Болаларда ижодий тафаккурни ривожлантиришда оммавий ахборот во сита л аринине роли
Дунёда медиатехнологияларнинг шиддатли ривожланиши натижасида техноэтика илмий-амалий тадқиқотларнинг асосий тармоқларидан бирига айланиб бормоқда. Ахборот технологиялари инсониятнинг ҳаёт тарзи, таълим ва меҳнат жараёнлари, оилавий муносабатлари ҳамда давлатнинг фуқаролик жамияти билан ўзаро алоқасида жиддий ўзгаришларга сабаб бўлмоқда. Жамият ахборотлашувининг жадаллашуви ижобий жиҳатлар билан бир қаторда, ўқувчи-ёшларнинг зарарли ахборотлар таъсиридан ҳимоя қилишни тақозо этмоқда. Айниқса, ахборот хуружларининг турли кўринишларидан ўсиб келаётган авлодни ҳимоя қилиш, ўқувчи-ёшларда ахборот истеъмоли маданиятини ривожлантириш долзарб аҳамият касб этмоқда.