Мақола Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш кўрсаткичлари тизимини такомиллаштириш орқали ҳудудлар, корхоналар инновацион фаолиятини ўлчаш, баҳолаш масалаларини ечишга қаратилган. Ушбу мақсадга эришиш учун таҳлил, таққослаш, илмий мушоҳада каби умумий илмий усуллардан фойдаланилган. Тадқиқот натижасида инновацияларни ўлчаш имкони йўқлиги, изоҳлашдаги қийинчиликлар ва “инновация” атамаси моҳиятини билиш билан боғлиқ муаммолар аниқланган.
Электр таъминоти тизимлари реактив қувватини носимметрик уч фазали токларини ўлчов ва назорат тизимларида қўлланиладиган IoT технологияли уч фазали электромагнит ток ўзгарткич датчиклари ва уларнинг тармоқга улаш моделларини тадқиқ этиш қўлланилиши тавсифлари келтирилган.
Одним из часто наблюдаемых врожденных аномалий развития лицевого черепа является сужение верхней челюсти, которая в свою очередь приводит к значительным функциональным и эстетическим нарушениям. Исследования в данном направлении показали: несоответствие в трансверсальном направлении являются значительным компонентом многих аномалий прикуса. Согласно данным da Silva Filho, указанная патология встречается у 0,19% населения. Методики анализа трансверсального несоответствия челюстей были предложены еще Pont. Несмотря на развитие современных трехмерных лучевых технологий, выбор методов диагностик остаётся всё ёще актуальным.
Ўзбекистонда янги Уйғониш даври, яъни Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш асосий мақсад этиб белгиланди. Ренессансларга давлат йўл очиб беради, кашфиётларни эса эл орасидан етишиб чиққан истеъдодлар содир қилишади. Яъни уйғонишлар ва тараққиётни юксак маънавият эгалари яратишади. Бугунги кунда Ўзбекистон учинчи Уйғониш даври остонасида турибди. Учинчи ренессансни амалга ошириш учун унинг мустаҳкам пойдевори ҳисобланмиш аждодларимизнинг илмий маърифий меросларини ўрганиш, таҳлил этиш ва амалиётда фойдаланиш имкониятларини излаб топиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Мусулмон олимлар астрономик жадваллар – қуёш, ой ва сайёра, ҳамда юлдуз каталогларини тузишга катта эътибор ажратишар эди. Ушбу жадвал ва маълумотномалар ёрдамида сайёралар, юлдузлар ҳаракатини белгилаб олиш ва қуёш ва ой тутилишлари вақтини аниқлаш мумкин эди. Аббосийлар халифалиги пойтахти ҳисобланмиш Боғдод IX асрдан бошлаб бир неча юз йилликлар давомида йирик илмий марказ ҳисобланган. Бу ерда Аббосидлар сулоласи вакили боғдодлик халиф Ал Маъмун «Байт ул-ҳикма» - «Донишмандлар уйи» шарқона Фанлар Академиясини ташкил этди, у яна Маъмун Академияси номини ҳам олган эди. 832-833 йилларда Ал Фарғоний ер меридианини узунлигини ўлчаш бўйича экспедицияда қатнашган. Ал Фарғоний ғарбда лотинлаштирилган Alfraganus, шарқда эса Хасиб исмлари билан машҳур бўлган. Ал Фарғонийни илмий ишлари унга оламшумул машҳурликни олиб келди. IX асрнинг ўртасида Ал Фарғоний Қоҳирага кўчиб ўтди ва у ерда умрининг охиригача яшади. Ал Фарғонийнинг «Самовий ҳаракатлар ва умумий илми нужум китоби», «Астрономия асослари ҳақида китоб» ва бошқа трактатлари астрономия бўйича араб тилида ёзилган илк асарлардан эди. Ал Фарғоний қуёшда доғлар мавжудлигини аниқлаган ва 832 йилда бўлиб ўтган қуёш тутилиши башорат қилган эди. Олимнинг Қоҳирадаги фаол олиб борган фаолиятининг яна бир натижаси Нил дарёси суви сатхини ўлчайдиган янги асбоб “миқёс ан-Нил” нилометрни яратилди. У Ал Фарғоний томонидан 861 йилда қўрилган эди.
Ушбу мақолада бирламчи туғма глаукомали болаларда шох парда диаметрини турли усулларда ўлчашнинг қиёсий таққослаш натижалари келтирилган. Болалар офтальмологиясида шох парда диаметрини ўлчаш учун 3 та асосий усулдан фойдаланилиши баён қилинган. Шох парда диаметрини ўлчаш учун биринчи усул бу оддий мактаб чизғичи ёрдамида ўлчаш, иккинчи усул хирургик циркуль ёрдамида ва учинчи янги, биз томонимиздан ишлаб чиқилган махсус кузойнак ёрдамида дастур орқали хисоблаш усули. Барча усулларнинг ижобий ва салбий томонлари аниқ ёритиб берилган.
Мақолада “муқаддас жой” атамасини зиёрат туристик кластери пойдевори сифатида тадқиқ этиб, унинг зиёрат кластербоплик даражасини аниқлаш методологияси ва ўлчов мезонлари ишлаб чиқилган. Бу мезонлар асосида
мамлакатимиздаги бир қатор муқаддас жойларнинг реал зиёрат кластербоплигини муаллифлик усулида тўрта:”муқаддас маскан”; “диққатга сазовор муқаддас жой”;“жозибадор зиёрат ҳудуди”ва“кластербоп зиёратгоҳ” сифат даражалари аниқланаган.
Мазкур мақолада ҳинд-орий тилларига хос бўлган ҳиндий тилидаги нумеративларга оид лексемалар этимологик жиҳатдан таҳлил қилинган. Таҳлилга тортилган барча мисоллар ҳинд тилшунослигида тан олинган тадбҳава, татсама ва видеши каби типларга бўлиб ўрганилган ва уларнинг ўзига хос маъно хусусиятлари кўрсатиб берилган. Баъзи нумеративларнинг бошқа нумератив сўзларга тенг бўлган жиҳатлари ҳам аниқланган. Аксарият нумеративларга оид лексемалар ўз маъносидан ташқари бошқа маъно хусусиятларига ҳам эга эканлиги, яъни уларда омонимия ҳодисаси ҳам мавжуд эканлиги тадқиқ этилган. Таҳлилга тортилган барча мисоллар 3 та гуруҳга, яъни оғирлик, узунлик, ер майдони сатҳи ўлчов бирликларига оид деб топилиб, уларнинг ўзига хос ифодаланиш жиҳатлари ҳам ўрганилган. Нумеративларга хос бўлган лексемалар этимологик жиҳатдан ўрганилиши натижасида фақатгина битта гуруҳ, яъни узунлик ўлчов бирлигига оид нумератив сўзлар ҳам тадбҳава, ҳам татсама, ҳам видеши типида ҳам мавжуд эканлиги аниқланган. Татсама ҳамда видеши типига оид мисоллардан фарқли ўлароқ фақатгина тадбҳава типида уччала гуруҳга оид мисоллар мавжудлиги кузатилган ва уларнинг ўзига хосликлари мисоллар талқинида очиб берилган. Баъзи нумеративларга оид мисолларнинг бир неча шакллари мавжуд эканлиги ва уларнинг қўлланилишида турлича фарқлар борлиги ҳам аниқланган. Айниқса, татсама ва тадбҳава типига оид бўлган кўпгина нумератив сўзлар қадимда кенг қўлланилганлиги ва уларнинг ҳозирги кунда ҳам кенг қўлланилишига алоҳида урғу берилган. Шунингдек, баъзи нумеративларга хос лексемаларнинг қўлланилишидаги фарқли жиҳатлар кўрсатиб берилган.
