Кибер право – как новая комплексная отрасль права

CC BY f
28-33
110
14
Поделиться
Гулямов, С., & Рустамбеков, И. (2020). Кибер право – как новая комплексная отрасль права. Обзор законодательства Узбекистана, (4), 28–33. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/uzbek_law_review/article/view/1876
С Гулямов, Ташкентский государственный юридический университет

профессор, д.ю.н.

И Рустамбеков, Ташкентский государственный юридический университет

профессор, д.ю.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье авторы научно и практически проанализировали киберпространство и возникающие в нем отношения, их правовое регулирование и попытались обосновать появление «Киберправа» как новой комплексной отрасли права в правовом обеспечении и регулировании таких отношений.

Похожие статьи


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

28

4.

Приказ Минэкономразвития РФ от 31.08.2010 N

398 "Об утверждении Положения о Порядке подготов-
ки заключений об оценке регулирующего воздействия"
(Зарегистрировано в Минюсте РФ 28.09.2010 N 18566)
// Доступ из справочной правовой системы «Консуль-
тантПлюс».

5.

Постановление Правительства РФ от 21 фев-

раля 2011 г. № 94 “О внесении изменений в некоторые
акты Правительства Российской Федерации” // Доступ
из справочной правовой системы «КонсультантПлюс».

6.

Взаимодействие Минэкономразвития России и

представителей субъектов предпринимательской дея-
тельности при подготовке заключений об оценке регу-
лирующего

воздействия

(презентация)

URL:

https://tpprf.ru/ru/business/base/consultations/agreement/
presentation/

(Дата обращения: 29.08.2020).

7.

Приказ Министерства экономического развития

РФ от 30 сентября 2011 г. N 534 "Об образовании Кон-
сультативного совета по оценке регулирующего воз-
действия при Министерстве экономического развития
Российской Федерации» // Доступ из справочной пра-
вовой системы «КонсультантПлюс».

8.

Иванова О.А. О правовом регулировании про-

цедуры оценки регулирующего воздействия (регио-
нальный аспект) // Технологос. 2017. №3. URL:

https://cyberleninka.ru/article/n/o-pravovom-regulirovanii-
protsedury-otsenki-reguliruyuschego-vozdeystviya-
regionalnyy-aspekt

(Дата обращения: 02.09.2020)

9.

Приказ Министерства экономического развития

РФ от 9 ноября 2011 г. № 634 “Об утверждении Поряд-
ка проведения экспертизы нормативных правовых ак-
тов федеральных органов исполнительной власти в
целях выявления в них положений, необоснованно
затрудняющих ведение предпринимательской и инве-
стиционной деятельности” // Доступ из справочной
правовой системы «КонсультантПлюс».

10.

Правовые акты органов исполнительной власти:

системный подход: монография / В. П. Уманская; отв.
ред. Б. В. Россинский. — М.: Норма, 2014. — 288 с.

11.

Постановление

Правительства

РФ

от

17.12.2012 N 1318 (ред. от 14.09.2019) "О порядке про-
ведения федеральными органами исполнительной
власти оценки регулирующего воздействия проектов
нормативных правовых актов и проектов решений
Евразийской экономической комиссии, а также о вне-
сении изменений в некоторые акты Правительства
Российской Федерации" // Доступ из справочной пра-
вовой системы «КонсультантПлюс».

12.

Потехин В.А. Развитие взаимодействия госу-

дарства и гражданского общества как условие модер-
низации управленческой деятельности // Власть. -
2010. -

№ 8. - С. 59-64.

С. Гулямов

ТДЮУ профессори, юридик фанлари доктори,

И. Рустамбеков

ТДЮУ профессори, юридик фанлари доктори

«КИБЕР-ҲУҚУҚ» – ЯНГИ КОМПЛЕКС ҲУҚУҚ СОҲАСИ

СИФАТИДА

Аннотация:

мақолада муаллифлар илмий-амалий

жиҳатдан кибермакон ва унда вужудга келувчи
муносабатлар, уларнинг ҳуқуқий тартибга солинишини
таҳлил қилган ҳамда бундай муносабатларни ҳуқуқий
таъминлаш ва тартибга солишда янги комплекс ҳуқуқ
соҳаси сифатида “Кибер ҳуқуқ” вуждга келганлиги
асослантиришга ҳаракат қилинган.

Калит сўзлар:

кибер ҳуқуқ, интернет, интеллектуал

мулк, кибермакон.

Abstract:

in the article the authors scientifically and

practically analyzed cyberspace and the relations arising
in it, their legal regulation and tried to justify the
emergence of "Cyber Law" as a new complex area of law
in the legal support and regulation of such relations.

Keywords:

cyber law, internet, intellectual property,

cyberspace.

Аннотация:

в статье авторы научно и практически

проанализировали киберпространство и возникающие
в нем отношения, их правовое регулирование и
попытались обосновать появление «Киберправа» как
новой комлпексной отрасли права в правовом
обеспечении и регулировании таких отношений.

Ключевые

слова:

киберправо,

Интернет,

интеллектуальная собственность, киберпространство.


Ахборот

технологияларининг

ривожланиши,

жумладан Интернет тармоғининг кенга тарқалиши ва
инсон ҳаётида ажралмас ўринга эга бўлиши, сунъий
интеллектнинг пайдо бўлганлиги ва кун сайин
такомиллашуви, буларнинг натижасида янги уибер
макон шаклланиб унда шахслар ўзаро ижтимоий
муносабатларга

киришиб

бораётганлиги

мазкур

муносабатларни ҳар тарафлама ҳуқуқий тартибга
солиш эҳтиёжини вужудга келтирмоқда.

Ҳуқуқ фанида Интернет учун ягона концептуал

парадигма ҳали-ҳануз мавжуд эмас. Бугунги кунда
Интернет ҳодисасининг умумилмий манзараси ҳам йўқ,
аммо Интернет ёрдамида яратиладиган виртуал
маконнинг ҳуқуқий жиҳатларини ифодалайдиган
«интернет-ҳуқуқ» атамаси кўп сонли тадқиқотчилар
томонидан

қўлланилади.

Интернет-ҳуқуқнинг

И.М.Рассолов таклиф қилган «халқаро хусусий ҳуқуқ,
ахборот ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқ соҳалари нормаларини
ўзида бирлаштирган соҳалараро комплекс ҳуқуқий
институт» сифатидаги концепцияси ҳаддан ташқари
умумий

бўлиб,

у

қвиртуал

макон

ҳуқуқий

концептларининг хусусиятини акс эттирмайди [1, c.4].

Шу билан бир вақтда юридик адабиётларда

интернет-ҳуқуқни ахборот ҳуқуқи билангина эмас,
балки халқаро хусусий ҳуқуқ, халқаро оммавий ҳуқуқ,
фуқаролик ҳуқуқи, жиноят ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқ
соҳалари билан боғлиқ бўлган ва ўзаро алоқага
киришадиган, улардан келиб чиқадиган ва айни пайтда
ҳозирги замон юридик фанининг янги йўналиши
ҳисобланадиган комплекс институт сифатида тизимли
тадқиқ этиш муаммоси ҳали деярли тадқиқ этилмаган
[1, c.4].


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

29

Бугунги кунда Интернетга берилган илмий ва

ҳуқуқий баҳоларда унинг ахборот унсури устунлик
қилади ва ҳозирга қадар интернет-ҳуқуқ ё ахборот
ҳуқуқининг таркибий элементларидан бири сифатида
қаралади, ё у билан айнийлаштирилади. Масалан,
А.Тедеев ахборот ҳуқуқини «интернет ҳуқуқи» деб
номлаган [2]. М.С.Дашян виртуал виртуал маконнинг
ўзига хос хусусиятларига назар ташламасдан ва уни
ҳуқуқий англаб етишга берилмасдан интернет-ҳуқуқни
«ахборот

магистраллари

ҳуқуқи»

сифатида

тавсифлаган [3] (асосий урғуни Интернетнинг ахборот
унсурига берган). И.М.Рассолов ҳам ахборотни
Интернетнинг асосий ҳуқуқий элементи сифатида
кўрсатади: «Интернет-ҳуқуқ ҳозирги вақтда айнан
ахборот ҳуқуқи билан айниқса самарали ўзаро алоқа
қилмоқда, унинг илмий категориал аппарати ва амалий
ишланмаларидан моҳирона фойдаланмоқда» [4].

Бир қатор олимлар ўз эътиборини шаклланган

ахборот ҳуқуқи соҳасига қаратадилар ва мазкур соҳа
ахборот

борасидаги

ҳуқуқий

муносабатлар

ва

технологиялар билан боғлиқ барча муносабатларни
тартибга солиш масалаларини қамраб олади, деб
ҳисоблайдилар.

Ахборот ҳуқуқи Интернет феноменини илмий ва

ҳуқуқий англаб етишда етакчи илмий воситага
айлангани тасодифий бир ҳол эмас. Интернет ахборот
ресурси сифатида, кўп сонли ахборотни сақлаш ва
унга ишлов беришга қодир ахборот тизими сифатида
вужудга келган. Бугунни кунда Интернет борасидаги
ҳуқуқий муносабатларга ўз-ўзидан ахборот ҳуқуқи
нормалари қўлланилади, Интернетнинг ўзи эса
ахборот тизими билан айнийлаштирилади. Масалан,
Г.Л.Акопов Интернетга шундай таъриф берган:
«Интернет – бутун ер куррасида кўп сонли компьютер
тармоқларини улар ўртасида ахборот айирбошлаш
учун бирлаштирадиган дунёдаги энг катта компьютер
тармоғи». А.А.Тедеев «ахборот ҳуқуқи» илмий фани
доирасида ахборотдан анча узоқ бўлган тушунчалар –
электрон иқтисодий фаолият субъектларига солиқ
солиш муаммоларини ёки электрон иқтисодий
фаолиятни амалга ошириш воситалари – электрон
пулларни тадқиқ этади. Г.Л.Акопов ўзининг «Ахборот
ҳуқуқи» деб номланган ўқув қўлланмасида моҳият
эътибори

билан

жиноят

ҳуқуқининг

тадқиқот

объектлари

бўлган

компьютер

жиноятлари

кибертерроризм ва хакерликка алоҳида бўлимни
бағишлаган.

И.М.Рассолов

Интернет

назарий

муаммоларини ахборот ҳуқуқи доирасида таҳлил
қилар экан, гарчи ахборот ҳуқуқи предмети жиноят
ҳуқуқидан анча узоқ бўлса-да, виртуал маконда
жиноятчиликка қарши кураш соҳасида жавобгарлик
тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг таҳлилига кенг ўрин
берган.

Бизнинг

назаримизда,

ахборот

ҳуқуқи

тушунчасининг энг мукаммал таърифини И.Л.Бачило
таклиф қилган: «Ахборот ҳуқуқи – ахборот фаолияти
соҳасида юридик фанининг назарий қоидалари,
фуқаролар, ташкилотлар, давлат ва жамиятнинг
ахборот

борасидаги

эҳтиёжларини

қондиришга

қаратилган замонавий ахборот технологияларидан
фойдаланиш шароитида ахборот ресурслари, ахборот
тизимлари ва тармоқлари фаолияти билан боғлиқ
ҳуқуқий нормалар ва муносабатлар йиғиндиси» [5].

Шуни тан олиш лозимки, ахборот ҳуқуқи соҳасида

охирги илмий ишланмаларда таърифлар беришга
анча оқилона ёндашилади. О.А.Городов ахборот
ҳуқуқи предмети сифатида ахборотни қидириш, олиш,

узатиш, яратиш ва тарқатишга доир муносабатларни,
шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларида ахборот
борасидаги муносабатлар маъноси юкланган ахборот
билан боғлиқ муносабатларни белгилайди [6].

Ахборот ҳуқуқи ахборотга, ахборот ресурсларига,

дастурлар

ва

дастурий

таъминот,

ахборот

технологияларини ва кенг кўламли ахборот фаолияти
комплексини ривожлантириш масалаларига доир
муаммолар тўпламини бирлаштиради.

Шу

туфайли

ҳам

Интернетда

ҳуқуқий

муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари
тўплами асосан Интернетда ахборот борасидаги
муносабатлар – ахборот, ахборот жараёнлари, тармоқ
фаолиятининг алоҳида жиҳатларини ҳуқуқий тартибга
солишга қаратилган (Ўзбекистон Республикасининг
«Ахборотлаштириш

тўғрисида»,

«Телекоммуникациялар

тўғрисида»

ва

бошқа

қонунлари.

Шундай қилиб, Интернет норматив базасини

бугунги кунда кўпроқ маъмурий ва молиявий ҳуқуқий
муносабатларга тегишли бўлган ахборот ҳуқуқи ҳосил
қилади.

Мазкур

вазият

интернет-муносабатлар

соҳасидаги воқеликни акс эттирадими? Шуни ишонч
билан айтиш мумкинки, акс эттирмайди.

Интернет – ўта серқирра ҳодиса. Авваламбор у

улкан ахборот мегаресурси. Айни вақтда, Интернет –
инсоннинг меҳнат тақсимоти жараёнида алоҳида
ажралиб чиққан ва даромад олишга қаратилган муайян
фаолияти. Бинобарин, мазкур фаолият ҳуқуқий
табиатга эга ва ҳуқуқий жиҳатдан англаб етишга
муҳтож. Шу сабабли, Интернетнинг мазмун ва
моҳиятини унинг техник жиҳатидан келиб чиқиб,
«ахборот айирбошлаш учун мўлжалланган улкан
компьютер тармоғи сифатида» эмас, балки энг аввало
ҳуқуқий жиҳатдан, инсон фаолиятининг номоддий ёки,
таъбир жоиз бўлса, «виртуал» технологик макони
сифатида англаб етиш лозим. Мазкур фаолият
аксарият ҳолларда мулкий ёки шахсий номулкий
хусусият касб этади. Виртуал маконда юзага келувчи
ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий муносабатларнинг
барча турлари норматив тартибга солинган ташқи,
моддий муҳит билан боғламасдан ҳуқуқий тартибга
солиш объектив зарурати пайдо бўлади. Бинобарин,
янги юридик ихтисослашув – интернет-ҳуқуқ пайдо
бўлади

ва

унинг

доирасида

юриспруденция

Интернетга ҳуқуқий мазмун юклашга ҳаракат қилади.

Таниқли олим И.М.Рассолов фикрига кўра,

ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги
муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқ нормалари
йиғиндиси янги интернет-ҳуқуқ соҳасини ҳосил қилади
[7]. Янги ҳуқуқ соҳаси белгилангач, тармоқда
муносабатларни

тартибга

солишнинг

хусусияти,

мажбуриятларни бузганлик, жиноят содир этганлик
учун жавобгарлик, шунингдек интернет-муносабатлар
соҳасида коллизиялар ва бўшлиқларни четлаб ўтиш
йўлларини излаш билан боғлиқ масалалар юзага
келади.

Бундан ташқари, интернет-ҳуқуқ ўзига хос хусусият

касб этади – у ҳуқуқнинг бир нечта соҳаси
нормаларини

ўзида

бирлаштиради.

Америкалик

ҳуқуқшунос Роберт Ж. Амброги фикрига кўра,
интернет-ҳуқуқ – бу юридик амалиётнинг фаол,
мослашувчан ва ҳали тўла тадқиқ этилмаган соҳаси,
унинг чегарасини ҳали белгилаш керак. Ҳозирги вақтда
уни ҳатто ҳуқуқ соҳаси деб айтиш ҳам қийин – у,
таъбир жоиз бўлса, интеллектуал мулк, фуқаролик
ҳуқуқлари ва эркинликлари, деликт, мулк, жиноят,


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

30

телекоммуникация, тижорат, халқаро савдо ҳуқуқи ва
халқаро хусусий ҳуқуқ назарияси ва амалиёти
унсурларининг қоришмасидир [8].

Ушбу соҳанинг ҳуқуқий тартибга солиш предметини

белгилаш юридик фанида анча мураккаб ва баҳсли
масаладир. Профессор А.Тедеев фикрига кўра,
интернет-ҳуқуқнинг ҳуқуқий тартибга солиш предмети
сифатида ахборот соҳасида амалга оширилувчи
электрон

фаолият

жараёнида

шаклланадиган

ижтимоий муносабатлар амал қилиши лозим [9].
Интернет-ҳуқуқ соҳасининг предметини белгилаш
қийин, аксарият ҳолларда у интернет-ҳуқуқ бошқа
соҳаларнинг нормаларини ҳам қамраб олиши туфайли
абстракт

хусусият

касб

этади.

Ҳар

қандай

муносабатлар ахборот билан боғлиқ бўлиши интернет-
ҳуқуқ предметининг ўзига хос хусусияти ҳисобланади.

Шуни қайд этиб ўтиш муҳимки, интернет-

муносабатлар соҳасида алоҳида ҳуқуқий тартибга
солиш методи мавжуд. Метод ҳуқуқий муносабат
субъектлари таркибидан келиб чиқиб белгиланади,
деган нуқтаи назар айниқса кенг тарқалган. Интернет-
муносабатлар субъектлари таркиби анча ранг-
барангдир.

Интернет-ҳуқуқ назариясини кўриб чиқаётганда, биз

қонун ҳужжатларини, субъект-объект категорияларини
тадқиқ этиш билан бир қаторда, шуни назарда
тутишимиз керакки, интернет-ҳуқуқ (ёки виртуал макон
ҳуқуқи) замирида виртуал маконда ҳам мулкий, ҳам
шахсий номулкий бойликлар билан боғлиқ ҳолда юзага
келадиган муносабатлар ётади. Бошқача қилиб
айтганда, Интернет виртуал технологик муҳит бўлиб,
бу ерда одамлар бир-бирлари билан фуқаролик
ҳуқуқий муносабатларига киришадилар ва унинг
ҳуқуқий ҳолати тармоқда кишиларнинг муносабатлари
таҳлили нуқтаи назаридан аниқланади. Бундан
Интернет алоҳида ҳуқуқий макондир ва унда юзага
келувчи муносабатлар қўшимча ҳуқуқий тартибга
солишни талаб қилади, деган хулоса келиб чиқади.

Ҳуқуқий

муносабатларни

компьютер

тармоғи

сифатидаги Интернет эмас, балки мазкур тармоқ
билан у ёки бу тарзда боғлиқ бўлган объектларнинг
ўзи юзага келтиради. Бу объектлар ё яхши маълум
(каталог бўйича сотувга қўйилган товарлар, ё
юриспруденция нуқтаи назаридан кам тадқиқ этилган,
аммо ғайриоддий бир нарса эмас (масалан, муаяйн
кўринишдаги ахборот ёки серверларда реклама
саҳифаларини жойлаштириш бўйича хизматлар).
Бунинг сабаби шундаки, Интернет компьютер тармоғи
сифатида бирон-бир янги объект ёки товар яратмайди,
балки уларни яратиш, жойлаштириш ва тармоқдан
фойдаланувчилар ўртасида реализация қилишга
имкон

беради.

Ғайриоддий

жиҳат

шундаки,

Интернетда бу ҳаракатларнинг барчаси макондан
ташқарида бажарилади. Виртуаллик – Интернетни
сифат жиҳатидан тавсифлайдиган асосий белги ва у
интернет-ҳуқуқ доирасида кўриб чиқиладиган кўп
сонли ҳуқуқий ва ноҳуқуқий муаммоларни пайдо
қилади.

Айни пайтда ахборот ҳуқуқи ва интернет-ҳуқуқ

ўртасидаги фарқларни аниқлаб олиш керак. Ҳуқуқнинг
бу икки соҳаси бир-биридан асосан ҳуқуқий тартибга
солиш предметига кўра фарқ қилади. Ахборот
ҳуқуқининг аксарият тадқиқотчилари фикрига кўра,
ахборот

ҳуқуқининг

тартибга

солиш

предмети

ахборотни қидириш, олиш, узатиш, яратиш ва
тарқатишга доир муносабатлардир. Бу муносабатлар
оммавий-ҳуқуқий воситалар билан тартибга солинади,

виртуал муҳитдаги муносабатлар эса асосан хусусий
ҳуқуқий хусусият касб этади. Ахборот ҳуқуқи, юқорида
қайд этиб ўтилганидек, хусусий ҳуқуқ соҳасига
кирмайди.

Интернет-ҳуқуқнинг тартибга солиш предмети эса

фақат Интернет тармоғида яратилган виртуал маконда
юзага

келадиган,

ривожланадиган

ва

барҳам

топадиган мулкий ва шахсий номулкий неъматлар
билан боғлиқ ижтимоий муносабатлардир.

Интернет-ҳуқуқ

ахборот

ҳуқуқидан

ижтимоий

муносабатларга таъсир кўрсатиш ҳуқуқий воситалари
ва усуллари мажмуи сифатидаги ҳуқуқий тартибга
солиш методи билан ҳам фарқ қилади. Тадқиқотчилар
ахборот

ҳуқуқининг

ҳуқуқий

тартибга

солиш

методларидан бири сифатида субъектлар ҳолати
бўйсиниш муносабатлари билан тавсифланадиган
императив методни қайд этадилар.

Интернет

виртуал

маконида

«бўйсиниш»

тушунчаси ўз маъносини йўқотади, чунки айрим
ҳолларда битимларни тузишда дастур-роботлардан,
яъни ҳуқуқий муносабатларга ўз-ўзидан киришиш
имконини

берадиган

дастурий

воситалардан

фойдаланилади. Виртуал маконда ҳуқуқий тартибга
солишнинг асосий методи интернет-муносабатларни
миллий ва халқаро тартибга солиш йиғиндисидир.

Кўриб чиқилаётган ҳуқуқий фанларнинг фарқи

ҳуқуқий

муносабатлар

субъектида

ҳам

кўзга

ташланади. Ҳуқуқ назарияси субъектив ҳуқуқлар ва
юридик мажбуриятларнинг ташувчилари бўлишга
қодир шахс ёки ташкилотни ҳуқуқ субъекти деб
эътироф этади. Ахборот ҳуқуқида субъект ҳар доим
персонификация

қилинади,

у

классик

ҳуқуқий

хусусиятларнинг барчасига эга бўлади – ҳуқуқий
муносабатнинг ўзаро ҳуқуқлар ва мажбуриятларга эга
иштирокчиси ҳисобланади, яъни ҳуқуқ субъекти
ҳисобланади.

Интернетда ҳуқуқий аҳамиятга молик ҳар қандай

ҳаракатларни амалга ошириш унинг ўзига хос
хусусиятлари билан белгиланади. Бу – ноанъанавий
асоснинг мавжудлиги (фақат тармоқдан фойдаланиш
имкониятига

эга

бўлган

Интернетдан

фойдаланувчиларгина

субъектлар

бўлишлари

мумкин). шу сабабли, ахборот ҳуқуқи субъектидан
фарқли ўлароқ, қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга
бўлган жисмоний ёки юридик шахсгина интернет-
муносабатлар субъекти бўлиши мумкин:

– компьютер ёки бошқа техник қурилмага бўлиш

(мобил телефонига, смартфонга, Интернетга чиқиш
учун махсус қурилма билан жиҳозланган, тегишли
дастурий таъминот, масалан, Windows ўрнатилган
бошқа техника воситасига) эга бўлиш;

– аппарат таъминотига (модемга) эга бўлиш;
– провайдер билан Интернетга чиқиш канали ижара

шартномасини тузиш, чунки ахборот провайдерининг
иштироки тармоқдан фойдаланишнинг зарурий шарти
ҳисобланади;

– домен зонасида рўйхатдан ўтиш;
– шахсий логин ва паролга эга бўлиш.
Кўриб турганимиздек, интернет-ҳуқуқ субъектига

қўйиладиган техник талаблар (мураккаб техника
воситаларининг ва улар билан ишлаш муайян
кўникмаларининг мавжудлиги) ва юридик талаблар
(

канални ижарага олиш) даражаси анча баланд.

Иккинчидан, ахборот ҳуқуқидан фарқли равишда,

интернет-ҳуқуқда

битим

субъектлари

ҳуқуқий

ҳолатининг номуайянлиги билан тавсифланади.


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

31

Интернет виртуал макони тарафларга бир-

бирининг нормал ҳуқуқ субъекти эканлигига ишонч
ҳосил қилиш имконини бермайди; муайян вазиятларда
битим тарафи сифатида «клон» - уйдирма ном,
тахаллус, аноним ёки аббревиатура, айрим ҳолларда
эса – компьютер дастури амал қилади.

Айни вақтда Фуқаролик кодексида фуқаронинг

фуқаролик муомаласида ўз исмидан фойдаланиш
ҳуқуқи, амалда эса – мажбурияти белгиланган;
қонунда белгиланган ҳолларда ва тартибда у
тахаллусдан

фойдаланиши

мумкин;

бировнинг

исмидан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Ўз исмининг
мавжудлиги ва бу билан боғлиқ бўлган мулкий ва
шахсий номулкий ҳуқуқларни эгаллаш ва амалга
ошириш ҳуқуқи юридик шахс мавжудлигининг бош
элементларидан биридир. Интернет тармоғида битим
тузилган ҳолда кўпинча нафақат контрагентнинг ҳуқуқи
ва муомалага лаёқатлилигини аниқлаш, балки уни
жисмоний ёки юридик шахс сифатида таснифлаш ҳам
мумкин эмас.

Интернет тармоғида «исм» тушунчаси мавжуд

эмас. Тармоқда субъектни идентификация қилиш
унинг сайти, сервери, домени орқали амалга
оширилади. Домен деганда Интернет халқаро
компьютер тармоғининг доменлар зонасида жисмоний
ёки юридик шахсларга тегишли бўлган ахборот
ресурсларини индивидуаллаштириш учун хизмат
қиладиган шартли белги тушунилади. Домен субъект,
унинг ҳуқуқий хусусиятлари – муомала лаёқати ва
ҳуқуқ лаёқати ҳақида бирон-бир тасаввур ҳосил қилиш
имконини бермайди. Субъект битим тарафининг
домени ва логинидан иборат сайтни номлар
(компьютер дисплейида ифодалар) экан, унинг ҳуқуқ
субъекти сифатидаги мақоми ва домен рўйхатга
олинган мамлакат ҳақида ҳам, домен ва логин эгаси
кимлиги – жисмоний ёки юридик шахс эканлиги ҳақида
ҳам билиши мумкин эмас, чунки, биз қайд этиб
ўтганимиздек, логин муайян аббревиатура сифатида
ифодаланиши мумкин.

Аммо, Интернетда ишлаётган субъектни таниб

олиш ва идентификация қилиш умуман мумкин эмас,
деб айтиш ҳам тўғри бўлмайди. Интернетдан
фойдаланувчининг компьютери ўз ноёб рақамига эга
бўлади ва у жойлашган манзилни замонавий техника
воситалари ёрдамида аниқлаш мумкин; интернет-
хизматлар провайдери бор ва у web-саҳифанинг ҳар
бир сўрови ёки сервернинг график объектига доир
ахборот жамланадиган лог-файлларни қувватлайди.
Лог-файлларда домен, ташриф буюрувчи қаердан
келгани, ташриф санаси ва вақти, команда, сўров
файли, қайси ишорат бўйича у серверга киргани, қайси
браузердан ва қайси платформада фойдаланаётгани
ҳақида ахборот жамланади. Аммо битим тузиш учун
сотувчи ҳам, сотиб олувчи ҳам ҳар сафар ўз шериги
муомалага лаёқатли эканлигига ишонч ҳосил қилиш
учун мазкур қимматбаҳо идентификация таомилини
бажаришга қодир эмас. Шу сабабли Интернетда битим
тарафларининг шерикнинг муомалага лаёқатлилиги
презумпцияси ҳақидаги ихтиёрий ўзаро келишуви
мавжуд. Бу қоида тарафлар учун қай даражада
«қулай» бўлмасин, ҳуқуқ субъекти институтига зиддир.

Фуқаролик кодексининг бошқа бир талаби – ҳуқуқий

муносабатлар субъекти муайян маконда жойлашган
бўлиши шарт. Ахборот тизимига у ёки бу ахборот
(махфий ахборотдан ташқари) қай тарзда тушгани
ахборот ҳуқуқи учун аҳамиятга эга бўлмаса, битим
тузилган жой ҳақида маълумотларнинг йўқлиги мазкур

битим юрисдикциясининг ноаниқлиги муаммосини
келтириб чиқаради.

Виртуал макон юридик аҳамиятга молик ҳодисалар

ва уларнинг жойлашган ери ўртасидаги алоқани узади.
Виртуаллик географик жойлашув ва интерактив хатти-
ҳаракатлар устидан назорат ўрнатишга ҳаракат
қилувчи давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг
ҳокимияти

ўртасидаги

алоқани

бузади.

Қонун

чиқарувчиларнинг виртуал битимларда қайси ҳуқуқий
тизим нормаларини қўллаш зарурлигини белгилаш
йўлидаги

саъй-ҳаракатлари

самара

бермайди.

Виртуал макон ҳудудий белгиланган чегарага эга эмас.
Электрон маълумотлар айирбошлаш субъектларнинг
географик жойлашган манзилига боғлиқ эмас. Интер-
нет электрон фуқаролик ҳуқуқий муносабатларининг
субъектларига ўзаро алоқага киришиш имконини
беради. Улар бошқа субъект турган жой ҳақида
билмайдилар ва аксарият ҳолларда билишлари
мумкин ҳам эмас.

Шундай қилиб, виртуал фуқаролик ҳуқуқий

муносабатларининг бошқа бир ўзига хос жиҳати
уларнинг чегара билмаслигидир. Виртуал макон
ҳудудий чегараларга янада шаффоф тус бериш билан
бир қаторда, халқаро хусусий ҳуқуқий макон
кўринишидаги янги юридик майдонга айланди.

Ниҳоят, ахборот ҳуқуқининг интернет-ҳуқуқдан

муҳим фарқларидан бирини биз ҳуқуқий тартибга
солиш объектида кўрамиз.

Ахборот

борасидаги

ҳуқуқий

муносабатлар

объектининг айниқса кенг тарқалган концепцияси
объектларнинг кўп сонлилиги ва ранг-баранглигини
назарда тутадиган плюралистик концепциядир. Мазкур
концепция доирасида моддий ва номоддий бойликлар,
маънавий ижод маҳсуллари ва ҳоказолар объект
сифатида қаралади. Хусусан, кутубхоналар, фондлар,
архивлар, маълумотлар банклари ахборот ҳуқуқи
объектларидир.

Интернетда

яратилган

номоддий

технологик

маконда юзага келувчи муносабатлар интернет-ҳуқуқ
объекти ҳисобланади ва мазкур муносабатларнинг
ҳуқуқий хусусиятлари ҳуқуқ фанида ҳали тўлиқ
аниқланмаган. Шу сабабли, агар ахборот ҳуқуқи
соҳасида қонун ҳужжатлари тўплами анча мукаммал
бўлса, интернет-ҳуқуқ соҳасида бундай вазият
кузатилмайди. Интернет ҳодисаси жуда тез қонунларга
айланадиган

объектив

қонуниятларнинг

ҳуқуқий

иерархияси ҳақидаги одатдаги тасаввурларни рад
этади. Бу асосан виртуал ва моддий дунёларни
фарқлаш тўғрисидаги масалага таянади, чунки
қонунлар моддий дунё учун ёзилади. Интернет унга
қонунчилик техникаси стандарт қоидаларини қўллаш
учун кўп жиҳатдан ноқулайдир. Унинг кўпгина
позициялари ижтимоий муносабатларни норматив
тартибга

солиш

ҳақидаги

одатдаги

ҳуқуқий

тасаввурлар билан мос келмайди. Интернет ўз
табиатига кўра одатда қонун чиқарувчи ижтимоий
муносабатларни тартибга солиш учун фойдаланадиган
тушунчалар аппарати билан мос келмагани ва мавжуд
ҳуқуқий тизимга нисбатан, унинг типологиясидан қатъи
назар, «қарама-қарши концепт» бўлгани боис, қонун
чиқарувчи ё интернет-ҳуқуқ муаммосини рад этади, ё
уни ҳуқуқий тартибга солишга ўта эҳтиёткорлик билан
ёндашади.

Интернет ўз таъсир доирасини кенгайтирар экан,

ҳуқуқ фани олдига ахборот ҳуқуқи доирасида ҳал этиш
мумкин бўлмаган бошқа муаммоларни қўяди. Интернет
бугунги воқелиги тармоқ ахборот концепцияси иккинчи


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

32

даражали аҳамият касб эта бошлаганидан, биринчи
ўринга

эса

Интернетдан

инсон

фаолиятининг

интеграцияловчи воситаси сифатида фойдаланиш
чиқаётганидан далолат беради.

Бугунги кунда Интернет бизнесни юритиш учун

мутлақо янги имкониятларни яратмоқда. Тармоқ
имкониятларидан

тўлақонли

ва

сифатли

фойдаланишга қодир бўлган шахсгина рақобат
борасида ўз мавқеини сезиларли даражада яхшилаш
имкониятига эгадир. Иқтисодий тизим тармоқ модели
вужудга келган ва у юриспруденция олдига ҳуқуқ фани
ва амалиётига шу кунгача маълум бўлмаган янги
муаммоларни қўймоқда.

Кўрсатилган сабабларга кўра шуни қайд этиш

мумкинки, ахборот ҳуқуқи концептларини интернет-
ҳуқуққа татбиқ этиш ёки интернет-ҳуқуқ ўрнини ахборот
ҳуқуқининг таркибий элементларидан бири сифатида
белгилаш илмий нуқтаи назардан ҳозир асосли эмас.

Шундай қилиб, реал дунёдаги муносабатлардан

фарқли ўлароқ, интернет-макондаги муносабатлар
моҳияти

шу

билан

белгиланадики,

мазкур

муносабатлар Интернет ёрдамида яратилган виртуал
маконда юзага келади, ривожланади ва барҳам
топади.

Айни пайтда виртуал макон ўз моҳиятига кўра

тегишли технологиялар ёрдамида яратилган киберне-
тик макондир. Шу тариқа кибермакон тушунчаси пайдо
бўлади. Мазкур тушунча Интернет маконини белгилаш
учун айниқса мос келади, зеро, виртуал макон нафақат
Интернет маконига, балки виртуал воқелик, виртуал
ўйинлар сингари ҳодисаларга ҳам қўлланилиши
мумкин.

Кибермакон ҳақида гапирганда ҳудуд эмас, балки

айнан макон назарда тутилади. Ҳозирги замон ҳуқуқ
назариясига мувофиқ ҳудуд ер юзаси билан доим ҳам
боғлиқ бўлмаса-да, аммо миллий географик чегаралар
билан алоқага эга. Мазкур чегаралар, ўз навбатида,
давлатларнинг

ваколатларига

ва

судларнинг

юрисдикциясига таъсир кўрсатади. Шу сабабли
кибермакон – бу ҳудуд (ҳатто у аралаш халқаро-
ҳуқуқий мақомга эга бўлса ҳам) деб ҳисоблаш тўғри
бўлмайди. Бу ҳар қалай халқаро планетар макондир.

Кибермакон – бу Жаҳон ахборот тармоғида,

шунингдек бошқа (минтақавий, таянч, идоравий,
корпоратив)

ахборот-коммуникация

тармоқларида

ахборот айланиши билан боғлиқ бўлган ижтимоий
фаолият соҳаси. Афсуски, ҳозирги вақтда кибермакон
ва виртуал макон тушунчаларининг “легал” ёки
умумэътироф этилган таърифлари мавжуд эмас. Аммо
кибермакон АҚШ Олий суди берган таърифга кўра
"географик маконда жойлашмаган, лекин ҳар ким
дунёнинг

исталган

нуқтасида

Интернетдан

фойдаланиш йўли билан кириши мумкин бўлган ноёб
муҳит" сифатида қаралиши мумкин. Ҳуқуқ назарияси
ва ахборот ҳуқуқи нуқтаи назаридан кибермакон
тушунчасини қуйидагича таърифлаш мумкин:

1) аниқ белгиланган мулкдорга ҳамда жисмоний ва

юридик шахсларни интерактив боғлаш (коммуникация)
учун

хизматчиларга

эга

бўлмаган

компьютер

тармоқлари ва ахборот ресурсларининг глобал
бирлашмаси; 2) инсон ўз шахсиятини намоён этиши ва
мулоқот қилиши учун янги макон; ҳар қандай чегарани
кесиб ўтадиган халқаро макон; 3) бирон-бир оператор
ва

давлат

тўла

эгалик

қилмайдиган

ва

бошқармайдиган

марказлаштиришдан

чиқарилган

макон; 4) ҳар ким эркин ҳаракат қилиши, фикр
билдириши ва ишлаши мумкин бўлган турли жинсли

(гетероген) макон (таъбир жоиз бўлса, "тафаккур ва
эркинлик" макони).

Шундай қилиб, интернет-муносабатларни тартибга

солишга татбиқан махсус соҳа, аниқроқ айтганда,
ҳуқуқнинг комплекс соҳаси – «Кибер-ҳуқуқ» вужудга
келмоқда, деб айтиш тўғри бўлади.

Ҳуқуқ соҳаси – бу ижтимоий муносабатларнинг

сифат жиҳатидан ўхшаш гуруҳини тартибга солувчи
алоҳида

юридик

нормалар

йиғиндиси

[10].

Н.Н.Вопленко қайд этиб ўтганидек, “ҳуқуқ соҳасининг
ўзига хос белгиси шундан иборатки, ҳуқуқий
нормаларнинг мазкур гуруҳи ҳуқуқнинг ягона тизим
элементлари сифатидаги бошқа соҳалари билан ўзаро
алоқа қилишга қодир" [11].

Айни ҳолда биз кибер-ҳуқуққа айнан ҳозирги замон

ҳуқуқи соҳаси сифатида ёндашмаймиз, зеро, бу
бутунлай бошқа ҳуқуқ. Аммо ҳозирги замон ҳуқуқий
тизимининг умумий принциплари бу ерда ҳам
қўлланилиши мумкин.

Ҳуқуқий тартибга солиш предмети ҳуқуқ тизимида

тизим яратадиган биринчи омилдир. У ҳуқуқ
нормаларини соҳалар бўйича фарқлашнинг бош
моддий мезони ҳисобланади, чунки у объектив
мазмунга эга ва мазкур ижтимоий муносабатлар
хусусияти билан белгиланади.

Ҳуқуқ назариясида ҳуқуқий бирлик предмети

деганда ижтимоий муносабатларнинг мураккаб ва
серқирра категорияни ўзида ифодалайдиган муайян
турлари тушунилади.

Н.И.Матузов ҳуқуқий тартибга солиш предмети

таркибига қуйидагиларни киритади: а) субъектлар
(индивидуал ва коллектив); б) уларнинг хулқ-атвори,
қилмишлари, ҳаракатлари; в) одамлар бир-бири билан
ўзаро

муносабатларга

киришишлари

ва

ўз

манфаатдорлигини намоён этишлари учун асос
бўладиган атроф борлиқ объектлари (нарсалар,
ҳодисалар); г) тегишли муносабатлар юзага келиши
ёки

барҳам

топишининг

бевосита

сабаблари

ҳисобланадиган

ижтимоий

фактлар

(воқеалар,

ҳолатлар) [12].

Кибер-ҳуқуқ таъсир кўрсатиши лозим бўлган

ижтимоий муносабатларни шу нуқтаи назардан ва
умумий тарзда тавсифлаш мумкин. Умуман олганда,
кибер-ҳуқуққа махсус субъектлар мавжудлиги хос
бўлиб,

уларнинг

асосийлари

интернет-

фойдаланувчилар, провайдерлар ва бошқа ахборот
воситачилари, Интернетда ахборотни жойлаштирувчи
жисмоний ва юридик шахслардир. Интернет тармоғи
орқали

ахборот

олиш

жараёнининг

бошқа

иштирокчилари, масалан, ўзини ўзи тартибга солувчи
ташкилотлар,

ички

тармоқларнинг

эгалари

ва

ҳоказолар алоҳида қараб чиқилади. Шундай қилиб, бу
ерда ҳозирги замон ҳуқуқида бўлмаган махсус
субъектлар амал қилади.

Икки тоифа шахслар Интернетдан фойдаланишдан

бевосита манфаатдор: Интернет тармоғи орқали
ахборот олмоқчи бўлганлар ва мазкур ахборот
олинишини хоҳловчилар. Ахборотни узатиш ва олиш
жараёнини таъминлайдиган провайдерлар ва ахборот
борасидаги

бошқа

воситачилар

алоҳида

ўрин

эгаллайди, шу сабабли улар ёрдамчи функцияларни
(воситачи функцияларини) бажаради, аммо бу
уларнинг аҳамиятини ва муҳимлик даражасини асло
камситмайди.

Интернет тармоғида, яъни кибермаконда мавжуд

бўлган ахборот интернет-ҳуқуқий тартибга солиш
объекти ҳисобланади.


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

33

Ҳуқуқий тартибга солиш методларини қўллашда

диспозитив

ва

императив

методларнинг

хусусиятларини ўзида бирлаштирган аралаш метод
етакчилик қилади. У ёки бу метод қисмининг устунлиги
ҳақида гапирганда, диспозитив методнинг императив
методдан устунлигини қайд этиш мумкин ва бу ҳол
фуқаролик

ҳуқуқи,

яъни

хусусий

ҳуқуқ

принципларининг аксарияти интернет-ҳуқуққа мерос
бўлиб ўтгани билан изоҳланади, бу интернет-
муносабатларга шартномавий тус беради. Императив
метод, одатда, ҳуқуқий муносабатда давлат интернет-
низоларни ҳал этиш ва бошқа онлайн-муносабатлар
соҳасида ўз ваколатлари билан иштирок этганда амал
қилади.

Интернет-муносабатлар юзага келиши, ўзгариши

ёки

барҳам

топишининг

бевосита

сабаблари

ҳисобланадиган

ижтимоий

фактлар

(

воқеалар,

ҳолатлар) тармоқ ичида амал қилади. Шундай қилиб,
кибермаконда юзага келувчи муносабатлар ўзига хос
ва мураккаб хусусият касб этади.

Шундай қилиб, ҳуқуқнинг янги комплекс соҳаси –

«Кибер-ҳуқуқ» вужудга келганини ишонч билан қайд
этиш мумкин. Кибер-ҳуқуқнинг ҳуқуқий тартибга солиш
предметига кибермаконда юзага келадиган ва турли
ҳуқуқ соҳаларининг нормалари билан тартибга
солинадиган ижтимоий муносабатлар мажмуи ёки
йиғиндиси киради.

Шундай қилиб, юридик фани доирасида «Кибер-

ҳуқуқ»ни кибер-маконда (Интернетда) юзага келадиган
ва аксарият ҳолларда фуқаролик-ҳуқуқий табиатга эга
бўлган ижтимоий муносабатлар йиғиндисини тартибга
солувчи янги комплекс соҳа сифатида ажратиш
фурсати етди.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Рассолов И.М. Право и Интернет. Теоретиче-

ские проблемы. – М.: НОРМА, 2003. – С. 4.

2.

Тедеев А.А. Информационное право: Учебник. –

М., 2005.

3.

Дашян М. Право информационных магистралей.

Вопросы правового регулирования в сфере Интернета.
– М.: Волтерс Клувер, 2007.

4.

Рассолов И.М. Интернет-право. – М., 2004.

5.

Бачило И.Л. Информационное право. Учебник. –

М.: Юрайт, 2013.

6.

Городов О.А. Информационное право: Учебник.

– М.: Проспект, 2007.

7.

Рассолов И.М. Право и интернет: Теоретиче-

ские

проблемы

// Центр

социальных

научно-

информационных исследований Социальные и гума-
нитарные науки: Реферативный журнал. – М.: ИНИОН
РАН, 2004. –№ 3. –С. 48.

8. Ambrogi, Robert J.Chapter 12: Net Law: The Inter-

net's Rules of the Road //The essential guide to the best
(and worst) legal sites on the Web.

–2nd edition. –N.Y.:

ALM Publishing, 2004.

– P 139. –417 p.

9.

Тедеев А.А. Предмет информационного права в

условиях интернета // Республиканский НИИ интел-
лектуальной собственности «Информационное пра-
во»: Журнал. – М., 2006. – №3.

10.

Керимов Д.А. Философские проблемы права. –

М., 1972. – С. 297.

11.

Вопленко Н.Н. Система права // Общая теория

права: Курс лекций / Под ред. В.К. Бабаева. Нижний
Новгород, 1993. – С. 342.

12.

Матузов Н.И. Система права // Теория государ-

ства и права: Курс лекций / Под ред. Н.И. Матузова и
А.В. Малько. – М., 1997. – С. 353.

Библиографические ссылки

Рассолов И.М. Право и Интернет. Теоретиче­ ские проблемы. - М.: НОРМА, 2003. - С. 4.

Тедеев А.А. Информационное право: Учебник. - М., 2005.

Дашян М. Право информационных магистралей. Вопросы правового регулирования в сфере Интернета.

- М.: Волтере Клувер, 2007.

Рассолов И.М. Интернет-право. - М., 2004.

Бачило И.Л. Информационное право. Учебник. - М.: Юрайт, 2013.

Городов О.А. Информационное право: Учебник. - М.: Проспект, 2007.

Рассолов И.М. Право и интернет: Теоретиче­ ские проблемы // Центр социальных научно­ информационных исследований Социальные и гума­ нитарные науки: Реферативный журнал. -М.: ИНИОН РАН, 2004. -No 3. -С. 48.

Ambrogi, Robert J.Chapter 12: Net Law: The Inter­ net's Rules of the Road //The essential guide to the best (and worst) legal sites on the Web. -2nd edition. -N.Y.: ALM Publishing, 2004. - P 139. -417 p.

Тедеев А.А. Предмет информационного права в условиях интернета // Республиканский НИИ интел­ лектуальной собственности «Информационное пра­ во»: Журнал. - М., 2006. - No3.

Керимов Д А. Философские проблемы права. - М., 1972.-С. 297.

И.Вопленко Н.Н. Система права // Общая теория права: Курс лекций / Под ред. В.К. Бабаева. Нижний Новгород, 1993. - С. 342.

Матузов Н И. Система права

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов