Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва ўзгаришлар иқтисодиёт соҳасида ҳам тез суръатларда ривожланиб бормоқда. Чунки мамлакатимизда иқтисодий мустақилликни таъминламай туриб, халқ манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг эҳ-
тиёжларини қондириш мумкин эмаслиги ҳаммага аён. Амалдаги қонун ва фармонларнинг бош мақсади иқтисодиётни янада эркинлаштиришга қаратилган
экан, бу соҳадаги ҳар қандай қонун бузилишлар қатъиян қораланади. Иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг муҳим
хусусияти шундаки, истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини қондириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилишга қаратилган.
Мақолада муаллиф томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришнинг объектив белгилари миллий ва хорижий қонунчилиги, халқаро нормалар ва доктрина томонидан таҳлил қилинган. Муаллиф эътибори жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш жамият ҳаётининг турли соҳаларида уюшган жиноятчилик туғилиши ва фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароит яратиши туфайли миллий хавфсизликка жиддий таҳдид солиш мумкинлигига қаратилган.
Мазкур мақолада ўн тўрт ёшли шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилиги ва айрим хорижий давлатларнинг жиноят қонунчилигида назарда тутилган жиноятлар учун жавобгарлик масалалари таҳлил этилган.
Совершенствование правового механизма введения в досудебное производство оперативно-розыскной информации дает возможность не только быстро выявлять лиц, совершивших преступления, и расследовать уголовные дела, но и принимать мотивированные процессуальные решения. Как следствие, непрерывный процесс поиска новых форм и методов планирования расследования уголовных дел, тактики проведения отдельных следственных действий.
Мазкур мақолада шахсга қарши зўрлик ишлатиб содир этиладиган жиноятлар виктимлигининг индивидуал олдини олиш чоралари таҳлил этилган. Шунингдек, ушбу масалага доир олимларнинг фикрлари баён этилиб, тегишли таклиф ва тавсиялар берилган.
Ҳозирги куннинг энг асосий муаммоларидан бири аҳолисининг асосий қисмини мусулмон бўлган мамлакатнинг диний эътиқодига зид бўлган ақидаларнинг минтақамизга кириб келишининг олдини олиш, анъанавий, маърифий ва мўътадил исломни ёт ғоялардан сақ- лашдир. XXI аср вабоси бўлган терроризм ва диний ақидапарастлик хавфини тўла бартараф қилиш ҳам мазкур муаммони ҳал қилишга боғлиқ, чунки ҳар қандай мутаассиб кайфиятдаги кишиларнинг диний ҳиссиётларидан ғаразли мақсадларда фойдаланишга интилиш жамият- даги демократик ислоҳотлар, диний бағрикенглик шартларининг таъминланишига тўсқинлик қилади.
Мазкур мақола Ўзбекистонда киберхавфсизликни таъминлашнинг самарали йўллари ва механизмининг мазмун-моҳиятини очиб беришга бағишланган.
Ушбу мақолада киберэкстремизм жиноятининг жиноий-ҳуқуқий ва криминологик тавсифи кўрсатиб берилган.
Мақолада амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва суд-тергов фаолиятининг таҳлили асосида реабилитация асосларининг моҳиятини очиб бериш йўли билан жиноят-процессуал муносабатларда реабилитация этиш асосларининг қўлланилиши, амалиёт ходимлари томонидан уларнинг моҳиятини тўғри талқин этилиши ва энг муҳими мазкур асосларнинг бир-биридан фарқли томонлари чуқур тадқиқ этилиб, айбсиз шахсларни оқлаш ва уларнинг бузилган ҳуқуқларини қайта тиклашнинг процессуал тартибини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқилган.
Шунингдек, суд-тергов органлари ходимлари ўз фаолиятида реабилитация қилиш асосларини бир-биридан фарқлаш ва қўллашда турли хатоликларга йўл қўяётганлиги, қолаверса ушбу масалада жиноят-процессуал ҳуқуқи назариясида ҳамон тортишувлар давом этаётганлигини ҳисобга олиб, мақолада асосий эътибор уларнинг ечимини топишга қаратилган.
Становление и развитие уголовного процесса непосредственно связаны с преобразованиями социальных отношений конкретного исторического периода. Если XVIII - XIX века для ведущих государств мира знаменуемы промышленной революцией, и как следствие развитием правового регулирования общественных отношений, то сегодня смело можно утверждать о цифровой трансформации разных сфер общественный отношений, в том числе и уголовно-процессуальных. Результаты научно-технических достижений позволили говорить об электронной информации и электронных носителях информации. Идея цифровой трансформации уголовного судопроизводства полностью коррелирует с генеральной линией повышения транспарентности деятельности государственных органов, обозначенной в Указе Президента РФ «О Стратегии развития информационного общества в Российской Федерации на 2017 - 2030 годы»1, а также в «Едином плане по достижению национальных целей развития Российской Федерации на период до 2024 года и на плановый период до 2030 года»
Жиноят содир этилиб, уни содир этган шахс номаълум бўлса, бу жиноят фош этилмаган жиноят ҳисобланади. Жиноятчиликка қарши кураш олиб борувчи органлар фаолиятининг ташкилий шаклларини такомиллаштириш билан боғлиқ соҳалар ичида очилмаган жиноятлар бўйича ишларни тергов қилиш устидан идоравий процессуал назоратни келтириш мақсадга мувофиқ. Жиноят содир этган шахс номаълум бўлганда, яъни ЖПКнинг 364-моддасининг 1-бандида кўрсатилган асослар бўйича тўхтатилган жиноят ишлари ҳозирги пайтда йилдан-йилга рўйхатга олинган жиноятлар ичида кўпайиб бормоқда. Демак, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жиноятларни очилиши билан боғлиқ фаолияти самарадорлиги айнан шу кўрсаткич билан чамбарчас боғлиқ бўлганлиги сабабли, бу ҳолат терговчиларнинг фаолиятида ҳам, айниқса жиноятларни очилишини ташкил этувчи рақамларга ҳам бевосита таъсир кўрсатади, чунки бу рақамлар улар томондан тегишли қарорлар қабул қилишда юзага келади. Таъкидлаш жоизки, терговчи жиноятларни очиш функциясини амалга ошириб, тегишли процессуал ҳаракатларни амалга оширади ва бу ҳаракатлар инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларига тегишли бўлиши мумкин, бу эса дастлабки тергов даврида шахснинг ҳуқуқларини таъминлашда алоҳида эътиборни қаратилишини талаб этади. Ўтган йилларнинг очилмаган жиноятлар очиш фаолияти терговчи ва суриштирувчи органга тегишли бўлиб бунда шахснинг ҳуқуқларига сезиларли дара- жада таъсир кўрсатилади. Маълумки, ички ишлар органлари шахс ҳуқуқлари ва эркинликларини, жамоат тартиби ва фуқаролар хавф- сизлигини ҳимоя қилишнинг ишончли гарови бўлиши лозим.
Жиноят таркиби элементларининг ҳар бири қилмишни жиноят деб топишда, уни тўғри квалификация қилишда катта аҳамиятга эгадир. Шунинг учун ҳам жиноят таркибини тўғри аниқлаш жиноят жавобарлик масаласини ҳал қилишнинг негизи ҳисобланади. Жиноят таркиби элементлари орасида субъектив томон алоҳида ўрин тутиб, шахсни содир этган ижтимоий хавфли қилмишига бўлган руҳий
муносабатида ифодаланади.
Мазкур мақола ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятлар детерминантларининг таҳлилига бағишланган. Хорижий тажриба ва илмий-назарий қарашларни ўрганиш асосида киберэжиноятларнинг сабаб ва шарт-шароитлари, жиноятчи шахси таҳлил қилинган. Таҳлил асосида тегишли хулосалар қилинган ва таклифлар ишлаб чиқилган.
XIX асрнинг 40-йилларида. Шартли ҳукм биринчи марта Бирмингемдаги инглиз судяларидан бири томонидан қўлланилган. Кейин бу институт Англияда 1887 йилдаги “Биринчи маккумларни синаш тўғрисида” ги қонун билан мустаҳкамланган ва ниҳоят 1907 йил “Жиноятчиларни синаш тўғрисида” ги конунга айланди. Континентал Европада шартли ҳукм килиш 1888 йилда Белгиянинг жиноят қонунида, 1891 йилда эса Францияда тартибга солинган [1]. Турли давлатлар конун ҳужжатларида шартли ҳукм қилиш институтининг ҳуқуқий табиати ва мазмуни турлича талкин қилинган, аммо шунга қарамай, статистика унинг кснг таркалишини ва ҳозирги пайтда қўлланилиш доирасининг сезиларли даражада ўсганлигини кўрсатмокда [2].
Мазкур мақолада рухсатсиз компьютер ахборотларини олганлик жиноятининг субъектив томонини аниқлаш масалаларига бағишланган бўлиб, муаллифлар томонидан билдирилган таклифлар келгусида мазкур соҳадаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва илмий соҳани ривожланишига хизмат қилади.
Мазкур мақолада солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлашни олдини олиш масалалари ҳамда ушбу жиноят қарши курашишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўрни ва аҳамияти илмий тадқиқ этилган. Солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган ва таклиф қилинган, шунингдек амалга оширилаётган чора-тадбирлартаҳлил қилиниб хулосалар берилган.