14-03-2016
105-107
94
38
Ойбекнинг “Навоий” асари таржимаси хусусида
Узбекистан жахон хамжамиятида уз урнини эгаллаб бораётган бир пайтда узбек адабиётини дунёга таништириш ва таргиб этиш мухим ахамият касб этади. Биринчи президентимиз И.А.Каримов томонидан 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни урганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида”ги 1875-сонли карори чет тили укитувчилари, таржимонлар ва шу сохага алокадор мутахассисларга катта масъулият юклади. Бунда мавжуд булган барча имкониятлардан окилона фойдаланган холда, бизда бор салохиятни кенг жамоатчиликка курсата билиш талаб этилади. Бу борада кенг куламли ишларнинг амалга оширилаётгани ва бу ишлар жумласига эл ардоклаган адибларимизнинг асарларини чет тилларга тугридан-тугри таржима килинаётгани кувонарли холдир. Шу йулда амалга оширилган ишлардан бири сифатида Ойбекнинг “Навоий” романининг таржимасини курсатишимиз мумкин. Бу асар И.М.Тухтасинов ва О.М.Муминовлар томонидан инглиз тилига угирилган булиб, АКШлик мутахассис Кристин Смарт томонидан тахрир килинган.