Медианинг “учинчи тўлқини” даврида: ахборотлашган жамиятда коммуникацияларининг ўзига хос жихатлари
Ахборот ва билим жамияти, оммавий ахборот воситаларининг мазкур ижтимоий тузилмадаги мавқеи, оммавий онг, оммавий маданият каби ҳодисалар шаклланишида тутган ўрни ҳақидаги дастлабки мулоҳаза ҳамда гипотетик прогнозлар ўтган асрнинг 60 йилларида шаклланди. Буига, маълум маънода, аудиовизуал ахборот-коммуникация воситалари, хусусан, телевидениенинг жадал тараққий топиши сабаб бўлди. Жамиятдаги коммуникация жараёнлари, аудиовизуал ахборот воситаларининг инсон онгига таъсири масалаларини ўрганиб чиққан М.Маклюэн, Д.Белл, Э.Тоффлер, Й.Масуда, Дж.Нейсбит каби футурологлар бу борада билдирган фаразлар айниқса аҳамиятлидир. Хусусан, Маршалл Маклюэн ўзининг “Гуттенберг галактикаси” асарида электрон ахборот воситалари дунёни тараққиётнинг илк даврларидек - аудиовизуал тарзда англашни шакллантириб, жамиятнинг ‘Тлобал қишлоқ” кўринишидаги электрон ижтимоий тузилмага трансформациясини таъминлаши ҳақида ёзади. Унингтадрижий ижтимоий тараққиёт борасидаги мулоҳазаларида ёзув ва босма сўз ихтиросидан олдинги ва кейинги коммуникация жараёнлари эволюцияси характеры очиб берилган.