30 нафар соғлом ўспиринлар бошларининг ТРГ лари таҳлил қилинганида, 97% ҳолларда, антропометрик нуқталарни бир-бирига боғлайдиган чизиқлар ўртасида, шунингдек ушбу чизиқларнинг кесишиши натижасида ҳосил бўлган бурчакларнинг.қийматлар ўртасида статистик жиҳатдан ишончли, мутаносиб (коррелятив) боғлиқлик борлиги аниқланди. <N бурчак тўртталов учбурчакнинг ҳар хил қийматларга эга бўлган чўққиси бўлиб, аммо ∆N D1 D, ∆N d1 d, ∆N E e учбурчакларда, одатда, бу бурчакнинг қиймати бир хил ва 24 ± 1° га тенг. Ўспиринларда бу бурчакнинг 2° дан ортиқ камайиши юқори жағ ва бурун бўшлиғининг торайганлигидан далолатдир. Иккита ∆N E E ва ∆N d d учбурчакларнинг юзаларини юқоридаги формуладан фойдаланиш натижасида ва бурун бўшлиғининг фронтал телерентгенопроекцион юзасини палитра ёрдамида ҳисоблаш натижалари ўзаро таққосланилганида эса, ушбу икки усул билан олинган кўрсаткичлар ўртасида 9:10:19 нисбатда мутаносиблик мавжудлигини тасдиқланди. Хулоса. Биз томонимиздан фойдаланилган ТРГ тестлари жарроҳ шифокорлар учун ринохондроостеопластик операциялар тактикасини танлаш, шунингдек юқори жағи торайган беморларни ортодонтик даволаш режасини тузиш нуқтаи назаридан фойдадан хои эмас
Явился анализ содержания SIg А в смешанной слюне у больных хроническим болезнями почек (ХБП) c ХРАС слизистой оболочки полости рта (СОПР). Содержание секреторного иммуноглобулина А изучали в смешанной слюне у 70 больных ХБП, 30-практически здоровые люди, не имеющие в анамнезе почечных заболеваниях, составили контрольную группу.
Ushbu maqolada mashinasozlik qismlarini ishlab chiqarish va ta'mirlash jarayonida metrologik o'lchamlarni talab darajasida ta'minlash masalalari, o'lchov turlari, vositalari va ulardan foydalanish qoidalari to'g'risidagi ma'lumotlar batafsil yoritilgan.
Ишнинг клиникопатологик-лаборатория қисми сурункали умумий периодонтит билан касалланган 96 нафар беморларнинг тадқиқотига асосланган. Улардан гипотиреоз билан бирга келувчи -22 нафар бемор сурункали умумий периодонтитнинг енгил даражаси, 42 нафар бемор сурункали умумий периодонтитнинг ўрта даражаси ва 32 нафар бемор сурункали умумий периодонтитнинг оғир даражаси билан касалланган. Периодонт тўқимасини клиник баҳолаш мақсадида, қуйидаги кўрсаткичлар ишлатилди: периодонтал индекс, папилло-маргино-алвеоляр индекс ва Кетзе индекслари. Яллиғланиш жараёнининг жадаллиги аниқлаш учун Шиллер-Писарев пробаси ишлатилади. Периодонтал чўнтаклар чуқурлигини аниқлаш мақсадида рентген текшируви ўтказилди. Бунда антиоксидант ҳимоянинг сустлашуви шуни кўрсатдики қалқонсимон безнинг гипофункциясида сурункали умумий периодонтитнинг оғир даражаси кузатилди. Аниқланишича қалқонсимон безнинг функцияси бузилиши натижасида қон зардобидаги ситокинларнинг активлиги ошади, иммун тизимининг яққол активлашуви юз бериши кузатилган. ИЛ-1 ва ИЛ-4 ларнинг энг юқори кўрсаткичи сурункали умумий периодонтитнинг ўрта даражасида кузатилган.
Различные варианты костной денситометрии в настоящее время широко используются в клинической практике для подтверждения или опровержения потери костного вещества и для мониторинга терапии. Использование денситометрии позволит изучить плотность кости в зоне патологического процесса челюстно-лицевой области, составить план лечения и в дальнейшем оценить его результат на основании восстановления структуры костной ткани.