир коллекцияларидан бирини тарихий ҳуж-

жатлар ташкил қилади. Улар турли даврларда Ўзбекистон ва унга ҳам-

ҳудуд минтақаларга тегишли бўлиб, форс, ўзбек ва араб тилларида битил-

ган. Ҳужжатларнинг мазмунига кўра, аждодлар силсиласини ўзида акс эт-

тирувчи турли қадимги шажаралар, қозихона ҳужжатлари, ёрлиқлар, ёзиш-

малар, Самарқанд ва Бухорода бунёд этилган мадрасаларнинг қурилишига

доир маълумотларни акс эттирувчи ҳужжатлар тўпламларидир. Ҳужжатлар

матни юзасига ҳукмдорнинг шаклдор муҳри босилиб тасдиқланган. Муҳр-

ларда эса ҳукмдорнинг унвони, исми, отасининг исми ва бошқа маълу-

мотлар акс эттирилган.

Тарихий ҳужжатлар коллекциясидаги энг қадимий ҳужжат XIV асрга оид

бўлиб, энг сўнггиси ХХ асрнинг I чорагига тааллуқлидир. Ҳужжатларнинг
яна бир гуруҳи – қозилик ҳужжатларидир. Булар тарихий ҳужжатлар кол-
лекциясининг катта қисмини ташкил қилади.

Коллекцияда сақланаётган муҳим тарихий манбалардан яна бири

“Навоий альбоми” деб ном олган бўлиб, 16 та муаллифнинг аслиятдаги 594

та ёзишма хатларини ўз ичига олган альбомдир. Бу бевосита бобомиз

Алишер Навоий томонидан жамланган бўлиб, Абдураҳмон Жомий, Хожа

Убайдуллоҳ Аҳрор, Алишер Навоий ва бошқаларнинг ўзаро ёзишмаларидан

иборат. Бу каби ноёб тўплаб дунёда ягона ва автограф манба бўлиб Шарқ

қўлёзмалар маркази тарихий ҳужжатлар коллекциясининг ноёб дурдонала-

ридан бири ҳисобланади.

Хазинадаги барча ҳужжатлар тўлиқ каталоглаштирилмаган бўлса-да,

ҳозирга қадар уларнинг айрим турлари, яъни Хива қозилик ҳужжатлари,
Ўрта Осиё ёрлиқлари, “Навоий альбоми”даги хатлар нашр қилинган.

Мустақиллик давридан кейин, хусусан, сўнгги йилларда таълим соҳасида

ҳукуматимиз томонидан туб ислоҳотлар амалга оширилиши натижасида
ноёб манбаларни ўрганишга, айниқса, ёш шарқшунос тадқиқотчилар ва
магистр талабаларнинг қизиқиши ортиб бораётганлигини қайд этиш лозим.
Бу эса, уларнинг ёзма манбалар устида эркин тадқиқотлар олиб бориш-
ларига шароитларнинг яратилишини тақозо этади.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

111

Айни қизғин жараёнларда Юртбошимиз томонидан 2014 йил Самарқанд

шаҳрида ўтказилган “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг
тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳа-
мияти” халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги билдирилган фикр-
мулоҳазалар ҳали шу пайтгача амалга оширилмаган, лекин моҳияти бўйича
ўта муҳим бўлган лойиҳанинг бошланишига туртки берди. Жумладан,
халқаро конференция очилиш маросимида: “

Ўзбекистоннинг ўзида китоб

фондларида юз мингдан зиёд қўлёзма асарлар сақланмоқда. Уларнинг асосий
қисми ЮНЕСКОнинг Маданий мерос рўйхатига киритилган. Ўрта асрлар
Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг қўлёзмалари Европа ва Осиёнинг
Буюк Британия, Германия, Испания, Россия, Франция, Миср, Ҳиндистон,
Эрон ва бошқа кўплаб мамлакатларидаги кутубхоналарнинг “олтин
фонд”ини ташкил этади. Бу фактлар нимадан далолат беради? Бу, энг
аввало, ўрта асрларда яшаб, ижод этган буюк Шарқ аллома ва мутафак-
кирларининг тенгсиз асарлари ва илмий мероси фақат бир миллат ёки
халқнинг эмас, балки бутун инсониятнинг маънавий мулки эканини яна бир
бор тасдиқлайди. Бу – бебаҳо бойлик, янги ва янги авлодлар учун дониш-
мандлик ва билим манбаи, керак бўлса, янги кашфиётлар учун ажойиб ма-
териалдир. Бизнинг давримизгача етиб келган бу бой меросдан бутун
башарият равнақи йўлида оқилона ва самарали фойдаланиш — бу сиз билан
бизнинг вазифамиз, сиз билан бизнинг бурчимиздир

1

. Президент томонидан

билдирилган ушбу фикрларда, аввало, ноёб манбаларга бўлган чуқур
ҳурмат, иккинчидан, манбаларнинг тадқиқотлари кенг оммалаштирили-
шининг зарурати, учинчидан, уларнинг келгуси авлодга бус-бутун етказили-
шига қаратилган эзгу мақсадлар акс этади.

Марказ фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш юзасидан 2014

йил 8 июлда чиқарилган Президентнинг ПҚ-2204-сонли қарори

2

, Вазирлар

Маҳкамасининг 2014 йил 7 август, ВМ 219-сонли қарори

3

айни муддао бў-

либ, юқорида зикр этилган Самарқанд шаҳридаги конференцияда билди-
рилган фикр-мулоҳазаларнинг узвий давоми бўлди. Жумладан, мазкур қа-
рорларда ёзма меросимизни сақлаш, қайта тиклаш ва ўрганиш, шу билан

1

Президент Ислом Каримовнинг «Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг

тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзуидаги
халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқи. “Халқ сўзи”, 2014 йил.

2

“Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси тузилмасини янада мақбуллаштириш

ҳамда Республика академик илм-фани ва Олий таълимининг интеграциясини мустаҳкамлаш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, ПҚ-2204, Тошкент ш., 2014 йил 8 июль, Ўзбекистон
Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 32-сон, 396-модда.

3

“Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузурида Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ

қўлёзмалари маркази фаолиятини ташкил этиш ҳамда кутубхонанинг янги биноси
қурилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, ВМ-219, Тошкент ш.,
2014 йил 7 август, 219-сон, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й.,
32-сон, 406-модда.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

112

бирга уларнинг электрон базасини яратиш, соҳага бевосита ёш мутахас-
сисларни жалб этиш каби вазифалар белгилаб ўтилди. Марказнинг соҳага
алоқадор бўлган мутахассислари, юқорида белгилаб берилган ҳукумат қа-
рорларини дастуруламал сифатида эътиборга олиб, шу кунга қадар ҳали
амалга оширилмаган ўта масъулиятли ва долзарб бўлган лойиҳани амалга
оширишга киришдилар. Жумладан, “

Тошкент давлат шарқшунослик инсти-

тути ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари марка-
зида сақланаётган тарихий ҳужжатлар ҳолати таҳлили ва сақлаш ша-
роитларини яхшилашнинг илмий асослари ва амалиёти

” номли лойиҳа мақ-

сади манбалар хазинасидаги барча тарихий ҳужжатлар коллекциясини тўлиқ
консервация амалиётларидан ўтказиш, ўта оғир ҳолатдаги ҳужжатлар устида
реставрация амалиётларини бажариш ва барча ҳужжатлар коллекциясини
тўлиқ электронлаштиришдан иборат.

Чунончи, мазкур масала юзасидан Тошкент давлат шарқшунослик инс-

титути ҳузуридаги Шарқ қўлёзмалари маркази реставрацион лаборато-
риясининг моддий техник базасини янгилаш, зарурий ускуна ва материаллар
билан таъминлаш ишлари 2011–2012 йиллар давомида амалга оширилди.
Шунингдек, бўлим мутахассислари хорижий марказларда малака ошириб
қайтишди. Натижада, 2013 йилдан бошлаб манбалар хазинасидаги ноёб та-
рихий ҳужжатларнинг консервация ва реставрация амалиётлари илк бора
жаҳон стандартлари асосида апробациядан ўтказиш ишлари амалга оши-
рилди. Олинган натижалар асосида жорий йилда хазинадаги барча тарихий
ҳужжатларнинг сақланиш шароитларини жаҳон стандартларига мувофиқ-
лаштириш, таъмирга муҳтож ҳужжатларни юқори технология ва методлар
асосида таъмирлаш амалиётларини ўтказиш юзасидан лойиҳа устида иш
бошланди. Лойиҳанинг муҳим жиҳатларидан бири, лойиҳа натижасида барча
тарихий ҳужжатларнинг электрон вариантлари яратилади ва бу эса ноёб ҳуж-
жатлардан фойдаланиш натижасида турли зарарланишларнинг олдини олади.

Лойиҳанинг илк натижалари ҳам мазкур соҳада амалга оширилиши лозим

бўлган кўплаб вазифалар, ечилиши лозим бўлган масалаларни рўёбга чиқар-
моқда. Лойиҳанинг илк босқичида ҳужжатлар коллекциясидаги ҳар бир ҳуж-
жат тафтиш қилинди. Уларнинг ўлчамлари, варақ форматлари, рулон ва бошқа
шаклдаги кўринишлари ўрганиб чиқилди. Рулон ҳужжатлар учун жаҳон стан-
дартларига мувофиқ махсус қутилар, варақ шаклидагиларнинг форматларига
мос равишда ясалиши лозим бўлган ғилофларга аниқлик киритилди.

2015 йилда Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари марказида

“Манбашунослик ва матншунослик илмий-экспериментал лабораторияси”
ташкил этилди. Ушбу лабораторияда ихтисослик йўналишлари бўйича тала-
баларга назарий ва амалий билимлар берилди. Мазкур лаборатория тала-
балари марказдаги фаолият юритаётган лойиҳаларга жалб этилди. Жумла-
дан, шулардан қизиққан 4 нафар магистр-талабалар тарихий ҳужжатлар
ҳолатини ўрганиш ва таъмирлаш лойиҳасига ҳам жалб этилди. Натижалар


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

113

шуни кўрсатмоқдаки, ноёб манбаларнинг сақланиш ҳолатига доир ама-
лиётлар ёки электрон нусхаларини тайёрлаш жараёнларида бевосита иш-
тирок этган талабаларда ноёб манбаларга бўлган чуқур ҳурмат, эҳтиёт-
корлик ҳисси кучаймоқда. Тадқиқотчининг вазифаси нафақат манбани ўрга-
ниш, балки зарараланишнинг олдини олиш борасидаги масъулияти ҳам бор-
лигини англашмоқда. Бу эса, айниқса, ёш мутахассисларнинг маънавий тар-
биялашдаги катта бир амалий ютуғи бўлишига ишонамиз. Сабаби, сир эмас,
аксарият тадқиқотчилар ёндашувида асосий мақсад бўлиб, манбани ўрга-
ниш, таржима ёки табдил орқали оммалаштириш ётади. Лекин манбани ке-
йинги авлодлар томонидан бошқа назар ва ёндашувлар билан ҳали очил-
маган қирраларини ўрганиш учун унинг сақланишига ҳам алоҳида масъу-
лиятни англатиш вақти келди. Сабаби, манбаларга ҳурмат бевосита аждод-
ларимизга бўлган ҳурматни англатади.

Манбалар хазинасидаги ноёб ҳужжатлар қоллекциясини сақлаш шароит-

ларини яхшилаш, таъмирга муҳтож ҳужжатларни таъмирлаш ўта нозик касб

ва мутахассисдан катта билим ҳамда амалий илм базасини талаб этади. Бироқ,

бу каби ноёб мутахассисларга эҳтиёж катта. Мазкур жараёнларга соҳага дахл-

дор бўлган ёшларни жалб этиш, устоз-шогирд сифатида билим ва кўник-

маларни кенг тарқатиш республикамизнинг ўзга ёзма манба хазиналарида

сақланаётган ҳужжатлар ҳолатини яхшилашга ҳам катта таъсир кўрсатади.

Зеро, аждодларимиздан бизга мерос бўлиб қолган ёзма мероснинг бутлигини

сақлаш ва авлодларга етказиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир.

Марказнинг илмий фаолиятида бу хазинадаги манбаларни ўрганиш

баробарида уларни сақлаш, таъмирлаш, коллекцияларни бойитиш ҳамда

ўзбекистонлик ва хорижлик тадқиқотчиларга хизмат кўрсатиш ишларига

ҳам жиддий эътибор берилади.

Юртимизда маданий мерос объектларини замонавий техникалар билан

таъминлаш, манбаларнинг сақланиш шароитларини яхшилаш борасида кўп-

лаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мазкур ислоҳотларнинг зарурати ва

моҳияти Юртбошимизнинг кўплаб қарорларида акс эттирилган. Жумладан,

Президентимизнинг 2014 йил Самарқанд шаҳрида ўтказилган “Ўрта асрлар

Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий

цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзуидаги халқаро конферен-

циянинг очилиш маросимидаги нутқида шу ҳам таъкидландики, таълим со-

ҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ортида ёшларни миллий маънавий

қадриятлар асосида пухта тарбиялаш, миллати ва юрти учун фидойи ёш-

ларни ўстириш каби эзгу мақсадлар мавжуд. Мана шундай ёшларни тар-

биялаш йўлида аждодларимиздан мерос бўлиб қолган илмий мерос ишончли

пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Албатта, мазкур йўналишда ушбу соҳада фаолият юритаётган илмий

ходимлар ва мутахассисларнинг ҳиссаси катта бўлиши аниқ. Соҳа мутахас-

сислари фаолиятини қадрлаш, тадқиқотларини оммалаштириш ва ёш тад-

қиқотчиларни улар билан биргаликда тадқиқотлар олиб боришга жалб этиш

энг устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Соҳа тадқиқотчиларининг оғир


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

114

ва машаққатли меҳнатини ҳукумат раҳбари ҳам Самарқанд конферен-

циясида алоҳида қайд этиб ўтди: “Бугунги фурсатдан фойдаланиб, сизларга,

сизларнинг тимсолингизда эса сизларнинг ҳамкасбларингизга – олимлар, та-

рихчи-шарқшунослар, археологлар, антропологлар, сарғайиб кетган қадимги

қўлёзма ва саҳифалар устида кўз нурини тўкиб машаққатли меҳнат қилаёт-

ган бошқа кўплаб соҳаларнинг мутахассисларига самимий миннатдорлик

билан мурожаат қилиб айтмоқчиман: сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз ту-

файли ўтмишда яратилган инсоният тафаккури хазинаси бугунги авлодлар

ва замондошларимиз учун хизмат қилмоқда, олис-олис даврлар ва цивили-

зацияларнинг ажойиб ва сирли олами ўзини намоён этмоқда”

1

.

Лойиҳа ишлари даврида кўплаб мулоҳазалар юзага келмоқда, уларнинг

барчаси лойиҳа сўнгида яратилиши кўзда тутилган ўқув-услубий қўллан-

мада алоҳида хулосалар асосида батафсил баён этилади. Улардан бирини

ушбу мақоланинг хулосаларидан бири сифатида ҳам айтиш мумкин. Жумла-

дан, юқорида зикр этилган қарорларда Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ

қўлёзмалари марказига республикадаги барча ноёб қўлёзма ва тошбосма

асарларнинг электрон реестрини тузиш вазифаси юклатилган ва бу борада

ишлар олиб борилмоқда. Мазкур йўналишдаги ишни тарихий ҳужжатларга

ҳам қўллаган ҳолда, республикамиздаги барча тарихий ҳужжатлар коллек-

цияларининг реестрини тузиш, юқоридаги эзгу мақсадларни яна ҳам тўл-

дирувчи ишлардан бири бўлади.

ҚОРИЕВ ОДИЛЖОН

Тарих фанлари номзоди, ТошДШИ ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги

Шарқ қўлёзмалари маркази

Термизлик алломалар илмий меросини ўрганиш масаласи

Аннотация.

Мақола ўрта асрларда яшаб ижод этган термизлик олимларнинг илм-

фаннинг турли йўналишларида қолдирган илмий мероси ва бу мероснинг ўрганилиши маса-
ласига бағишланган. Бу минтақадан етишиб чиққан олимлар гуманитар, шу жумладан,
ислом илмлари билан бир қаторда, аниқ фанлар соҳасида ҳам самарали меҳнат қилиб,
ўнлаб асарлар ёзганлар. Бу асарлар қўлёзмалари нусхалари жаҳоннинг турли мамлакатлари
қўлёзмалар хазиналарида сақланади. Бу асарларни имкон даражасида аниқлаб, уларни
ўрганиш ва нашр қилиб, халқимизга етказиш муҳим вазифа ҳисобланади.

Таянч сўз ва иборалар:

Мерос, қўлёзма, нусха, Мовароуннаҳр, фиҳрист, хазина, Термиз,

аллома, ислом илмлари, гуманитар соҳа, аниқ фанлар, адабиёт, фалакиёт, ҳандаса.

1

Президент Ислом Каримовнинг «Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг

тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги
халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқи. “Халқ сўзи”, 2014 йил 16 май.


inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов