Тадқиқот предмети - глобаллашув, маданиятлар диалоги жараёнларида кўриб чиқиладиган Хитойнинг эстетик маданий анъаналари, дунёни рамзий идрок этиш. Тадқиқот мавзусининг долзарблиги: биринчи навбатда, замонавий дунё ривожланиш динамикаси, интеграция жараёнлари, очиқ дунё тамойилларини мустаҳкамлаш, ахборот-коммуникация маконини кенгайтириш билан боғлиқ; иккинчидан, Хитойнинг эстетик маданияти доирасида дунёнинг рамзи ва рамзий инъикосини англашнинг турли моделларини таҳлил қилиш билан боғлиқ муаммоларга ижтимоий ва гуманитар билимларнинг қизиқиши ортди, ҳам назарий жиҳатдан, ҳам ўзига хос синишларга; учинчидан, замонавий Хитойнинг ишбилармон доиралари билан маданиятлараро алоқаларни кучайтириш, уларни миллий маданиятнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақидаги ғояларни ҳисобга олмасдан самарали амалга ошириш мумкин эмас. Тадқиқотнинг қиймати Хитой фалсафасининг дунёдаги рамзий ва рамзий инъикосининг асоси бўлиб хизмат қиладиган услубий ролини асослаш билан белгиланади. Тадқиқотнинг мақсади ва муаммони ўрганиш даражаси. Белгининг назарий асосларини тизимли таҳлил қилиш, дунёни рамзий идрок этиш, фалсафанинг эстетик қадриятларининг моҳиятини очиб беришда услубий ролини асослаш, хитой маданияти анъаналари доирасида рамзий фикрлаш, унинг Шарқ-Ғарб диалогидаги ўрнини аниқлаш. Хитой фалсафасининг рамзийликнинг, анъанавий эстетик маданиятнинг методологик асоси сифатида тутган ўрни А.М.Карапетянтс, А.И.Кобзев, В.В. Малявин; рамзнинг фалсафий ва онтологик жиҳатлари Р.А. Борисенко, А. Лосев, Т. Протс; рамзларни талқин қилишнинг културологик, фалсафий ва ҳерменевтик моделлари Э. Кассирер, Г. Гадамер асарларида ишлаб чиқилган; рамзийликнинг семиотик парадигмаси Ю.М. Лотман, Н.С. Лебедев тадқиқотларида концепция қилинган. Мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар қўйилди: эстетик маданий анъаналарнинг фалсафий ва услубий базаси эволюциясини, тарихийлик, узлуксизлик ва логизм тамойилларига асосланган Хитойнинг рамзий дунёқарашини кўриб чиқиш; Конфутсийлик ва даосизм таъсири остида гўзаллик, инсон ва табиат уйғунлиги ҳақидаги эстетик ғояларнинг ўзгаришини кўрсатиш; шахснинг маънавий ҳолатининг ички контсентратсияси шарти сифатида "бўшлиқ", "тарқоқлик" тоифаларининг асосий ролини асослаш; хитойликларнинг дунёқарашида сезги ўрнини аниқлаш; қадимги Хитой рамзийлигидаги хаттотлик ва иероглифлар жараёнининг шахсий моҳиятини тушунишни ўрганиш. Тадқиқот усуллари. Тадқиқотнинг асосий усуллари - бу уларнинг бирлигидаги герменевтик, мантиқий ва тарихий усуллар, таққосланган таҳлил қилиш усуллари, янги нуқтаи назардан изоҳланган материалларнинг комбинацияси сифатида умумлаштириш ва синтез, бу эса баъзи хулосалар чиқаришга имкон беради. Тадқиқот натижалари. Ўтказилган тадқиқотлар натижалари қуйидаги хулосаларни чиқаришга асос беради: Хитой - конфутсийлик, даосизм ва буддизм таъсири остида ўзига хос эстетик ва ахлоқий қадриятларни яратган цивилизатсия ва маданиятнинг ўзига хос тури. Ушбу детерминантлар махсус миллий характерни, шахснинг ўзига хос турини, рамзлар ва белгиларга асосланган ғайриоддий дунёқарашни шакллантириш ва шакллантиришга ҳисса қўшди. Хитой фалсафаси фалсафа, фан, адабиёт, эстетика ўртасидаги чегара бузилганлиги сабабли рамзий маънога эга эди. Бу рамзий дунёқараш "ексенел вақт" давомида емириланмаганлиги айнан Хитой маданиятининг бой рамзий тили, хаттотлик ва иероглиф ёзувлари туфайли исботланган.
Мақолада ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг дискриптив таҳлилига таяниб, глобаллашув ва интеграция шароитида рақобатбардош ҳудудий иқтисодиётни шакллантириш зарурати асосланган. Шунингдек, мақолада ҳудудий иқтисодиёт омиллари ва моделлари бўйича назариялар таснифи таҳлил этилган
Таълим тизимининг бевосита инновация билан боғлиқ ҳолда такомиллашиви бугунги глобаллашув жараёнида яққол кўзга ташланмоқда. Узбекистонда ҳам таълим тизими инновацион мазмунга эта бўлган ҳолда ислоҳ қилинмоқда. Бундай ислоҳотлардан бири Узбекистон таълим тизимининг халқаро таълим маконидан муносиб ўринга эга бўлишига қаратилган самарали фаолиятда намоён бўлмоқда. Хусусан, Узбекистон Республикаси Президентининг Ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги Фармонида “Таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини жорий этиш асосида олий таълим муассасалари фаолиятининг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш, олий таълим муассасаларига қабул квоталарини босқичма-босқич кўпайтириш; илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш, олий ўқув юртлари ва илмий тадқиқот институтлари ҳузурида ихтисослаштирилган илмий-экспериментал лабораториялар, юқори технология марказлари ва технопаркларни ташкил этиш” алоҳида таъкидланган. Таълимни ривожлантириш ўз навбатида инновацион фаолиятнинг вужудга келишини талаб этмоқда.
Ахборот технологияларининг ўзлаштирилиши жамият ривожланиши учун кенг имкониятлар яратади. Ахборотлаштириш моҳият эътибори билан глобаллашув жараёнларига замин ҳозирлади. Ахборот жамиятнинг муҳим ижтимоий ресурсларидан бирига айланиши инсоннинг барча ҳуқуқлари муаммосига ахборотга бўлган ҳуқуқ туфайли ва унинг нуқтаи назаридан янгича кўз билан қарашга мажбур қилади.
Ушбу мақолада олий ҳарбий таълим муассасаларида бўлажак офицерларнинг касбий компетентлилигини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари, бўлажак офицерлар касбий компетентлилигини ривожлантиришнинг шарт-шароитлари ва имкониятларидан унумли фойдаланиш тўғрисида сўз юритилган.
Муаллифлар глобал транспорт ва инвестицион инфратузилмани яратиш бўйича “Ипак йўли иқтисодий камари” ва “XXI аср – Денгиз ипак йўли” лойиҳаларини бирлаштирувчи Хитой ташаббуси бўлмиш “Бир камар, бир йўл” лойиҳасида Ўзбекистоннинг иштирок этиш истиқболларини очиб беради. Тадқиқотнинг предмети “Камар ва йўл” ташаббусини амалга ошириш борасида Ўзбекистон Республикасининг мувозанатлашган мавқеъи ҳисобланади. Шунингдек, “Камар ва йўл” ташаббусининг Ўзбекистоннинг 2017-2021-йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалари қаторидан ўрин олган Ўзбекистоннинг транспорт инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги аҳамияти очиб берилади. Таҳлилларнинг кўрсатишича, “Бир камар, бир йўл” лойиҳаси халқаро иқтисодий муносабатлар соҳасидаги сиёсатчилар, дипломатлар ва экспертларнинг кундалик ҳаётидан муҳим ўрин олган. Мазкур йирик ташаббуснинг жозибадор ва кучли томони Евроосиё минтақасидаги кўп миллиардли лойиҳаларни молиялаштиришнинг асосий юкини Хитой ўз бўйнига олишга тайёр эканлиги билан изоҳланади. Таҳлилларнинг кўрсатишича, ташаббуснинг иккала томоннинг манфаатларига жавоб бериши ҳамда иқтисодий интеграциянинг чуқурлашувига, халқаро иқтисодий муносабатларнинг либераллашувига, глобаллашув ва жаҳон иқтисодиётининг очиқлиги омилларидан самарали фойдаланилишига хизмат қилувчи аниқ лойиҳаларга бой бўлиши шарти билан Ўзбекистон “Бир камар, бир йўл” лойиҳасида иштирок этиш ва амалга оширишдан манфаатдор эканлигини кўрсатди. Бундай ҳамкорлик халқаро иқтисодий муносабатларнинг сифат жиҳатидан янги моделининг шаклланишига хизмат қилади.
Ахборот технологиялари тизими бир томондан шахе, хўжалик юритувчи субъектлар, ташкилотлар, давлатларнинг ахборот маконида ва иқтисодий сохада интеграциялашувида хал килувчи роль ўйнаса, иккинчи томондан улар махсулотнинг ракобатбардошлигини белгилаб берувчи асосий омил сифатида қаралади. Ахборот маконининиг жадал суратларда ўсиши ва унинг иқтисодий қийматининг ортиб бориши, ноанъанавий ахборот тахдидларининг кўпайиши ахборот-психологик хавфсизлик тизимини шаклланишига объектив эхтиёж яратади. Бу тизим XX асрда ахборот таргиботига қарши туриш вазифасини бажарган бўлса, XXI асрнинг дастлабки ўн йиллигида ахборот урушларидан химоя тизимини хам камраб олди. Бугунги кунга кслиб эса ахборот-психологик урушларга қарши турувчи тизим сифатида шаклланди. Шундай бўлишига қарамасдан, шахе ахборот-психологик хавфсизлик тушунчаси ва тизимига нисбатан турли хил ёндашувларнинг мавжудлиги шахе ахборот-психологик хавфсизлик тизимининг концептуал моделини яратишга эхтиёж тугдиради.
Ушбу мақолада - глобаллашув жараёнларининг жадаллашуви шароитида миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш вазифасини ҳал этишдаинновацион омиллардан фойдаланишйўллари ёритилган ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини янадабарқарор ривожлантириш борасида амалий таклифлар берилган.
Семья – главный институт воспитания. Всё, что человек приобретает в семье, он сохраняет в течение всей последующей жизни. Важность семьи в том, что в ней человек проводит большую часть своей жизни. Именно в семье закладываются основы личности, она начинает формироваться у ребёнка с первых дней жизни в процессе близких отношений с матерью, отцом, братьями, сестрами, дедушками, бабушками и другими родственниками. Именно семья создает личность или разрушает ее, во власти семьи укрепить или подорвать психическое здоровье ее членов.
Жаҳон глобаллашув жараёнида рақамли архивлар, кутубхоналар ва музейларга бўлган эҳтиёж кескин ошиб бормоқда. Жаҳон архивлари тарихидан маълумки, қадимги даврларда ҳужжатлар сопол, ёғоч тахтачаларда, тош жисмлар, деворлар, қоятошларда, папирусларда, дарахт пўстлоқларида, махсус ишлов берилган териларга битилган. Ўзбекистонда архивларнинг пайдо бўлиши бевосита уч минг йиллик давлатчилик тарихи билан боғлиқ ҳисобланади
Глобаллашув бугунги кунда жаҳон миқёсида ахборот оқимининг тезлашуви, фанларнинг интеграциялашуви, фанларнингтуташ бандидаянги фанлар таркиб топиши, жамият маънавий қудратини ошишида фан ва диннинг яқинлашуви бўлажак педагогика, магистрларидан фаншунослик компетентликни талаб этади.
Мазкур илмий мақолада халқаро глобаллашувнинг интенсивлашувини ортиши ва ушбу ҳолатнинг демократик тараққиётга таъсири, замонавий демократиянинг концептуал асосларини такомиллаштириш заруриятининг вужудга келаётганлиги, демократик тараққиётда давлат институтининг роли янада ортиб бораётганлиги, демократик ислоҳотларнинг самарадорлиги бевосита давлат ва унинг институтларининг демократияни самарали моделларини ривожлантириш борасидаги салоҳиятига боғлиқ эканлиги тўғрисидаги таҳлилий фикрлар баён қилинган. Мақолада асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида илгари сурилган мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, демократия институтларининг самарадорлигини ошириш борасидаги ғоялар, концептуал хулосаларнинг улкан аҳамияти масаласига қаратилган. Жумладан, Президент Мурожаатномасида таъкидланган 2019 йилнинг декабрь ойида “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида бўлиб ўтган сайловлар натижасида мамлакатимизда демократик ислоҳотларни юқори босқичга олиб чиқиш учун зарур бўлган янги сиёсий имкониятларнинг вужудга келганлиги, демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш жамиятимиз учун яккаю-ягона тўғри йўл эканлиги ҳар томонлама асосланганлиги, шу боис ҳам эндиликда демократия институтларини жамиятимиз миқёсида кўпайтириш, демократик тараққиёт учун ўта муҳим бўлган ҳар томонлама мукаммал ва самарали бошқарув тизимини яратиш билан боғлиқ масалалар ўрганилди. Хусусан, Давлатимиз раҳбари томонидан жамиятимиз сиёсий тизими ва уни амал қилинишини янада такомиллаштиришга қаратилган қуйидаги концептуал хулосалар тўғрисида мақолада таҳлилий фикрлар баён қилинди: жойларда ижро ва вакиллик органларининг давлат бошқарувидаги роли ва масъулиятини янада оширишнинг зарурлиги; вилоят ва туман ҳокимлари ўз дастурлари ва уларнинг ижроси тўғрисида вилоят кенгашларида ҳисобот берадиган тизимнинг жорий қилиниши; ижтимоий шерикликни янада кенгайтириш; жамоатчилик назоратини янада кучайтириш; давлат ва жамият ўртасида ўзаро яқин ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жамоатчилик Палатаси ташкил этиш; жамиятимиз ҳаётининг энг долзарб эҳтиёжларидан келиб чиқиб кучли демократия институтларини шакллантириш билан боғлиқ жараёнларни ривожлантириш. Илмий мақолада мазкур жараёнларнинг амалга оширилишининг натижасида юртимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг самарадорлиги ниҳоятда ортиши ва бунинг натижасида мамлакатимиз сиёсий-ижтимоий тараққиётининг демократик асослари янада мустаҳкамланиши тўғрисидаги хулосалар баён қилинган.
Ушбу мақолада халқаро юк ташувлар бўйича ваколатли давлат органларининг электрон ахборот тизимларини такомиллаштириш ҳамда уларни ўзаро интеграциялаш бўйича масалалар ёритилган. Шунингдек, бу борада илғор халқаро тажриба атрофлича ёритилган бўлиб, уни Ўзбекистон шароитида жорий этиш бўйича амалий тавсиялар берилган.
Ушбу мақолада муайян этник гуруҳни ташкил топиши, ўзаро мулоқот жараёнида умумий тил ҳамда урф-одатларни шаклланиши. Этник жамоа вакилларининг ўзининг мавжудлиги, атрофдаги маънавий, маданий, табиий жараёнларга муносабатлари этносоциологик жиҳатдан ўрганилган. Шунингдек, этник онг ва этник ўз-ўзини англаш, этник ўзига хосликнинг шаклланиш жараёнлари ҳақида фикрлар келтирилган. Тадқиқот мавзусига оид турли адабиётлар атрофлича таҳлил қилинган.
AGH in Krakow is one of the most prestigious technical universities in Poland. It has been attracting students from all over the world for years who want to gain education at the highest level. Therefore, the education of foreigners at AGH is a very important element of the university's functioning.
Ушбу мақолада Ўзбекистон иқтисодиётида глобаллашув даврида тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлил этилган ва уларни такомиллаштириш юзасидан айрим таклиф ва хулосалар каби масалалар ёритилган.