Исследование уровня тревожности у пациентов, страдающих псориазом

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
81-84
90
77
Поделиться
Ризаев, Ж., Аширов, З., & Абдурахманов, Ф. (2022). Исследование уровня тревожности у пациентов, страдающих псориазом. Журнал вестник врача, 1(4), 81–84. https://doi.org/10.38095/2181-466X-2020974-80-83
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Исследование психологических особенностей пациентов с псориазом с целью последующей коррекции имеет значение для проведения адекватной эффективной терапии. Цель - определение уровня ситуативной и личностной тревожности пациентов, а также выявление структуры высокого уровня тревожности. Нами было проведено обследование пациентов при помощи интегративного теста тревожности (ИТТ). Коррекция эмоционального фона пациентов будет способствовать повышению результатов лечения и улучшит качество жизни лиц с данной патологией.

Похожие статьи


background image

Доктор ахборотномаси № 4 (97)—2020

80

DOI: 10.38095/2181-466X-2020974-80-83 УДК 614.2:616.5/-97:001:004.9 (575.141)

ПСОРИАЗ КАСАЛЛИГИГА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАРДА ХАВОТИРЛАНИШ

ДАРАЖАСИНИ ЎРГАНИШ

Ж. А. Ризаев, З. Ф. Аширов, Ф. Ф. Абдурахманов

Самарқанд Давлат тиббиѐт институти, Самарқанд, Ўзбекистон

Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиѐт маркази, Тошкент,

Ўзбекистон

Таянч сўзлар:

псориаз, хавотирланиш даражаси, ҳаѐт сифати.

Ключевые слова:

псориаз, уровень тревожности, качество жизни.

Key words:

psoriasis, anxiety, quality of life.

Псориаз билан оғриган беморларнинг психологик хусусиятларини ўрганиш, кейинчалик амалиѐтда

тузатишлар киритиш ва етарли даражада самарали терапия ўтказиш учун муҳимдир. Мақсад – беморларнинг
вазиятли ва шахсий хавотирланиш даражасини аниқлаш, шунингдек юқори даражадаги хавотирланиш
структурасини аниқлашдан иборат. Биз интегратив хавотир тести (ИХТ) ѐрдамида беморларни кўрикдан
ўтказдик. Беморларнинг ҳиссий фонини тузатиш даволаш натижаларини яхшилашга ва ушбу патологияга эга
бўлган шахсларнинг ҳаѐт сифатини яхшилашга ѐрдам беради.

ИССЛЕДОВАНИЕ УРОВНЯ ТРЕВОЖНОСТИ У ПАЦИЕНТОВ, СТРАДАЮЩИХ ПСОРИАЗОМ

Ж. А. Ризаев, З. Ф. Аширов, Ф. Ф. Абдурахманов

Самаркандский Государственный медицинский институт, Самарканд, Узбекистан

Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр урологии,

Ташкент, Узбекистан

Исследование психологических особенностей пациентов с псориазом с целью последующей коррекции

имеет значение для проведения адекватной эффективной терапии. Цель - определение уровня ситуативной и
личностной тревожности пациентов, а также выявление структуры высокого уровня тревожности. Нами было
проведено обследование пациентов при помощи интегративного теста тревожности (ИТТ). Коррекция эмоцио-
нального фона пациентов будет способствовать повышению результатов лечения и улучшит качество жизни
лиц с данной патологией.

RESEARCH ON THE LEVEL OF ANXIETY IN PATIENTS WITH PSORIASIS

J. A. Rizaev, Z. F. Ashirov, F. F. Abdurakhmanov

Samarkand state medical institute, Samarkand, Uzbekistan

Republican Specialized Scientific and Practical Medical Center of Urology, Tashkent, Uzbekistan

Abstract: Study of the psychological characteristics of patients with psoriasis for the purpose of correction is set

to conduct an adequate effective therapy. The aim of the study was to determine the level of situational and personal
anxiety of patients and to identify high-level structure of anxiety. We examined patients using integrative anxiety test
(IАТ). Correction emotional background of patients will improve the results of treatment and improve the quality of
life for people with this disorder.

Долзарблилиги:

Замонавий илмий изланишларда хавотир ва хавотирланиш муаммоси

алоҳида ўрин эгаллайди. Бир томондан, бу "замонавий цивилизациянинг марказий муаммо-
си", бизнинг давримизнинг энг муҳим хусусияти бўлса, бошқа томондан, бу эксперимент
ѐки вазиятнинг махсус шартларидан келиб чиққан руҳий ҳолатдир [2]. Хавотир - бу одам-
нинг ташвиш ҳолатини бошдан кечиришга мойиллигидир.

