Ushbu maqolada boshlang`ich sinflarda milliy tarbiyani pedagogik va psixologik rivojlanishini, shakllanib kelayotgan yosh avlodning tarbiyasiga ta`sir ko`rsatuvchi omillar, jamiyatda yoshlarning odobli, aqlli, halol, tarbiyali inson bo‘lishlari, barkamol shaxsni tarbiyalashda zamonaviy innovatsion pedagogik texnologiyalardan foydalanish, milliy urf-odat va an’analarimiz, boy ma’naviy merosimizga yo‘g‘rilgan o‘zbekona milliy tarbiyamizni kelajak avlod ongiga singdirib borish haqida fikr va mulohazalar yoritilgan.
Мақолада ерларни жисмоний ва юридик шахсларга мулк сифатида беришнинг баҳолаш услуби, ижтимоий омиллари, солиққа тортиш тартиби ва уни ташкил қилишнинг шарт-шароитлари ҳамда ўзига хос хусусиятлари, шунингдек ер ресурсларидан фойдаланиш тизимини фермер хўжаликларида ер субижараси, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер участкасини ёки унинг бир қисмидан вақтинча фойдаланиш асосида тартибга солиш механизмлари асосланган. Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш муносабатларини тартибга солувчи қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали уларнинг иқтисодий-ҳуқуқий ҳолатларини такомиллаштириш, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик ҳуқуқини кредит олиш учун гаровга қўйиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
Ushbu maqolada dunyo bionik arxitekturasining misollari va ularning ekobionik xususiyatlari muhokama qilinadi. Arxitekturada tabiiy texnologiyalarni qurilishni loyihalash sohasiga integratsiyalashuviga asoslangan yangi hodisani rivojlantirish bo'yicha tadqiqotlar olib borildi. Arxitekturada g'ayrioddiy yo'nalishning paydo bo'lishiga ekobionikaning ta'siri ko'rsatilgan.
Мақола тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга бағишланган, шунингдек, унда тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтириш борасидаги қонунлар таҳлил этилган.
Axboriy muhitda zamonaviy media ta ’lim masalalarini hal etish takomillashtirilgan texnika va chuqur bilim. Axborotni ishonchli, aniqliligi, holisligiga ko proq e’tibor berish kerak. Media ta ’lim bilan muloqat madaniyatida media-matnini to‘liq qabul qilish, interpratsiya etish, tahlil qilish chuqurroq o‘rganish kerak va tezkor yetkazish lozim.
Мақолада мамлакатимизда фуқаролар йиғини кенгаши ва жамоатчилик комиссиялари фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ қонун ва қонун ости норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлил қилинган ҳамда ушбу жараён самарадорлигини оширишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилган.