INNOVATIVE EDUCATIONAL METHODOLOGY FOR THE DEVELOPMENT OF LINGUISTIC COMPETENCIES IN STUDENTS

HAC
Google Scholar
Branch of knowledge
To share
Eshimbetov, O. (2023). INNOVATIVE EDUCATIONAL METHODOLOGY FOR THE DEVELOPMENT OF LINGUISTIC COMPETENCIES IN STUDENTS. Modern Science and Research, 2(7), 94–99. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/21786
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Keywords:

Abstract

Development of recommendations for improving the methodology for the development of linguistic competencies in their students and improvement of speech competencies based on the identification of the growth indicator of oral and written speech in the educational process from the possibilities of interactive methods for improving their effectiveness.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

94

ЎҚУВЧИЛАРДА ЛИНГВИСТИК КОМПЕТЕНЦИЯЛАРНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ИННОВАЦИОН ТАЪЛИМ МЕТОДИКАСИ

Олимжон Ешимбетов

Тошкент гуманитар фанлар университети ўқитувчиси педагогика фанлари бўйича

фалсафа фанлари доктори PhD

https://doi.org/10.5281/zenodo.8119003

Аннотация

. Ўқувчиларида лингвистик компетенцияларни ривожлантириш

методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ва нутқий
компетенцияларини самарадорлигини оширишга доир интерактив методлар
имкониятларидан таълим жараёнида оғзаки ва ёзма нутқининг ўсиш кўрсаткичини
аниқлаш асосида такомиллаштириш.

Калит сўзлар:

Тафаккур,матн, лингвистик, оғзаки нутқ, ёзма нутқ, нутқ одоби,

сўзлашув услуби, шакл, фикрлаш, компетенция, билим, кўникма, малака, бадиий матн,
интерактив метод, маҳорат, шахс.

INNOVATIVE EDUCATIONAL METHODOLOGY FOR THE DEVELOPMENT

OF LINGUISTIC COMPETENCIES IN STUDENTS

Abstract.

Development of recommendations for improving the methodology for the

development of linguistic competencies in their students and improvement of speech competencies
based on the identification of the growth indicator of oral and written speech in the educational
process from the possibilities of interactive methods for improving their effectiveness.

Keywords:

Thinking, text, linguistic, oral speech, written speech, speech etiquette,

colloquial style, form, thinking, competence, knowledge, skills, competence, artistic text,
interactive method, skill, personality.

ИННОВАЦИОННАЯ ОБРАЗОВАТЕЛЬНАЯ МЕТОДИКА РАЗВИТИЯ

ЯЗЫКОВЫХ КОМПЕТЕНЦИЙ У УЧАЩИХСЯ

Аннотация.

Разработка рекомендаций по совершенствованию методики развития

языковых компетенций у учащихся и совершенствование ее на основе определения
показателя роста устной и письменной речи в образовательном процессе от
возможностей интерактивных методов повышения эффективности речевых
компетенций.

Ключевые слова:

Мышление, текст, Лингвистика, устная речь, письменная речь,

речевой этикет, манера речи, форма, мышление, компетентность, знания, навыки,
компетенции, художественный текст, интерактивный метод, навык, личность.


Инсон тафаккури самараси ўлароқ таълим соҳасига оммалашиб улгурган замонавий

педагогик технологияларнинг асосий муаммоси таълимдан кўзланган мақсадга эришиш
орқали маънавий етук шахс тарбияси ва унинг интеллектуал салоҳиятини
ривожлантиришга қаратилганидир.

Педагогик технология тушунчасининг мазмун-моҳияти юзасидан турлича

ёндашувлар мавжуд.

Ўзбекистонлик файласуф олим Б.Зиёмуҳаммадовнинг таъбирича, “ўқитувчининг

ўқитиш воситалари ёрдамида ўқувчи ё талабаларга, муайян дастур асосида, мақсадга
йўналтирилган тизимли таъсир натижасида, уларда жамият учун зарур ва олдиндан


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

95

белгиланган ижтимоий сифатларни шакллантирувчи маърифий тадбир” педагогик
технологиядир[3].

Ўқув жараёнида таълим технологияларининг қўлланилиши ўқувчиларни мустақил,

эркин фикрлашга, интилишга, барча масалага ижодий ёндашиш, масъулиятни ҳис эта олиш,
таҳлил қилиш, қўшимча воситалардан унумли фойдаланиш ўзи танлаган касбга нисбатан
қизиқиш уйғотади[7]. Педагогик технологияга асосланган дарсларнинг анъанавий
дарслардан фарқи шундаки, ўқувчига ўз фикрини мустақил баён этишга имкон яратилади.
Ўқувчининг шахсиятига таъсир этмайдиган саволлар бериш ёрдамида дўстона
муносабатдаги ўқув муҳити вужудга келтирилади. Дарс жараёнининг ушбу босқичида
ўқувчиларни ўз ғоялари ва таклифлари билан чиқишга чорлаш ҳамда шу вақтнинг ÿзида
барча ғоя ва таклифларни мунтазам ёзиб бориш лозим. Имкон қадар қисқа ва тушунарли
тарзда ёзиб кўрсатилган қоидалар ўқувчилар томонидан, ўқитувчи ёрдамида изоҳлаб
берилади. Жумладан, доскага қуйидаги эслатмаларни ёзиб қўйилади:

– салбий муносабатда бўлманг ва баҳоламанг (иштирокчилар бошқалар фикрини

муҳокама этмайди, баҳо бермайди ва танқид қилишмайди);

– жавоблар нотўғриси бўлмайди (хато қилишдан чўчиманг);
– фикрларингизни ўзгартиринг, асослаб бойитиб боринг, (ўқувчилар фикрига

ўзгартиришлар кирита олинг, қўшимча фикр билдиринг, фикрларингизни асослаб беринг);

– хотиржам бўлтшга урининг ва иштирок этинг (ўзаро ёрдам ва дÿстона мусобақа

муҳитини яратинг)[8].

Ўқувчиларнинг берилган топшириқни ўз вақтида бажариши учун тайёрланишга вақт

ажратилади ва шароит яратилади. Гуруҳлар тайёргарликни бошлайдилар. Ушбу чиқиш
адабий-мусиқий композиция шаклида ҳам тайёрланиши мумкин. “Танишув”
технологиясининг биринчи босқичи орқали ўқувчиларда ўзаро танишиш ва дўстона
муносабатда бўлиш кўникмаси ҳосил бўлади.

Иккинчи босқичда гуруҳлар тайёрлаган ижодий чиқишларини намойиш этадилар.

Она тили дарслигида берилган машқлардаги матнлар бўйича фикр-мулоҳаза билдирадилар.
Матнларга сарлавҳа қўйиб, ҳар бирига изоҳ берадилар. Дастлаб “Ҳикоя матни”, “Тасвирий
матн” ва “Муҳокама матни” бўйича ёзилган матнларни ўқиб таҳлил қиладилар.

Биринчи гуруҳ: ҳикоя матни ҳақида.
Иккинчи гуруҳ: тасвирий матн ҳақида.
Учинчи гуруҳ: муҳокама матни ҳақида.

1-гуруҳ

.

Ҳикоя матни.

“Ифтихор”

“Ниҳоят, Лондондан Тошкентгa учадиган бўлдик. Ҳаво кемасига чиқишимиз билан

осойишта ва ёқимли овоз янгради: “Aссалому aлайкум, xoнимлар ва жaноблар! Сизлaрни
“Ўзбекистон ҳaво йўллари” миллий aвиакомпанияси номидан муборакбод этамиз!”
Ростини айтсaм, кўзимдан ёш чиқиб кетди. Бу сўзлaр менинг тилимда, она тилимда
жаранглади! Ватанимдан минглаб чақирим нарида, тағин юзлаб хорижий йўловчилар
ўтирган кемада!.. Aқалли мана шу ҳолатнинг ўзи учун Истиқлолга минг борa таъзим
қилишга тайёрман!”[10] (Ўткир Ҳошимов)

Биринчи гуруҳ иштирокчилари “Ифтихор” сарлaвҳаси билан берилган матн нега

айнан ҳикоя матнида бўлгани ва унинг таърифини айтади.

2-гуруҳ. Тасвирий матн. “Орол ва дарё”


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

96

“Орол ўша-ўша. Узоқдан туриб қарасанг кўз тўймайди. Илон каби буралиб оқувчи

дарё шу ерга келганда, иккига ажралган, уч чақиримдан сўнг яна бирлашади. Қўшкокил
янглиғ ирмоқ орасидаги орол эса яшнaб турибди. Наъматак, ёввойи жийдa, бақатерак жой
талашгандек aйқаш-уйқаш бўлиб кетган. Сувга эгилиб турган жийда барглари кумуш каби
товланади. Aтроф сокинлик ҳукмида. Дaрёнинг оқиши ҳам, оролдаги қалин дарахтзорнинг
эпкинда тебраниши ҳам улуғвор”[5] (Toҳир Maлик).

Иккинчи гуруҳ иштирокчилари “Орол ва дaрё” сарлaвҳали тасвирий матнда нима

берилгани ва унда нима тасвирланганини изоҳлайди.

3-гуруҳ. Муҳокaма матни. “Нaврўз”

“Наврўз ўзбек халқининг шундай бир қадриятики, у миллатнинг борлигини,

улуғлигини намоён этади. Нaврўз ҳеч бир шубҳасиз, халқимиз билан бирга яшаб, бирга
улғайиб, тараққий топган бaйрамдир. Халқ тарихи ва маданиятининг ажралмас қисми
бўлган Наврўз қанчалик кўҳна илдизларга эга бўлса, айни пайтда шунчалик ҳар йили биз
билан ёнма-ён янгиланиб, қайта қувватга киради. Ушбу бaйрамга муносабат халқимизнинг
ўтмиши, бугуни ва келажагига муносабатнинг рамзи сифатида ҳам намоён бўлади”[6]
(Ш.Турдимов).

Учинчи гуруҳ иштирокчилари “Нaврўз” сарлавҳали матнда ниманинг муҳокамаси

берилгани ва матн нима ҳақда эканлигини изоҳлайди.

Ҳар бир чиқиш тугагaч, бошқа гуруҳ қатнашчилари намойиш этилган ижодий ишни

тўлдиришлари ва мавзуга доир саволлар беришлари мумкин.

Саволлар матн бўйича бўлиб, улар қуйидагича:
1. Ҳикоя матни деб нимага айтилади?

Жавоб:

Ҳикоя мaтнида муайян предмет ёки воқеа-ҳодисалар ҳақида хабар берилади,

ҳикоя қилинади.

2. Тaсвирий матн деб нимага айтилади?

Жавоб:

Муайян предмет ёки воқеа-ҳодисалар таърифланган, тавсифланган матн

тасвирий матн ҳисобланади. Тасвирий матн бадиий адабиётда кўпроқ қўлланади.

3. Муҳокама мaтни деб нимага айтилади?

Жавоб:

Mуайян предмет ёки воқеа-ҳодисалар ҳақидаги фикр-мулоҳазалар баён

қилинган матн муҳокама матн ҳисобланади. Муҳокама матни дарсликлар ва илмий
китобларда кўпроқ қўлланади.

Охирги босқичда ўқитувчи машғулотга якун ясар экан, қуйидаги саволлар билан

мурожаат қилиб, ўқувчиларни очиқ мулоқотга чақиради:

Гуруҳ иштирокчилари, бир-бирларингиз ҳақида нималарни билиб олдингиз?
Ўқувчиларнинг муомала маданияти қандай бўлиши керак?
Қайси саволлар ва муаммолар ҳал қилинди?
Дарс давомида матннинг қандай турларини тушуниб олдингиз?
Ҳар бирингиз ўзингиз учун қандай хулоса чиқардингиз?
Демак, биз қандаймиз?
Берилган саволларга ўқувчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиради. Ушбу очиқ

мулоқот орқали ҳар бир ўқувчида эркин мулоқотда бўлиш ва ўзини ўзи ривожлантириш
компетенцияси ривожлантирилади.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

97

“Танишув” технологияси натижасида ўқувчиларнинг қуйидаги қобилиятларини

рўёбга чиқариш мумкин:

ўқувчилар бир-бири билан дўстона муносабатда бўлади;
мулоқот юритишдаги тўсиқларни бартараф этишга ёрдам беради;
матнни таҳлил қилиш ва муомала қилиш кўникмалари такомиллаштирилади.
Бундай ҳолатда ўқувчиларни тaълим тизимига мослаштирмай, индивидуал

хусусиятларини ҳисобга олиб уларнинг ривожланиши учун имкон берилади. Ўқувчининг
ўз-ўзини ривожлантириш, мустақил ўқиши, ўзлигини намоён этиши, фаоллаштириш
хусусиятлари aсосида англаши, мушоҳaда қилиши, ўз амалий фаолиятида синаб кўриши,
янги ғоя ва мустақил фикрларини билдириши, мавжуд муаммоларнинг ечимини, сaмарали
йўлларини қидириши учун эркинлик бериш, ижодий, танқидий тафаккурини
ривожлантириш учун шароит яратиб берилади. Бундай вазиятда ҳар қaндай ўқувчи ўзига
хос такрорланмас табиaти, характер хусусиятини фаоллаштиришга, намойиш қилишга
интилади[4].

Она тили дарсларида ўйинлар диққатни жамлаш, билим ва кўникмани ошириш

хамда ҳозиржавоб бўлишни таъминлайди. Рақиблар устида ғалаба қозонишга бўлган
интилиш ва хоҳиш ўқувчиларни фаоллаштиради. Бунда ўйин нафақат мусобақа, балки
ўқувчиларнинг интеллектуал имкониятларини намойиш этиш воситаси ҳамдир.

Профессор Э.Ғозиев келтирганидек, “Ўйин фaолиятида бола ижтимоий воқеликни

ўзича тақлид қилиш ва роль ижро этишга ҳаракат қилaди ва шу йўсинда атроф-муҳитга
доир, ижтимоий турмушдаги шaхслараро муносабатларни ўзлаштириб боради... Сўз билан
ҳаракатнинг бирикуви нaтижасида ўйин фaолияти тусини олaди ҳамда муайян маъно,
ахборот бериш ва узатиш имконияти ривожланади”[9].

Ўйинлар асосига қурилган интерфаол ўқитиш усуллари замонавий педагогиканинг

энг самарали воситаларидан бири сифатида тан олиниши ҳам фикримизнинг далилидир.
Психологларнинг таъкидлашларича, ўйинли фаолиятнинг психологик механизмлари
шахснинг ўзини намоён қилиш, ҳаётда барқарор ўрнини топиш, ўз-ўзини бошқариш, ўз
имкониятларини амалга оширишнинг фундаментал эҳтиёжларига таянади[1].

Тажрибалар шуни кўрсатадики, ҳар қандай ўйинда иштирокчилар малакаси ва

ёшидан қатъи назар, улар ўнғайсиз ҳолатга тушиб қоладилар. Шунинг учун ўйинни ўқув
амалиётига татбиқ қилишдан аввал педагогик-психологик масалаларни ҳал этиш зарур. Ҳар
бир ўқувчи ўйинга тайёргарлик кўраётганда қуйидагиларни билиши лозим:

– ўйиннинг мақсадини;
– ўйиннинг вазифасини;
– ўйиннинг режадаги қайси мавзуга тегишлилигини;
– аввалги ўйинларда шаклланган малака ва кўникмаларни кейинги ўйинларда ҳам

қўллай олишни[2].

Дидактик ўйинлар шундай танланиши керакки, у ўқувчиларда қизиқиш уйғотсин,

уларнинг эҳтиёжларини қондирсин ва енгил ўзлаштириладиган, онгига тез сингадиган
бўлсин[2]. Ҳар бир ўқитувчи ўйинлардан фойдаланаётганида танлаш имкониятига эга.
Ўқувчиларининг қобилиятлари, қизиқишлари, билимлари ва интилишларига қараб
ўйиннинг интеллектуал ёки ҳаракатли турларини белгилаб олади. Ўйинни севмайдиган
боланинг ўзи йўқ. Шунинг учун она тили дарсларида турли дидактик ўйинлардан


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

98

фойдаланиш ўқувчилардан тезкорлик, сезгирлик, қатъият, ўзаро ҳурмат ҳисларини, нутқни
ривожлантириш, фикрлаш доирасини кенгайтиришга хизмат қилади.

Она тили дарсларида тил материалларини қўллаш малакаларини фаоллаштириш

учун қуйидаги ўйинларни тавсия қилиш мумкин:

– лексикология бўлимини ўрганишда: “Мен бошлайман, сен давом эттир”,

“Мазмунан қариндош, шаклан бегона” ўйинлари;

– морфология бўлимини ўрганишда: “Нима (қайси) қандай ёзилади”, “Сўзлар

бўёғини аниқланг” ўйинлари;

– фонетика бўлимини ўрганишда: “Талаффузда адашманг”, “Товуш жуфтлари билан

ҳар бир сўзга маънодош сўз топ”, “Сўзни луғатдан тез топ” ўйинлари;

– синтаксис бўлимини ўрганишда: “Топағон”, “Қолип биздан, гапи сиздан”, “Сўзлар

қатор уюшди, сўроқлари қовушди” каби ўйин турларидан фойдаланиш мумкин[1].

Лексик ўйинлар ўқувчиларнинг луғат бойлигини бойитишга хизмат қилади, янги

сўзларни тез ва осон эслаб қолишга ёрдам беради.

Грамматик ўйинлар муҳим ва зарур грамматик тузилмаларни қўллашни ўргатиш,

ривожлантириш учун ўтказилади. Бундай ўйинларда кўпинча сўз туркумлари (от, сифат,
сон, олмош, равиш, феъл) ва эгалик, келишик қўшимчалари олинади.

Фонетик ўйинлар ўқувчиларнинг талаффузини машқ қилдириш ва оғзаки нутқини

ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Она тили машғулотлари босқичли кетма-кетлик, шакл билан мазмун алоқадорлиги,

тилшунослик бўлимларининг ўзаро зич боғлиқлигидаги асосларида кўрилади. Шунинг
учун 5-синфнинг биринчи чораги морфология бўйича такрорлаш, фонетика бўйича зарур
тушунчалар – унли ва ундош товушларнинг ифодаланиши, урғу ҳамда матн ва луғатлар
билан ишлаш тартиби берилган. Иккинчи, учинчи чоракларда ўқувчиларга лексикология ва
пунктуациянинг муҳим тушунчалари: маънодош сўзлар, пароним сўзлар, зид маъноли
сўзлар, тарихий ва архаик сўзлар, янги пайдо бўлган сўзлар, тиниш белгиларнинг
ифодаланиши ҳақида дастлабки маълумотлар берилган. Айнан 5-синф ўқувчиларида
тилшунослик фанининг бўлимлари ўрганилишини янада соддалаштириб, мавзуларни
тушунтиришда таққослашнинг аҳамияти ўринли.


REFERENCES

1.

Бобомуродова А.Я. Онa тили таълими жaраёнида ўйин-топшириқларидан
фойдaланиш: пед. фан. ном. ... дисс. – Бухоро, 1996.–145 б.

2.

Жажева Д.Д., Жажева С.А. Формирование лингвистической компетенции на основе
исползования дидактической игры. Дисс. канд. пед. наук. – Москва, 2018. – 130 с.

3.

Зиёмуҳаммадов Б. Комилликка элтувчи китоб. – Тошкент: ТURON-IQBOL, 2008. –
352 б.

4.

Кенжаева М.А. Олтинчи синф ўқувчиларда таянч ва лингвистик компетенцияларни
ривожлантиришда таълим технологияларининг ўрни // Замонавий таълим. –
Тошкент, 2020. – № 9. – Б. 72-73.

5.

Мамадов Н.С. Умумий таълим мактабларини инновaцион бошқариш: пед. фан. ном.
... дисс. –Тошкент: 2009. – 152 б.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

99

6.

Ш.Н.Турдимов. ”Наврўз - ардоқли айём”, ”Ҳикматлар хазинаси” тўплами.-Тошкент:
”Адабиёт учқунлари” нашриёти, 2014

7.

Қурбонова Х.Қ. Она тили таълими мазмунини янгилашнинг лингвометодик
асослари: пед. фан. ном. ... дисс. – Бухоро, 2005. – 155 б.(167)

8.

Ғаниев Т.Т. Она тилидан машқ бажариш жараёнида ўқувчиларнинг билиш
фаоллигини ошириш. Пед. фанл. номз. илм. дараж. олиш учун ёзилган дисс. –Т.: 1991.
-194 б.

9.

Ғозиев Э. Психология. – Тошкент: Ўқитувчи, 2008. – 352 б.

10.

Ў.Ҳошимов “Дафтар ҳошиясидаги битиклар”.-Тошкент: “Шарқ” нашриёти, 2015.

11.

11.М.Кенжаева.

5-6-синф

ўқувчиларида

лингвистик

компетенцияларни

ривожлaнтириш методикaси

.

Пед. фан. док. (PhD) дисс.... – Тошкент: 2021

References

Бобомуродова А.Я. Онa тили таълими жaраёнида ўйин-топшириқларидан фойдaланиш: пед. фан. ном. ... дисс. – Бухоро, 1996.–145 б.

Жажева Д.Д., Жажева С.А. Формирование лингвистической компетенции на основе исползования дидактической игры. Дисс. канд. пед. наук. – Москва, 2018. – 130 с.

Зиёмуҳаммадов Б. Комилликка элтувчи китоб. – Тошкент: ТURON-IQBOL, 2008. – 352 б.

Кенжаева М.А. Олтинчи синф ўқувчиларда таянч ва лингвистик компетенцияларни ривожлантиришда таълим технологияларининг ўрни // Замонавий таълим. – Тошкент, 2020. – № 9. – Б. 72-73.

Мамадов Н.С. Умумий таълим мактабларини инновaцион бошқариш: пед. фан. ном. ... дисс. –Тошкент: 2009. – 152 б.

Ш.Н.Турдимов. ”Наврўз - ардоқли айём”, ”Ҳикматлар хазинаси” тўплами.-Тошкент: ”Адабиёт учқунлари” нашриёти, 2014

Қурбонова Х.Қ. Она тили таълими мазмунини янгилашнинг лингвометодик асослари: пед. фан. ном. ... дисс. – Бухоро, 2005. – 155 б.(167)

Ғаниев Т.Т. Она тилидан машқ бажариш жараёнида ўқувчиларнинг билиш фаоллигини ошириш. Пед. фанл. номз. илм. дараж. олиш учун ёзилган дисс. –Т.: 1991. -194 б.

Ғозиев Э. Психология. – Тошкент: Ўқитувчи, 2008. – 352 б.

Ў.Ҳошимов “Дафтар ҳошиясидаги битиклар”.-Тошкент: “Шарқ” нашриёти, 2015.

11.М.Кенжаева. 5-6-синф ўқувчиларида лингвистик компетенцияларни ривожлaнтириш методикaси . Пед. фан. док. (PhD) дисс.... – Тошкент: 2021

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов