Биология ва тиббиёт муаммолари, 2017, №1 (93) 213
ЛЕКЦИИ
УДК: 616.379-008.64
ДИАБЕТДАН ОЛДИНГИ ҲОЛАТ
Ш.А. ХУСИНОВА, М.Х. АБЛАКУЛОВА
Самарқанд Давлат медицина институти, Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд
ПРЕДДИАБЕТ
Ш.А. ХУСИНОВА, М.Х. АБЛАКУЛОВА
Самаркандский Государственный медицинский институт, Республика Узбекистан, г. Самарканд
PREDIABETES
Sh.A. HUSINOVA, M.X. ABLAKULOVA
Samarkand State Medical Institute, Republic of Uzbekistan, Samarkand
Эпидемиология
. Бугунги кунда дунёда 230
миллиондан ортиқ одам қандли диабетдан азият
чекмоқда, яъни ушбу кўрсаткич тахминан 6%
катта ёшли аҳолини ташкил этади. Охирги 35
йилда Ўзбекистонда қандли диабет касаллиги
билан рўйхатга олинган беморлар сони 4
маротаба кўпайган. Аммо бу маълумотлар қандли
диабетнинг Ўзбекистонда тарқалишини ҳақиқат-
дан акс эттирмайди. Ўзбекистоннинг 3 шаҳрида
ўтказилган эпидемиологик текширишлар қандли
диабетнинг тарқалиши, рўйхатга олинган
беморларга нисбатан 10 баробар юқори эканли-
гини кўрсатди. Охирги 35 йилда қандли диабет
билан касалланганларнинг 50% - 40-59 ёшли
аҳолига тўғри келади. Қандли диабетга чалинган
беморлар орасида юрак-қон томир ва инсульт
касалликлари тарқалиши 2-3 баробар, кўриш
қобилиятини йўқотиш хавфи 10 баробар,
нефропатия ривожланиши хавфи 12-15 баробар,
оёқ гангренаси ривожланиши 20 баробар
юқоридир. Қандли диабет 2-типининг 50%
беморларида турли макро- ва микротомирлар
зарарланиши асоратлари кузатилади. Диабет
касаллигидан
олдинги
ҳолат
углеводлар
алмашуви ўзгаришининг қандли диабет 2-
типининг клиник манифестациясигача бўлган
босқич сифатида характерланади. Ушбу тасниф
мақсадли равишда яқин келажакда касаллик
ривожланишининг юқори хавфи борлигини
таъкидлаш учун киритилган. Инсон углевод
моддаси
алмашинувининг
шу
босқичида
касалликни ёки тўхтатиши ёки қандли диабетнинг
хавфли асоратларини олдини олиши мумкин.
Диабетдан олдинги ҳолатда турмуш тарзини ва
овқатланиш бўйича ўзгартириш киритмаган
шахсларнинг 15-30%да қандли диабетнинг 2-типи
ривожланади. Россияда Nation текширишлари
маълумотларига мувофиқ 19,3% аҳоли, яъни бу
20,7 миллион одам ушбу ҳолатдан азият чекади.
Уларнинг кўпчилиги 45-54 ёшга ва аёлларга (11,4
млн) мос келади.
Диабетдан олдинги ҳолатни аниқлаш.
Диабетдан олдинги ҳолат ўз ичига глюкоза
миқдорининг оч ҳолатда (наҳорда) бузилиши
(глюкоза вена плазмасида оч ҳолатда 6,1-7,0
ммоль/л, глюкоза яхлит капилляр қонида 5,6-6,1
ммоль/л), глюкозага толерантлик бузилиши
(қонда глюкоза миқдори 75 г глюкоза билан
юкланишдан кейин 2 соат ўтганда - 7,8 - 11,1
ммоль/л, вена плазмасида (вена плазмасида ва
яхлит капилляр қонда) ёки ҳар икки юқорида
кўрсатилган ҳолатларнинг биргалигида кузатили-
ши олади. Диабетдан олдинги ҳолат шунингдек
қон таҳлилида гликирланган гемоглобин (HbA1c)
миқдорини текшириш натижасига асосланиб
аниқлаш мумкин. Диабетдан олдинги ҳолат
ташхиси қўйиш учун гликирланган гемоглобин
фоизи 5,7% дан 6,4% гача, диабет учун - 6,5% ёки
ундан юқори фоизни ташкил этади. Диабетдан
олдинги ҳолат хамма вақт ҳам қандли диабетнинг
2-типи ривожланишига олиб келмайди, аммо
кўпчилик ҳолатларда (70%) беморларда қандли
диабетнинг 2-типи ривожланади. Наҳорда
глюкоза миқдори юқори ёки глюкозага толерант-
лигининг бузилиши бор кишиларнинг 25% да 3-5
йил давомида қандли диабетнинг 2 – типи
ривожланади, 25%да – глюкозага толерантлик
нормаллашади, 50%да диабетдан олдинги ҳолат
сақланиб қолади.
Глюкоза миқдорининг қонда ошиши фақат
қандли диабет ривожланиш хавфи эмас, балки
юрак-қон тизими касалликларининг кўпайишига
олиб келади. Яъни диабетдан олдинги ҳолатда
юрак-қон томир касалликлари билан оғриш хавфи
2-4 маротаба ошади (Nathan 2007). Ундан
ташқари диабетдан олдинги ҳолатда микро-
томирларда ўзгаришлар (ретинопатия, нефро-
патия, полинейропатия) пайдо бўлади, улар
клиник белгиларсиз ривожланади ва қандли
диабет 2-типи ташҳисини қўйиш пайтида
касалликнинг жиддий асорати сифатида намоён
бўлади.
Диабетдан олдинги ҳолат хавф омиллари
ва ташҳиси.
Диабетдан олдинги ҳолатнинг бош
муаммоси клиник белгиларнинг яққол намоён
бўлмаслигидир. Кўпчилик беморлар қандли
диабет 2-типига ўтгунга қадар ушбу ҳолат
борлигини билмайдилар. Бу ҳолат мавжудлигини
фақат врач аниқлай олади. Диабетдан олдинги
ҳолат ташхиси қонда глюкоза миқдорини
Диабетдан олдинги ҳолат
214 Проблемы биологии и медицины, 2017, №1 (93)
наҳорда, глюкоза толерантлик тестини (75 мг
глюкозани қабул қилганда 2 соат ўтгандан сўнг
гликемияни аниқлаш) ёки қонда гликирланган
гемоглобин миқдорини аниқлашдан сўнг
қўйилади. АҚШ диабет ассоциацияси (ADA)
тавсиясига мувофиқ, барча 45 ёшдан ошган,
бундан ташқари ортиқча вазни ёки семизлиги ва
қўшимча хавф омили бор кишиларнинг ёшидан
катъий назар барча кишилар диабетдан олдинги
ҳолатни аниқлаш бўйича скринингдан ўткази-
лиши керак (жадвал 1). Умумий популяцияда
метаболик синдромнинг тарқалиши юқори бўлиб,
14% дан 24% ни ташкил этади. Метаболик
синдром тарқалиши бўйича АКШ етакчи ўрин
эгаллаб, Шимолий Европа давлатларида ҳам
қисман кўп учрайди. Финляндия ва Швецияда
ўтказилган
тадқиқотларга
кўра.
Углевод
алмашинувининг бузилишисиз кечган метаболик
синдром 10% аёлларда ва 15% эркакларда, юқори
гликемияда наҳорда ва глюкоза толерантлиги
бузилганда- 42% ва 64%, қандли диабетда эса-
мос равишда 78% ва 84%.
Жадвал 1.
АҚШ диабет ассоциациясининг диабетдан олдинги ҳолати билан беморларни скринингдан ўтказиш
бўйича тавсияси
Мақсадли
популяция
45 ёшдан ошган барча аҳоли
ёшидан қатъий назар ортиқча вазни ёки семизлиги бор барча кишилар (тана масса индекси
>25 кг/м
2
)
Скрининглар
оралиғида
ҳар уч йилда - қонда глюкоза миқдорини наҳорда, глюкоза толерантлик тестини ва қонда
гликирланган гемоглобин миқдорини аниқлашдан сўнг нормал кўрсаткичларда
ҳар йили агар беморларда диабетдан олдинги ҳолат аниқланса ёки қандли диабет
ривожланиш хавфи юқори бўлса
Ташхисни
қўйиш
мезонлари
агар қонда глюкоза миқдори наҳорда, глюкоза толерантлик тести ва қонда гликирланган
гемоглобин миқдори натижаси диагностик чегарадан юқори бўлса – ташхис тула тасдиқланади
агар глюкозанинг даражаси наҳорда текширганда ва глюкозага толерантлик ва гликирланган
гемоглобин даражаси текшириланда натижалар дискордант бўлса, натижалар диагностик
чегарадан баланд бўлса текширишни қайта ўтказиш шарт.
Даволаш-
профилактик
тактикаси
овқатланиш ва жисмоний фаоллик бўйича маслаҳат бериш;
ТМИ>35, ёши 60 дан кам, ёки анамнезида гестацион диабет бўлса беморга метформин
буюрилади
Даволаш.
Диабетдан олдинги ҳолатни ўз
вақтида аниқлаш ва даволаш қандли диабет 2-
типи ривожланишининг олдини олишга ёки
касалликнинг пайдо бўлишини орқага суришга
имкон беради. Нафақат углевод моддалари
алмашинувига, балки ёғ алмашинуви бузилишига,
артериал қон босимига қаъий назорат қилиш
қандли диабет 2-типи ва юрак-қон томир
асоратлари хавфини баҳолаш мақсадида алоҳида
аҳамият бериш керак. Диабетдан олдинги ҳолатни
коррекция қилишда турмуш тарзини ўзгартириш
ва жисмоний фаолликни ошириш, тана вазнини
камайтириш,
тўғри
овқатланиш,
зарарли
одатларни бартараф этишга йўналтирилган
ҳаракатлар муҳим роль ўйнайди. Умумий тана
вазнини 5% дан 7% га йўқотиш ва ҳар куни 30
минутдан жисмоний машқ бажариш диабет
ривожланиш хавфини 58%га камайтиради.
Диетотерапия
тамойиллари:
оддий,
тез
сўриладиган углеводларни чеклаш, клетчаткага
бой овқатларни истеъмол қилиш, тўйинган ва
кўптўйинмаган ёғлар, монотўйинмаган ёғлар
истеъмол қилиш афзалрок, алкогол ичишни
юқори
калориялиги
ва
гипогликемия
ривожланишининг хавфи (<30гр суткасида)
ҳисобга олган ҳолда чеклаш. Овқатланиш бир
суткада 5-6 маротаба, кичик порцияда, маълум
бир вақтда, бу тана массасини нормал чегарада
сақлаш ва гликемия миқдорини кескин ўзгариб
кетишини олдини олади.
Жисмоний фаоллик, унинг тури, шиддати,
давомийлиги ва тезлиги ҳғар бир бемор учун
индивидуал белгиланиб, беморнинг ёшига,
жисмоний фаоллигига, умумий аҳволига,
диабетик асоратлари борлиги ва йўлдош
касалликларини ҳисобга олган ҳолда танланиши
лозим. Аммо кўп ҳолларда, айниқса ноалкогол
жигарнинг ёғли касаллиги билан хасталанган
беморларда, турмуш тарзининг ўзгариши бўйича
белгиланган тавсиялар чекланган узоқ вақтга
чўзилмайдиган
глюкоза
миқдорининг
камайишига олиб келади. Бу ҳолларда
глюкозанинг даражасини камайтирувчи бошқа
чораларни кўллаш катта аҳамиятга эга бўлиб
кўпгина беморларга медикаментоз терапияни
бериш зарурати туғилади Экспертларнинг
фикрига кўра, турмуш тарзини ўзгартириш узоқ
вақт давомида гликемик назоратни ушлаб
туришга имкон бермаслиги туфайли ташхис
қўйилгандан
кейин
дарҳол
метформин
буюрилиши керак. Клиник текширишларнинг
натижалари метформинни қўллаш диабетдан
олдинги ҳолат босқичида самара беришини
тасдиқлайди.
Метформин препаратларини муваффа-
қиятли қўллашнинг муҳим шарти уларни адекват
Ш.А. Хусинова, М.Х. Аблакулова
Биология ва тиббиёт муаммолари, 2017, №1 (93) 215
дозада қўллашдир. Америка диабет ассоциацияси
ва
диабетни
тадқиқот
килиш
Европа
ассоциацияси консенсусига мувофиқ оптимал
доза деб 1700-2000 мг/суткада овқатланиш
вақтида эрталаб ва кечқурун [14[. Препаратни
чидамлилиги 80%га якин, абсолют чидамлилик
эса фақат 25%. Метформинни қўллашнинг клиник
самарадорлиги даволашни бошлагандан 6 ойдан
кам бўлмаган муддатда баҳолаш лозим.
Метформин препаратлари нафақат қанд
камайтирувчи таъсирга эга бўлиб, балки липидлар
алмашинуви, инсулин ва цитокининларга
сезувчанлик, тана вазнини камайтирувчи хоссага
ҳам эга. Метформиннинг таъсир этувчи
механизми хусусияти қонда дастлабки инсулин
миқдори
боғланган
инсулиннинг,
эркин
инсулинга
нисбатан
ўзгариши
ҳисобига,
инсулиннинг проинсулинга нисбатан ошиши
туфайли камроқ камайишига имкон беришидир.
Метформиннинг таъсир этиш механизмининг
муҳим
занжири
инсулин
резистентлик
камайишининг
яққол
ифодаланишида
ва
ҳужайраларнинг глюкозани ўзлаштиришининг
яхшиланишидир. Ундан ташқари препарат
жигарда
қон
айланишини
кучайтиради,
глюкозани гликогенга айланиши жараёнини
тезлаштиради ва жигарнинг глюкоза ишлаб
чиқаришини сусайтиради. Метформин триглице-
ридлар, холестерин, зичлиги паст ёки жуда паст
липопротеидлар даражасини 10-20%га камай-
тиради. Дастлабки даражадан эса 50%га, зичлиги
баланд липопротеидлар даражасини эса кўтаради,
шунингдек қоннинг фибринолитик хоссаларини
яхшилайди. Метформин препаратини қўллашнинг
қулайлиги гипогликемия ривожланиши хавфи
йўқлиги ва гликирланган гемоглобиннинг
камайишида яққол намоён бўлади.
Хулоса
: қандли диабет хаётга хавф солувчи
касаллик бўлиб, юрак-қон томир асоратларининг
ривожланишини асосий сабабчисидир. Диабетдан
олдинги
ҳолат
қандли
диабет
2-типи
ривожланишидан олдинги ҳолатдир. Мазкур
атамани қандли диабет келажакда ривожланиши
мумкинлигини таъкидловчи атама сифатида
ишлатилади. Диабетдан олдинги ҳолат семизлик
ва метаболик синдром билан чамбарчас
боғлангандир. Тана масса индекси 24-29 орасида
бўлган ва семизлик билан оғриган одамларда
диабетдан олдинги ҳолат мавжудлигини гумон
қилиш ва уни махсус мос текширишни ўтказиш
лозим. Ўз вақтида ташхис қўйиш ва даволаш
қандли диабет 2-типи ривожланишини, унинг
асоратларини орқага суришга ва баъзан олдини
олишга имкон беради. Диабетдан олдинги
ҳолатни коррекция қилишда асосий ролни соғлом
турмуш тарзини ўзгартириш уйнайди. Кўпинча
турмуш тарзини коррекция қилиш углевод
моддаси
алмашишини
кўрсаткичларини
нормаллаштиришда етарли бўлмай медикаментоз
давога эҳтиёж туғилади. Диабетдан олдин ҳолат
билан оғриган беморларга метформин қўллаш
қандли диабетнинг 2 типини профилактика
қилишда қўл келади.
Адабиётлар:
1.
Бутрова С.А. Эффективность Глюкофажа в
профилактике сахарного диабета 2 типа. РМЖ.
2003, № 27, с. 1494-1498.
2.
Глобальный доклад по диабету, ВОЗ, 2016 г.
3.
Дедов И.И., Шестакова М.В., Галстян Г.Р.
Распространенность сахарного диабета 2типа у
взрослого населения России (исследование
NATION). – Сахарный диабет. –2016. – 19 (2). – с.
104-112.CDC (Centers for Disease Control and
Prevention). Awareness of prediabetes-UnitedStates,
2005–2010. MMWR Morb Mortal Wkly Rep.
2013;62(11):209–212.
4.
Дедов И.И., Сунцов Ю.И. Эпидемиология
сахарного диабета. Сахарный диабет. Руковод-
ство для врачей. авт. Дедов И. И., Шестакова
М.В.Универсум Паблишинг. М.,2003; 75–93.
5.
ADA. Prevention or delay of type 2 diabetes.
Diabetes Care. 2016b;39(suppl 1):S36–S38.
6.
Babey SH, Wolstein J, Diamant AL. Prediabetes
in California: Nearly Half of California Adults on
Path to Diabetes. Policy Brief UCLA Cent Health
Policy Res. 2016 Mar;(PB2016-1):1-8.
7.
Bergman M. Pathophysiology of prediabetes and
treatment implications for the prevention of type 2
diabetes mellitus. Endocrine. 2013 Jun;43(3):504-13.
8.
Isomaa B., Almgren P., Tuomi T., Forsen B. et
al. Cardiovascular morbidity and mortality associated
with the metabolic syndrome. Diabetes Care, 2001;
24: 683–9.
9.
Nathan DM, Davidson MB, DeFronzo RA, et al;
American Diabetes Association.Impaired fasting
glucose and impaired glucose tolerance: implications
for care. DiabetesCare. 2007;30(3):753–759.
10.
Nathan D. et al. Medical Management of
Hyperglycemia in Type 2 Diabetes: A Consensus
Algorithm for the Initiation and Adjustment of
Therapy: A consensus statement of the American
Diabetes Association and the European Association
for the Study of Diabetes // Diabetes Care, 2009, vol.
32, p-1-11.
11.
Kanat M, Mari A, Norton L, et al. Distinct β-cell
defects in impaired fasting glucose and impaired
glucose tolerance. Diabetes. 2012;61(2):447–453.
14. Ramachandran A., Snehalatha C., Yamuna A.
Cost-Effectiveness of the Interventions in the Primary
Prevention of Diabetes Among Asian Indians Within-
trial results of the Indian Diabetes Prevention
Programme (IDPP). Diabetes Care 2007; 30: 2548–
2552.