Ушбу тадқиқотнинг максади - тугиш ешидаги аелларда фолий кислота танқислигини аниқлаш ва унинг
ривожланишига олиб келадиган баъзи хавф омилларини ўрганиш. Тадқиқотда 246 тугиш ешидаги аеллар орасида махсус савол нома бўйича фолий кислотаси танкислигини ривожланишига олиб келадиган баъзи омиллар ўрганилди. Қон
зардобида темир, ферритин, трансферрин кўрсаткичлари биохимик анализаторида текширилди, фолий кислотаси кўрсаткичлари микробиологик усулида аниқланди. Олинган натижаларга кўра сурункали ошкозон ичак касалликлари, сурункали гепатит билан касаллланган беморларда фолий кислотасини кўрсаткичлари соғломларга нисбатдан пастроқ -
9,15±0,16 нг/мл и 13,23±0,32 нг/мл (р<0,01). Энтеробиоз, лямблиоз билан зарарланган ва зарарланмаганлар орасида фолий кислотаси кўрсаткичлари деярли фаркланмади -11,95±0,26 нг/мл ва 12,13±0,23 нг/мл (р>0,05). Мунтазам равишда кўкатлар, дуккакликлар, бойитилган ун махсулотларини истьемол этганлар орасида фолий кислота кўрсаткичи 12,73x0,18 нг/мл ташкил этди, кам истьемол этганлар орасида бу кўрсаткич пастрок, яъни 8,11 ±0,20 нг/мл (р<0,01)