Баъзида хавотир табиий, тегишли ва фойдали ҳолат ҳисобланади. Ҳар бир инсон муа-

йян вазиятларда, айниқса, бирон бир ноодатий иш қилиш ѐки унга тайѐргарлик кўриш керак
бўлса хавотир, ташвиш ѐки стрессни ҳис қилади. Оддий хавотирланиш инсоннинг ҳаѐти да-
вомида бошдан кечирган тажрибаларига ҳамроҳ бўлади ва агар мумкин бўлган хавотирни
келтириб чиқарадиган муаммолар муваффақиятли бартараф этилса, бу кўпроқ мустақиллик-
ка ва бошқа одамлар билан муносабатларнинг янги даражаларини тиклашга олиб келади.

Бошқа ҳолларда хавотир ғайритабиий, патологик, тегишли эмас, зарарли ҳисобланади.

Бу ҳолат сурункали, доимий бўлиб қолади ва нафақат стрессли вазиятларда, балки бирон
бир сабабсиз ҳам пайдо бўлишни бошлайди. Бунда хавотир нафақат кишига ѐрдам берибги-
на қолмай, аксинча, кундалик фаолиятида унга ҳалақит беришни бошлайди [2, 3, 6].

Оригинальная статья


background image

Доктор ахборотномаси № 4 (97)—2020

81

Ҳозирги вақтда доимий хавотирланиш манбаларининг икки тури мавжуд: хавотир ҳо-

латларининг тез-тез учраши натижасида пайдо бўладиган узоқ муддатли ташқи стрессли
вазиятлар ва ички психологик ѐки психофизиологик сабаблар. Бу ҳодисаларнинг барчаси
руҳий ҳолатнинг барқарорлигига қараб турлича намоѐн бўлади [2, 1].

Хавотирга сабаб бўлган ва унинг даражасининг ўзгаришига таъсир қиладиган сабаб-

лар жуда хилма-хил бўлиб, инсон ҳаѐти фаолиятининг барча соҳаларида бўлиши мумкин.
[2, 4, 5, 6].

Сўнгги йилларда амалиѐт шифокорларининг сурункали касалликларга чалинган бе-

морларнинг руҳий ҳолатини ўрганишга бўлган қизиқиши сезиларли даражада ошди. Бу
шахсий хусусиятлар ва ҳиссий стресс ҳолатлари сурункали касалликларнинг генези ва кечи-
шига сезиларли таъсир кўрсатиши билан боғлиқ. Доимий равишда сурункали патологиядан
азият чекадиган одам невротик хусусиятларга эга бўлади, чунки бемор руҳиятининг
беқарорлиги бунга ҳисса қўшади.

Псориаз сурункали дерматозлар гуруҳига мансубдир. Унинг аҳоли орасида тарқалиши

0,5 дан 4% гача [7]. Мавжуд барча ўзгаришларни тузатиш учун псориаз билан оғриган бе-
морларнинг психологик хусусиятларини ўрганиш келажакда етарли ва самарали терапия
ўтказиш учун муҳимдир.

Тадқиқотнинг мақсади

псориаз билан оғриган беморларда вазиятли ва шахсий хаво-

тирланиш даражасини аниқлаш, шунингдек, юқори даражадаги хавотирнинг тузилишини
аниқлаш эди.

Материаллар ва усуллар.

Интегратив хавотир тестидан (ИХТ) фойдаланиб, биз псо-

риаз касаллиги бўлган 44 беморни кўрикдан ўтказдик [1]. Назорат гуруҳи ѐш ва жинсга мос
келадиган 30 соғлом кишидан иборат эди. Ушбу ўзига хос услуб (1997) хавотирланишнинг
оғирлик даражасини ситуатив (ўзгарувчан) ва хавотирликни шахсий-типологик хусусият
сифатида аниқлаш учун ишлатилган. Синовнинг интегративлиги (кўп ўлчовлилиги) тест
томонидан аниқланган аффектив ҳолатни ўзини ўзи баҳолашнинг мазмунли моҳиятини
очиб беришга имкон берди, жумладан: ҳиссий ноқулайлик, астеник ва фобик компонентлар,
истиқболларни хавотирли баҳолаш ва ижтимоий ҳимоя.

Статистик таҳлил Статистика 6, Microsoft Excel, ѐрдамида амалга оширилди. Парамет-

рик кўрсаткичлар сифатида Стьюдент критерийси (t) ишлатилди. Асимметрик вариацион
қаторлар учун

χ2

мезон ҳисобланди. Ўрганилган параметрлар ўртасидаги муносабатлар

йўналишини ва яқинлигини ўрганиш учун Спирменнинг даража корреляцияси коэффициен-
ти (rS) аниқланди.

Натижалар.

Олиб борилган тадқиқотлар натижасида, терининг шикастланиши билан

кечадиган псориаз касаллигининг умумий шакли 88,4% (39 бемор), 11,4% (5 бемор) билан
чекланган шакли аниқланди. 13,6% (6 киши) да терининг шикастланиши бўғимлар ши-
кастланиши билан кузатилган, 25% (11 бемор) да тирноқ шикастланиши аниқланган, 11,4%
(5 киши) да патологик жараѐн тананинг очиқ жойлари (қовоқлар, қўлларнинг орқа қисми)
да кузатилган. Касалликнинг авж олиш босқичи 43,2% (19 бемор), стационар 56,8% (25 бе-
мор) да ташхис қўйилган. Касалликнинг мавсумий кучайиши беморларнинг 61,4% (27 бе-
мор) да кузатилган. Улардан псориаз касаллиги қишда - 44,4% (12 бемор), ѐзда 7,4% (2 бе-
мор), баҳорда 11,1% (3 бемор), кузда 18,5% (5 бемор) да, баҳор ва кузда 18,5% (5 бемор)да
ўткир ҳолатда авж олган. 11,1% (3 бемор) касалликнинг қисқа давомийлиги сабабли улар
ушбу боғлиқликни аниқлай олмадилар. Псориаз касаллигининг давомийлиги 27,3% (12) да
5 йилгача, 18,2% (8) да 5-10 йил, 43,2% (19) да 11-30 йил, 11,4% (5 киши) да 30 йилдан
ортиқни ташкил этди.

Псориаз касаллигининг қариндошларда мавжудлиги 38,6% (17) турли хил қариндо-

шлик даражаларида аниқланган. Улардан бу ташхис қўйилганларнинг 53% (9) она томони-
дан, 23,5% (4 бемор) ота томонидан ва 23,5% (4 бемор) ака-ука ва опа-сингиллар томонидан
қариндошлиги борлиги аниқланди. Бундан ташқари, баъзи ҳолларда касаллик ака-укаларга
қараганда опа-сингилларда илгарироқ намоѐн бўлган. Илк псориатик тошмалар пайдо бўли-

Ж. А. Ризаев, З. Ф. Аширов,...


background image

Доктор ахборотномаси № 4 (97)—2020

82

1 жадвал.

Псориаз касаллиги билан оғриган беморларда юқори даражадаги

хавотирланишнинг тузилиши

шининг мумкин бўлган қўзғатувчи омилларини ўрганаѐтганда 61,4% (27 бемор) да касал-
ликни қўзғатган омил стресс ва руҳий-эмоционал зўриқиш, 6,8% (3 бемор) да – бошдан ке-
чирган инфекциялар, 4,5% (2 бемор) да спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, 4,5% (2
бемор) – туғруқ эканлиги аниқланди, 22,7% (10 бемор) эса тахминий омилни кўрсата олма-
дилар. Кузатилган беморларда касаллик 38.6% (17 бемор) да бош териси зарарланиши би-
лан, 43.2% (19 бемор) да тирсак ва тизза бўғимларининг экстенсор юзасидан, 18.2%(8 бе-
мор) да эса танадан бошланган.

Касалликнинг зўрайиши ва қайталаниши 56,8% (22 бемор) да терининг қичишиши,

дерматознинг бошланишида эса 75% (33 бемор) да қичишиш кузатилган. Беморларнинг
40,9% (18 бемор) уйқу бузилиш ҳолатларини кўрсатди, бу ухлаб қолиш, тунда уйғониш
қийинчиликларида ўзини намоѐн қилди, бу эса ўз навбатида кундузги уйқучанликни,
диққатнинг ѐмонлашишини, хотиранинг бузилишини ва хавотирни кучайтирган. Беморлар-
нинг 39,5% да ҳамроҳ патология аниқланган. 11 та беморда – ошқозон-ичак трактининг па-
тологияси (ошқозон яраси, ўн икки бармоқли ичак яраси, гастродуоденит, колит), жигар ва
ўт йўллари касалликлари; 5 та беморда – юрак-қон томир тизими (артериал гипертензия,
ЮИК, юрак-қон томир тизимининг ВДС); 1 та беморда – нафас олиш органлари касал-
ликлари; қандли диабет – 1 беморда ва асаб тизими касалликлари - 2 кишида кузатилди.
Қайд этилган ҳамроҳ соматик патология 50 ѐшдан ошган беморларда кўпроқ кузатилган.

Хавотирланиш даражаси параметрларини баҳолаганда, ситуатив хавотирнинг юқори

даражаси назорат гуруҳида 16,7%ни (р<0,05), шахсий хавотирнинг юқори даражаси 20,0%
ни ташкил этди. Ёш ва жинс ўртасида фарқ аниқланмади. Псориаз касаллиги билан оғриган
беморларда ситуатив хавотирнинг юқори даражаси 27,3%ни, шахсий хавотирнинг юқори
даражаси - 68,2%ни ташкил этди. Псориаз билан касалланган беморларда ЎС-С (ситуатив
хавотир) ва ЎС-Ш (шахсий хавотир) ўртача статистик кўрсаткичлари (мос равишда 7,1 ± 2,1
ва 7,1 ± 1,6) назорат гуруҳидаги кўрсаткичларга қараганда анча юқори бўлди (р <0.001).

Хавотирнинг тузилишини аниқлаштириш учун юқори хавотир индексига эга гуруҳлар

аниқланди. Тақдим этилган маълумотлардан келиб чиқадики, псориаз касаллиги билан
оғриган беморларда ҳам ситуатив, ҳам шахсий хавотирларнинг тузилишида ҳиссий
ноқулайлик (ҲН) (р<0.05), астеник компонент (АСТ) (р<0.001), истиқболларни хавотирли
баҳолаш (ИБ) (р <0.05) устунлик қилади.

Шу билан бирга, эркакларда ҳам ситуатив, ҳам шахсий хавотир таркибида ҳиссий

ноқулайлик (ҲН) (р<0.05) ва яққол астеник компонент (АСТ) (р<0.001) устунлик қилади.
Аѐлларда ҳам ситуатив, ҳам шахсий хавотирланишнинг тузилишида истиқболларни хаво-
тирли баҳолаш (ИБ) (р<0.05), ҳиссий ноқулайлик (ҲН) (р <0.05), яққол астеник компонент
(АСТ) (р<0.001) устунлик қилади.

Бундан ташқари, псориаз билан оғриган беморларда шахсий хавотирланиш даражаси

ва ҳамроҳ патологиянинг мавжудлиги (rs= 0,72, p<0,05) ўртасида корреляция аниқланди.

Артрит билан оғриган беморлар гуруҳида хавотирланиш даражасини алоҳида ўрган-

ганда, жинс ва ѐш ўртасидаги хавотирланиш даражасида ҳеч қандай фарқ аниқланмади. Бу
гуруҳда шахсий хавотирланишнинг юқори даражаси 61.5%ни ташкил этди. Шахсий хаво-
тирланиш таркибида яққол астеник компонент (АСТ) (р<0.001), истиқболларни хавотир ли

Оригинальная статья

Шкала

ЎС-С

Р

Р

ЎС-Ш

эркак

аѐл

Назорат

эркак

аѐл

Назорат

ҲН

7,8±1,9

7,3±2,1

5,1±1,6

<0,05

7,5±1,9

7,6±1,7

7,1±1,8

<0,05

АСТ

7,6±2,2

7,5±2,2

4,2±1,7

<0,001

7,9±2,3

7,8±1,3

7,0±1,6

<0,001

ФОБ

6,5±1,8

4,13±2,4

4,2±1,4

<0,01

6,3±1,3

5,8±2,5

5,9±1,6

<0,01

ИБ

5,7±2,3

7,13±2,7

4,9±2,0

>0,05

5,4±2,1

7,8±2,1

7,0±1,4

>0,05

ИҲ

5,8±2,2

4,2±1,3

4,2±1,5

<0,05

6,8±1,9

5,9±1,6

6,8±1,3

<0,05


background image

Доктор ахборотномаси № 4 (97)—2020

83

баҳолаш (ИБ) (р<0.05), ҳиссий ноқулайлик (ҲН) (р<0.05), фобик компонент (ФОБ)
(р<0.001) устунлик қилди.

Хулосалар:

Псориаз билан оғриган беморларда шахсий хавотирланиш даражаси

соғлом шахсларга нисбатан сезиларли даражада юқори эканлиги аниқланди (р<0,05).

Псориазнинг тери ва бўғимларнинг шикастланиши билан кечадиган беморларда шах-

сий хавотирланиш даражаси фақат тери зарарланиши билан кечадиган беморларга қараган-
да сезиларли даражада юқори (р<0,05).

Псориаз билан оғриган беморларда чарчоқ, уйқу бузилиши, хавотир структурасидаги

тез чарчашнинг устунлиги билан характерланади. Бу беморларнинг ҳиссий ҳолати фонида
тушунарсиз таҳдид, ўзига ишончсизлик, ўзининг фойдасиз эканлиги каби ҳис-туйғулари
ҳукмрон бўлади. Псориаз билан касалланган аѐлларда ҳиссий сезувчанликнинг ортиш фо-
нида келажак ҳақида умумий ташвиш кузатилади.

Псориаз билан оғриган беморларда шахсий хавотирланиш даражаси ва ҳамроҳ сома-

тик патология мавжудлиги (rs= 0,72, p<0,05) ўртасида корреляция аниқланди.

Тери ва бўғимларнинг псориазига чалинган беморларда, хавотирланишнинг структу-

расида фақатгина ҳозирги ҳолати бўйича эмас, балки келажак ҳақида қўрқувлар проекцияси
билан белгиланади.

Беморларнинг ҳиссий ҳолатини тузатиш орқали даволаш натижаларини яхшилашга ва

ушбу патологияси бўлган шахсларнинг ҳаѐт сифатини яхшилашга ѐрдам беради.





Фойдаланилган адабиѐтлар:

1. Астапов В.М. Функциональный подход к изучению состояния тревоги // Тревога и тревожность. – СПб.:

Питер, 2001. – С.156 – 165.

2. Брычева Н.В. Профессиональная реадаптация больных и инвалидов ортопедо-травматологического профи-

ля:пособие для врачей. – Н. Новгород: Нижегородский НИИ травматологии и ортопедии, 2000. -19 с.

3. Немов Р.С. Психология: в 3 кн. – 4-е изд. – Мосва: ВЛАДОС, 2003. - Кн.3: Психодиагностика, Введение в

научное психологическое исследование с элементами математической статистики. – 640 с.)

4. Шашок В.Н., Смирнова Н.В. Общая психодиагностика: Диагностика базовых свойств и состояний лично-

сти: Практикум, – Минск: БГПУ, 2003. – 60 с.

5. Coleman P.G. Personality, health and ageing // J. Roy. Soc. Med. - 1997. - 90, Suppl. - № 32. - P. 27-33.
6. El-Nagger A.M. Physical training effect on relationship of physical, mental, and emotional fitness in adult men //

J. Hum. Ergol. - 2006. - 15. - № 1. - P. 79-84.

7. Socio - psychologicol peculiarities of personality in patients with psoriasis // World J.Biol. Psychiatry. - 2001, Vol.

Suppl 1.-S. 369-370.

Ж. А. Ризаев, З. Ф. Аширов,...

Библиографические ссылки

Астапов В.М. Функциональный подход к изучению состояния тревоги // Тревога и тревожность. - СПб.: Питер. 2001.-С. 156- 165.

Брычева Н.В. Профессиональная реадаптация больных и инвалидов ортопедо-травматологического профиля: пособие для врачей. - Н. Новгород: Нижегородский НИИ травматологии и ортопедии. 2000. -19 с.

Немов Р.С. Психология: в 3 кн. - 4-е изд. - Мосва: ВЛАДОС, 2003. - Кн.З: Психодиагностика, Введение в научное психологическое исследование с элементами математической статистики. - 640 с.)

Шашок В.Н.. Смирнова Н.В. Общая психодиагностика: Диагностика базовых свойств и состояний личности: Практикум. - Минск: БГПУ, 2003. - 60 с.

Coleman P.G. Personality, health and ageing H J. Roy. Soc. Med. - 1997. - 90, Suppl. - № 32. - P. 27-33.

El-Nagger A.M. Physical training effect on relationship of physical, mental, and emotional fitness in adult men // J. Hum. Ergol. - 2006. - 15. - № 1. - P. 79-84.

Socio - psychologicol peculiarities of personality in patients with psoriasis // World J.Biol. Psychiatry. - 2001, Vol. Suppl l.-S. 369-370.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов